Необходимость использования современных методов в свободных экономических зонах

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
190-194
44
7
Поделиться
Воксидова, М. (2020). Необходимость использования современных методов в свободных экономических зонах. Экономика И Образование, 1(4), 190–194. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4534
Мехри Воксидова, Ташкентский государственный институт востоковедения

к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Функционирование 22 свободных экономических зон в Республике Узбекистан и их различные правовые и организационные формы делают необходимым реализацию современных возможностей для развития этих свободных экономических зон. Одним из таких современных инструментов является внедрение кластеризации, бизнес-инкубаторов и венчурного финансирования в свободных экономических зонах. В статье рассматриваются основные проблемы в свободных экономических зонах Узбекистана и возможности внедрения системы кластеризации, бизнес-инкубаторов и венчурного финансирования.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

190

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДЛАРДА ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ ЗАРУРИЯТИ

Вохидова Меҳри Хасановна -

Тошкент давлат шарқшунослик

институти ўқитувчи, PhD

Аннотация.

Ўзбекистон Республикасида 22 та эркин иқтисодий ҳудуднинг фаолият олиб бориши ва

уларнинг турли ҳуқуқий-ташкилиш шаклда эканлиги ушбу эркин иқтисодий ҳудудларни ривожлантиришнинг
замонавий имкониятларини тадбиқ этиш заруриятини келтириб чиқаради. Ана шундай замонавий воситалардан
бирлари эркин иқтисодий ҳудудларда кластерлаш, бизнес-инкубатор ва венчур молиялаштириш тизимининг
тадбиқ этилишидир. Мақолада Ўзбекистон эркин иқтисодий ҳудудларидаги асосий муаммолар ва кластерлаш,
бизнес-инкубатор ва венчур молиялаштириш тизимини тадбиқ этиш имкониятлари бўйича тадқиқотлар олиб
борилган.

Калит сўзлар:

эркин иқтисодий ҳудуд, кластерлаш, бизнес-инкубатор, венчур молиялаштириш, имтиёз ва

преференциялар.

Аннотация.

Функционирование 22 свободных экономических зон в Республике Узбекистан и их различные

правовые и организационные формы делают необходимым реализацию современных возможностей для развития
этих свободных экономических зон. Одним из таких современных инструментов является внедрение
кластеризации, бизнес-инкубаторов и венчурного финансирования в свободных экономических зонах. В статье

рассматриваются основные проблемы в свободных экономических зонах Узбекистана и возможности внедрения
системы кластеризации, бизнес-инкубаторов и венчурного финансирования.

Ключевые слова:

свободная экономическая зона, кластеризация, бизнес-инкубатор, венчурное финансиро-

вание, льготы и преференции.

Abstract.

The existence of 22 free economic zones in the Republic of Uzbekistan and their various legal and

organizational forms make it necessary to implement modern opportunities for the development of these free economic zones.
One such modern tool is the introduction of clustering, business incubators and venture financing in free economic zones. The
article examines the main problems in the free economic zones of Uzbekistan and the possibilities of implementing a system of
clustering, business incubators and venture financing.

Keywords:

free economic zone, clustering, business incubator, venture financing, privileges and preferences.

Кириш.

Мамлакатимизда 22 та турли

таснифдаги эркин иқтисодий ҳудудлар таш-
кил этилиб, уларнинг инвестицион жозиба-

дорлиги ортиб, фаолият йўналишлари кенга-

йиб бормоқда.

Хорижий мамлакатлар тажрибасида эр-

кин иқтисодий ҳудудларнинг фаолияти тад-
қиқ этилганда улар тажрибасида кластер-

лаш тизимидан кенг фойдаланилганини,
технопаркларда инновацион тадқиқотлар

венчур фондлари орқали молиялаштирили-
шини ва мамлакатда тадбиркорликни ри-

вожлантириш ҳамда молиялаштириш биз-
нес-инкубаторларни қўллаб-қувватлаш ор-

қали амалга ошишини кўрамиз.

Ўзбекистонда ҳам эркин иқтисодий ҳу-

дудлар фаолиятини ривожлантириш ва ин-
новацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш

имкониятларини ошириш мақсадида ишлаб

чиқаришни кластерлаш, инновацион фао-
лиятни венчур молиялаштириш ва бизнес-

инкубаторларни ташкил этиш орқали инно-
вацион тадбиркорликни ривожлантириш

мумкин. Аммо қайси таснифдаги эркин иқти-
содий ҳудудда қандай инновацион воситани

қўллаш илмий таҳлил ва тадқиқотни талаб

этади. Ушбу илмий мақола ҳам ушбу восита-

ларнинг эркин иқтисодий ҳудудда қўллани-
лиш йўналишларига асосланади.

Таҳлил ва натижалар.

Ўзбекистон

Республикаси ҳуқуқий ҳужжатларига муво-
фиқ мамлакатда эркин иқтисодий зоналар-

нинг эркин савдо зоналари; эркин ишлаб чи-
қариш зоналари; эркин илмий-техникавий

ва бошқа зоналар тарзида тузилиши мум-
кин[6]. Муаллиф томонидан олиб борилган

тадқиқотга мувофиқ, эркин иқтисодий ҳу-
дудлар учта йирик гуруҳга бўлинади (1-

расм).

1.

Махсус эркин иқтисодий ҳудудлар-

ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, эркин
савдо ҳудудлари, эркин тадбиркорлик ҳудуд-

лари, агро ва технологик ҳудудлар сингари
йирик гуруҳларни ўз ичига олиб, фаолият

турининг маълум йўналишига ихтисослаша-

ди. ЭИЗ резидентларига бериладиган имтиёз
ва преференциялар ҳам уларнинг фаолия-

тидан келиб чиққан ҳолда мослаштирилади.
Масалан, эркин савдо ҳудудларида портлар-

нинг харажатлари оптималлаштирилади,
импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чи-

қаришга йўналтирилган ҳудудларда ЭИЗга

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

191

олиб кириладиган хом-ашёга ва ишлаб чиқа-

ришга солиқ имтиёзлари тақдим этилади.

2.

Комплекс ЭИЗлар махсус ЭИЗлар-

нинг бир нечтаси фаолиятини ўзида мужас-

самлаштиради ва тақдим этиладиган имтиёз
ҳамда преференциялар ҳам шунга мувофиқ-

лашади. Масалан, бир пайтнинг ўзида савдо
ва ишлаб чиқариш учун имтиёзлар ёки инно-

вацион тадқиқот ва ишлаб чиқариш учун им-

тиёзлар тақдим этилади.

3.

Эркин иқтисодий ҳудудларнинг

учинчи тури трансчеравий ЭИЗлар бўлиб,

ўзида мамлакаларнинг ўзаро чегарадош ҳу-
дудларидаги савдо ва логистика имтиёзла-

рини мужассамлаштиради.

1-жадвал

Эркин иқтисодий зоналарда қўлланиладиган имтиёзлар

Эркин иқтисодий зонанинг тури

Қўлланиладиган имтиёзлар

Махсус эркин иқтисодий зоналар

1.

Эркин савдо ҳудудлари

-

Эркин портлар

-

Консигнацион омбор

-

Duty free

Соддалаштирилган виза ва божхона режими, даромад солиғи
таътиллари

-

ер солиғидан имтиёзлар, соддалаштирилган божхона режими

-

божхона божлари ва ижара ҳақидан озод этилиши

2.

Хизмат кўрсатиш ҳудудлари

-

Оффшор ҳудудлари

-

Эркин туризм зоналари

-

Норезидентларни рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган
режими, даромад ва фойда солиғидан озод этилиши

-

Ер, даромад ва фойда солиғидан имтиёзлар берилади

3.

Қишлоқ хўжалик (агро) зоналар

Лизинг, ер, даромад ва фойда солиғи, ривожланган инфрату-
зилма, субсидиялар

4.

Инновацион зоналар

-

Технопарк

-

Технополис

-

Малакали ходимлар ва тадқиқотчиларни юқори ҳақ тўланади-
ган иш ва уй билан таъминланади, пасайтирилган фойда ва

мулк солиғи

5.

Эркин ишлаб чиқариш ҳудудлари

-

импорт ўрнини босувчи маҳсулот
ишлаб чиқаришга йўналтирилган
ҳудудлар

-

-

Экспортга йўналтирилган маҳсулот
ишлаб чиқарувчи ҳудудлар

импорт хом-ашё ва асбоб-ускуналар учун пасайтирилган бож-

хона божлари, субсидиялар, корхонани расмийлаштиришнинг
соддалаштирилган тизими

-

ҚҚСни қайтариш тизими, даромад солиғининг пасайтирилган
ставкаси, инновацион асбоб-ускуналарни импорт қилиш учун
пасайтирилган божхона божлари, корхонани расмийлаштириш-
нинг соддалаштирилган тизими

6.

Эркин тадбиркорлик ҳудудлари

Даромад, фойда, ҚҚСнинг пасайтирилган ставкаси қўлланилади

Комплекс зоналар

Импорт хом-ашё ва асбоб-ускуналар учун пасайтирилган божхона божлари, субсидиялар, давлат
инвестициялари, ер ижарасидан чегирмалар

Трансчегаравий эркин иқтисодий зоналар

1.

Трансчегаравий

-

Божхона божлари ва солиқлардан озод этиш, товарларни сақ-
лаш учун узайтирилган муддатларни қўллаш

2.

Чегаравий

-

ҚҚСни қайтариш тизими, корхонани расмийлаштиришнинг
соддалаштирилган тизими

Манба:

жадвал муаллиф ишланмаси.

1-жадвалдан кўриб турганимиздек, жа-

ҳон иқтисодиёти назариясида эркин иқтисо-
дий ҳудудларнинг 15 дан ортиқ тури қўлла-

нилиб, уларга тақдим этиладиган имтиёз ва
преференциялар ҳам турлихиллаштирилади.

Масалан, хорижий мамлакатлар амалиётида
экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб

чиқарувчи ҳудудларга ҚҚСни қайтариш ти-
зими, даромад солиғининг пасайтирилган

ставкаси, инновацион асбоб-ускуналарни
импорт қилиш учун пасайтирилган божхона

божлари, корхонани расмийлаштиришнинг
соддалаштирилган тизими кенг қўлланилса,

қишлоқ хўжалик (агро) зоналарида кўчар
мулк лизинги, ер, даромад ва фойда солиғи,

ривожланган инфратузилма, давлат субси-

диялари тақдим этилади.

Мамлакатда ЭИЗларни қабул қилиш

тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатларга назар
ташлайдиган бўлсак, эркин иқтисодий зона

ва у жойлашган ҳудуднинг махсус хусусият-
лари инобатга олинмаганини кўрамиз. Маса-

лан, “Нукус” ва “Наманган” ЭИЗларининг[7,8]
асосий вазифалари ва фаолияти йўналишла-

ри бир хил кўрсатилган. Ваҳоланки, бу икки
ЭИЗни бир-бири билан таққослаш ва тенг-

лаштиришнинг имкони мавжуд эмас. Нукус
иқлими қуруқ ва ерлари мева-забзавот маҳ-

сулотларини етиштириш учун унумдор эмас,
аксинча Наманган иқлими юмшоқ ва ерлари

ҳосилдор. Шу сабабли ҳам уларнинг вазифа-

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

192

си ва фаолият йўналиши қайта ўрганилиб

чиқилиб, ҳар иккаласини “Импорт ўрнини
босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга йўнал-

тирилган ҳудуд” деб аташ муаллиф томони-

дан тавсия этилган.

2-жадвал

Ўзбекистон Республиксида фаолият юритаётган ЭИЗларнинг мақоми

Ўзбекистон Респуб-

ликасида фаолият

юритаётган ЭИЗ

ЭИЗнинг мақоми

Муаллиф томонидан тақдим

этилаётган мақоми

1

Навоий

ЭИЗ

Комплекс зона

2

Ангрен

ЭИЗ

Комплекс зона

3

Жиззах

Махсус индустриал зона

Махсус индустриал зона

4

Ургут

ЭИЗ

Эркин савдо ҳудуди

5

Ғиждувон

ЭИЗ

Эркин савдо ҳудуди

6

Хазорасп

ЭИЗ

Эркин савдо ҳудуди

7

Қўқон

ЭИЗ

Эркин савдо ҳудуди

8

Андижон-Фарм

ЭИЗ

Махсус фарм зона

9

Сирдарё-Фарм

ЭИЗ

Махсус фарм зона

10

Нукус-Фарм

ЭИЗ

Махсус фарм зона

11

Зомин-Фарм

ЭИЗ

Махсус фарм зона

12

Косонсой-Фарм

ЭИЗ

Махсус фарм зона

13

Бойсун-Фарм

ЭИЗ

Махсус фарм зона

14

Бўстонлиқ-Фарм

ЭИЗ

Махсус фарм зона

15

Паркент-Фарм

ЭИЗ

Махсус фарм зона

16

Яшнобод

Инновация технопарки

Технопарк

17

Чироқчи

ЭИЗ

Комплекс зона

18

Наманган

ЭИЗ

Импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб
чиқаришга йўналтирилган ҳудуд

19

Бухоро-Агро

ЭИЗ

Қишлоқ хўжалик ҳудуди

20

Сирдарё

ЭИЗ

Қишлоқ хўжалик ҳудуди

21

Нукус

ЭИЗ

Импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб

чиқаришга йўналтирилган ҳудуд

22

Термиз

ЭИЗ

Чегаравий эркин иқтисодий ҳудуд

Манба:

жадвал муаллиф ишланмаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли

фармонининг ижросини таъминлаш юзаси-

дан Бухоро, Қўқон, Самарқанд, Хоразм синов
ва сертификатлаштириш марказлари қоши-

да халқаро талабларга мос келадиган маҳсу-
лотларни стандартлаштириш, сертификат-

лаштириш ва маркировка қилиш хизматла-
рини кўрсатиш бўйича илмий ишлаб чиқа-

риш марказлари ташкил этилди. Ушбу мар-
казларнинг ташкил этилиши “Ургут”, “Ғиж-

дувон”, “Хазорасп”, “Қўқон” эркин иқтисодий
ҳудудларининг халқаро стандартларга муво-

фиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экс-
порт қилиш имконини оширди. Бу ҳудудлар-

нинг халқаро савдо коридорларига яқин
жойлашганини ҳисобга олган ҳолда “Эркин

савдо ҳудуди” деб номлаш маъқул ҳисобла-

нади. Ушбу экин иқтисодий ҳудудлар рези-
дентларига ҳам соддалаштирилган виза ва

божхона режими, даромад солиғи таътилла-
рини, товар ва маҳсулотларни сақлаш ва

транспортировка қилишда имтиёзлар бе-
ришни йўлга қўйиш керак.

Жаҳон иқтисодиётида эркин иқтисо-

дий зоналар билан боғлиқ қўлланиладиган
тушунчалар борки, улардан ЭИЗнинг фао-

лиятидан келиб чиққан ҳолда фойдаланиш
мумкин. Жумладан, ушбу тушунчаларга қу-

йидагилар киради: венчур молиялаштириш,
бизнес инкубатор, кластерлаш.

Бизнес инкубатор-бу ёш тадбиркорлар-

нинг ғояларини қўллаб-қувватлаш ва амалга

ошириш мактаби бўлиб, ғоянинг яратили-
шидан тортиб тижоратлаштиришгача бўл-

ган жараёнларни молиявий ва маслаҳат-кон-
султатив қўллаб-қувватлашни мақсад қила-

ди. Одатда, бизнес-инкубаторларда фаолия-
тининг илк 3-5 йиллигида бўлган корхона-

ларга ер ва бинолар арзон ёки текинга ижа-

рага берилади. Бизнес-инкубаторда фаолия-
тини бошлаган корхоналарнинг аксарият

қисми ўз фаолиятининг бизнес-инкубатор-
дан кейинги даврида инновацион маҳсулот

ишлаб чиқарувчига айланади. АҚШнинг

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

193

машҳур Селекон водийсида ҳам Startup Next,

Forward Accelerator сингари машҳур бизнес-
инкубаторлар фаолият олиб боради. Ривож-

ланган мамлакатлар эркин иқтисодий ҳудуд-

ларининг кўпида бизнес инкубаторлар ва
улар қошида коворкинг марказлари фаолият

юритади. Бундай тизим ёш тадбиркорлик
субъектлари билан йирик ва муваффақиятли

тадбиркорлик субъектлари ўртасида муло-
қотнинг амалга ошишида муҳим аҳамият

касб этиб, ёш тадбиркорлар учун мактаб ва-
зифасини бажаради.

Венчур молиялаштириш тизими ҳам

эркин иқтисодий ҳудудларда инновацион

фаолиятнинг ривожланишида аҳамиятга эга
бўлган молиялаштириш манбаларидан бири

ҳисобланади. Венчур молияси ёки капитали-
юқори ривожланиш салоҳиятига эга бўлган

эрта ривожланиш босқичидаги компания-

ларга инвестицияларнинг бир шакли ҳисоб-
ланади. Венчур маблағлари сарфланадиган

корхоналар одатда ёш компаниялар бўлиб,
келажакда даромад келтиради. Венчур ком-

паниялари ва фондлари бу компанияларда
оз миқдордаги улушларини сотиб олиб,

уларга молиявий ёрдам ва ўз бизнес тажри-
баси билан ўсишга ва муваффақиятга эри-

шишга ёрдам беради.

Венчур молиячи инновацион жараён-

ларнинг тез ривожланиши учун имконият
яратади. Одатда, эркин иқтисодий ҳудудлар,

хусусан, технопарк ва технополисларда биз-
нес инкубаторлар билан биргаликда венчур

фонд ёки компаниялари ҳам фаолият юрита-

ди. Кластерлар бир жойга юқори малакали
мутахассислар, технология ва инвестиция-

лар, кооперация ва ихтисослашувни жамлай-

ди, қўшилган қиймат яратишнинг глобал
занжирини ҳосил қилади.

Кластерлар ишлаб чиқариш, хизмат

кўрсатиш, илмий тадқиқот, молия, давлат
ҳамда хусусий сектор ҳамкорлигини бир ҳу-

дудда мужассамлаштириб, рақобат кучини
оширишга эришади. Европа Иттифоқи мам-

лакатларида кластерларни давлат қуйидаги
йўналишларда қўллаб-қувватлайди:

-

ўзига хос ноёб лойиҳаларни тўғри-

дан-тўғри молиявий қўллаб-қувватлаш;

-

инфратузилма объектлари ва бино-

лар билан таъминлаш;

-

илмий изланишлар ва инновацион ха-

ражатларга солиқларни пасайтириш;

-

ярмарка, савдо миссиялари ва бошқа

оммавий тадбирларни ўтказиб бериш;

-

университетлар ва маъмурият билан

алоқа тармоқларини таъминлаш;

-

турли ҳудудлар ва бошқа кластерлар

билан транспорт алоқаларини таъминлаш ва
бошқалар[9].

Одатда, саноат ёки илмий тадқиқот ва

тажриба-конструкторлик фаолиятига ихти-

сослашган махсус иқтисодий ҳудудларда
транспорт-логистика хизматларини қисқар-

тириш ва инновацияларнинг ишлаб чиқа-
ришга тез ва самарали тадбиқ қилинишини

таъминлаш мақсадида клатерлашдан фойда-
ланилади.

Юқорида келтирилган тушунчаларни

Ўзбекистон эркин иқтисодий ҳудудларида

ҳам қўллаш мумкин. Аммо бирхиллаштирил-

ган ҳолда эмас.

1-расм. Эркин иқтисодий зоналарга инновацион тушунчаларни

қўллашнинг кўринишлари

Манба:

расм муаллиф ишланмаси

Венчур молиялаштириш тизими Ўзбе-

кистон сингари ривожланаётган мамлакат
иқтисодиётида муҳим манба ҳисобланади.

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва

инновацион жараёнларни жадаллаштириш-

да муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобла-
нади.

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

194

Бизнес-инкубаторлар

фаолиятининг

илк даврида қўллаб-қувватлашга муҳтож
бўлган тадбиркорлик субъектлари учун қўл-

лаб-қувватловчи муҳим омилдир. Ўзбекис-

тон технопарк, махсус индустриал зоналар
ва комплекс зоналарида бизнес-инкубатор-

ларнинг ташкил этилиши эркин иқтисодий
ҳудудга инвестицияларни жалб қилиш ва

бизнес рискларини камайтиришда алоҳида
аҳамиятга эга.

Сергея Сосновскихнинг[4] илмий қа-

рашларини қўллаб-қувватламаган ҳолда,

муаллиф мамлакатда комплекс зона, махсус
индустриал зона, қишлоқ хўжалик ҳудуди,

импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чи-
қаришга йўналтирилган ҳудудларда саноат

клатерларини қўллаш ва ташкил этиш му-
ҳим деб, ҳисоблайди. Ўзбекистон ЭИЗларида

саноат кластерларини қўллаш саноат тизи-

мининг узлуксизлиги ва камхаражатлигини
таъминлаш имконини беради. Масалан, қиш-

лоқ хўжалиги кластерида минерал ўғитлар-
нинг ишлаб чиқарилиши, экин ерлари ва ис-

сиқхоналарнинг, мева-сабзавотларни музла-
тиш ва консервалаш корхоналарининг, экс-

порт компанияларининг ягона махсус агро
зонада жойлашиши ишлаб чиқаришнинг са-

марадорлигини оширади ва экспорт имко-
ниятларини кенгайтириб, ҳудудларнинг их-

тисослашувига олиб келади.

Хулоса ва таклифлар.

Юқоридагилар-

дан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар так-
лиф этилади:

1.

Мамлакатда фаолият юритаётган

ЭИЗларнинг мақомини қайта кўриб чиқиш
таклиф этилади. Жумладан, “Навоий” ва

“Ангрен” ЭИЗларига комлекс зона, Андижон-
Фарм, Сирдарё-Фарм, Нукус-Фарм, Зомин-

Фарм, Косонсой-Фарм, Бойсун-Фарм, Бўстон-
лиқ-Фарм, Паркент-Фарм махсус фарм зона-

лар, Бухоро-Агро ва “Сирдарё” ЭИЗларига
қишлоқ хўжалик ҳудуди мақомини бериш

таклиф этилади;

2.

Ўзбекистоннинг технопарк, махсус

фарм зоналар, комплекс зоналарда венчур
молиялаштириш тизимини, технопарк, мах-

сус индустриал зона ва комплекс зоналарда
бизнес-инкубаторни очиш таклиф этилади;

3.

Саноатни кластерлаш тизимини

комплекс зона, махсус индустриал зона, қиш-
лоқ хўжалик ҳудуди, импорт ўрнини босувчи

маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган
ҳудудларда қўллаш экспорт имкониятлари-

ни кенгайтириб, ҳудудларнинг ихтисослашу-
вида муҳим омил вазифасини бажаради;

4.

Венчур молиялаштириш тизими

Ўзбекистон сингари ривожланаётган мамла-

кат иқтисодиётида муҳим манба ҳисоблана-
ди. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш

ва инновацион жараёнларни жадаллашти-
ришда муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисоб-

ланади.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва

кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4853-сонли Фармони. 2016 йил 26 октябрдаги.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5719 сонли “Навоий вилоятини инновацион, юқори

технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин
иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. 15.05.2019

3.

Nararuk Boonyanam. Agricultural economic zones in Thailand, Land Use Policy, 2018, ISSN 0264-8377,

(http://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0264837716305889)

4.

Sergey Sosnovskikh. Industrial clusters in Russia: The development of special economic zones and industrial parks.

Russian Journal of Economics, Volume 3, Issue 2, 2017, Pages 174-199. https://doi.org/10.1016/j.ruje.2017.06.004.
(http://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S2405473917300259)

5.

David Bogataj, Marija Bogataj. The role of free economic zones in global supply chains—a case of reverselogistics,

International

Journal

of

Production

Economics.

Volume

131,

Issue

1,

2011,

Pages

365-371,

https://doi.org/10.1016/j.ijpe.2010.09.028. (http://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S092552731000366X)

6.

Ўзбекистон Республикасининг Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида Қонуни 1996 йил 25 апрель, 220-I-сон

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нукус» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-

тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. ПФ-5809-сон 04.09.2019

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Наманган» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш

тўғрисида” ги Фармони. ПФ-5517-сон 20.08.2018

9.

Немат Холматов. Европа иттифоқида кластерлашнинг саноатлашув жараёнини жадаллаштиришдаги

аҳамияти.

http://www.biznes-daily.uz/ru/birjaexpert/67934-vropa-ittifoqida-klastrlashning-sanoatlashuv-jarayonini-

jadallashtirishdagi-ahamiyati

МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4853-сонли Фармони. 2016 йил 26 октябрдаги.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5719 сонли “Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. 15.05.2019

Nararuk Boonyanam. Agricultural economic zones in Thailand, Land Use Policy, 2018, ISSN 0264-8377, (http://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0264837716305889)

Sergey Sosnovskikh. Industrial clusters in Russia: The development of special economic zones and industrial parks. Russian Journal of Economics, Volume 3, Issue 2, 2017, Pages 174-199. https://doi.org/10.1016/j.ruje.2017.06.004.

(http://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S2405473917300259)

David Bogataj, Marija Bogataj. The role of free economic zones in global supply chains—a case of reverselogistics, International Journal of Production Economics. Volume 131, Issue 1, 2011, Pages 365-371,

https://doi.org/10.1016/j.ijpe.2010.09.028. (http://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S092552731000366X)

Ўзбекистон Республикасининг Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида Қонуни 1996 йил 25 апрель, 220-I-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нукус» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. ПФ-5809-сон 04.09.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Наманган» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида” ги Фармони. ПФ-5517-сон 20.08.2018

Немат Холматов. Европа иттифоқида кластерлашнинг саноатлашув жараёнини жадаллаштиришдаги аҳамияти. http://www.biznes-daily.uz/ru/birjaexpert/67934-vropa-ittifoqida-klastrlashning-sanoatlashuv-jarayonini-jadallashtirishdagi-ahamiyati

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов