Направления формирования местных бюджетов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
113-119
78
36
Поделиться
Султанов, Ш., & Кодиров, Б. (2020). Направления формирования местных бюджетов. Экономика И Образование, 1(1), 113–119. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4237
Шерали Султанов, Ташкентский финансовый институт

старший преподаватель кафедры государственных финансов

Бобур Кодиров, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

студент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется формирование доходов местных бюджетов, определяются основные направления расходов.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

113

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Султонов Шерали Нуралиевич –

Тошкент молия институти “Давлатий молия”

кафедраси катта ўқитувчиси

Қодиров Бобур Фурқатович -

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси тингловчиси

Аннотация:

Мақолада маҳаллий бюджетларнинг даромадларини шаклланиши ва харажатларининг асосий

йўналишларини белгилаш масалалари ёритилган.

Таянч тушунчалар:

Давлат бюджети, солиқ, маҳаллий бюджет, маҳаллий бюджетни режалаштириш,

маҳаллий солиқлар, ижтимоий харажатлар.


Аннотация:

В статье анализируется формирование доходов местных бюджетов, определяются основные

направления расходов.

Ключевые слова:

государственный бюджет, налоги, местный бюджет, планирование местных бюджетов,

местные налоги, социальные расходы.

Abstract:

In this article it is mentioned formation of local revenues and main spheres of spending costs.

Key words:

State budjet, tax,local budjet, local budjet planning, local taxes,public costs.

Ўзбекистон Республикасида бюджет

тизимини ислоҳ этиш ва давлат бюджети

маблағларидан оқилона ва самарали фойда-
ланишнинг ҳозирги кундаги ҳолати иқтисод-

чилар олдига қатор янги муаммоларга ечим
топишни кўндаланг қилиб қўймоқда. Дарҳа-

қиқат, Ўзбекистон Республикасида бюджет
тизими тараққиётининг ҳозирги босқичида

амалдаги давлат молияси тизими замонавий
талабларга жавоб бермаслиги ва олиб бори-

лаётган бюджет сиёсатига, ўрта муддатли
даврда қабул қилинган давлат дастурлари

билан боғлиқ бюджет харажатларига объек-
тив ва ишончли баҳо беришга имкон бермас-

лиги, бюджетни режалаштиришнинг халқаро
эътироф этилган усуллари жорий этилиши

суст бўлганлиги каби муаммолар бугунги

кунда кўзга ташланмоқда.

Ўзбекистоннинг ўрта муддатли ривож-

ланиш стратегиясида маҳаллий бюджетлар
даромадлари базасини ошириш, харажатлари

тизимларини ислоҳ қилиш, уларнинг молия-
вий мустақиллигини таъминлаш, ҳудудлар

ўртасида рақобат муҳитини шакллантириш
каби муҳим вазифалар белгиланган бўлиб,

мазкур вазифаларни таъминлашда ривож-
ланган давлатлар илғор тажрибасини ўрга-

ниш, уларнинг ижобий натижаларини рес-
публикамизда қўллаш муҳим аҳамиятга эга.

Ҳудудларни ривожлантириш борасида фикр
юрита туриб, Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.М. Мирзиёев шундай дейди:
“Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришни молиялаштириш учун ма-
ҳаллий бюджетларнинг маблағлари етарли

эмас”[1]. Мамлакатимиз молия-бюджет тизи-
мида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳуду-

дий иқтисодиёт муаммоларининг кескин-
лашуви шароитида маҳаллий бюджетлар

имкониятларини янада оширишга зарурият
сезмоқда. Шундан келиб чиқиб, ҳудудлар

эҳтиёжларини қоплаши учун етарли молия-
вий манбага эга бўлиши, улардан оқилона ва

самарали фойдаланиш, уларнинг барқарор-
лигини таъминлаш чора-тадбирларини амал-

га ошириш, бунда илмий асосланган таклиф
ва тавсияларни кенг қўллаш орқали масалага

тизимли ёндашиш муҳим аҳамият каб этади.

Бозор иқтисодиёти шароитида ўз

тасарруфидаги ҳудудларни барча томондан
ва барқарор ривожлантириш, саноатнинг

изчил тараққий этишиини таъминлаш, кичик

бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш,
маҳаллий табиий ресурслардан самарали

фойдаланиш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва
маҳаллий меҳнат бозорини ташкил қилиш

масалаларида маҳаллий ҳокимият ва маҳал-
лий ўзини-ўзи бошқариш органларининг

роли алоҳида аҳамиятлидир. Бозор муноса-
батлари шароитида бюджет сиёсатининг

аҳамияти, бюджет жараёнларида маҳаллий
бюджетларнинг роли, маҳаллий бошқарув

органлари фаолияти, молия ва бюджет сиё-
сати масалалари ҳудудларнинг иқтисодиёт

тараққиёти ва маҳаллий бюджетлар муаммо-
ларни ҳал этишнинг долзарб масалаларидир.

Хозирги кунда Республикамизда иқти-

содий-ижтимоий ривожланишнинг янги бос-

қичи шароитида маҳаллий ҳудудларнинг
иқтисодий тараққиётини таъминлашдек

МОЛИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

114

муҳим вазифани адо этишда маҳаллий бюд-

жетларни алоҳида аҳамияти мавжудлигини

таькидлаб ўтишимиз ўринлидир. Бу ривож-
ланишнинг янги босқичида амалга ошири-

лаётган туб ислоҳотлар Давлат молияси ти-
зимини бошқаришнинг бозор механизимла-

рига асосланган бюджет қурилмасини му-
каммал шакллантиришни талаб этади. Айнан

шу жиҳатдан бюджет тизимидаги ислоҳотлар
ҳам босқичма - босқич иқтисодий ислоҳот-

ларнинг бош концепциясига мувофиқ равиш-
да амалга оширилмоқда.

Бюджет тизими

- барча даражадаги

бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари

бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг
бюджетдан ташқари жамғармалари, бюджет

тизими бюджетларини тузиш ва ташкил
этиш принциплари, улар ўртасида бюджет

жараёни мобайнида юзага келадиган ўзаро
муносабатлар йиғиндисини ўзида ифода-

лайди[2].

Ўзбекистон Республикаси Конститу-

цияси ва Ўзбекистон Республикасининг Бюд-
жет кодексига мувофиқ Ўзбекистон Респуб-

ликасининг бюджети тузулмаси қуйидаги
даражалардан иборат:

Ўзбекистон Республикасининг рес-

публика бюджети;

Қорақалпоғистон Республикаси бюд-

жети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий
бюджетлари.

Маҳаллий бюджетлар

- Ўзбекистон

Республикаси Давлат бюджетининг муҳим ва

асосий қисми ҳисобланади. Маҳаллий бюд-
жетлар орқали ҳудудларнинг ижтимоий-

иқтисодий ривожланиши молиявий маблағ-
лар билан таъминлаб борилади. Маҳаллий

бюджетлар Ўзбекистон Республикаси бюд-
жет тизимининг ажралмас қисми сифатида

ўзида 14 та мустақил бюджетни мужассам-
лаштиради.

Маҳаллий бюджет – бюджетининг те-

гишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари

жамғармасини ташкил этувчи бир қисми
бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улар-

дан тушумлар миқдори, шунингдек молия
йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажра-

тиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва
миқдори назарда тутилади.

Маҳаллий бюджетлар Ўзбекистон Рес-

публикаси давлат бюджетида муҳим тарки-

бий қисмни ташкил этади ва маҳаллий ҳуку-
мат органларининг фаолият кўрсатишларида

молиявий манба бўлиб ҳисобланади. Маҳал-
лий бюджетлар харажатлари – бу маҳаллий

ҳудудлар даромадлари ҳисобидан қонунчи-
ликда белгиланган соҳаларни молиявий

маблағ билан таъминлш тушунилади.

Шунингдек, маҳаллий бюджет асосий

молиявий режа сифатида тегишли ҳудуднинг
иқтисодий-ижтимоий тараққиётининг барча

соҳалари ва йўналишларини тўлиқ қамраб
олади.

Юқоридагилар билан биргаликда, ма-

ҳаллий бюджетлар умумдавлат иқтисодий ва

ижтимоий вазифаларини амалга оширишда,
биринчи навбатда давлат маблағларини

тақсимлаш ва ижтимоий инфратузилмани

ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Мамлакатда яратилган ЯИМни тақсимлаш ва

аҳолига етказиш асосан бюджет тизими
орқали амалга оширади. Бунда халқ таълими,

соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, уй-
жой коммунал хизмат соҳаси билан боғлиқ

асосий харажатлар маҳаллий бюджетлар
ҳисобидан амалга оширилади.

Маҳаллий

бюджетлар

умумдавлат

иқтисодий ва ижтимоий вазифаларини амал-

га оширишда, биринчи навбатда, давлат маб-
лағларини тақсимлаш ва ижтимоий инфра-

тузилмани ривожлантиришда муҳим аҳа-
миятга эга. Унинг вазифалари 1-расмда кел-

тирилган.

1-расм. Маҳаллий бюджетларнинг вазифалари

Манба:

Қосимова Г.А. Маҳаллий бюджетларни тузиш ва ижросини таъминлаш. Ўқув қўлланмаси

маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган.

МОЛИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

115

Давлат томонидан ижтимоий ҳимоя

билан боғлиқ сиёсатни амалга ошириш катта

миқдордаги моддий ва молиявий ресурслар-
ни талаб қилади ва бу муҳим вазифалар ма-

ҳаллий ҳокимият органларига юклатилган.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғ-

лиқ чора-тадбирларни молиялаштириш ҳам
асосан маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амал-

га оширилади.

Айтиш жоизки, ишлаб чиқарилган мод-

дий неъматларни тақсимлаш ва аҳолига етка-
зиш асосан бюджет харажатлари орқали амал-

га оширилади. Маълумки, истеъмол фондла-
рининг асосий қисми бюджетлар орқали

шакллантирилади. Бунда халқ таълими, соғ-
лиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, уй-жой

коммунал хизмат соҳаси билан боғлиқ асосий
харажатлар маҳаллий бюджетлар ҳисобидан

амалга оширилади. Ижтимоий ҳимоя билан
боғлиқ сиёсатни давлат томонидан амалга

ошириш катта миқдордаги моддий ва молия-
вий ресурсларни талаб қилади ва бу муҳим

вазифаларнинг асосий қисми маҳаллий ҳоки-
мият органларига юклатилган. Аҳолини иж-

тимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ чора-
тадбирларни молиялаштириш асосан маҳал-

лий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.

Бюджет бўғинлари ўртасида умумдавлат пул
маблағларини тақсимланишининг асосини,

ҳудудий бюджетлар мустақиллиги, уларни
давлат томонидан молиявий қўллаб-қувват-

ланиши, улар даромадларини ҳудудий манба-
лар ҳисобидан шаклланиши тамойиллари

ташкил этади.

Маҳаллий бюджетлар Ўзбекистон Рес-

публикаси бюджет тизимининг таркибий қис-
ми сифатида қуйидаги тамойиллар асосида

бошқарилади:

қонунчилик базасини унификациялаш;

пул тизими қурилиши, бюджетни тас-

нифлаш тизими, бюджетнинг ҳисоб-китоб

тизими, бюджет жараёни бирлиги;

бюджет қурилишининг маъмурий -

ҳудудий бўлинишига мослиги;

давлат бюджетини ташкил қилувчи

бюджетларнинг ўзаро боғлиқлиги;

давлат даромадлар ва харажатлари-

нинг тенглиги (йўл қўйилиши мумкин бўлган
бюджет тақчиллигини ҳисобга олган ҳолда);

давлат даромадлар ва харажатлари-

нинг аниқ манбалари ва йўналишларини ре-

жалаштириш;

давлат бюджетининг харажатларини

бюджет тизимининг қонунига кўра амалга

ошириш;

капитал ва жорий харажатларни бир-

биридан ажратиш;

бюджетлар мустақиллиги;

тўғрилиги;

ҳисоботларнинг бюджет ижроси тўғри

бажарилиши устидан назорат.

Давлат ўз олдига белгилаган вазифала-

рини бажариш учун албатта харажатларни
амалга ошириш лозимдир. Бу харажатлар, энг

аввало, мамлакат иқтисодиётини ривожлан-
тириш учун турли тармоқ ва соҳаларга инвес-

тиция қилиш учун мўлжалланган, аҳолининг
турмуш фаровонлиги даражасини кўтариш

учун режалаштирилган, ижтимоий-иқтисодий
вазифаларни ҳал этишга қаратилган, давлат

бошқаруви, мудофаани таъминлаш каби аниқ
мақсадларга қаратилган харажатлардан ибо-

рат бўлади.

Ўзбекистон Республикасида қуйидаги

маҳаллий бюджетлар мавжуддир (2-расм).

2- расм. Ўзбекистонда маҳаллий бюджетлар тузилмаси

Манба:

Ўзбекистон Республикасининг бюджет кодекси 35-моддасида келтирилган маҳаллий бюджетлар

тузилмаси асосида муаллиф томонидан тузилди.

МОЛИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

116

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети

Қорақалпоғистон Республикасининг

республика бюджети

шу республикага бўйсунувчи

туманлар ва шаҳарлар бюджетлари

Вилоятлар бюджети

вилоят бюджети

вилоятга бўйсунувчи туманлар

ва шаҳарлар бюджетлари

Туманларларга бўйсунадиган шаҳарлар бюджети

шаҳар бюджети

шаҳар таркибига кирувчи туманлар

бюджетлари

Туманга бўйсунадиган шаҳарлари

бўлган туманнинг бюджети

туман бюджети

туманга бўйсунувчи

шаҳарлар бюджетлари

Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига

ўтиш юзасидан амалга оширалаётган исло-

ҳотлар жараёнида маҳаллий ҳокимиятлар
ваколатини кенгайтириш асосида бошқарув

органлари фаолиятини ислоҳ этиш ислоҳот-
ларнинг муҳим таркибий қисмидир. Ўз нав-

батида, маҳаллий ҳокимиятларни ваколат-
лариини кенгайтиришнинг энг асосий йўна-

лишларидан бири бюджет жараёнидаги ва-
колатларини янада ошириш билан бевосита

боғлиқ, чунки, маҳаллий бюджетлар ҳоки-
миятлар фаолиятида уларга юклатилган

вазифаларни бажариш учун молиявий негиз
ҳисобланади.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси-

да бюджет тизими тараққиётининг ҳозирги

босқичи давлатнинг яхлит бюджет ва ижти-
моий сиёсатининг манфаатлари муштаракли-

гини таъминлаш асосидаги ўта масъулиятли
вазифаларни самарали бошқарилишини та-

лаб этмоқдаки, ушбу вазифанинг икки жиҳа-
тини ажратиб кўрсатиш муҳимдир.

Биринчидан, давлат ижтимоий сиёсати-

нинг жойлардаги ижобий ижроси ёки ҳуду-

дий иқтисодиёт муаммолари кескинлашуви-

нинг олдини олинишидир, иккинчидан, ма-

ҳаллий бюджетлар ҳуқуқ ва мажбуриятла-

рининг кенгайиб бориши шароитида шунга
мос тарзда улар имкониятларини яхшилаш-

нинг зарурлигидир. Ушбу ҳар икки жиҳат-
нинг ўзаро боғлиқ тарзда биргаликда олиб

борилиши мамлакат ижтимоий-иқтисодий
тараққиётининг ҳозирги кундаги ўта муҳим

муаммоларидан бири ҳудудларнинг иқтисо-
дий салоҳиятини оширишлишини ижобий

ҳал этишга имкон беради[3]. Ҳудудларни
иқтисодий ривожлантириш борасида фикр

юрита туриб, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.М. Мирзиёев шундай дейди:

“ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришни молиялаштириш учун ма-

ҳаллий бюджетларнинг маблағлари етарли
эмас”[4]. Шундан келиб чиққан ҳолда, бугун-

ги кунда маҳаллий бюджетлар даромадини
ошириш, уларнинг барқарорлигини таъмин-

лаш чора-тадбирларини амалга ошириш, шу-
нингдек уларнинг харажатларини самрасини

ошириш, бунда илмий асосланган таклиф ва
тавсияларни кенг қўллаш орқали масалага

тизимли ёндашиш муҳим аҳамият касб этади.













3-расм. Маҳаллий бюджетларнинг тузилиши таркиби

Манба:

Ўзбекистон Республикасининг бюджет кодекси 35-моддасида келтирилган маҳаллий бюджетлар

тузилмаси асосида муаллиф томонидан тузилди.

МОЛИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

117

Шунингдек, вилоятлар маҳаллий бюд-

жетлари ҳам вилоят бюджети, тегишли вило-

ятлар туманлари ва шаҳарларининг бюджет-
ларидан таркиб топади. Тошкент шаҳар ма-

ҳаллий бюджети эса Тошкент шаҳар бюдже-
ти ва шаҳар таркибига кирувчи туманлар-

нинг бюджетларини ўз ичига олади[5].

(3-расмга қаранг). Маҳаллий бюджет-

ларни мустаҳкамлашнинг муҳим ва асосий
омиллари-ҳудудларнинг иқтисодий имко-

ниятларини ошириш, минтақаларнинг ижти-
моий-иқтисодий тараққиёт дастурларини

ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш, ҳудудларни
комплекс ривожлантириш, хусусий секторни

кенгайтириш, минтақаларга хорижий инвес-
тициялар жалб қилиш кўламини кенгайти-

риш кабилардир.

Маҳаллий бюджетлар Давлат бюдже-

тининг асосини ташкил этганлиги учун
маҳаллий бюджетлар даромадларни ошириш

шунингдек уларнинг харажатларини сама-
рали ижросини таъминлаш мамлакатимиз

иқтисодиётининг ривожланишига жуда кат-
та ҳисса қўшиш билан бир қаторда халқимиз

фаровонлигининг ошишига ҳамда мамлака-
тимизнинг ривожланган давлатлар қаторига

тезроқ қўшилишида аҳамиятлидир.

Ушбу умумдавлат харажатлари турли

даражадаги бюджетлар орқали молиялашти-

рилиши барчамизга аёндир. Бюджет тизими-
нинг барча харажатлари турли бюджетлар

ўртасида тақсимланади, бу эса у ёки бу хара-
жатни муайян бюджетга киритилишини анг-

латади. Бу биринчидан молиялаштирилаёт-
ган муассасанинг республика ва маҳаллий

органларга қарашли бўлиши, иккинчидан
молиялаштириладиган тадбирнинг аҳамия-

тидан келиб чиқади. Айнан, шу жиҳатдан
олиб қаралганда, маҳаллий бюджетларнинг

умумдавлат харажатларини молиялаштири-
лишидаги ўрини хам муҳим аҳамият касб

этади. Ўз навбатида

Қорақалпоғистон Рес-

публикаси маҳаллий бюджети ҳам Қорақал-

поғистон Республикасининг республика бюд-
жети, Қорақалпоғистон Республикаси туман-

лари ва шаҳарларининг бюджетларидан таш-
кил топади.

Ўтган йилда жойлардаги давлат бошқа-

рув органларининг маҳаллий бюджетларни

шакллантиришдаги ваколатларини, улар-
нинг маҳаллий бюджетларнинг даромадлар

базасини кенгайтириш ва захираларини

аниқлашдан манфаатдорлиги ва жавобгар-
лигини ошириш, шунингдек шаффофлик ва

бюджет жараёни устидан жамоатчилик назо-

ратини кучайтириш, бюджетдан молиялаш-

тириш механизмини такомиллаштириш ва

бюджет интизомини мустаҳкамлаш ҳамда
Давлат бюджети барқарорлигини таъмин-

лашга қаратилган амалий чора-тадбирлар
қабул қилинди. Ҳар қандай иқтисодий ҳолат-

га қарамай давлат ўз мавжуд бўлишининг энг
муҳим омили унинг ўз олдида турган вази-

фаларини бажариш учун етарли бўлган мо-
лиявий маблағга эга бўлишидадир. Бу маса-

лада давлат бюджет тизимининг муҳим бў-
ғини бўлган маҳаллий бюджетлар даромад-

ларини шаклланишининг ўзига хос жиҳатла-
ри мавжуд. Бу ўзига хослик маҳаллий бюд-

жетларнинг ўз худудлари доирасида амалга
оширадиган вазифаларидан келиб чиқади.

Маҳаллий бюджетларнинг иқтисодий

томондан мустақил фаолият олиб боришлари

уларнинг ўз даромадлар манбаи мавжудлиги
билан характерланади. Маҳаллий бюджетлар

ўз худудида турли йўналишдаги вазифалари-
ни хал қилиш учун етарли бўлган молиявий

маблағга эга бўлишлари керак. Хулоса сифа-
тида қуйидагиларни келтириб ўтамиз:

1.

Маҳаллий бюджет харажатларини

режалаштиришда ҳудудларнинг табиий ва

иқтисодий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда

амалга ошириш, тасдиқланган харажатларни
бажарилиши устидан назоратда Халқ депу-

татлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари ва
кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъмин-

лаш уларнинг самарадорлигида муҳим аҳа-
миятга эга ҳисобланади. Ижро самарадорли-

ги устидан депутатлик кенгашлари ва кенг
жамоатчиликнинг алоқадорлигини ва хабар-

дорлигини таъминлаш. Бу борада яна бир
муҳим жиҳат маҳаллий ҳокимият органлари

ва бошқарув органлари фаолиятларини ва
уларга тегишли ҳуқуқий нормаларни қайта-

дан ўрганиш, уларнинг бюджет соҳасидаги
ваколатларини кенгайтириш масалаларига

эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.

2.

Маҳаллий бюджет харажатларининг

самарали ижросини таъминлашда харажат-
ларининг тасдиқланган параметрларини ўз

вақтида, мақсадли молиялаштириш, инфра-
тузилма ва ижтимоий соҳа объектларини

ривожлантириш ва тегишли даражада сақлаб
туришни таъминлаш устидан маҳаллий дав-

лат ҳокимияти органлари, молия ва солиқ
органларининг маъсулиятни ошириш ва жа-

вобгарлигини кучайтириш бу борада муҳим

аҳамиятга эгадир. Ижро этиш борасида маъ-
лум бир самарадорлик индикаторларини

жорий этиш ва уларни бажарганлик ёки

МОЛИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

118

бажармаганлик ҳолатларига қараб рағбат-

лантириш ёки жавобгарликни белгилаш.

3.

Маҳаллий бюджетлар харажатлари-

нинг самарали ижросини таъминлаш энг

аввало ушбу харажатлар тизимини тўғри ва
оқилона режалаштиришдан иборатдир. Бун-

да бюджет тизими бюджетларининг ўтган
йилда эришилган натижалари ва жорий

йилда кутилаётган натижалар тўғрисидаги
таҳлилий ҳисоботларини, бюджет ташкило-

ти, бюджет маблағлари олувчи ва бюджет
маблағларини тақсимловчилар томонидан

тузиладиган харажат мажбуриятларининг
реестрлари, бюджет буюртмаси ҳисобот-хуж-

жатларини тўғри ва ҳаққоний тузилишига ва
жараённинг ташкил этилишига эътибор бе-

риш лозимдир. Шунингдек, бу маълумотлар-
нинг шаффофлиги, ошкора ва ҳамма учун

тушунарли бўлишига аҳамият қаратиш ло-
зимдир.

4.

Маҳаллий бюджет харажатларининг

режалаштирилган кўрсаткичларини хара-

жатларнинг ҳар бир тури ва моддаси бўйича
тўлиқ ва мақсадли бажарилишига эришиш

лозимдир.

5.

Маҳаллий бюджет харажатларини

самарали ижросини таъминлашда маблағ-

ларнинг ишлатилмасдан тежаб қолиш жиҳат-
ларига эътибор қаратмасдан, балки уларнинг

ижтимоий-иқтисодий самара беришини таъ-
минлшга эришмоғимиз даркордир. Зеро, ўз

вақтида ва хажмида молиялаштирилмаган
харажатлар кейинчалик турлича салбий оқи-

батлар келтириб чиқариши мумкинлигини
унутмаслик лозимдир.

6.

Маҳаллий молия органларининг

бюджет ижросидаги ролини ошириш, улар

тизимидаги фаолият юритаётган қадрларга
алоҳида эътибор қаратиш лозим. Айниқса,

тизимда ишловчи раҳбар ходимларга нисба-
тан натижавийликга қаратилган шахсий

жавобгарликни юклатиш лозимдир.

7.

Бюджет ташкилотларида бюджет

маблағларидан самарали ва оқилона фойда-
ланишда уларнинг раҳбарлари ва молия-

иқтисод бўлими ҳодимларига алоҳида шах-
сий жавобгарликни юкловчи хуқуқий норма-

лар тизимини яратиш уларни самарадорги-
гига хизмат қилади. Ҳозирда Давлатимиз

раҳбари томонидан талаб қилинаётган ҳар
бир раҳбар ходимнинг шахсий жавобгарли-

гини ошириш масалаларида шу жиҳатга ҳам

алоҳида эътибор қаратилса мақсадга муво-
фиқдир.

8.

Маҳаллий бюджетларни режалашти-

ришда ҳаддан ташқари марказлашувнинг

мавжудлиги, бунинг натижасида ҳудудларни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйи-

ча лойиҳаларни амалга оширишда маҳаллий
бошқарув органларининг шахсий масъулият

ҳисси кам сезилмоқда, харажатларга оид
мажбуриятлари бўйича қарорлар молиялаш-

тириш имкониятини ҳисобга олмаган ҳолда
қабул қилинмоқда. Албатта, бунинг натижа-

сида самаравий натижага бўлган интилиш
камаяди.

Маҳаллий бюджетларни шаклланти-

риш ҳамда маблағларидан самарали фойда-

ланишда қуйидаги илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқилди:

1.

Маҳаллий бюджетларни шаклланти-

риш ва уни ижро этиш тўғрисидаги ишончли

ва тўлиқ ахборотдан кенг жамоатчилик фой-
далана олишини таъминлаш, бюджет маблағ-

ларидан фойдаланишга оид маълумотлар-
нинг очиқ-ошкора ва ҳамма учун тушунарли

бўлишни таъминлаш.

2.

Тасдиқланган маҳаллий бюджет

харажатлариига ўзгартириш киритиш, ўзгар-
тириш миқдоридан қатъий назар маҳаллий

бюджетнинг қўшимча даромадлари ҳисобига

молиялаштириш ҳуқуқини тўлалигича ма-
ҳаллий ҳокимликларга бериш.

3.

Ўзбекистонда маҳаллий давлат бош-

қаруви органларига қимматли қоғозлар

эмиссияси қилишга ёки маҳаллий ҳудудлар
доирасида қарз маблағларини жалб қилиш

амалиётини жорий этиш ва бу орқали мақ-
садли дастурларни молиялаштириш амалиё-

тини ташкил этиш ва бунда жаҳоннинг ри-
вожланган давлатлари тажрибасидан фойда-

ланиш.

4.

Маҳаллий бюджетларда республика

бюджетидан мақсадли трансфертларга бўл-
ган эҳтиёжни йўқотиш шунингдек, даромад-

ларини ошириш юзасидан маҳаллий бюджет-
лар ва бюджет ташкилотларининг бўш тур-

ган пул маблағларини қисқа муддатларга
банк депозитларига фойда олиш мақсадида

қўйиш амалиётини такомиллаштириш.

5.

Маҳаллий бюджетларни режалашти-

ришда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга

оширишда маҳаллий бошқарув органлари-
нинг мустақилигини таъминлаш, шунингдек,

мажбуриятларни молиялаштириш бўйича

маъсулиятни ҳудудлар имкониятини ҳисобга
олган ҳолда 100 фоизигача ўз зиммасида

қолдириш. Ўз харажатларини даромадлари

МОЛИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

119

молиялаштириш имконига эга ҳудудларга

тўлалигича мустақиллиқ бериш, яни юқори

бюджетдан ҳар қандай трансферт ва ажрат-
малар ажратиш амалиётини бекор қилиш, ҳу-

дудлар амалга ошириши керак бўлган маж-
буриятларни қаътий белгилаш, Республика

бюджетига тегишли қисмини қаътий ажра-
тиш, ҳудудлар мажбуриятларини тўлалигича

ўзига юклаш.

6.

Бюджет ташкилотлари томонидан

бюджет ва смета-штат интизомларини бузи-
лишига йўл қўймаслик. Шунингдек, биринчи

даражали тўловларни (иш ҳақи ва унга тенг-
лаштирилган тўловлар, ижтимоий нафақалар

ва стипендиялар) ўз вақтида молиялашти-
рилишини таъминлаш.

7.

Маҳаллий бюджетлар ижроси усти-

дан депутатлик ва жамоат назоратини кучай-

тириш ва Молия, солиқ ва давлат молиявий
назорат органларининг ҳудудий бошқарма-

ларининг раҳбарларига тегишли тартибда
маҳаллий бюджетлар маблағларидан сама-

рали фойдаланиш юзасидан жавобгарлик
чораларини қатъий белгилаш. Шунингдек,

келтирилган таҳлиллар асосида шуни қў-
шимча қилишимиз лозимки, Молия орган-

лари раҳбарларининг фақатгина маҳаллий

бюджет даромадлари параметрлари эмас,

балки режалаштирилган харажатларнинг са-

марали ижроси юзасидан ҳам тегишли рағ-

батлантириш ва жавобгарлик нормаларини
белгилаш керак. Бу ҳам ўз навбатида молия

ҳамда солиқ идоралари органлари ходимла-
рининг ўз вазифасига бўлган маъсулиятини

ҳамда шахсий жавобгарлигини орттиришга
хизмат қилади.

8.

Бюджет муассасаларида маҳаллий

бюджет маблағларидан фойдаланиш самара-

дорлиги ва натижадорлиги устидан ички
аудитни шакллантирилиши, харажатлари-

нинг режали кўрсаткичларга мувофиқлиги
устидан хар бир ташкилот кесимида ички

назоратга олиниши лозим.

9.

Маҳаллий бюджетларни шаклланти-

риш ва ижро этиш соҳасида ижро этувчи
бошқарув органлари раҳбарларининг аҳоли

ва халқ депутатлари Кенгашлари олдидаги
ҳисобдорлигини ва жавобгарлигини оши-

риш.

Ўйлаймизки, юқорида қайд этилган ху-

лосалар, илмий таклиф ва амалий тавсиялар-
дан маҳаллий бюджетларнинг ижросида мақ-

садли ва тизимли фойдаланилса, маҳаллий
бюджет маблағларининг самарадорлиги ва

натижадорлиги ошиши таъминланади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар

фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017 йил 14 январь. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 104б.

2.

Қосимова Г.А. Маҳаллий бюджетларни тузиш ва ижросини таъминлаш. Ўқув қўлланма. Тошкент. Молия.

2007. 17 б.

3.

Қосимова Г.А. Маҳаллий бюджетларни тузиш ва ижросини таъминлаш. Ўқув қўлланма. Тошкент. Молия.

2007. 26 б.

4.

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар

фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017 йил 14 январь. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 104б.

5.

Маликов Т. С., Ваҳобов Д.Р. Молия: чизмаларда. Ўқув қўлланма. – Т.: “Iqtisod-Moliya”, 2010. –660 бет, 399-бет.

ИҚТИСОДИЙ ҚАРАШЛАР ТАРАҚҚИЁТИ ПАРАДИГМАСИДА МОЛИЯВИЙ

НАТИЖАЛАР ТАЛҚИНИ

Мусахонзода Икромжон Собирхон ўғли -

ТДИУ мустақил изланувчиси

Аннотация:

Ушбу мақолада “Молиявий натижа” категориясининг хусусиятлари ёритилган. Молиявий

натижаларга оид қарашлар илмий абстракциялаш йўли билан тизимлаштирилган. Бухгалтерия ҳисоби тараққиёт

парадигмасида молиявий натижаларнинг ифодаланиши тавсифланган. Молиявий натижаларни аниқлаш
позициясида диграфик ҳисоб назариялари тизимлаштирилган.

Калит сўзлар:

фаолият натижавийлиги, соф молиявий натижа, қўшимча қиймат, иккиёқлама ёзув, иш ҳақи,

камерал ҳисоб парадигмаси, самарадорликнинг ўзгариши, молиявий салоҳиятининг бош детерминанти.

МОЛИЯ

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017 йил 14 январь. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 104б.

Қосимова Г.А. Маҳаллий бюджетларни тузиш ва ижросини таъминлаш. Ўқув қўлланма. Тошкент. Молия. 2007. 17 б.

Қосимова Г.А. Маҳаллий бюджетларни тузиш ва ижросини таъминлаш. Ўқув қўлланма. Тошкент. Молия. 2007. 26 б.

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017 йил 14 январь. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 104б.

Маликов Т. С., Ваҳобов Д.Р. Молия: чизмаларда. Ўқув қўлланма. – Т.: “Iqtisod-Moliya”, 2010. –660 бет, 399-бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов