Возможности цифровых технологий в мониторинге конкурентоспособности выпускников высших учебных заведений

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
33-39
29
14
Поделиться
Адизов, Б. (2020). Возможности цифровых технологий в мониторинге конкурентоспособности выпускников высших учебных заведений. Экономика И Образование, 1(6), 33–39. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7071
Бахтиёр Адизов, Бухарский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данном статье рассмотрен эффективное использование баз данных государственных органов при мониторинге и управлении конкурентоспособностью выпускников высших учебных заведений в Республике Узбекистан, цели и задачи мониторинга трудоустройства, а также этапы его организаций, анализ узбекского и российского опыта организации и осуществления мониторинга трудоустройства. Предложена эффективная альтернативная модель для изучения и анализа трудоустройства выпускников вузов.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

33

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИМКОНИЯТЛАРИ

Адизов Бахтиёр Исматович -

Бухоро давлат университети

таянч докторанти

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси шароитида олий таълим муассасалари битирувчилари

рақобатбардошлигини мониторинг қилиш ва бошқаришда давлат бошқарув органлари маълумотлар базаларидан

самарали фойдаланиш, бандлик мониторингини ўтказишнинг мақсад ва вазифалари, уни ташкил этишнинг
босқичлари, шунингдек, бандлик мониторингини ташкил этиш ва амалга оширишнинг Ўзбекистон, Россия
тажрибалари таҳлиллари асосида таққослама маълумотлар келтирилган. Олий таълим битирувчилари бандлик
ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилишда самарали алтернатив модел таклиф этилган.

Калит сўзлар:

рақамли иқтисодиёт, рақобатбардош, меҳнат бозори, бандлик мониторинги, бандлик

монитринги, рақамли мониторинг.

Аннотация:

В данном статье рассмотрен эффективное использование баз данных государственных органов

при мониторинге и управлении конкурентоспособностью выпускников высших учебных заведений в Республике
Узбекистан, цели и задачи мониторинга трудоустройства, а также этапы его организаций, анализ узбекского и
российского опыта организации и осуществления мониторинга трудоустройства. Предложена эффективная
альтернативная модель для изучения и анализа трудоустройства выпускников вузов.

Ключевые слова:

цифровая экономика, конкурентоспособность, рынок труда,инновация, мониторинг

занятости, цифровой мониторинг .

Abstract:

This article discusses the effective use of databases of government agencies in monitoring and managing the

competitiveness of graduates of higher educational institutions in the Republic of Uzbekistan, the goals and objectives of
monitoring employment, as well as the stages of its organization, an analysis of the Uzbek and Russian experience in organizing
and monitoring employment. An effective alternative model is proposed for studying and analyzing the employment of
university graduates.

Key words:

digital economy, competitiveness, labor market, innovation, employment monitoring, digital monitoring.

Кириш.

«Тараққиётга эришиш учун

рақамли билимлар ва замонавий ахборот

технологияларини эгаллашимиз зарур ва
шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа

йўлидан бориш имкониятини беради. Ҳар
томонлама мукаммал ва самарали бошқарув

тизимини яратиш – олдимизда турган улкан
вазифаларни бажаришнинг асосий шарти-

дир[1]. Рақамли иқтисодиётга ўтиш жараёни-
да бошқарув тизимини, механизмларини

такомиллаштиришга замин яратади.

Бозор

муносабатлари

шароитида

жамият тараққиётида инсон фаолиятининг

турли соҳаларида ахборот-коммуникация
технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий

этиш алоҳида ўрин тутади. Таълим ҳам бун-
дан мустасно эмас. Бозор иқтисодиёти қонун-

лари - ўқув дастурларини тайёрлашдан бош-
лаб то маълум бир соҳа учун малакали мута-

хассисларни тайёрлаб етиштиргунига қадар,
яъни, умуман бутун таълим тизими учун

ўзининг талабларини белгилаб беради. Иж-
тимоий тизимни бошқариш учун кадрлар

тайёрлашда алоҳида эътибор бериш ва катта
масъулиятни ҳис қилиш керак, чунки келгу-

сида давлатнинг халқаро миқёсида равнақ

топиши ва ривожланишига бевосита боғлиқ-

дир. Бундай шароитда меҳнат бозорининг
талабларига йўналтирилган ўқув жараёнини

ва турли таълим хизматларини кўрсатишни
бошқариш янги, замонавий жамият ривожи-

даги долзарб вазифалардан биридир[2].
Давлат ва жамият, шунингдек, ижтимоий

соҳа бошқарувида ҳам бозор талабларини
реал ўрганиб, яъни, маркетингли бошқарув

тамойилларига асосланган ҳолда ислоҳотлар
изчиллигини таъминлаш ва амалга ошириш

мумкин. Ривожланган бозор шароитида мар-

кетинг товар ва хизматларнинг сифат ва
рақобатбардошлик масаласини самарали ҳал

килувчи воситага айланади.

Республикада юз бераётган ижтимоий-

иқтисодий ўзгаришлар шароитида мехнат
бозорини шакллантаришда мутахассисларни

тайёрлаш, ишга жойлаштириш ва бандлик
жараёнининг давлат томонидан бошқаруви

алохида аҳамият касб этади [3].

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2019 йил 3декабрдаги “Олий
таълим муассасаларини босқичма-босқич

ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтка-
зиш тўзрисида”ги 967-сонли қарори ижроси-

ни таъминлаш оорқали олий таълим муасса-

саларининг молиявий бошқарув тизимини

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

34

тубдан такомиллаштириш, уларга бюджет-

дан ташкари маблагларни жалб қилишда
купроқ имкониятлар яратиш, олий таълим-

даги ислохотлар самарадорлигини ва таълим
сифатини янада ошириш, профессор-ўкитув-

чилар ва талабаларга замонавий шарт-ша-
роитлар яратиш каби йўналишларида исло-

ҳотларнинг кейинги босқичига ўтиш жараё-

ни бошланди [4].

2016 йилдан бошланган янги йўналиш-

даги ислоҳотлар қамрови жуда кенг кўламли
бўлиб,

барча

соҳаларнинг

таркибий

тузилмаларигача қамраб олиниши лозимли-
гини тақозо этди. Олий таълим тизимида

таълим сифатини ошириш ва рақобатбардош
кадрлар тайёрланиши жараёнини самарали

бошқариш механизмларини такомиллашти-
риш, олий таълимда кескин сифат ўзгариш-

ларини ва битирувчиларнинг иш билан
бандлиги кўрсаткичларини ошириб бориш,

бунда бандлик мониторинги сифатини оши-
риш ва битирувчиларнинг меҳнат фаолияти-

даги хизмат пиллапояларидаги муваффа-

қиятли одимларини қайд қилиб бориш
имкониятларини берувчи рақамли техноло-

гиялардан фойдаланиш заруратини юзага
келтирмоқда.

Таълим сифатини ошириш ва кадрлар

рақобатдошлигини таъминлашда биринчи

даражали, долзарб масала бу кадрлар тайёр-
лаш ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро

манфаатли ҳамкорлик эканлиги кўпчилик
тадқиқотчилар томонидан ўрганилган ва

тегишли тавсиялар ишлаб чиқилган.

Олий таълимнинг асосий мақсади

рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш
ва рақобатбардош хизмат кўрсатишни таъ-

минлашдан иборатдир. Аммо, ҳозирги кунда

олий таълимни ташкил этиш энг яхши тизи-
мини белгилаш учун сифатни бошқаришнинг

амалиётда синовдан ўтган усулларини қўл-
лаш жараёни долзарб бўлиб қолмоқда.

Битирувчилар рақобатбардошлиги кўр-

саткичини белгиловчи асосий омиллардан

бири сифатида албатта битирувчиларининг
ишга жойлашиш даражаси ва меҳнат фаолия-

тидаги муваффақияти билан ўлчаниши та-
биий ҳолдир [5].

Тадқиқот мақсади.

Кадрлар буюртма-

чиларининг олий таълим муассасалари бити-

рувчиларига бўлган талабини қондиришда,
шунингдек, ҳудудий меҳнат бозорида вилоят

(Бухоро вилояти) олий таълим муассасалари

битирувчиларининг мослашуви ва ишга жой-
лашиши ҳамда уларнинг бандлиги кўрсат-

кичларини реал қайд этиш ва сифат кўрсат-

кичларини таҳлил қилиш имкониятларини

яратиш долзарблигича қолаётганлиги, бу бо-
рада тадқиқотларни давом эттиришни тақо-

зо қилмоқда.

Тадқиқот усули ва объекти.

Тадқиқот

иш жараёнида жараёнларни ўрганишнинг
илмий усуллари – экпериментал тадқиқот,

умумлаштириш, гуруҳлаш, таҳлилнинг ман-

тиқий ва таққослама усуллари, статистик
таҳлил, истиқболли прогнозлаш ва бошқа

усуллардан фойдаланилган. Мақолада олий
таълим муассасалари битирувчилари рақо-

батбардошлиги мониторинги жараёнлари
ўрганилган.

Таҳлил ва натижалар.

Анъанавий

тарзда, Ўзбекистон Республикаси олий таъ-

лим муассасалари битирувчиларининг иш
билан бандлигини ўрганиш бўйича ҳар ўқув

йилининг сентябрь-декабрь ойларида ялпи
мониторинг ўтказилади. Ушбу ялпи монито-

ринг Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи асосида барча олий таълим муассаса-

лари ректор (директор)ларининг ички буй-

руғи расмийлаштирилган ҳолда ташкил эти-
лади. Ўтказилган ялпи мониторинг натижа-

лари бўйича олий таълим муассасаси раҳба-
рияти (ректор, (директор) ёки масъул про-

ректор)га ҳисоботлар тақдим этилади ҳамда
тасдиқланган ҳолда ушбу маълумотлар ўз

навбатида Олий ва ўрта махсус таълим вазир-
лигига юборилади (1-расм) [6].

Амалдаги тартиб бўйича олий таълим

муассасаси вакиллари (профессор-ўқитувчи-

лар, масъул ходимлар ва ҳоказо) бандлик
мониторингини ўтказиш учун ҳар бир бити-

рувчининг иш жойига (ёки турар жойига)
ташриф буюрадилар. Бу эса ўз-ўзидан қўшим-

ча йўл харажатлари ва қўшимча вакт сарфи

билан боғлиқ моддий харажатларни талаб
қилади. Жумладан, Бухоро вилояти олий

таълим муассасалари 2018/2019 ўқув йили
битирувчиларининг бандлик мониторинги-

ни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ҳисоб-
китоби амалга оширилган бўлиб, бунда жами

харажатлар 160105.3 минг сўмни ташкил
этган[7].

Қуйида эса Росссия Федерациясининг

ОТМлари битирувчилари бандлик ҳолатини

мониторинг қилиш тажрибасига назар таш-
лаймиз.

Россия Федерациясида фаолият кўрса-

тувчи барча олий таълим муассасалари бити-

рувчиларини бандлик ҳолатини мониторинг

қилиш марказлашган ҳолда автоматлашти-
рилган тизим асосида амалга оширилади.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

35

1-расм. Олий таълим муассасалари битирувчилари бандлик мониторингини

ўтказишнинг ташкилий схемаси

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 сентябрдаги «Олий

таълим муассасаларининг 2018/2019 ўқув йилидаги битирувчиларини якуний бандлик (ишга жойлашиш)
мониторингини ўтказиш тўғрисида»ги 846-буйруғи асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

Бунда,

битирувчиларнинг

бандлик

ҳолати кўрсаткичлари 2 та алоҳида-алоҳида

манбалардан олинган маълумотларни қайта
ишлаш йўли билан аниқланади. Булар қуйи-

дагилар:

1.

Россия Федерациясининг пенсия

жамғармаси маълумотлари.

2.

Таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг

федерал реестри (ФРДО).

Таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг

федерал реестри – бу барча таълим муассаса-
лари (жумладан, олий таълим муассасалари

ҳам) томонидан битирувчиларга берилган

таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатла-
ри (диплом, сертификат) маълумотларини,

уларни берилган вақтидан бошлаб 60 кун
ичида таълим муассасаси томонидан кирити-

лиши лозим бўлган ягона электрон реестр
ҳисобланади [8].

Бу жараёнлар Россия Федерацияси таъ-

лим ва фан вазирлигининг ташаббуси билан

“Битирувчиларни бандлигини мониторинг
қилиш” интернет-порталида ёритилиб бори-

лади ва мониторинг натижаларини ҳам куза-
тиб бориш имконияти мавжуд. Портал маъ-

лумотлар базаси нафақат Россия Федерация-
си, ҳудудлар (вилоятлар) ва олий таълим

муассасалари, таълим йўналишлари (мута-
хассисликлар) бўйича барча статистик маъ-

лумотларни олишга, балки битирувчилар-
нинг Россия федерацияси ичидаги миграция-

сини ҳам баҳолашга имконият яратади [9] .

Бандлик мониторингини ўтказишнинг

бош мақсади - бу битирувчиларнинг иш

билан таъминланиши самарадорлиги кўрсат-
кичларини баҳолаб боришдан иборатдир

(2-расм).

2-расм. Россия Федерацияси таълим ва фан вазирлигининг “Битирувчиларни

бандлигини мониторинг қилиш” автоматлаштирилган портали орқали аниқланадиган

ва таҳлил қилинадиган индикаторлар [10]

Манба:

Россия Федерацияси таълим ва фан вазирлигининг “Битирувчиларни бандлигини мониторинг қилиш”

интернет-портали маълумотлари (

http://vo.graduate.edu.ru

) асосида муаллиф ишланмаси

ОЎМТВ нинг

буйруғи

1

ОТМ

буйруғи

2

ОТМ вакили

томонидан

ўрганиш

3

ОТМ

ректорига

ҳисобот

4

ОЎМТВга

ҳисобот

5

Ишга жойлашган битирувчилар улуши

Якка-тартибдаги тадбиркорларнинг улуши

Битирувчиларнинг ишга жойлашуви географияси

Битирувчиларга тўланаётган иш ҳақи

даражасини

Битирувчиларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва

соҳалари бўйича ишга жойлашувини

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

36

2-расмда келтирилган индикаторлар

(кўрсаткичлар) таҳлили асосида бандлик мо-
ниторинги қуйидаги вазифаларни бажариш-

ни қамраб олади:

-

Россия Федерацияси Пенсия жамғар-

маси, Россия Федерациясининг таълим ва
фан соҳасини назорат қилиш бўйича федерал

хизмати ва таълим муассасалари томонидан

тақдим этилган битирувчиларнинг ишга
жойлашуви ҳолати тўғрисидаги маълумот-

ларни қайта ишлаш;

-

Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таъ-

лими битирувчиларига меҳнат бозоридаги
талабни таҳлил қилиш ва баҳолаш;

-

Абитуриентлар ва уларнинг ота-она-

ларига битирувчиларни иш билан таъмин-

лаш натижалари тўғрисида ишончли маълу-
мотларни тақдим этиш.

Автоматлаштирилган тизим орқали

бандлик мониторингини амалга ошириш
жараёни қуйидаги босқичларда амалга оши-

рилади (3-расм).

3-расм. Таълим муассасалари битирувчилари бандлик мониторингини амалга

ошириш босқичлари (Россия Федерацияси тажрибаси)

Манба:

Россия Федерацияси таълим ва фан вазирлигининг “Битирувчиларни бандлигини мониторинг қилиш”

интернет-портали маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

3-расмда Россия Федерацияси таълим

муассасалари битирувчилари бандлик мони-

торинги 4-босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда

, барча таълим

муассасалари (жумладан, олий таълим муас-
сасалари ҳам) томонидан битирувчиларга бе-

рилган таълим ҳужжатлари (диплом, серти-
фикат) маълумотлари киритилади.

Иккинчи босқичда

, тақдим этилган

(маълумотлар базасига киритилган) маълу-

мотлар Россия Федерацияси таълим ва фан
соҳасини назорат қилиш бўйича федерал хиз-

мати (“Рособрнадзор”) томонидан текшири-
лади ва қуйидаги тоифалар бўйича маълу-

мотлар чиқарилиб ташланади:

-

Ўқишни давом эттирган битирув-

чилар;

-

Хорижий олий таълим муассасалари

битирувчилари;

-

Чет эл фуқарорлари ёки фуқаролиги

бўлмаган битирувчилар;

-

Қўшимча таълим дастурлари бўйича

битирувчилар.

Текширувдан сўнг маълумотлар бир

қатор хусусиятларига қараб гуруҳланади:

таълим муассасаси, битирган йили, таълим
йўналиши ва мутахассислиги, малакаси, жин-

си, фуқаролиги, таълим шакли, биринчи олий
маълумот. Яратилган тўплам маълумотлар

битирувчиларни бандлик ҳолатини аниқлаш
мақсадида Пенсия жамғармаси маълумотлар

базасига юборилади.

Учинчи босқичда

, Пенсия жамғармаси

томонидан айрим маълумотлар бўйича (жум-
ладан, туғилган йили, исми, отасининг исми

ва ҳоказо нотуғри киритилган маълумотлар)
битирувчилар рўйхати аниқланади ва хато-

ликларни бартараф этиш мақсадида қайта-
рилади, шундан сўнг ҳар бир тўплам учун

дастлабки миқдорий кўрсаткичлар аниқлана-

ди. Жумладан:

-

Нотўғри киритилган бир хил “шахсий

варақанинг суғурта рақам”лари бўйича
(шунингдек, бир хил киритилган туғилган

йили маълумотлари ёки отасининг исми
киритилмаган ўхшаш маълумотлар кўплиги

1. Таълим ҳужжатлари федерал

рўйхатини тўлдириш.

2. Идентификацияланган маълумотларни

пенсия жамғармасига йўналтириш

3. Битирувчилар бўйича статистик

маълумотларни аниқлаштириш

4. Бандлик мониторинги ҳисоботларини

шакллантириш

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

37

туфайли аниқ идентификациялаш имкония-

ти бўлмаганлар).

-

Топилмаган “шахсий варақанинг су-

ғурта рақам”лари бўйича (яъни, Россия Феде-
рацияси пенсия жамғармасига рўйхатга

олинмаган битирувчилар).

-

Аниқланган “шахсий варақанинг су-

ғурта рақам”лари бўйича (яъни, Россия Феде-

рацияси пенсия жамғармаси маълумотлар
базасида мавжуд, рўйхатга олинган битирув-

чилар).

Тўртинчи босқичда

, турли кўрсаткич-

лар ҳисобланади ва ҳисоботлар шаклланти-
рилади:

-

Битирувчиларнинг бандлик улуши;

-

Битирувчиларга ўртача тўланаётган

маошлар миқдори;

-

Фаол якка тартибдаги тадбиркорлар

билан шуғулланаётган битирувчилар сони;

-

Ҳар бир таълим муассасаси битирув-

чиларининг ўртача ёши бўйича географик
жойлашуви;

-

Ҳар бир таълим муассасалари бўйича

алоҳида, тўлиқ инфограмма шаклидаги маъ-
лумотлари ва ҳоказо;

Россия тажрибаси- битирувчилар банд-

лик мониторингини кам харажат билан қисқа

муддатларда ва йил давомида бир неча маро-
таба ўтказиш имкониятини берсада, аммо

айрим битирувчилар (жумладан, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш ва шунга ўхшаш органларда

ишлаётган, декрет таътилида, муддатли ҳар-
бий хизматда бўлган, хорижда ишлаётган ёки

ўқишини давом эттираётган битирувчилар)
бўйича маълумот олишнинг имконияти яра-

тилмаган [11, 12]. Чунки, маълумотлар бити-
рувчи томонидан пенсия жамғармасига қили-

надиган ажратмалар асосида аниқланади.

Юқоридаги категориядаги битирувчилар то-
монидан эса ажратмалар ҳисобланмайди ва

пенсия фондига кўчирилмайди. Ваҳоланки,
мазкур гуруҳга кирадиган битирувчиларни

ишсизлар категориясига киритиб ҳам бўл-
майди.

Ўзбекистон Республикаси давлат бош-

қарув органлари Давлат структурасидаги

вазирлик, қўмита ва идоралар томонидан
қўллаб-қувватланаётган турли даражадаги

маълумотлар базалари, платформаларининг
такомиллашиб бориши билан, биринчидан,

мазкур маълумотлар базалари (платформа-
лар) маълумотларидан фойдаланган ҳолда

бандлик мониторингини сифатли ўтказиш

имкониятини берса, иккинчидан битирувчи-
нинг фақатгина бандлик ҳолатини аниқлаш-

дан ташқари яна бир қатор турли таҳлиллар

учун фойдали бўлган индикаторлар бўйича

ҳам ўрганиш ва таҳлилларни олиб боришга
имкониятлар яратади.

Республика миқёсида дастлаб Бандлик

ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузури-

да, кейинчалик нодавлат-нотижорат шаклда
“Бандлик мониторингги” марказини ташкил

этилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Мазкур марказ учун Ўзбекистон Респуб-

ликаси давлат бошқарувида фойдаланилаёт-

ган маълумотлар базалари билан интегра-
циялашган дастурий платформа яратилган

ҳолда мустақил марказ фаолиятини ташкил
этиш мақсадга мувофиқдир (3-расм).

4-расмда келтирилган рақамли мони-

торинг маркази фаолияти махсус платформа

орқали давлат бошқарув органлари маълу-
мотлар базаларини интеграцияси асосида

амалга оширилиб, платформа таълим муасса-
салари битирувчиларини ишга жойлашти-

ришнинг такомиллашган инновацион меха-
низмини яратиш ҳамда уларнинг бандлик

мониторингини юритиш имкониятини яра-

тади. Ракамли мониторинг маркази

Олий таълим муассасалари (ОТМ),

касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техни-
кумлар, академик лицейлар ва умумий ўрта

таълим мактаблари битирувчиларини меҳ-
нат фаолиятини ташкил этиш ва рақамли

бандлик мониторингини амалга ошириш;

Таълим муассасалари, битирувчилар,

иш берувчилар ва тегишли давлат органлари
ҳамкорлигини ягона платформага бирлашти-

риш;

Ишга жойлаша олмаган таълим муас-

сасалари битирувчиларини ўқув марказлар,
Моно-марказлар, IT ўқитиш марказлари, Ўқув

курслари, Тадбиркорлик курслари, бизнес-
акселераторга жалб этиш механизмини яра-

тиш каби вазифаларни амалга ошириш ҳамда
бандлик бўйича таълим муассасалари нуфуз

кўрсаткичини холис баҳолаб, рейтингни
шакллантиради.

Шунингдек, марказ фаолияти ўз ичига

умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб
ҳунар таълими муассасалари ва техникумлар

битирувчилари контингентини ҳам қамраб
олади. Яъни, мазкур битирувчиларнинг ке-

йинги босқичлардаги таълимда ўқишни да-
вом эттираётганлиги, меҳнат фаолияти

билан бандлиги ҳолати мониторинг қилиниб,
уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича

самарали чора-тадбирларни амалга ошириш-
да муҳим маълумотлар манбаси сифатида

хизмат қилади.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

38

4-расм. Рақамли мониторинг маркази фаолиятини ташкил этиш модели

Манба:

Муаллиф томонидан тайёрланди

Хулоса.

Давлат структурасидаги вазир-

лик, қўмита, идора ва тегишли марказлар
томонидан хизмат фаолиятида фойдаланила-

ётган турли даражадаги маълумотлар база-
лари, платформаларнинг такомиллашиб бо-

риши билан, биринчидан, мазкур маълумот-
лар базалари (платформалар) маълумотлари-

дан фойдаланган ҳолда бандлик монито-
рингини сифатли ўтказиш имкониятини

берса, иккинчидан битирувчининг фақатгина
бандлик ҳолатини аниқлашдан ташқари яна

бир қатор турли таҳлиллар учун фойдали

бўлган индикаторлар бўйича ҳам ўрганиш ва
таҳлилларни олиб боришга имкониятлар

яратади.

Рақамли бандлик мониторинг амалиё-

тининг самарадорлигини қуйидаги мезонлар
билан ўлчанади:

-

Мониторингнинг давомийлиги ва

узвийлиги таъминланади;

-

Мониторингни амалга оширишдаги

моддий харажатларнинг тежалиши;

-

Мониторинг давомида қўшимча ишчи

кучининг жалб этилмаслиги;

-

Маълумотларни тўплаш, ўрганиш ва

таҳлил қилишда вақт сарфининг тежалиши;

-

Бандлик мониторинги натижасида

олинадиган маълумотларнинг ишончлилиги
таъминланади;

-

Битирувчи меҳнат фаолиятини 3 йил

давомида реал мониторинг қилиб бориш
имконияти яратилади.

Битирувчиларнинг ишга жойлашуви

ҳолати, уларнинг хизмат пиллапояларидаги

муваффақияти ҳамда айни пайтда қайси ста-
тусда (иш билан банд, бола тарбиясида, ҳар-

бий хизматда, хорижга чиқиб кетганлиги, но-
гиронлиги ёки ишсизлиги ва ҳоказо) эканли-

гини тезкорлик билан аниқлаш ва ишончли
маълумотлар асосида маркетинг тадқиқотла-

рини олиб бориш имкониятини яратади ҳам-

да меҳнат бозорига кириб бораётган ёш мута-
хассисларнинг янги иш ўринларига мослашу-

ви ва меҳнат фаолиятини муваффақиятли
ташкил этиш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб

чиқиш учун асос бўлади.

Инновацион

маркетинг-менежмент

стратегияларини шакллантиришда рақамли
технологиялар тараққиёти билан боғлиқ

мутлақо янги, нафақат ақлли, балки ўзаро
таъсирга эга бўлган семантик веб техноло-

гиялар такомиллашиб бормоқдаки, улар ёр-
дамида жараёнлар самарадорлигини бир

неча маротабага ошириш имкониятлари мав-
жуд [13].

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

39

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга

Мурожаатномаси // Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. URL:

https://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-

prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020

(мурожаат санаси: 15.02.2020)

2.

Абдувахидов А.М., Маннопова Э.Т. Интеллектуальная информационная система как инструмент

управления образовательным процессом в вузе// Иқтисодиёт ва таълим. 2018 №1. 37 с

3.

Cаидов М.Х. Олий таълим тизимида молиявий бошқарув. Ўқув қўлланма: “Тафаккур гулшани” Т. 2011. 86 б.

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3декабрдаги “Олий таълим муассасаларини

босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўзрисида”ги 967-сонли қарори. 1б. (ҚҲММБ:
09/19/967/4107-сон).

5.

Қаҳҳоров О.С., Адизов Б.И. Олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлиги:тушунчалар,

фикрлар, қарашлар.// Жамият ва Бошқарув. 2019. №1 (83). 115-117-бетлар.

6.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Олий таълим муассасаларининг

2018/2019 ўқув йилидаги битирувчиларини якуний бандлик (ишга жойлашиш) мониторингини ўтказиш
тўғрисида»ги буйруғи, №846, 20.09.2019 йил.

7.

Adizov B.I. Digital monitoring methods of the graduators’ competitiveness of higher education institutions // Journal

of Management Value & Ethics. April-June. 20 Vol. 10 No.02 .p. 13-14.

8.

Булатова Г.А. Мониторинг и оценка трудоустройсва выпускников вузов // Экономика Профессия Безнес.

2017. №4. URL:

https://cyberleninka.ru/article/n/monitoring-i-otsenka-trudoustroystva-vypusknikov-vuzov

(мурожаат

санаси: 05.02.2020)

9.

Пыхтин А.И., Овчинкин О.В., Широкова Л.В., Запольский А.Д. Система мониторинга трудоустройсва

выпускников как фактор повышения эффективности образовательной деятельности вуза // Современные
наукоемкие технологии. 2019. №2. С. 133-137.

10.

Россия Федерацияси таълим ва фан вазирлигининг “Битирувчиларни бандлигини мониторинг қилиш”

интернет-портали маълумотлари.

http://vo.graduate.edu.ru/

(мурожаат санаси 10.01.2020)

11.

Клешнина И.И., Макусева Т.Г. Методика организации мониторинга трудоустрйства вқпускников в высших

учебных учреждениях // Инновационная наука. 2017. №6. С. 124-129.

12.

Барлуков А.М. Трудоустройство выпускников как показатель качество образования // Научный

руководитель. 2017. №2 (20). С. 48-54.

13.

Хамидов О.Х., Қаҳҳоров О.С., Адизов Б.И. Олий таълим муассасаларининг таълим, илмий ва маъмурий

фаолияти жараёнларини автоматлаштириш: веб технологиялар таъсирида инновацион бошқаришни

ривожланиши. // Иқтисодиёт ва таълим. 2019. №6. 174-бет.


ДИАСПОРАЛАРНИНГ МАМЛАКАТ ИМИДЖИГА ИЖОБИЙ ТАЪСИРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ СОЦИОЛОГИК ЖИХАТЛАРИ

Тилябаева Шахноза Тожиддиновна -

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси докторанти


Аннотация.

Ушбу мақолада рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг назарий масалалари кўриб

чиқилган ҳамда социологик тадқиқотларнинг замонавий методлари сифатида узоқ ва ўрта муддатли чора-
тадбирлар ёки ёндашувларни ифодалаш учун қўлланиллиш имкониятлари очиб берилган.

Калит сўзлар.

Рақамли иқтисодиёт, социология, тадқиқот, диаспора, технология, инновация, ижтимоий

тармоқлар, катта маълумотлар, интернет.

Аннотация.

В данной статье рассмотрены теоретические вопросы развития цифровых технологий в

экономике, а также раскрыты возможности их использование как современных методов социологических
исследований для разработки средне и долгосрочных мер или подходов.

Ключевые слова.

Цифровая экономика, социология, исследование, диаспора, технология, инновация,

социальные сети, большие данные, интернет.

Abstracts.

This article discusses the theoretical issues of the development of digital technologies in the economy, and

also discloses the possibilities of using them as modern methods of sociological research to develop medium and long-term
measures or approaches.

Keywords.

Digital economy, sociology, research, diaspora, technology, innovation, social networks, big data, the

Internet.


Ўзбекистон Республикаси Президен-

тининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйи-

ча Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
ПФ-4947-сонли Фармони, ва 2020 йилда мам-

лакатни ривожлантиришнинг энг муҳим

устувор вазифалари тўғрисидаги парламент-
га навбатдаги Мурожаатномасида рақамли

технологияларни ривожлантиришга алоҳида
эътибор берилган.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг Узбекистан Республикаси Олий Мажлисга Мурожаатномаси // Узбекистан Миллий ахборот агентлиги. URL: https://uza.uz/oz/politics/zbekiston-resDublikasi-prezidenti-shavkat-niirziyeevning-Qliy-25-Ql-2020 (мурожаат санаси: 15.02.2020)

Абдувахидов А.М., Маннопова Э.Т. Интеллектуальная информационная система как инструмент управления образовательным процессом в вузе// Иуписодиёт ва таълим. 2018 №1.37 с

Саидов М.Х. Олий таълим тизимида молиявий бошцарув. Укув кулланма: "Тафаккур гулшани" Т. 2011. 86 б.

Узбекистан Республикаси Вазирлар Мацкамасининг 2019 йил Здекабрдаги "Олий таълим муассасаларини бос^ичма-бос^ич узини узи молиялаштириш тизимига утказиш тузрисида"ги 967-сонли царори. 16. (ККММБ: 09/19/967/4107-сон).

Кагоров О.С., Адизов Б.И. Олий таълим муассасалари битирувчилари раыобатбардошлиги.тушунчалар, фикрлар, царашлар.// Жамият ва Бош^арув. 2019. №1 (83). 115-117-бетлар.

Узбекистан Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг «Олий таълим муассасаларининг 2018/2019 укув йилидаги битирувчиларини якуний бандлик (ишга жойлашиш) мониторингини утказиш тугрисида»ги буйруги, №846,20.09.2019 йил.

Adizov B.l. Digital monitoring methods of the graduators' competitiveness of higher education institutions // Journal of Management Value & Ethics. April-June. 20 Vol. 10 No.02 .p. 13-14.

Булатова Г.А. Мониторинг и оценка трудоустройсва выпускников вузов // Экономика Профессия Безнес. 2017. №4. URL: https://cyberleninka.rU/article/n/monitorinq-i-otsenka-trudoustroystva-vypusknikov-vuzov (мурожаат санаси: 05.02.2020)

Пыхтин А.И., Овчинкин О.В., Широкова Л.В., Запольский А.Д. Система мониторинга трудоустройсва выпускников как фактор повышения эффективности образовательной деятельности вуза // Современные наукоемкие технологии. 2019. №2. С. 133-137.

Россия Федерацияси таълим ва фан вазирлигининг "Битирувчиларни бандлигини мониторинг цилиш" интернет-портали маълумотлари. http://vQ.graduate.edu.ги/ (мурожаат санаси 10.01.2020)

Клешнина И.И., Макусева Т.Г. Методика организации мониторинга трудоустрйства выпускников в высших учебных учреждениях // Инновационная наука. 2017. №6. С. 124-129.

Барлуков А.М. Трудоустройство выпускников как показатель качество образования // Научный руководитель. 2017. №2 (20). С. 48-54.

Хамидов О.Х., Кагоров О.С., Адизов Б.И. Олий таълим муассасаларининг таълим, илмий ва маъмурий фаолияти жараёнларини автоматлаштириш: веб технологиялар таъсирида инновацион бош^аришни ривожланиши. // Ицтисодиёт ва таълим. 2019. №6.174-бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов