Теоретико-методологические вопросы прогнозирования и анализа финансового состояния телерадиокомпании

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
103-109
19
2
Поделиться
Макссудов, Б., & Маннапова, Р. (2020). Теоретико-методологические вопросы прогнозирования и анализа финансового состояния телерадиокомпании. Экономика И Образование, 1(5), 103–109. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4781
Бегматжон Макссудов, Ташкентский государственный экономический университет

доцент кафедры «Бухгалтерский учет», к.э.н.

Рано Маннапова, Ташкентский финансовый институт

Преподаватель кафедры «Бюджетного учета и казначейства»

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

При совершенствовании анализа финансового положения телеканалов необходимо обращать внимание на особенности текущего спроса и сферы деятельности, то есть на продажу и прокат телевизионной продукции, прокат телевизионных категорий, использование эфирного времени в коммерческих целях и т.д. Также не следует упускать из виду формирование денежного потока и прибыли, а также особенности их использования.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

103

ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯ МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИНИ ПРОГНОЗЛАШТИРИШ ВА

ТАҲЛИЛ ҚИЛИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ МАСАЛАЛАРИ

Махсудов Бегматжон Юлдашалаиевич -

ТДИУ “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси доценти, и.ф.д.

Маннапова Раъно Аброровна -

ТМИ “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши”

кафедраси ўқитувчиси

Аннотация:

Телерадиоканалларнинг молиявий ҳолати таҳлилини такомиллаштиришда ҳозирги кун талаби

ва соҳа фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, яъни телемаҳсулотни сотиш ва прокатга бериш, телеқурилмаларни
ижарага бериш, эфир вақтидан тижорат мақсадида фойдаланиш кабилар эътиборга олиниши лозим. Шунингдек,
пул оқими ва фойдани шакллантириш ҳамда уларни ишлатилишидаги ўзига хос хусусиятлар ҳам назардан четда

қолмаслиги керак.

Калит сўзлар:

молия, таҳлил, телерадиокомпания, бухгалтерия ҳисоби, баҳо, пул оқимлари, фойда ва

зарарлар.

Аннотация:

При совершенствовании анализа финансового положения телеканалов необходимо обращать

внимание на особенности текущего спроса и сферы деятельности, то есть на продажу и прокат телевизионной
продукции, прокат телевизионных категорий, использование эфирного времени в коммерческих целях и т.д. Также не
следует упускать из виду формирование денежного потока и прибыли, а также особенности их использования.

Ключевые слова:

финансы, анализ, телевидение, Бухгалтерский учет, оценка, денежный поток, прибыль и

убыток.


Annotation:

In improving the analysis of the financial situation of TV channels, it is necessary to pay attention to the

peculiarities of the current demand and sphere of activity, that is, the sale and rental of TV products, the rental of TV categories,
the use of airtime for commercial purposes, etc. Also, the formation of cash flow and profit, as well as the peculiarities in their
use, should not be overlooked.

Keywords:

Finance, analysis, television, accounting, valuation, cash flow, profit and loss.

Мамлакатимизда бошқа соҳалар каби те-

лерадио соҳасида ҳам ислоҳотлар фаол амалга

оширилмоқда. Ўтган қисқа вақт ичида оммавий

ахборот воситалари, хусусан, телерадиони ри-

вожлантириш борасида салмоқли ишлар амал-

га оширилди. Ўзбекистон республикаси Прези-

денти Шавкат Мирзиеёв Олий Мажлисга Муро-

жаатномасида ушбу масалага тўхталиб, қуйи-

дагиларни таъкидлаган: “....Бундан кейин ҳам

“тўртинчи ҳокимият” вакилларининг эркин ва

холис фаолият юритишлари, мамлакатимизда

амалга оширилаётган жадал ислоҳотларни хал-

қимиз ва халқаро ҳамжамият учун очиқ-ойдин

ёритишлари учун барча шарт-шароитларни

яратамиз”[1]. Бу эса мазкур соҳада ҳам молия-

вий-хўжалик фаолиятни бошқаришнинг сама-

рали усулларидан фойдаланишни тақозо этади.

Бусиз барқарор ижодий-иқтисодий фаолиятга

эришиш ва телерадиоканалларни ривожланти-

риш мумкин эмас.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания-

сида молиявий режалаштириш ва бошқарув

механизмини асосий объекти бўлиб, қисман ўз

фаолияти натижасида ишлаб топиладиган ва

асосан давлат бюджетидан ажратиладиган маб-

лағлар ҳисобланади. Шу боисдан, бюджетдан

молиялаштиришни нафақат эфирга узатиш

ҳажми билан, балки иқтисодий ва молиявий

фаолият кўрсаткичлар (даромад, ҳаражат, фой-

да) билан чамбарчас боғлаш зарурати пайдо

бўлади.

Ҳозирги кунда давлат телерадиоканалла-

ри молиявий барқарорликка эга эмас, хусусий

каналларда ҳам молиявий қийинчиликлар

мавжуд. Мазкур муаммоларни ечишда уларнинг

молиявий ҳолатини таҳлилини такомиллашти-

риш катта аҳамият касб этади.

Телерадио соҳасининг беқарор молиявий

ҳолати телемаҳсулот ишлаб чиқаришдаги тех-

нологик интизом бўлган талабни пасайиши, қу-

рилмалардан фойдаланишда ўрнатилган талаб-

ларга риоя этилмаслик ва илғор телерадио қу-

рилмалар харид қилиш имкониятига эга бўл-

масликка олиб келади.

Телерадиоканалларнинг молиявий ҳола-

ти таҳлилини такомиллаштиришда ҳозирги

кун талаби ва соҳа фаолиятининг ўзига хос

хусусиятлари, яъни телемаҳсулотни сотиш ва

прокатга бериш, телеқурилмаларни ижарага

бериш, эфир вақтидан тижорат мақсадида фой-

даланиш кабилар эътиборга олиниши лозим.

Шунингдек, пул оқими ва фойдани шакллан-

тириш ҳамда уларни ишлатилишидаги ўзига

хос хусусиятлар ҳам назардан четда қолмасли-

ги керак.

Телерадио соҳаси техник жиҳатдан му-

раккаб, капитал ва илмга талаб юқори соҳа

ҳисобланади. Шунингдек, шахсларни ижодий

потенциалига асосланиб фаолият олиб боради.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

104

Шу боисдан, мазкур соҳага бозор муносабатла-

рини тўлиқ жорий этиш юқоридаги хусусият-

ларни ҳисобга оладиган молиявий таҳлил мето-

дикасини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.

Турли мулкчилик шаклидаги корхоналар

жорий (ретроспектив) ва истиқбол молиявий

таҳлили методологияси ва методикасини

такомиллаштиришда иқтисодчи олимлардан

В.Г.Артеменко, М.И.Баканов, И.Т.Балабанов,

А.С.Бернстайн,

Л.В.Донцова,

О.В.Ефимова,

А.П.Ковалев,

В.В.Ковалев,

М.Н.Крейнина,

В.И.Майданчик, Е.В.Негашев, Н.А.Никифорова,

М.Ф.Овсийчук, В.Ф.Палий, М.Қ.Пардаев, В.П.При-

валов, И.Поклад, М.Рахимов, В.М.Родионова,

Р.С.Сайфулин, Л.Б.Сидельникова, Б.А.Хасанов,

А.Д.Шеремет, А.Х.Шоалимов ва бошқалар катта

ҳисса қўшган.

Бироқ, корхоналар молиявий ҳолатини

кўп вариантли диагностика қилиш методикаси

яратилганлигига қарамасдан, унда жорий ва

истиқбол таҳлилини бирлаштирувчи комплекс

ёндашув мавжуд эмас. Шунингдек, жорий ва

истиқболдаги молиявий ҳолатни акс эттирувчи

кўрсаткичлар тизими эса телерадио соҳасини

ижодий-ишлаб чиқаришидаги ўзига хос хусу-

сиятларини инобатга олмайди. Бу эса оқибатда

самарали бошқарув қарорлари қабул қилинмас-

лигига сабаб бўлмоқда.

Ушбу тадқиқотнинг мақсади телерадио-

компаниядаги иқтисодий таҳлилни мавжуд ти-

зимини ўрганиш, прогноз бухгалтерия ҳисобо-

ти асосида уни банкротлик ҳолатини диагнос-

тика қилишга имкон берувчи прогнозлаштири-

ладиган кўрсаткичлар таҳлилини методикаси-

ни илмий асослашдан иборатдир.

Ўзбекистон Миллий телерадио компания-

си (МТРК) ишлаб чиқариш – ижодий уюшмаси

бўлиб, унда ижодий жараён ишлаб чиқариш-

нинг бошланиши ва асосини ташкил қилади.

Ҳаммамизга маълумки бирон бир маҳсулот

(товарлар, халқ истеъмоли, коммунал хизмат-

лар, маънавият, таълим ва маданиятга оид хиз-

матлар)дан фойдаланишдан олинадиган ижти-

моий самарага маълум бир вақтдан сўнг эри-

шилади. Телевиденияни ижтимоий самарасига

эса тезкор, аниқ бир ҳудуд миқёсида ва энг

муҳими оммавий равишда эришилади.

Шундай қилиб, оммавий ахборот восита-

лари, хусусан, телевидениени энг муҳим функ-

цияси маълум бир ахборотни жамият билан

оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ўзаро

алоқа жараёни орқали истеъмолчига етказиш-

дан иборатдир.

Телевиденияни якуний маҳсулоти теле-

маҳсулот (кўрсатув, дастур, реклама роликлар,

видеофильм ва ҳ.з.), эфир имконияти (вақти)

жумладан, тижорат мақсадида фойдаланилади-

ган эфир вақти (реклама қилиш, буюртмали

телемаҳсулотни прокатга бериш ва ҳ.к.) ҳисоб-

ланади. Телемаҳсулот - инсонларни маънавий-

эстетик эҳтиёжини қондириш учун мўлжаллан-

ган ва ўзида ижод ишланмалари ҳамда уларни

техник жиҳатдан намоён этилишини мужассам-

лаштирган санъат маҳсулотидир.

Давлат телерадиокомпанияси беғараз мо-

лиявий ресурслар (бюджетдан молиялашти-

риш) билан таъминланганлиги сабабли мазкур

маблағлардан самарали фойдаланишини таҳ-

лил қилишга эҳтиёж бўлмаган ва талерадио-

компания қатъий молиявий рамкага (лимит-

лар) солинган эди. Шу боисдан, компания

маблағлардан фойдаланишда рационал таркиб

ва тартибни танлаш имкониятига эга эмас эди.

Мамлакатимизда

Телерадиокомпания

фаолиятини такомиллаштириш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сонли "Ўзбе-

кистон Миллий телерадиокомпанияси фаолия-

тини ташкил этиш бўйича тадбирлар ҳақида"ги

Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2006 йил 14 февралдаги 23-

сонли "Ўзбекистон миллий телерадиокомпа-

ниясининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги

Қарори ва яна кўплаб фармон хамда қарорлар

қабул қилинди. Натижада телерадиокомпания

ва унга тегишил корхоналарнинг моддий-

техник базаси яхшиланди, каналларни турлари

ҳамда сони кўпайди.

Хусусий ва тижорий каналларни очилиши

улар ўртасида рақобатни пайдо бўлишига олиб

келди. Шунингдек, улар ўртасида телекузатув-

чилар (мухлислар) аудиториясининг эгаллаш

борасида рақобат кураши бошланди. Бу эса тех-

ник жиҳатдан илғор давлатлар телекомпания-

лари билан ҳамкорлик ўрнатиш учун хорижга

чиқиш, меҳнат (ижодий), моддий ва ахборот

ресурсларидан оқилона ва тўлақонли фойдала-

ниш, телевизон жараёнларини номинациялар

ва эфирга узатиш сеткаси бўйича ташкил этиш

кўрсаткичларини ўзаро ҳамкорлиги тизимини

яратиш, телемаҳсулотни ҳаётий циклини кон-

цептуал асосини шакллантириш телеаудито-

рияга оид маркетинг тадқиқотларини ўтказиш,

молиявий-хўжалик фаолиятни асосий кўрсат-

кичларини прогнозлаштириш каби масалалар-

ни ечиш заруриятини келтириб чиқарди.

Шунингдек, рақобат курашини кучайиши

молиявий маблағлар кўпайтириш учун қўшим-

ча йўналишларни аниқлаш мақсадида молия-

вий ҳолатни доимий (мунтазам) равишда таҳ-

лил қилиб боришни тақозо қилади.

Хусусий телеканалларни молиявий таъ-

миноти ва ривожланиши тижорат фаолияти

натижасида олинадиган маблағлар ҳисобидан

амалга оширилади. Бунда уларни тижорат

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

105

даромадларини ҳажми канални ва иш жумла-

дан, дастур ва кўрсатувларини рейтингига боғ-

лиқ бўлади. Чунки тижорат даромадини асо-

сини реклама хизматларидан келиб тушадиган

маблағлар ташкил этади.

Телеканалларни истиқболда ривожлани-

ши кўп жиҳатдан молиявий маблағларни асо-

сий ва айланма маблағларга самарали ҳамда

мақсадли трансформация бўлишига боғлиқдир.

Молиявий маблағларни аҳамияти ва шунга мос

равишда молиявий ҳолати таҳлили натижасида

олинадиган маълумотларни қиймати ҳозирги

кунда катта аҳамият касб этмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни

айтиш мумкинки, телевидения фаолиятини

ўзига хос хусусияти молиявий ҳолатни жорий

ва истиқболли таҳлилини ўтказиш бўйича аниқ

услубий кўрсатмалар ишлаб чиқишни тақозо
қилмоқда.

Молиявий ҳолат таҳлили телеканал ўз

олдига қўйган мақсад ва вазифаларни бажари-

ши учун амалга оширадиган ҳатти ҳаракатлар

ва қабул қиладиган қарорларни олдиндан кўра

билишга ҳамда асосли бўлишига имконият

яратиши керак.

Моливий ҳолат таҳлили фаолиятни асо-

сий кўрсаткичларни режалаштириш ва прог-

нозлаштириш учун асос бўлиши керак. Шунинг-

дек, самарали бажарилиши ва шаффоф бўлиши-

ни таъминлаши лозим. Телерадиокомпания

учун прогнозлар тузиш ва режаларни тасдиқ-

лаш бир вақтни ўзида истиқболда ривожлани-

шини таъминлайдиган қарорни қабул қилиш

демакдир.

Телерадиокомпанияни фаолият кўрсати-

ши ва истиқболда ривожланишига оид мақсад-

лар белгиланаётганда бизнингча, телекўрса-

тувларни узатишдан кўзланган асосий мақсад-

дан келиб чиқиш зарур. Мазкур мақсад юз бера-

ётган воқеа-ҳодисаларни ҳаққоний акс этти-

риш, замонавий техникалар ёрдамида юқори

сифатли оригинал сюжетли ижодий ишланма-

ларни яратишдан иборатдир. Телемаҳсулотни

яратувчи ва телерадиокомпанияни асосини

ташкил этувчи ижодий-ишлаб чиқариш бўлин-

маларини фаолият кўрсатишдан кўзлаган мақ-

садларини ҳам унутмаслик лозим.

Телерадиокомпаниялар фаолияти иқти-

содий самарадорлигини телемаҳсулот яратиш

ва фойда олишни ҳаражатларга нисбати орқали

ифодалаш мумкин. Бошқача қилиб айтадиган

бўлсак, телерадиокомпания самарадорлигини

умумлаштирувчи кўрсаткич бўлган фойдани

барча сарфланган ҳаражатларга нисбати белги-

лаб беради.

Телекомпаниялар турли иқтисодий, таш-

килий ижодий мақсадларга эга бўлиши мумкин

(1-жадвал).

1-жадвал

Телекомпаниялар устуворлик даражасига кўра мақсад ва мақсадли

кўрсатмаларни тавсифланиши

Мақсад ва мақсадли кўрсатмаларни

устуворлилик даражаси

Мақсад ва мақсадли кўрсатмаларни мазмуни

Стратегик мақсадлар

Телекўрсатувларни эфирга узатиш миқдори ва фойда миқдорини
ошириш ҳамда телебозордаги улушни кўпайтириш

Оралиқ мақсадлар

Кўрсатувлар узатиш ва тайёрлаш сифатини ошириш, телекўрса-
тувларни тайёрлаш муддати ва ҳаражатларини қисқартириш ҳамда

умумий телекўрсатувлар ҳажмида юқори рейтингли кўрсатувлар
улушини ошириш

Телекомпанияни

узлуксиз

фаолият

кўрсатиши ва молиявий барқарорлигини
таъминлайдиган мақсадли кўрсатмалар

Телекомпаниялар бошқарувини такомиллаштириш, барқарор
молиявий ҳолатга эришиш, маблағлардан рационал фойдаланиш ва
реклама фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги дастурларни
яратишни кўпайтириш.

Телерадиокомпанияларда молиявий ва

материал ресурсларини дефицит бўлишига

кўпинча телеқурилмаларини баҳосини доимо

ошиб бориши, телерадио ишлаб чиқаришини

илм ҳамда капитал сиғимини юқорилиги сабаб

бўлади. Бозор муносабатларига ўтилиши теле-

радио ишлаб чиқаришни якуний бир бирлик

маҳсулотига тўғри келадиган норматив ҳара-

жатларни ҳисоб-китоб қилишни тақозо этади.

Шунингдек, тижорат фаолиятидан олинадиган
даромадларни максималлаштириш зарурияти-

ни мавжудлиги молиявий ҳолат таҳлилини са-

марадорлигини доимо ошириб боришни тақозо

қилади. Бу эса мазкур таҳлилда ҳорижда кенг

қўлланилаётган таҳлил усул ва услубларини

қўллаши талаб этади.

Мазкур тадқиқотда молиявий ҳолат таҳ-

лили доирасида ўтказиладиган молиявий таҳ-

лил мазмунини очиб беришга асосий эътибор

қаратилди. Иқтисодий адабиётлар таҳлили ва

амалиётни ўрганиш мазкур масалада хорижий

ва маҳаллий олимлар ўртасида ягона қараш

мавжуд эмаслигини кўрсатди.

Иқтисодчи олим В.В.Ковалев молиявий

таҳлилни иккита асосий йўналиши бор деб

ҳисоблайди. Унга кўра, биринчи йўналишда

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

106

молиявий таҳлилга кенг маънода қаралади ва

хўжалик юритувчи субъектни молиявий бошқа-

руви билан боғлиқ аналитик ишларни барча

бўлимларини ўзида қамраб олади. Иккинчи

ёндашув молиявий таҳлил доираси бухгалте-

рия ҳисоботи билан чеклаб қўйилмоқда. Худди

шундай ёндашувни проф. О.В. Ефимовани тад-

қиқотларида ҳам кўриш мумкин.

Проф. В.В. Ковалев ушбу масалада фикр

билдириб, “Анъанага кўра молиявий таҳлил

бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида

корхонани молиявий холатини баҳолаш ва

прогнозлаштириш услуби демакдир. Шундай

қилиб, мазкур ёндашувга кўра молиявий таҳ-

лилни асосида молиявий менежментга ўхшаб

молиявий ҳисобот таҳлили ётади”,- деб ёзган

[1. 54 б.]. Ушбу ёндашув В.В.Ковалев томонидан

молиявий таҳлилни кенг маънода қарашга оид
илгари сурилган юқоридаги талабни торайи-

шига олиб келмоқда.

Проф. Ж.Ришар молиявий таҳлилни ижо-

бий тарафи сифатида фаолиятни самаралили-

ги, сотишни даромадлилиги ва киритилган

сармояни рентабеллилиги таҳлилини келтириб

ўтган. Сармояни инвестиция қилишнинг сама-

ралилигини таҳлил қилиш молиявий ҳолатни

баҳолаш учун принципиал аҳамиятга эга бўл-

сада молиявий таҳлилнинг йўналишларидан

бири бўлиб ҳисобланади, холос [2].

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, кўпгина

олимлар молиявий таҳлил билан молиявий

ҳолат таҳлилига бир хил маъно берувчи ата-

малар сифатида қарашмоқда. Ушбу атамаларга

таҳлил назарияси ва амалиётида синоним

сифатида қараш холати ҳам учраб турибди.

Бизнингча, бу тўғри эмас. Шуни ҳам унутмас-

лик керакки, тадқиқотлардаги асосий тушун-

мовчилик, ноаниқликлар молиявий ҳолат таҳ-

лили мақсади, чегалари ва асосий таркибини

моҳиятини тушунишда бўлмоқда.

Иқтисодчи олимлар Э.А. Макарьян ва

Г.П. Герасименколарни фикрига кўра, молиявий

ҳолат корхонани ўз қарз мажбуриятларини

бажариш қобилиятини акс эттирувчи кўрсат-

кичлар жамланмасини ифода этади [3, 41 б.].

Ушбу ёндашув молиявий холат ҳақидаги ту-

шунчани торайтириб, тўлов қобилияти маъно-

сини билдиришига олиб келади.

Тадқиқотчилар В.М.Родионова ва А.М. Фе-

дотовани фикрича, молиявий ҳолат тўлов

қобилияти ва ликвидлиликни характерловчи

молиявий барқарорлик билан белгиланади. [4,

8 б.]. Ушбу қараш ҳам молиявий ҳолат ҳақидаги

тушунчани торайишига олиб келади ва барқа-
рорликни таъминлайдиган омилларга асосий

эътиборни қаратади.

Ушбу муаммони (турли ёндашувларни

борлиги) мавжудлигини асосий сабаби молия-

вий таҳлил жараёни, уни йўналишлари ва

таркибий қисмларини моҳиятига оид назарий

жиҳатдан асосланган қарашларни шаклланти-

рилмаганлигидир. Мисол учун, В.В. Ковалев

молиявий таҳлилни молиявий маблағлар ва

уларни оқимини ўрганиш билан боғлайди [1,

57б.]. Молиявий оқимлар ҳақидаги маълумот-

лар бошқарув қарорлари қабул қилиш учун

зарур бўладиган маълумотларни умумий оқи-

мини таркибий қисми ҳисобланади. Шу боис-

дан В.В.Ковалевни ёндашуви бизнингча, молия-

вий таҳлилни ўрганиш соҳасини торайишига

олиб келмоқда.

Иқтисодчи олимлар А.Д.Шеремет ва

Р.С.Сайфулин [6, 195 б.] молиявий таҳлилни

асосий мақсади сифатида корхонани молиявий

холати, фойда ва зарарлари, актив ва пассивлар

таркибидаги ўзгаришлар, дебиторлар ва креди-
торлар билан ҳисоб-китоблардаги ўзгаришлар

ҳақидаги ҳақиқий холатни ак эттирувчи муҳим

параметрларни аниқлашдан иборатдир, - деб

ёзган. Бизнингча, мазкур олимларнинг молия-

вий таҳлилнинг кенг мазмунли, яъни корхона-

нинг молиявий ҳолатини ҳисоб-китобларини

холати, фаолиятини натижалари ҳамда актив-

лар ва пассивларни нисбати билан белгилаш

каби таърифини молиявий таҳлилни тўлақон-

ли таърифи сифатида қабул қилиш мумкин. Энг

мухими мазкур олимларнинг молиявий ҳолат-

ни жорий баҳолаш нуқтаи назаридан ва узоқ

истиқболга мўлжаллаб ўрганиш лозимлиги

тўғрисидаги фикрларига [6, 199 б.] қўшилиш

мумкин.

Хорижлик иқтисодчи олим Э.Хелфертни

фикрича, бошқарув қарорлари қабул қилиниши

натижасида юз берадиган молиявий маблағлар

ҳаракатини ўзаро ҳамкорликдаги тизимига

молиявий таҳлил сифатида қараш мумкин [7,

15 б.]. Бизнингча, корхоналарда молиявий

маблағларни ҳаракати нафақат бошқарув

қарорлари билан боғлиқ бўлади, балки ташқи

таъсирларни (корхоналар фаолиятига тегишли

баъзи бир масалаларни давлат томонидан

тартибга солиниши, солиққа тортиш тизими ва

бошқалар) объектив шарт-шароитлари натижа-

сида ҳам юз беради. Шу боисдан мазкур ёнда-

шув бизнингча қўшимча изоҳ талаб этади.

Проф. П.А. Бернстайн [8] таърифига кўра,

молиявий таҳлил корхона фаолияти натижа-

лари ва жорий молиявий ҳолатни ўрганади.

Асосий эътибор корхонани истиқболда фао-

лият кўрсатиш шароитини баҳолаш ва прогноз-

лаштиришни шакллантиришга қаратилади.

Бизнингча, берилган ушбу таъриф молиявий
таҳлилни мақсадли йўналишини тўлиқ очиқ

беради.

Иқтисодий адабиётлардаги молиявий

таҳлил ва унда молиявий ҳолат таҳлилини

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

107

ўрнига оид таърифлар бўйича ёндашувларни

ўрганиш натижасида муаллифлик қараши

шакллантирилди. Унга кўра молиявий таҳлил

хўжалик юритувчи субъектларни жорий ва

истиқболдаги молиявий ҳолатини баҳолаш

методи ҳисобланади. Шунингдек, молиявий

маълумотлар кўрсаткичларини ўзаро боғлиқ-

лиги ва динамикасини ўрганиш натижасида:

- корхонани жорий ва истиқболдаги мо-

лиявий ҳолатини баҳолаш;

- корхоналарни молиявий таъминот нуқ-

таи назаридан эришиш мумкин бўлган ва мақ-

садга мувофиқ бўлган ўсиш суръатларини баҳо-

лаш;

- келиб тушиши мумкин бўлган маблағ-

ларни манбаларини аниқлаш ҳамда уларни

жалб қилиш имкониятларини мақсадга муво-

фиқлигини аниқлаш;

- корхонани молиявий ҳолатини прогноз-

лаштириш имкониятларини яратади.

Бизнингча, молиявий холат таҳлили кор-

хона молиявий таҳлилини дастлабки босқичи-

да ўтказилиб, молиявий муносабатлар ва

молиявий маблағлар ҳаракатини ягона ишлаб

чиқариш-сотиш жараёнларида илмий асослан-

ган холда ўрганишни ўз ичига олади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, молия-

вий ҳолат таҳлили қуйидаги вазифаларни

ечишга имкон берувчи таҳлилнинг таркибий

қисми ҳисобланади:

рентабеллик ва молиявий барқарорликни

аниқлаш;

- молиявий ресурслардан самарали фой-

даланиш холатини ўрганиш;

- хўжалик юритувчи субъектни молиявий

бозордаги ўрнини аниқлаш ва уни молиявий

рақобатбардошлигини миқдорий жиҳатдан

аниқлаш;

- режадаги молиявий тадбирлар, дастур-

лар, режалар ва молиявий кўрсаткичларнинг

бажарилиши холатини баҳолаш;

- молиявий маблағлар қайтимини кўпай-

тириш ва аниқланган камчиликларни бартараф

этиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар-

ни баҳолаш.

Таҳлилнинг асосий йўналишлари бўлиб

жорий тўлов қобилияти ва ликвидлиликни

баҳолаш, активларга инвестиция қилинган

маблағлар айланиши, пул оқимлари, капитал

структураси, қўйилган капитал даромадлили-

гини баҳолаш ҳисобланади.

Молиявий ҳолат таҳлили натижалари

корхона раҳбарияти алоҳида эътибор қарати-

ши лозим бўлган мавжуд муаммолар ҳамда
юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни

аниқлаш имконини беради ва бошқарув қарор-

ларини тайёрлаш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам молиявий ҳолат таҳлили бир

вақтни ўзида таҳлилни якунловчи қисми бўлиб

ҳам ҳисобланади. Алоҳида қисмларга бўлиб

ўрганилган фаолият соҳаларини умумлаштир-

ган холда бошқарув қарорларини бажаришни

мақсадга мувофиқлиги ва корхона молиявий

стратегиясига мос келиши даражаси аниқлана-

ди. Шундан сўнг молиявий таҳлилни кейинги

босқичига ўтилади.

Молиявий таҳлилни баъзи бир методоло-

гик масалаларини тадқиқ этиш ва улар ўртаси-

даги чегараларни аниқ белгилаш молиявий

таҳлилни асосий блоклари ҳамда таркибий

қисмларини идентификация қилиш билан

боғлиқдир.

Иқтисодий адабиётларни ўрганиш проф.

Р.С.Сайфулин ва А.Д.Шереметлар ўз тадқиқот-

ларида[9] молиявий таҳлилнинг мазмунига
тўхталиб, учта ўзаро боғлиқликдаги блоклар:

молиявий натижалар таҳлили, корхона молия-

вий холати таҳлили ва корхона молиявий-

хўжалик фаолияти самарадорлиги таҳлилини

ажратган. Мазкур олимлар тақдим этган ушбу

молиявий таҳлил классификацияси бизнингча

тўлиқ эмас. Чунки унда корхонани молиявий

ҳолати молиявий натижалари ва молиявий

самарадорлиги сифатида аниқланмоқда. Бунда

самарадорликни баҳолашни элементи сифати-

да молиявий натижалар таҳлили ўртага чиқ-

моқда. Шу боисдан, молиявий ҳолат таҳлили ўз

ичига юқорида санаб ўтилган блокларни ҳам

олса мақсадга мувофиқ бўлади.

Ундан ташқари, проф. Р.С. Сайфулин ва

А.Д. Шереметлар ёндашувида ўта мухим бўлган

блоклар: капитал таҳлили (уни таркиби ва

алоҳида таркибий қисмлари таҳлили қўшилган

холда), таҳлилни барча йўналишларини бир-

бирига боғловчи ва бирлаштирувчи молиявий

ҳолатни комплекс баҳолаш каби блоклар қў-

шилмаган.

Проф. Л.А.Бернстайнни тадқиқотларида

[8] молиявий таҳлил қуйидаги босқичларга бў-

линган: қисқа муддатдаги ликвидлилик, пул

маблағлари оқими, капитал структураси ва

узоқ муддатли тўловга қобилиятлилик, инвес-

тициядан келадиган фойда, активларни ишла-

тилиши, фаолият натижалари. Бизнингча, мо-

лиявий таҳлил методологияси учун муҳим

масала ҳисобланган профессор Л.А.Бернстайн

кўрсатган 6 та блокни ҳар бирини ўзига хос

хусусиятлари бўлсада, улар ўзаро боғлиқ ҳисоб-

ланади.

Иқтисодий адабиётларни тадқиқ этиш

корхона молиявий таҳлилида молиявий холат
таҳлили тўлароқ экс эттириш 1-чизмада кел-

тирилган тартибда бўлиши кераклигини кўр-

сатди.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

108



























1-чизма. Молия таҳлил тизимида молиявий ҳолат таҳлилини ўрни

Ушбу расмдаги ўзаро боғлиқликни ўрга-

ниш молияявий таҳлилни умумий тизимида

молиявий ҳолат таҳлилига алоҳида рол ажра-

тилишини кўрсатди. У фаолият самарадорли-

гини ўраганиш ва баҳолашни шакллантиришни

бошланғич ва якуний босқичи ҳисобланади. Шу

боисдан, мавжуд молиявий ҳолатни ўрганиш,

ундаги асосий ўзгаришларни аниқлаш ҳамда

сармоя киритишни самарадорлигини тавсиф-

лаш имконини беради.

Молиявий ҳолат таҳлили натижалари

кўзланган мақсадларга эришиш учун маблағ-

ларни жойлаштириш ва жалб қилиш борасида-

ги бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш учун

асос бўлиб хизмат қилади. Агар юз берган мо-

лиявий ҳолатни салбий оқибатларини барта-

раф этиш учун молиявий холат таҳлили маълу-

мотлари ёрдамида ўтказилган баҳолаш етарли

бўлмаса, у ҳолда маркетинг, таъминот ва ка-
питал бозорлари таҳлили натижаларидан фой-

даланилади.

Корхона фаолияти молиявий таҳлили

Россиялик олимлар (В.Ф.Палий, А.Д.Шеремет,

Р.С.Сайфулин, О.В.Ефимоваларни методикала-

ри) томонидан ички ва ташқи таҳлилга бўлин-

ган [9; 11; 12].

Бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асо-

сида ўтказилган молиявий ҳолат таҳлили таш-

қи таҳлил характерига эга бўлади, яъни корхо-

надан ташқарида ўтказилади. Чунки бухгалте-

рия баланси ҳисоботни ташқи истемолчилари-

га тижорат сирига оид маълумотлардан фойда-

ланмасдан корхона молиявий ҳолатини етарли
даражада объектив баҳолаш имкониятини бе-

ради. Молиявий ҳолатни ташқи таҳлили одатда

хўжалик юритишни муҳим ҳисобот даврлари

бўйича ўтказилган ретроспектив таҳлил ҳисоб-

ланади. Таҳлилни ушбу тури камчиликларга

ҳам эга: аниқланган резервлар ўтган даврга те-

гишли бўлганлиги сабабли ишлаб чиқаришни

самарадорлигини ўстиришни бутунлай йўқо-

тилган имконияти ҳисобланади[13].

Молиявий ҳолат ташқи таҳлили телеком-

паниялар учун нафақат потенциал ҳамкорлар-

ни баҳолаш нуқтаи назаридан балки бухгалте-

рия ҳисоботини ташқи истеъмолчилари нуқтаи

Активлар таҳлили

- айланма капиталга қўйилган
инвестициялар таҳлили;
- асосий капиталга қўйилган
инвестициялар таҳлили;
- активлар айланиши таҳлили;
- пул оқимлари, жорий молиявий
эҳтиѐж ва пул оқими ликвидлилиги
ҳисоб-китоб таҳлили;
- молиявий рисклар таҳлили.

Молиявий холатни

комплекс таҳлили

Пассивлар таҳлили

- ўз капитали ишлатилишини таҳлили;
- капитални таркибий тузилиши ва
баҳоси ҳамда уни таркибий қисмлари
қийматини таҳлили;
- капитални даромадлилиги таҳлили;
- капитал кенгайиш қобилияти таҳлили;
- қарз капиталини ишлатилиши таҳлили

Молиявий ҳолатни

статистик таҳлили

Пул оқимларини

динамик таҳлили

Пул оқимларини

прогнозлаштириш

Прогноз бухгалтерия

ҳисоботини тузиш

Телерадиоком

панияни

молиявий

барқарорлиги

ликвидлилиги

ва тўлов

қобилиятини

баҳолаш ва

таҳлили

Телерадиоком

панияни

маблағлари ва

манбаларини

таркиби ва

динамикасини

умумий

баҳолаш

Ишбилар-

монлик

фаоллиги

таҳлили

Прогноз-

лаштири-

ладиган

пул оқими

таҳлили

Тўлов

қобилияти ва

молиявий

барқарорлик

таҳлили

Банкротлилик

ва

тадбиркорлик

рискини

баҳолаш

Маркетинг таҳлили

- бозор;
- маҳсулотлар;
- бозор сегментацияси

ва харидорлар;
- сотиш каналлари;
- рақобатчилар;
- маҳсулотни бозорга

олиб кириш сиёсати;
- баҳо сиёсати.

Таъминот таҳлили

- хомашё, материал-
лар ва хизмат манба-
лари таҳлили;

- мол етказиб бериш
муқобил вариантла-
рини баҳолаш;
- мол етказиб

бериш сифати
таҳлили.

Капитал бозори

таҳлили

- фоиз ставкалари
таҳлили;
- молиялаштириш
манбалари мавжуд-

лигини баҳолаш;
- инфляция даража-
сини таҳлил қилиш

Молиявий таҳлил

Ташқи муҳит таҳлили

Ички муҳит таҳлили

- ишлаб чиқариш;
- сотиш ҳажми ва таркибий

тузилиши;
- сифат ва рақобатбардошлик;
- ишлаб чиқариш потенциали;
- ресурслар;

- харажатлар;
- молиявий натижалар.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

109

назаридан ўзини баҳолаш учун ҳам маълум бир

қизиқиш касб этади.

Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асоси-

да ўтказилган деталлаштирилган таҳлил кўп-

роқ ички таҳлилни вазифаларини ечиш имко-

нини беради ва уни асосий истеъмолчиси теле-

радиокомпания раҳбарияти ҳисобланади (2-

жадвал).

2-жадвал

Ташқи ва ички таҳлил хусусиятлари

Таҳлил турлари

Ташқи

Ички

Фойдаланувчилар

Солиқ идоралари, кредит ташкилотлари,
аудиторлик фирмалари, таъсисчилар

Раҳбарият, молиявий менежерлар, бош
бухгалтер, телерадиокомпания жамоаси

Мақсади

Телерадиокомпания молиявий-иқтисо-
дий фаолиятини баҳолаш ва банкрот
бўлиш эҳтимоли прогнозини тузиш

Ички резервлар, жорий ҳолат, эришилган кўр-
саткичлар (сотиш ҳажми, таннарҳ ва ҳ.з.)ни
баҳолаш, ривожланиш прогнозини тузиш

Ахборот базаси

Бухгалтерия ва статистика ҳисоботи

Бошқарув ва молиявий ҳисоб маълумотлари,
журнал ордерлар, Бош китоб, бухгалтерия ва

статистик ҳисоботлар ва ҳ.з.

Тақдим этиш

характери

Ҳамма учун очиқ бўлган аналитик

маълумотлар

Аналитик

маълумотлар

(шу

жумладан,

тижорат сирига кирувчи)

Таҳлил ўтказишни

усул ва методлари

Анъанавий:

таққослаш,

гурухлаш,

иқтисодий математик методлар

Молиявий таҳлилни анъанавий ва махсус

методлари

Фойдаланиладиган

кўрсаткичлар

- қиймат;

- сифат ва миқдорий коэффициентлар;
- ўсишни характерловчи кўрсаткичлар

аналитик ва статистик кўрсаткичлар тизими;

- миқдорий;
- сифат;
- қиймат

Ўтказиш характери

- баҳолаш

- излаш (резервлар);
- бошқарув (қарорлар)

Тармоқ

- кўриб чиқилмайди;

- инобатга олинади

Объектлар қамрови

- корхона миқёсида

- алоҳида ҳар бир ижодий-ишлаб чиқариш

бирлашмалари;

- корхонани барча бўлинмалари

Таҳлилни муддати

ретроспектив ва истиқболли

тезкор

Телерадиокомпанияларда молиявий ҳо-

латни таҳлил қилиш иккита жабҳада ўткази-

лади. Биринчиси фаолиятнинг молиявий меха-

низмини тушуниш методи сифатида, иккинчи-

си эса, молиявий холатни барқарорлаштиришга

олиб келувчи доимий бошқарув қарорларини

қабул қилиш методи сифати ўтказилади.

Бир тарафдан бухгалтерия ҳисоботини

қисқартирилган ва асосий ҳамда муҳим жиҳат-

ларини умумлаштирилган шаклда молиявий

баҳолаш телерадиокомпания раҳбарияти учун

тўғри қарорлар қабул қилиш учун молиявий-

хўжалик фаолиятни йўналишларини тўғри кўр-

сатиб беради.

Иккинчи томондан, телерадиокомпания

маъмуриятига, таъсисчиларга, мулк эгалари ва

акционерларга ҳисобот даврини охирига мо-

лиявий натижалар, олинган даромад ва уни иш-

латилиши тўғрисида тўлиқ ва кенгайтирилган

маълумотлар керак. Бундай маълумотлар мо-

лиявий ҳолатни илмий асосланган комплекс

таҳлилини ўтказиш натижасидагина олиниши

мумкин.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёвнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи. 2020 йил 25

январь, №19 (7521).

2. Ковалев В.В. Финансовый анализ: Управление капиталом. Выбор инвестиций. Анализ отчетности. – М.: Финансы и

статистика, 1996. – 432 с.

3. Ришар Ж. Аудит и анализ хозяйственной деятельности предприятия: Перевод с французского/Под ред. Л.П.Белых. –М.:

Аудит, ЮНИТИ, 1997. – 375 с.

4. Маркарьян Э.А., Герасименко Г.П. Финансовый анализ. – М.: "ПРИОР", 1997. – 160 с.
5. Родионова В.М., Федотова М.А. Финансовая устойчивость предприятия в условиях инфляции. –М.: Перспектива, 1995. 98 с.
6. Ковалев В.В. Финансовый анализ: Управление капиталом. Выбор инвестиций. Анализ отчетности. – М.: Финансы и

статистика, 1996. – 432 с.

7.

Шеремет А. Д., Сайфулин Р.С., Севрук Н.А. Паспорт в анализе хозяйственной деятельности предприятия. М.: Экономика,

1986.

208 с.

7. Хелферт Э. Техника финансового анализа. –М. : ЮНИТИ, 1996. – 663 с.
8. Бернстайн Л.А. Анализ финансовой отчетности. Теория, практика, интерпретация. /Гл.редактор серии профессор Я.В.

Соколов – М.: Финансы и статистика, 1996. – 624 с.

9. Шеремет А.Д. Сайфулин Р.С. Методика финансового анализа – М.: ИНФРА – М, 1995. – 176 с.
11. Ефимова О.В. Как анализировать финансовое положение предприятия. – М.: Бизнес – школа “Интел-синтез”, 1993. – 82 с.
12. Палий В.Ф. Новая бухгалтерская отчетность. –М.:Контролинг, 1991.
13. Баканов М.И., Шеремет А.Д. Теория экономического анализа. – М.: Финансы и статистика, 1994. – 288 с.

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёвнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи. 2020 йил 25 январь, №19 (7521).

Ковалев В.В. Финансовый анализ: Управление капиталом. Выбор инвестиций. Анализ отчетности. – М.: Финансы и статистика, 1996. – 432 с.

Ришар Ж. Аудит и анализ хозяйственной деятельности предприятия: Перевод с французского/Под ред. Л.П.Белых. –М.: Аудит, ЮНИТИ, 1997. – 375 с.

Маркарьян Э.А., Герасименко Г.П. Финансовый анализ. – М.: "ПРИОР", 1997. – 160 с.

Родионова В.М., Федотова М.А. Финансовая устойчивость предприятия в условиях инфляции. –М.: Перспектива, 1995. 98 с.

Ковалев В.В. Финансовый анализ: Управление капиталом. Выбор инвестиций. Анализ отчетности. – М.: Финансы и статистика, 1996. – 432 с.

Шеремет А. Д., Сайфулин Р.С., Севрук Н.А. Паспорт в анализе хозяйственной деятельности предприятия. М.: Экономика, 1986. – 208 с.

Хелферт Э. Техника финансового анализа. –М. : ЮНИТИ, 1996. – 663 с.

Бернстайн Л.А. Анализ финансовой отчетности. Теория, практика, интерпретация. /Гл.редактор серии профессор Я.В. Соколов – М.: Финансы и статистика, 1996. – 624 с.

Шеремет А.Д. Сайфулин Р.С. Методика финансового анализа – М.: ИНФРА – М, 1995. – 176 с.

Ефимова О.В. Как анализировать финансовое положение предприятия. – М.: Бизнес – школа “Интел-синтез”, 1993. – 82 с.

Палий В.Ф. Новая бухгалтерская отчетность. –М.:Контролинг, 1991.

Баканов М.И., Шеремет А.Д. Теория экономического анализа. – М.: Финансы и статистика, 1994. – 288 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов