Анализ социально-экономических показателей развития рынка труда Камаркандской области

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
183-189
35
10
Поделиться
Мансурова, Н. (2020). Анализ социально-экономических показателей развития рынка труда Камаркандской области. Экономика И Образование, 1(4), 183–189. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4532
Наргиза Мансурова, Самаркандский государственный университет

Ассистент кафедры «Экономика и предпринимательство»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются уровень развития производительных сил, социально-трудовых отношений, социально-экономические показатели развития рынка труда Самаркандской области.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

183

сидан келиб чиқиб, иш берувчиларга масла-
ҳат хизматларини ташкил этиш.

иш билан бандлик соҳасида ижти-

моий ҳамкорлик механизмини ривожланти-
риш.

Манба ва фойдаланилган

адабиётлар

рўйхати

1. Абдурахмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти: назария ва амалиёт / Дарслик. –Т.: «FAN» нашриёт давлат

корхонаси, –Т.: 2019. - 512 б.

2. Вальнева Л.В., Маркевич И.В. Становление российского рынка труда // Социально-политический журнал. -

1997. - JV2 5. - С. 138 - 142.

3. Дудников С.В. Эффективность активной политики содействия занятости населения мегаполиса. // Дисс.

...д-ра экон. наук. – М.: РГБ, 2006. - С. 195.

4. Колесникова О. Об оценке эффективности работы службы занятости // Человек и труд. - 2002. - № 3. - С.

55 - 56.

5. Рынок труда. Учебное пособие. Под общей редакцей д.э.н., проф. Абдурахманова К.Х., д.э.н., проф. Одегова Ю.Г.

– Т.: ТФ РЭА, 2009. - 384.

6. Словарь терминов, применяемых в деятельности служб занятости. – М.: 1997. -С. 74.
7. Холмўминов Ш.Р., Хомитов К.З., Арабов Н.У., Бобоназарова Ж.Х., Абдураманов Х.Х. Қишлоқ аҳолисини иш

билан таъминлашнинг назарий ва амалий асослари (монография). –Т.: “Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа
уйи”, 2018. - 160 бет.

8. “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017

йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли Фармони, 1-илова, 4.1-банд.

9. Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплами. 2007-2018 йиллардаги статистик тўплам.
10.

World Employment and Social Outlook 2017: Sustainable enterprises and jobs: Formal enterprises and decent work

International Labour Office – Geneva: ILO, 2017.

11.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари.

12. Муаллиф тадқиқотлари асосида ҳисобланган.

CАМАРҚАНД ВИЛОЯТ МЕҲНАТ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ-

ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Mансурова Наргиза Шамсидиновна -

Самарқанд давлат университети,

“Иқтисодиёт ва тадбиркорлик” кафедраси ассистенти

Аннотация:

Ушбу мақолада ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланганлик даражаси, таркиб топган

ижтимоий-меҳнат муносабатлари, Самарқанд вилояти меҳнат бозори ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий
кўрсаткичлари таҳлил қилинган.

Таянч сўзлар:

меҳнат бозори ва уни тартибга солиш, иш билан бандлик, ишсизлик муаммолари, меҳнат

бозори ва иш билан бандликнинг институционал жиҳатлари ва ечимлари, рақобат муҳити, меҳнат ресурслари,
пассив ва фаол сиёсат.

Аннотация:

В статье анализируются уровень развития производительных сил, социально-трудовых

отношений, социально-экономические показатели развития рынка труда Самаркандской области.

Ключевые слова:

рынок труда и его регулирование, занятость, проблемы безработицы,

институциональные аспекты и решения рынка труда и занятости, конкурентная среда, трудовые ресурсы,
пассивная и активная политика.

Annotation:

The article analyzes the level of development of productive forces, social and labor relations, socio-

economic indicators of the development of the labor market in the Samarkand region.

Key words:

labor market and its regulation, employment, unemployment problems, institutional aspects and solutions

of the labor and employment market, competitive environment, labor resources, passive and active policies.

Кириш

Жаҳон амалиётида тўпланган

тажрибалар, жумладан, ишга жойлаштириш
жараёнига илғор ахборот технологияларини

фаол жорий этиш, ишга жойлашишга кўмак-
лашиш бўйича меҳнат бозорида замонавий

инфратузилма ва рақобат муҳитини яратиш,
меҳнат бозори ва аҳолининг айрим ижти-

моий-демографик гуруҳлари эҳтиёжларини
ҳисобга олган ҳолда иш ўринлари яратиш

бўйича давлат буюртмаларини шаклланти-

риш каби механизмлардан фойдаланган ҳол-
да меҳнат бозорини тартибга солишни тако-

миллаштириш талаб этилади. Шундан келиб
чиқиб, миллий меҳнат бозорини тартибга

солишни такомиллаштириш каби йўналиш-
лардаги илмий муаммоларни тадқиқ этиш

муҳим аҳамият касб этмоқда.

МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

184

Бугунги кунда республикада меҳнат

бозорига кириб келаётган меҳнат ресурсла-
рини, шу жумладан, ёшларнинг иш билан

бандлигини таъминлаш, уларнинг малакаси-

ни ошириш, меҳнат бозори талабларига мос-
лаштириш, ишчи кучига талаб ва таклифни

мувофиқлаштириш, меҳнат бозори инфрату-
зилмасини ривожлантириш каби ўз ечимини

кутаётган муаммолар мавжуд. Шунинг учун
ҳам 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Респуб-

ликасини ривожлантиришнинг бешта усту-
вор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегия-

сида «янги иш ўринларини яратиш ҳамда
аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий

ўқув муассасалари битирувчилари бандлиги-
ни таъминлаш, меҳнат бозори мутаносибли-

гини ва инфратузилмаси ривожланишини
таъминлаш, ишсизлик даражасини камайти-

риш»[2] вазифаси қўйилган. Бу вазифаларни

самарали ҳал этиш миллий меҳнат бозорида
кечаётган жараёнларни ҳар томонлама чу-

қур ўрганиш, уни тартибга солиш механизм-
ларини такомиллаштиришни, бу борада ил-

мий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқишни тақозо этади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳли-

ли.

Иқтисодий адабиётларда меҳнат бозори

ва уни тартибга солиш, иш билан бандлик,
ишсизлик муаммолари, меҳнат бозори ва иш

билан бандликнинг институционал жиҳатла-
ри ва ечимлари ҳамда иш билан бандликка

кўмаклашиш бўйича ташкилотлар фаолия-
тининг айрим жиҳатлари илмий-назарий ва

амалий жиҳатдан ўрганилган.

Машҳур иқтисодчи олим Ж.М.Кейнс [6,

112-150 б.] ўзининг “Пул, фоиз ва бандлик-

нинг умумий назарияси” асарида иқтисоди-
ётни давлат томонидан тартибга солиш,

меҳнат бозорида ижтимоий-иқтисодий му-
носабатларни тартибга солиш, ноилож иш-

сизлик, тўлиқ бандлик, иш билан бандликни
давлат томонидан тартибга солиш меха-

низмлари ҳамда иш билан бандлик, миллий
даромад ва жамғариш ўртасидаги боғлиқлик

масалаларининг фундаментал жиҳатларини
тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратган.

Россиялик олима Варфоломеева О.А. [5,

15-105 б.] ўз асарида меҳнат бозори инфра-

тузилмаси таркибий қисмлари ва уларнинг

ўзаро алоқадорлиги, нодавлат иш билан
бандлик хизмати ривожланиши бўйича хо-

риж тажрибаси, нодавлат иш билан бандлик
хизматини турли хил мезонлар бўйича тас-

нифи ва уларнинг фаолият йўналишлари,
рекрутинг агентликлари фаолияти, давлат

ва нодавлат бандлик хизматлари ва улар

ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари
ҳамда виртуал агентликларни ташкил этиш

механизмларининг айрим жиҳатларини тад-

қиқ этган.

Академик Қ.Х. Абдураҳмоновнинг Меҳ-

нат иқтисодиёти: назария ва амалиёт номли
дарслигида [3, 72-131 б.] меҳнат бозорининг

ижтимоий-иқтисодий моҳияти, мазмуни,
унинг шаклланиши, ишлаш механизми, иш-

сизлик ва уни камайтириш йўллари, иш би-
лан бандликни тартибга солиш механизм-

лари, иш билан беқарор бандлик турлари,
инновацион иш билан бандлик шакллари,

фрилансинг фаолияти, меҳнат ресурслари
мобиллиги ва меҳнат миграцияси муаммола-

ри ёритиб берилган.

Н.У.Арабов [4, 10-155 б.] ўз моногра-

фиясида меҳнат бозори инфратузилмасини

ривожлантириш самарадорлигини ошириш-
нинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, хусу-

сиятлари ва тамойиллари, инфратузилма
таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро сама-

рали алоқадорлиги, уларнинг мезонлари ва
кўрсаткичларини илмий-назарий жиҳатдан

таҳлил этган ҳамда унинг ривожланиш сама-
радорлигини интеграл баҳолаш методикаси-

ни ишлаб чиқган ҳамда давлат ва нодавлат
иш билан бандлик хизматлари ривожлани-

шининг асосий йўналишларини илмий-ама-
лий жиҳатдан тадқиқ этган.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот

жараёнда меҳнат бозори ривожланишининг

ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари

ҳолати

бўйича тизимли ёндашув, қиёсий ва солиш-
тирма таҳлилдан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар.

Ҳозирги даврда

давлатнинг меҳнат бозорини тартибга со-

лиш сиёсати ҳар бир мамлакатдаги миллий
иқтисодиётдаги вазият, ишлаб чиқарувчи

кучларнинг ривожланганлик даражаси, тар-
киб топган ижтимоий-меҳнат муносабатла-

ри ва бошқа кўпгина омиллар ҳисобига
олинган ҳолда шаклланади[3].

Давлатнинг меҳнат бозоридаги сиёса-

ти пассив ва фаол йўналишларда амалга

оширилади. Ушбу сиёсат давлат иш билан
бандлик хизматининг ижтимоий функцияла-

ри сифатида ишсизликни камайтириш ва

меҳнат бозорини тартибга солишдаги иқти-
содий функциялари сифатида иш билан

бандлик даражасини оширишни назарда
тутади. Бу функциялар меҳнат бозорини

давлат томонидан тартибга солишнинг икки
томонлама моҳиятини аниқлаб беради ҳамда

МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

185

ишсизликни камайтириш ва иш билан банд-

лик муаммоларини бартараф қилишнинг
турли хил оптимал вариантларини ишлаб

чиқади.

Меҳнат бозоридаги пассив сиёсат аҳо-

ли бандлигига кўмаклашиш марказлари ор-

қали ишсизлик нафақалари тўлаш, ишсиз-
ларни касбларни касбларга йўналтириш ва

уларни қайта ўқитиш ҳамда жамоат ишлари-
ни ташкил этиш каби фаолиятларни ўз

ичига қамраб олади. Меҳнат бозорида амал-
га ошириладиган пассив сиёсат жорий сарф-

харажатлар нуқтаи назаридан бир мунча
тежамли ҳисобланади. Аммо, пассив сиёсат

иқтисодиётнинг барқарор ривожлниши ша-
роитларида меҳнат бозорининг юқори эги-

лувчанлиги ва ишчи кучи мобиллиги, муста-
қил иш излаш учун кенг имкониятлар мав-

жуд бўлган ҳолатларда ўзини оқлаши мум-

кин. Қолган ҳолатларда эса, меҳнат бозори-
даги пассив сиёсат ишсизликнинг узоқ муд-

дат давом этишини олдини олиш, ишга жой-
лашишга муҳтож аҳолининг иш билан банд-

лигини рағбатлантириш омили бўлиб ҳисоб-
ланади. [3, 102-130 б.]

Ривожланган мамлакатларда ишсизлик

нафақалари миқдори ва уларни тўлаш шарт-

ларини белгилашда икки хил ёндашув мав-
жуд. Биринчиси, ихтиёрий бўлмаган шароит-

да ишдан бўшатилган ишчининг турмуш да-
ражасини кескин тушиб кетишига йўл қўй-

маслик ҳисобланади. Ушбу жараёнда ишсиз-
лик нафақаси олдинги иш ҳақини ҳисобга

олган ҳолда аниқланади. Иккинчи ёндашиш-

га кўра, турли сабабларга кўра, умуман иш-
ламаётган ёки ишга жойлашишда муайян

қийинчиликларни бошидан кечираётганлар
учун яшашга бошқа воситалар борлигини

аниқлаш билан ёхуд аниқламасдан туриб
яшаш минимумини таъминлашдан иборат.

Меҳнат бозорида иш билан бандлик

сиёсатининг самарали ва мақбул йўналиши

бўлиб, фаол иш билан бандлик сиёсати ҳи-
собланади. Мазкур сиёсат ишчи кучига та-

лабни ошириш мақсадида янги иш жойлари-
ни яратиш, корхоналарга қўшимча иш жой-

ларини яратиш мақсадида кредитлар бериш
ҳамда инвестицион сиёсатни амалга оши-

ришга йўналтирилган бевосита чораларни

амалга оширишдан иборат. Ишчи кучи так-
лифининг унга бўлган талабга нисбатан

юқорилиги шароитида давлат иш билан
бандлик хизмати меҳнат ресурсларини аниқ

ишлар бўйича ишга жойлаштириш жараёни-
ни рағбатлантириши зарур.

Республикамизда

ижтимоий-иқтисо-

дий ривожланишнинг ҳозирги босқичида иш
билан бандлик сиёсатининг мақсад ва вази-

фаларини ишлаб чиқишда иш билан банд-

ликнинг замонавий ва эгилувчан шакллари-
ни кенгайтиришни ҳисобга олиш керак. Чун-

ки рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитлари
билан боғлиқ иш билан бандлик соҳасида

жиддий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бу, бир
томондан, замонавий билим ва кўникмалар-

га эга мутахассисларга талабнинг мунтазам
ошиб бораётганлиги билан изоҳланса, ик-

кинчи томондан, ходимларнинг меҳнат ша-
роитларида ҳам туб ўзгаришларни юзага

келтирмоқда.

Самарқанд вилоятида «Иш билан таъ-

минлашга кўмаклашиш Давлат жамғармаси»
маблағлари сарфланиши таркибига эътибо-

римизни қаратсак, аҳоли иш билан бандли-

гини таъминлашга қаратилган чора-тадбир-
лар ижроси учун мақсадли ҳаражатлар ҳаж-

ми 2001 йилда фаол йўналишларга 37,6 %ни,
пассив йўналишларга эса 62,4 %ни ташкил

этган ҳолда, ушбу кўрсаткичлар 2018 йилда
мос равишда фаол тадбирларга 74,0 % ва

пассив тадбирларга 26,0 % бўлган (1-расм).

Мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисо-

дий барқарорликка эришиш ва иқтисодий
ўсиш билан боғлиқ кўрсаткичлар амалга оши-

рилаётган ислоҳотлар стратегиясининг реали-
зациясини ва республикани ривожлантириш-

нинг устувор йўналишларида эришилган
ютуқларнинг амалий натижасидир. Иқтисоди-

ётни таркибий жиҳатдан ислоҳ этиш, ишлаб

чиқаришнинг замонавий тармоқларини мо-
дернизация қилиш ва техник қайта қуроллан-

тириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-
ликни ривожлантириш бўйича амалга оши-

рилган чора-тадбирлар ҳудудлар иқтисодиёти-
да ялпи ҳудудий маҳсулотнинг умумий ҳажми-

ни ошишига олиб келмоқда.

Самарқанд вилоятида ялпи ҳудудий

маҳсулот (ЯҲМ)нинг кейинги йиллар мобай-
нида нисбатан ўсиш тенденцияси ҳудуд иқ-

тисодиётининг барча соҳалари ва тармоқла-
рида кузатилди. Шунингдек, ҳудуд иқтисо-

диётининг барча соҳа ва тармоқларида олиб
борилаётган туб ислоҳотлар кейинги йиллар

мобайнида ўзининг ижобий натижаларини

бериб келмоқда. Жумладан, вилоятда ЯҲМ
ҳажми 2010 йилда 3974,4 млрд. сўмни таш-

кил этган ҳолда, ўтган йилга нисбатан 113,6
%га ўсган бўлса, мазкур кўрсаткич ўсиш

суръати 2018 йилда ўтган йилга нисбатан
99,2 %ни ташкил этган.

МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

186

1-расм. Самарқанд вилоятида «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш

Давлат жамғармаси» маблағлари сарфланиши таркиби, %

Манба:

Самарқанд вилоят Давлат статистика Бош бошқармаси маълумотлари асосида ҳисобланган.

Вилоят иқтисодиётида саноат маҳсуло-

ти ишлаб чиқариши ўтган йилга нисбатан

2010 йилда 115,6 %ни, 2018 йилда эса 108,6
%ни ташкил этган. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ

хўжалигида яратилган ялпи маҳсулот ҳажми

2018 йилда 16008,8 млрд. сўмни, ўтган йилга
нисбатан эса 94,4 %га бажарилган. Мазкур

тармоқда ялпи маҳсулот ҳажмининг камайи-
ши табиий шароитлар билан бевосита боғ-

лиқдир. Шу билан бирга, 2018 йилда ўтган
йилга нисбатан ишлаб чиқарилган хизмат-

лар ҳажми 8,5 %, қурилиш-пудрат ишлари

5,3 %, асосий капиталга киритилган инвес-
тициялар ҳажми 19,2 %га ошган (1-жадвал).

1-жадвал

Самарқанд вилоятининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари, млрд. сўмда

Кўрсаткичлар

Йиллар

2010

2012

2014

2016

2018

Ялпи ҳудудий маҳсулот, жами

3974,4

6317,9

10278,8

21830,0

31187,4

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

1494,0

2128,7

3178,5

11219,9

16008,8

Саноат (қурилишни қўшган ҳолда)

781,3

1348,0

2399,3

3686,9

5636,6

Саноат

451,0

916,9

1690,3

2705,8

4296,5

Қурилиш

300,3

431,1

709,0

981,1

1340,1

Хизматлар, жами

1561,1

2694,1

4510,7

6594,5

8968,0

Савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

308,6

562,8

934,7

1416,1

1987,5

Ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа хизматлари

311,5

582,9

896,5

1639,2

2118,1

Бошқа хизматлар

941,0

1548,4

2679,5

3539,2

4862,4

Соф солиқлар

138,0

147,4

190,3

328,7

574,0

Манба:

Муаллиф томонидан Самарқанд вилояти Давлат статистика Бош бошқармаси маълумотлари

асосида ҳисобланган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Са-

марқанд вилоятида ЯҲМнинг ижобий дина-

микаси, аҳолини табиий ўсиши, миграцияни
оптималлаштириш, ҳудудлар иқтисодиёти-

ни ривожланиши билан инвестицияни ўси-
ши, кичик ва ўрта бизнесни ривожланиши,

аҳоли даромадларини ўсиши, кадрлар мала-
каси, маҳсулот ишлаб чиқаришда иннова-

цияларни татбиқ этиш суръатини ўсиши,
хўжалик субъектлари бошқаруви самарадор-

лигини ошиши каби омиллар меҳнат бозори

ривожланишининг муҳим омиллари ҳисоб-
ланади.

Республикамизда демографик омил-

нинг ўзгариб бориши макродаражадаги

муаммо бўлиб, у кўп жиҳатдан жамиятнинг
ҳолати ва ривожланишини белгилайди. Шу-

нингдек, Самарқанд вилояти аҳолиси сони-
нинг республикамиз бошқа вилоятларига

нисбатан юқори эканлиги демографик ва-
зиятнинг мураккаблигини кўрсатмоқда. Ви-

лоятда умумий аҳоли таркибида ёшларнинг
ҳиссаси 65 %ни ташкил этмоқда. Бу эса ёш-

МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

187

ларнинг иш билан бандлигини таъминлаш

билан боғлиқ демографик ҳолатнинг кескин-
лашувини юзага келтирмоқда. Шунга кўра,

вилоятда демографик вазиятни барқарор-

лаштириш, ёшларни мобиллигини ошириш
ва уларнинг иш билан бандлигини таъмин-

лаш мақсадида кенг кўламли дастурлар дои-
расида чора-тадбирлар амалга оширилмоқ-

да. Самарқанд вилоятида аҳоли, меҳнат
ресурслари, иш билан бандлар ва уларнинг

таркиби ўзгаришига эътибор берсак, 2017
йилда доимий аҳоли сони 3651,7 минг

кишидан иборат бўлиб, ушбу кўрсаткич 2001
йилга нисбатан 33,8 %га ўсган. Бу тенден-

цияга мувофиқ равишда меҳнат ресурслари
(155,2 %) ва иқтисодий фаол аҳоли сони

(173,3 %) ҳам ошган. Вилоятнинг иқтисоди-
ёт соҳалари ва тармоқларида банд бўлганлар

таркиби ўзгаришнинг таҳлилига кўра, 2017

йилда жами иш билан бандлар сони 1523,1
мингтани ташкил этган ҳолда, бу кўрсаткич

2001 йилга нисбатан 62,7 %га ошган.

Таҳлилилий

маълумотларга

кўра,

2001-2017 йилларда умумий иш билан банд-
лар таркибида иқтисодиётнинг давлат сек-

торида бандлар улуши 6,6 %га, нодавлат сек-
торда эса бандларнинг улуши 78,0 %га ўсган.

Бунга сабаб, бир томондан, республикамизда
иш билан бандликнинг эгилувчан шакллари-

нинг ривожланиши бўлса, иккинчи томон-

дан, хусусий тадбиркорлик соҳасида бандлик
даражасининг ошиши ҳисобланади. Шунинг-

дек, вилоятда саноатнинг замонавий тар-

моқларини ривожланиши натижасида унда
банд бўлганлар ҳиссаси 2017 йилга келиб,

2,1 мартага ошган. Қишлоқ хўжалигидаги
таркибий ислоҳотлар натижасида ҳамда

қишлоқ жойларда ноқишлоқ хўжалиги соҳа-
сида бандларнинг мунтазам равишда ўсиб

бориши натижасида тармоқда бандларнинг
ҳиссаси 18,0 %га ўсган. Кейинги йилларда

қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар натижасида
ундаги иш билан бандлик даражаси ҳам мун-

тазам ўсиш (2,3 марта) тенденциясига эга
бўлган. Вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасида

бандларнинг улуши 2001 йилда 35,7 %ни,
2017 йилда эса, бу кўрсаткич жами банд-

ларнинг 50 %дан ортиғини ташкил этган.

Хусусан, бундай ўсиш суръатлари тран-

спорт ва алоқада (2,6 марта), савдо, умумий

овқатланиш ва таъминотда (2,2 марта), уй-
жой коммунал хўжалиги, маиший хизмат

кўрсатишда (3,0 марта), соғлиқни сақлаш,
спорт ва ижтимоий таъминотда (175,8 %),

маориф, маданият, санъат, фан ва илмий со-
ҳаларда (161,6 %), молия, кредитлаш ва су-

ғуртада (132,5 %) кўзатилган (2-жадвал).

2-жадвал

Самарқанд вилоятида меҳнат ресурслари ва унинг таркиби тўғрисида маълумот

(минг киши)

Кўрсаткичлар

2001 й. 2005 й. 2010 й. 2015 й. 2017 й.

2000-

2017 й.й.

ўсиш, %

Доимий аҳоли сони

2729,9 2887,4 3194,9 3549,4 3651,7

133,8

Меҳнат ресурслари

1341,1 1531,6 1815,7 2033,6 2081,0

155,2

Иқтисодий фаол аҳоли

940,5 1051,9 1308,3 1530,6 1629,8

173,3

Бандлар – жами:

936,1 1050,1 1229,9 1443,9 1523,1

162,7

Давлат секторида

200,6

201,6

212,5

215,4

213,8

106,6

Нодавлат секторда

735,5

848,5 1017,4 1228,5 1309,3

178,0

кичик тадбиркорликда

494,8

738,6 1009,0 1213,9 1289,5

260,6

иқтисодиёт тармоқларида бандлик:

Саноат

88,5

107,6

134,4

156,9

186,1 2,1 марта

қишлоқ ва ўрмон хўжалиги

366,9

382,6

346,3

422,3

433,1

118,0

қурилиш

47,2

58,6

80,2

99,5

109,0 2,3 марта

транспорт ва алоқа

31,3

42,0

61,0

80,7

82,5

2,6 марта

савдо, умумий овқатланиш ва таъминот

79,6

94,3

138,6

168,6

171,4 2,2 марта

уй-жой коммунал хўжалиги, маиший хизмат кўрсатиш

22,9

29,2

47,6

67,0

68,0

3,0 марта

соғлиқни сақлаш, спорт ва ижтимоий таъминот

64,1

80,2

103,9

109,1

112,7

175,8

маориф, маданият, санъат, фан ва илмий х.к.

130,5

155,7

197,8

207,4

210,9

161,6

молия, кредитлаш ва суғурта

4,0

3,7

4,1

4,5

5,3

132,5

бошқалар

101,1

96,2

116,0

127,9

144,1

142,5

Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сони

4,4

1,8

78,4

86,7

88,9 20,2 марта

Иқтисодий нофаол аҳоли

400,6

479,7

507,4

503,0

451,2

112,6

Манба:

Муаллиф томонидан Самарқанд вилояти Давлат статистика Бош бошқармаси маълумотлари

асосида ҳисобланган.

МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

188

Меҳнат ресурсларининг ривожланиши

ижтимоий такрор барпо бўлиш жараёнида
амалга ошади. Бу жамият меҳнат ресурслари

таркибининг ижтимоий ҳаётнинг такомил-

лашиб боришига мувофиқ равишда миқдо-

рий ва сифат ўзгаришларида намоён бўлади.

Ҳудудий меҳнат ресурсларини шаклланти-
ришнинг минтақавий хусусиятлари аввало

демографик ва ижтимоий-иқтисодий омил-

лар таъсири билан боғлиқдир.

3-жадвал

Самарқанд вилоятида меҳнат ресурсларининг ҳудудий

жойлашуви, (минг киши)

Ҳудудлар

(туманлар) номи

Йиллар

2017 йилда

2010 йилга

нисбатан

ўзгариш,

2010

2014

2015

2016

2017

+ ; -

% да

Жами

1815,7

2003,8

2032,2

2058,2

2082,3

266,6

114,7

Самарқанд ш.

335,4

362,0

367,3

371,6

373,7

38,3

111,4

Каттақўрғон ш.

50,5

58,7

59,4

60,3

61,2

10,7

121,2

туманлар:

Оқдарё

78,9

88,2

89,5

90,8

91,9

13,0

116,5

Булунғур

71,4

79,8

80,8

81,9

82,4

11,0

115,4

Жомбой

72,0

80,5

81,5

82,5

83,7

11,7

116,3

Иштихон

98,2

108,7

110,2

111,3

112,4

14,2

114,5

Каттақўрғон

117,5

129,2

131,0

133,1

133,6

16,1

113,7

Қўшработ

54,2

61,9

62,7

63,7

64,6

10,4

119,2

Нарпай

94,9

104,4

105,8

107,1

108,8

13,9

114,6

Нуробод

61,1

68,6

69,4

70,3

71,2

10,1

116,5

Пайариқ

112,6

125,1

126,9

128,9

130,4

17,8

115,8

Пастдарғом

149,3

165,8

168,3

171,2

177,9

28,6

119,2

Пахтачи

71,9

82,2

83,4

84,5

85,3

13,4

118,6

Самарқанд

158,2

172,1

174,8

176,7

178,1

19,9

112,6

Тайлоқ

86,2

96,5

97,8

99,2

99,8

13,6

115,8

Ургут

203,4

220,1

223,4

225,1

227,3

23,9

111,8

Манба:

Муаллиф томонидан Самарқанд вилояти Давлат статистика Бош бошқармаси маълумотлари

асосида ҳисобланган.

Хулоса ва таклифлар.

Юқорида келти-

рилган ҳолатлардан келиб чиқиб,

меҳнат

бозори ривожланишининг ижтимоий-иқти-
содий кўрсаткичлари бўйича қуйидаги ху-

лосалар чиқарилди:

Аҳолини иш билан таъминлаш ва иш-

сизликни бартараф этиш соҳасида давлат иш
билан бандлик хизмати фаолиятининг аҳа-

мияти юқори бўлиб, айнан шу ерда ишчи ку-
чига талаб ва таклиф тўқнаш келади. Шу-

нинг учун меҳнат бозори инфратузилмаси-
нинг самарали ривожланиши ижтимоий-иқ-

тисодий ривожланиш соҳасида асосий омил-
лардан бири ҳисобланади.

Бизнингча, ҳудудий иш билан бандлик

хизматини иш билан бандлик соҳасидаги

асосий йўналишлари бўйича фаолияти ҳола-

тининг натижалари шуни кўрсатадики, меҳ-
нат бозорини тартибга солишда фаол иш би-

лан бандлик сиёсати қуйидаги масалаларни
ҳал этишга қаратилмоғи зарур:

бозор иқтисодиёти талабаларига муво-

фиқ ишчи кучи сифатини оширишда иш би-

лан банд бўлмаган аҳоли ва ишсиз фуқаро-

ларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

тизимини ривожлантириш;

ишчи кучини касбга йўналтириш ва

психологик қўллаб-қувватлаш тизимини ри-
вожлантириш;

ёшларни ишга жойлаштириш учун

мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва жа-

моат ишлари ривожланишини ўз ичига олув-
чи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни

ишга жойлаштиришга кўмаклашиш;

иш билан банд бўлмаган аҳолини тад-

биркорлик фаолиятини рағбатлантириш ва
кичик бизнесни қўллаб-қувватлашни ўз ичи-

га олувчи самарали иш ўринларини сақлаш
ва янги иш жойларини яратиш;

ишдан

бўшатилаётган

ишчиларни

касбга қайта тайёрлаш ва ишга жойлашти-
риш бўйича олдиндан чора-тадбирларни иш-

лаб чиқиш;

бўш иш жойлари сони ва таркиби, кас-

бий таълим кўрслари ва ҳ.к.лар тўғрисида
фуқароларга хабар бериш мақсадида аҳолига

МЕҲНАТ БОЗОРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

189

ахборот хизматлари кўрсатиш кўламини

кенгайтириш;

меҳнат бозорида мониторинг тадқи-

қотларини ўтказиш;

умумий, ўрта махсус, олий таълим ти-

зимини иш берувчилар талабларига йўнал-

тирган ҳолда такомиллаштириш;

таълим муассасаларида келгусида му-

тахассисларни тайёрлаш йўналишлари ва
ҳажмига тузатишлар киритиш, ўқув юртла-

рида битирувчилар ўртасида ишсизлик
хавф-хатарини олдини олиш;

меҳнат бозори конъюнктурасидан ке-

либ чиқиб, иш берувчиларга маслаҳат хиз-
матларини ташкил этиш;

иш билан бандлик соҳасида ижтимоий

ҳамкорлик механизмини ривожлантириш.

Шундай экан, фаол иш билан бандлик

сиёсати ишчи кучининг сифатли ва динамик
таркиби шаклланишини ўз ичига олади,

эгилувчан меҳнат бозори шаклланишини
рағбатлантиради, қачонки потенциал ишчи-

лар томонидан таклиф иш берувчилар томо-
нидан талабга мувофиқ келса.

Фойдаланилган

адабиётлар

рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси / Халқ

сўзи 2018 йил 28-декабр

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сонли Фармонининг 1-илова, 4.1-

банд «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси» //.Lex.uz

3. Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти: назария ва амалиёт / Дарслик. Қайта ишланган ва тўлдирилган

3-нашри. – Т.: ЎзФА «FAN» нашриёт давлат корхонаси, 2019. – 592 б.

4. Арабов Н.У. Ўзбекистон Республикасида меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш

самарадорлигини ошириш. Монография. – Т.: «Fan va texnologiya», 2017. – 272 б.

5. Варфоломеева О.А. Становление инфраструктуры рынка труда в переходной экономике.- СПб.,

Издательство СПбУЭФ. 2001.- С.125.

6. Кейнс Дж.М. Общая теория занятости, процента и денег / Дж. М. Кейнс.- М.: Гелиос, 1999. - С.112.

7.

Самарқанд вилоят Давлат статистика Бош бошқармаси маълумотлари асосида ҳисобланган.

МЕҲНАТ БОЗОРИ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси / Халқ сўзи 2018 йил 28-декабр

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сонли Фармонининг 1-илова, 4.1-банд «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» //.Lex.uz

Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти: назария ва амалиёт / Дарслик. Қайта ишланган ва тўлдирилган 3-нашри. – Т.: ЎзФА «FAN» нашриёт давлат корхонаси, 2019. – 592 б.

Арабов Н.У. Ўзбекистон Республикасида меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини ошириш. Монография. – Т.: «Fan va texnologiya», 2017. – 272 б.

Варфоломеева О.А. Становление инфраструктуры рынка труда в переходной экономике.- СПб., Издательство СПбУЭФ. 2001.- С.125.

Кейнс Дж.М. Общая теория занятости, процента и денег / Дж. М. Кейнс.- М.: Гелиос, 1999. - С.112.

Самарқанд вилоят Давлат статистика Бош бошқармаси маълумотлари асосида ҳисобланган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов