Этапы разработки международных стандартов финансовой отчетности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
136-142
57
9
Поделиться
Эргашева, Ш., & Маннапова, Р. (2020). Этапы разработки международных стандартов финансовой отчетности. Экономика И Образование, 1(4), 136–142. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4502
Шахло Эргашева, Ташкентский государственный экономический университет

профессор

Рано Маннапова, Ташкентский финансовый институт

преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматрывается этапы развития международных стандартов финансовой отчетности и текущие реформы в наше республике.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

136

жетининг баланслашган ижросини таъмин-
лаш учун солиқлар ва бошқа мажбурий тў-

ловларнинг тўлиқ йиғилишини, иш билан
банд фуқароларнинг максимал қонунийлаш-

тирилиши ва иш ҳақи фондини кўпайтириш-
ни таъминлаш ҳамда “маҳаллий давлат ҳоки-

мияти, давлат солиқ, молия органларининг,

шунингдек, улар мансабдор шахсларининг
қатъий жавобгарлигини назарда тутган ҳол-

да солиқ солиш базасини кенгайтириш, бюд-
жетга қўшимча тушум манбаларини аниқ-

лаш, унинг баланслилигини таъминлаш бў-

йича туманлар ва шаҳарлар кесимида “Йўл
хариталарини” ишлаб чиқиш, ижросини таъ-

минлаш ва мониторинг қилиш давлатнинг
тезкор тадбирларидан ҳисобланади.

Мазкур тадбирларнинг амалга ошири-

лиши бошқаришнинг турли даражаларида

солиқ йиғилувчанлигини оширишнинг му-

ҳим элементи сифатида жисмоний шахслар
даромадидан солиқ маъмуриятчилиги юза-

сидан харажатларни камайтиришни ва маз-
кур давлат институтига бўлган ишончнинг

ортишини таъминлайди.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Paying Taxes 2019. A unique report by PwC and the World Bank Group. https://www.pwc.com/gx/en/paying-taxes/pdf/pwc-

paying-taxes-2019.pdf

2. Ш.М.Мирзиёев “2017 йил - шиддатли ислоҳотлар йили”. Т.: Адолат, 2018. – 96 б.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сонли “Ўзбекистон Республикасининг солиқ

сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармони. – www.lex.uz

4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонига илова//Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами. – Тошкент, 2017. – № 6 (766). – 33-б.

5.Alfred G. Buehler “Taxation and the minimum of subsistence” Source: The American Economic Review, Vol. 23, No. 2 (June., 1933),

pp. 234-244. StableURL:http://www.jstor.org/stable/253

6. Harley L. Lutz “The privilege of personal income taxation”. Source: The Bulletin of the National Tax Association, Vol. 23, No. 1

(October, 1937), pp. 11-22. Stable URL: ttp://www.jstor.org/stable/41786912

7. Жўраев А. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг самарали йўллари: Монография. – Т.: Фан, 2004. – 243 б
8.Ашмарина У.В. “Налогообложение доходов физических лиц в России: перспективы реформирования и оценка фискальных

эффектов”. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата экиномических наук. Волгоград-2016.-26с.

9. Маликов Т. Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. Т.: Академия, 2002 йил 30 б.

10. Ҳайдаров Н. Солиқлар ва солиққа тортиш масалалари «Akademiya» нашриёти –Т., 2007. 79 б.

11. Юлдашев И. Жисмоний шахслар даромадини солиққа тортишда умумдекларациялаш тизимини жорий этиш

масалалари: и.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. – Т.: БМА, 2002. - 7 б.

12. Абдурахмонов О. Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар тизими ва уни такомиллаштириш масалалари./ Иқтисод

фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. – Тошкент, 2005. Б. - 52-53.

13. Адизов А. Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар тизимини такомиллаштириш./ Иқтисод фанлари номзоди

илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. - Тошкент, 2004. Б. - 25.

14. Муталова Д. Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини такомиллаштириш / иқтисод фанлари номзоди

илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Т.: БМА, 2010. – 21 б.

15. Усманова М. Жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация усулида солиққа тортишни такомиллаштириш/

иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Т.: БМА, 2011. – 23 б.

16. Сабиров М. Даромадларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш/ иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа

доктори (Doctor of hilosophy)илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. –Т.: ТМИ, 2019. -3-25-б.

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИНИНГ

РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ

Эргашева Шахло Тургуновна -

Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори

Маннапова Раъно Аброровна -

Тошкент молия институти, ўқитувчи

Аннотация.

Ушбу мақолада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини ривожланиш босқичлари ва

республикамизда тадбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ёритилган.

Таянч сўзлар:

бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия, халқаро стандарт, аккредитация,молиявий ҳисобот.


Аннотация.

В данной статье рассматрывается этапы развития международных стандартов финансовой

отчетности и текущие реформы в наше республике.

Ключевые слова:

бухгалтерский учет, аудит, финансы, международный стандарт, аккредитация,

финансовая отчетность.


Annotation:

This article discusses the stages of development of international financial reporting standards and

ongoing reforms in our republic.

Keywords:

accounting, audit, finance, international standard, accreditation, financial reporting.


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

137

Мамлакатимиз иқтисодиётига хори-

жий инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб

этилиши, эркин иқтисодий зоналарнинг
ташкил этилиши ва фаолият юритиши бух-

галтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартлари асосида ташкил қи-

лишни зарурат қилиб қўймоқда. Ҳозирги

вақтда молиявий ҳисоботнинг халқаро стан-
дартлари хўжалик субъектлар томонидан

ташқи фойдаланувчилар

эҳтиёжларини қон-

диришга йўналтирилган бухгалтерия ахбо-

ротини тайёрлашда тобора кенг фойдала-
нилмоқда. Бу ҳолат ахборотни сифатини

ошириш, капитал қийматини пасайтириш,
капитал бозорига киришни осонлаштириш

каби бир қатор сабаблар билан изоҳланади.
Маълумки, молиявий ҳисоботлар халқаро

стандартларини билмасдан туриб ушбу стан-
дартларга ўтиб бўлмайди. Ўзбекистон Рес-

публикаси Президенти Ш.Мирзиёйев таъ-
кидлаганидек: “Макроиқтисодий барқарор-

ликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий

ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қо-
лиш, жумладан, миллий валюта ва ички

бозордаги нарх даражасининг барқарор бў-
лишини таъминлаш - энг муҳим устивор ва-

зифамиздир”[1]. Шунингдек, хўжалик субъ-
ектларини янада ривожлантириш масала-

лари 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Рес-
публикасини ривожлантиришнинг бешта

устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стра-
тегиясида белгиланган устувор йўналишлар-

да ҳам алоҳида белгилаб берилган[2].

Республика иқтисодиётининг етакчи

тармоқлари ва соҳаларида хорижий инвести-
циялар иштирокида 4200 дан кўпроқ қўшма

корхоналар ташкил қилинган. Бу корхона-

лардан 850 дан ортиғи Россия Федерацияси-
га, 396 таси Буюк Британия, 242 таси АҚШ,

159 таси Қозоғистон, 114 таси Германия ва
бошқа мамлакатлар инвестистиялар ишти-

рокидаги корхоналар ҳиссасига тўғри кела-
ди. Шунингдек, эркин иқтисодий зоналар

хажми ҳам ортиб бормоқда. Табиийки, бун-
дай шароитда бухгалтерия ҳисобини молия-

вий ҳисоботнинг халқаро стандартлари
(МҲХС) асосида ташкил этиш ва юритишни

талаб қилади.

Замонавий бухгалтер ва ҳар бир раҳбар

ходим томонидан банк ёки компанияни
ривожланиши ва молиявий барқарорлигини

таъминлашида дуч келинаётган иқтисодий

муаммоларни ҳал қилишда ўз бухгалтерла-
рига ишонч ҳосил қилгани ҳолда, уларни

юқори малакаси ва иш тажрибалари халқаро

амалиёт, яъни молиявий ҳисоботнинг ҳалқа-
ро стандартлари (МҲХС)га таяниб энг яқин

ёрдамчи деб қараши зарур. Бу эса республи-
камиз иқтисодиёти янада ривожланиши-

нинг муҳим омилларидан бирига айланади.

Шунингдек, акциядорлик жамиятлари

фаолиятининг кўлами, тармоқ хусусиятлари

ва йўналишларини инобатга олган ҳолда
намунавий ташкилий-тузилмани жорий қи-

лиш, акциядорлик жамиятлари фаолияти-
нинг очиқлигини ошириш, улар томонидан

халқаро стандартлар асосида молиявий ва
аудит ҳисобот ахборотини нашр қилиш.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, 2015-2018
йилларда барча акциядорлик жамиятлари

йиллик молиявий ҳисоботни нашр этиши ва
Халқаро аудит стандартлари ҳамда Молия-

вий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари-
га мувофиқ ташқи аудит ўтказишни маълу-

мот учун қабул қилиш, акциядорлик жа-
миятлари фаолиятининг самарадорлигини

ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини

такомиллаштириш комиссияси акциядорлик
жамиятларининг йиллик молиявий ҳисобо-

тини халқаро стандартларга мувофиқ нашр
этиш жадвалини тасдиқлаш” вазифалари

белгилаб берилди[3].

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия

ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС)
нинг талаблари кўплаб позициялари бўйича

МҲХС талабларига жуда яқинлаштирилган
бўлса-да, лекин бошқа, баъзан эса асосий

позициялар бўйича фарқлар ҳамон сақланиб
қолмоқда. Энг муҳими шуки, фаолият юрита-

ётган хўжалик юртитувчи субъектларнинг
катта қисмида мавжуд бўлган асосий восита-

лар, заҳиралар, номоддий активлар каби

объектларни ҳисобга олишга нисбатан ёнда-
шувлардаги фарқлар сақланиб турибди. Ўз

навбатида, трансформация тартиботларини
ўтказиш чоғида аксарият амалиётчи бухгал-

терлар айнан ушбу активларни қайта ҳисоб-
лашига тўғри келади.

Бугунги кунда, бухгалтерия ҳисоби-

нинг халқаро стандарти сифатида иккита

эталон: Молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари – МҲХС (IFRS - International

Financial

Reporting

Standards)

ҳамда

АҚШнинг Бухгалтерия ҳисобининг умумқа-

бул қилинган қоидалари – БҲУҚ (Generally
Accepted Accounting Principles, GAAP) тан

олинган.

Жаҳон фонд бозорларида листингдан

ўтиш учун тақдим қилинадиган молиявий

ҳисобот айнан шу икки стандарт талаблари

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

138

асосида тайёрланади ва тақдим етилади.
Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, АҚШ

фонд бозори листингига кириш учун GAAP
(БҲУҚ) талаблари, қолган фонд биржалари

учун еса МҲХС талаблари асосида молиявий
ҳисобот тақдим етилади.

Тўғри, АҚШнинг Бухгалтерия ҳисоби-

нинг умумқабул қилинган қоидаларида
“стандарт” сўзи мавжуд емас. Лекин юқори-

даги стандартларга берилган таърифларга
мувофиқ, GAAP ни бухгалтерия ҳисобининг

халқаро стандарти сифатида қарашимиз
мумкин. Кўпгина хорижий олимлар томони-

дан ҳам GAAP халқаро стандарт сифатида
тан олинади.

Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стан-

дарти ҳисобланган GAAP яратилишида Инг-

лиз-саксон бухгалтерия ҳисоби қоидалари
катта манба бўлиб хизмат қилган. Шу билан

бирга, унинг назарий асосларини ишлаб
чиқишда мамлакатнинг, нафақат бухгалте-

рия ҳисоби билан бевосита шуғулланувчи

олимлари, балки барча иқтисодий йўналиш-
да фаолият юритувчи машҳур олимлар ўз

ҳиссаларини қўшишган. Лекин GAAP нинг
ривожланишида қанчалик кўп омиллар ўз

изини қолдирмасин, у позитивизм таъсири
доирасида шаклланди (позитивизм-фаннинг

ролини фактлар ва ҳодисаларни ёзиб бориш-
дангина иборат деб чеклаб қўяди, уларнинг

моҳиятини тушунтириб беришдан бош тор-
тади, у асосан амалиёт ва тажрибага тая-

нади). Ишонч билан айтиш мумкинки, GAAP
АҚШ иқтисодиётининг эллик йиллик ама-

лий тажрибасининг мевасидир.

Амалдаги GAAP Америка молиявий

ҳисоби стандартлари бўйича Кенгаш - ФАСБ

томонидан ишлаб чиқилмоқда. Унда 7 нафар
эксперт фаолият юритади. Шу билан бирга,

GAAPни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда
Америка қимматли қоғозлар ва биржалар

бўйича Комиссияси (СЕC) катта таъсир кўр-
сатади. Бундан ташқари, ушбу жараёнларда

Америка ижтимоий дипломли бухгалтерлар
институти - АИCПА, Америка бухгалтерлар

ассоциацияси – ААА ва Давлат ташкилотлари
ҳисоби учун стандартлар Бошқармаси - ГАСБ

ҳам фаол иштирок етишади.

GAAP жаҳоннинг бошқа мамлакатлари

бухгалтерия ҳисоби стандартларига қанча-
лик сезиларли таъсир кўрсатмасин, у барча

мамлакатларни қамраб ололмайди. У, асосан

АҚШ фонд бозори листингига кирадиган
мамлакатлар учун талаб белгилайди. Таби-

ийки, бундай шароитда, дунёнинг бошқа

мамлакатлари учун бухгалтерия ҳисобининг
янги халқаро стандартлари яратиш зарурати

туғилади.

Ана шундай омиллар таъсири остида,

ҳозирда Молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари қўмитаси (МҲХСҚ) деб ном-

ланган Бухгалтерия ҳисобининг халқаро

стандартлари қўмитасига (БҲХСҚ) асос со-
линди. Ушбу қўмиталар томонидан Бухгал-

терия ҳисобининг халқаро стандартлари
(БҲХС) ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартлари (МҲХС) ишлаб чиқилган. Ўқув-
чи тўлиқ тасаввурга эга бўлиши учун, биз

БҲХСҚ ва МҲХСҚнинг фаолияти тўғрисида
батафсилроқ маълумотлар берамиз.

1973-йилнинг 29-июнида 10 та йирик

мамлакатнинг (Австралия, Канада, Франсия,

Германия, Япония, Мексика, Нидерландия,
Буюк Британия, Ирландия ва Америка

Қўшма Штатлари) бухгалтер ва аудиторлар
уюшмаси томонидан БҲХСҚга асос солинди.

1975-йилда илк стандартлар ҳисоб-

ланган 1-БҲХС (1975-й.) “Ҳисоб сиёсати ёри-
тилиши” ва 2-БҲХС (1975-й.) “Товар-моддий

захираларни тарихий қиймат бўйича ҳисоб
тизими доирасида баҳоланиши ва тақдим

етилиши”нинг якуний вариантлари чоп
етилган.

1989-йилда Европа бухгалтерлар фе-

дерацияси (ЕБФ) бухгалтерия стандартлари-

нинг халқаро уйғунлашувини ва БҲХСҚ фао-
лиятида Европа мамлакатларининг янада

фаол қатнашишини қўллаб-қувватлайди.
Европа бухгалтерлар федерацияси Кенгаши

(ИФАС) давлат сектори корхоналари учун
давлат тижорат корхоналари томонидан мо-

лиявий ҳисоботларни тайёрлашда БҲХСдан

фойдаланиш мажбуриятини юклайдиган
кўрсатмаларни тасдиқлайди.

1994-йилда БҲХСҚни назорат қилиш

ва молиялаштириш масалалари билан

шуғулланувчи Маслаҳат Кенгашига асос со-
линди.

1995-йилда Европа Комиссияси (ЕК)

БҲХСҚэ ва ҚҚКХТ (Қимматли қоғозлар бў-

йича комиссияларнинг халқаро ташкилоти)
ўртасидаги асосий стандартларни ишлаб

чиқишни якунлаш тўғрисидаги битимни
қўллаб-қувватлайди ҳамда Европа Иттифоқи

мамлакатларига БҲХСни қўллаш мажбурия-
тини юклайди.

1996-йилда Қимматли қоғозлар ва

АҚШ биржалари бўйича комиссияси қиммат-
ли қоғозларни халқаро бозорларда жойлаш-

тириш мақсадида молиявий ҳисоботни тай-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

139

ёрлашга доир стандартларни тезкор ишлаб
чиқиш борасидаги БҲХСҚнинг ташаббусини

қўллаб-қувватлайди.

1998-йилда “Катта еттилик” мамла-

катларининг Молия вазирлари ва Халқаро
валюта фонди (ХВФ) “Халқаро молиявий ар-

хитектурани

мустаҳкамлаш”

мақсадида

БҲХСни қўллаб-қувватлашга чорлайди.

2000-йилда ҚҚКХТ ўз аъзоларига

трансмиллий компаниялар томонидан қим-
матли қоғозларни халқаро фонд бозорлари-

га жойлаштирилишида БҲХСҚ стандартла-
ридан фойдаланишга рухсат беришни тавсия

этади.

2000-йилда БҲХСҚ аъзолари бўлган

ташкилотлар БҲХСҚни қайта ташкил етиш
ва унинг янги низомини тасдиқлайди.

2001-йилда МҲХСҚ таркиби ва қўми-

танинг янги номи эълон қилинади. БҲХСҚ

Фонди ташкил этилади. 2001-йил 1-апрелда
МҲХСҚ БҲХСҚдан стандартларни чоп этиш

ва қабул қилиш масъулиятини қабул қилиб

олади. МҲХСҚ амалдаги БҲХС ва Шарҳлаш
бўйича доимий қўмитани (ШДҚ) тасдиқ-

лайди.

2002-йилда Европа Иттифоқи томо-

нидан Европа Фонд биржасида муомалада
бўлган компаниялар акциялари учун 2005-

йилдан бошлаб МҲХСни қўллаш мажбурияти
белгиланди.

2002-йилда МҲХСҚ ва Америка мо-

лиявий ҳисоби стандартлари бўйича кенгаш

- ФАСБ ўртасида конвергенсия (бирлашти-
риш) тўғрисида битим имзоланди.

2004-йилдан бошлаб, МҲХСҚ мажлис-

лари Интернет орқали узатилмоқда.

2004-йилда МҲХСларнинг якуний

вариантлари ва ШДҚнинг биринчи лойиҳаси
чоп етилган.

2005-йилда МҲХС ва Америка молия-

вий ҳисоби стандартлари ўртасидаги фарқ-

ларни тушунтириш бўйича белгиланган та-
лабларни бекор қилиш тўғрисида СЕCнинг

Ҳаракат режаси қабул қилинган.

2008-йилда ҚҚКХТ молиявий ҳисо-

ботларни тайёрлашда МҲХСҚ томонидан
қабул қилинган стандартларга қатъий риоя

қилиш тўғрисида кўрсатма берди.

2008-йилда МҲХСҚ ва ФАСБ 2014-

йилда кўпгина мамлакатлар, шу жумладан,
АҚШ ҳам МҲХСни қабул қилиш муносабати

билан конвергенсия бўйича қўшма лойиҳа-

ларни тезлаштиришга қарор қилди.

2008-йилда Америка ижтимоий дип-

ломли бухгалтерлар институти – АИCПА, ўз

“Ахлоқ кодекси”да МҲХСКни бухгалтерия
стандартларини белгиловчи ташкилот сифа-

тида тан олди.

2009-йилда МҲХСК давлатлар ва дав-

латлараро ташкилотлар вакилларидан ибо-
рат Кузатув кенгашини таъсис этди.

2010-йилда Васийлар иккинчи марта

Низомни қайта кўриб чиқдилар. Олдинги
БҲХСҚ Фонди номи МҲХСҚ Фонди номига

ўзгартирилди.

Бундан ташқари, ўтказилган ислоҳот-

лардан сўнг, Молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари

қўмитасининг

таркибига

МҲХС Фонди ва МҲХС Кенгаши (кейинги
матнда Кенгаш) киритилди. Бундан ташқа-

ри, унинг таркибида Стандартлар бўйича
маслаҳат кенгаши (ИФРС Адвисорй Cоунcил),

Стандартлар бўйича Шарҳ бериш бўйича
қўмита (ИФРИC, ИФРС) ҳамда МҲХСни жорий

етиш бўйича тезкор хизмат фаолият юрита-
ди. Янги ташкил топган МҲХС қўмитасининг

таркибий тузилиши 1-чизмада келтирилган.

Ўтказилган ислоҳотлардан сўнг стан-

дартлар Кенгаш томонидан ишлаб чиқилади

ва қабул қилинади. Бугунги кунга қадар
Кенгаш томонидан 13 та янги стандарт

(Интернатионал Финанcиал Репортинг Стан-
дардс – ИФРС) ишлаб чиқилган ва амалиётга

жорий етилмоқда.

Кенгаш 16 аъзога ега бўлиб, МҲХС Фон-

дига ҳисобдор ҳисобланади.

МҲХС фонди – хусусий секторнинг

жамият манфаатлари мақсадида ишлайди-
ган, мустақил, нотижорат ташкилот бўлиб,

унинг асосий мақсади:

– МҲХС стандартларни ўрнатувчи

идора ‒ Кенгаш томонидан юқори сифатли,

тушунарли, амалда кучга ега ва халқаро
миқёсда тан олинган молиявий ҳиcоботнинг

халқаро стандартлари ягона тўпламини
ишлаб чиқиш;

– ушбу стандартларнинг жорий ети-

лиши ва қатъий қўлланилишини илгари су-

риш;

– ривожланаётган мамлакатлар ҳамда

кичик бизнеснинг молиявий ҳисобот бўйича
еҳтиёжларини ҳисобга олиш;

– Кенгаш томонидан чиқариладиган

стандарт ва изоҳлар бўлмиш Молиявий Ҳи-

соботнинг Халқаро Стандартларини миллий
стандартлар ва МҲХСни конвергенсияси

(бирлашиши) орқали илгари суриш ва улар-

нинг қабул қилинишини жадаллаштириш-
дан иборат.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

140

МҲХСҚ томонидан стандартларни қабул

қилиш бўйича қатъий тартибот тизими

ишлаб чиқилган. МҲХСҚ стандартларни қабул
қилиш ва ишлаб чиқишда қатъий ва

ошкоралик тартиботларига риоя қилади.
МҲХСҚ ва Шарх бериш бўйича қўмита

мажлислари веб-трансляция орқали ошкора

ўтказилади. Стандартларни ишлаб чиқиш ва
қабул қилиш қуйидаги босқичлардан иборат:

- ишлаб чиқилиши лозим бўлган мавзу

билан боғлиқ саволларни аниқлаш ва таҳлил

қилиш, молиявий ҳисобот тузиш қоидалари-
ни ушбу саволларга нисбатан қўллаш масала-

сини кўриб чиқиш;

- бухгалтерия ҳисобининг миллий

қоидалари ва амалиётини ўрганиш, миллий
стандартлар ўрнатувчи идоралар билан

фикрлар алмашиш;

- Кенгаш мажлиси кун тартибига ушбу

масалани киритиш бўйича Маслаҳат Кенгаши
ва васийлар билан келишиш;

- Кенгашни маслаҳат билан қўллаб-

қувватлаш учун маслаҳат гуруҳини тузиш;

- мунозарали ҳужжатлар бўйича шарх-

лар олиш учун уларни нашр қилиш;

- кўпчилик овоз (60 %) билан тасдиқ-

ланган стандарт лойиҳасини шархлар олиш
учун, МҲХСҚ аъзолари ўртасидаги тафовутли

фикрларини илова қилган ҳолда нашр қилиш;

- Стандарт лойиҳасини маъқуллашга

асос бўлган омилларни нашр қилиш;

- мунозарали ҳужжатлар ва стандарт

лойиҳаси муҳокамаси бўйича олинган шарҳ-
ларни ошкора кўриб чиқиш;

- зарур ҳолатларда оммавий маълумот-

ларни олиш ва аниқ вазиятларда тестлар

ўтказиш;

- МҲХСҚ аъзоларининг камида 8 овози

билан стандартни тасдиқлаш;

- стандартни қабул қилишда қўлланил-

ган асослар ва стандарт лойиҳаси бўйича

олинган шарҳлар муҳокамаси ёритилган
ҳолда нашр қилиш.

Юқоридаги далилларга асосан айтиши-

миз мумкинки, 2001-йилдаги Бухгалтерия

ҳисобининг халқаро стандартлари қўмитаси-
да ўтказилган ислоҳотлар натижасида

БҲХСнинг номи МҲХСга ўзгартирилди. Шун-
га мос равишда қўмитанинг номи ҳам ўзгар-

ган. Бу эса, айрим иқтисодчи олимларимиз
томонидан БҲХС ва МҲХСларни алоҳида

стандартлар сифатида хато талқин қилини-

шига сабаб бўлмоқда. БҲХС ва МҲХС ягона
стандартлар бўлиб, бугунги кунда улар – қу-

йидагилардан иборат:

а) Молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартлари;

б) Бухгалтерия ҳисобининг халқаро

стандартлари;

д) МҲХСларни шархлаш бўйича қўмита

(МҲХСШҚ) томонидан чиқарилган шарҳлар;

е) Шарҳлаш бўйича доимий қўмита

(ШДҚ) томонидан чиқарилган шарҳлар.

Бу ерда яна шуни таъкидлаш лозимки,

Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси
стандарт ҳисобланмайди. Концептуал асос

молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим
қилиш асосларини ташкил қилувчи қоида-

ларни белгилайди, яъни:

- Кенгашга янги стандартларни ишлаб

чиқиш ва амалдаги стандартларни қайта
кўриб чиқишда ёрдам беради;

- бухгалтерия ҳисоби бўйича муқобил

ёндашувларни камайтириш ва уларни уйғун-

лаштириш учун асослар билан таъминлайди;

- аудиторларга молиявий ҳисоботнинг

МҲХСга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги

тўғрисидаги хулосани шакллантиришда ёр-
дам беради;

- молиявий ҳисобот тайёрловчи хўжа-

лик субйектларига МҲХСни қўллашда ёрдам

беради.

Фикримизча, МҲХСҚда амалга оширил-

ган ислоҳотлардан яна бир мақсад, шакл
билан мазмунни мослаштиришдан иборат

бўлган. Маълумки, бухгалтерия ҳисоби ҳисоб
даври билан боғлиқ барча жараёнлар, яъни

бухгалтерия ҳисобига оид маълумотларни
дастлабки тан олиш, зарур ҳоллада уларни

бирламчи ҳужжатларда расмийлаштириш,
маълумотларни ҳисобварақлар ва ҳисоб ре-

естрларида қайд етиш ва молиявий ҳисобот

тайёрлаш босқичларини қамраб олади.
Албатта, фойдаланувчига молиявий ҳисобот

тақдим етилди. Шу боис, МҲХСҚ асосан, мо-
лиявий ҳисоботга нисбатан талаблар белги-

лайди. Лекин бундан стандартлар бирламчи
ҳужжатлар, ҳисобварақлар ва ҳисоб реестр-

ларини инкор қилади деб хулоса қилиш но-
тўғри. Масалан, трансформация усулида

миллий ҳисоботни МҲХСга ўгиришда ҳисоб-
варақларда йиғилган маълумотлардан фой-

даланишнинг ўзи ҳам юқорида айтилган
фикрни тасдиқлайди. Бирламчи ҳужжатлар-

даги маълумотларсиз, нафақат молиявий ҳи-
собот, балки оддий ҳисобчиликка асосланган

ҳисоботларни ҳам тузиш мумкин эмас.

Ҳозирда МҲХС – бухгалтерия ҳисоби-

нинг халқаро эталони ҳисобланади, Халқаро

капитал бозорининг ўзаро боғлиқлигини

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

141

инобатга олган ҳолда Молиявий Барқарор-
лик Форуми (Финанcиал Стабилитй Форум)

томонидан МҲХС глобал иқтисодиётнинг
барқарор фаолият юритиши учун зарур 12

та глобал стандартнинг бири сифатида тан
олинди. Шу сабабли, МҲХСни қабул қилаёт-

ган мамлакатлар кундан-кунга кўпайиб, у

150 дан ортиқ касбий уюшмаларни қамраб
олди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2020 йил 24 февралдаги
ПҚ-4611-сон “Молиявий ҳисоботнинг хал-

қаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сон-

ли қарорига[4] мувофиқ, акциядорлик жа-
миятлари, тижорат банклари, суғурта таш-

килотлари ва йирик солиқ тўловчилар тои-
фасига киритилган юридик шахслар 2021

йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бух-
галтерия ҳисоби юритилишини ташкил эта-

ди ва 2021 йил якунларидан бошлаб молия-
вий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайдилар

ва унга мувофиқ молиявий ҳисоботни ихтиё-

рий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайди-
ган тадбиркорлик субъектлари эса бухгалте-

рия ҳисобининг миллий стандартлари бў-
йича молиявий ҳисобот тақдим этишдан

озод этилади.

Ушбу Қарорга кўра, МҲХС соҳасида му-

тахассисларни тайёрлаш бўйича жаҳоннинг
муваффақиятли тажрибаларини оммалашти-

риш, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби ва
аудит соҳасида қайта тайёрлаш ва малака

ошириш бўйича нодавлат таълим ташкилот-
ларини, яъни аккредитациядан ўтган ўқув

марказлари ҳамда соҳага оид олий таълим
муассасаларининг ўқув дастурларини бос-

қичма-босқич халқаро аккредитациядан ўт-

казиш юзасидан бухгалтерия ҳисоби соҳа-
сидаги халқаро ташкилотлар (Сертификат-

ланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассо-
циацияси (Аssociation of Chartered Certified

Accountants – АССА) ва бошқалар) билан ўза-
ро ҳамкорликни кенгайтиришни йўлга қў-

йиш мақсадида Илғор халқаро тажрибани
ҳисобга олган ҳолда молиявий ҳисоботнинг

халқаро стандартларини ва мазкур соҳада
кадрлар тайёрлашнинг замонавий усулла-

рини босқичма-босқич жорий этиш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ» ишлаб чиқилган. Унга му-

вофиқ, ривожланган давлатларнинг илғор
тажрибаси асосида ўқув жараёнининг сифа-

тини, имтиҳонларни ўтказиш ва натижала-

рини баҳолашнинг шаффофлигини таъмин-
ловчи МҲХС бўйича сертификатлашнинг са-

марали тизимини жорий этиш, шунингдек,

МҲХС соҳасида талаб юқори бўлган мутахас-
сисларни аккредитациядан ўтган ўқув мар-

казларида ўқитиш бўйича ташкилий тадбир-
ларни амалга оширишда ҳар томонлама кў-

маклашиш, бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандартларини МҲХСга мувофиқ уйғунлаш-

тириш масаларига алоҳида эътибор қара-

тилгандир.

Энг муҳими, 2021 йилдан бошлаб,

МҲХС ва аудитнинг халқаро стандартлари
(АХС) бўйича ўқитиш фақат бухгалтерия

ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг
аккредитациясидан ўтган ўқув марказлари

томонидан амалга оширилиши, шунигдек
аккредитациядан ўтган ўқув марказлари ли-

цензияланадиган фаолият турларини амалга
ошириш бўйича қонунчиликда назарда

тутилган талабларга риоя қилиш шарти
билан, тегишли лицензия олмасдан МҲХС ва

АХС бўйича ўқитиш ва малака ошириш юза-
сидан лицензияланган фаолият турларини

амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, таж-

риба-синов олий таълим муассасаларида

бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича фанлар
фақат халқаро сертификатлаш доирасида

«МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» ёки «АХС
бўйича аудит» фанини муваффақиятли топ-

ширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд халқа-
ро бухгалтер сертификатига эга бўлган ўқи-

тувчилар томонидан ўқитилиши қарорда
алоҳида таъкидланган бўлиб, эндиликда

халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган
талабгорлар олий таълим муассасалари

магистратурасининг «Бухгалтерия ҳисоби»
ва «Аудит» мутахассисликларига кириш им-

тиҳонларини топширмасдан тўлов-контракт

асосида кириш ҳуқуқига эгадирлар. Шунинг-
дек, олий таълим муассасаларининг буюрт-

маномаларига асосан:

-олий таълим Муассасаларининг «Бух-

галтерия ҳисоби» ва «Аудит» фанлари бўйи-
ча педагог кадрлари имтиҳон топшириши

учун биринчи марта — тўлиқ ҳажмда, иккин-
чи марта — имтиҳон топшириш учун рўйхат-

дан ўтиш суммасининг 50 фоизи миқдорида
қопланади;

-олий таълим муассасаларининг тала-

балари ва битирувчилари (ўқишни тугат-

гандан сўнг олти ой ичида) имтиҳонни му-
ваффақиятли топширган тақдирда, биринчи

марта – тўлиқ ҳажмда, иккинчи марта – им-

тиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш сум-
масининг 50 фоизи миқдорида қопланади;

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

4

142

-давлат органларининг буюртманома-

ларига асосан ўз ходимлари имтиҳон топши-

риши учун биринчи марта – тўлиқ ҳажмда,
иккинчи марта – имтиҳон топшириш учун

рўйхатдан ўтиш суммасининг 50 фоизи миқ-
дорида қопланади.

Глобал интеграллашган иқтисодиёт

шароитида турли мамлакат хўжалик юри-
тувчи субъектлари, банклари ва бошқа мо-

лиявий корпорациялари ўртасида иқтисо-
дий алоқалар ўрнатилади. Бу эса, халқаро

ҳамкорликдаги субъектлар бир-бирига зид
келмайдиган бир хил тамойил ва қоидалар

асосида молиявий ҳисоботни тайёрлаш учун
ягона “бизнес тили”га бўлган халқаро стан-

дартлар асосида амалга оширишни талаб

этади.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар

фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Т.: Ўзбекистон, 2017. – 66 б.

2.

«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сондли фармони

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив

бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони. 24.04.2015 й. ПФ-4720.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон “Молиявий ҳисоботнинг

халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли қарори

5.

Ball, R., Robin, A., and Wu, J. (2003). Incentives versus standards: properties of accounting income in four East Asian

countries and implications for the acceptance of IAS. Journal of Accounting and Economics, 36, 235-270 р.

6.

Brown, P. (2011). “International Financial Reporting Standards: How real are the benefits?” Accounting and

Business Research, 41(3), 269-285 p.

7.

Ergasheva Sh.T., Ibragimov A.K., Rizayev N.K., Ibragimova I.R. Moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlari. O`quv

qo`llanma. – T.: “Iqtisodiyot” nashriyoti 2019. – 227 b.

8.

http://www.icar.ru – International Center of Accounting Reforms (ICAR)

9.

http://www.ifrs.org/Pages/default.aspx - International Accounting Standards Board and IFRS Foundation

http://www.lex.uz/ - national database of legislation Uzbekistan (LexUz)

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Т.: Ўзбекистон, 2017. – 66 б.

«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сондли фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони. 24.04.2015 й. ПФ-4720.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли қарори

Ball, R., Robin, A., and Wu, J. (2003). Incentives versus standards: properties of accounting income in four East Asian countries and implications for the acceptance of IAS. Journal of Accounting and Economics, 36, 235-270 р.

Brown, P. (2011). “International Financial Reporting Standards: How real are the benefits?” Accounting and Business Research, 41(3), 269-285 p.

Ergasheva Sh.T., Ibragimov A.K., Rizayev N.K., Ibragimova I.R. Moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlari. O`quv qo`llanma. – T.: “Iqtisodiyot” nashriyoti 2019. – 227 b.

http://www.icar.ru – International Center of Accounting Reforms (ICAR)

http://www.ifrs.org/Pages/default.aspx - International Accounting Standards Board and IFRS Foundation http://www.lex.uz/ - national database of legislation Uzbekistan (LexUz)

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов