Экономическое значение инновационного развития текстильной промышленности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
19-23
25
6
Поделиться
Ибодова, Д. (2020). Экономическое значение инновационного развития текстильной промышленности. Экономика И Образование, 1(5), 19–23. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4625
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрено важность инновационного развития текстильной промышленности, проблема инновационной пути, что в современных условиях является особенно актуальным исследованием, а также теоретические основы инновационного развития предприятий.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

19

ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ

Ибодова Дилноза Ибодовна -

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва

камбағалликни қисқартириш вазирлиги бош мутахассиси

Аннотация:

Мазкур мақолада тўқимачилик саноатини инновацион ривожлантиришнинг аҳамияти, долзарб

тадқиқот сифатида замонавий шароитда инновацион йўлдаги муаммолар, шунингдек корхоналарни инновацион

ривожлантиришнинг назарий асослари кўриб чиқилган.

Калит сўзлари:

инновация, корхоналар фаолияти самарадорлиги, инновацион фаолият.

Аннотация:

В данной статье рассмотрено важность инновационного развития текстильной

промышленности, проблема инновационной пути, что в современных условиях является особенно актуальным
исследованием, а также теоретические основы инновационного развития предприятий.

Ключевые слова:

инновации, эффективность деятельности предприятия, инновационная деятельность.

Annotation:

This article discusses the importance of innovative development of the textile industry, the problem of the

innovative path, which in modern conditions is a particularly relevant study, as well as the theoretical foundations of the
innovative development of enterprises.

Keywords:

innovation, the corporate efficiency activity, innovation activity.

Ҳозирги кунда инновацион жараёнлар

тўқимачилик саноатини ички ва ташқи бозор-

ларда стратегик муваффақияти ҳамда барқарор

ривожланишини белгиловчи муҳим омилига

айланиб бормоқда. Тўқимачилик саноатини

инновацион ривожлантириш корхонани инвес-

тицион лойиҳасининг моддий, техник ва

молиявий жиҳатдан асослантириш, ташкил

этилаётган объект фаолиятини бошқариш, шу

жумладан ўзгарувчан ташқи шароитларга мос-

лашиш инвестор томонидан қўйилган мақсад-

ларга эришиш имкониятларини ўз ичига олади.

Тўқимачилик саноатини инновацион ривож-

лантиришнинг ўзига хос хусусияти ишлаб

чиқаришга илмий-тадқиқот ишланмаларини

кенг жорий этиш орқали тармоқ корхоналари-

нинг фаолият йўналишига турли-туман янги-

ликлар олиб кириш, техник ва технологик

ривожлантириш, янги турдаги маҳсулотлар

ишлаб чиқариш, бошқарув сифатини яхшилаш,

корхона самарадорлигини оширишга ижобий

таъсири билан тавсифланади.

Тўқимачилик саноатини ривожланиши

бандликни ошириш, инсонлар фаровонлигини

ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик-

ни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш каби

ижтимоий масалаларни ҳал қилишга имкон

яратади.

Бозор иқтисодиёти шароитида тўқимачи-

лик саноати тармоқ корхоналарининг ўз фао-

лиятини сақлаб қолиши ва ривожланиши учун

соғлом рақобат муҳитини яратиш устуворлик-

лари билан тавсифланади. Бу биринчи навбат-
да, номоддий активларнинг ролини кучайти-

риш, интеллектуал капиталга инвестициялар-

ни киритиш билан намоён бўлади. Мамлакат-

нинг ташқи ва ички иқтисодий муҳитида ода-

тий бозор анъаналарини ўзгариши, корхонала-

рининг ўз фаолиятини сақлаб қолиши ва

ривожланишига янги талабни қуяди.

Бугунги кунда, дунёда корхоналарнинг

иқтисодий ривожланиши илм-фан ютуқлари

муваффақиятини асосий омили сифатида

технологик инновацияларнинг таъсири тобора

ортиб бораётганлигидан, ишлаб чиқарилаётган

маҳсулотларнинг такомиллашиб бораётганли-

гидан табиий хом-ашё ресурсларига, асбоб-

ускуналарга, ишчи кучига қўлланиши орқали

эришилади. Корхоналарда ишлаб чиқаришни

модернизация қилиш, янги технологияларни

жорий этиш тезлиги иқтисодий ва технологик

рақобат муҳитини кучайтиради. Дунё тажри-

баси шундан далолат берадики, корхоналар-

нинг ўз ишлаб чиқаришларига доимий равиш-

да инновацияларни жорий этиши янги маҳсу-

лотлар ва хизматлар пайдо бўлишини, ишлаб

чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбар-

дош бўлишини таъминлайди.

Жаҳон иқтисодиёти ривожланиш даври

қишлоқ хўжалиги даври, саноат даври каби

маълум бир босқичларни босиб ўтиб, янги гло-

бал иқтисодий тизим саноатни ривожланти-

риш даврида илм-фан ютуқлари билан уйғун-

лашиб бормоқда.

Шу билан биргаликда, рақобат муҳитида

капитал ресурсларга ёки моддий бойликларга

эга бўлиш учун эмас, балки инновацияларни

ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш кетмоқда (1-

жадвал).

Истеъмол бозорида товарлар ассортимен-

тини кўпайиши, янги турдаги товарларни

пайдо бўлиши ёки такомиллашиши илм-фан

ютуқлари, инновацион ҳамда юқори техноло-

гиялар билан боғлиқ.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

20

1-жадвал

Иқтисодий тизимларнинг ўзига хос хусусиятлари

Давр таснифи

Даврлар

Саноат даври

(XX аср ўрталари)

Инновация даври

(XX аср охири XXI аср боши)

Стратегик омиллар

Тажриба

Билимлар

Рақобатдаги устунликлар

Технология

Технологик ва бошқаришдаги

инновациялар

Устунлик томони

Капитал

Жисмонан

Интеллектуал

Активлар

Моддий

Номоддий

Умуман олганда, Инновация – “innovatio”

лотин тилидан олинган бўлиб, янгилик ёки

ўзгариш деган маъноларни билдиради. Бирин-

чи марта фанга илмий термин сифатида “инно-

вация” тушунчасини австриялик иқтисодчи

Й.Шумпетер ўзининг “Иқтисодий ривожланиш

назарияси” асарида инновацион жараёнлар

ҳақида шундай ёзади: “янги ишланмалар ишлаб

чиқаришни таркибий ўзгартириш янги техно-

логиялардан фойдаланиш, янги хом-ашёнинг

пайдо бўлиши, янги маҳсулотларнинг юзага

келиши асосида шаклланади” (1-расм)

1-расм. Инновацион жараённинг тузилиши

Иқтисодий нуқтаи назардан янги техно-

логияларни яратишга маълум бир вақт ва пул
сарфланади. Илм-фан ютуқларини ишлаб чи-

қаришга йўналтириш АҚШ, Япония, Жанубий-

Шарқий Осиё мамлакатлари, шунингдек Европа

Иттифоқи каби дунёнинг ривожланган мамла-

катларининг ички устувор йўналишларидан

бири ҳисобланади. Дунёнинг етакчи давлат-

ларининг учун янги технологиялар ишлаб
чиқаришни ривожлантириш ҳамда шу асосда

юқори технологияли товарлар ва хизматларни

ишлаб чиқариш иқтисодий ривожланиш ва

ўсиш жараёнида энг муҳим стратегик мақсад-

лардан биридир

(2-жадвал).

2-жадвал

Интенсив иқтисодий ўсиш даражаси бўйича етакчи мамлакатлар

Мамлакатлар

Ривожланиш даражаси

Инновацион ривожланиш индикаторлари

ЯИМ

ҳажмининг

аҳоли жон

бошига

қиймати

(минг долл.)

харид қобилияти

паритети бўйича

ЯИМ ҳажмининг

аҳоли жон бошига

қиймати

(минг долл.)

Ҳалқаро

Иннова-

цион

индекс

Юқори техноло-

гияли товарлар

экспорти

(саноат

маҳсулотлари

экспортидаги

улуши, %)

Ҳалқаро

журнал-
лардаги

мақолалар

Швейцария

79,9

63,9

66,3

27,1

2534,4

АҚШ

57,6

57,6

61,4

20,0

1265,7

Сингапур

53,0

87,8

59,2

67,4

2007,0

Ирландия

64,2

71,5

59,0

29,8

1431,8

Нидерландия

45,6

50,5

58,3

-

1759,8

Мамлакатлар бўйича ўртача
кўрсаткич

50,8

53,8

57,8

21,4

4455,7

Ўзбекистон

2,1

6,5

29,1

4,7

11,2

Манба:

Жаҳон банки индикатор кўрсаткичлари ҳамда ЎзР ДСҚ индикатор кўрсаткичлари бўйича ҳисоб-китоблар асосида, 2016

Бизнес жараён

Илмий жараён

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

21

Ҳозирги иқтисодий жараёнда инновация-

ларнинг ўрни сезиларли даражада ошиб бор-

моқда. Инновациялардан фойдаланмасдан ту-

риб, янги турдаги рақобатбардош маҳсулотлар

яратиш деярли мумкин эмас. Бозор иқтисо-

диёти шароитида инновациялар рақобатнинг

самарали воситасидир, чунки инновация маҳ-

сулот таннархини пасайтириш, эҳтиёжларни

қондириш, инвестициялар оқими, корхона

имиджини яхшилаш, янги бозорларни ўзлаш-

тиришга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг тўқимачи-

лик саноати мамлакат иқтисодиётининг муҳим

тармоғидир. Мазкур саноат инновация нуқтаи

назаридан кўп тармоқли ва жозибадордир.

Тўқимачилик саноатни ривожланиши мамла-

катнинг мудофаа қобилиятини, иқтисодий,

ижтимоий ва интеллектуал хавфсизлигини
мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Инновацион жараёнларни тўқимачилик

саноатига тизимли равишда жорий этиш, ушбу

соҳадаги қонунчилик базасини такомиллашти-

риш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга

ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Бу борада, Ўзбекистон Республикасида

қисқа муддатда инновацияга йўналтирилган

иқтисодиётни шакллантиришга ва инновация-

ларни кенг жорий этиш учун шарт-шароитлар

яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар

амалга оширилмоқда. Инновацион фаолиятни

ривожлантириш ва ишлаб чиқаришга жорий

этиш бўйича норматив-ҳуқуқий база такомил-

лаштириб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги “Илмий-

тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини

янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолияти-

ни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси-

да”ги ПҚ-3365-сонли қарорига асосан 2017-

2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасалари-

нинг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва

инновацион фаолиятини ривожлантириш бў-

йича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқ-

ланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2017 йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон

Республикасида маъмурий ислоҳотлар концеп-

циясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5185-

сонли қарори доирасида келгусида мамлакат-

нинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини

оширишнинг узоқ муддатли истиқболли усту-

вор йўналишлари ва тармоқларни инновацион

ривожлантиришга имкон берадиган режалаш-

тириш тизимини яратиш вазифаси қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқ-

лари ва соҳаларига инновацияларни жорий

этиш механизмларини такомиллаштириш бў-

йича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

ПҚ-3698-сонли қарорига асосан инновация

фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш

механизмларини тубдан такомиллаштириш,

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига иннова-

цияларни янада самарали жорий этиш учун

шарт-шароитларни яратиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-

нинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳара-

катлар стратегиясини «Илм, маърифат ва ра-

қамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да

амалга оширишга оид давлат дастури тўғ-

рисида”ги ПФ-5953-сонли Фармонига асосан

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республика-

сини ривожлантиришнинг бешта устувор йў-

налиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини
“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни

ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид

Давлат дастури тасдиқланган.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Илмий-

тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлан-

тришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси-

да”ги 133-сонли қарорида илмий-тадқиқот

ишларига давлат буюртмасини шакллантириш

ва амалга оширишнинг норматив-ҳуқуқий база-

сини такомиллаштириш белгиланган.

Бошқача айтганда, тармоқ корхоналари-

нинг ташаббус билан чиқишлари соҳани изчил

ривожланишга қулай муҳит яратади. Тармоқ

корхоналарига доимий равишда инновацион

жараёнларни тадбиқ этилиши корхона рақо-

батдошлигини оширишда ва ривожланишида

истиқболлар очиб беради. Корхоналарни ри-

вожлантиришнинг стратегик ва инновацион

фаолиятини мувофиқлаштириш бугунги кун-

нинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Иқтисодий ривожланишнинг замонавий ша-

роитларини ҳисобга олган ҳолда, инновацион

фаолиятни ривожлантиришни таъминлайди-

ган услубиётлар ва шаклларга асосланган

тадқиқотлар зарур.

Тўқимачилик саноатида инновацион иш-

ланмаларни тадбиқ қилиш натижасида синте-

тик хом-ашё ва материаллардан тола, буялган

тола, аралаш матолар, тайёр полиэфир тола ва

аралаш мато, нитрон тола ва калава, махсус

параармид матолар, трикотаж мато (42 % вис-

коза, 58 % ипак), джинси матолар, кўйлак учун

ип газлама, бамбук калавадан аёллар кийим-

лари, ип (90 пахта, 10 % лайкра), болалар учун
такликлар, нотўқима матодан ёқа, енг ва

тиббиёт халатлари, автомобиль ўриндиқлари

учун ғилоф, тугмалар, акрил иплар, техник

мақсадда ишлатиладиган нотўқима матодан

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

22

фильтр ва бошқа янги турдаги тўқимачилик ва

тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш

йўлга қўйилган.

Инновацияларни тадбиқ этиш ва самара-

ли бошқариш билан биргаликда янги инвести-

цияларни жалб қилиш, аввало замонавий

асбоб-ускуналар ва технологияларни доимий

янгиланиб бориши республиканинг тўқимачи-

лик ва тикув-трикотаж саноатини ва экспорт

салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Тўқимачилик саноатига 20 йиллик давр

мобайнида 180 дан ортиқ инвестицион лойиҳа-

лар доирасида 2,5 миллиард доллардан ошиқ

хорижий инвестициялар жалб этилган. Жалб

этилган хорижий инвестицияларда Корея

Республикаси, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Буюк

Британия, Германия, Сингапур, Швейцария,

Туркия каби давлатларнинг улуши юқоридир.
Мавжуд технологик асбоб-ускуналарнинг 89,3

фоизи модернизация, техник ва технология

жиҳатдан янгиланган.

Республикада тўмачилик саноати корхо-

наларига инновацияларни кенг жорий этиш

инновацион ва илмий-техник ривожлантириш

жараёнларини рағбатлантириш, ҳудудлар ва

тармоқлар даражасида инновацион ривожла-

ниш ва инновацион фаоллик комплекс дастур-

ларини амалга ошириш, инновацион фаол тад-

биркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш

механизмлари жорий этиш тармоқ корхона-

ларини рақобатдошлигини оширишда жуда

катта аҳамиятга эга.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати-

нинг инновацион ривожланиш йўлини давом

эттириш инвестиция жараёнини жадаллашти-

риш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини

кенг кўламли технологик модернизация қи-

лиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, энергия

тежайдиган технологияларни ишлаб чиқариш

ва жорий этиш, чиқиндисиз ишлаб чиқариш

билан ажралиб турадиган янги технологик

жараёнлар, сифатли, юқори қўшилган қиймат-
ли импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўнал-

тирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, келгу-

сида инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш-

ни ўртача 2,5 бараваргача, инновацион фаол

корхоналарнинг улушини ўртача 15-20 фоизга-

ча ошириш имконини беради 1-расм.

1-расм. Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси

Бир сўз билан айтганда “инновация”

тушунчасида, инновацион жараёнлар асосан

даромад олишга қаратилганлиги намоён бўла-

ди. Инновацион фаолият илмий тадқиқотлар

ёки бошқа бир илмий-техник ишланмаларни

бозорда рақобатдошликни таъминлайдиган

янги ёки такомиллашган маҳсулот, амалда

қўлланиладиган янги ёки такомиллашган

технологияларни тадбиқ этиш жараёнидир.

Жумладан:

маҳсулот ва технологик инновациялар

манбаи бўлиб, назарий тадқиқотлар натижала-

ри ҳисобланади;

инновацион технологиялар жамиятнинг

ижтимоий ва технологик режалаштириш асоси

ҳисобланади;

кундалик ҳаёт ҳамда инсон эҳтиёжлар-

нинг қондирилиши учун зарур бўлган товарлар

ассортименти ва истеъмол хусусиятлари сези-

ларли кенгайиб боради;

бир бирини такрорламайдиган “янги

маҳсулот” пайдо бўлиши узлуксизлиги таъмин-

ланади;

янги мукаммал қарорлар асосида кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхонала-

рининг техник ва технологик жиҳатдан янги-

ланиши рақобатдошликни таъминлаш бораси-

да ўз самарасини беради;

замонавий тўқимачилик логистикасини

тартибга солиш ва ривожлантириш орқали

экспорт географияси кенгайиб боради;

“ақлли тўқимачилик” технологияларига

асосланган инновацион тўқимачилик мате-

риаллари ишлаб чиқаришнинг тўлиқ занжири

яратилади;

тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати-

ни турли хил инновацион технологияларни

(3D-босма, автоматлаштирилган лойиҳалаш

(CAD), газлама бўйлаб рақамли босма ва бош-

қалар) тадбиқ этиш асосида ривожлантири-

лади;

442,9

462,8

409,4

221,3

608

518

560

300

681

544

605

350

724

626

650

380

2018

2019

2020

2021

Ип-калава, минг тн. Ип-газлама, млн.кв.м. Тайѐр маҳсулотлар, млн.дона Пайпоқ маҳсулотлари, млн.жуфт.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

23

тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсу-

лотлари ишлаб чиқаришда зарур бўлган бут-

ловчи буюмлар маҳаллий хом-ашё негизида

ишлаб чиқарилади, шунингдек маҳаллий хом-

ашёлардан фойдаланишга бўлган талаблар

таъминланади;

тармоқ

корхоналари

маҳсулотининг

рақобатбардошлиги ва сифатини ошириш,

импорт ўрнини босувчи янги турдаги маҳаллий

маҳсулотлар ишлаб чиқариш таъминланади;

инновацион жараёнларни ва янги илмий

ишланмаларни қўллаб-қувватлаш тўқимачилик

корхоналарига доимий “ноу-хау”ларни жорий

этишни таъминлайди.

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш,

тўқимачилик тармоғи ва илм-фанни ривожлан-

тириш, зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни,

божхона-таъриф сиёсатини ривожлантириш

маҳсулот сифатини яхшилаш ва ички бозорда

корхоналарнинг барқарорлигини оширишга

ёрдам беради. Инвестицияларни жалб қилиш,

илмий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини янада

ривожлантириш, техник ва технологик жиҳат-

дан қайта жиҳозлаш янги ишлаб чиқаришлар-

ни ташкил этиш, тармоқ корхоналарининг ин-

вестицион жозибадорлигини оширишда муҳим

аҳамият касб этади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари портали. (электрон ресурс) https://www.lex.uz/.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий сайти маълумотлари. (электрон ресурс)

https://www.stat.uz/.

3. Жаҳон банки индикатор кўрсаткичлари, WDI, (электрон ресурс) https://datacatalog.worldbank.org/

4. Й.Шумпетер, Теория экономического развития, -М.: Эксмо, (2007)
5.

В.Я. Горфинкеля, Т.Г. Попадюк, Инновационный менеджмент, -М.: ЮНИТИ-ДАНА, 391, (2015)

6. Ш.Р.Хамдамов, ТДИУ қошидаги ИТМ, Иқтисодий таҳлил журнали, 1 (241) (2020)

7. “Theorie der wirtschaftlichen Entwicklung”, Dr. Joseph Schumpeter, 1911

ЎЗБЕКИСТОНДА ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ МОЛИЯВИЙ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МУАММОЛАРИ

Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич -

ТДИУ “Иқтисодий хавфсизлик” кафедраси мудири, Ph.D

Аннотация.

Ушбу мақолада

Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни очиб

берилган. Шунингдек, тўқимачилик корхоналари молиявий хавфсизлигини таъминлаш таъсир этувчи омиллар
аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

иқтисодий хавфсизлик, молиявий хавфсизлик, тўқимачилик саноати, тикув-трикотаж,

молиявий мустақиллик.

Аннотация.

В данной статье раскрывается роль текстильной промышленности в экономике страны в

Узбекистане. Кроме того, были определены факторы, влияющие на финансовую безопасность текстильных
предприятий, и были разработаны научные и практические рекомендации для их устранения.

Ключевые слова:

экономическая безопасность, финансовая безопасность, текстильная промышленность,

трикотаж, финансовая независимость.

Abstract.

In this article has been revealed the role of the textile industry in Uzbekistan in the country's economy. In

addition, the factors affecting the financial security of textile enterprises were identified and scientific and practical
recommendations were developed to address them.

Keywords:

economic security, financial security, textile industry, sewing, financial independence.

Кириш.

Ўзбекистоннинг тўқимачилик са-

ноати иқтисодиётнинг тез ривожланаётган сег-

ментларидан бири бўлибгина қолмай, балки

чет эл инвестицияларини жалб қилиш, маҳсу-

лот экспорт қилиш борасида етакчи соҳа ҳисоб-

ланади.

Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулот-

лари дунёнинг 50 дан зиёд мамлакатларига

экспорт қилинади. Асосий экспорт бозорлари –

бу МДҲ давлатлари, биринчи ўринда, Россия,

шунингдек Лотин Америкаси давлатлари, ЕИ,

Корея Республикаси, Хитой, Сингапур, Эрон,

Исроил, АҚШ ва бошқа давлатлар. 2016 йилда

янги сотиш бозорларига чиқишга муваффақ

бўлган давлатлар – Покистон, Грузия, Хорватия,

Нигерия ва қатор бошқа давлатлар ҳисоб-

ланади. Россия ва МДҲ давлатлари Ўзбекистон

тўқимачилик корхоналарининг маҳсулотлари-

ни энг кўп ҳажмда импорт қилувчи давлатлар-

дир. Экспортнинг 51 фоизи айнан шу давлат-

ларга тўғри келади, 21 фоизи Жанубий Осиё

мамлакатларига, 12 фоизи Европага, 8 фоизи

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари портали. (электрон ресурс) https://www.lex.uz/.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий сайти маълумотлари. (электрон ресурс) https://www.stat.uz/.

Жаҳон банки индикатор кўрсаткичлари, WDI, (электрон ресурс) https://datacatalog.worldbank.org/

Й.Шумпетер, Теория экономического развития, -М.: Эксмо, (2007)

В.Я. Горфинкеля, Т.Г. Попадюк, Инновационный менеджмент, -М.: ЮНИТИ-ДАНА, 391, (2015)

Ш.Р.Хамдамов, ТДИУ қошидаги ИТМ, Иқтисодий таҳлил журнали, 1 (241) (2020)

“Theorie der wirtschaftlichen Entwicklung”, Dr. Joseph Schumpeter, 1911

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов