Направления эффективного развития кадровых агентств

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
95-100
27
14
Поделиться
Бозорова, С. (2020). Направления эффективного развития кадровых агентств. Экономика И Образование, 1(1), 95–100. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4231
Сахобат Бозорова, Джизакский политехнический институт

Кафедра менеджмента, старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Проведены исследования по теоретическим, методологическим и практическим аспектам реформирования экономической системы, в том числе по изучению занятости в сельской местности, являются одной из наиболее острых проблем экономики как одной из важнейших социально-экономических особенностей общества. В статье также рассматриваются теоретические основы кадровых агентств, важность кадровых агентств для создания рабочих мест, а также предложения по трудоустройству.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

95

РЕКРУТИНГ АГЕНТЛИКЛАРИНИ САМАРАЛИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Бозорова Сахобат Абдужабборовна –

Жиззах политехника институти,

“Менежмент” кафедраси, катта ўқитувчи

Аннотация:

Иқтисодий тизимни ислоҳ қилишнинг назарий, методологик ва амалий томонларининг

тадқиқоти, жумладан, аҳоли иш билан бандлигини ўрганиш долзарб муаммолардан бўлиб, жамият ривожланиши-
нинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий хусусиятларидан бири сифатида иқтисодиётда алоҳида аҳамиятга эга.

Шунингдек, мақолада рекрутинг агентликларининг назарий асослари, мамлакат аҳолисини иш ўринлари билан
таъминлашда рекрутинг агентликларининг ахамияти, ҳамда иш билан бандликни ошириш бўйича таклифлар
берилган.

Калит сўзлар:

меҳнат муносабатлари, хусусий бандлик агентликлари, аҳоли ишбилан бандлиги, меҳнат

бозори, меҳнат ресурслари, иш билан бандликнинг самарали шакллари, иш ўринлари,ишсизлик.

Аннотация:

Проведены исследования по теоретическим, методологическим и практическим аспектам

реформирования экономической системы, в том числе по изучению занятости в сельской местности, являются
одной из наиболее острых проблем экономики как одной из важнейших социально-экономических особенностей

общества. В статье также рассматриваются теоретические основы кадровых агентств, важность кадровых
агентств для создания рабочих мест, а также предложения по трудоустройству.

Ключевые слова:

трудовые отношения, частные агентства занятости, занятость населения, рынок труда,

трудовые ресурсы, эффективные формы занятости, рабочие места, безработица.

Abstract.

Research on the theoretical, methodological and practical aspects of reforming the economic system, including

the study of employment in rural areas, is one of the most acute problems of the economy as one of the most important socio-
economic characteristics of society. The article also discusses the theoretical foundations of recruitment agencies, the
importance of recruitment agencies for job creation, and job offers.

Key words:

labor relations, private employment agencies, employment, labor market, labor resources, effective forms of

employment, employment, unemployment.

Жаҳонда аҳоли иш билан бандлигини

оширишда рекрутинг агентликларининг ўр-
ни, яъни ходимларни танлаш, талабгорларга

бўш иш ўринларини эгаллашга кўмаклашиш
ва меҳнат бозорида бошқа хизматлар кўрса-

тиш бўйича нодавлат ташкилотлари фаолия-
тини ҳуқуқий тартибга солиш муҳим аҳамият

касб этмоқда. Хусусан, Ҳалқаро Меҳнат таш-

килотининг 1997 йил “Ҳусусий бандлик
агентликлари” тўғрисида №181 Конвенцияси

ва Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида-
ги тавсияларда ушбу масала Ҳалқаро ва мил-

лий нуқтаи назардан энг долзарб муаммолар-
дан бири эканлиги қайд этилган. Шу ўринда

рекрутинг компаниялари ҳар йили бутун жа-
ҳонда 8-10 млн. нафар кишини иш билан таъ-

минлаб, меҳнат бозорида хизматлар кўрса-
тувчи нодавлат ташкилотлар фаолияти муво-

фиқлаштирилади[1]. Ҳозирги инновацион
иқтисодиёт хусусий бандлик агентликлари

яъни ходимларни танлаш, талабагорларга
бўш иш ўринларини кўмаклашиш ва меҳнат

бозорида бошқа хизмат кўрсатувчи нодавлат
ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳат-

дан тартибга солишга алоҳида эътибор қара-
тиш мавжудлигидан далолат беради.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикасида

меҳнат муносабатларининг янги шаклларини

ҳар томонлама ривожланиши, замонавий иш

билан бандликнинг кенг кўламлилигига ало-
ҳида эътибор мазкур соҳада мақсадли чора-

тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Респуб-
ликасини янада ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-

4947-сонли фармони асосида ишлаб чиқил-
ган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Респуб-

ликасини ривожлантиришнинг бешта усту-
вор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегия-

сида “....янги иш ўринларини яратиш ҳамда
аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий

ўқув муассасалари битирувчилари бандлиги-
ни таъминлаш, меҳнат бозори мутаносибли-

гини ва инфратузилмаси ривожланишини
таъминлаш, ишсизлик даражасини камайти-

риш, меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва
тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга

ошириш учун шароитлар яратиш»[2] вазифа-
лари белгилаб берилган.

Республикамизда инновацион иқтисо-

диётнинг ривожланиб бориши меҳнат бозо-

рининг ташкилий тузилмалари сифатида
давлат иш билан бандлик хизмати органлари

билан бирга турли ихтисослашган ва универ-
сал тижорат иш билан бандлик органлари,

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

96

кадрларни танлаш бўйича агентликлар фао-

лияти, касбий меҳнат воситачилигидан фой-

даланиш борасидаги вазифаларни тадқиқ қи-
лиш ва такомиллаштириш муаммоларини

ўрганиш долзарб ҳисобланади.

Аҳолининг иш билан бандлиги ишчи

кучига бўлган талаб ва таклифнинг ўзаро мос
келишини ифода этиб, иш билан бандлик

таклифдан шу билан фарқланадики, унда иш
ҳақи бирлиги тўлиқ ифодаланади. Ишчи кучи

бандлиги алоҳида белгиланган фирма, тар-
моқ ёки соҳада ишчи кучи меҳнат бозорини

тарк этганда вужудга келади, бу самарали
талабни вужудга келтиради.

Академик Қ.Х. Абдурахмоновнинг эъти-

роф этишича [3, 260] “...Иш билан бандликни

ишчи кучига талабни кенгайтириш учун уни
фойдали фаолиятга жалб қилиш кўламлари,

шарт-шароит ва шаклларини таъминлаш, иш
билан банд ходимларни шакллантириш, тақ-

симлаш, фойдаланиш, бўшатиш, қайта тайёр-
лаш ва қайта тақсимлашга йўналтирилган

чора-тадбирлар ва ҳаракатлар йиғиндиси,
деб таърифлаш мумкин”.

Профессор Ш.Р.Холмўминов [4, 8] “...Иш

билан бандликни таъминлаш ва ишсизликни

камайтириш мураккаб ижтимоий-иқтисодий

ҳодиса сифатида кўп томонлама тадқиқотни
талаб қиладиган жараён ҳисобланади. Уни

тадқиқ этишда иш билан бандликнинг уму-
мий қонуниятлари, тамойиллари ва концеп-

цияларини ҳисобга олиш, уларга таяниш
мақсадга мувофиқдир” деб таърифлайди. Бу

борада республикамизда меҳнат қонунчи-
лиги бўйича меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга

эътибор қаратамиз. “Аҳолини иш билан таъ-
минлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддаси-

га кўра[5,11] иш билан таъминланиш - фуқа-
роларнинг қонун ҳужжатларига зид келмай-

диган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжлари-
ни қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга

иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган
фаолиятидир.

Олимларнинг иш билан бандлик бўйи-

ча ёндашувларини таҳлил қилган ҳолда, меҳ-

нат соҳасидаги муносабатларини тартибга
солишга қаратилган методлар сифатида

амалда мавжуд қонунчиликларни эътиборга
олган ҳолда муаллифлик ёндошувини илгари

сурамиз: Иш билан бандлик – аҳолининг иш
билан бандликка эҳтиёжи амалда мавжуд иш

ўринларига мувофиқ келиши бўлиб, ижти-

моий фойдали меҳнатда бандлик соҳаларини
эркин танлаши ҳисобланиб, ишчи кучининг

ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожланти-

риш ва ўзига муносиб турмуш кечиришини

таъминлаш ҳисобланди.

Шу ўринда аҳоли бандлигини таъмин-

ловчи тузилма сифатида давлат ва нодавлат

иш билан бандлик ташкилий тузилмалари
аҳамиятли равишда бир-биридан фарқ қила-

ди. Давлат иш билан бандлик хизмати меҳнат
бозорида умумий ҳолат мониторингини

ўтказиш, ишсизларни моддий ва ижтимоий
жиҳатдан қўллаб қувватлаш, иш билан банд-

лик сиёсатини реализация қилиш бўйича
мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

Бу тушунча бир қатор хорижий манба-

ларда турлича эътироф этилади. Жумладан

«Ишга олиш» сўзи францсузча [6, 195]
«рекутер» сўзидан келиб чиққан бўлиб, бу

сўзма-сўз одамни ишга олиш, пулни ҳарбий
хизматга ёллаш деган маънони англатади.

Немис тилида ушбу атама аналоги -
"рекрутиеринг" - йиғиш, ишга олиш. Ушбу сўз

инглиз тилида ҳам худди шундай маънога
эга, унда вақт ўтиши билан эски маъноларга

қўшимча равишда, ташкилотда ходимларни
ишга олиш ва ишга қабул қилишни англа-

тади.

Ғарб адабиётида бошқарув бўйича

“ишга олиш” ташкилотда ходимларни бошқа-

ришнинг зарур қисми ҳисобланиб, унда
ишлашни истаганларни жалб қилиш жараёни

ва ушбу ташкилотда ишлашга қизиққан
одамларни жалб қилиш жараёни, бу таълим

ва тажрибага нисбатан энг мос келади.

Ўзбекистон Республикасида иннова-

цион иқтисодиётнинг ривожланиб бориши
меҳнат бозорининг ташкилий тузилмалари

сифатида давлат иш билан бандлик хизмати
органлари билан бирга турли ихтисослашган

ва универсал тижорат иш билан бандлик ор-
ганлари, меҳнат биржалари, ўқув марказла-

ри, кадрларни танлаш бўйича агентликлар
меҳнат бозорида аҳамиятли рол ўйнай бош-

ладилар. Корхона ва фирмаларга меҳнат
бозорида иш билан бандликка кўмаклашиш

ва ишга жойлаштириш мақсадида ишчи ку-
чини ёллашнинг ташқи манбаларидан бири

сифатида касбий меҳнат воситачилигидан
фойдаланиш ҳисобланади. Шундай экан, дав-

лат меҳнат воситачилиги фаолиятини қону-
ний жиҳатдан тартибга солиш зарур[7,132].

Бу борада “Рекрутинг фаолияти тўғри-

сида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни иш

билан бандликка кўмаклашиш бўйича хиз-

матлар бозорида рақобатбардош муҳитни
яратиш, ноқонуний меҳнат миграциясини ол-

дини олиш, давлат хизмати ва хусусий сектор

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

97

томонидан аҳоли иш билан бандлигига кў-

маклашиш механизмларини аниқ тартибга

солишда аҳолининг умумий манфаатларини
ҳимоя қилмоқда.

2018 йил 16 октябрда “Хусусий бандлик

агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Рес-

публикаси Қонунининг қабул қилиниши рес-
публикамизда хусусий бандлик агентликла-

рининг фаолияти билан боғлиқ муносабат-
ларни тартибга солишнинг асосий ҳуқуқий

ҳужжати бўлиб ҳисобланади. Ушбу қонун-
нинг 3-моддасига мувофиқ[8] хусусий банд-

лик агентлиги иш қидираётган шахсларга иш
танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш бе-

рувчилар учун кадрлар танлаш бўйича хиз-
матлар кўрсатувчи, шунингдек ишга жойлаш-

тириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизмат-
лари кўрсатувчи тижорат ташкилотидир.

Хусусий бандлик агентлиги олий маълумот-
ли раҳбарни қўшиб ҳисоблаганда камида

икки нафар ходимга эга бўлиши керак.

Ходимларни танлаш агентликлари,

яъни рекрут агентликлари ёлланма ходим-
ларни танлашда қуйидаги мезонлардан фой-

даланишлари мумкин: вақтинчалик иш би-
лан бандлик; доимий иш билан бандлик.

Меҳнат бозорида фаолият юритувчи

нодавлат иш билан бандлик хизмати орган-
лари конкрет тармоқлардаги корхоналар

учун ходимларни танлашда ихтисослашиши
ёки барча касбий-малака белгилари бўйича

хизматлар кўрсатиши мумкин. Шунингдек,
маълум бир тармоққа тегишли иш жойлари-

да фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича
ҳам хизматлар кўрсатиши мумкин.

Шундай экан, ишга жойлаштириш бў-

йича агентликлар қуйидагиларга бўлинади:

универсал; ихтисослашган. Ўз навбатида
ихтисослашган кадрлар агентлиги, тижорат

меҳнат биржаларини қуйидаги мезонлар бў-
йича ажратиш мумкин: фирма ичидаги вер-

тикал босқичлар бўйича раҳбарлик лавозим-
ларига ходимларни танлаш; бошқарув лаво-

зимларига ходимларни танлаш; ўрта даража-
даги мутахассисликлар бўйича, юқори мала-

кали ишчи мутахассисларни танлаш; малака
ва тармоқ хусусиятлари бўйича иш жойлари-

га ходимларни танлаш. Демак иш билан
бандлик хизматини фаолият доирасига қараб

қуйидаги турларга бўлиш мумкин: касбий
белгилари бўйича ходимларни танлаш ва ма-

лака белгилари бўйича ходимларни танлаш.

Бозор иқтисодиёти ривожланган кўп-

гина мамлакатларда кичик бизнес ва тад-

биркорлик иқтисодиётнинг асосини ташкил

этиб, таркибий ўзгаришларда фаол иштирок

этади хамда ялпи ички маҳсулот ва аҳоли иш

билан бандлиги даражасини оширишга хиз-
мат килади. У асосан меҳнат сиғими кўп та-

лаб этиладиган тармоқларда жадал ривожла-
нади, шу сабабли у янги иш жойлари ташкил

қилишнинг улкан соҳаси, давлат ва маҳаллий
бюджетларга молиявий тушумларнинг му-

ҳим манбаси ҳисобланади. Ўзбекистон Рес-
публикасида ҳам бозор иқтисодиётини ри-

вожлантиришнинг ижтимоий йўналтирилган
модели танланганлиги иқтисодиётнинг но-

давлат секторида иш билан бандлар сони
ортишини таъминлади[9,129].

Меҳнат бозори самарали ривожланиши-

нинг асосий кўрсаткичларига иқтисодиётда

банд бўлган иқтисодий фаол аҳолининг улу-
ши, ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган

шахслар (ишсизлар), бандликнинг тармоқ ва
ҳудудий таркиби, ишчи кучи малакаси дара-

жалари, ишчи кучи талаб ва таклифи, улар-
нинг ўзаро нисбати, ишсизлик даражаси,

иқтисодий нофаол аҳоли кабилар киради.

Миллий меҳнат бозорининг эътиборли

ўзига хос хусусиятлари қуйидагилар ҳисобла-
нади:

- аҳолининг асосий қисмини ёшлар

ташкил этиши (ҳар йили ярим миллиондан
ортиқ битирувчилар ишга жойлашиш бўйича

кўмакка муҳтож);

-шунингдек ишчи кучининг талаб ва

таклифи бўйича номутаносибликнинг мав-
жудлиги;

- айрим туманларда ишсизликнинг ва

норасмий секторда иш билан бандликнинг

юқорироқ даражаси кузатилади.

Бунинг асосий сабабларидан бири иш

фаолиятидаги эскирган шакл ва усуллар ҳам-
да бандлик муаммоларини ҳал этишдаги рас-

миятчилик билан боғлиқ. Бундай ҳолат банд-
ликка кўмаклашишнинг фаол сиёсат чорала-

рини амалга ошириш, яъни иш ўринларини
яратиш, аҳолини иш билан таъминлашга

хусусий бандлик агентликлари фаолияти
аҳамиятлидир.

Нодавлат иш билан бандлик хизмати

аҳолининг меҳнатга лаёқатли муайян катего-

риялари билан, яъни бошқарувнинг юқори ва
ўрта бўғинларига юқори малакали мутахас-

сислар, заҳирага бўшатилган ҳарбийлар,
муайян касбларда юқори малакали ишчилар

билан ишлашга ихтисослашади. Давлат иш

билан бандлик хизматига нисбатан агент-
ликларнинг иш берувчилар билан алоқалари

етарлича узвий ва аҳамиятли равишда

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

98

ишончли бўлганлиги сабабли уларнинг хиз-

матидан фойдаланишни миллий ва хорижий

хусусий компаниялар афзал кўрадилар.

Жаҳон амалиётида, маълумки инвести-

цион юксалишининг мажбурий шарти бўлиб,
инновацион меҳнат фаолияти ҳисобланади.

Бу тушунча ишлаб чиқаришдаги инвести-
цион муҳит, юқори самарали иш жойлари ти-

зими ва ишлаб чиқариш жараёнининг таш-
кил этилишига боғлиқ. Инвестиция муҳити

мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий, молия-
вий, ташкилий-ҳуқуқий, сиёсий, минтақавий

ва бошқа омилларнинг таъсири мазкур фао-
лиятни жадаллаштириш жараёнига мувофиқ

келишига боғлиқдир.

Академик Қ.Х. Абдураҳмоновнинг эъти-

роф этишича[10,558] “....иқтисодиётда меҳнат
бозорини такомиллаштириш стратегияси ин-

новацион иш жойларини яратиш, меҳнат
бозорининг мониторинги, таҳлили, прогноз-

ларини такомиллаштириш, аҳолининг иш
билан бандлигини таъминлаш хизматлари

ўртасида рақобат маҳоратини яратиш мақ-
садларига йўналтирилган бўлиши керак”.

Шу ўринда меҳнат бозорининг самара-

ли бошқарилиши ташкилий механизмлар-

нинг асосий йўналишлари боғлиқ. Унинг

ёрдамида меҳнат бозорида иш берувчилар ва

ёлланма ходимлар, касаба уюшмалар ва тад-
биркорлар бирлашмалари манфаатларига

таъсир этиши ҳисобга олинган ҳолда давлат
томонидан мақбул даражада таъминланади.

Бундан ташқари ташкилий механизмлар иш
билан бандлик янги шаклларини жорий этиш

чора-тадбирларини белгилаб беради ва иш
билан бандлик турли шаклларини ри-

вожлантиришнинг давлат ва минтақавий
дастурларини ишлаб чиқишга асос бўлади.

Республикамизда шаҳар аҳолисини

мунтазам кўпайиб бориши кузатилмоқда,

яъни 2018 йилда 32778,4 минг кишини таш-
кил этган, яъни бу кўрсаткичнинг 1991 йилга

нисбатан ўсиши 155,3 % ошган. Республика-
мизда иш билан бандлар сони бу даврлар

оралиғида 176,5 %га ошган ҳолда, ишсизлик
даражаси 2018 йилда 9,1 %ни ташкил этган.

Шунингдек, мустақил тарзда иш қидираёт-
ганлар сони 3,5 мартага ошган. Бунинг асо-

сий сабаби меҳнат бозори эгилувчанлиги-
нинг таъминланиши ҳисобига ностандарт иш

билан бандлик турларининг кенгайиб бора-
ётганлиги ҳисобланади (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида меҳнат ресурслари ва иш билан банд

аҳоли сони динамикаси, (минг киши)

Кўрсаткичлар

Йиллар

2018 йилда 1991

йилга нисбатан

ўзгариш

1991

2001

2010

2017

2018

+,-

фоиз

Доимий аҳоли сони

21106,3 24965,9 29123,4 32653,9 32778,4 11672,1

155,3

Меҳнат ресурслари

10213,2 12817,4 16504,2 18672,5 18792,2

8579

183,9

Иш билан бандлар

8254,6

9133,0

11628,2 13520,3 14569,5 6314,9

176,5

Мустақил тарзда иш қидираётганлар

283,4

415,8

617,3

757,5

865,2

581,8

3,5 марта

Ишсизлик даражаси, %

3,8

4,8

5,1

5,8

9,1

5,3

-

Манба:

Муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган.

Шунингдек, иш билан бандлик соҳасида

янгича ёндашувларни жорий этиш борасида

тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Прези-

дентининг 2017 йил 6-майдаги “Аҳоли банд-
лигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган

ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини

оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва
иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари

раҳбарларининг шахсий маъсулиятини оши-
риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2960-

сонли Қарорига асосан, янги иш ўринларини
ташкил этиш, иқтисодиёт тармоқлари корхо-

налари ҳамда тадбиркорлик субъектлари
фаолиятини ривожлантиришда уларга ама-

лий ёрдамлар кўрсатиш бўйича аниқ йўнал-

тирилган ва тизимли ишлар олиб боришда
маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий

комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарла-
рининг шахсий маъсулиятини кучайтириш

белгиланган. Мазкур қарорда[11, 35] маҳал-
лий ижро ҳокимияти раҳбарлари ва иқтисо-

дий комплекснинг ҳудудий органлари раҳ-

барларини аҳоли бандлигини ошириш учун
моддий рағбатлантириш ва шахсий маъсу-

лиятини кучайтириш тизимини жорий этиш
кўзда тутилган. Нодавлат иш билан бандлик

хизмати орасида иш берувчиларни ўзлари-
нинг мижозлари сифатида фаолият юритиш-

ни мақул кўрадилар. Шунинг учун меҳнат бо-
зорида функцияларнинг тақсимланиши бў-

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

99

йича иш билан бандлик хизматлари қуйида-

гиларга бўлинади:

- ходимларни танлаш бўйича агентлик

(рекрут агентликлари);

- фуқароларни ишга жойлаштириш

бўйича агентлик, меҳнат биржаси.

Иш билан бандлик соҳасини такомлаш-

тиришга ва мустаҳкамлашга қаратилган хал-

қаро ва мамлакатимизда хуқуқий-меъёрий
асосларга эътибор қаратиш мақсадга муво-

фиқ (2 -жадвал).

2-жадвал

Иш билан бандлик соҳасини такомлаштиришга қаратилган халқаро

ва мамлакатимизда хуқуқий-меъёрий ҳужжатлар

Халқаро ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар

Ўзбекистон республикасидаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси

1948 йил.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар

натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро
ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари
раҳбарларининг шахсий маъсулиятини ошириш чора-тадбирлари
тўғрисидаги 2017 йил 6-майдаги ПҚ-2960- сонли қарори

Давлат органларининг нодавлат иш билан
бандлик тузилмалари бўйича муносабати-

ни белгилаб берувчи пуллик ишга ёллаш
бюролари тўғрисидаги ХМТнинг 34-сонли
Конвенцияси

Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва
меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш

чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5052-сонли

Давлат иш билан бандлик хизмати фао-
лиятининг тартиблари ХМТнинг 88-сонли
Конвенция,

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги тўғрисида Низом. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 482-сон қарорига 1-Илова

Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ-
лар тўғрисидаги Халқаро пакт 1966 йил.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини
шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10
июлдаги 482-сон қарорига 2-Илова

Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари-
ни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа
Конвенцияси 1990 йил.

Рекрутинг фаолияти тўғрисидаги 2018 йил 16 октябрда Ўзбе-
кистон Республикаси Қонуни

Мажбурий Меҳнат тўғрисида Конвенция
(С29) - 13.07.1992 йил.

Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республи-
касининг 2018 йил 16 октябрда Қонуни

Ишга олишда минимал ёш ҳақида Конвен-
ция (С138) – 03.2008 йил.

Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграцияси тизи-
мини янада такомилаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисидаги 2018 йил 5 июлдаги қарори

Иш билан бандлик хизмати ташкилотлари
тўғрисида ва иш билан бандлик хизмати тўғ-
рисида 72-83-сонли ХМТ тавсияномалари.

Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисидаги 2017 йил 8 сентябрдаги қарори

Манба:

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Иш билан бандликка кўмаклашишда

фуқароларни танлаш ва ишга жойлаштириш

билан шуғулланувчи агентликларнинг алоҳи-

да фаолият юритишлари қоида тариқасида
йўқ. Ўз фаолиятининг бошланғич босқичида

агарда қандайдир агентлик икки йўналиш-
даги фаолият билан шуғулланса, кейинчалик

битта йўналишдаги фаолиятга ихтисослаша-
ди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, хусусий

бандлик агентликлари фаолиятини самарали
ташкил этиш учун кадрлар агентлигининг

фаолияти давлат иш билан бандлик хизма-
тига нисбатан хизмат кўрсатиш борасида бир

қатор устунликларга эга ва бу борада ҳудуд-
ларда бандликка кўмаклашиш марказлари

меҳнат воситачилиги соҳасида ўзаро ҳамкор-
ликни ривожлантириш мақсадга мувофиқ.

Бизнингча, тадқиқот натижалари бўйи-

ча тижорат бандлик хизматлари ҳақидаги

ахборот таҳлили шуни кўрсатдики, нодавлат
иш билан бандлик хизмати фаолиятининг

устун йўналишлари қуйидагилардан иборат:

1. Ташкилотлар ва корхоналар учун

ходимларни танлаш. Кадрлар агентликлари

ходимларни танлаш хизматидан ташқари
маслаҳат хизматларини ҳам кўрсатади. Ҳар

бир агентлик тижорат меҳнат биржалари
сингари малака ёки касбий танлашга боғлиқ

ҳолда ихтисослашган ва универсал бўлиши
мумкин. Тижорат меҳнат биржалари ҳам

шундай хизматларни кўрсатади ва уларнинг
мижозлари бўлиб фуқаролар, иш изловчилар,

иш берувчилар ҳисобланишади.

2. Иш изловчи фуқароларни ишга жой-

лаштиришга кўмаклашиш. Бу йўналишда
ихтисослашган ва универсал тижорат меҳнат

биржалари фаолият юритадилар. Биржалар-
нинг ихтисослашиши аниқ аҳоли гуруҳлари

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

100

билан ёки бирорта касбий гуруҳлар билан

ишлашдан иборат.

3. Иш билан бандлик соҳасида маслаҳат

хизматлари кўрсатиш. Биз, кадрлар агентлик-

лари фаолиятининг таҳлили асосида қуйида-
ги хулосага келдик, кўпчилик иш берувчилар

агентлик мутахассисларига маслаҳат хизмат-
лари бўйича мурожаат қилишадилар. Иш бе-

рувчилар меҳнат қонунчилигининг баъзи
юридик жиҳатларига қизиқадилар. Ҳар бир

ташкилот тўқнаш келадиган ходимларни тан-
лаш бўйича масалаларга ва меҳнат бозори-

даги вазият тўғрисида ахборотлар олишни
ҳохлайдилар. Бундай хизматларни асосан

ҳудудий даражадаги кадрлар агентликлари
кўрсатади. Юридик масалалар бўйича вақти-

вақти билан ўтказиладиган илмий семинар-
ларга ҳудудий давлат иш билан бандлик хиз-

матидан мутахассислар таклиф этилиши мум-
кин.

4. Касбга тайёрлаш. Иш билан банд

бўлмаган фуқароларни касбга тайёрлаш ва

қайта тайёрлаш тижорат биржалари ва
агентликлар ўқув марказларида ўтказилади.

Биржалар кадрларни ўқитишда ўқув юртла-
ри билан шартнома тузишлари мумкин.

Шунингдек, тижорат меҳнат биржалари ўз-
ларининг мижозларига касбий тайёргарлик-

ни ўтказиш учун давлат иш билан бандлик
хизмати ўқув марказлари ёрдамига мурожаат

қиладилар.

5. Меҳнат бозоридаги маркетинг хиз-

матлари. Ҳозирги кунда қишлоқ жойларда
хусусий бандлик агентликлари фаолиятини

самарали ташкил этиш учун туман БКМлари
билан меҳнат воситачилиги соҳасида ўзаро

ҳамкорликнинг ўрнатилиши муҳим аҳамият-
га эгадир.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. http://www.ilo.org –Халкаро мехнат ташкилотининг расмий сайти
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сонли фармонининг 1-иловаси «2017-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси». // Lex.uz.

3. Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти назария ва амалиёт. Дарслик.-Т.: Fan, 2019. -260 б.
4. Ш.Р. Холмўминов ва муаллифлар жамоаси. Қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашнинг назарий ва амалий асослари

(монография).Тошкент: “Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи”, 2018, -8 б.

5. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги 616- I-сонли Қонуни

(янги таҳрирда). // Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар тўплами.
– Т., 2012. - 11б.

6. В.Г Гак янги францсуз-русча луғати / К.А.Ганшин .- 9-чи эд., Рев.-М .: рус тили - Медиа, 2004. - 195 б.
7.Холмўминов Ш.Р., Арабов Н.У. Меҳнат бозори инфратузилмаси. Ўқув қўлланма. – Т.: «Fan va texnologiya», 2016, -132 б.
8. Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонуни. www. Lex,uz.
9. Бобаназарова Ж.Х. Аёллар бандлигини таъминлашга кўмаклашишни тартибга солиш воситалари. // Молия. -Тошкент,

2017. № 6. -129 бет

10. Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти назария ва амалиёт. Дарслик.-Т.: Fan, 2019. -558 б.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6-майдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган

ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари
раҳбарларининг шахсий маъсулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2960- сонли Қарори. Ўзбекистон Республикаси
Қонун ҳужжатлари тўплами. 2017. 19 (779)-сон 35-37 бет.


УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИДА ХИЗМАТЛАР САМАРАДОРЛИГИ

ВА СИФАТИНИ БАҲОЛАШ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТИЗИМИ

Жўраева Нодирахон Қурбоновна –

Фарғона политехника институти

“Иқтисодиёт” кафедраси тадқиқотчиси

Аннотация.

Мақолада уй-жой коммунал хўжалигида хизматлар самарадорлиги ва сифатини баҳолаш

кўрсаткичлари тизими, уй-жой коммунал хўжалигида бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланишининг
асосий тамойиллари ва уларнинг хусусиятлари, уй-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг бизнес тизими

алгоритми, коммунал хизматлари сифатини келишиш тизими, соҳа ҳолатини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими,
ҳудудлар бўйича уй-жой коммунал хизматлари соҳаси ҳолатини тавсифловчи интеграл кўрсаткичнинг чегара
қийматларини киритиш ва такомиллаштириш масалалари ўрганилган.

Калит сўзлар:

уй-жой коммунал хизматлари бозори, уй-жой коммунал хизматлари соҳаси, уй-жой коммунал

хизматлар соҳаси самарадорлиги, хизматлар сифати, интеграл кўрсаткич қиймати.

Аннотация.

В статье рассматривается система показателей эффективности и качества услуг в жилищно-

коммунальном хозяйстве. Введение и совершенствование пороговых значений интегрального показателя,
характеризующего состояние жилищно-коммунального хозяйства по регионам они были изучены.

Ключевые слова:

рынок жилищно-коммунальное хозяйство, сфера жилищно-коммунальное хозяйство,

эффективность в сфере ЖКХ, Качество услуг, значение интегрированного показателя.

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ

Библиографические ссылки

http://www.ilo.org -Халкаро мехнат ташкилотининг раачий сайти

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сонли фармонининг 1-иловаси «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бештаустувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси». // Lex.uz.

Абдура^чонов КХ. Мецнат и^тисодиёти назария ва амалиёт. Дарслик.-Т.: Fan, 2019. -260 б.

Ш.Р. Холмуминов ва муаллифлар жамоаси. К,ишлок, ацолисини иш билан таъминлашнинг назарий ва амалий асослари (монография).Тошкент: "Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи", 2018, -8 б.

Узбекистан Республикасининг 1998 йил 1 майдаги "Ацолини иш билан таъминлаш тугрисида’ги 616- I-сонли Крнуни (янги тацрирда). // Мецнат ва ацолини ижтимоий мухафаза ^илишга оид норматив-хукуций ва услубий цужжатлар туплами. - Т, 2012. -116.

В.Г Гакянги францсуз-русча лугати / КА.Ганшин.- 9-чи эд., Рев.-М.: рус тили - Медиа, 2004. -195 б.

Холмуминов Ш.Р., Арабов Н.У. Мехнат бозори инфратузилмаси. Укув хулланма. - Т: «Fan va texnologiya», 2016, -132 б.

Узбекистан Республикасининг “Хусусий бандлик агентликлари тугрисида"ги Конуни. vvww. Lex.uz.

Бобаназарова Ж.Х. Аёллар бандлигини таъминлашга кумаклашишни тартибга солиш воситалари. // Молия. -Ташкент, 2017. №6.-129 бет

Абдура^чонов К.Х. Мецнат и^тисодиёти назария ва амалиёт. Дарслик.-Т.: Fan, 2019. -558 б.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 6-майдаги “А^оли бандлигини таъминлаш буйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда мацаллий ижро цокимияти ва ицтписодий комплекснинг худудий органлари рацбарларининг шахсий маъсулиятини ошириш чора-тадбирлари тугрисида" ги ПК-2960- сонли Карори. Узбекистан Республикаси Конун уужжатлари туплами. 2017. 19 (779)-сон 35-37 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов