Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
192
ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БРЕНД КАПИТАЛИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ЗАРУРИЯТИ
Зуфарова Нозима Гуламиддиновна
-
ТДИУ мустақил тадқиқотчиси
Аннотация.
Ушбу мақолада Ўзбекистон олий таълим муассасаларида бренд капиталини шакллантиришнинг
шарт-шароитлари ёритилган. Муаллиф томонидан мамлакатимиз олий таълим соҳасида белгиланган олий
таълим муассасалари фаолиятини баҳолашнинг натижалари, олий таълим муассасалари сони ва уларда фаолият
юритаётган профессор-ўқитувчилар сони ва бошқа статистик кўрсаткичлар таҳлил қилиниб, олий таълим
муассасалари бренд стратегиясини шакллантириш зарурияти асослаб берилган.
Калит сўзлар:
бренд капитали, бренд стратегияси, олий таълим муассасалари, бакалавр, магистр, олий
таълим тизими.
Аннотация.
В статье изложены условия формирования брендового капитала в вузах Узбекистана. Автор
анализирует результаты оценки деятельности высших учебных заведений страны, количества высших учебных
заведений и преподавателей и других статистических показателей, а также обосновывает необходимость
формирования бренд-стратегии высших учебных заведений.
Ключевые слова:
капитал бренда, стратегия бренда, высшие учебные заведения, бакалавр, магистр, система
высшего образования.
Abstract.
In the article have been outlined the conditions for the formation of brand capital in universities in Uzbekistan.
The author analyzes the results of assessing the activities of higher educational institutions in the country, the number of higher
educational institutions and teachers and other statistical indicators, and also substantiates the need to form a brand strategy
for higher educational institutions.
Key words:
brand equity, brand strategy, higher education institutions, bachelor's, master's, higher education system.
Кириш.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев
мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш масаласи
юзасидан шундай дедилар: “Тармоқлар раҳбар-
лари кадрларга эҳтиёж тўғрисидаги маълумот-
ни Олий таълим вазирлиги ва Иқтисодиёт
вазирлигига тақдим этишади. Кейин мутахас-
сисларни тайёрлаш квоталари бўйича чуқур
ўйланмаган таклифлар ишлаб чиқилади. Бу-
нинг натижасида кадрлар сифати ва уларни
ишга жойлаштириш муаммоси йилдан-йилга
кучайиб бормоқда”[1]. Юртбошимиз бу соҳада-
ги муаммолар долзарблиги нуқтаи-назаридан,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ушбу
камчиликларни бартараф этиш, туб ва сифатли
ўзгаришларни таъминлаш учун ҳам шахсан
жавоб беришини таъкидладилар.
Жаҳон банки маълумотларига қараганда
“2009 йилда олий таълим тизими қамрови
ўртачадан юқори даромадли мамлакатларда
33%, ўртачадан паст даромадли мамлакатларда
17%, Хитойда 24%, Туркияда 46%, Малайзияда
40%, …, Ўзбекистонда 10%, ... Ўзбекистонда
олий таълим билан умумий қамров пасайди
(1991 йилдаги 17%дан 2011 йилда 9%га) ва
бугунги кунда ҳудудий ва халқаро стандартлар
бўйича паст ҳисобланади. Ҳудуднинг яна
иккита давлати, Қозоғистон ва Қирғизистон
Республикаси мос равишда 40 ва 49%ли қамров
даражасига эга, ... таққослаш учун, Ўзбекистон
билан қўшни мамлакатларда олий таълим
тизими қамрови 40-50%, шу вақтда Россияда ва
юқори даражадаги ОЭСР мамлакатларида бу
кўрсаткич 75%. Европа ва Марказий Осиё
ҳудудларида тизимнинг ўртача қамрови 56%ни
ташкил этади. [2]
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт-
нинг қарийб барча тармоқларида таклиф та-
лабдан юқори, яъни аҳоли учун ишлаб
чиқарилаётган маҳсулот (кўрсатилаётган хиз-
мат)лар сифати, баҳоси, етказилиш муддати
жиҳатидан фуқаролар эҳтиёжлари қондириб
келинмоқда. Истисно тариқасида, ҳозирги
даврда ижтимоий соҳада, олий таълимнинг
бакалавриат ва магистратура босқичларида
юқори малакали кадрлар тайёрлаш менежмен-
тида талаб таклифдан юқори. Ваҳоланки,
ЮНЕСКО маълумотларига кўра, яқин 30 йилда
университет таълимини бутун цивилизация
тарихи давридагига қараганда кўпроқ одамлар
оладилар. [30]
Халқаро экспертлар ва олимларимизнинг
бу фикр-мулоҳазалари республика ОТМларида
талаб ва таклиф асосида рақобатбардош, иқти-
дорли, билимли ва ташаббускор юқори мала-
кали кадрлар тайёрлашнинг долзарблигини
янада ошириб, олий таълим муассасалари
бренд стратегиясини шакллаштиришни тақозо
этади.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.
Бренд капиталини яратиш ва уни бошқариш
каби масалаларнинг назарий асослари, модел-
лари ва замонавий тенденциялари хорижлик
олимлардан Д.Aaкeр [3], Кумaр В., Тoмaс Гaд,
А.Ашер, Р.Барро [4], Д.Дуглас [5], E.Aндраде [6],
E.Ханушек [7], Б.Козма, A.Maддисон, Г.Филип
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
193
[8], Л.Притчет ва бошқа хорижий олимларнинг
илмий-тадқиқот ишларида ўз аксини топган.
Бренд капитали концепциясининг ривож-
ланишида 1991 йилда Давид Аакер [3] ва 1998
йилда Келлер [9] ўз ҳиссаларини қўшганлар.
Аммо бу концепция асоси шаклланган ва йил-
дан йилга модификациялаштирилган бўлса
ҳам, унинг бошқарувини оптималлаштириш ва
қийматини аниқлаш учун бўлган ёндашувлар
ҳали ҳам дунё олимлари томонидан фикрлан-
моқда.
Шез ва Сесода 2000 йилда фикрлари бў-
йича бренд капитали бошқаруви икки трендга
[10], яъни:
Биринчиси, брендни шакллантириш, уни
бошқариш техникаси ва бу бошқарув компа-
ниянинг бренд капиталини қийматини катта-
лаштириш ҳамда бундай қийматни ўлчаш воси-
таларини яратиш кераклигини таҳмин суради.
Иккинчиси, бренд капиталини молиявий
кўрматкичларини молиявий ҳисобда акс этти-
ришни кўрсатиш, бренд капиталини яратиш
учун унга қилинган ҳаражатларни капитализа-
циялаш ва номоддий атив сифатида уни амор-
тизациялаш кераклик фикрини олға суради.
ОТМлари имиджини ривожлантириш,
уларнинг брендини яратиш ва ривожлантириш
ва бошқа масалалар МДҲ давлатлари олимла-
ридан Е.О.Аквазба, Е.В.Балацкий, Н.Н.Беденко,
К.Н.Гоженко, А.Х.Жанказиев, А.П.Колядин, Л.По-
лищук, А.К. Савина, В.И.Сухочев ва бошқалар-
нинг илмий мақолалари, монография ва дис-
сертацияларида ўрганилган ҳамда таҳлил қи-
линиб, тегишли тавсиялар берилган.
Мамлакатимизнинг иқтисодчи олимлари-
дан Қ.Х.Абдурахманов [11], О.Қ. Абдурахманов
[12], Р.Алимов, А.Н.Арипов [13], Г.Н.Ахунова
[14], Б.А.Бегалов [15], А.Ш.Бекмуродов [16],
С.С.Гулямов
[17],
Ш.Н.Зайнутдинов
[18],
М.А.Икрамов [19], Д.Х.Набиев [20], Б.Х.Рахимов
[21], Д.Н.Рахимова [22], Р.А.Рахманбаева [23],
М.Х.Саидов [24], А.Н.Самадов [25], Ш.Д.Эргаш-
ходжаева [26], А.Т.Юсупов [27], Қ.Қ.Қуролов [28]
ва бошқаларнинг илмий асарларидаги методо-
логик жиҳатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш
асосида шу хулосага келиндики, ҳозирга қадар
ОТМларида бренд капиталини бошқаришнинг
назарий ва амалий жиҳатларига тўлиқ ёри-
тилмаган. Шунга кўра, мазкур масалалар юзаси-
дан бир қатор илмий, услубий ва амалий муам-
моларнинг ҳал этилиш зарурати мавжуд.
Тадқиқот методологияси.
Илмий тадқи-
қот жараёнида қиёсий таҳлил, индукция ва
дедукция усуллари, ҳамда тизимли ёндошув,
умумлаштириш, иқтисодий таҳлил, статистик
усуллардан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар.
Охирги 2 йилда
мамлакатимизда хорижий университетларнинг
филиаллари сони кескин ошиб бормоқда, олий
таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат
муҳити юзага келди. Фикримизча, ушбу рақо-
бат шароитида ҳар олий таълим муассасаси
бренд стратегилари асосида рақобатбардош-
лик-ни ошириши лозим.
Олий таълим муассасаси брендини баҳо-
лашда меҳнат бозори ва таълим хизматлари
бозори сегментидаги коньюнктуравий ўзга-
ришлар ҳамда мазкур иқтисодий таълим тизи-
мининг тармоқ ва ҳудудий хусусиятлари бир-
галикда олиб ўрганилиши керак. Акс ҳолда
таълим хизматлари бўйича рақобат муҳити ва
рақобатлашиш шарт-шароитларини кенгайти-
риш, таълим тизимининг функционал вазифа-
ларини бажариш жараёнларини жадаллашти-
риш бўйича етарли даражада илмий-амалий
хулосалар ҳамда таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқиш доираси торлигича қолиб кетади.
Олий таълимдаги бренднинг пировард
натижада самарадорлигини таъминлашга таъ-
лим хизматини кўрсатувчилар ўртасидаги, си-
фатли иқтисодий таълим хизматидан фойда-
ланиш бўйича истеъмолчилар ўртасидаги, айни
вақтда, таълим хизматини таклиф этувчилар ва
унинг талабгорлари ўртасидаги ўзаро рақобат
курашлари оқибатида эришилади.
Мамлакатимизда олий таълим муассасаси
имиджини оширишда салмоқли ўзгаришлар
амалга оширилганлигини, тизим ичида сези-
ларли таркибий ўзгаришлар содир бўлганли-
гини эътироф этиш билан бирга, таъкидлаш
ўринлики, олийгоҳлар брендини бошқариш
бўйича тажриба етарли эмас.
Олий таълим муассасасилари ўртасида
рақобат муҳити шакллантирилиши, рақобат
кураши шартларига ҳам истеъмол товарлари
бозоридаги шароитларга яқин билдирилган
муносабат билдирилиши лозим. Чунки, иқтисо-
дий таълим хизматлари соҳасида ички рақобат
муҳити, ташқи рақобат муҳити, деб иккига
ажратилса, ва ўз навбатида, рақобат муҳити-
нинг ўзини иккига бўлинса, тегишли сифат
самарасига эришилмайди.
Бугунги кунда республикамиз олий таъ-
лим муассасаларида битирувчиларни ишга
тақсимлаш ва жойлаштириш бўйича шарт-
шароитлар яратиш масаласига алоҳида эъти-
бор қаратилмоқда. Хусусан, «Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури»га мувофиқ олий таълим
муассасаларида кадрлар тайёрлаш тизими ва
мазмуни мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисо-
дий тарақиёти истиқболларидан, жамият
эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва
технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб
чиққан ҳолда қайта қурилмоқда; тайёрланаёт-
ган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисба-
тан давлат талабларини, шунингдек нодавлат
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
194
тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг
буюртмаларини шакллантириш механизмлари
такомиллаштирилмоқда; битирувчилар тегиш-
ли малака даражасини олгач, таълим, моддий
ишлаб чиқариш, фан, маданият ва хизмат кўр-
сатиш соҳаларида фаолият кўрсатмоқдалар.
1-жадвал
Олий таълим муассасалари талабаларининг 2009-2019 йилларда битирувчилар сони
ҳудудлар кесими ва жинси бўйича маълумот
Олий таълим муассасаларини давлат
гранти асосида битирувчилар амалдаги Низом-
га[29] мувофиқ корхона, ташкилот ва муассаса-
ларнинг буюртмаларига асосан ишга тақсимла-
надилар ва йўлланма асосида жойлашадилар.
Тўлов-контракт асосида битирувчилар
эса олий таълим муассасалари билан иш бе-
рувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар
ўртасида ёш мутахассисларни ишга жойлашти-
риш бўйича тузиладиган уч томонлама “Иш
билан таъминлашга кўмаклашиш тўғрисида
шартнома”ларга мувофиқ тавсиялар асосида
ишга жойлашадилар.
Барча олий таълим муассасаларида би-
тирувчилар бандлигини таъминлашнинг уч
босқичли тизими самарадорлигини таъминлаш
мақсадида бир-бири билан узвий боғланган
ойлик чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган
ва улар амалиётга жорий этилган.
Олий таълим муассасалари битирувчила-
ри бандлигини таъминлаш борасида қуйидаги
ишлар амалга оширилди:
-потенциал иш берувчи корхоналар, таш-
килотлар ва муассасалар тўғрисида маълумот-
лар банки яратилди;
-иш берувчи корхона, ташкилот ва муас-
сасаларнинг бакалавриат таълим йўналишлари
Ўзбекистон
Республикас
и
Қорақолп
оғистон
Республик
аси
Андижон Бухоро
Джиззах
Қашқадар
ѐ
Навоий
Наманган Самарқанд Сурхондарѐ Сирдарѐ Тошкент Фарғона
Хоразм
Тошкент
ш.
71791
4648
3865
3648
2108
2719
2332
3475
5329
1938
915
2769
5341
2445
30259
эркаклар
41350
2137
2007
1925
1042
1489
887
2032
3184
1170
465
1684
2586
1160
19582
аѐллар
30441
2511
1858
1723
1066
1230
1445
1443
2145
768
450
1085
2755
1285
10677
71791
4648
3865
3648
2108
2719
2332
3475
5329
1938
915
2769
5341
2445
30259
эркаклар
37949
1705
1537
1422
1019
957
611
1804
2980
1145
318
1170
2350
1094
19837
аѐллар
33842
2943
2328
2226
1089
1762
1721
1671
2349
793
597
1599
2991
1351
10422
86255
4979
4661
4385
2416
3935
3530
3969
6853
2058
1393
3349
6500
2681
35546
эркаклар
49929
2238
2201
2282
1485
2168
1608
2329
4194
1319
748
2099
3087
1169
23002
аѐллар
36326
2741
2460
2103
931
1767
1922
1640
2659
739
645
1250
3413
1512
12544
60925
3704
2926
3026
1988
2445
2072
2469
4878
1504
864
2656
4210
1878
26305
эркаклар
37710
1756
1586
1676
1201
1498
1046
1520
3184
864
494
1721
2264
900
18000
аѐллар
23215
1948
1340
1350
787
947
1026
949
1694
640
370
935
1946
978
8305
60524
3834
3427
3138
2157
2543
2148
2977
5299
1639
928
2809
2059
1925
25641
эркаклар
40388
1824
3234
1812
1404
1610
1116
1868
3581
987
557
2575
1072
1038
17710
аѐллар
20136
2010
193
1326
753
933
1032
1109
1718
652
371
234
987
887
7931
67643
3752
3425
3484
2183
2834
2088
2891
5708
1687
1006
3111
4633
2038
28803
эркаклар
43342
1874
2258
2033
1275
1822
1108
1816
3674
1003
620
2063
2586
1187
20023
аѐллар
24301
1878
1167
1451
908
1012
980
1075
2034
684
386
1048
2047
851
8780
66290
3957
3664
3357
2469
2990
2166
2753
5917
1671
1023
1837
4782
2037
27667
эркаклар
41854
1978
2028
1843
1461
1948
1001
1594
4042
997
621
1527
2544
966
19304
аѐллар
24436
1979
1636
1514
1008
1042
1165
1159
1875
674
402
310
2238
1071
8363
64133
3939
4039
3376
2261
3111
2097
2734
5986
1705
983
1797
4657
1984
25464
эркаклар
40481
2029
2279
1968
1330
2000
908
1531
3924
998
604
1396
2538
903
18073
аѐллар
23652
1910
1760
1408
931
1111
1189
1203
2062
707
379
401
2119
1081
7391
67448
4358
4209
3409
2732
3559
2197
2948
6417
1891
986
1745
4769
2163
26065
эркаклар
41829
2147
2411
1885
1683
2124
969
1729
4183
1089
572
1337
2544
1005
18151
аѐллар
25619
2211
1798
1524
1049
1435
1228
1219
2234
802
414
408
2225
1158
7914
70325
4484
4791
3523
2872
3842
2300
3004
6869
1962
1014
2710
4557
2229
26168
эркаклар
43467
2237
2848
2119
1806
2394
986
1724
4407
1083
612
1906
2443
1050
17852
аѐллар
26858
2247
1943
1404
1066
1448
1314
1280
2462
879
402
804
2114
1179
8316
70793
4312
4293
3770
2850
3908
2374
3218
6842
2086
1045
2787
4778
2426
26104
эркаклар
43711
2122
2597
2117
1762
2434
1040
2006
4289
1173
611
1967
2618
1189
17786
аѐллар
27082
2190
1696
1653
1088
1474
1334
1212
2553
913
434
820
2160
1237
8318
улардан:
2017 йилда
битирганлар сони
улардан:
2012 йилда
битирганлар сони
улардан:
2013 йилда
битирганлар сони
улардан:
2014 йилда
битирганлар сони
улардан:
2015 йилда
битирганлар сони
улардан:
2016 йилда
битирганлар сони
2009 йилда
битирганлар сони
улардан:
2010 йилда
битирганлар сони
улардан:
2011 йилда
битирганлар сони
улардан:
2018 йилда
битирганлар сони
улардан:
2019 йилда
битирганлар сони
улардан:
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
195
ва магистратура мутахассисликлари бўйича
кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги
эҳтиёжлари аниқланди;
-иш берувчи корхоналар, ташкилотлар ва
муассасалар билан кадрлар тайёрлаш, уларни
ишга тақсимлаш ва жойлаштириш бўйича
ўзаро ҳамкорлик шартномалари тузилди;
-битирувчилар билан қайси корхона, таш-
килот ёки муассасада ишлашни истаклари бў-
йича анкета сўровлари ўтказилди;
-ректорлар буйруғи билан битирувчилар-
ни ишга тақсимлаш бўйича Тақсимот комиссия-
лари ташкил этилди;
-оммавий ахборот воситалари (газеталар,
журналлар, радио-телевидение, электрон ало-
қа) орқали битирувчилар тўғрисида (таълим
йўналишлари, мутахассисликлар бўйича вило-
ятлар кесимида) маълумотлар эълон қилинди;
-потенциал иш берувчи корхона, ташки-
лот ва муассасалар иштирокида бўш иш ўрин-
лари (меҳнат, битирувчилар) ярмаркалари
ўтказилди. Жумладан, “Ўзэкспомарказ”да ўтка-
зилган Халқаро саноат ярмаркаси ва Коопе-
рация биржасида; Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси ва “Камолот” ёшлар
ижтимоий ҳаракати ҳомийлигида ўтказилган
«Таълим ва карьера» анъанавий Халқаро
кўргазмасида иштирок этилди;
-Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳара-
кати - Ўзбекистон Либерал-демократик партия-
си билан “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси
доирасида ҳудудларда ўтказилган ўқув курс-
ларига тадбиркорлик фаолиятига қизиқадиган,
ўз бизнесини ташкил қилмоқчи бўлган бити-
рувчилар жалб қилинди ва ҳ.к.
Олий таълим муассасаларида битирувчи-
ларни иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг
талаб-эҳтиёжларига мувофиқ ишга тақсимлаш,
жойлаштириш ва ёш мутахассислар меҳнат
фаолияти мониторингини амалга оширишнинг
қуйидаги уч босқичли тизими ишлаб чиқилиб,
олий таълим муассасалари амалиётига жорий
этилган:
-битирувчиларни ишга тақсимлаш (ҳар
жорий йилнинг 1 майига қадар Тақсимот
комиссиялари орқали битирувчиларни буюрт-
маларга мувофиқ корхона, ташкилот ва муас-
сасаларга ишга тақсимлаш);
-битирувчиларни ишга жойлаштириш
(ишга жойлаштиришда ёрдамчи-воситачилик
тузилмаларидан фойдаланиш; ишга жойлаш-
ганлик тўғрисида маълумотлар олиш; битирув-
чиларнинг ишга жойлашишини ҳисобга олиш
ва ҳисоботини юритиш);
-ёш мутахассислар меҳнат фаолияти мо-
ниторингини юритиш (ёш мутахассисларнинг
ишлаши; хизмат мартабаларидан кўтарилиши;
иш берувчилар (истеъмолчилар) билан қайтар
алоқа тизимини (электрон) ўрнатиш;
ёш мута-
хассисларнинг касбий фаолиятига иш берувчи-
ларнинг баҳоси ва ҳ.к.):
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги билан Бандлик ва
меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида
олий таълим муассасалари битирувчилари
бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик
алоқалари ўрнатилган.
Олий таълим муассасаларида битирувчи-
ларнинг бандлигини тасдиқловчи актлар
(далолатномалар) тузиш асосида мониторинг
ўтказиш ҳар ўқув йилида ўтказилиб келин-
моқда.
2018/2019 ўқув йилида республика олий
таълим муассасаларини жами 70793 нафар, шу
жумладан, жинс бўйича эркаклар 43711, аеллар
эса 27082 нафарни ташкил этади. Вилоятлар
кесимида энг катта кўрсаткич Тошкент шахри-
га тўғри келиб, бу Тошкент шахрида олий ўқув
юртлари сони кўплиги билан изоҳланади (1-
жадвал).
2-жадвал
Олий ўқув юртларининг ўқитувчилари сони (ўқув йили бошида, киши)
1998/
1999
1999/
2000
2000/
2001
2001/
2002
2002/
2003
2003/
2004
2004/
2005
2005/
2006
2006/
2007
2007/
2008
Ўзбекистон Республикаси
17435 16998 18432 19777 21652
22310 22690 23070
23354
24011
Қорақалпоғистон Республикаси
972
957
943
869
1117
1084
1089
1196
1256
1260
viloyatlar:
Андижон
1219
1206
1302
1638
1580
1687
1449
1544
1470
1468
Бухоро
1026
441
894
1006
1173
1205
1290
1188
1099
1172
Жиззах
337
333
354
283
491
481
547
625
666
720
Қашқадарё
566
510
539
689
749
724
732
827
852
846
Навоий
364
379
365
437
464
542
526
480
487
514
Наманган
630
627
840
916
808
829
1192
895
1135
933
Самарканд
1796
1756
1901
1951
2289
2259
2194
2419
2453
2566
Сирдарё
453
530
500
516
554
586
574
562
548
573
Сурхондарё
258
197
244
230
238
235
246
264
271
284
Тошкент
644
486
517
643
700
788
812
765
801
816
Фарғона
1116
1071
1175
1501
1175
1416
1374
1362
1426
1444
Хоразм
499
516
541
522
565
552
569
706
576
604
Тошкент шаҳри
7555
7989
8317
8576
9749
9922
10096 10237
10314
10811
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
196
Олий таълим муассасаларини давлат
гранти асосида жами 21907 нафар, шу жумла-
дан, бакалавриатни 20566 нафар, магистрату-
рани 1341 нафар киши битирди. Давлат гранти
асосида бакалавриат битирувчиларидан 17947
нафари, магистратура битирувчиларидан 1210
нафари олий таълим муассасалари Тақсимот
комиссиялари орқали корхона, ташкилот ва
муассасаларнинг талаб-эҳтиёжларига (буюрт-
маларига) мувофиқ йўлланма асосида ишга
тақсимланди. Давлат гранти асосида битирув-
чиларнинг 2147 нафари ишдан ажралмаган
ҳолда сиртқи, махсус сиртқи бўлимларда таҳ-
сил олаётганлиги учун Тақсимот комиссиялари
орқали ишга тақсимланмади.
Жорий йилда жами 17731 нафар битирув-
чи кадрлар истеъмолчиларининг буюртмала-
рига мувофиқ иқтисодиёт соҳалари ва тармоқ-
лари бўйича, жумладан, халқ таълими, ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим
тизимига, фан, саноат ишлаб чиқариши, қиш-
лоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, қурилиш, транс-
порт ва алоқа, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий
таъминот тизими, маданият ва санъат, банк,
солиқ, суғурта ва молия органлари, суд, проку-
ратура, ички ишлар органлари, давлат бошқа-
руви органлари, жамоат ташкилотлари ҳамда
тадбиркорлик ва хусусий секторга ишга тақ-
симландилар
3-жадвал
Олий ўқув юртларининг ўқитувчилари сони (ўқув йили бошида,киши)
(давоми)
2008/
2009
2009/
2010
2010/
2011
2011/
2012
2012/
2013
2013/
2014
2014/
2015
2015/
2016
2016/
2017
2017/
2018
2018/
2019
Ўзбекистон Республикаси
23842 23081 23021 22394 22769 23148 23532 24909 23961 25107 26664
Қорақалпоғистон Республикаси
1220 1272 1323 1380 1383 1417 1446 1427 1391 1487 1541
viloyatlar:
Андижон
1644 1423 1425 1369 1360 1466 1545 1681 1657 1753 1825
Бухоро
1223 1198 1254 1039 1068 1111 1138 1186 1224 1352 1485
Жиззах
719
628
670
666
678
744
846
832
793
909
902
Қашқадарё
890
864
826
839
858
928
984
1044 1086 1154 1196
Навоий
629
574
626
628
640
578
632
669
664
650
674
Наманган
921
880
893
823
810
859
884
933
932
983
1013
Самарканд
2555 2490 2382 2263 2468 2476 2625 2768 2844 2977 3323
Сирдарё
506
512
517
517
497
498
458
504
552
613
860
Сурхондарё
306
324
293
315
321
308
334
348
340
353
358
Тошкент
781
786
801
738
633
698
575
580
561
622
919
Фарғона
1342 1421 1484 1490 1473 1503 1536 1559 1539 1571 1605
Хоразм
628
632
628
580
577
620
682
760
762
851
915
Тошкент шаҳри
10478 10077 9899 9747 10003 9942 9847 10618 9616 9832 10048
Олий ўқув юртларининг ўқитувчилари
сонини таҳлил қиладиган бўлсак, 2018/2019
ўқув йилига келиб 26664 кишини ташкил этиб,
бу кўрсаткич 1998/1999 ўқув йилига нисбатан
1,5 баробарга ошганлигини кўрсатади. Бу про-
фессор-ўқитувчилар ўртасида соғлом рақобат-
ни вужудга келаётганлигини кўрсатади (2-жад-
вал).
3-жадвал
2020 йил 1 январ холатида республика олий таълим муассасаларининг илмий
салоҳияти тўғрисида маълумот (вилоятлар кесимида)
Кўрсаткичлар
Профессор-
ўқитувчиларнинг
умумий сони
Илмий салоҳият (%), шу жумладан:
Илмий
салоҳият (%)
Фан доктори
ва DSc
Фан номзоди
ва PhD
Андижон вилояти
1818
31,8
105
474
Бухоро вилояти
1586
34,4
99
447
Жиззах вилояти
925
28,2
47
214
Қашқадарё вилояти
1145
31,8
59
305
Қорақалпоғистон Республикаси
1602
30,5
74
414
Навоий вилояти
622
28,5
29
148
Наманган вилояти
1119
35,7
57
342
Самарканд вилояти
2905
36,8
247
823
Сирдарё вилояти
475
30,7
35
111
Сурхондарё вилояти
792
26,6
40
171
Тошкент вилояти
1102
37,8
103
314
Фарғона вилояти
1629
28
62
394
Хоразм вилояти
1004
25,8
35
224
Жами вилоятлар бўйича
16724
32,1
992
4381
Тошкент шаҳри
10115
45,4
1210
3387
Жами
26837
37,1
2201
7769
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
197
Вилоятлар кесимида олий таълим муас-
сасаларининг илмий салоҳияти таҳлили шуни
кўрсатадики, Тошкент шаҳрида 10115 нафар
профессор-ўқитувчи фаолият юритиб, илмий
салоҳият республикадаги эса энг юқори кўрсат-
кич (45,4 фоиз)ни ташкил этади. Кейинги ўрин-
ларда Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Бухоро
вилоятлари туради. Демак ушбу вилоятдаги
олий таълим муассасаларида профессор-ўқи-
тувчи ўртасида рақобатни нсбатан кучли экан-
лигини кўрсатади (3-жадвал).
4-жадвал
Олий таълим соҳасида белгиланган олий таълим муассасалари фаолиятини
баҳолашнинг асосий мезонларига (KPI) мувофиқ кўрсаткичлар тўғрисида маълумот
Тармоқлар ва
маҳсулотлар номи
2018
йил
2019 йил
2020 йил
прог-
ноз
прогнознинг
бажарилиши прог-
ноз
шу жумладан
2019 йилнинг
1-чорагига
нисбатан
(+/-)
%
1-чорак 2-чорак 3-чорак 4-чорак (+/-)
%
Ёшларни олий таълим билан
қамраб олиш даражаси, (%)
15,0
20,0
0,0
100,0
25,0
-
-
12,5
12,5
5,0
125,0
Нодавлат олий таълим муассаса-
лари
0,0
5,0
0,0
100,0
5,0
1,0
1,0
1,0
2,0
-
100,0
Хорижий олий таълим муассаса-
лари дастурлари асосида ўқи-
тишни ташкил қилиш (қўшма
таълим дастурлари бундан мус-
тасно)
18,0
23,0
0,0
100,0
26,0
-
-
13,0
13,0
0,0
0,0
Муҳандислик-техник таълим йў-
налишларида таҳсил олаётган та-
лабалар улуши, (%)
21,0
25,0
0,0
100,0
28,0
-
-
14,0
14,0
0,0
0,0
Бакалавриат таълим йўналишла-
ри битирувчиларидан магистра-
тура мутахассисликларига қабул
қилинган талабалар
улуши,
(%)
6,0
7,0
0,0
100,0
10,0
-
-
2,0
8,0
0,0
0,0
Хорижда малака оширган ёки
стажировка ўтаган профессор-
ўқитувчилар улуши, (%)
1,5
1,8
0,2
111,1
4,0
1,5
1,0
0,5
1,0
1,0
200,0
Республика олий таълим муасса-
саларига жалб қилинган хорижий
профессор-ўқитувчилар улуши,
(%)
0,3
1,0
0,0
100,0
2,0
1,0
0,5
-
0,5
0,75
300
Малака ошириш курсларида дарс
берувчи хорижда малака ошир-
ган профессор-ўқитувчилар улу-
ши (малака ошириш курслари
профессор-ўқитувчилари сонига
нисбатан) , (%)
2,0
5,0
0,0
100,0
15,0
4,0
5,0
2,0
4,0
2,8
320,0
Кредит-модуль тизими жорий эти-
ладиган олий таълим муассасалари 0,0
2,0
0,0
100,0
5,0
-
-
5,0
-
3,0
150,0
Ўқув режаларида амалий кўник-
маларни оширишга қаратилган
мутахассислик фанлари бўйича
амалий машғулотлар улуши (маш
ғулотлар сонига нисбатан), (%)
20,0
35,0
0,0
100,0
45,0
-
-
45,0
-
7,0
Ўқув ва илмий адабиётларнинг
электрон шаклда мавжудлиги
(ўқув ва илмий адабиётлар сони-
га нисбатан) , (%)
10,0
20,0
0,0
100,0
30,0
2,5
2,5
2,5
2,5
10,0
Олий таълим муассасаларида
таълим жараёнини бошқариш
ахборот тизимининг жорий эти-
лиши (олий таълим муассасалари
сонига нисбатан) , (%)
13,0
19,0
1,0
105,3
30,0
2,5
2,5
2,5
2,5
10,0
Таълим сифатини таъминлаш
жараёнини электрон таълим
бошқарув тизими орқали назорат
қилиш (олий таълим муассасала-
ри сонига нисбатан) , (%)
0,0
0,0
0,0
0,0
20,0
2,0
6,0
6,0
6,0
Ўқитишда рақамли технология-
лар, шу жумладан «E-MINBAR»
электрон платформаси, онлайн,
вебинар технологиялар жорий
этилган олий таълим муассасала-
ри (олий таълим муассасалари
сонига нисбатан) , (%)
0,0
0,0
0,0
0,0
10,0
4,0
2,0
2,0
2,0
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
198
Олий таълим муассасаларининг
илмий салоҳияти, (%)
35,0
36,0
0,0
100,0
38,0
36,5
37,0
37,5
38,0
2
112
Магистратура мутахассисликла-
ри битирувчиларини илмий фао-
лиятга йўналтириш (магистрату-
ра мутахассисликлари битирув-
чилари сонига нисбатан) , (%)
12,0
15,0
0,0
100,0
29,0
-
-
-
29,0
«Scopus», «ScienceDirect», «Web of
Science» ва бошқа халқаро илмий-
техник маълумотлар базасида
индексланувчи журналлардаги
мақолалар
621,0 750,0
0,0
100,0 1 200,0 100,0
300,0
400,0
400,0
450,0 240,0
«Scopus», «ScienceDirect», «Web of
Science» ва бошқа халқаро илмий-
техник маълумотлар базасига ки-
ритилган олий таълим муассаса-
лари илмий журналлари
0,0
0,0
0,0
0,0
2,0
-
-
1,0
1,0
2,0
100,0
Олий таълим муассасаларида
фаолият олиб бораётган «Хирш»
индекси (h-индекс) 5 ва ундан
юқори бўлган профессор-ўқитув-
чилар сони
74,0 142,0
0,0
100,0 171,0
147,0
*
*
*
*
*
Хорижий талабаларнинг улуши,
(%)
0,5
1,0
0,0
100,0
3,0
-
-
2,0
3,0
2,5
600
Манба:
Жадвалнинг ушбу бандлари хозирча ҳисобланмаган
Тадқиқот давомида олий таълим соҳаси-
да белгиланган баҳолашнинг асосий мезонла-
рига (KPI) мувофиқ кўрсаткичларига эътибор
қаратдик. Жумладан, ёшларни олий таълим
билан қамраб олиш даражаси 2019 йилнинг
прогнози 20 фоиз этиб белгиланиб, ушбу прог-
ноз 100 фоиз бажарилди ва 2020 йилда 25 фоиз
этиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси
олий таълим тизимини 2030 йилгача ривож-
лантириш Концепциясида ёшларни олий таъ-
лим билан қамраб олиш даражаси 50 фоизгача
олиб чиқиш мақсад қилинган, демак бундан
кўринадики, мамлакатимизда олийгоҳлар сони
тобора ошиб бораверади ва натижада улар
ўртасида рақобат ҳам кучайиб боради.
Хорижий олий таълим муассасалари дас-
турлари асосида ўқитишни ташкил қилиш
(қўшма таълим дастурлари бундан мустасно)
2020 йилда 26тага етказишни, хорижда малака
оширган ёки стажировка ўтаган профессор-
ўқитувчилар улуши 2020 йилда 2018 йилга
нисбатан 2,7 баробарга ошириш, республика
олий таълим муассасаларига жалб қилинган
хорижий профессор-ўқитувчилар улушини
қарийб 6 баробарга ошириш прогноз қилинган
(4-жадвал).
Олий таълим муассасаларида фаолият
олиб бораётган, «Хирш» индекси (h-индекс) 5
ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар
сонини 2019 йилда 2018 йилга нисбатан икки
баробарга кўпайиши ва ушбу кўрсакични ке-
йинги йилларда яна ошиши ҳар бир профессор-
ўқитувчининг шахсий имиджини яратиш вази-
фасини қўймоқда. Ҳар бир профессор-ўқитув-
чининг имиджи асосида кафедранинг имиджи
шаклланиб, бу факультет брендини яратишга
кўмаклашади.
5-жадвал
2017-2020 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетига қўшимча контрактга
кирган талабалар сони ва контракт суммаси тўғрисида маълумот
Факультетлар
2017-2018 й.
2018-2019 й.
2019-2020 й.
(режа бўйича)
Жами 3
йилда
Талабалар
сони,
нафар
Жами
тўланган
пул,
млн. сўм
Талабалар
сони,
нафар
Жами
тўланган
пул,
млн.сўм
Талабалар
сони,
нафар
Жами
тўланган
пул,
млн. сўм
Иқтисодиёт факультети
9
127,1
20
962,9
70
8610,3
10844, 9
Халқаро туризм факультети
24
3385,0
27
1 389,7
182
12336,4
15966,4
Корпоратив бошқарув факультети
8
187,1
25
2242,9
72
8146,7
10576,7
Молия ва бухгалтерия ҳисоби
факультети
0
0
8
339,5
62
5864,5
6204,0
Рақамли иқтисодиёт факультети
16
1247,3
77
6316,3
38
2498,7
10062,6
Сиртқи бўлим
0
0
69
1500,2
3
799,9
2300,1
Жами
57
4946,5
226
12751,7
427
38 256,5
55954,8
Жами талабалар
710
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
199
Тошкент давлат иқтисодиёт университе-
тида хорижий фуқароларни мамлакатимизда
таълим олишга кенг жалб қилиш борасидаги
тарғибот ишларини амалга оишириш натижа-
сида қўшимча контрактга оширилган ставкада
кирган талабалар сони бирмунча ошган. Жум-
ладан, Халқаро туризм факультети томонидан
Facebook, Instagram орқали PR-лойиҳаларни
амалга ошириш, тақдимотлар ўтказиш ва бош-
қа воситалар орқали факультет имиджини
ошириш бўйича қилинган ишлар ўз самарасини
берганлигини кўришимиз мумкин.
2017/2018 ўқув йилида Халқаро туризм
факультетига 24 нафар қўшимча контракт асо-
сида талаба қабул қилинган бўлса, 2018/2019
ўқув йилида бу кўрсаткич 182 тани ташкил
этиб, жами 12,3 млрд.сўм маблағ университет
ғазнасига туширилган (5-жадвал).
Қуйидаги 5-жадвалдан кўриниб туриб-
дики, Тошкент давлат иқтисодиёт универси-
тетига хужжат топширган абитуриентлар кўп-
роқ Халкаро туризмни танлашган, уларга ушбу
йўналиш имиджи жозибадор кўринган. Бу эса
ўз навбатида факультет брендини шакллан-
тиришга хизмат қилади ва айнан шу кўрсаткич-
ларни бренд самарадорлиги сифатида қараш
мумкин.
Ривожланган давлатлар тажрибасида на-
моён бўладики, янги ахборот технологиялари
амалий аҳамиятининг ошиши орқали иқти-
содий таълимни масофали ўқитиш суръатлари
кенгаяди.
Мазкур омил орқали республика ҳудудла-
рида иқтисодий таълим хизматлари сифати ўр-
тасидаги тафовутни қисқартириш, таълим хиз-
матлари таннархини кескин пасайтириш, иқти-
содий таълимдан кенг омманинг фойдалани-
шини қулайлаштириш, натижада рақобатла-
шиш доирасини кенгайтириш имкониятлари
оширилади.
Хулоса ва таклифлар.
Ўзбекистон олий
таълим тизимида рақобат муҳитини ривожлан-
тиришнинг моддий-техник асослари сўнгги 5-8
йил ичида етарли даражада кенгайтирилди.
Масалан, Интернетдан фойдаланиш бўйича
Ўзбекистон Россия ва Украинадан кейин МДҲда
учинчи ўринда туради, мобил телефон восита-
ларидан фойдаланиш бўйича эса иккинчи
ўринга чиқди. Бу таълимни масофали ташкил
этиш имкониятлари ҳам кенгаяётганлигини
кўрсатади. Айниқса, ривожланган давлатлар
амалиётида кенг қўлланиладиган “Евро-МБА”,
“Европиан мастер Менежмент” каби таълим
дастурларидан фойдаланишни тарғиб этиш
мумкин.
Тадқиқот натижаларига кўра, олий таъ-
лим соҳасидаги жозибадорликни ошириш, хал-
қаро миқёсда рақобатбардошликни таъминлаш
соҳасида қуйидаги муаммолар мавжуд:
республика олий таълим муассасалари
халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтин-
гининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим
муассасалари рўйхатига, уларнинг расмий веб-
сайтлари Webometrics халқаро рейтингининг
1000 талик рўйхатига кирмаган;
таълим дастурлари ва талабалар билими-
ни баҳолаш тизими халқаро стандартларга мос-
лаштирилмаган;
мавжуд талабалар турар жойлари ҳамда
ижтимоий инфратузилма объектлари хорижий
талабалар эҳтиёжларига мослаштирилмаган;
хорижий фуқароларни мамлакатимизда
таълим олишга кенг жалб қилиш борасидаги
тарғибот ишлари, жумладан PR-лойиҳалар
(Ўзбекистон олий таълим муассасалари кунла-
рини ташкил этиш, тақдимотлар ўтказиш ва
бошқалар) етарли даражада ташкил қилинма-
ган, бу борада интерактив виртуал платформа
мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Кон-
цепциясида қуйидагилар олий таълим тизими-
ни ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари
сифатида белгиланган:
мамлакатни модернизация қилиш, ижти-
моий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлан-
тириш учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш
сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат
бозори талаблари асосида ривожлантириш;
олий таълим билан қамров даражасини
ошириш, халқаро стандартлар асосида юқори
малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган,
мустақил қарор қабул қила оладиган кадрлар
тайёрлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятла-
рини намоён этиши ва маънавий баркамол
шахс сифатида шаклланиши учун зарур шарт-
шароит яратиш;
соҳада соғлом рақобат муҳитини шакл-
лантириш, унинг жозибадорлигини ошириш,
жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини таъ-
минлаш.
Узоқ истиқболдаги мақсадли вазифалар-
дан келиб чиқиб, олий таълим тизимини ри-
вожлантириш қуйидаги устувор йўналишлар
асосида амалга оширилади:
олий таълим билан қамровни кенгайти-
риш, олий маълумотли мутахассислар тайёр-
лаш сифатини ошириш;
таълим жараёнига рақамли технология-
лар ва замонавий усулларни жорий этиш;
олий таълим муассасаларида илмий-тад-
қиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёш-
ларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-
фаннинг инновацион инфратузилмасини шакл-
лантириш;
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
200
маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар
таъсирчанлигини ошириш;
юқори малакали мутахассислар тайёрлаш
жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол
жалб этиш;
олий таълим муассасаларининг молия-
вий мустақиллиги ва барқарорлигини таъмин-
лаш, моддий-техник таъминотини мустаҳкам-
лаш;
олий таълим муассасаларини тизимли
ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини та-
комиллаштириш;
коррупцияга қарши курашиш, шаффоф-
ликни таъминлашнинг таъсирчан механизмла-
рини жорий этиш;
олий таълим тизимининг инвестициявий
жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда
танилиши ва рақобатбардошлигини таъмин-
лаш ва бошқалар.
Ушбу ўринда таъкидлаш лозимки, ривож-
ланаётган рақобат муҳити олий таълим муас-
сасаларининг рақобатбардошлигини ошириш-
да бренд стратегияларидан фойдаланишлари-
ни тақозо этади.
Манба ва адабиётлар рўйхати:
1.
Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг
асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза. 2017 йил 14 январь. – Тошкент. – 2017. – 104 б.
2.
Узбекистан. Модернизация системы высшего образования. Сектор по человеческому развитию. Отдел по работе
со странами Центральной Азии. Региональное управление по Европе и Центральной Азии. Документ Всемирного банка. –
2014. – 156 с.
3.
Аакер Д. Создание сильных брендов. – М.: Издательский дом Гребенникова, 2003;
4.
Barro, R., 1999. «Human Capital and Growth in Cross Country Regressions», Swedish Economic Policy Review, Vol.6, pp.237–
77;
5.
Дуглас Д. Новый мировой порядок в высшем образовании: как и почему правительства создают
структурированные рынки возможностей // Вопросы образования. – 2011. – 1. – С.73–98.;
6.
E.C.Andrade, Laurini, M., 2010. «New evidence on the role of cognitive skills in Economic Development», Economics Letters,
Vol.117 (1), pp.123–26;
7.
Hanushek, E., Kimko, D., 2000. «Schooling, Labor-force quality, and the growth of nations», American Economic Review,
Vol.90(5), pp.1184–208;
8.
Philip G. Altbach, Liz Reisberg, Laura E. Rumbley (2009). Trends in Global Higher Education: Trasking an Academic
Revolution. A report prepared for the UNESCO 2009. Vorld Conference on Higher Education. – р. 10;
9.
Kevin Lane Keller (1998), “Measuring Customer-Based Brand Equity,” in Perspectives of Modern Brand Management, ed. Dr
Franz-Rudolf Esch, 989-1010.
10.
Jagdish N. Sheth, Rajendra S. Sisodia and Arun Sharma,The Antecedents and Consequences of Customer-Centric Marketing,
Journal of the Academy of Marketing Science 2000; 28; 55
11.
Абдурахманов К.Х. Организационно-педагогические проблемы управления качеством подготовки специалистов в
условиях кредитно-модульной организации учебного процесса // Образование и социально–экономическое развитие в начале
третьего тысячелетия. Тез. докл. конф. «XIX-Международные Плехановские чтения», посвященной 10-летнему юбилею
Филиала РЭА им. Г.В. Плеханова в г. Ташкенте. 2 февраля 2006 года. – Т., 2006. – I. – С. 8–10.;
12.
Абдурахмонов О.Қ. Меҳнат бозорини бошқаришда таълим тизимининг ўрни: Иқт. фан. номз. … дисс. – Т., 2005. –
135 б.; Алимов Р., Байханов Б. Тўқимачилик саноати корхоналарида инвестиция самарадорлигини баҳолашнинг оптимал
моделлаштириш жараёнлари натижалари // Иқтисодиёт ва таълим. – 2008. – 2. – 92–95-б.;
13.
Арипов А.Н., Иминов Т.К. Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси менежменти масалалари:
Монография. – Т., – 2005. – 300 б.;
14.
Ахунова Г. Ўзбекистонда таълим хизматлари маркетинги муаммолари: Монография. – Т., 2005. – 244 б.;
15.
Бегалов Б.А., Жуковская И.Е. Высшие учебные заведения в формировании национальной инновационной системы
страны // Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар. – 2012. – 4.;
16.
Бекмуродов А.Ш. Интерактивное обучение и информатизация образования – важнейшее условие для выпуска
профессиональных и компетентных кадров // Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар. – 2011. – 1.;
17.
Образование в системе человеческого развития: мировая практика и опыт Узбекистана // Под ред. акад.
Гулямова С.С., акад. Абдурахмонова К.Х. – Т., 2004. – 170 с.;
18.
Зайнутдинов Ш.Н., Очилов А.О. Олий таълим муассасаларини бошқариш самарадорлигини баҳолаш //
Иқтисодиёт ва таълим. – 2010. – 2. – 83-87-б.;
19.
Икрамов М.А. Проблемы становления рынка образовательных услуг в Республики Узбекистан // Стратегия
действий Республики Узбекистан: макроэкономическая стабильность, инвестиционная активность и перспективы
инновационного развития. Материалы международной научно-практической конференции. – Т., ТГЭУ, 2018. – 3. – С.167–171.;
20.
Набиев Д. Совершенствование управления маркетингом образовательных услуг в условиях модернизации
экономики. Автореф. ... докт. эконом. наук. – Т., 2009. – 48 с.;
21.
Рахимов Б.Х., Мажидов И.У. Роль профессионального образования в модернизации страны // Подготовка
образованного и интеллектуально развитого поколения – как важнейшее условие устойчивого развития и модернизации
страны. Сборник статей международной конференции. – Т., 2012. – С. 41–43.;
22.
Рахимова Д.Н. Управление процессами развития и использования трудового потенциала Узбекистана в условиях
осуществления радикальных рыночных реформ. – Т., 2000. – 225 с.;
23.
Рахманбаева Р.А. Управление интеллектуальным потенциалом вузов в условиях интеграции образования и
производства. Автореф.дисс. ... д-ра эконом. наук. – Т., 2012. – 50 с.;
ТАЪЛИМ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №
5
201
24.
Саидов М.Х., Исманов М.А. Менеджмент и инновации современного профессионального образования. – Т., 2002. –
79 с.;
25.
Очилов А.О., Самадов А.Н. Модель управления трудоустройством выпускников высших образовательных
учреждений в Узбекистане // «Стратегия действий Республики Узбекистан: макроэкономическая стабильность,
инвестиционная активность и перспективы инновационного развития». Материалы международной научно-практической
конференции. – Т., ТГЭУ, 2018. – 3. – С. 276–283.;
26.
Эргашходжаева Ш.Д. Инновацион маркетинг – замонавий иқтисодиёт талаби // Ўзбекистонда божхона
ишининг долзарб муаммолари: назария ва амалиёт. Республика илмий-амалий анжумани мақола тезислари тўплами. – Т.,
ТДИУ, 2010. – 151–152-б.;
27.
Юсупов А.Т. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар давлат аттестацияси: методологик-услубий,
норматив-ҳуқуқий ва илмий-ташкилий йўналишлари / А.Т. Юсупов. – Т., 2013. – 648 б.;
28.
Қуролов Қ.Қ. Бозор муносабатлари шароитида иқтисодий таълим тизимининг такомиллашуви қонуниятлари.
Иқт. фанл. докт. … дисс. автореф. – Т., 2017. – 91 б.;
29.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 6 августда 1506-сон билан рўйхатдан ўтказилиб, 2005 йил
16 августдан кучга кирган “Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида Низом”
30.
http://www.vedomosti.ru
МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ СИФАТИ: МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР
Юсупова Малика Ботиралиевна –
Андижон машинасозлик институти, Таълим сифатини
назорат қилиш бўлими бошлиғи, и.ф.н., доцент
Аннотация
.
Мазкур мақолада олий таълим тизимида бугун долзарб ҳисобланган масофавий таълимни
ташкил этиш, унинг ўзига хос жиҳатлари, афзалликлари ҳамда камчиликлари юзасидан изланишлар натижаси баён
этилган. Масофавий таълим учун зарур электрон-ахборот ресрслар блоклари, уларнинг таркибидаги элементлар
батафсил ёритилган. Шунингдек масофавий таълимни ташкил этиш, юзага келаётган муаммолар очиб берилган.
Калит сўзлар.
Масофавий таълим,
масофавий дарслар, масофавий ўқув курслари, электрон ўқув-услубий
мажмуа, электрон ўқув-услубий мажмуа блоклари ва элементлари.
Аннотация
.
В данной статье рассматриваются результаты исследований по вопросам организации,
актуального сегодня для системы высшего образования, онлайн образования, его отличительные черты,
преимущества и недостатки. Подробно раскрыты блоки электронно-информационных ресурсов онлайн образования
и элементы, входящие в их состав. А также проблемы раскрыты, возникающие в ходе организации онлайн
образования некоторые проблемы.
Ключевые слова
:
Онлайн образование, онлайн занятия, онлайн учебные курсы, электронный учебно-
методический комплекс, блоки и эленменты электронного учебно-методического комплекса.
Annotation:
This article discusses the results of research on the organization of today's higher education system, online
education, its distinctive features, advantages and disadvantages. The blocks of electronic information resources of online
education and the elements that make up them are described in detail. As well as problems that arise during the organization of
online education and some solutions to these problems.
Keywords:
Online education, online classes, online training courses, electronic educational and methodical complex,
blocks and elements of electronic educational and methodical complex.
Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг Олий Мажлисга 2020 йил 24 январдаги
Мурожаатномасида: “Мамлакатимизда илм-
фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни
чуқур билим, юксак маънавият ва маданият
эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисо-
диётни шакллантириш борасида бошлаган иш-
ларимизни жадал давом эттириш ва янги, замо-
навий босқичга кўтариш мақсадида мен юрти-
мизда 2020 йилга
“Илм-фан, маърифат ва
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”,
деб ном беришни таклиф этаман” дейилган[1].
Мурожаатномада қўйилган мақсадларга
эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган
устувор вазифалар яққол кўрсатиб берилганки,
қўйилган вазифаларни амалга оширишда мала-
кали мутахассисларнинг роли беқиёсдир.
Бугун олий маълумотли кадрлар тайёр-
лашнинг замонавий тизими халқаро миқёсда
рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга, хусусан таъ-
лимга таъсир этувчи иқтисодий ва ижтимоий
омилларга сезгир тарзда жавоб бера олиши ке-
раклигини биз яна бир бор ҳис этдик. Коро-
навирус пандемияси барча таълим муассасала-
рида ўқув жараёнини электрон ёки масофавий
жиҳатдан фаоллаштиришга сабаб бўлди. Бугун
вақтни бой бермаслик, ундан унумли фойдала-
ниш ва юзага келган вазиятдан чиқиб кетиш
учун барча олий таълим муассасаларида масо-
фавий таълим ташкил этилган. Хўш бу вазият-
да масофавий таълим қандай ташкил этилиши
керак? Биздаги имкониятлар қандай? Педагог-
лар ва талабалар бу жараёнга тайёрми? Энг
асосийси, таълим сифати қандай бўлади? Уни
қандай назорат қилиш ва баҳолаш керак?
ТАЪЛИМ