Направления местного бюджета по укреплению налоговых доходов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
159-167
19
5
Поделиться
Соатова, Н. (2021). Направления местного бюджета по укреплению налоговых доходов. Экономика И Образование, (4), 159–167. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7600
Нодира Соатова, Ташкентский финансовый институт

Старший преподаватель кафедры Финансов и кредита

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены вопросы формирования базы налоговых доходов местных бюджетов, определения доходных направлений местных бюджетов, повышения эффективности факторов, влияющих на механизмы формирования доходов местных бюджетов, а также налоговый потенциал при определении доходной базы местных бюджетов, порядок формирования структуры доходов местных бюджетов, механизмы распределения налоговых доходов между бюджетами различных уровней.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

159

9.

Хасанов Х., Давлатяров О. Фоиз ставкаси ва инфляция даражаси ўртасидаги боғлиқликнинг исломий молиялаштириш

жиҳатидан таҳлили. Стратегическое планирование – важный фактор стабильности устойчивого социально-экономического
развития страны и регионов: материалы Форума экономистов/под общей редакцией. Т.Ахмедова.–Ташкент: IFMR, 2019. cc. 245-252.

10.

Султанов М. Ўзбекистонда инвестиция фондларини ривожлантириш истиқболлари. Иқтисодиёт фанлари бўйича

фалсафа доктори (PhD) автореферати. -Т.: ТДИУ, 2019. 58 б.;

11.

Жўраев Б. Исломий молиялар ва банк тизими. – Т.: O‘zbekiston, 2014. – 464 б.;

12.

Жўраев Б. Исломий молия асослари

Матн

/ Е.А.Байдаулет. – Тошкент: «O‘zbekiston» НМИУ, 2019. – 432 б.;

13.

Жўраев Б. Ислом иқтисодий модели ва замон

Матн

/ Р.И.Беккин – Тошкент: «O‘zbekiston» НМИУ, 2019. – 360 б.

14.

Zulkhibri M. (2015). A synthesis of theoretical and empirical research on sukuk. Borsa Istanbul Review, 15, p. 240. doi:

10.1016/j.bir.2015.10.001

15.

Ibrahim, Y., & Minai, M. S. (2009). Islamic bonds and the wealth effects: evidence from Malaysia. Investment Management and

Financial Innovations, 6(1), pp. 184–191.

Retrieved from

16.

Ahmad N., Daud S.N., & Kefelia Z. (2012). Economic forces and the sukuk market. Procedia: Social and Behavioral Sciences, 65, pp.

127–133. doi: 10.1016/j.sbspro.2012.11.101

17.

Said A., & Grassa R. (2013). The determinants of sukuk market development: does macroeconomic factors influence the construction

of certain structure of sukuk? Journal of Applied Finance and Banking, 3(5), pp. 251–267.

Retrieved from

18.

Echchabi A., Abd.aziz H., Idriss U., 2016. Does sukuk financing promote economic growth? An emphasis on the major issuing

countries. Turk. J. Islam. Econ. 3, pp. 63–73. doi: 10.15238/tujise.2016.3.2.63-73

19.

Smaoui H., & Nechi S. (2017). Does sukuk market development spur economic growth? Research in International Business and

Finance, 41, pp. 136-147. doi: 10.15238/tujise.2016.3.2.63-73

20.

Islamic Finance Development Report 2020: Progressing through adversity. The Islamic Corporation for the Development of the

Private Sector and Refinitiv. p72.

21.

Mohammed Imad Ali, Ikramur Rahman Falahi. Islamic banking and finance: principles and practices // Marifa Academy Private

Limited, 2014. p161.

Retrieved from

22.

IIFM Sukuk report: A comprehensive study of the global sukuk market. International Islamic Financial Market, July 2020, 9th

edition. p190.

23.

https://www.isdb.org/uzbekistan

24.

https://www.uz.undp.org/content/uzbekistan/en/home/library/poverty/landscaping-analysis-of-islamic-finance-instruments-in-

uzbekista.html

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАР СОЛИҚЛИ ДАРОМАД БАЗАЛАРИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Соатова Нодира Бобохановна -

Тошкент молия институти,

“Молия-кредит” кафедраси катта ўқитувчиси

Аннотация:

Мазкур мақолада маҳаллий бюджетларнинг солиқли даромадлари базаларини шакллантириш,

маҳаллий бюджетларнинг даромад йўналишларини белгилаш, маҳаллий бюджет даромадларининг шакллантириш
механизмларига таъсир этувчи омиллар самарадорлигини ошириш ҳамда маҳаллий бюджетнинг даромад
базаларини белгилашда солиқ потенциали, маҳаллий бюджет даромадлар таркибини шакллантириш тартиби,

солиқли даромадларнинг турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимланиш механизмлари ёритилган.

Калит сўзлар:

Давлат бюджети, солиқ, солиқ сиёсати, солиқли даромадлар, маҳаллий бюджет, маҳаллий

бюджетни режалаштириш, маҳаллий солиқлар, даромад базалари.

НАПРАВЛЕНИЯ МЕСТНОГО БЮДЖЕТА ПО УКРЕПЛЕНИЮ НАЛОГОВЫХ ДОХОДОВ

Соатова Нодира Бобохановна -

Ташкентский финансовый институт,

Старший преподаватель кафедры “Финансов и кредита”

Аннотация:

В статье рассмотрены вопросы формирования базы налоговых доходов местных бюджетов,

определения доходных направлений местных бюджетов, повышения эффективности факторов, влияющих на
механизмы формирования доходов местных бюджетов, а также налоговый потенциал при определении доходной
базы местных бюджетов, порядок формирования структуры доходов местных бюджетов, механизмы распределения
налоговых доходов между бюджетами различных уровней.

Ключевые слова:

Государственный бюджет, налоги, налоговая политика, налоговые доходы, местный

бюджет, планирование местного бюджета, местные налоги, доходные базы.

LOCAL BUDGET DIRECTIONS FOR STRENGTHENING TAX INCOME

Soatova Nodira Boboxanovna -

Tashkent Financial Institute,

Senior teacher of the department "Finance and Credit"

Annotation:

The article deals with the issues of forming the base of tax revenues of local budgets, determining the

revenue directions of local budgets, improving the efficiency of factors affecting the mechanisms of generating local budget
revenues, as well as the tax potential in determining the revenue base of local budgets, the procedure for forming the structure of
local budget revenues, mechanisms for distributing tax revenues between budgets of different levels

Key words:

State budget, taxes, tax policy, tax revenues, local budget, local budget planning, local taxes, revenue bases.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

160

Кириш.

Ўзбекистон Республикасида бозор

муносабатларининг шаклланишига оид туб

иқтисодий ислоҳотлар ўтказилиши бюджет ти-

зими, жумладан, маҳаллий бюджетлар аҳамия-

тини янада оширади. Чунки, ҳудудларнинг

ижтимоий-иқтисодий ривожланиши маҳаллий

бюджетларнинг молиявий барқарорлигига боғ-

лиқдир. Ислоҳотлар чуқурлашиши билан маҳал-

лий бюджетлар томонидан молиялаштирилади-

ган чора-тадбирлар ҳажми ошаверади, шунинг-

дек, улар ихтиёрига қоладиган даромадлар ҳам

кенгаяверади. Маҳаллий бюджетлар даромад

базалари имкониятларини баҳолаш ва уларни

ошириш ҳамда мустаҳкамлаш йўналишларини

белгилаш, нафақат маҳаллий бюджетлар даро-

мадлари базаси шаклланишининг амалдаги ме-

ханизмини таҳлил қилиш учун зарур, балки уш-

бу зарурият, маҳаллий бюджетларни бошқариш

давлат сиёсатидаги ўзгаришларни асослаш

ҳамда унинг истиқболдаги вазифаларини белги-

лашда ҳам сезилмоқда.

Иқтисодий ўсиш суръатларини таъминла-

ган ҳолда ҳамда молиявий барқарорликка эри-

шиш ислоҳотларнинг ҳозирги даврида давлат

молияси тизимида ва айниқса, бюджет тизими

барқарорлигини мустаҳкамлашда, хусусан, ма-

ҳаллий бюджетлар молиявий имкониятларини

яхшилашда муҳим стратегик вазифа ҳисобла-

нади. Шу боисдан ҳам таъкидлаш лозимки, ма-

ҳаллий бюджетлар даромадларини бошқариш

давлат тадбирлари тизимида, бюджетлараро

муносабатларни ташкил этиш амалиётида ҳу-

дудлардаги солиқ салоҳиятига эътибор қара-

тиш бюджет сиёсатининг муҳим устувор йўна-

лишларидан бири сифатида эътироф этиш

жоиздир. Маҳаллий бюджетларнинг солиқли да-

ромад базаларини мустаҳкамлаш биринчидан,

Ўзбекистон Республикасида бюджетлараро му-

носабатларнинг самарали тизимини шакллан-

тириш учун зарур бўлса, иккинчидан, маҳаллий

бюджетларни "молиявий тенглаштириш сиё-

сати"ни амалга ошириш учун муҳимдир.

Маҳаллий бошқарув органлари жавобгар-

лиги ва ваколатларини такомиллаштириш ҳам-

да ислоҳ қилиш масаласи ривожланган мамла-

катлар, хусусан, ривожланаётган мамлакатлар-

нинг ҳам давлат молиясини бошқариш амалиё-

тидаги долзарб масалалардан бири ҳисоблана-

ди. Бугунги кунда Ўзбекистонда маҳаллий бош-

қарув органларининг фаолият кўрсатиш меха-

низмларини такомиллаштириш жараёнлари

демократик ва ижтимоий стандартлар назарда

тутилган холда амалга оширилмоқда.

Замонавий давлатчиликда маҳаллий бюд-

жет даромадлар сиёсатини самарали ташкил

этиш ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривож-

лантиришдаги вазифаларни ҳал этишда муҳим

роль ўйнайди. Даромад сиёсатини ишлаб чи-

қишда бюджет тизимида солиқ ва тўловларни

мобилизация қилиш бўйича ҳудудлар имко-

ниятларини объектив баҳолаш, маҳаллий бюд-

жет даромадларининг шакллантириш меха-

низмларига таъсир этувчи омиллар самарадор-

лигини ошириш ва юзага келиши мумкин бўл-

ган салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни

баҳолаш муҳим аҳамият касб этади.

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Респуб-

ликасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ма-

ҳаллий бюджет даромадлари базасини ошириш,

уларнинг молиявий мустақиллигини таъмин-

лаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми-

ни мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро

муносабатларни такомиллаштириш, ҳудудлар,

туман ҳамда шаҳарларни комплекс ва мутано-

сиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий этти-

риш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш

орқали ҳудудларга хорижий сармояларни фаол

жалб этиш каби устувор вазифалар белгиланган

бўлиб[1] мазкур вазифаларнинг амалдаги ижро-

сини таъминлаш мақсадида ривожланган дав-

латлар илғор тажрибасини ўрганиш, уларнинг

ижобий натижаларини республика амалиётида

қўллаш муҳим масала ҳисобланади. Жумладан,

маҳаллий бюджетлар солиқли даромад базала-

рини мустаҳкамлаш улар барқарорлигини таъ-

минлаш ҳамда доимий ривожлантириш бориш

борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йил-

да ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг

асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган

иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўна-

лишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси-

нинг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси-

да маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини

кенгайтириш бўйича алоҳида урғу бериб ўтди-

лар. Хусусан, “ҳудудларни барқарор ижтимоий-

иқтисодий ривожлантиришни молиялаштириш

учун маҳаллий бюджетларнинг маблағлари

етарли эмас”лиги таъкидлаб ўтилган[2].

Маҳаллий бюджетларни такомиллашти-

риш борасида кескин чора-тадбирлар амалга

оширилиб келинмоқда. Юқоридагилардан ке-

либ чиқиб, маҳаллий бюджетлар даромадини

ошириш, уларнинг барқарорлигини таъминлаш

чора-тадбирларини амалга оширишда маҳаллий

бюджет даромадлар сиёсатини самарали олиб

бориш бўйича илмий асосланган таклиф ва тав-

сияларни ишлаб чиқишда мазкур масалага ти-

зимли ёндашиш муҳим ўрин тутади. Хусусан, ри-

вожланган давлатларда даромадлар сиёсатини

самарали олиб боришда ҳамда маҳаллий бюд-

жетнинг даромад базаларини белгилашда солиқ

потенциали, маҳаллий бюджет даромадлар тар-

кибини шакллантириш тартиби, солиқли даро-

мадларнинг турли даражадаги бюджетлар ўрта-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

161

сида тақсимланиши механизмлари каби омил-

лар муҳим роль ўйнайди.

Адабиётлар таҳлили.

Бюджет тизими ва

бюджетлараро муносабатларнинг назарий ва

амалий жиҳатлари, маҳаллий бюджетларнинг

молиявий барқарорлигини таъминлаш, улар-

нинг даромадларини шакллантириш, солиқли

даромад базаларини мустаҳкамлаш масалалари

хорижлик ва маҳаллий иқтисодчи олимлар

томонидан тадқиқ қилинган.

Солиқлар фискал сиёсатнинг бир қисми

сифатида намоён бўлишини К.Макконелл ва

С.Брю ўзларининг ишларида кўрсатиб ўтганлар.

Шу билан бирга, улар иқтисодиётда барқарор-

ликни таъминлашда ҳал этиладиган вазифалар-

дан келиб чиқиб, фискал сиёсатни тўсқинлик

қилувчи ёки рағбатлантирувчи сиёсатлар экан-

лигини исботлашга ҳаракат қилганлар. Улар

ўзларининг “Экономикс” асарида “Фискал сиё-

сатнинг асосий мақсади-ишсизлик ва инфля-

цияни тугатишдан иборатдир[3]. Хусусан, ма-

ҳаллий олимлар, Ж.Есмурзаевнинг тадқиқот

иши иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида

маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ундириш

механизмини такомиллаштиришга[4], А.Мама-

назаровнинг илмий иши маҳаллий бюджетлар-

ни барқарорлаштиришда солиқларнинг ролини

ошириш масалаларига[5], Х.Қобуловнинг илмий

тадқиқот иши ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий

бюджетлар имкониятларини ошириш йўналиш-

ларига бағишланган[6]. Шунингдек, А.Хайрид-

диновнинг тадқиқот ишида маҳаллий бюджет-

лар даромад базаларининг барқарорлигини

таъминлаш йўллари асослаб берилган[7]. У.Ўро-

қовнинг илмий ишида маҳаллий бюджетлар

мустақиллигини оширишни такомиллаштириш

йўллари ўрганилган[8].

Тадқиқот методологияси.

Маҳаллий

бюджетлар даромадларининг асосий қисми

солиқлар ёрдамида бюджетга ундирилади, яъни

солиқлардан шакллантирилади. Шу нуқтаи на-

зардан маҳаллий бюджетларнинг солиқли даро-

мадлари, уларнинг барқарорлиги ва мустаҳкам-

лиги юқорида қайд этилган вазифаларнинг ба-

жарилишида ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Ўз навбатида, маҳаллий бюджетларнинг

солиқли даромад базалари маҳаллий бюджет-

ларга ундириладиган барча солиқлар (умумдав-

лат солиқлари ва маҳаллий солиқлар) ҳисоби-

дан шакллантирилади. Бу ерда база тушунчаси

маҳаллий бюджетларнинг солиқли даромадла-

рининг таянч қисми, асоси, негизи, мажмуи маъ-

ноларини англатади[9]. Маҳаллий бюджетлар

солиқли даромад базаларини мустаҳкамлаш эса

соф ўзбек тилида маҳаллий бюджетлар солиқли

даромад базаларини барқарор қилмоқ, кучайти-

риш, чидамлилигини ошириш (харажатларга

нисбатан) каби маъноларни ифода этади. Юқо-

ридагилардан келиб чиққан ҳолда, фикримизча,

«маҳаллий бюджетлар солиқли даромад базала-

рини мустаҳкамлаш»нинг иқтисодий моҳияти-

ни қуйидагича таърифлаш мумкин: маълум бир

нисбатдаги умумдавлат ва маҳаллий солиқлар-

дан шакллантириладиган тегишли маъмурий

ҳудуд доирасидаги бюджетнинг молиявий бар-

қарор бўлишининг таъминланишига маҳаллий

бюджетлар солиқли даромад базаларини мус-

таҳкамлаш дейилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилганлардан келиб

чиқиб шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, маҳал-

лий бошқарув органлари фаолиятининг асосий

приципларидан бири унинг молиявий муста-

қиллиги бўлиб, маҳаллий бюджетлар солиқли

даромад базаларини мустаҳкамламасдан, унинг

имкониятлари даражаси етарлилигини таъмин-

ламасдан, мазкур принципга риоя қилиш мум-

кин эмас. Шу боисдан, маҳаллий бюджетлар-

нинг солиқли даромадлар базасини мустаҳакам-

лаш ҳамда барқарор даромад сиёсати мотива-

цияси муҳим аҳамиятга эга.

Маҳаллий бюджетларнинг солиқли даро-

мадлар базасини тўлиқ аниқлаш, хусусан, турли

даражадаги бюджетлар ўртасидаги солиқлар

тақсимоти ва бюджетлараро трансфертларнинг

оптимал миқдорини белгилаш, солиқ тушумла-

ри барқарорлигини таъминлаш, шунингдек,

илмий асосланган солиқ тушумлари прогнозини

ишлаб чиқиш ҳудудий даромад сиёсати мотива-

циясининг муҳим жиҳатлари ҳисобланиб, ма-

ҳаллий бюджетларнинг солиқ потенциалини

баҳолашда муҳим ўрин тутади.

Маҳаллий бюджетларнинг даромадлари

маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг

асосий даромад манбаи ҳисобланиб, уларнинг

турлари ҳар бир мамлакат солиқ қонунчилиги

асосида белгиланади. Маҳаллий бюджетлар

ихтиёридаги солиқлар ва йиғимлар жорий этил-

ган пайтдан шу кунга қадар улар таркибида,

нафақат, сон жиҳатдан, балки моҳият жиҳатдан

ҳам ўзгаришларга эришилди. Бугунги кунга ке-

либ, солиқ маъмурчилигининг такомиллашуви

натижасида солиқлар ва йиғимларнинг объект-

лари, ставкалари ва ундириш тартибларига ўз-

гартиришлар киритилиб, маҳаллий бюджетлар

даромадлари ва харажатлари мутаносиблигини

таъминлаш, уларнинг молиявий мустақиллиги-

ни оширишда муҳим амалий аҳамият касб этади

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Маҳаллий бюджетлар даромадларининг давлат

бюджети даромадларидаги улушини ҳамда

унинг ўзгаришини таҳлил қилиш, шунинг асо-

сида уларнинг молиявий ҳолатига баҳо бериш

орқали маҳаллий бюджетларнинг мустақилли-

гини таъминлаш ва оширишга йўналтирилган

муҳим илмий хулосалар чиқариш имконини

беради.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

162

1-жадвал

2016-2020 йилларда маҳаллий бюджетлар даромадларининг таркиби ва унинг ўзгариши

(млрд.сўм)

[10].

Даромад номлари

Йиллар

2016 йил 2017 йил

2018

йил

2019

йил

2020

йил

Жами

16303,3

18536,3

22944,3

35134,2

27689,0

1. Юридик шахсларнинг фойда солиғи

344,0

372,0

764,0

2995,0

1812,0

2. Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратма

1647,3

2378,2

3790,9

1988,7

1354,0

3. Жисмоний шахслардан даромад солиғи

2267,0

2492,0

4068,0

9122,0

9081,0

4. Қатъий белгиланган солиқ

822,3

1042,8

1024,8

658,9

286,0

5.

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш солиғи

378,2

469,5

-0,7

0,6

0,0

6. Қўшилган қиймат солиғи

2871,4

3200,7

4526,3

8105,1

1266,0

7. Акциз солиғи

2653,2

2689,7

2 030,3

3631,4

4789,0

8. Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи

591,0

1554,0

1898,0

1554,0

1241,0

9. Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи

445,0

576,0

708,0

807,0

733,0

10. Ер солиғи

967,0

1092,0

1504,0

2313,0

2387,0

11.

Ер ости бойликларидан (норудавий) фойдаланганлик
учун солиқ

63,4

126,4

145,9

298,2

560,0

12. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

162,6

171,8

128,4

314,5

479,0

13. Давлат божлари

522,3

549,4

651,0

1075,0

968,0

14. Жарималар

522,1

520,6

419,5

626,0

790,0

15. ДАН йиғимлари

177,7

204,4

262,2

417,3

396,0

16. Бозорлардан тушадиган даромадлар

221,8

266,5

301,0

381,1

-9

17. Маҳаллий йиғимлар

65,0

80,0

113,0

341,0

820,0

18. Бошқа даромадлар

1584,0

751,0

610,0

506,0

736,0

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Мазкур ҳолат маҳаллий бюджет даромад-

лари таркибида тартибга солувчи солиқли да-

ромадлар энг юқори улушга эга эканлигидан

далолат беради. Хусусан, мазкур йиллар мобай-

нида 2016-2020 йилларда маҳаллий бюджетлар

даромадлари таркибида маҳаллий солиқлар ва

йиғимларнинг улуши ўртача 18,0 фоизни, би-

риктирилган даромадлар ўртача 22,0 фоизни,

тартибга солувчи даромадлар энг катта улушни,

яъни ўртача 56,0 фоизни ҳамда бошқа даромад-

лар эса ўртача 4,0 фоизни ташкил этмоқда (1-

жадвал).

Маҳаллий бюджетлар даромадларининг

мутаносиб тақсимланганлиги ҳамда бундай ҳо-

лат улар даромадлари манбаларининг таркиби-

га ҳам бевосита боғлиқдир. Маҳаллий бюджет-

лар даромадлари таркибида тартибга солувчи

даромадлар улушининг юқорилиги уларнинг

мустақиллигини таъминлаш нуқтаи назаридан

салбий ҳолат ҳисобланади ҳамда юқори бюд-

жетга қарамлигини кўрсатади. Тартибга солув-

чи даромадларнинг нормативлар асосида бюд-

жет бўғинлари ўртасида тақсимланиши маҳал-

лий бюджетларнинг даромадлари ва харажат-

лари мутаносиблигини таъминлашга ва молия-

вий мустақиллигини оширишга имкон бермай-

ди. Шу муносабат билан маҳаллий бюджетлар-

нинг ўз ва бириктирилган даромадлари ҳажми-
ни оширишга асосий эътиборни қаратиш билан

биргаликда яширин иқтисодиётни қисқарти-

риш, табиий ва меҳнат ресурсларидан оқилона

фойдаланиш, ҳудудларда тадбиркорлик фао-

лиятини кенг кўламда ривожлантириш талаб

этилади.

Ҳозирги вақтда бутун дунёда катта таш-

виш ва ҳавотир уйғотаётган коронавирус панде-

мияси ҳам Ўзбекистонни четлаб ўтмади. Коро-

навирус пандемияси даврида асосий даромад

манбаларини йўқотган шахсларни, аҳолининг

ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва

тадбиркорлик субъектларини қўшимча қўллаб-

қувватлаш ва иқтисодиётни дефольт холатига

тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида

давлатимиз раҳбари бошчилигида таъсирчан

чоралар кўрилмоқда. Шу ўринда Ўзбекистон

Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев-

нинг 2020 йил 10 апрелда бўлиб ўтган Туркий

тилли давлатлар Ҳамкорлик кенгашининг нав-

батдан ташқари саммитида сўзлаган нутқида:

“Бу пандемия, ўзининг кўлами ва миқёсига кўра,

мислсиз глобал инқирозга, бутун башарият тақ-

дири ва жаҳон иқтисодиёти учун ғоят жиддий

синовга айланди”[11] деб таъкидлаб ўтганлари

ниҳоятда аҳамиятлидир. Ушбу хавф-хатарнинг

давлатимизнинг барқарор ижтимоий-иқтисо-

дий ривожланишига салбий таъсирини камай-

тириш борасида бир қанча фармонлар, чора-

тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб амалиётга

тадбиқ этилди.

Жумладан,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Корона-

вирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатла-

рининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъси-

рини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

163

чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5969 сонли

Фармони қабул қилинди.

Мазкур фармонга биноан: Ўзбекистон

Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида юри-

дик шахс ташкил этмаган ҳолда, 10 трлн сўм

миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жам-

ғармаси ташкил этиш ва қуйидагилар Инқироз-

га қарши курашиш жамғармаси маблағларидан

фойдаланишнинг асосий йўналишлари этиб

белгиланди:

Тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини

қўллаб-қувватлаш:

Ўзбекистон Республикасининг давлат

кафолати остида жалб этилган кредитларни

сўндириш;

Биринчи

даражали

харажатларни

амалга ошириш учун фоизсиз бюджет ссудалари

ажратиш йўли билан стратегик корхоналарни

давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари-

ни кўриш;

уч йилгача бўлган муддатга фоизсиз

бюджет ссудаларини ажратиш орқали Қорақал-

поғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида олин-

май қолинадиган даромадлар ўрнини тўлди-

риш;

якка тартибдаги тадбиркорлар учун

ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси

базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қа-

дар камайтириш;

алкоголь маҳсулотларининг улгуржи

савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг

ажратмалари миқдори 5 фоиздан 3 фоизга па-

сайтириш;

умумий овқатланиш корхоналари учун

алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи

учун йиғимлар миқдори белгиланган миқдор-

лардан 25 фоизга камайтириш;

2019 йил учун жисмоний шахсларнинг

жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декла-

рацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1

августга қадар узайтирилади

Халқ депутатлари туман ва шаҳар

Кенгашларига фаолияти туризм соҳасига бево-

сита ёки билвосита боғлиқ бўлган якка тартиб-

даги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан

олинадиган даромад солиғининг қатъий белги-

ланган суммаларини 30 фоизга камайтириш ва-

колати берилганлиги;

Маҳаллий давлат ҳокимияти органла-

ри хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк

солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойда-

ланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоиз-

ларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-

бўлиб тўлаш) ваколати берилганлиги;

мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ре-

сурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйи-

ча пенялар ҳисобланишини тўхтатиб туриш;

2020 йил 1 октябрга қадар экспорт қилув-

чиларнинг транспорт харажатларининг бир

қисмини компенсация қилиш учун экспортни

рағбатлантириш агентлигига ажратиладиган

маблағлар ҳисобидан субсидиялар тақдим этиш

ҳақида мустақил қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи

берилганлиги;

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қув-

ватлаш давлат жамғармаси капиталлашувини

500 млрд сўмгача ошириш каби мисли кўрилма-

ган имтиёз ва ҳуқуқлар берилиши алоҳида таъ-

кидлаб ўтиш лозим.

1-расм. Бюджет даромадларини шакллантириш принциплари[12]

Бюджет

даромадларини

шакллантириш

принциплари

Субъектларнинг мустақил

фаолият кўрсатишига ва

риоя этишига шароит

яратиш

Бюджет

даромадларини

шакллантиришда

улушли иштирок

этиш

Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва

бошқа мақсадлар учун корхонанинг

режалаштирилган эҳтиѐжидан

ортган суммаларни бюджетга олиш

Бюджет механизмининг

рағбатлантирувчи

таъсирини таъминлаш

Субъектларнинг

хатти-ҳаракати ва

интилишига боғлиқ

бўлмаган ҳолда

вужудга келган

даромадларнинг

тўлиқ ѐки қисман

бюджетга олиниши

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

164

Бугунги куннинг долзарб ва ўз ечимини

кутаётган мураккаб муаммолардан яна бири бу

хуфиёна иқтисодиётнинг мавжудлигидир.

Хуфёна иқтисодиёт ривожланган мамла-

катларда ҳам мавжуд. Лекин унинг иқтисодиёт-

даги улуши қанчалигига қараб баҳоланади. Биз-

нинг иқтисодиётимизда бу даража бир мунча

баланд. Бугунги кунда халқаро ва маҳаллий экс-

пертларнинг ҳисоб-китобларига кўра ЯИМнинг

45-50 фоизига тенг. Шу ўринда Президентимиз

Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда Олий

Мажлисга Мурожаатномасида билдириб ўтган

фикрларини таъкидлаб ўтиш жоиз: “Ислоҳотла-

римизга жиддийф тўсқинлик қилаётган “яши-

рин иқтисодиёт”га барҳам берилмас экан, соғ-

лом рақобат ҳам, қулай инвестиция муҳити ҳам

шаклланмайди”[13]. Фикримизча, айрим ҳол-

ларда қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳуж-

жатлар ҳам хуфиёна иқтисодиётнинг ривожига

ҳизмат қилмоқда[14]. Масалан, меъёрий-ҳуқу-

қий хужжатларга мурожаат қиладиган бўлсак

якка тартибдаги тадбиркорларга оид киритил-

ган ўзгартиришларга биноан 2019 йил 1 январ-

дан бошлаб товарларни (ишларни, хизматлар-

ни) реализация қилишдан олинган тушуми

миқдорига қараб, жумладан, 100 млн. сўмгача,

қатъий белгиланган солиқни; 100 млн. сўмдан

1,0 млрд. сўмгача ташкил этганда, 4 фоизлик

ставкада ягона солиқ тўловини; ҳамда 1,0 млрд.

сўмдан ошганда юридик шахслар томонидан

солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлани-

ши белгилаб қўйилган. Бизнинг фикримизча,

ушбу ҳолат корхоналарнинг тушумларини яши-

ришга яъни 1,0 млрд. сўмгача етказмасдан, бош-

қа фирма ташкил этиб фаолиятни уша фирма

орқали давом эттиришга олиб келмоқда. Нати-

жада давлат бюджетига тушуши мумкин бўлган

солиқлар тушмай қолишига ва хуфиёна иқти-

содиётнинг ривожланишига сабаб бўлмоқда.

Бундай холатда рағбатлантирувчи иқти-

содий сиёсатни қўллаб кўриш мумкин. Яъни

тушуми 1,0 млрд. сўмдан ошган юридик шахс-

ларга пасайиб борувчи солиқ юкини қўллаш

мумкин. Яъни тушум ошган сари солиқ юки ҳам

камайиб бориши лозим, лекин солиқ юкини энг

қуйи чегарасини белгилаб қўйиш керак. Нати-

жада, тадбиркорлик субъектлари томонидан

тушумларини яширмасдан фаолият кўрсатиш

манфаатли бўлиб қолади, бундай ҳолат эса

банкдан ташқари пул айланмасини камайти-

ришга ёрдам беради ва бюджетга тушумлар-

нинг кўпайишига туртки бўлади. Маҳаллий

бюджетлар солиқли даромад базаларини мус-

таҳкамлаш орқали молиявий ресурслар сало-

ҳиятини ошиши ҳамда маҳаллий бюджетлар

барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омил-

ларидан бири ҳисобланади.

Маҳаллий бюджетлар солиқли даромадла-

ри базасининг умумдавлат солиқлари ҳисобига

шакллантирилиши улар харажатларини маҳал-

лий бюджетларнинг бирламчи даромад манбаи

ҳисобланган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар

ҳисобига молиялаштириш имкони йўқлиги

билан ифодаланади. Шу ўринда, таъкидлаш ло-

зимки, маҳаллий ҳокимият органларининг ўзла-

рига бевосита бириктирилган маҳаллий солиқ-

лар ва йиғимлар бўйича ваколатларининг чек-

ланганлиги шароитида, умумдавлат солиқлари-

дан ажратмалар амалга оширилиши уларда ўз

даромадлари базасини мустаҳкамлашдаги вако-

латларини янада чеклаб қўймоқда. Лекин, шун-

га қарамасдан маҳаллий ҳокимият органларига

ажратмалар белгиланган умумдавлат солиқла-

ри бўйича ҳам айрим ваколатлар берилган бў-

либ, улар асосан тадбиркорлик фаолияти билан

шуғулланувчи жисмоний шахслар даромад со-

лиғи ва алоҳида тадбиркорлик фаолияти билан

шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан

олинадиган қатъий солиқ бўйича Вазирлар

Маҳкамаси томонидан энг юқори ва қуйи чега-

ралари белгиланган базавий ставкалари дара-

жасидан келиб чиққан ҳолда, ўз ҳудудлари учун

ушбу чегарадан чиқиб кетмаган ҳолда уларнинг

аниқ ставкаларини белгилаш ваколатларига

эгадирлар.

Шундай бўлсада, маҳаллий ҳокимият

органлари даромадларининг асосини ташкил

этадиган солиқлар ва йиғимлар бўйича улар

ваколатларининг чекланганлиги, қайсидир

маънода маҳаллий ҳокимият органларининг ўз

даромадларини мустаҳкамлашга доир қизиқиш-

ларини чеклаб қўймоқда. Шунинг билан бирга-

ликда, маҳаллий бюджетлар даромадларини

шакллантиришда субвенция бериш тизимининг

мавжудлиги уларни юқори бюджетга тобъели-

гини билдиради. Бу эса иқтисодиётни эркин-

лаштириш шароитида маҳаллий ҳокимият ор-

ганларининг эркинлигини таъминлашга қара-

тилган давлат сиёсатини тўлиқ рўёбга чиқариш

имконини бермайди.

Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ўзига хос

тарзда классификация қилинади. Бунда улар

давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўз-

ўзини бошқариш органлари ваколатига, ўзлари-

нинг фискаль аҳамиятига ва амал қилиш даври-

га қараб иккига бўлиниши мумкин.

1) қонунчилик ҳокимият органи томони-

дан жорий этиладиган ва мамлакатнинг барча

ҳудудларида амал қиладиган маҳаллий солиқ-

лар ва йиғимлар;

2) маҳаллий ўз-ўзини бошқариш орган-

ларининг қарорига мувофиқ жорий этиладиган

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

165

2-расм: Маҳаллий бюджетларнинг солиқли даромадлари таркиби[15]

Ҳозирги кунда маҳаллий бюджетларни

шакллантиришдаги тизимли ва ташкилий

муаммолар мавжуд. Тизимли ва ташкилий

муаммолар ҳудудларнинг молиявий имконият-

ларига бевосита боғлиқдир. Молиявий имко-

ниятлар ҳудуднинг табиий шароитларига, иж-

тимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига, ҳу-

дуднинг хўжалик тузилиш ва ихтисослашувига
ва мамлакат меҳнат тақсимотидаги мавқеига ва

бошқа бир қатор омилларга боғлиқдир.

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб молия

органлари ва давлат солиқ хизмати органлари

раҳбарларига қуйидагиларни назарда тутувчи

жавобгарлик ва рағбатлантириш чоралари кў-

рилади:

а) солиқ ва молия органлари раҳбарлари-

ни уларнинг лавозим маошларидан 50 фоизгача

бўлган миқдорда мукофотлаш, шу жумладан:

-маҳаллий бюджет даромадларининг тас-

диқланган прогнозининг ижро этилгани учун

10 фоиз миқдорда;

-бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарз-

дорлиги қисқартирилгани учун 20 фоиз миқ-

дорда;

-маҳаллий бюджет даромадларини оши-

риш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб

кўрсаткичлари бажарилгани учун 20 фоиз

миқдорда;

б) юқорида кўрсатилган мезонларнинг

ижроси таъминланмагани учун уларнинг лаво-

зим маошларидан 30 фоиз миқдорида жарима

санкцияларини қўллаш, шу жумладан:

-маҳаллий бюджет прогнози бажарилма-

ганлиги учун 10 фоиз миқдорда;

- маҳаллий бюджетга тўловлар бўйича

солиқ қарздорлиги оширилгани учун 10 фоиз

миқдорда;

- маҳаллий бюджет даромадларини оши-

риш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб

кўрсаткичлари бажарилмаганлиги учун 10 фоиз

миқдорда.

Молия ва солиқ органлари раҳбарларини

мукофотлаш ҳамда жавобгарлик чораларини

қўллаш Молия вазири ва Ўзбекистон Республи-

каси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан

Қорақалпоғистон

Республикаси

Вазирлар

Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари-

нинг тавсияларига кўра амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари-

нинг молиявий эркинлигини ошириш, маҳал-

лий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини

таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари

жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони эълон

қилинди[16].

Мазкур Фармон маҳаллий бюджетларнинг

даромад базасини тубдан мустаҳкамлаш ва

номарказлаштириш асосида ҳудудларни комп-

лекс ривожлантиришни барқарор молиялашти-

риш, бюджетлараро муносабатларни янада та-

комиллаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти

органларининг молиявий эркинлигини кучай-

тириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик-

ни ривожлантиришга кўмаклашиш, янги иш

жойлари яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъ-

минлаш, муҳандислик-коммуникация, йўл-тран-

спорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал

ривожлантириш ҳисобига солиқ салоҳиятини

кенгайтириш бўйича аниқ мақсадга йўналти-

рилган чора-тадбирларни амалга оширишда

уларнинг масъулиятини оширишни таъминлаш

мақсадида қабул қилинган.

Қуйидагилар маҳаллий бюджетлар дара-

жасида солиқ-бюджет сиёсатининг устувор ва-

зифалари этиб белгиланди.

1. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар-

нинг аниқ турларини уларга бириктириб қўйиш

орқали маҳаллий бюджетларнинг даромад база-

сини тубдан мустаҳкамлаш;

2. Вилоятлар, шаҳар ва туман бюджетла-

рини субвенциядан чиқариш, уларнинг юқори

турувчи бюджетлар ажратмаларига бўлган қа-

рамлигини босқичма-босқич қисқартириш, бу-

нинг асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш масалаларини ҳал этишда ма-

ҳаллий давлат ҳокимияти органлари эркинлиги

ва масъулиятини ошириш;

3. Маҳаллий бюджетларнинг даромадла-

рини ошириш учун тизимлилик асосида қўшим-

ча резервларни аниқлаб бориш;

4. Депутатлик ва жамоатчилик назорати-

ни кенг жалб қилган ҳолда, маҳаллий бюджет-

ларни шакллантиришнинг шаффофлигини ва

Маҳаллий бюджетларнинг солиқли

даромадлари таркиби

Ер

солиғи

Мол-мулк

солиғи

Cув ресурсларидан

фойдаланганлик учун солиқ

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

166

унинг бажарилиши устидан назоратни таъмин-

лаш;

5. Маҳаллий бюджетлар даромад базала-

рини мустаҳкамлаш ҳамда харажатларнинг

тасдиқланган параметрларини ўз вақтида, мақ-

садли молиялаштириш, ижтимоий соҳа объект-

лари ва инфратузилмани янада ривожлантириш

ва тегишли даражада сақлаб туришни таъмин-

лаш устидан маҳаллий давлат ҳокимияти ор-

ганлари, молия ва солиқ органларининг жавоб-

гарлигини кучайтириш.

Янги ўрнатилаётган тартибга кўра, даро-

мадлар манбалари ва харажатлар турлари кеси-

мида, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети,

вилоятлар, Тошкент шаҳри ва республика ту-

манларининг (шаҳарларининг) маҳаллий бюд-

жетлари параметрлари, шунингдек, маҳаллий

бюджетларнинг даромадларини ошириш ре-

зервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўр-

саткичлари Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгесида, вилоятлар, Тошкент шаҳри

ва республика туманлари (шаҳарлари) халқ

депутатлари Кенгашлари сессияларида йил

чораклари кесимида атрофлича кўриб чиқилади

ва тасдиқланади.

Хулоса ва таклифлар.

Маҳаллий бюджет-

лар даромад базаларини мустаҳкамлаш масала-

лари юзасидан бир неча хулосаларга келинди

ҳамда илмий ва амалий жиҳатдан асосланган

таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Улар қу-

йидагилардан иборат:

1.

Маҳаллий бюджетларнинг солиқли да-

ромадларини шакллантириш жараёни маълум

бир принципларга таянмоғи лозим. Уларнинг

энг муҳимлари қуйидагилардан иборат: солиқ-

лар уларни тўловчилар ўртасида адолатли тақ-

симланиши; давлат учун солиқларнинг ундири-

лиши иложи борича арзонроқ бўлиши; солиқ-

ларнинг бюджетга олиниши мамлакат миллий

бойлиги манбаларининг тугашига олиб келмас-

лиги; солиқларнинг ундирилиш жараёни хусу-

сий секторни сиқиб чиқармаслиги керак.

2.

Маҳаллий

бюджет

даромадларини

шакллантиришда солиқли даромадларнинг

роли масаласини, кўпчилик ҳолларда, улар сал-

моғининг даражаси билан изоҳлашга ҳаракат

қилинади. Шунга мос равишда, агар тегишли

салмоқни ифодаловчи кўрсаткич юқори бўлса,

роли юқори ва аксинча, паст бўлса, роли ҳам ҳал

қилувчи аҳамиятга эга эмас деган хулосага ке-

линади. Бизнинг фикримизча, бундай ёндашув

бир ёқлама характерга эга бўлиб, маҳаллий

бюджетлар даромадларини шакллантиришда

солиқли даромадлар ролини тўлиқ кўрсатиб

беролмайди.

3.

Маҳаллий бюджетлар солиқли даромад

базаларини мустаҳкамлаш масаласи маҳаллий

солиқларнинг миқдорларини белгилаш, айрим

солиқларнинг ставкаларини ошириш, солиққа

тортиш амалиётини такомиллаштириш ва со-

лиқ тизимида пасайтирувчи коэффициентларни

қўллаш тадбирларини тақозо этади.

4.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган

ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижавий-

лиги маҳаллий бюджетларни ўз вақтида ва за-

рур миқдорда молиявий маблағ билан таъмин-

лаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад манба-

лари ҳажмини ошириш, хусусан, бу борада ма-

ҳаллий ҳокимият органларининг бюджет ижро-

сини таъминлашдаги манфаатдорлигини кен-

гайтириш, маҳаллий бюджетлар ижроси жараё-

нида кенг жамоатчилик фикри ва иштирокини

таъминлаш муҳим устувор аҳамият касб этади.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони. Халқ сўзи, 2017 йил 8
февраль.

2.

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар

фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017 йил 14 январь. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 104 б.

3.

Макконелл

К.Р.,

Брю

С.Л.

“Экономикс”

Учебник.

Издательство:

ИНФРА-М.

2009.–С.376.

Источник: https://institutiones.com/download/books/805-economics.html.

4.

Есмурзаев Ж. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ундириш

механизмини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида): И.ф.н. илм. дар. ол. уч. ёз. дисс. автор. –

Т.: 2007. – 20 б.;

5.

Маманазаров А. Маҳаллий бюджетларни барқарорлаштиришда солиқларнинг ролини ошириш масалалари:

И.ф.н. илм. дар. ол. уч. ёз. дисс. автор. – Т.: 2002. – 22 б.;

6.

Қобулов Х. Ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетлар имкониятларини ошириш йўналишлари: И.ф.н.

илм. дар. ол. уч. ёз. дисс. автор. – Т.: 2006. – 129 б.;

7.

Хайриддинов А. Маҳаллий бюджетлар даромад базаларининг барқарорлигини таъминлаш йўллари: И.ф.н.

илм. дар. ол. уч. ёз. дисс. автор. – Т.: 2009. – 22 б.;

8.

Ўроқов У. Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини оширишни такомиллаштириш йўллари: И.ф.н. илм. дар.

ол. уч. ёз. дисс. автор. – Т.: 2020. – 25 б.

9.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. «Б» ҳарфи. 80 000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. А.Мадвалиев таҳрири

остида. – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти. 2008. – Б. 139.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

167

10.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

11.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик

кенгашининг навбатдан ташқари саммитидаги нутқи. https://president.uz/

12.

Тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

13.

Khotamjon Kobulov, Sherzod Jalilov, Sherali Sultonov, Nodira Soatova. Modeling the processes of forming a strategy

for the revenue potential of local budgets // Journal of Advanced Research in Dynamical and Control Systems. VOLUME 12,ISSUE
6. DOI: 10.5373 / JARDCS / V12I6 / S20201161. Pages: 1210-1216

14.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 24

январь

15.

Тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

16.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий

эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия
органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 13 декабрдаги ПФ

5283-сонли Фармони.

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Суванқулов Алиасқар Раҳмонқулович

ТМИ Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши

кафедраси ўқитувчиси и.ф.н

Эшанкулов Азамат Абдирахимович –

ТМИ магистранти

Аннотация.

Жаҳон молиявий муносабатларини глобаллашуви шароитида мамлакатнинг иқтисодий ҳолати

ва уни ресурслари самарали бошқариш мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлайди. Ушбу мақолада бюджет

ташкилотларида назорат тизимини такомиллаштириш орқали бюджет маблағларидан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш ва уни давлат молиявий назорати тизимининг муҳим элементи эканлигини ёритишга
қаратилган.

Таянч сўзлар:

бюджет ташкилотлари, давлат сектори, молиявий назорат, ички назорат, ички аудит,

молиявий ҳисобот, молиявий актив, мажбурият, касса усули, ҳисоблаш усули, соф активлар

ВНУТРЕННИЙ АУДИТ КАК ЭФФЕКТИВНАЯ ФОРМА ГОСУДАРСТВЕННОГО

ФИНАНСОВОГО КОНТРОЛЯ В БЮДЖЕТНЫХ ОРГАНИЗАЦИЯХ

Суванкулов Алиаскар Рахмонкулович -

ТФИ Преподаватель кафедры бюджетного

учета и казначейства к.э.н

Эшанкулов Азамат Абдирахимович –

магистрант ТФИ

Аннотация.

В мире международных отношений приверженность страны и способ управления ее

собственными ресурсами основывается на понимании финансового положения. В этой статье рассмотрены
вопросы повышения эффективности системы контроля в бюджетных организациях как важный элемент системы
государственного финансового контроля.

Ключевые слова:

бюджетные организации, государственный сектор, финансовой контроль, внутренний

контроль, внутренний аудит, финансовая отчетность, финансовые активы, обязательства, метод касса, метод
начисления, чистые активы.

INTERNAL AUDIT AS AN EFFECTIVE FORM OF STATE FINANCIAL

CONTROL IN BUDGET ORGANIZATIONS

Suvanqulov Aliasqar Rahmonqulovich -

ТIF Department of Budget Accounting and

Treasury teacher и.ф.н

Eshankulov Azamat Abdiraximovich -

ТIF master's student

Abstract.

In the world of international relations, a country's commitment and way of managing its own resources is

based on an understanding of the financial situation. This article discusses the issues of increasing the effectiveness control of in
budget organizations as an important element of the state financial control system.

Key words:

budget organizations, public sector, financial control, internal control, internal audit, financial reporting,

financial assets, liabilities, cash method, accrual method, net assets.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикам Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республика си ни янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегиям тугрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони. Халк; сузи, 2017 йил 8 февраль.

Мирзиёев Ш.М. Танцидий та^лил, к,атъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - %ар бир разбор фаолиятининг кундалик ^оидаси булиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-ицтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган и^тисодий дастурнинг энг муцим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Мацкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017 йил 14 январь. -Ташкент: Узбекистан, 2017.-104 б.

Макконелл К.Р., Брю С.Л. "Экономикс” Учебник Издательство: ИНФРА-М. 2009.-С.376. Источник: https://institutiones.com/download/books/805-economics.html.

Есмурзаев Ж. И^тисодиётни эркинлаштириш шароитида мацаллий соли^лар ва йиммларни ундириш механизмами такомиллаштириш (Кора^алпомстон Республикаси мисолида): И.ф.н. илм. дар. ол.уч. ёз. дисс. автор. -Т.:2007.-206.;

Маманазаров А. Мацаллий бюджетларни барцарорлаштиришда соли^ларнинг ролини ошириш масалалари: И.ф.н. илм. дар. ол.уч. ёз. дисс. автор. - Т: 2002. - 22 б.;

Хобулов X. Худудий ицтисодиёт ва мацаллий бюджетлар имкониятларини ошириш йуналишлари: И.ф.н. илм. дар. ол.уч. ёз. дисс. автор. - Т.: 2006. -129 б.;

Хайриддинов А. Мацаллий бюджетлар даромад базаларининг барцарорлигини таъминлаш йуллари: И.ф.н. илм. дар. ол.уч. ёз. дисс. автор. - Т.: 2009. - 22 б.;

Уроков У. Ма^аллий бюджетлар муста^иллигини оширишни такомиллаштириш йуллари: И.ф.н. илм. дар. ол.уч. ёз. дисс. автор. - Т: 2020. - 25 б.

Узбек тилининг изошли лугати. «Б» х,арфи. 80 000 дан ортиц (уз ва суз бирикмаси. А.Мадвалиев тацрири остида. - Т: «Узбекистан миллий энциклопедиям» Давлат илмий нашриёти. 2008. - Б. 139.

Узбекистан Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида муалл и ф томонидан ишлаб чи^илган.

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий тилли давлатлар Хдмкорлик кенгашининг навбатдан таищари саммитидаги нут к, и. https://president.uz/

Тадци^отлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чи^илган.

Khotamjon Kobulov, Sherzod Jalilov, Sherali Sultonov, Nodira Soatova. Modeling the processes of forming a strategy for the revenue potential of local budgets // Journal of Advanced Research in Dynamical and Control Systems. VOLUME 12,ISSUE 6. DOI: 10.5373/JARDCS/V12I6/S20201161. Pages: 1210-1216

Узбекистан Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь

Тадфщотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чи^илган.

Узбекистан Республикаси Президентининг "Мацаллий давлат цокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, мацаллий бюджетларга тушумларнинг тулшушгини таъминлаш буйича солиц ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид ^ушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги 2017 йил 13 декабрдаги ПФ 5283-сонли Фармони.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов