Использование цифровых технологий в повышении экономической активности населения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
215-219
82
4
Поделиться
Обилов, М. (2020). Использование цифровых технологий в повышении экономической активности населения. Экономика И Образование, 1(4), 215–219. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4540
Миркомил Обилов, Гулистанский государственный университет

докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

При достижении целей устойчивого развития важно повысить экономическую активность населения и домашних хозяйств, обеспечить их эффективную занятость, привлечь население к инвестиционным процессам. При достижении таких целей приоритетным является повышение экономической грамотности населения и использование возможностей цифровых технологий в этой сфере. Исходя из этого, в данной статье будут рассмотрены вопросы использования цифровых технологий.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

215

АҲОЛИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШДА РАҚАМЛИ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Обилов Миркомил Рашидович -

Гулистон давлат университети, докторант

Аннотация.

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда аҳоли ва уй хўжаликларининг иқтисодий

фаоллигини ошириш, уларнинг самарали бандлигини таъминлаш, аҳолини инвестицион жараёнларга кенг жалб қилиш
муҳим аҳамият касб этади. Бундай кўзланган мақсадларга эришишда аҳолининг иқтисодий саводхонлигини ошириш ва
бунда рақамли технологияларнинг имкониятларидан фойдаланиш устувор вазифа ҳисобланади. Шундан келиб чиққан
ҳолда мазкур мақолада рақамли технологиялардан фойдаланиш масалалари ёритилади.

Калит сўзлар:

уй хўжаликлари, глобаллашув жараёнлари, рақобатбардош иқтисодиёт, аҳоли даромадлари ва

харажатлари, иқтисодий саводхонлик, инвестиция ва жамғармалар, рақамли технологиялар.

Аннотация.

При достижении целей устойчивого развития важно повысить экономическую активность

населения и домашних хозяйств, обеспечить их эффективную занятость, привлечь население к инвестиционным
процессам. При достижении таких целей приоритетным является повышение экономической грамотности населения и

использование возможностей цифровых технологий в этой сфере. Исходя из этого, в данной статье будут рассмотрены
вопросы использования цифровых технологий.

Ключевые слова:

домохозяйства, процессы глобализации, конкурентоспособная экономика, доходы и расходы

населения, экономическая грамотность, инвестиции и сбережения, цифровые технологии.

Annotation.

When achieving the sustainable development goals, it is important to increase the economic activity of the

population and households, ensure their effective employment, and attract the population to investment processes. In achieving these
goals, the priority is to increase the economic literacy of the population and use the opportunities of digital technologies in this area.
Based on this, this article will discuss the use of digital technologies.

Keywords:

households, globalization processes, competitive economy, income and expenditure of the population, economic

literacy, investment and savings, digital technologies.

Жаҳонда энг кўп оммалашган иқтисодий

субъект сифатида уй хўжаликлари сектори-

нинг аксарият қисми глобаллашув жараёнла-

рининг салбий таъсири натижасида оғир аҳ-
волда ҳаёт кечирмоқда. Айнан ушбу хўжалик-

ларни молиявий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш ва тўла бандлигини таъминлаш

орқали иқтисодий фаоллигини ошириш жаҳон
ва айниқса, ривожланаётган мамлакатлар

иқтисодиётини ривожланишида муҳим ўрин
тутади. Жаҳон банки тадқиқотларига кўра,

мамлакат аҳолиси ўртасида жамғариш меъ-
ёрининг маълум даражага ўсиши, иқтисодиёт-

га жалб этилган хорижий инвестицияларни
бир неча бор ўсишига нисбатан юқори самара

беради. Жаҳон банки дунёнинг 174 та ривож-
ланаётган давлатларида UNDP (United Nations

Development Programme) дастури орқали ушбу

вазифаларни ҳал этиш учун ҳар йили 5-6
млрд.доллар инвестиция йўналтирмоқда[7].

Шунинг учун ҳам бугунги кунда жаҳон банки
иқтисодий сиёсатида энг устувор вазифалар-

дан бири бўлиб, аҳолини қашшоқлик ҳолати-
дан чиқариш, иқтисодиётда тўла инклюзив

бандликни таъминлаш ҳамда уларнинг иқ-
тисодий фаоллигини оширишга йўналтирил-

ган имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисоблана-
ди.

Жаҳонда фундаментал институтционал

ислоҳотлар доирасида бозор типидаги хўжа-

лик субъектларини шакллантиришга қаратил-

ган иқтисодий тизим трансформациялашуви
натижасида ижтимоий такрор ишлаб чиқариш

ва унга мос хўжалик механизмларида чуқур
ўзгаришлар юз бермоқда. Шу муносабат билан

жаҳонда ва ривожланаётган мамлакатларда
янги иқтисодий шароитда хўжалик субъекти

сифатида аҳолининг ижтимоий такрор ишлаб
чиқариш жараёнида ресурсларни асосий етка-

зиб берувчи ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсу-
лотларнинг асосий истеъмолчиси сифатидаги

иқтисодий фаоллигини ошириш орқали, мам-
лакатнинг иқтисодий салоҳияти, унинг ўсиш

суръатлари ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳот-
лар натижаларига таъсирини оширишга ба-

ғишланган мақсадли илмий изланишлар яна-

да жадаллашмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда уй хў-

жаликлари сектори мустақил иқтисодий
субъект сифатида меҳнат ресурсларини так-

рор ишлаб чиқариш, инсон капиталига сармоя
киритиш ва иқтисодиётнинг реал секторини

инвестициялашда муҳим омиллардан бири
бўлиб, мамлакат ижтимоий-иқтисодий тарақ-

қиётига сезиларли даражада таъсир кўрсат-
моқда. Бироқ, “...ҳар қандай мамлакатда бўл-

гани каби бизда ҳам кам таъминланган аҳоли

ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

216

қатламлари мавжуд. Турли ҳисоб-китобларга

кўра, улар тахминан 12-15 фоизни ташкил
этади. Бу ўринда гап кичкина рақамлар эмас,

балки аҳолимизнинг 4-5 миллионлик вакил-

лари ҳақида бормоқда. Камбағалликни камай-
тириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини

уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва
салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш

ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий
ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, де-

макдир”[1]. Бундан ташқари, ҳозирги кунда уй
хўжалиги секторида трансформациялашув жа-

раёни юз бермоқда. Бу эса, ўз навбатида, улар-
нинг ўзгариб бораётган шарт-шароитларга

мослашиш ва иқтисодий фаоллигини ошириш
муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни

янада жадаллаштиришни долзарб муаммолар-
дан бирига айлантирмоқда.

Аҳолининг иқтисодий фаоллигини оши-

ришнинг назарий ва амалий жиҳатлари алоҳи-
да тадқиқот йўналиши сифатида хорижлик

иқтисодчи олим Г. Беккернинг илмий ишла-
рида атрофлича таҳлил қилинган [2].

Аҳоли ва уй хўжаликларининг иқтисо-

дий фаоллигини ошириш муаммоларига

Россиялик иқтисодчи С.А. Аронованинг илмий
изланишларида катта урғу берилган [3].

Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан

Ваҳобов А.В.,

Абулкасимов Ҳ.П., Ахмедов Ф.,

Ахмедов У.Қ., Бадалов Дж.Ш., Беркинов Б.Б.,
Джураев Т.Т., Хасанов Р.Р., Салимов Б.Т., Шо-

диева Г.М. ва бошқаларнинг илмий изланиш-
ларида такрор ишлаб чиқариш жараёнида

аҳолининг иқтисодий фаоллик салоҳиятидан

самарали фойдаланишнинг назарий жиҳат-
лари ёритилган [3].

Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги

босқичида аҳолининг иқтисодий фаоллигини

ошириш ва уларнинг самарали фаолият кўр-
сатишини таъминлаш ўз-ўзича оддий эмас,

балки мураккаб жараён эканлигини кўрсата-
ди. Аҳолининг иқтисодий фаоллигини оши-

риш ва уларнинг самарали фаолият кўрсати-
ши бир томондан – иқтисодий жараён бўлса,

иккинчи томондан эса – ижтимоий жараён
ҳисобланади.

Уй хўжаликлари бюджети тузилмаси ва

унга таъсир кўрсатувчи омилларни таҳлил

қилиш бугунги кунда мамлакатимизда уй

хўжаликларини ривожлантириш борасида
бир қатор муаммоларни аниқлаштириш им-

конини беради.

Аҳолининг даромадлар билан боғлиқ

муаммолари муҳим аҳамият касб этади. Аҳо-
ли даромадларининг етарлича эмаслиги уй

хўжаликларининг турмуш фаровонлигини

таъминлашда муҳим тўсиқ саналади. Аҳоли
даромадлари даражаси ўз навбатида ҳудуд-

ларда бандлик муаммоси ҳануз кун тартиби-

даги долзарб муаммо эканлигидан далолат
беради. Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудуд-

ларидаги ишсизларнинг асосий қисми иқти-
содий фаол ёшдаги аҳоли ҳисобланади.

Аҳоли молиявий саводхонлик даража-

сининг пастлиги бугунги кунда уй хўжалик-

ларини ривожлантириш борасидаги жиддий
муаммолардан бири саналади. Аҳолининг

катта қисми “бугунги кун” стратегияси би-
лан яшайдилар, уларда уй хўжаликлари ри-

вожланиши ҳаётийлик цикли давомида уч-
райдиган жараён ва ҳодисаларга олдиндан

тайёргарлик кўриш ва режалаштириш ама-
лиёти деярли мавжуд эмас.

Бугунги кунда аҳолининг иқтисодий

фаоллигини ошириш борасида сўз юритар
эканмиз, аҳолининг инвестицион фаоллиги

умуман сезилмайди. Бу ўз навбатида мамла-
катимизда инвестицион инфратузилманинг

етарлича тараққий этмаганлигини кўрсата-
ди. Мавжуд ресурслар, мақсад ва вазифалар,

вужудга келган вазиятдан келиб чиққан ҳол-
да аҳоли ўзи учун мақбул бўлган иқтисодий

фаоллик ва турмуш даражасини таъминлаш-
нинг усул ва воситаларини танлайди. У ёки

бу хатти – ҳаракатларни танлашга ҳудуд-
нинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти дара-

жаси, унинг географик жойлашуви ва таби-
ий-иқлим шароитлари ҳам катта таъсир кўр-

сатади. Умуман олганда мазкур ҳолатда ин-

сон хулқининг икки асосий типи фарқлана-
ди: қийин вазиятдан чиқиш мақсадида улар

мавжуд барча имкониятларни ишга солишга
қаратилган фаоллик ва таркиб топган ва-

зиятга мослашишга қаратилган пассивлик.
Фаоллик ва пассивлик янгича шароитда

шаклланувчи хулқ қоидаларини белгилаб
берувчи базавий шакллантирувчи жиҳат ҳи-

собланади.

Институционал муҳитнинг нобарқа-

рорлиги, жамиятда институционал ислоҳот-
ларнинг амалга оширилиши натижасида уй

хўжаликлари фаолиятининг диверсифика-
цияси амалга ошдики, бу ўз навбатида меҳ-

нат бозорида ўз таъсирини кўрсатмасдан

қолмади. Мазкур вазиятда битта мутахассис-
лик доирасида бир нечта жойда ишлаш ва

иккиламчи бандлик (айни ёки бошқа иш
жойида бошқа мутахассислик ва касб бўйича

ишлаш) кенг қулоч ёзди. Аҳоли мураккаб иқ-
тисодий вазиятларда нафақат бир вақтнинг

ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

217

ўзида бир нечта иш жойларида ишлашга,

балки шу билан бир қаторда, янги фаолият
турларини ўзлаштиришга ҳам мажбур бўла-

ди.

Бозор муносабатлари шароитида дав-

лат ва шунингдек, молия ва фонд бозорлари-

нинг субъектлари жамғариш жараёнлари-
нинг зарурий томонлари ҳисобланадилар.

Мазкур субъектлар талаб ва таклиф меха-
низми асосида жамиятни тараққий эттириш

учун амалдаги қонунчилик асосида жамғар-
маларни инвестициялашга қайта тақсим-

лашни амалга оширадилар. Жамғармаларни
турли омонатларга ва молиявий воситаларга

жалб қилиш – шахсий истеъмол соҳасига пул
муоамаласининг нақдсиз ҳисоб-китоблар

тизимини, электрон ўтказмалар ва шу каби
шаклларини жорий этишни ташкиллашти-

ришдаги муҳим босқич ҳисобланади. Жам-

ғармаларнинг ташкилий шакллари муомала
соҳасида тежашга имкон бергани ҳолда, кас-

са харажатларини камайтириш имконини
беради.

Д.Ғозибеков ва Э.Носировларнинг таъ-

кидлашича, фонд бозорларида аҳоли инвес-

тицион фаоллигининг паст даражаси молия
– кредит институтларининг таркибий жи-

ҳатдан етарлича ривожланмаганлиги, турли
инвесторлар учун мўлжалланган ранг-ба-

ранг молиявий инструментлар таклифининг
мавжуд эмаслиги, инвестициялаш борасида

етарлича ахборотлар базасининг йўқлиги,
инвестицион фаолият борасида аҳолида таж-

рибанинг етарлича эмаслиги, мамлакат аҳо-

лисида жамғармаларни инвестициялаш бо-
расида маданиятнинг тўлиқ шаклланмаган-

лиги каби сабаблар билан изоҳланади [5].

Глобаллашув жараёнлари мамлакатлар

чегарасининг очиқлиги, аҳолининг ҳудудлар
доирасида эркин ҳаракатланиши, бир вақт-

нинг ўзида бир неча жойда яшаш имконият-
ларининг мавжуд бўлиши, турли эътиқод ва

қарашларга эга бўлган турли миллат ва элат
вакиллари ўртасида аралаш никоҳларнинг

пайдо бўлиши натижасида аҳоли иқтисодий
фаоллигини ички ва ташқи томондан тар-

тибга солиш борасида жиддий муаммолар
вужудга келтирмоқда. Бу ўринда фуқаролар

иқтисодий фаолиятининг айрим жиҳатлари

ва жараёнларини тартибга солишда давлат-
лараро тартибга солиш воситаларидан фой-

даланишни талаб этади. Хусусан, хорижда
кўчмас мулк объектларини қонуний асослар-

да сотиб олиш, чет мамлакатларда аҳоли то-
монидан молиявий операцияларнинг амалга

оширилиши давлатлараро тартибга солиш

механизмларидан фойдаланишни тақозо
этади. Бунинг учун фуқароларга қонуний

асосларда хорижда кўчмас мулк объектлари-

ни сотиб олиш, молиявий операцияларнинг
амалга ошириш учун халқаро ва давлатлар-

аро меъёрий-хуқуқий хужжатларни ишлаб
чиқиш ва амалиётга жорий этиш механизм-

ларини ишлаб чиқиш лозим.

Аҳолининг иқтисодий фаоллигини

оширишни турли иқтисодий моделлар ёрда-
мида баён қилинувчи турли (ресурс, товар,

пул) оқимларининг ҳаракати нуқтаи назари-
дан ҳам қараб чиқишимиз мумкин. Бу ўрин-

да айрим жиҳатлар борки уларни эътибор-
дан четда қолдириб бўлмайди, хусусан мол –

мулкни меърос қолдириш ва ҳадя қилиш,
уни сотиш ва сотиб олиш, турли тавсифга эга

бўлган хизматлар кўрсатиш, товар ва хиз-

матларни айирбошлаш каби операцияларни
тўлақонли тарзда ҳисобга олиб бўлмайди.

Фуқаролар ўзларида мавжуд имкониятлар-
дан фойдаланган ҳолда меҳнат ресурслари-

ни такрор ишлаб чиқариш борасида ишлар
бажариб, хизматлар кўрсатадилар ва шу

аснода статистикадан ҳисобга олинмайдиган
қўшилган қиймат яратадилар.

Давлат бюджетининг тақчиллиги ша-

роитида ўзини-ўзи банд қилишнинг ривож-

ланиши ижтимоий кескинликни қисқарти-
риш ва ишсизлик даражасининг қисқарти-

риш имконини беради. Бундан ташқари бу
давлат харажатларини камайтиргани ҳолда

янги иш ўринларини барпо этиш учун ша-

роит яратиш ҳамда аҳолининг ижтимоий
ҳимояланмаган қатламларини иш билан

таъминлаш имконини беради.

Аҳоли иқтисодий фаоллигини оши-

ришнинг муҳим кўрсаткичларидан бири бу
уларнинг мулкий жиҳатдан таъминланган-

лик даражаси бўлиб ҳисобланади. Аҳолида
қанчалик даражада мулк объектлари (мод-

дий ва молиявий) ҳажми ва миқдори қанча-
лик кўп бўлса уларнинг иқтисодий фаоллик

даражада шунчалик юқори бўлади. Улар-
нинг мулк объектларига: ер, ишлаб чиқа-

риш воситалари, пул ва қимматли қоғозлар,
инсон капитали, шахсий, оилавий, хусусий

меҳнат, ёлланма хусусий мулк, ахборотлар

ва х.к. киради. Тадбиркор ва ишбилармон
фуқаролар ушбу ресурслардан максимал

самара олишга ҳаракат қилади. Улар ўзла-
рининг ҳаётий эҳтиёжларини ва инсон ка-

питалининг кенгайтирилган такрор ишлаб
чиқарилишини таъминлаш ва юқори дара-

ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

218

жада даромад олиш мақсадида, иқтисодиёт-

нинг бошқа субъектлари ўртасида ресурс-
лардан айирбошлаш объекти сифатида фой-

даланишади.

Улар мураккаб бозор иқтисодиёти ша-

роитларига ва унинг ўзгаришларига тез

мослашувчан бўлади. Меҳнат ресурслари
бозорида иш берувчи ва иккиламчи банд-

ликни ташкил этувчи сифатида энг фаол
иқтисодий фаолият олиб боради. Уй хўжа-

ликларининг мулки объектлари сифат ва
миқдор жиҳатдан қанчалик кўп бўлса улар-

нинг меҳнат ресурслари бозорида иш берув-
чи ва иккиламчи бандликни ташкил этувчи

сифатидаги оладиган даромадлар манбаи
спектри шунчалик кенг ва унинг миқдори

катта бўлади.

Аҳоли даромадларининг ўсиши уй хў-

жаликларининг жамғармаларидан инвести-

цион ресурслар сифатида фойдаланиш
имкониятларини кўрсатиб берувчи муҳим

кўрсаткич ҳисобланади. Аҳоли жамғармала-
ридан тўлақонли равишда фойдаланиш бу-

гунги кунда инвестицияларни молиялашти-
ришнинг барқарорлигини таъминлашнинг

муҳим йўлларидан бири ҳисобланади. Жам-
ғармалар ва инвестициялар ўртасидаги

фарқнинг катталиги жамғармаларнинг ка-
питаллашувини таъминлаш механизмининг

етарлича тараққий этмаганлиги боис, бу-
гунги кунда инвестициялаш учун фойдала-

нилмаётган ресурсларнинг етарлича экан-
лигини кўрсатиб беради. Мамлакатимизда

аҳоли жамғармаларидан инвестицион жара-

ёнларда фойдаланиш даражаси ҳамон паст-
лигича қолмоқда.

Иқтисодиётнинг реал секторида фой-

даланувчи инвестицион ресурслар доира-

сига жамғармаларнинг босқичма-босқич
трансформацияси иқтисодиётни барқарор-

лаштиришнинг муҳим омили бўлиб ҳисоб-
ланади. Аҳоли даромадларининг капиталла-

шуви, шахсий жамғармаларнинг инвести-
цияларга айланиши маълум даражада капи-

тал чегараларини кенгайтиради, деярли ҳар
бир уй хўжалиги аъзосини бир пайтнинг

ўзида ҳам ишлаб чиқарувчи ва инвесторга
айлантириб қўяди. Шу сабабли ҳам, кўпчи-

лик мамлакатларда аҳоли омонатларини

ҳимоялаш давлатнинг муҳим функциялари-
дан бири ҳисобланади. Аҳоли жамғармала-

ри капиталлаша бориб, инвестицион ре-
сурсларнинг муҳим манбаларидан бирига

айланади. Зеро, жамғармалар ҳажми қанча-
лик катта бўлса ва фаол тарзда капиталла-

ша борса, инвестициялаш натижасига боғ-

лиқ равишда шахсий даромадларнинг шакл-
ланиши ҳам шунча катта ижобий ўзгаришга

эга бўлади. Мамлакатимиз иқтисодиётига

“рақамли технологиялар”ни жорий этиш
бугунги кунда ўзининг потенциал имкони-

ятларини кенгайтириш жараёнида бўлгани
ҳолда, техник база, дастурий таъминот-

нинг номукаммаллиги, аҳоли компьютер
саводхонлик даражасининг пастлиги, ра-

қамли технологиялар соҳасини тартибга
солиш борасида қонунчилик базасининг

бугунги кун талабларига жавоб бера олмас-
лиги каби омиллар компьютер технология-

ларини кенг жорий этиш ва бизнес муҳи-
тига янги “рақамли технологиялар”ни ин-

теграциялашувига тўсқинлик қилмоқда.

Иқтисодиётни рақамлаштириш би-

ринчи навбатда иқтисодиётнинг самара-

дорлиги ва рақобатбардошлилигини оши-
ришни кўзда тутади. Экспертларнинг ҳи-

соб-китобларига кўра иқтисодиётни ра-
қамлаштириш эвазига маҳсулот ишлаб чи-

қаришга хизмат кўрсатиш харажатлари 10-
40 фоизгача пасаяди, асбоб-ускуналарнинг

бўш туриб қолиши 30-50 фоизгача, маҳсу-
лот ва хизматларни бозорга олиб чиқиш

харажатлари 20-50 фоизгача, маҳсулот си-
фатини яхшилаш ва реклама харажатлари

10-20 фоизгача, ишлаб чиқариш заҳирала-
рини сақлаш харажатлари эса 20-50 фоиз-

гача қисқаради[6].

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз

лозимки, рақамли иқтисодиётни ривож-

лантиришда давлатнинг қўллаб-қувват-
ловчи сиёсати алоҳида аҳамият касб этади.

Тараққиётга эришиш учун рақамли билим-
лар ва замонавий ахборот технологиялари-

ни эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга
юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш

имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда
барча соҳаларга ахборот технологиялари

чуқур кириб бормоқда. Мамлакатимиз раҳ-
бари жорий 2020 йилнинг 24 январида

мамлакат Парламентига йўллаган Мурожа-
атномасида: “Тараққиётга эришиш учун

рақамли билимлар ва замонавий ахборот
технологияларини эгаллашимиз зарур ва

шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йў-

лидан бориш имкониятини беради. Албат-
та, рақамли иқтисодиётни шакллантириш

керакли инфратузилма, кўп маблағ ва меҳ-
нат ресурсларини талаб этишини жуда

яхши биламиз. Шу боис, рақамли иқтисо-
диётга фаол ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг

ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 4

219

устувор вазифаларимиздан бири бўлади”-

деб таъкидлаб ўтди[1].

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳол-

да, мамлакатимизда ишлаб чиқилиши кўз-

да тутилган “Рақамли Ўзбекистон-2030”
концепциясида Ўзбекистонда билимлар

жамиятини ривожлантириш учун зарурий
шарт-шароитларни барпо этиш, илғор ра-

қамли технологиялардан фойдаланган ҳол-
да рақамли иқтисодиёт сектори томонидан

яратилган товар ва хизматлардан аҳоли-
нинг фойдалаиши учун етарлича имкони-

ятлар яратиш ва уларнинг турмуш фаро-
вонлигини ошириш, аҳолининг хабардор-

лик ва рақамли саводхонлик даражасини
ошириш, фуқаролар учун сифатли ва арзон

давлат хизматларини кўрсатиш, мамлакат-
нинг барча ҳудудларини сифатли ва тезкор

Интернет алоқаси билан таъминланишини

йўлга қўйиш, алоҳида оилалар ва давлат
миқёсида ахборот хавфсизлигини таъмин-

лаш каби масалалар кўзда тутилишини
мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Бугунги кунда бутун дунё мамлакат-

ларида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам

уй хўжаликлари секторида рақамли иқти-
содиётнинг авфзалликларидан кенгроқ

фойдаланиш эҳтиёжи юқори даражада. Шу
сабабли ҳам рақамли инқилоб мамлакати-

мизда барча аҳолини бирдек қамраб олиши
учун соҳага инвестициялар кириб келиши-

ни фаоллаштириш, технологиялар ва инно-
вацион бизнес ғояларни ҳар томонлама

қўллаб-қувватлаш талаб этилади.

Рақамли иқтисодиёт ва рақамли тех-

нологияларнинг изчил жорий этилиши

асносида миллий иқтисодиётда иқтисодий
ўсиш сифати яхшиланади, янги иш ўринла-

рини яратиш жараёнлари жадаллашади ва
кўрсатилаётган хизматлар сифати яхшила-

нади.

Рақамли иқтисодиётнинг тармоқ ва

имкониятлари жуда кенг бўлиб, улар қато-
рида банклар томонидан кўрсатиладиган

хизмат турларида ҳам кузатиш мумкин. Ҳу-

сусан, аҳолини кредитлашда кредит скорин-
ги тизимидан жаҳон амалиётида кенг фой-

даланилади ва бунда юзлаб ўзига хос тав-

сифловчи кўрсаткичлардан иборат бўлган
скоринг хариталари тузилади.

Ушбу модель кредит скорингининг

асосий воситаси ҳисобланади. Амалда, у ми-

жознинг кўрсаткичларини унга берилиши
мумкин бўлган кредит миқдорига ёки муай-

ян шароитларда кредит ҳавфи даражасига
скоринг тизими орқали боғлайди. Шу нарса

маълумки,турли бозор шароитлари учун
ўзига хос ҳар хил скоринг моделлари талаб

қилинади.

Мазкур скоринг хариталари фуқаро-

нинг кредит тарихига оид жуда катта ҳажм-
даги маълумотларга асосланади. Мамлакати-

миз тижорат банкларида ҳам аҳолини мо-

лиялаштиришда скоринг амалиётидан фой-
даланиш муаммоли кредитларнинг олдини

олишга, уй хўжаликлари аъзоларининг тў-
лов интизомига қатъий риоя этишларига

имкон яратади.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, давлат-

нинг қўллаб-қувватловчи сиёсати рақамли
иқтисодиётнинг жадал тараққий этишига

таъсир кўрсатади. Иқтисодий тараққиётнинг
изчил ривожлантириш мақсадида:

рақамли инновациялар соҳасида дав-

лат-хусусий шерикчилик муносабатларини

қонун йўли билан тартибга солиш;

иқтисодиётда янги технология ва ах-

борот оқимларидан фойдаланишни рағбат-
лантириш;

уй хўжаликлари аъзоларининг рақам-

ли маконда фаолият кўрсата олишларини

таъминлаш мақсадида ўқувчи ва талабалар-

нинг янгича фикрлашларига хизмат қилувчи
ўқув дастурларини жорий этиш;

рақамли технологиялар соҳаси учун

малакали мутахассис ва кадрлар тайёрлашни

йўлга қўйиш талаб этилади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлисига Мурожаатномаси. Халқ сўзи, 2020 йил 24 январь.

2. Беккер Г. «Человеческое поведение: экономический подход» «Москва: ГУ ВШЭ», 2003.-672с.

3. Аронова С.А. Институционализация взаимосвязи уровней занятости, доходов населения и научно-технических

изменений. Монография - М.: Издательская группа «Юрист». - 2006.

4. Абулкасимов Ҳ.П. ва бошқ. Ўзбекистонда кичик бизнес соҳасида оилавий тадбиркорликнинг ўрни ва уни

ривожлантириш йўллари. /Монография.-Т.: “Университети”, 2015.

5.Ғозибеков Д., Носиров Э

.

Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвес-тицияларни жалб қилиш. Рисола. -Т.: “Iqtisod-

Moliya”. 2007, -Б.92.

6. М.Ачаповская Цифровизация экономики как драйвер инновационного развития./ Банкаўскі веснік, САКАВIК 2019.

Электронный ресурс: http://www.nbrb.by/bv/articles/10611.pdf

7. http://www.worldbank.org/en/research

ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси. Халқ сўзи, 2020 йил 24 январь.

Беккер Г. «Человеческое поведение: экономический подход» «Москва: ГУ ВШЭ», 2003.-672с.

Аронова С.А. Институционализация взаимосвязи уровней занятости, доходов населения и научно-технических изменений. Монография - М.: Издательская группа «Юрист». - 2006.

Абулкасимов Ҳ.П. ва бошқ. Ўзбекистонда кичик бизнес соҳасида оилавий тадбиркорликнинг ўрни ва уни ривожлантириш йўллари. /Монография.-Т.: “Университети”, 2015.

Ғозибеков Д., Носиров Э. Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвес-тицияларни жалб қилиш. Рисола. -Т.: “Iqtisod-Moliya”. 2007, -Б.92.

М.Ачаповская Цифровизация экономики как драйвер инновационного развития./ Банкаўскі веснік, САКАВIК 2019. Электронный ресурс: http://www.nbrb.by/bv/articles/10611.pdf

http://www.worldbank.org/en/research

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов