Вопросы совершенствования государственной и бюджетной политики в области рациональной организации государственных финансов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
101-104
75
11
Поделиться
Джумаев, С., & Гулмуродов, К. (2020). Вопросы совершенствования государственной и бюджетной политики в области рациональной организации государственных финансов. Экономика И Образование, 1(2), 101–104. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4311
Сохиб Джумаев, Ташкентский государственный экономический университет

консультант по образованию

Камолиддин Гулмуродов, Научно-исследовательский центр научных основ и проблем экономического развития Узбекистана при Ташкентском государственном экономическом университете

мастер

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются вопросы финансовой политики, бюджетной политики, поддержки предпринимательства, проблемы повышения уровня жизни населения страны и другие проблемы в условиях развития экономики Узбекистана.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

101

сини ташкил этиш зарур.

Ўзбекистонда суғурта менежментини

такомиллаштириш бўйича юқорида билди-

рилган таклифлар, бизнинг фикримизча,
суғурта менежментини такомиллаштиришда

баҳоли қудрат хизмат қилади.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга мурожаатномаси. 2020 йил

25 январь.

2.

Опыт внедрения системы менежмента качества на базе международного стандарта ISO 9001:2000 в

компании. Халқаро Ҳамкорлик Маркази//Менежмент сегодня, №1, 2014

3.

ISO в Узбекистане. Перспективы и проблемы внедрения.

"Отечественный рынок сертификации

ISO". КОММЕРСАНТ.UZ

4.

http://www.iso.uz/

ДАВЛАТ МОЛИЯСИНИ ОҚИЛОНА ТАШКИЛ ЭТИШДА ДАВЛАТ-БЮДЖЕТ

СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Джумаев Соҳиб Ҳайитмуротович –

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

таълим-тарбия маслаҳатчиси

Гулмуродов Камолиддин Абдуқодир ўғли –

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари ва

муаммолари” ИТМ, ТДИУ магистранти

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиш шароитида, амалга оширилаётган

молиявий сиёсат, фискал сиёсат, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва мамлакат турмуш даражасини

оширишдаги муаммолар ва бошқа муаммоларни ҳал этиш масалалари кўрилган.

Таянч сўзлар:

Молиявий сиёсат, фискал сиёсат, тадбиркорлик фаолияти, даромадлар ва харажатлар,

солиқлар, аҳоли турмуш даражаси.

Аннотация:

В данной статье рассматриваются вопросы финансовой политики, бюджетной политики,

поддержки предпринимательства, проблемы повышения уровня жизни населения страны и другие проблемы в

условиях развития экономики Узбекистана.

Ключевые слова:

Финансовая политика, налоговая политика, предпринимательская деятельность, доходы

и расходы, налоги, уровень жизни населения.

Annotation:

In this article, discusses of financial policy, fiscal policy, support of entrepreneurship and problems of

increasing the country's standard of living and other problems are discussed in the conditions of development of the economy of
Uzbekistan.

Key words:

Financial policy, fiscal policy, entrepreneurial activity, income and expenditure, taxes, standard of living of

the population.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республика-

сининг иқтисодиётида амалга оширилаётган

туб ислоҳотлар молиявий сиёсатни, шу би-
лан бир қаторда фискал сиёсатни иқтисо-

диётни барқарор ривожлантиришдаги аҳа-
миятини оширмоқда. Иқтисодий барқарор-

ликни таъминлаш борасида Ўзбекистон Рес-

публикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ўзи-
нинг 2020 йил 24 январда Олий Мажлис

Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожа-
атномасида “Янги солиқ сиёсати доирасида

иш ҳақига солиқ юки 1,5 баробарга камайти-
рилди. Натижада, расмий секторда ишлаёт-

ганлар сони йил давомида 500 мингтага кў-
пайди. Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20

фоиздан 15 фоизга туширилди. Бунинг ҳисо-
бидан ўтган йили солиқ тўловчилар ихтиё-

рида 2 триллион сўм қолди. Бир йилда тад-
биркорлар ихтиёрида шунча маблағ қолиши,

албатта уларга ўз бизнесларини ривожлан-
тириш учун жуда катта қўшимча имконият-

лар яратади” деб алоҳида таъкидлади[1].

Макроиқтисодий барқарорликни таъ-

минлашда иқтисодий ўсишдек асосий мақ-

садларга эришиш учун нархлар барқарор-
лиги ва тўлов балансининг барқарорлигини

таъминлаш керак. Пул-кредит ва бюджет-со-
лиқ сиёсатини мувофиқлаштиришни амалга

оширишда тўғри қарорлар қабул қилиш му-
ҳим аҳамиятга эга, чунки ушбу сиёсатлар-

нинг ҳар бирида қўлланилган чора-тадбир-
лар якунда иқтисодий фаолликка ўз таъси-

рини кўрсатади. Шунинг учун бу сиёсатлар-
нинг мувофиқлаштирилмаслиги молиявий

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

102

берқарорликка олиб келади, фоиз ставкала-
рининг ортиши, валюта курси номутаносиб-

лиги, инфляция суръатининг ошиши кузати-
лади, ниҳоят бу иқтисодий ўсишга салбий

таъсир кўрсатади.

Ҳукуматимиз томонидан бугунги кунда

олиб борилаётган ислоҳот

ларнинг замирида

солиқ юкини босқичма – босқич камайтириш

назарда тутилмоқда. Бу эса ўз навбатида

бюджет-солиқ сиёсати соҳасидаги қарор-

ларнинг самарали бўлишини, даромадлар ва

харажатларни режалаштиришда илмий асос-

ланган ва таҳлил этилган иқтисодиётнинг

турли соҳаларини барқарор ривожлантиришга

қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни

мезонлар асосида ишлаб чиқиш ва амалиётга

тадбиқ этишни талаб этади. Шунингдек, дав-

лат молиясини стратегик такомиллаштиришда

фискал ва иқтисодий функцияларнинг муво-

фиқлигини таъминлаш борасидаги мавжуд

муаммоларни бартараф этиш барқарор фискал

сиёсатини амалга ошириш учун хизмат қилади,

шу билан бир қаторда ушбу муаммоларни ил-

мий жиҳатдан тадқиқ этиш долзарб масала-

лардан бири ҳисобланади. Бундан кўринадики,

мамлакат иқтисодиёти ва мамлакатда исти-

қомат қилаётган ҳар бир инсоннинг тақдири

ҳукуматнинг фискал сиёсатини қандай амалга

ошираётганига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Фискал сиёсатнинг иқтисодий моҳияти

ҳамда уни амалга оширишнинг назарий ва ама-

лий асослари хорижлик иқтисодчи олимлар

жумладан, Р.Дорнбуш, Р.Ш.Маленз, С.Фишер,

Д.Кейнс,

Д.Рикардо,

А.Хансен,

С.Харрис,

С.Мерзляков, Белова И.А. каби хорижлик олим-

лар томонидан тадқиқ этилган ва муҳим ил-
мий-амалий хулосалар шакллантирилган. Фис-

кал сиёсатни такомиллаштиришнинг айрим

назарий ва амалий жиҳатлари Т.Маликов,

П.Жалилов, Э.Гадоев, Н.Кузиева, Н.Ашурова,

И.Ниязметов, А.Ўлмасов, А.Ваҳобов, Д.Тожи-

боева[2] каби олимларнинг илмий изланишла-

рида ўз ифодасини топган.

Республикамизда бозор муносабатларига

ўтишнинг илк босқичида ишлаб чиқаришнинг
қисқариши, аҳоли турмуш даражасининг паса-

йиши, пулнинг қадрсизланиши ва бошқа бир

қатор зиддиятли хусусиятларга эга бўлган

ижтимоий – иқтисодий инқироз даврига тўғри

келди. Маълумки, бундай шароитда асосий юк

давлат бюджети зиммасига тушади, натижада

молиявий тартибга солиш учун объектив тарз-

да иқтисодиётга оқилона равишда давлатнинг

аралашуви зарур бўлиб қолади. Ислоҳотлар
стратегияси давлат иқтисодий сиёсатининг

кенг қамровли дастакларини ўз ичига олади.

Мана шундай энг муҳим дастаклардан бири

давлатнинг изчил олиб борилаётган молиявий

сиёсатидир.

Шу билан бирга, иқтисодиёт турғунлик

ёки пасайиш даврида бўлган вазиятларда дав-

лат томонидан рағбатлантувчи фискал сиёсат-

фискал экспансия, иқтисодиётда тўлиқ банд-

лик ва ортиқча талаб натижасида инфляция

келиб чиқиши мумкин бўлган вазиятларда

чекловчи фискал сиёсат - фискал рестрикция

олиб борилади. Чекловчи фискал сиёсат давлат

харажатларини камайтириш ёки солиқларни

ошириш ёки бўлмаса иккала тадбирни бир

вақтда олиб бориш орқали иқтисодиётнинг

даврий ўсишини чегаралашдан иборат. Ушбу

фарқ фискал сиёсат воситаларини танлашда

муҳим рол ўйнайди. Агар ҳукумат давлат сек-

торини кенгайтирмоқчи бўлса, даврий паса-

йишни тугатиш учун ўз харажатларини оши-

риши, инфляцияни чеклаш учун эса солиқлар-

ни ошириши мақсадга мувофиқ бўлади. Шу

сабабли фискал сиёсатни амалга оширишда

моҳирлик талаб қилинади.

Фискал сиёсатнинг энг асосий вазифаси

иқтисодий сиёсатни амалга ошириш учун мар-

казлашган давлат пул фондларини ташкил

этиш ва ишлатиш орқали иқтисодий барқарор-

ликни таъминлашдан иборат. Бундай асосий

фондлардан бири - давлат бюджети ҳисоб-

ланади.

Давлат бюджети –

давлатнинг давлат

вазифалари ва функцияларини молиявий

жиҳатдан таъминлаш учун мўлжалланган

марказлаштирилган пул жамғармасидир[3].

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодек-

сининг 34-моддасига асосан Давлат бюджети

қуйидаги даражадаги бюджетлардан иборат:

Ўзбекистон Республикасининг республика

бюджети;

Қорақалпоғистон

Республикаси

бюдже-ти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

маҳаллий бюджетлари.

Бюджет тизими бюджетлари даромадла-

рининг таснифи, даромадлари, уларнинг тур-

лари ва манбалари бўйича кодлашдан иборат-

дир. Бюджет таснифи ўз ичига қуйидагиларни

олади: бюджет тизими бюджетлари даромад-

ларининг таснифини; бюджет тизими бюджет-

лари харажатларининг таснифини; давлат

бюджети тақчиллигини қоплаш манбалари

таснифини.

Бюджет даромадларини шакллантириш

жараёни қуйидаги принципларга асосланиши

мақсадга мувофиқдир:

солиқларнинг бюджетга олиниши мам-

лакат миллий бойлиги манбаларининг туга-

шига олиб келмаслиги керак;

солиқлар уларни тўловчилар ўртасида

тенг тақсимланмоғи лозим;

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

103

солиқларни ишлаб чиқарувчиларнинг

айланма фондлари ҳажмига таъсир кўрсатмас-

лиги;

солиқларнинг соф даромадга нисбатан

ҳисобланиши;

Давлат учун солиқларнинг ундирили-

ши иложи борича арзонроқ бўлиши лозим;

солиқларнинг ундирилиш жараёни ху-

сусий секторни сиқиб чиқармаслиги керак ва

бошқалар.

Солиқ тўловлари, солиқ солиш солиқ

мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда

бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга

оширилиши Солиқ кодексининг 3-моддасида

ўз аксини топган[4].

Ўзбекистон Республикасида Давлат бюд-

жети даромадларини шакллантиришнинг ҳу-

қуқий асоси бўлиб, Ўзбекистон Республика-
сининг Бюджет кодекси ҳисобланади. Шуниси

ҳарактерлики, мазкур ҳужжатда давлат бюд-

жети даромадларини таснифлашнинг икки ме-

зонга, яъни даромадларни давлат қурилишига

кўра ва ташкил топиш манбаларига кўра тас-

нифлаш мезонига амал қилинган.

Давлат бюджети даромадларини шакл-

лантириш, Фискал сиёсат моҳиятини аниқ-

лашда фискал сиёсатнинг мақсадлари муҳим

аҳамиятга эга ва улар қуйидагича[5]:

Иқтисодий цикл тебранишларини юм-

шатиш;

Иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини

таъминлаш;

Инфляциянинг ўртача суръатларида

аҳоли бандлигининг юқори даражасига эри-

шиш.

Иқтисодиётни молиявий жиҳатдан тар-

тибга солишда фискал сиёсатнинг бир қанча

кучли дастакларидан фойдаланилади. Шунга

мувофиқ фискал сиёсатнинг икки турдаги: ав-

томатик ва дискрецион фискал сиёсат йўл-

ларидан борилади.

Автоматик фискал сиёсатда Давлат қо-

нун йўли билан шундай тартибни ўрнатадики,

унга биноан молия нормативлари (меъёрлари)

жорий этилади. Булар шароит ўзгаришига қа-

раб автоматик равишда амал қилаверади.

Булар жумласига солиқ ставкаларини, ишсиз-

лик нафақаси миқдори, даромадларнинг

инфляцияга қараб индексация қилиниши,

ижтимоий ёрдам кўрсатиш нормативларини

киритиш мумкин.

Шароитга қараб янги нормативларни ки-

ритиш йўлидан бориш, бу дискрецион фискал

сиёсат, деб юритилади. Бу сиёсат доирасида

янги солиқ ставкалари жорий этилади, янги

солиқлар киритилади, бюджет маблағларини

сарфлаш нормативлари ўзгартирилади. Диск-

рецион сиёсат ўзгарган шароитга мослашиш

сиёсатидир. Иқтисодиёт бир маромда ўсиб бо-

раётганда биринчи йўл, у тангликка йўлиқиб,

ундан чиқиш керак бўлганда иккинчи, яъни

дискрецион йўл устувор бўлади[6].

Иқтисодий жиҳатдан тўғри фискал сиё-

сатининг моҳияти солиқ солиш тизими орқа-

ли давлат бюджетининг стратегик жиҳатдан

тўғри шаклланиши ва белгиланган мақсад-

ларга эришиш учун давлат бюджети маблағ-

ларини тўғри сарф қилинганлигида ўз аксини

топади.

Фискал сиёсат давлат молиявий сиёса-

тининг бир қисми бўлиб, ҳукуматнинг барча

имкониятларидан келиб чиққан ҳолда солиқ

ундириш ва давлат бюджети маблағларидан

самарали фойдаланиш билан боғлиқ масала-

ларни, шунингдек, реал ижтимоий масала-

ларни ҳал этиш ҳамда ишбилармонлик фаол-

лигини тартибга солишни тақозо этади. Фис-

кал сиёсат борасида олиб борилаётган исло-

ҳотларнинг бош мақсади бюджет тизимининг

шаффофлигига эришиш, шунингдек, меъёрий

базаларнинг ишончилилиги ва олдиндан ба-

шорат қила олишлик даражасини ошириш,

солиқ базасини кенгайтиришда солиқ юкини

пасайтириш, давлат харажатлар таркибини та-

комиллаштириш ва самарасиз давлат инвести-

цияларини қисқартиришдан иборатдир.

Давлат харажатлар таркиби ва солиқлар-

ни ўзгартириш йўли билан тадбиркорлик фао-

лиятини рағбатлантириши, ишсизлик ва инф-

ляцияга таъсир кўрсатиши мумкин. Фискал

сиёсат давлатнинг ривожланишига ва мамла-

катнинг иқтисодий вазиятига ўз таъсирини

бевосита ўтказади. Шу сабабдан, мамлакат-

нинг мавжуд фискал сиёсатини таҳлил этиш ва

режалаштирилган фискал сиёсатнинг оқибат-

ларини башорат қилиш жуда муҳимдир.

Молиявий муносабатларнинг кейинги

эркинлаштириш ва чуқурлаштириш йўлида со-

лиқ тизимида зарур изчил ўзгаришларни амал-

га оширишда солиқларнинг рағбатлантириш

функциясини кучайтириш ва солиқ тизимини

такомиллаштиришда куйидаги йўналиш ва

чора-тадбирлар унинг асосини ташкил этиши

лозим деб ўйлаймиз:

солиқларнинг содда, тушунарли ва кўп

йиллилигини таъминлашда, солиқ маъмурчи-

лиги тизимини такомиллаштириш ва солиқ

солиш механизмини тартибга солиш;

солиқ қонунчилигининг барқарорлиги-

ни таъминлаш;

бир хил фаолият билан шуғулланувчи,

мулкчилик шаклидан қатьий назар барча со-

лиқ тўловчиларни адолатлилик ва тенглик

тамойили асосида солиқка тортиш;

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

104

иқтисодиётдаги солиқ юкини янада ка-

майтириш; икки марта солиқка тортишни ол-

дини олиш.

Бюджет-солиқ сиёсатини мувофиқлаш-

тириш зарурлигини изоҳловчи асосий сабаб-

лар:

инфляциянинг барқарор ўсишига қара-

тилган пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсати-
нинг ички ва изчил мақсадларига эришиш;

маълумот алмашиш ва ушбу йўналиш-

даги маслаҳатларни амалга ошириш орқали

пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатининг бел-

гиланган мақсадларига эришиш учун аввал қа-

бул қилинган қарорларнинг самарали бажари-

лишини таъминлаш;

сиёсий барқарорликни таъминлаш

учун пул-кредит ва бюджет-солиқ сиёсатини

амалга ошириш. Ушбу ёндашувни ҳисобга ол-
ган ҳолда қисқа ва узоқ муддатда мувофиқ-

лаштириш икки босқичда бўлиши керак деган

хулосага келиш мумкин.

Фискал сиёсат борасида олиб борилаёт-

ган ислоҳотларнинг бош мақсади бюджет ти-

зимининг шаффофлигига эришиш, шунингдек,

меъёрий базаларнинг ишончилилиги ва ол-

диндан башорат қила олишлик даражасини

ошириш, солиқ базасини кенгайтиришда солиқ

юкини пасайтириш, давлат харажатлар тарки-

бини такомиллаштириш ва самарасиз давлат

инвестицияларини қисқартиришдан иборат-

дир. Давлат харажатлар таркиби ва солиқлар-

ни ўзгартириш йўли билан тадбиркорлик фао-

лиятини рағбатлантириши, ишсизлик ва инф-

ляцияга таъсир кўрсатиши мумкин. Фискал

сиёсат давлатнинг ривожланишига ва мамла-

катнинг иқтисодий вазиятига ўз таъсирини

бевосита ўтказади. Шу сабабдан, мамлакат-

нинг мавжуд фискал сиёсатини таҳлил этиш ва

режалаштирилган фискал сиёсатнинг оқибат-

ларини башорат қилиш жуда муҳимдир.

Мамлакатимизда олиб борилаётган фис-

кал сиёсат ва амалдаги солиқ тизимини ҳамда

ривожланган хорижий мамлакатларда юрити-

лаётган фискал сиёсатининг илғор тажриба-

ларини таҳлил этиш натижасида қуйидаги

хулосаларни келтириб ўтиш мумкин:

биринчидан,

ҳозирги давр давлат бош-

қаруви тизимида солиқларнинг функциялари

ўзаро алоқадорлик ва таъсирда намоён бўл-

моқда. Уларнинг давлат қурилиши, тадбиркор-

лик ва ижтимоий функциялари бозор иқти-

содиётига мос равишда амал қилмокда;

иккинчидан,

иқтисодий ислоҳотларни

чуқурлаштириш, иқтисодиётни либераллаш-

тириш ва мамлакатни модернизациялаш ша-

роитида солиқлар давлат бюджети даромадла-

рини шакллантириш ва мамлакат иқтисодий

ривожланишининг омили бўлиб қолмокда;

учинчидан,

фискал сиёсатда хўжалик

юритувчи субъектларга нисбатан қўлланила-

ётган амалдаги имтиёзлар тизимини таҳлил

этиш натижасида айрим имтиёзларнинг сама-

раси пастлиги аниқланди.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлис Сенати

ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги расмий веб сайти.

http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020

2.

Маликов Т.С., Жалилов П.Т. Бюджет-солиқ сиёсати. – Т.: Академнашр, 2011. – 13 б.; Гадоев Э., Кузиева Н.,

Ашурова Н. Солиқ сиёсати стратегияси. Ўқув қўлланма. -Т.: 2013. 27-б.; Ниязметов И.Солиқ юкини
оптималлаштириш: назария, услубият ва амалиёт. Монография. – Т.: 2016. 72-б.; Ўлмасов А., Ваҳобов А. Иқтисодиёт

назарияси. Дарслик – Т.: ТДИУ, 2014й., 409-б.; Тожибоева Д. Иқтисодиёт назарияси. – Т.: Шарқ. 2003 й., 309-б.;

3.

Ўзбекистон Республикаси “Бюджет Кодекси”. - Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,

05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон.

4.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018й.,

03/18/476/1087-сон.

5.

Ваҳобов А. Маликов Т. Молия: Дарслик. –Т.: Ношир. 2012. 302-б.

6.

Ўлмасов А., Ваҳобов А. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик – Т.: ТДИУ. 2014. 409-бет.

7.

http://www.soliq.uz – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расмий сайти

8.

http://www.mf.uz - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий сайти

9.

http://www.lex.uz - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш

маркази расмий сайти.

10.

http://www.tfi.uz - Тошкент молия институти сайти.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлис Сенати ва Крнунчилик палатасига Мурожаатномаси. Узбекистан миллий ахборот агентлиги расмий веб сайти. http://uza.uz/oz/poIitics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oIiy-25-01-2020

Маликов Т.С., Жалилов П.Т. Бюджет-солиц сиёсати. - Т: Академнашр, 2011. - 13 б.; Гадоев Э., Кузиева Н., Ашурова Н. Солик, сиёсати стратегияси. Укув кулланма. -Т: 2013. 27-6.; Ниязметов И.Солик, юкини оптималлаштириш: назария, услубият ва амалиёт. Монография. - Т.: 2016. 72-6.; УлмасовА., Вахрбов А. Ицтисодиёт назарияси. Дарслик - Т.: ТДИУ, 2014й., 409-6.; Тожибоева Д. Ицтисодиёт назарияси. - Т.: Шар к, 2003 й., 309-6.;

Ўзбекистон Республикаси “Бюджет Кодекси”. - Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,

01.2018 й., 03/18/456/0512-сон.

Узбекистон Республикаси Солик, Кодекси. К,онун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018й., 03/18/476/1087-сон.

Валовое А. Маликов Т. Молия: Дарслик. -Т: Ношир. 2012. 302-6.

б.Улмасов А., Валовое А. Ик,тисодиёт назарияси. Дарслик - Т.: ТДИУ. 2014. 409-бет.

http://www.soliq.uz - Узбекистан Республикаси Давлат солик, кумитаси расмий сайти

http://www.mf.uz - Узбекистан Республикаси Молия вазирлиги расмий сайти

http://www.lex.uz - Узбекистан Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги хугук,ий ахборот билан таъминлаш маркази расмий сайти.

http://www.tfi.uz - Ташкент молия институти сайти.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов