Современные подходы и стратегии реализации инновационных процессов на промышленных предприятиях

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
79-83
24
7
Поделиться
Дехканова, Н. (2020). Современные подходы и стратегии реализации инновационных процессов на промышленных предприятиях. Экономика И Образование, 1(5), 79–83. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4734
Наргиза Дехканова, Ташкентский государственный экономический университет

базовый докторант специальности «Экономика промышленности»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описаны современные подходы, стратегии и роль инноваций в развитии инновационных процессов на промышленных предприятиях Республики Узбекистан.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

79

CАНОАТ КОРХОНАЛАРИДА ИННОВАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЁHДАШУВЛАРИ ВА СТРАТЕГИЯЛАРИ

Дехканова Наргиза Шарифовна -

ТДТУ “Саноат иқтисодиёти”

кафедраси таянч докторанти

Аннотация:

Мақолада Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналарида

инновацион жараёнларни

ривожлантиришда замонавий ёндашувлари, стратегиялари ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг инновацион

янгиланишидаги аҳамияти ёритилган.

Таянч тушунчалар:

саноат корхоналари, трансмиллий корпорациялар, иқтисодий сиёсат, стратегия,

импорт, экспорт потенциали

,

инновацион фаолият.

Аннотация:

В статье описаны современные подходы, стратегии и роль инноваций в развитии

инновационных процессов на промышленных предприятиях Республики Узбекистан.

Ключевые слова:

промышленные предприятия, транснациональные корпорации, экономическая политика,

стратегия, возможности импорта и экспорта, инновационная деятельность.

Annotation:

The article describes modern approaches, strategies and the role of innovation in the development of

innovative processes at industrial enterprises of the Republic of Uzbekistan.

Key words:

industrial enterprises, transnational corporations, economic policy, strategy, import and export

opportunities, innovation.

Кириш.

Бугунги кунда мамлакатимиз

иқтисодиёти жаҳон иктисодиётининг ажралмас

қисмига айланиб бораётганлиги, ҳамда иктисо-

диётни янада ривожлантиришга йўналтирил-

ган ислохот ва дастурларнинг амалга оширили-

ши иқтисодиёт тармоқларини такомиллашти-
риш заруриятга айланмокда. Чунки иктисо-

диётимизнинг ракобатдошлиги корхона ва тар-

моқларнинг муваффақиятли ривожланиб бори-

ши ҳисобига шаклланиб боради. Жаҳонда рўй

берган ва ҳали ҳануз унинг янги тўлқинлари у

ёки

бу кўринишда намоён бўлаётган глобал

молиявий-иқтисодий инқироз кейинги 5-6

йил-

да дунёнинг аксарият давлатлари иқтисодиё-

тининг рақобатбардошлик

даражасини синов-

дан ўтказмоқда. Кейинги йилларда доимий

равишда жаҳон

рақобатбардошлик рейтингги-

да энг рақобатбардош мамлакатлардан деб тан

олинган Япония, Германия, Финляндия каби

давлатлар иқтисодиётида ҳам айрим

тармоқ-

ларда тушкунлик, таназзул, турғунлик ёки

пасайиш тенденциялари

кузатилмоқда. Бу эса,

ўз навбатида, иқтисодиётнинг янги соҳаларини

тармоқлардаги инновацион йўналишларни

жадал ривожлантиришни тақозо

этмоқда.

Бошқача айтганда, қайси давлатда янгиликлар,

янгиланишлар кўпроқ ва

кенгроқ миқёсда

содир бўлаётган бўлса, шу давлатлар қийин

вазиятлардан тезроқ

чиқиб кетишмоқда, янги

соҳаларга ихтисослашиб олишмоқда.

Юрти-

мизда амалга оширилаётган иктисодий исло-

хотларларнинг ҳозирги босқичида иқтисодиёт-

нинг “локоматив”и ҳисобланган саноат тармо-
ғини янада юксалтириш масаласига алохида

эътибор берилмокда. Жумладан, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2017-йил 7-

февральдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан

тасдикланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страте-

гияси учинчи устувор йўналишининг “Тарки-

бий ўзгаришларни чуқурлаштириш, миллий

иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модер-
низация ва диверсификация қилиш ҳисобига

унинг рақобатбардошлигини” деб номланган

бандида муҳим вазифалар белгилаб берилган

[1].

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили.

Бугунги кунда иқтисодиётда юқори самарали

инновацион стратегияни шакллантириш ва

амалга ошириш давлатнинг корхоналарнинг

ташқи ва ички бозорлардаги барқарор мавқеи-

ни таъминлаш шартларини белгилаб берувчи

узоқ муддатли иқтисодий сиёсатининг асосий

йўналишларидан бири ҳисобланади. Иннова-

ция тушунчасига ёндошувлар турлича, шу

сабабли инновация ёки

инновацион фаолиятга

турлича таърифлар берилиб келинмоқда. Маса-

лан, бир

таърифда, инновация – илмий-техника

ютуқлари ва илғор тажрибаларга

асосланган

техника, технология, бошқариш ва меҳнатни

ташкил этиш каби

соҳалардаги янгиликлар,

шунингдек, уларнинг турли соҳалар ва фаолият

доираларида қўлланилиш, деб кўрсатилади[2].

Инновацион инглиз тилидаги “innovation”

сўзидан олинган бўлиб, янгилик

ва янгилик

киритиш деган маънони беради. Бу янгилик

замирида янги тартибни,

янги одатни, янги

услубни тушуниш лозим, деган фикрлар ҳам

бор[3]. Таниқли иқтисодчи олим Н.Тўхлиев
инновация тушунчасини глобаллашув

жараён-

лари ва миллий иқтисодиёт амал қилиши

хусусиятлари билан боғлаб

тушунтиради.

Олимнинг фикрича, “инновация - глобаллашув

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

80

жараёнида миллий

иқтисодиётларнинг ривож-

ланиш стратегиясини шакллантиришда янги

замонавий

омил ҳисобланади. Инновация ил-

мий-техник, технологик ва ижодий фаолият-

нинг

пировард натижаси бўлиб, янги ёки тако-

миллашган маҳсулот кўринишини ифодалайди.

Шунингдек, у амалий фаолиятда фойдаланила-

диган янги ёки

такомиллашган технологик

жараённи билдиради. Инновациянинг илмий

тадқиқот

ва анъанавий ишлаб чиқаришдан

фарқи шундан иборатки, у аввало, илмий-тех-

ника янгилигидир, амалиётда қўллана билиш

керак, яъни саноат, қишлоқ

хўжалиги, таълим,

тиббиёт ва бошқа соҳаларда фойдаланилиши

лозим”[4]. Хорижий мамлакатлар тажрибасини

атрофлича тадқиқ этган иқтисодчи

олимлар-

дан профессор А.В.Ваҳобов инновацияларнинг

технологик ривожланиш

ва иқтисодий ўсишга

таъсирига эътибор қаратиб, “Инновацион фао-

лиятдаги энг

муҳим масала – янги технология-

ларнинг алоҳида мамлакат иқтисодий ўсишига

қўшган улушини аниқлашдир. Технологик ри-

вожланиш ва иқтисодий ўсиш

ўртасидаги ижо-

бий боғлиқлик

неоклассик ўсиш омилларидан

бири бўлган экзоген

техник ривожланиш мо-

дели орқали исботланган”, деб таъкидлайди[5].

Корхоналарда инновацияларни қўллаш орқали

янгича рақобатга асосланиш

мумкин. Иннова-

цияларни қўллашдан

олинган фойда эса кор-

хона фаоллигини янада оширишга олиб келади.

Бу

фойдани Й.Шумпетер (1883-1950) статик

фойда деб атади

[6].

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқотни

амалга оширишда асосан таққослаш илмий

абстракциялаш, статистик гуруҳлаш, ва каби

илмий тадқиқот усулларидан фойдаланилди,

яъни Саноат корхоналарида инновацион жара-

ёнларни амалга оширишнинг асосий, замона-

вий ёндашувлари динамикаси келтириб ўтил-

ди, ўз кучи билан инновацион маҳсулотлар

ишлаб чиқарган корxоналар сони ва ишлаб

чиқарилган инновацион маҳсулотлар ҳажми

ҳамда xаражатлари динамикаси таҳлил қи-

линди. Миллий иқтисодиёт рақобатбардошли-

гини янада оширишда инновациялардан кенг

фойдаланиш ҳамда соҳани такомиллаштириш

борасида хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Таҳлил ва натижалар.

Иқтисодиётни

либераллаштириш жараёнини чуқурлашти-

ришнинг ҳозирги шароитида саноат корхона-

ларида инновацион фаолиятни юксалтириш,

унинг салоҳиятини ошириш омилларини аниқ-

лаш, ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкам-

лашнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш
долзарб вазифалар сирасига киради. “2019-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

инновацион ривожлантириш стратегияси” қа-

бул қилинди. 2019-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини инновацион ривожлантириш

стратегиясини амалга ошириш бўйича «йўл

харитаси» ишлаб чиқилди. Стратегиянинг асо-

сий йўналишларидан бири илғор технология-

ларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун

технопарклар хаби, эркин иқтисодий зоналар,

эркин саноат зоналари, кичик саноат зоналари

ва илмий-ишлаб чиқариш кластерларини таш-

кил этиш, xорижий ҳамкорлар билан маҳаллий

илмий ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқариш

ва уни ташқи бозорда сотиш бўйича қўшма

ташкилотларни шакллантириш учун давлат

кўмагини кучайтириш Cтратегиянинг асосий

йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистондаги амалга оширилган иқти-

содий ислоҳотлар натижасида ишлаб чиқариш

корхоналарининг реал мулк эгалари вужудга

келмоқда, бироқ корхоналарда инновация жа-
раёнларини тадқиқ этиш ёки тадқиқ этилган-

лардан кенг кўламда фойдаланишни йўлга

қўйиш долзарб масалардан биридир. Хусусан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 10 январда “Иқтисодий ривожланиш

соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш

тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тад-

бирлари тўғрисида”ги фармони саноат тарақ-

қиётини жадаллаштириш нуқтаи назаридан

жуда муҳим ҳужжат қабул қилиниши бежизга

эмас. Мазкур Фармон билан Ўзбекистон Рес-

публикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон

Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

этиб қайта ташкил этилди. Ушбу вазирлик мам-

лакатни ижтимоий-иқтисодий ва индустриал

ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини,

шунингдек, Ўзбекистон Республикаси инвес-

тиция сиёсатининг стратегиясини ишлаб чи-

қиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли дав-

лат органи этиб белгиланди [7].

Ўзбeкистон иқтисодиётининг олдида жу-

да муҳим стратeгик масаллардан бири – бу

корхоналарда инновацияларни қўллашдаги

салоҳиятни оширишдир. Бу масала тeхнологик

кризисдан чиқиш ва ишлаб чиқаришнинг паст

индустриал тeхнологик усулининг шакллани-

шининг тугунли йўналишларида узилишлар

пайдо бўлишдан сақлайди.

Республикамизда барча саноат тармоқла-

рини рақобатбардошлигини ва экспорт потен-

циалини кучайтиришда инновациялардан фой-

даланишни ривожлантириш заруриятлигини

ҳисобга олган ҳолда бу масалаларнинг ечимини

топишда мазкур жараённи амалга оширишнинг

замонавий ташкилий-иқтисодий ва бошқарув

механизмларини шакллантириш ўта муҳим
ўринни эгаллайди. Жумладан, саноат корхона-

ларида инвестиция - инновация бўлимларини

ташкил этиш, ҳамда уни фаолиятини ривож-

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

81

лантириш учун барча қулайликларни яратиш

катта иқтисодий самара беради.

Жаҳон тажрибасида инновацион ривож-

ланиш стратегиясининг учта йўли алоҳида

ажралиб туради:

хом ашёга асосланган ва кўпинча

кичикроқ бой давлатлар қўллайдиган страте-

гия (БАА);

имитацион-мослашувчан ёки қувиб

етувчи стратегия, бунда хориждан патент ва

лицензияларни сотиб олишга кўпроқ аҳамият

берилади (ёрқин тажриба Япония);

таълимга, фанга ва технологияларга

йирик сарф-харажатларни амалга оширишга

молиявий имкониятлари етарли бўлган дав-

латларнинг инновацион ривожланиши (АҚШ,

Германия, Буюк Британия).

Тaдқиқoтчилaр томонидан ташкилот

инновацион ривoжлaниш стрaтeгиясини ишлаб

чиқишнинг турли босқичлари ажратиб кўрса-

тилган[8]. Инновацион фаолият бўйича опти-

мал стратегияни танлаш ушбу фаолиятни са-

марали бошқарувининг таркибий қисми бўлиб,

ишлаб чиқаришда кўзланган даромад улушни

купайтиради.

Инновация стратегиясини самаралигини

танлаш тадқиқотларни олиб бориш, янги

маҳсулотларни яратиш каби фаолият турлари

билан бевосита боғлиқдир. Ушбу стратегия

асосида стратегик режалаштириш, аввало,

ресурсларни оқилона тақсимлаш ва ундан

самарали фойдаланиш, яъни корхона ресурс-

ларини ташкил этувчи молиявий маблағлар,

ишчи кучлар ва технологиялардан самарали

фойдаланишни режалаштиришдан иборат.

Инновацион фаолиятни эффектив баҳо-

лаш учун тадқиқотчилар А. Овсянко ва В. Ку-

гановлар қуйидаги 4 гуруҳ кўрсаткичларни ўз

ичига олган мувозанатлаштирилган тизимни

таклиф қилишади[9]: инновацион тадбиркор-

лик; илмий тараққиётга нисбатан сезувчанлик;

ташкилот ёки корхонанинг бозорда бўлаётган

ўзгаришларни сезиш ва ҳис қилишга қаратил-

ган инновацион хатти-ҳаракати.

Бугунги кунда саноат корхоналарида иш-

лаб чиқаришни тезкор модернизациялаш, тех-

ник ва технологик қайта жиҳозлаш борасидаги

инновацион стратегия тамойиллари қуйида-

гилардан иборат:

- стратегик мақсадга эришишда аввал

мақсад аниқ ва тўғри ифодаланиши, ташқи

омилларнинг (мавжуд имкониятлар, хавф-

хатар, рақобатчиларнинг кучли ва заиф то-

монлари) таҳлилларини аниқ олиб бориш,

шундан сўнг инновация стратегиясини танлаш
зарур. Ҳозирги вақтда замонавий инновация

стратегиялардан, яъни юқори самарага эга

бўлган ҳужумкор, мудофаа, иммитацион (ўх-

шаш) стратегиялардан фойдаланиш корхона-

лар учун зарурдир.

Ҳужумкор стратегияда тадбиркор инно-

вацион маҳсулотларни биринчилардан бўлиб

ўзлаштиради ва бозорга олиб чиқади. Шу

орқали тадбиркор ўз фаолиятининг рақобат-

бардошлигини оширади ва ўзи учун кўп даро-

мад олишига имконият яратади. Чунки ҳужум-

кор стратегия асосида маҳсулотларни ўзлашти-

рилишида унинг рақобатчиси бўлмайди. Бу

йўналишларда фаолият кўрсатаётган тадбир-

корлар янгича ёндашувлар асосида оммалаш-

маган ишлаб чиқариш билан кўпроқ шуғулла-

надилар. Бу эса уларни биринчилар қаторида

бўлишни таъминлайдиган муҳитни келтириб

чиқаради.


Расм. Корхона фаолиятида инновацияларни амалга оширишдаги

замонавий стратегиялар

Манба:

Муаллиф ишланмаси.

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

82

Ҳужумкор стратегия асосида бошқа иш-

лаб чиқарувчиларга жиддий таъсир кўрсатиш

мумкин. Шунинг учун инновацияларни корхо-

нада қўллашдан аввал «SWOT» таҳлилларини

ўтказиб бориш йўлга қўйилади. Мудофаа стра-

тегиясида илмий-тадқиқот ва конструкторлик

ишларини амалга оширишдаги бош вазифаси

«харажат-натижа» нисбатларини жадаллашти-

риш ҳисобланади, яъни олиб бориладиган ин-

новацион фаолиятнинг натижаларини истеъ-

молчилари аввалдан маълум бўлиши керак.

Бундай стратегиялар рақобатчилар билан ҳи-

соблашиб ёки уларнинг ҳам хатти-ҳаракатлари-

ни инобатга олиб амалга оширилади. Бироқ,

барча фаолиятлар корхона манфаатига бўйсун-

дирилган бўлади.

Иммитацион стратегиядан янгиликлар-

дан фойдаланиш бўйича фаол бўлган корхо-
налар томонидан қўлланилади. Бундай страте-

гия технологик ва бозор позицияси кучли бўл-

ган кичик инновация фирмалари томонидан

олиб чиқилган янгиликларнинг асосий истеъ-

мол хусусиятини белгилайди. Истеъмолга қа-

раб янгиликларни амалга ошириб бориш йўлга

қўйилади. Стратегик турларни корхона ўз фао-

лиятидаги мақсад турини, иқтисодий потен-

циалини ва молиявий маблағларини, ташқи

омилларни тўла қилинган таҳлиллари асосида

танлаш зарур.

Инновацион ривожланиш мақсадни аниқ-

лаш - бу мақсад қуйидагилардан иборат бўли-

ши мумкин: дивeрсификaция, бoзoр улуши-

ни oшириш, ташкилот рақобатбардошлигини

ошириш, харажатлар қиймaтини кaмaйтириш

вa рeсурсларни тeжaш, тўлoв қoбилияти oши-

риш, мoлиявий бaрқaрoрликни мустaҳкaмлaш.

Ташкилот мақсадлари иерархиясини яратишда

“Экспертлар баҳолари” усулидан фойдаланиш

мумкин[10].

Бугунги кунда дунёнинг

инновацион му-

ҳит энг қулай мамлакатлари АҚШ, Финляндия

ва Ирландия

хисобланади. Шунингдек, инно-

вацион иқтисодиётни жадал ривожлантираёт-

ган

давлатлар ичида Жанубий Корея, Хитой,

Сингапур, Ҳиндистонни алоҳида

ажратиб кўр-

сатишимиз мумкин. Бу мамлакатларда инно-

вацион иқтисодиётни

ривожлантириш учун

зарур бўлган ташкилий, ҳуқуқий, иқтисодий,

молиявий,

интеллектуал ресурслар бир-бирини

тўлдирадиган даражада кенгайиб бормоқда.

Стратегияни тўғри ва оқилона танлаш

корхонанинг иктисодий самарадорлигини оши-

ради, шу билан бирга экспорт потенциалини

кўтаради ва рақобатбардошлигини мустаҳкам-
лайди. Бизнинг мамлакатда бугунги кунда

корхоналарда инновацияларни қўллаш даража-

сини ошириш талаб этилади. Бунинг учун

давлат сиёсатида инновацияларни жорий

этишга йўналтирилган чора-тадбирлар усту-

ворлик қилмоқда. Бунинг учун унинг моти-

вацияси яхши йўлга қўйилмоқда. Энг муҳими

мамлакатимизда ҳуқуқий, иқтисодий ва таш-

килий база тобора такомиллашиб бормоқда.

Шунинг учун корхоналарда инновацион фао-

лият мотивациясига жиддий эътибор берил-

моқда. Аммо баъзи корхоналарда ҳамон инно-

вацион фаолият мотивациясининг муаммолари

ҳақида сўз юритиш мумкин. аниқроғи айрим

корхоналарни инновацияларни қўллаш жара-

ёнлари жуда суст.

Саноат корхоналарини инновациялар

асосида модернизация қилиш деганда иннова-

цияларни кенг татбиқ этган ҳолда

иқтисо-

диётни юқори технологик, илмий

сиғими юқо-

ри бўлган, кам энергия талаб этадиган маҳсу-

лотлар, хизматларнинг

салмоғини оширишга

хизмат қиладиган структуравий ўзгаришларни

амалга ошириш орқали янги даражага олиб

чиқиш жараёнини тушуниш мумкин. Корхо-

нани

инновациялар асосида модернизация

қилишнинг пировард натижаси инновация

иқтисодиётини шакллантиришдан иборат.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республика-

сида “Posco Daewoo International”, “Yangguang

Corporation”, “ТТJ”, “Shindong” сингари йирик

корейс корхоналари фаолият юритмоқда. 2017

йил савдо иқтисодий ҳамкорлик доирасида 23,4

млн.доллар миқдоридаги тўқимачилик, ярим

тайёр маҳсулотлар бошқа турдаги саноат

корхоналари маҳсулотлари Жанубий Корея

бозорига экспорт қилинди. Жорий йил “Лотте

Марте” савдо тармоқларига тўқимачилик маҳ-

сулотларини етказиб бериш муваффақиятли

йўлга қўйилди. Шунингдек, Кореянинг йирик

тўқимачилик корхоналари “Posco Daewoo”,

“Color Paradise”, “Solsang International Corp.”,

“RATEL E&T Co, Ltd”, шунингдек “Лотте Марте”

савдо тармоғи раҳбарлари билан 2017-2018 –

йилларда Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсу-

лотларини экспорт қилиш бўйича 70 млн.

доллар миқдоридаги шартномалар имзоланди.

Корея Республикаси Халқаро савдо Ассоциация-

си ва Миллий электрон савдо майдончаси

раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашув дои-

расида 2017-2018 йиллар Ўзбекистон тўқима-

чилик маҳсулотларини “KOREA Trade” электрон

савдо майдончасида сотиш бўйича ўзаро

ҳамкорликдаги шартномалар имзоланди. Энди

Ўзбекистонинг Кореяда Республикасидаги кор-

хоналари ва Кореянинг импорт ва транспорт

билан шуғулланадиган корхоналари божхона

ҳужжатларини электрон шаклда тўлдиришла-
ри таъминланди. Кореянинг йирик тўқимачи-

лик корхоналари – “Posco Daewoo”, “Color

Paradise”, “Solsang International Corp.”, “RATEL

E&T Co, Ltd”, “Лотте Марте” билан 2017-2018

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

83

йилларда Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсу-

лотларини экспорт қилиш бўйича 70 млн. АҚШ

доллар миқдоридагишартномалар имзолан-

ди[11].

Таъкидлаш керакки, инновацион сиёсат-

ни шакллантиришда мамлакатнинг

ривожла-

ниш стратегиясини танлаш ўта муҳим. Шулар-

дан келиб чиққан ҳолда

давлат инновацион

сиёсатнинг икки асосий моделларини ажратиб

кўрсатиш

мумкин:

1. Бош мақсади мамлакат учун устувор

аҳамиятга эга бўлган инновацион йўналиш-

ларни ривожлантиришни рағбатлантириш бўл-

ган, умуммиллий аҳамият касб этувчи илмий -

техник дастурлар ва лойиҳаларни

бажаришга

йўналтирилган модел.

2. Бош мақсади янги технологияларни

ўзлаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳа-
ларининг технологик имкониятларини кенгай-

тириш бўлган,

илмий-техник билимларни

ёйишга йўналтирилган модел[12].

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса қилиб

айтганда, демак, Республикамизда барча саноат

тармоқларини рақобатбардошлигини ва экс-

порт салоҳиятини кучайтиришда инновация-

лардан фойдаланишни ривожлантириш зару-

риятлигини ҳисобга олган ҳолда бу масала-

ларнинг ечимини топишда мазкур жараённи

амалга оширишнинг замонавий стратегия,

ташкилий-иқтисодий ва бошқарув механизм-

ларини шакллантириш ўта муҳим ўринни

эгаллайди. Жумладан, саноат корхоналарида

инвестиция-инновация бўлимларини ташкил

этиш, ҳамда уни фаолиятини ривожлантириш

учун барча қулайликларни яратиш катта иқти-

содий самара беради.

Ушбу амалга ошириладиган фаолиятлар

республикамизнинг иқтисодиётини барқарор

ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлган

ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятларининг

қуйидаги иқтисодий механизмларини ишга

солади:

− корхоналардаги мавжуд технология-

ларни юқори модернизация қилиш учун қулай

имкониятлар яратилади;

− ишлаб чиқариш корхоналари юқори

даражада иқтисодий ривожланади;

− саноат корхоналарининг ишлаб чиқа-

риш фаолияти натижасида табиий муҳитга

кўрсатаётган зарарнинг олди олинади ёхуд

камайтирилади;

− мамлакатимиздаги саноат тармоқлари-

нинг импорт улушини камайтириш баробарида

экспорт улушини кўпайтиради. Демак корхо-

нанинг муваффақияти ва рақобатбардошли-

гининг кафолати унинг фаолиятини самарали

инновацион стратегик йўналишларда олиб

бориш ҳисобланади.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февральдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармони // “Xaлқ сўзи”. 8-
февраль 2017-йил.

2.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 4 –жилд, 169 бет, “ЎзМЭ” Давлат илмий нашриёти, Тошкент, 2002 й.

3.

Гимуш Р.И. Инновацион менежмент. –Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2008. –10 б.

4.

Тўхлиев Н. Глобаллашув жараёнида миллий иқтисодиётларнинг инновацион ривожланиши муаммолари.

Илмийтехник ва инновацион тараққиёт: глобал, минтақавий ва миллий иқтисодий тенденциялар. –Т.: 2015, 26-бет.

5.

Вахобов А.В. ва бошқалар. Жахон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар. – Т.: Иқтисод-молия,

2014. 198-б.

6.

Шумпетер Й. Теория экономического развития. –М.: Прогресс, 1982. 122-стр

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга

ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги фармони. 2019 йил 10 январь.
http://uza.uz/oz/documents/itisodiy-rivozhlanish-so-asida-davlat-siyesatini-amalgaa-osh-11-01-2019

8.

Камалов Р.К. Управление инновационной деятельностью предприятий в условиях кризиса / Автореферат на

соискание канд. экон. наук. – Уфа: РИО БАГСУ, 2009. -24 с.

9.

Овсянко А., Куганов В.Г. Сбалансированная система показателей эффективности инноваций // Инновации.

2008. № 07 (117). С. 122-126.

10.

Крылова И.К. Механизм разработки инновационной стратегии развития промышленного предприятия

(на материалах предприятий промышленности строительных материалов Республики Татарстан) / Автореферат
на соискание канд. экон. наук. – Казань, 2008.

11.

Ўзбекистон

Республикаси

Тикланиш

ва

тараққиёт

жамғармаси

сайти

(www.ufrd.uz);

http://agromart.uz/n ва http:// kommersant.uz/uz сайти маълумотлари

12.

Эгамбердиев Ф. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь,

2011 йил, 7-бет.

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февральдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармони // “Xaлқ сўзи”. 8-февраль 2017-йил.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 4 –жилд, 169 бет, “ЎзМЭ” Давлат илмий нашриёти, Тошкент, 2002 й.

Гимуш Р.И. Инновацион менежмент. –Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2008. –10 б.

Тўхлиев Н. Глобаллашув жараёнида миллий иқтисодиётларнинг инновацион ривожланиши муаммолари. Илмийтехник ва инновацион тараққиёт: глобал, минтақавий ва миллий иқтисодий тенденциялар. –Т.: 2015, 26-бет.

Вахобов А.В. ва бошқалар. Жахон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар. – Т.: Иқтисод-молия, 2014. 198-б.

Шумпетер Й. Теория экономического развития. –М.: Прогресс, 1982. 122-стр

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги фармони. 2019 йил 10 январь. http://uza.uz/oz/documents/itisodiy-rivozhlanish-so-asida-davlat-siyesatini-amalgaa-osh-11-01-2019

Камалов Р.К. Управление инновационной деятельностью предприятий в условиях кризиса / Автореферат на соискание канд. экон. наук. – Уфа: РИО БАГСУ, 2009. -24 с.

Овсянко А., Куганов В.Г. Сбалансированная система показателей эффективности инноваций // Инновации. 2008. № 07 (117). С. 122-126.

Крылова И.К. Механизм разработки инновационной стратегии развития промышленного предприятия (на материалах предприятий промышленности строительных материалов Республики Татарстан) / Автореферат на соискание канд. экон. наук. – Казань, 2008.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси сайти (www.ufrd.uz); http://agromart.uz/n ва http:// kommersant.uz/uz сайти маълумотлари

Эгамбердиев Ф. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил, 7-бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов