Оценка эффективности текстильных предприятий

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
29-33
23
12
Поделиться
Азимова, Ф. (2020). Оценка эффективности текстильных предприятий. Экономика И Образование, 1(5), 29–33. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4629
Феруза Азимова, Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена разработке метода оценки эффективности текстильных предприятий на основе результатов изучения зарубежного опыта оценки эффективности работы промышленных предприятий.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

29

ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

Азимова Феруза Пайзиевна -

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат

институти, мустақил изланувчиси

Аннотация.

Мақолада саноат корхоналари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича хориж

тажрибаларини ўрганиш натижалари асосида тўқимачилик корхоналари фаолияти самарадорлигини баҳолаш
усулини ишлаб чиқишга бағишланган.

Калит сўзлар:

самара, самарадорлик, натижадорлик, баҳолаш, усул.

Аннотация.

Статья посвящена разработке метода оценки эффективности текстильных предприятий на

основе результатов изучения зарубежного опыта оценки эффективности работы промышленных предприятий.

Ключевые слова:

эффект, эффективность, результативность, оценка, метод.

The summary.

The article is devoted to the development of a method for assessing the effectiveness of textile enterprises

based on the results of studying foreign experience in assessing the effectiveness of industrial enterprises.

Key words:

effect, efficiency, effectiveness, assessment, method.

Кириш.

Республикамизда мустақиллик-

нинг дастлабки йилларидан бошлаб, халқ хўжа-

лигининг барча соҳаларида, жумладан пахтачи-

лик мажмуасида ҳам амалга оширилаётган

иқтисодий ислоҳотлар янада чуқурлаштиришга

йўналтирилмоқда. Ушбу соҳада олиб борилаёт-

ган иқтисодий сиёсат, тармоқ ишлаб чиқари-

шида таркибий ўзгаришларни амлга ошириш,

маҳсулот ишлаб чиқарувчилар эркинлигини

таъминлаш, мулкчиликнинг турли шаклларини

жорий қилиш ҳамда хўжалик, ташкилот ва кор-

хоналар ўртасида моддий-техника таъминоти,

молиявий-иқтисодий ўзаро муносабатларни та-

комиллаштиришга катта эътибор берилмоқда.

Корхоналар ишини яхшилаш, уларга эркинлик

бериш, уларни бошқариш тизимини такомил-

лаштириш янада сифатлироқ маҳсулот ишлаб

чиқариш, натижада ишлаб чиқариш самарадор-

лигини ошириш имконини беради.

Ўзбекистон-

да пахта хомашёсини чуқур қайта ишлаш

асосида юқори қўшилган қийматли экспортбоп

тайёр маҳсулот турларини ишлаб чиқариш

ҳажмини ошириш зарурати ортиб бормоқда.

Шу боисдан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страте-

гиясида “таркибий ўзгартиришларни чуқур-

лаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи

тармоқларини модернизация ва диверсифика-

ция қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошли-

гини ошириш” бўйича муҳим вазифалар бел-

гилаб берилган [1].

Бу каби улкан вазифаларнинг муваффа-

қиятли бажарилиши республикамиз иқтисоди-

ётининг етакчи тармоқларидан бири саналган

пахтачилик мажмуаси корхоналарида фаолият

самарадорлигини бошқариш асосида фойдала-
нилмаётган ички салоҳиятлардан янада оқило-

на фойдаланишни таъминлашнинг аниқ чора-

тадбирларини ишлаб чиқишни талаб этади. Шу

жиҳатдан, тўқимачилик корхоналари фаолият

самарадорлигини ошириш бўйича илмий асос-

ланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш

бугунги кунннинг долзарб масалаларидан бири

ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Саноат корхонаси фаолияти самарадорлигини

баҳолаш мураккаб жараён ҳисобланиб, ушбу

жараённи баҳолаш учун ҳозирда мавжуд услу-

бий ёндашувлар барчаси ҳам амалий ишлар

учун қўллашга лойиқ эмас. Шу билан бирга-

ликда “самара”, “самарадор”, “самарадорлик”

каби атамалар мазмунининг ҳам бир-биридан

фарқланиши баҳолашни бир қадар қийинлаш-

тиради.

Умуман, “самарадорлик” тушунчасини

фанга биринчи марта итальян олими Вильф-

редо Парето (1848-1923) киритган, у чегаралан-

ган ресурслар бозорида товарлар ишлаб чиқа-

риш ва хизматлар кўрсатиш ишлаб чиқариш

самарадорлигини ўрганишга алоҳида эътибор

қаратган. Изланишлар натижасида у “самара-

дорлик – бу, бозордаги шундай вазиятки, унда

бирор киши бозордаги ўз ҳолатини бошқага

халақит бермасдан ўзгартира олмайди”, – деган

хулосага келди. Шу тариқа бу самарадорлик

“Парето самарадорлиги” деб аталди [2, 115-б.].

К.Р. Макконнелл, С.Л. Брюлар эса сама-

радорликни камёб ресурслардан оқилона фой-

даланиб, инсонлар эҳтиёжини қондириш, деб

тушунтирадилар [3, 156-б.].

С. Фишер, Р. Дорнбуш, Р. Шмалензилар

самарадорликни талқин қилишда ишлаб чиқа-

риш самарадорлигини имкониятлар чизиғи

билан боғлашган. Улар агар ишлаб чиқариш

вариантлари шу имкониятлар чегарасида бўл-

са, ишлаб чиқариш ресурсларидан самарасиз
фойдаланилмоқда, деган хулоса чиқариша-

ди[4].

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

30

Самарадорлик масалаларига Ўзбекистон-

лик олимлар Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. [5,

Б.652.], Ўлмасов А., Ваҳобов А. В. [6, Б.52],

Пардаев М. Қ., Абдукаримов А. [7, Б.154], Абду-

рахмонов К. Х. [8], Ғуломов С. С.лар [9] ишлаб

чиқаришдан олинган натижани ресурс сарфла-

ри билан боғлаган ҳолда ўз фикрларини бил-

дирган.

Умуман олганда самарадорлик (

efficiecy

) –

бу корхонанинг эришилган натижа (самара)си-

нинг ушбу натижага эришишни таъминлайди-

ган ресурс (харажат)ларга нисбатидир.

Иқтисодий ва махсус адабиётларда, шу-

нингдек, ишлаб чиқариш амалиётида иқтисо-

дий самарадорлик икки турларга ажратилади:

мутлақ ва нисбий самарадорлик.

Мутлақ самарадорлик муайян олинган

натижа микдорини уни шакллантириш жа-
раёнида сарфланган харажатларга нисбатини

билдириади. Муайян кўрсаткичнинг бошқа ёки

умумий кўрсаткичга нисбатан афзаллигини ва

фойдалилик даражасини аниқлаш усули нис-

бий самарадорлик усули дейилади.

Нисбий самарадорлик кўрсаткичлардан

биронтасининг афзаллигини, фойдалилигини

техник иқтисодий жиҳатдан асослаш учун

ҳисоблаб чиқарилади. Бунда натижа сифатида

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг фойдали-

лик даражаси ўрганилади. Бундан ташқари,

самарадорликни ички ва ташқи турларга ҳам

ажратиш мумкин. Ички самарадорлик – бу кор-

хонада мақбул тежамкорлик тизимини жорий

этиш, ёки юқори сифат омили асосида мавжуд

ресурслардан оқилона фойдалана олишдир. Бу

ўринда, самарадорлик ишлаб чиқариш натижа-

лари билан биргаликда бошқарув тизими сама-

радорлиги, меҳнат унумдорлиги, сотув самара-

дорлиги каби кўрсаткичларни қамраб олади.

Ташқи самарадорлик эса, асосан корхона-

да замонавий менежмент усуллари татбиқи

натижаларини акс эттиради.

Халқаро амалиётда фирма фаолияти на-

тижадорлигини ўлчаш (баҳолаш)да бир қанча

концепциялар яратилган бўлиб, ушбу концеп-

циялар асосан, мувозанатлаштиришни назарда

тутган. Улар жумласига Р.Линч ва К.Крослар-

нинг натижалар пирамидаси (

performance pyra-

mid

)[10], Д.Киган ва бошқаларнинг натижани

ўлчашнинг матрицаси (

the performance measure-

ment matrix

) [11], Р.С.Каплан ва Д.П.Нортонлар-

нинг баланслаштирилган кўрсаткичлар харита-

си [12] киради.

Тадқиқот методологияси.

Илмий-тад-

қиқот методологияси бўлиб диалектика услуби

ҳисобланади ва тадқиқот жараёнида тажриба-

экспериментал, танлаб кузатиш, таққослаш,

экспертлар баҳоси каби усуллардан фойдала-

нилди.

Таҳлил ва натижалар.

Тадқиқот иши-

нинг мақсадига биноан тўқимачилик саноати

корхоналарининг ишлаб чиқариш-хўжалик

фаолияти ажралиб турадиган хусусиятларидан

келиб чиққан ҳолда ушбу корхоналар фаолияти

самарадорлигини баҳолаш ва уни ошириш

бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида

ушбу корхоналар фаолиятини баҳолаш услуби

ишлаб чиқилди.

Ушбу услуб қуйидаги босқичларни ўз

ичига олиши мақсадга мувофиқдир:

1-босқич.

Тўқимачилик корхонаси ички ва

ташқи муҳити омилларини таснифлаш ва ҳар

бир ресурсдан фойдаланиш самарадорлигини

тавсифловчи кўрсаткичларни танлаб олиш.

2-босқич.

Умумий самарадорликни аниқ-

лаш учун ҳар бир кўрсаткичлар гуруҳининг

муҳимлик даражасини аниқлаш.

3-босқич.

Кўрсаткичларни қиёсланадиган

кўринишга – бир асосга –келтириш ҳисобини

амалга ошириш. Бунда ҳисоб-китоб қуйидаги

формулалар ёрдамида ҳисобланади:

ижобий кўрсаткичлар учун,

(1)

салбий кўрсаткичлар учун,

(2)

бунда

-корхона, мос

равишда, ижобий ва салбий -кўрсаткичининг

ўлчовсиз (индекс) баҳоси;

-корхона

-кўрсаткичининг

ўлчов-ли баҳоси;

-корхона -кўрсаткичининг

мак-симал ўлчовли баҳоси;

–-корхона-кўрсаткичининг мини-

мал ўлчовли баҳоси;

4-босқич. Корхона фаолияти

самарадор-

лигини баҳолаш.

5-босқич.

Таққосланувчи тўқимачилик

корхоналарида

фаолият

самарадорлигининг

жамлама гуруҳ кўрсаткичларини аниқлаш.

Тўқимачилик корхонаси

фаолияти

самарадор-

лигининг интеграл кўрсаткичини ҳисоблашни

амалга ошириш учун

фаолияти

самарадорли-

гининг жамлама гуруҳ кўрсаткичлари қуйидаги

формула ёрдамида ҳисобланади:

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

31

1-жадвал

Тўқимачилик корхоналари

фаолияти

самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар

Т/р

Тадқиқот йўналиши ва

фаолияти

самарадорлиги

кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар тавсифи

1. Ишлаб чиқариш фаолияти

1.1.

Маҳсулот (хизмат, иш) ишлаб чиқариш ҳажми, минг сўм

Фаолият кўлами

1.2.

Товар, маҳсулот, хизматнинг натурал қийматдаги ҳажми
индекси, %.

Натурал кўрсаткичлардаги маҳсулот ҳажмини олдинги
(базис) йил ҳажмига нисбати каби ҳисобланади.

Таҳлил қилинаётган даврда натурал

кўрсаткичларда ишлаб чиқариш

динамикасини тавсифлайди.

1.3.

Айланма маблағлар айланувчанлик коэффициенти.

Йиллик умумий тушумнинг айланма маблағлар йиллик

ўртача қолдиғига нисбати каби ҳисобланади.

Таҳлил қилинаётган даврдаги моддий ва

пул маблағлари айланиши тезлигини

тавсифлайди.

1.4.

Асосий фондлар қайтими коэффициенти.

Йиллик умумий тушумнинг асосий фондлар йиллик ўртача
қийматига нисбати каби ҳисобланади.

Асосий фондлардан фойдаланиш

самарадорлигини тавсифлайди.

1.5.

Номоддий активлар қайтими коэффициенти.

Йиллик умумий тушумнинг номоддий активлар йиллик
ўртача қийматига нисбати каби ҳисобланади.

Номоддий активлардан фойдаланиш

жадаллигини тавсифлайди.

1.6.

Маҳсулот (иш, хизмат) рақобатбардошлиги.

Маҳсулот (иш, хизмат) рақобатбардошлиги интеграл
кўрсаткичи орқали ҳисобланади.

Аналоглар билан солиштиришда ушбу

корхона маҳсулотининг устунлик/ожиз

томонларини тавсифлайди.

1.7..

Хом калава чиқиши кўрсаткичи.

Олинган хом калаванинг

қайта ишланган аралашма миқдорига нисбати каби топилади.

Мaвжуд xoм-aшёдaн қaй дaрaжaдa

фoйдaлaнилгaнликни тавсифлайди.

2. Инновацион фаолият

2.1.

Маҳсулот (иш, хизмат) таннархида янги технология ва
тажриба нусхаларини яратишдаги илмий фаолиятга
йўналтирилган харажатлар, %.

Илмий-тадқиқот

ва

конструкторлик

ишлари

харажатларининг таннархга нисбати каби ҳисобланади.

Таҳлил қилинаётган даврда маҳсулот

умумий таннархида илмий-тадқиқот ва

конструкторлик ишлари

харажатларининг улушини тавсифлайди.

2.2.

Ассортиментни янгилаш даражаси, %.

Янгиланган ассортимент сонининг умумий ишлаб чиқарила-
ётган маҳсулотлар сонига нисбати каби ҳисобланади.

Умумий ишлаб чиқарилаётган

маҳсулотлар сонида янгиланганларининг

улушини тавсифлайди.

2.3.

Асосий

ишлаб

чиқариш

фондларини

янгилаш

коэффициенти.

Давр охиридаги ишлаб чиқаришга янги жорий этилган асосий

ишлаб чиқариш фондлари қийматининг барча асосий
фондлар қийматига нисбати каби ҳисобланади.

Асосий ишлаб чиқариш фондлари умумий

қийматида янгиланганилари улушини

тавсифлайди.

2.4.

Ишлаб чиқаришда юқори технологиялар улуши, %.

Ишлаб чиқаришда қўлланиладиган юқори технологиялар
сонининг умумий қўлланиладиган технологиялар сонига
нисбати каби ҳисобланади.

Ишлаб чиқаришдаги юқори

технологиялар улушини тавсифлайди.

3. Меҳнат фаолияти

3.1.

Ходимлар сони, киши.

Иш ўрни сонини тавсифлайди.

3.2.

Меҳнат унумдорлиги, қиймат ёки натурал ўлчовларда.

Қиймат ёки натурал ўлчовлардаги ишлаб чиқарилган маҳсу-
лот (иш, хизмат) ҳажмини ўртача ишловчилар сонига нисбати
каби ҳисобланади.

Корхонада битта ишловчининг ўртача

йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини

тавсифлайди.

3.3.

Меҳнат маҳсулдорлиги.

Йиллик ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмини
соатдаги йил иш вақти фондига нисбати каби ҳисобланади.

Бир ишчининг йиллик ўртача маҳсулот
ишлаб чиқариш ҳажмини тавсифлайди.

3.4.

Иш ҳақи бўйича меҳнат маҳсулдорлиги, сўм.

Ишчилар йиллик иш ҳақи фондининг уларнинг киши-соатда-

ги йиллик иш вақти фондига нисбати каби ҳисобланади.

Бир ишчининг ўртача соат иш ҳақи

миқдорини тавсифлайди.

4. Инвестиция фаолияти

4.1

Ресурс қайтими.

Маҳсулот сотиш тушумининг корхона капитали ўртача йил-

лик қийматига нисбати каби ҳисобланади.

Корхона фаолиятида 1 сўм

аванслаштирилган маблағга тўғри

келувчи сотув ҳажмини тавсифлайди.

4.2

Инвестиция маҳсулдорлиги.

Тушум ўсиш даражасининг (инвестицияни бошлаш даврига)
ишлаб чиқаришга жалб этилган инвестиция ҳажмига нисбати
каби ҳисобланади.

Инвестицияни амалга ошириш

натижасида қўшимча олинган тушумни

тавсифлайди.

5. Маркетинг фаолияти

5.1.

Тайёр маҳсулот айланувчанлиги коэффициенти.

Сотишдан тушган тушумнинг тайёр маҳсулот йиллик ўртача
қолдиғига нисбати каби ҳисобланади.

Бир йилда тайёр маҳсулот айланиш

миқдорини тавсифлайди.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

32

5.2.

Маркетинг фаолияти жадаллиги, %.

Маркетинг тадқиқотлари харажатларининг корхона сотиш
умумий харажатларига нисбати каби ҳисобланади.

Сотиш харажатларида маркетинг

харажатлари улушини тавсифлайди.

5.3.

Асосий маҳсулот (иш, хизмат) бозоридаги улуш.

Асосий маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмининг корхона умумий
маҳсулоти ҳажмига нисбати каби ҳисобланади.

Сотиш бозорида корхона

эгалланувчанлик кўламини тавсифлайди.

5.4.

Дебитор қарзлар айланувчанлиги коэффициенти.

Маҳсулот сотиш умумий тушумининг корхона дебитор
қарзлари йиллик қолдиғига нисбати каби ҳисобланади.

Корхона дебитор қарзлари айланиш

тезлигини тавсифлайди.

6. Молия фаолияти

6.1.

Ўз капитали айланувчанлиги коэффициенти.

Маҳсулот сотиш умумий тушумининг корхона йиллик ўртача
ўз капитали қийматига нисбати каби ҳисобланади.

Корхона ўз капитали айланиш тезлигини

тавсифлайди.

6.2.

Ликвидлик:
- кундалик ликвидлик коэффициенти.

Айланма маблағлар қийматининг корхона қисқа муддатли

кредиторлик қарзлари суммасига нисбати каби ҳисобланади.

- мутлақ ликвидлик коэффициенти.

Пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий маблағларнинг
корхона қисқа муддатли кредиторлик қарзлари суммасига

нисбати каби ҳисобланади.

Кундалик қарзларни қоплаш учун

айланма маблағлар етарлилик

даражасини тавсифлайди.


Кундалик қарзларни қоплаш учун

нисбатан ликвид активлар етарлилик

даражасини тавсифлайди.

6.3.

Ўз маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти.

Ўз маблағлари суммасиниинг умумий айланма маблағлар
суммасига нисбати каби ҳисобланади.

Корхона молиявий барқарорлигини

тавсифлайди.

6.4.

Заём ва ўз капитали тақсимоти коэффициенти.

Қисқа ва узоқ муддатли заём маблағлари суммасининг корхо-
на ўз капитали суммасига нисбати каби ҳисобланади.

Корхона молиявий барқарорлигини

тавсифлайди.

Манба:

Муаллиф томонидан тузилган.

√∑

(

)

(3)


Бунда, – - тўқимачилик корхонасининг

фаолияти

самарадорлигининг интеграл кўр-

саткичи;

тўқимачилик корхонасининг

фаолия-ти

самарадорлигининг жамланма гуруҳ кўрсат-

кичлари салмоқ коэффициенти;

– -тўқимачилик корхонасида

фао-

лияти

самарадорлигининг -жамланма гуруҳ

кўрсаткичи.

Биз ўз тадқиқотларимизда тўқимачилик

корхоналари хўжалик-ишлаб чиқариш фао-

лияти, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг

ўзига хос жиҳатларига таянган ҳолда ушбу

корхоналарда

фаолияти

самарадорлигининг

даражасини баҳолашда кўрсаткичларни тан-

лаш учун унинг ҳар бир фаолиятини самара-

дорлигини тавсифловчи кўрсаткичларни тан-

лашни лозим топдик.

Зероки, корхоналар

фаолияти

самара-

дорлигини баҳолашга бағишланган кўплаб

илмий-тадқиқот ишларини таҳлил қилиш на-

тижалари бу жараёнга комплекс тизимли ён-

дашиш талабини қўяди.

Тўқимачилик корхоналари

фаолияти

самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар

1-жадвалда келтирилган.

Тўқимачилик корхоналари фаолияти са-

марадорлигини баҳолаш учун танлаб олинган

кўрсаткичлар қуйидаги талабларга жавоб бе-

риши лозим, деб ҳисобладик: ўзаро боғлиқлик;

холислик; релевантлик; ишончлиликнинг тў-

лиқлиги; ҳисоблашдаги қулайлик ва соддалик;

изоҳланганлик.

Кўрсaтиб ўтилгaнидeк, тўқимачилик кор-

хонаси ишлaб чиқaриш-xўжaлик фaoлиятини

тaвсифлoвчи xусусий кўрсaткичлaр кўлaми

кeнгдир, приципиaл жиҳатдaн қaрaгaндa улaр-

ни тaнлaшдa қaндaйдир чeгaрaлaниш мумкин

эмaс. Aммo, бу ҳoлaтдa ҳaр бир кўрсaткич сaл-

мoғини ифoдaлoвчи кoэффициeнтлaрни ҳисoб-

лаш жaрaёни қийинлaшaди. Шунинг учун бaрчa

кўрсaткичлaр тизими ичидaн кoрxoнaнинг у

ёки бу фaoлиятини ёхуд у ёки бу рeсурслaридaн

қaй дaрaжaдa фoйдaлaнилaётгaнини тўлaрoқ

тaвсифлaйдигaн кўрсaткичлaр гуруҳидaн фoй-

дaлaниш мaқсaдгa мувoфиқдир. Шу тaнлaб

oлингaн кўрсaткичлaр бўйичa интeгрaл бaҳoни

axтaрмoқ лoзим. Бизнинг фикримизчa, қуйида-

ги кўрсaткичлардaн фoйдaланиш мaқсaдгa му-
вoфиқдир: хом калава чиқиши; мeҳнaт унум-

дoрлиги; фoнд қaйтими; ресурс қайтими, тайёр

маҳсулот айланувчанлиги коэффициенти, ўз

капитали айланувчанлиги коэффициенти.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

33

Тадқиқот жараёнида МЧЖ тўқимачилик

корхонасининг фаолияти самарадорлигининг

интеграл кўрсаткичи корхонанинг 2019 йилда-

ги ҳисобот материалларини таклиф этилган

баҳолаш услуби асосида ҳисобланди:

√∑

(

)

)

)

)

)

)

)

=2,39

Маълумотлар шуни кўрсатадики, ушбу

тўқимачилик корхонасида жорий йилда фао-

лият самарадорлиги интеграл кўрсаткичи

меъёр даражасидан 0,06 бирликка паст бўлган

(2,45-2,39). Айрим ташкил этувчи фаолиятлар-

ни тавсифловчи кўрсаткичлар, асосан меҳнат ва

инвестиция фаолияти яхшиланиши талаб

этилади.

Хулоса ва таклифлар.

Шундай қилиб,

корхонада фаолият самарадорлиги унинг фао-

лият жабҳаларини кенг қамровли тарзда тав-

сифлайдиган иқтисодий категориялардан бири

саналади. Шу боисдан, биз томондан, юқорида

тўқимачиликкорхоналари фаолият самарадор-

лигини баҳолаш учун танланган кўрсаткичлар

нафақат ҳозирги ҳолатдаги корхонанинг хўжа-

лик-ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятининг

самарадорлиги ҳамда маҳсулдорлигини тав-

сифлабгина қолмай, балки динамикасини ўрга-

нишни ҳам назарда тутади.

Тўқимачилик корхоналари фаолияти са-

марадорлигини ошириш бўйича қуйидаги так-

лифларни берамиз:

- мавжуд хомашёнинг сифат кўрсаткичла-

рини сақлаб қолган ҳолда хом калава чиқиши

миқдори ва сифатини ошириш;

- ишлаб чиқаришга замонавий тежамкор

техника ва технологияларни жорий этиш орқа-

ли харажатларни камайтириш ҳамда маҳсулот

рақобатбардошлгини оширишга эришиш;

- юқори малакали кадрларни жалб қилиш

ва уларнинг малакасини мунтазам равишда

ошириб бориш;

- ишлаб чиқаришда замонавий менеж-

мент усулларидан фойдаланиш;

- тармоқда хом ашёга чуқур ишлов бериш

орқали қўшимча қиймат ҳосил қилувчи ишлаб

чиқаришларни ташкил этишда самарали дивер-

сификация сиёсатини амалга ошириш;

- корхона томонидан маҳсулот ишлаб

чиқариш ва уларни сотиш ҳажмини ошириш,

истеъмолчилар сонини кўпайтиришга эътибор

қаратишда дебиторлик ва кредиторлик қарзла-

рини ошиб кетмаслигини қатъий назоратга

олиш. Бунда корхона дебиторлик ва кредитор-

лик қарзларини тўғри бошқарилишини таъ-

минлаши муҳим аҳамият касб этади;

- тармоқ корхоналарида товар-моддий

заҳираларини йирик миқдорда тўпланиб қол-

маслигини таъминлаш. Хўжалик юритувчи

субъектларда товар-моддий заҳиралар (ишлаб

чиқариш захираларининг қолдиқлари, тугал-

ланмаган ишлаб чиқариш суммаси, тайёр маҳ-

сулот ва товарлар кабилар)нинг юқори миқдор-

ларини узоқ муддат давомида сақланиши ҳам

айланма маблағлар самарадорлигига салбий

таъсир қилувчи омил ҳисобланади. Шу сабабли,

мазкур кўрсаткичнинг ўзгариш динамикасини

доимий равишда кузатиб бориш мақсадга му-

вофиқдир.

Манба ва адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “2017-2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги фармони / www.lex.uz.

2. Румянцева Е. Е. Новая экономическая энциклопедия. – М: ИНФРА-М, 2005. – 724 с.
3. Макконнелл К.Р., Брю С.Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2 т. / Пер. с англ. Т. 1 – Таллинн,

1993. – 400 с.

4. Фишер С., Дорнбуш Р., Шмалензи Р. Экономика. – М.: Дело Лтд., 1993. – 829 с.
5. Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. Менежмент : Дарслик. – Т.: Шарқ, 2002. – 704 б.
6. Ўлмасов А., Ваҳобов А. В. Иқтисодиёт назарияси: Дарслик. – Т.: "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик

компанияси Бош таҳририяти, 2014. – 480 б.

7. Пардаев М. Қ., Абдукаримов А. Корхонанинг иқтисодий салоҳияти таҳлили. – Сам. ИСИ, 2007. – 154 б.
8. Абдурахмонов К.Х. Меҳнат иқтисоди ва социологияси. – Т., 2004. – 215 б.
9. Ғуломов С. С. ва бошқ. Иқтисодиёт назарияси. – Т.: Молия, 2002. – 224 б.

10. Lynch, R. L., Cross, K. F. (1991). Measure up! How to measure corporate performance. Cambridge: Blackwell

Publishers.

САНОАТ ИҚТИСОДИЁТИ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони / www.lex.uz.

Румянцева Е. Е. Новая экономическая энциклопедия. – М: ИНФРА-М, 2005. – 724 с.

Макконнелл К.Р., Брю С.Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2 т. / Пер. с англ. Т. 1 – Таллинн, 1993. – 400 с.

Фишер С., Дорнбуш Р., Шмалензи Р. Экономика. – М.: Дело Лтд., 1993. – 829 с.

Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. Менежмент : Дарслик. – Т.: Шарқ, 2002. – 704 б.

Ўлмасов А., Ваҳобов А. В. Иқтисодиёт назарияси: Дарслик. – Т.: "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, 2014. – 480 б.

Пардаев М. Қ., Абдукаримов А. Корхонанинг иқтисодий салоҳияти таҳлили. – Сам. ИСИ, 2007. – 154 б.

Абдурахмонов К.Х. Меҳнат иқтисоди ва социологияси. – Т., 2004. – 215 б.

Ғуломов С. С. ва бошқ. Иқтисодиёт назарияси. – Т.: Молия, 2002. – 224 б.

Lynch, R. L., Cross, K. F. (1991). Measure up! How to measure corporate performance. Cambridge: Blackwell Publishers.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов