Направления повышения экономической активности населения в контексте современных тенденций на рынке труда

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Научно-исследовательский центр «Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана» при Ташкентском государственном экономическом университете
CC BY f
124-129
33
6
Поделиться
Акрамова, Ш. (2020). Направления повышения экономической активности населения в контексте современных тенденций на рынке труда. Экономика И Образование, 1(2), 124–129. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4323
Шахноза Акрамова, Научно-исследовательский центр «Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана» при Ташкентском государственном экономическом университете

заместитель начальника сектора, к.м.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследованы возможности повышения уровня экономической активности населения в республике с учетом изменений на глобальном рынке труда, а также, предложены направления эффективного использования существующего потенциала в условиях современных демографических тенденций.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

124

МЕҲНАТ БОЗОРИДАГИ ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР ШАРОИТИДА

АҲОЛИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Акрамова Шахноза Ганишеровна -

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари”

ИТМ, сектор мудири ўринбосари, PhD

Аннотация:

Мақолада жаҳон меҳнат бозорида содир бўлаётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда

республикамизда аҳолининг иқтисодий фаоллик даражасини ошириш имкониятлари тадқиқ этилган, шунингдек,
замонавий демографик тенденциялар шароитида мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш йўллари таклиф
этилган.

Таянч сўзлар:

меҳнат бозори, иқтисодий фаол аҳоли, иш билан бандлик, ишсизлик, малака, кўникма,

иқтисодий фаоллик даражаси, тадбиркорлик.

Аннотация:

В статье исследованы возможности повышения уровня экономической активности населения в

республике с учетом изменений на глобальном рынке труда, а также, предложены направления эффективного

использования существующего потенциала в условиях современных демографических тенденций.

Ключевые слова:

рынок труда, экономически активное население, занятость, безработица, квалификация,

навыки, уровень экономической активности, предпринимательство.

Annotation:

The article explores the possibility of increasing the level of economic activity of the population in the

republic, taking into account changes in the global labor market, and also suggests ways of effectively use of the existing
potential in the context of modern demographic trends.

Key words:

labor market, economically active population, employment, unemployment, qualifications, skills, level of

economic activity, entrepreneurship.

Ҳозирги даврда жаҳонда меҳнат бозо-

рида туб ўзгаришлар содир бўлмоқда. Юқори
ва қуйи малака талаб этувчи иш ўринлари

орасида меҳнат бозоридаги қутблашув, иш-

сизлик ва тўлиқ бўлмаган бандлик, хусусан
ёшлар орасида ва аксарият уй хўжаликлари-

нинг даромадларининг стагнациялашуви
ўсиб бормоқда. Миграция ва унинг иш ўрин-

ларига таъсир этиш масалалари кўплаб ри-
вожланаётган, ҳамда ривожланган мамла-

катларда сиёсий масалага айланиб бормоқ-
да. Замонавий шароитларда техника-техно-

логиялар ривожланаётган даврда етарлича
миқдорда янги иш ўринларини яратиш то-

бора мушкул бўлиб бориб бормоқда. Авто-
матлаштиришнинг кенг миқёсда тараққий

этиши, робототехника ва сунъий интеллект
кабиларнинг ривожланиши меҳнат унумдор-

лиги ва умумий самарадорликнинг ошиши,
ҳавфсизлик ва қулайликларнинг кенгайи-

шини келтириб чиқариши билан бирга, иш
ўринларининг автоматлаштирилиши, меҳ-

нат хусусиятининг ўзгариши, малака ва иш
ҳақига ўз таъсирини ўтказади. Жаҳонда бор-

ган сари иш излаш, иқтидорларни танлаш-
нинг электрон шакли кенгайиб бормоқда.

Мустақил иш изловчилар ҳам ўз меҳнатла-
рини рақамли платформалар орқали таклиф

қилиш ҳолатлари тобора кўпаймоқда. Сиё-

сатчи, бизнес лидерлар ва ишчилар учун
бундай ўзгаришлар эришилиш мумкин бўл-

ган фойда билан бир қаторда муайян но-

аниқликларни келтириб чиқармоқда.

Ишсизлик ва тўлиқ бўлмаган бандлик

кўрсаткичлари бутун дунё мамлакатлари бў-

йича юқори. Дунё бўйлаб меҳнатга лаёқатли
ёшдаги аҳолининг 30-45 % етарли даражада

меҳнат бозорига жалб этилмаган, яъни ёки
ишсиз, ёки тўлиқ бўлмаган шаклда банд,

ёҳуд умуман иқтисодий фаол эмас. Бу кўр-
саткич АҚШ, Буюк Британия, Германия,

Япония, Бразилия, Хитой ва Ҳиндистоннинг
ўзида 850 млн. кишини ташкил этади.

Мамлакат ҳукуматлари томонидан асо-

сий эътибор аксарият ҳолларда ишсизларга

қаратилади, лекин тўлиқсиз иш билан банд-
лик ва умуман олганда иқтисодий нофаол-

лик масалаларига етарлича эътибор қара-
тилмаяпти. Дунё бўйлаб 75 млн. ёшлар рас-

мий равишда ишсиздир. Шу билан бирга
мавжуд салоҳиятидан етарли даражада фой-

даланилмаган аҳоли гуруҳи сифатида аёллар
намоён бўлиб, бутун дунё бўйича иқтисодий

фаол аёллар сони эркакларга нисбатан кам
бўлиб, ушбу фарқ абсолют миқдорда 655

млн. кишини ташкил этади[5].

Республикамизда аҳоли бандлигини

таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш,
ишсизлик даражасини пасайтириш, меҳнатга

лаёқатли фуқароларнинг меҳнат қилиш ва

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш
учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда иш из-

ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

125

лаётган муҳтож шахсларни касбий тайёр-
лаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

тизимини кенгайтиришга алоҳида эътибор
қаратилиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стра-

тегиясида устувор вазифалардан бири қилиб
белгиланган [1].

Сўнгги йилларда республикамиз ва

ҳудудларида меҳнат бозоридаги ҳақиқий

ҳолатни чуқур таҳлил қилиш асосида аҳоли-
нинг иш билан бандлигини таъминлаш бў-

йича ҳудудий ва тармоқ дастурларини иш-
лаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши-

ни мувофиқлаштириш, янги барқарор иш
жойларини ташкил этиш бўйича давлат

буюртмаларини ишлаб чиқиш ва аҳолининг
ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламлари учун

иш ўринлари квотасини белгилаш бўйича
аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс

чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Таш-
кил этилаётган янги иш ўринлари сонининг

меҳнат бозори талабларига мос келмаслиги

меҳнат бозорида мувозанат бузилишига, рес-
публикамизнинг баъзи ҳудудларида ишсиз-

лик даражасининг ошиб кетишига, ноқону-
ний меҳнат миграцияси ва норасмий банд-

ликнинг ўсишига олиб келмоқда.

Меҳнат бозоридаги шиддатли ўзга-

ришлар таълим тизими учун ҳам кўп шарт-
ларни қўймоқда. Таълим тизимининг меҳнат

бозори талаблари доирасида кадрларни тай-
ёрлашда ортда қолаётгани кузатилади. Шу

сабабли қўплаб давлатларда иш берувчилар
орасида ўтказилган сўров натижалари асо-

сида таълим муассасалари битирувчилари
орасида уларга керакли малакага эга бўлган

кадрларнинг етишмаслиги аниқланади.

Мисол учун, McKinsey томонидан дунё-

нинг тўққизта давлатида ёшлар ва иш берув-
чилар орасида ўтказган сўров натижалари,

иш берувчиларнинг 60 % янги битирувчи-
ларнинг меҳнат бозорига тайёр эмаслигини

билдирган. Техник малаканинг етишмас-
лиги, яъни аниқ фанлар, технология, муҳан-

дислик ва математика соҳаларида чуқур
билимга эга эмасликлари билан бирга муло-

қот, гуруҳда ишлаш, жавобгарлик, берилган

вазифаларни ўз вақтида бажариш каби кў-
никмаларнинг ҳам етишмаслиги билди-

рилган.

Ўзбекистонда ҳам меҳнат бозоридаги

малакали кадрлар ҳолатини баҳолаш жиҳа-
тидан, 2018 йилнинг 25 март - 5 апрель кун-

лари Олий Мажлис Сенати, Савдо саноат

палатаси ва БМТнинг ривожлантириш дасту-
ри ташаббуси билан мамлакатимиз минта-

қаларида ишбилармонлик ва инвестиция
муҳитининг ҳолати бўйича тадбиркорлик

субъекти вакиллари, маҳаллий хокимлик-
лар, эркин иқтисодий ва кичик саноат зона-

лари раҳбарлари орасида ўтказилган сўров
натижалари республикада малакали кадр-

ларнинг етишмаслиги иқтисодиётга хори-
жий инвестицияларнинг фаол оқимига асо-

сий тўсиқ сифатида баҳоланди [2, 80-84 бет].
2013 йилда Жаҳон банки томонидан Ўзбе-

кистонда ўтказилган тадқиқот натижалари
ҳам шунга ўхшаш натижаларни кўрсатган.

Унга кўра, республикада фаолият юритаёт-
ган саноат корхоналарининг ярмига яқини

(49%) меҳнат бозорида олий маълумотга эга
бўлган малакали кадрлар сони етарли эмас

эканлигини билдирган [3, 39 бет].

Иқтисодиёт ривожланишининг замо-

навий шакли меҳнат бозорида муваффақият-
ли равишда фаолият юритишни истовчилар-

дан ўзига хос бир қатор хусусиятларини та-

лаб қилади: Биринчидан, замонавий меҳнат
бозорида талаб этиладиган билим, малака,

кўникмаларнинг шаклланиши расмий таъ-
лим босқичлари доирасидагина эмас, балки

бутун ҳаёт давомида (life long learning) амал-
га оширилишини талаб этади. Ўрта асрларда

технологияларнинг алмашинуви 100 йилда
бир марта рўй берган бўлса, кейинчалик

технологиялар ва билимларнинг янгиланиш
цикли 50–20 йилга тушди, бугунги кунда эса

3–5 йилни ташкил этмоқда, баъзи тармоқ-
ларда эса ундан ҳам қисқа. Натижада бугун

ўқишга кирган талабанинг олган билимлари
битиргунига қадар ўз қийматини йўқотиши

мумкин. Шу сабабли бу ўз навбатида билим-
ларнинг доимий янгиланиши ва янги касб ва

мутахассисликларнинг пайдо бўлиши билан
боғлиқ БМТ томонидан тарғиб этилган бу-

тун ҳаёт учун эмас, балки, бутун ҳаёт даво-
мида таълим олишни назарда тутади.

Иккинчидан, замонавий иқтисодий та-

раққиёт шароитида янги билим ва малака-

ларни тўплаш эмас, балки уларни меҳнат
фаолияти давомида ижодкорона қўллаш ма-

лакаси (қобилияти), яъни янги ноу-хаулар-

ни, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқа-
риш муҳим аҳамиятга эга, шу сабабли, таъ-

лим билан ишлаб чиқариш фаолиятининг
узвий боғлиқлигини таъминлаш асосида

кадрларнинг ижодкорлик қобилиятини ри-
вожлантириш муҳим аҳамият касб этади;

ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

126

учинчидан, нафақат алоҳида ходим,

балки бутун ишчи жамоанинг ижодкорлик

қобилиятларини фаоллаштириш;

тўртинчидан, жаҳон иқтисодиётида

хизматлар соҳаси етакчилик қилган даврда
ходимларнинг муомала қилиш кўникмалари

муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда
мавжуд иш ўринларининг катта қисми айнан

мижозлар билан муомала қилишни назарда
тутувчи хизматлар соҳасига тегишли бўлган.

Ахборот коммуникацион технологияларнинг
ривожланиши ёшларда оғзаки ва ёзма нутқ

кўникмаларининг сифатида салбий таъсир
ўтказмоқда. Музокараларни бугунда глобал-

лашиб бораётган жаҳон иқтисодиёти тақозо
этаётгандек, кўпмиллатлилик, кўпмаданият-

лилик шароитида турли хил хорижий тил-
ларда самарали олиб бориш, мижозларни

ўзига жалб этиш, мустаҳкам алоқаларни ўр-
натишда айна шу кўникмага эгалик қилиш;

бешинчидан, доимий иқтисодий ва

технологик ўзгаришларга тез мослаша олиш

қобилиятини талаб этади

.

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида

технологияларнинг ривожланиши кўпгина

иш жойларининг йўқ бўлиб кетишига сабаб
бўлиши билан бирга, янги касб ва иш жой-

ларининг пайдо бўлиши, шунингдек, даро-
мад олишнинг янги имкониятларининг пай-

до бўлишига замин яратади. Сўнгги 25 йил
давомида АҚШда яратилган янги иш жойла-

рининг учдан бир қисми илгари мавжуд
бўлмаган иш ўринлари бўлиб, информацион

технологияларнинг ривожланиши, асбоб-
ускуналарнинг ишлаб чиқарилиши, ахборот

технология тизимлари бошқариш ва илова-
ларни яратиш соҳасига тўри келган. McKin-

sey тадқиқотларига кўра, сўнгги 15 йил даво-
мида интернетнинг ривожланиши туфайли

Францияда 500 минг касбларнинг йўқолиб
кетишига сабаб бўлиб, лекин бир вақтнинг

ўзида 1,2 млн.га яқин янги касбларни вужуд-
га келишига сабаб бўлган. Яъни йўқолиб

кетган битта касб ўрнига 2,4 та янги касб
пайдо бўлган [5].

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда,

аҳолининг меҳнат бозоридаги иқтисодий

фаоллик даражасини оширишнинг йўналиш-

ларидан бири сифатида ўрта махсус ва олий
профессионал таълимнинг имконлилигини

ошириш билан бирга, унинг мазмун моҳия-
тининг замонавий меҳнат бозори талаблари

доирасида мослаштириш муҳим аҳамият
касб этиши маълум бўлади. Хусусан, олий

таълим муассасалари битирувчиларини меҳ-

нат бозорида иш изловчи сифатида эмас,
балки янги иш жойларини яратувчи сифа-

тида намоён бўлишига қаратилган таълим
тизимини шакллантириш, шунингдек, бош-

қа тизимли тадбирларни талаб этади. Бу-
нинг долзарблиги Республикада шаклланган

ва узоқ муддатда ҳали давом этиши прогноз
қилинаётган демографик вазият билан бел-

гиланади. Ўзбекистон шароитида аҳоли сони
ўсиши, хусусан, ёш-жинс таркиби бўйича

мақбул вазият ёки демографлар таърифига
кўра «демографик имкониятлар дарчаси»

шаклланганидан келиб чиқиб, иқтисодий
ўсишга туртки бўладиган омил сифатида

фойдаланиш мумкин.

Мамлакат аҳолисининг иқтисодий

фаоллик даражасини ошириш йўналиши си-
фатида деярли барча мамлакатларда бу бў-

йича ҳанузгача улкан салоҳият мавжуд бўл-
ган аҳоли гуруҳи, яъни аёлларнинг иқти-

содий фаоллигини оширишга йўналтирил-
ган ҳаракатларни келтириш мумкин. Жаҳон

тажрибаси ва таҳлиллар хотин-қизларнинг

иқтисодий фаоллик даражаси анъанавий ра-
вишда эркакларникига қараганда паст экан-

лигини тасдиқлайди. Сўнгги йилларда аёл-
лар ўртасидаги глобал иқтисодий фаоллик

ўртача 50 %ни ташкил этди. Республикада
сўнгги йилларда хотин-қизларнинг иқтисо-

дий фаоллик даражаси анча ошган бўлса-да,
бу кўрсаткич 68-69 %ни ташкил этди. Соғ-

лиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш
соҳасидаги умумий бандларнинг аёлларнинг

улуши 82 %дан кўпроқ, фан, таълим ва тар-
бия, маданият ва санъат соҳаларида - 72 %,

қишлоқ хўжалигида - 25 %дан кўпроқ, сано-
атда - 38 %, тадбиркорлик субъектлари тар-

кибида - 29 %ни ташкил этмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда хо-

тин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаолли-
гини ошириш борасида муҳим чора-тадбир-

лар амалга оширилмоқда. Президентимиз-
нинг “ҳозирги кунда ҳар бир хотин-қиз де-

мократик жараёнларнинг кузатувчиси эмас,
балки фаол ва ташаббускор иштирокчиси

бўлмоғи шарт”[4], деб таъкидлаганлиги бу-
нинг яққол тасдиғидир.

Сўнгги уч йил давомида халқаро стан-

дартлар талабларига мувофиқ хотин-қизлар-
нинг аҳволини тубдан яхшилашга оид 20 та

меъёрий ҳужжат қабул қилинди ва ижрога
юборилди. Иккита янги қонун қабул қилин-

ди – асосий мақсади аёллар ва эркакларнинг
тенг ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлаш

соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш-

ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

127

га қаратилган “Хотин-қизлар ва эркаклар
учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатла-

ри тўғрисида”ги 2019 йил 2 сентябрда қабул
қилинган № ЎзРҚ-562-сон Қонуни ва “Хотин-

қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя
қилиш тўғрисида” 2019 йил 2 сентябрдаги,

№ ЎзРҚ-561-сон Қонунидир.

Жаҳон банкининг "Аёллар, бизнес ва

қонун - 2019" тадқиқотига кўра, дунёда фа-
қат олтита давлатда аёл ва эркакларнинг

гендер тенглигига эришилган бор. Булар
деярли 100 баллга эриша олган Белгия,

Дания, Франция, Латвия, Люксембург ва
Швециядир. Энг юқори кўрсаткичлар Авст-

рия, Канада, Эстония, Финляндия, Греция,
Ирландия, Португалия, Испания ва Буюк

Британия (барчаси 97,5), ва энг паст кўрсат-
кичлар Саудия Арабистони, БАА, Судан, Эрон

ва Қатарда 32 баллдан кам. Ўзбекистон 70,6
балл тўплади. Тадқиқотда собиқ иттифоқ

давлатлари орасида Ўзбекистон охирги
ўринларни эгаллади - Литва 93,7 балл,

Тожикистон - 81,8, Грузия - 79,3, Украина,

Озарбайжон ва Белорусия - 78,7, Қирғизис-
тон - 76,8, Қозоғистон ва Арманистон - ҳар

бири 75,6, Россия - 73,1 [6].

94 та мамлакат бўйича маълумотлар-

нинг таҳлили аёлларнинг ҳудудий ҳаракат-
ланиши, яшаш жойини мустақил равишда

танлаш бўйича қонуний жиҳатдан тўсиқлар-
нинг мавжудлиги уларнинг меҳнат билан

банд бўлиш ва тадбиркорлик билан шуғул-
ланишга салбий таъсир кўрсатиши аниқлан-

ган [7]. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ушбу
кўрсаткич бўйича максимал балл, яъни 100

балл олган. Бу индикатор бўйича республи-
када муаммо йўқлиги тўғрисида хулоса

қилиш мумкин.

Муайян касбларда меҳнат қилиш бў-

йича тўсиқлар, тунги вақтда ишлаш бўйича
чегараларнинг мавжудлиги аёллар иқтисо-

дий фаоллигига салбий таъсир этади деб,
топилган. Ушбу мезон бўйича Ўзбекистон-

даги ҳолат 50 балл сифатида баҳоланган.
Лекин бизнинг фикримизча, аёлларнинг

жисмоний хусусиятларидан келиб чиқиб,
баъзи меҳнат фаолият турлари бўйича

муайян чекловларнинг мавжудлиги, аслида

аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларининг камситили-
ши эмас, балки уларнинг ҳимояланиши си-

фатида тушуниш лозим.

Аксарият давлатларда турмушга чиқ-

қан ва фарзанди бор аёллар меҳнат бозорида
иштироки чекланади. Туғруқ ва фарзанд

парваришлаш билан боғлиқ нафақаларнинг

амал қилиши аёлларнинг иқтисодий фаол-
лигига таъсири турли давлатларда турлича

эканлиги кузатилган. Бундай ҳолат, бу каби
нафақаларнинг пул миқдоридаги ҳажми ва

унинг тақдим этилиш муддати билан белги-
ланади. Мамлакатда хотин-қизларнинг тад-

биркорлик билан шуғулланиши учун яра-
тилган шарт-шароитлар, уларга қонунан

тақдим этиладиган ва ҳимоя қилинган эга-
лик ҳуқуқлари, меҳнат фаолиятига доир бе-

риладиган пенсия миқдори ҳам аёлларнинг
меҳнат бозоридаги иштирокига таъсир эти-

ши аниқланган. Мисол учун, Ҳиндистонда
аёлларга эркаклар билан бир қаторда бир

хил мерос олиш ҳуқуқининг қонунан жорий
этилиши уларнинг меҳнат бозоридаги ишчи

кучи таклифининг ортишига олиб келган[8].
Хитойда аёлларнинг эркакларга нисбатан

вақтлироқ пенсияга чиқиш тартиби, 60 ёш-
дан катта аёлларнинг турмуш даражасининг

тушиб кетиши сабаб деб топилган [9].

Фикримизча, аёлларнинг, хусусан ёш

болали аёлларнинг меҳнат бозорида иқтисо-

дий фаоллигини ошириши мақсадида қуйи-
дагиларни амалга ошириш мақсадга муво-

фиқ бўлади:

- аёлларнинг, хусусан қишлоқ жойлар-

даги хотин-қизларнинг тадбиркорлик фао-
лияти билан шуғулланишлари учун имкони-

ятларни янада кенгайтириш;

- таълим тизимидаги ислоҳотларни

ҳисобга олган ҳолда, яъни 11 йиллик умумий
мажбурий таълим тизимига ўтилиши муно-

сабати билан хотин-қизларнинг ўрта махсус
ва олий таълим олишлари учун молиявий,

ҳудудий, имкониятларни кенгайтириш;

- аёлларнинг 3 ёшгача фарзандни пар-

варишлаш таътилидан кейин меҳнат бозо-
рида мослашишини осонлаштириш шунинг-

дек, таълим ва оилавий мажбуриятларни
уйғунлаштириш учун шарт-шароитларни

яратиш мақсадида бандлик хизмати орган-
лари томонидан касб таълими ва қўшимча

касб-ҳунар таълими бўйича давлат масофа-
вий хизматларини ташкил этиш;

- болаларнинг вақтинча онасининг иш

жойида бўлишларини таъминловчи хоналар

ва махсус тарбиячи ёки энагаларга эга бўл-

ган “коворкинг”ларни ташкил этиш. Ковор-
кинглар аёлларга бир вақтнинг ўзида эркин

иш жадвали асосида ишлашга ва турли са-
бабларга кўра мактабгача таълим муассаса-

ларига қатнамайдиган болани парвариш қи-
лиш имконини яратади. Бундай тадбир фар-

занд парваришлаш бўйича таътилдаги аёл-

ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

128

лар учун болани парваришлаш билан бирга
иш билан банд бўлишни уйғунлаштиришга

ёрдам беради;

- бола парваришлаш таътилида бўлган

аёлларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қув-
ватлаш мақсадида, ишламайдиган оналарга

2 ёшгача бўлган болани парваришлаш учун
ойлик нафақаларни бериш тизимини тик-

лаш.

Мамлакат аҳолисининг меҳнат бозори-

даги иқтисодий фаоллик даражасини оши-
риш ва ишсизликни қисқартириш йўналиши

сифатида ўз-ўзини мустақил иш билан
бандликни рағбатлантириш ва бунинг учун

шарт-шароитларни яратиш юзага чиқиши
мумкин.

Ўз-ўзинини банд қилиш масалаларига

бағишланган аксарият адабиётларда келти-

рилишича, у ёки бу турдаги бизнес эгалари-
нинг фарзандлари орасида ўзининг бизнеси-

га эга бўлмаган ота-оналар фарзандларига
нисбатан ўз-ўзини банд қилиш даражаси

сезиларли даражада, яъни икки-уч баробар

юқоридир. Ўзининг бизнесига эга бўлган-
ларнинг ҳам аксарият қисми ўз бизнесини

бошлашдан аввал оила аъзоларининг биз-
несида фаолият юритганлар ҳиссасига тўғри

келади.

Оилавий тадбиркорликнинг ривожла-

ниши иш билан бандлик муаммоларини ҳал
этиш билан бирга, оила аъзолари учун

қўшимча даромад таъминлаш манбаи ҳам-
дир. Оилавий тадбиркорлик ёрдамида иши-

ни йўқотган ва вақтинча ишсиз бўлган оила
аъзолари, фарзанд тарбияси билан банд бўл-

ган аёллар, қариялар кабиларнинг иш билан
банд бўлишлари учун шароит яратилади.

Жаҳон иқтисодиётида ва алоҳида мам-

лакатларда оилавий бизнесни ривожланти-

риш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда фик-
римизча, республикада оилавий тадбиркор-

ликни янада ривожлантириш бўйича қуйи-
дагиларни амалга ошириш мақсадга муво-

фиқ бўлади:

-

Оилавий тадбиркорлик билан шуғул-

ланнаётганларга бизнеслари учун қимматли
бўлган ахборотларни етказиш, малака оши-

риш, бизнес стратегияларини ишлаб чиқиш,
бизнес масалаларнинг ечимини излашда

кўмаклашиш, форумлар, давра суҳбатларни
ташкил этиш ва бошқа кўринишдаги амалий

ёрдам берувчи ташкилот тузиш. Мисол учун
Ўзбекистон оилавий тадбиркорлик Ассоция-

цияси кўринишида бўлиши мумкин;

-

“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги

қонунга ўзгартириш киритиш, яъни унга
кўра “оилавий корхона” кичик тадбиркорлик

субъекти сифатидаги чекловларни бекор
қилиш, фикримизча, оилавий тадбиркорлик-

ни янада ривожлантириш, мулкдорларнинг
ўрта синфни кенгайтириш, солиқ тушумлари

ҳисобига давлат ва минтақавий бюджетга
тушумларни кўпайтириш имконини ярата-

ди.

Умуман олганда, фикримизча, респуб-

ликада аҳолининг иқтисодий фаоллик да-
ражасини ошириш мақсадида қуйидаги йў-

налишларда тадбирларни чуқурлаштириш
лозим:

-

Тадбиркорликни ва хусусан оилавий

тадбиркорликни ривожлантириш бўйича
шарт-шароитларни яратиш бўйича чора-тад-

бирларни кенгайтириш;

-

Аёлларни меҳнат бозорига жалб этиш

самарадорлигини баҳолаш асосида уларнинг
иқтисодий фаоллигини ошириш чора-тад-

бирларини ишлаб чиқиш;

-

Инклюзив иш билан бандлик, яъни

имконияти чекланган инсонларни меҳнат
фаолияти билан шуғулланиши учун шарт-

шароитларни такомиллаштириш;

-

Меҳнат бозоридаги кадрларга бўлган

талабга мос равишда кадрларни тайёрлаш
мақсадида таълим муассасаларининг давлат

ва бизнес орасидаги ҳамкорлигини мустаҳ-
камлаш;

-

Тартибга солинувчи ва давлат томо-

нидан кафолатланган ишчи кучи экспортини

кенгайтириш;

-

Ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш

тизимини халқаро манбалар, ҳамда давлат
хусусий шерикчилик тамойиллари асосида

ривожлантириш.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон фармони http://lex.uz/docs/3107036

2.

Ахмедов Д.К. Бизнес настроение в процессе реформ. Диалог государства с бизнесом опредилил пути

совершенствования инвестиционного климата // Экономическое обозрение №5 (221), 2018.

3.

Систематическая диагностика страны по Узбекистану. Отчёт №106454. 20 мая 2016 г. Документ Всемирного

банка.

4.

http://senat.uz/uz/lists/view/741

5.

Manyika J. Technology, jobs, and the future of work. May 2017. McKinsey & Company Executive Briefing

https://www.mckinsey.com/MGI-Future-of-Work-Briefing-note-May-2017.ashx

ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

129

6.

World

Bank

2019.

Women,

Business

and

the

Law

2019.

A

decade

of

reform.

https://openknowledge.worldbank.org/bitstream/handle/10986/31327/WBL2019.pdf

7.

Islam, A., S. Muzi and M. Amin (2018) “Unequal Laws and the Disempowerment of Women in the labour Market: Evidence

from Firm- Level Data”, Journal of Development Studies. doi: http://dx.doi.org/10.1080/00220388.2018.1487055

8.

Heath, R. and X. Tan (2018) “Intrahousehold Bargaining, Female Autonomy, and Labor Supply: Theory and Evidence from

India”, Working paper

9.

Lee, H., K. Zhao and F. Zhou (2017) “Does the Early Retirement Policy for Women Really Benefit Women?” Working Paper.,

Roy, Sanchari. 2019. Discriminatory Laws Against Women : A Survey of the Literature (English). Policy Research working paper; no.

WPS 8719. Washington, D.C. : World Bank Group. http://documents.worldbank.org/

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИ ТУҒИЛИШ

ЖАРАЁНИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

Отақўзиева Сурайё Алишеровна –

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон

иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари

ва муаммолари” ИТМ, кичик илмий ходим

Аннотация:

Мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистон аҳолисининг туғилиш жараёнидаги ўзгаришлар

мавжуд статистик маълумотлар, ҳамда ушбу муаммо ўрганилган манбаларга асосланиб таҳлил этилган.
Туғилишнинг умумий, махсус ва ёш бўйича коэффициентлар даврий ўзгариши кўриб чиқилган.

Калит сўзлар:

табиий ўсиш, умумий туғилиш коэффициенти, туғилишнинг махсус коэффициенти,

туғилишнинг ёш бўйича коэффициенти.

Аннотация:

В статье рассмотрены изменения по рождаемости населения Узбекистана за годы

независимости опираясь на имеющиеся статистические данные и публикации по проблемам рождаемости.

Проанализированы периодические изменения в общей, специальной и повозрастных коэффициентов рождаемости.

Ключевые слова:

естественный прирост, общий коэффициент рождаемости, специальный коэффициент

рождаемости, возрастной коэффициент рождаемости.

Abstract:

The article deals with the situation of the birthrate in Uzbekistan over the years of independence based on

available statistical data and publications on fertility problems. Analyzed periodic changes of the crude, general and age-
specific birthrates.

Key words:

natural population growth, total fertility rate, special fertility rate, age fertility rate

Аҳолининг такрор барпо бўлиш қону-

ниятларини билиш ва уларни ҳисобга олиш

мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва демогра-

фик сиёсатининг

муҳим йўналишларини иш-

лаб чиқишдаги асосий мезон ҳисобланади.

Аҳолининг такрор барпо бўлиш жара-

ёнлари асосида авваламбор, туғилиш ва

ўлим каби биологик жараёнлар ётади. Ушбу
жараёнларнинг биологик томонини тиббиёт,

биология, генетика каби табиий фанлар
ўрганса, демография фани уларнинг ижти-

моий-биологик моҳиятини талқин қилади.
Мазмунан бир-бирига зид (туғилиш ва

ўлим), аммо ўзаро боғлиқ ушбу тушунчалар
умумий аҳоли сони динамикасини тавсиф-

лайди ва унинг ўзига хос хусусиятларини
белгилайди.

Ўзбекистон – аҳолиси ўсиб бораётган

мамлакат ҳисобланади. Бу ўсиш асосан таби-

ий кўпайиш ҳисобига амалга ошмоқда, яъни
кўп йиллар давомида мамлакатимиз аҳолиси

туғилиш даражасининг юқорилиги ҳисобига
кўпаймоқда (1-расм).

Туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари кўп

жиҳатдан мамлакатдаги ижтимоий-иқтисо-

дий, сиёсий ва маданий соҳалардаги ўзга-

ришлар билан боғлиқ бўлади. Мустақиллик
йилларида ўлим кўрсаткичининг мунтазам

равишда пасайиб бориши аҳолининг барча
ёш гуруҳларида кузатилди. Бунинг мезонида

республикамизда кўп йиллар давомида соғ-
лиқни сақлаш тизимида, хусусан оналар ва

болалар соғлини яхшилаш борасида босқич-
ма-босқич олиб борилаётган ислоҳатлар

ётибди. 1991-2018 йй. оралиғида умумий
ўлим кўрсаткичи 6,3 ‰дан 4,7 ‰га қисқар-

ди. Шуни таъкидлаш жоизки, туғилиш доимо
макон ва замонда, турли шарт-шароитда,

хилма-хил омиллар, сабаблар туфайли ўзга-
риб туради. Туғилиш даражаси аҳолининг

моддий ва маънавий ривожланганлик ҳола-
ти, турмуш шароити, никоҳга кириш ёши,

аёлларнинг қайси соҳада бандлиги, болалар
туғилишининг оилада чекланиши ҳамда

Давлат дастурларининг фаолияти билан
чамбарчас боғлиқликда кечади[2].

ДЕМОГРАФИЯ, МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича царакатлар стратегияси тугрисида"ги ПФ-4947-сон фармони http://lex.uz/docs/3107036

Ахмедов Д.К. Бизнес настроение в процессе реформ. Диалог государства с бизнесом опредилил пути совершенствования инвестиционного климата //Экономическое обозрение №5 (221), 2018.

Систематическая диагностика страны по Узбекистану. Отчёт №106454. 20 мая 2016 г. Документ Всемирного банка.

h ttp://sen a t. uz/uz/lists/view/741

Manyika J. Technology, jobs, and the future of work. May 2017. McKinsey & Company Executive Briefing https://www.mckinsey.com/MGI-Future-of-Work-Briefing-note-May-2017.ashx

World Bank 2019. Women, Business and the Law 2019. A decade of reform. https://openknowledge.worldbank.org/bitstream/handle/10986/31327/WBL2019.pdf

Islam, A., S. Muzi and M. Amin (2018) "Unequal Laws and the Disempowerment of Women in the labour Market: Evidence from Firm- Level Data", Journal of Development Studies, doi: http://dx.doi.org/10.1080/00220388.2018.1487055

Heath, R. and X. Tan (2018) "Intrahousehold Bargaining, Female Autonomy, and Labor Supply: Theory and Evidence from India", Working paper

Lee, H., К Zhao and F. Zhou (2017) “Does the Early Retirement Policy for Women Really Benefit Women?” Working Paper., Roy, Sanchari. 2019. Discriminatory Laws Against Women : A Survey of the Literature (English). Policy Research working paper; no. WPS 8719. Washington, D.C.: World Bank Group, http://documents.worldbank.org/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов