Роль научно-теоретических взглядов в развитии образования, ориентированного на развитие человека

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
192-197
39
8
Поделиться
Салимов, А. (2020). Роль научно-теоретических взглядов в развитии образования, ориентированного на развитие человека. Экономика И Образование, 1(3), 192–197. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4436
Акмаль Салимов, Узбекский государственный университет физической культуры и спорта

доцент кафедры «Спортивный менеджмент и экономика», доктор философских наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены научно-теоретические взгляды и исследования ведущих ученых-экономистов мира по развитию сферы образования, направленного на человеческое развитие, а также изучены их предложения и и рекомендации.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

192

ИНСОН ТАРАҚҚИЁТИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЪЛИМ СОҲАСИНИ

РИВОЖЛАНИШИДА ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

Салимов Акмал Алимжонович –

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт

университети “Спорт менежменти ва ва иқтисодиёт”

кафедраси доценти, иқтисодиёт фанлари

бўйича фалсафа доктори(Phd)

Аннотация.

Ушбу мақолада инсон тараққиётига йўналтирилган таълим соҳасини ривожлантириш бўйича

жаҳоннинг етук иқтисодчи олимларининг илмий-назарий қарашлари, тадқиқотлари ўрганилган ҳамда улар
томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар ўрганилган.

Калит сўзлар:

инсон тараққиёти, таълим, инсон капитали, иқтисодий тараққиёт, инсон тараққиёти

концепциясини.

Аннотация.

В данной статье рассмотрены научно-теоретические взгляды и исследования ведущих ученых-

экономистов мира по развитию сферы образования, направленного на человеческое развитие, а также изучены их
предложения и и рекомендации.

Ключевые слова:

человеческое развитие, образование, человеческий капитал, экономическое развитие,

концепция человеческого развития.

Annotation.

This article discusses the scientific and theoretical views and studies of leading world economists on the

development of the field of education aimed at human development, as well as their suggestions and recommendations.

Key words:

human development, education, human capital, economic development, concept of human development.

Маълумки бугунги кунда жаҳон хамжа-

миятида тараққиётни таъминлашнинг ҳара-

катлантирувчи кучи сифатида барча масала-
лар ечими кадрларга, уларнинг билими, са-

лоҳияти, мамлакатдаги мавжуд ресурслардан
қай даражада оқилона фойдаланиши, ўз вақ-

тида зарур қарор қабул қила олишига боғлиқ
эканлигини ҳисобга олган ҳолда глобал

миқёсда таълим тизимига алоҳида эътибор
қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев ўзининг 2020 йил 24 январдаги

Олий Мажлисга Мурожаатномасида: “Мактаб-
гача таълимни ривожлантириш борасида

бошлаган ислоҳотларимиз натижасида ўтган
йили 5 минг 722 та давлат, хусусий, оилавий

болалар боғчалари ташкил этилди. Шунинг
ҳисобидан фарзандларимизни мактабгача

таълим билан қамраб олиш даражаси бир
йил давомида 38 фоиздан 52 фоизга кўта-

рилди.

2019 йилда мутлақо янгича мазмун ва

шаклдаги 4 та Президент мактаби, 3 та Ижод

мактаби иш бошлади. Олий таълимни ривож-
лантириш учун ўтган йили 19 та янги олий

ўқув юрти, жумладан, 9 та нуфузли хорижий
университетнинг филиали очилди. Етакчи

хорижий университетлар билан ҳамкорликда
141 та қўшма таълим дастури бўйича кадр-

лар тайёрлаш йўлга қўйилди. Олий таълим
муассасаларига жами 146 минг 500 нафар ёки

2016 йилга нисбатан 2 баробар кўп талаба

ўқишга қабул қилинди”[1], деб таъкидлади-
лар. Юқорида билдирилган фикрлар мамла-

катимизда инсон капиталига, унинг тарақ-
қиётига нақадар муҳим эътибор қаратилаёт-

ганлигининг яна бир далилидир. Шу нуқтаи
назардан олиб қараганда, ҳозирда инсон та-

раққиёти масаласини ўрганиш, уни ривож-
ланиши орқали мамлакат иқтисодий тарақ-

қиётига эришиш муҳим аҳамият касб этади.

“Инсон тараққиёти” тушунчаси, унинг

мазмуни ва кўлами миллий даромад ва фир-
малар даромади ўзгаришлари билан чеклан-

май, унинг иқтисодий ўзгаришлар ва тадқи-
қотлар доирасидан ташқари чиқади. Бунда

алоҳида инсон ва барча ижтимоий гуруҳлар
ўз салоҳиятини максимал даражада рўёбга

чиқариши ва уларнинг эҳтиёжларига мос
фаол яратувчан ижодий ҳаёт кечириши учун

шарт-шароитлар яратиш талаб этилади. 2006
йил БМТ йиғилишида Инсон тараққиёти

тўғрисидаги маърузада: “Миллатнинг чин
маънодаги бойлигини кишилар ташкил қи-

лади, шу билан боғлиқ равишда, ривожланиш

уларнинг ўзлари учун мақбул турмуш тарзи-
ни танлаб олиш имкониятларини кенгайти-

риши зарур. Шундай қилиб, у умуман, иқти-
содий ўсишга олиб келмайди, бор-йўғи киши-

ларнинг имкониятларини кенгайтиришнинг
жуда муҳим воситасидир, холос”[2], деб таъ-

кидланган.

Бундай имкониятларни кенгайтириш

учун инсон салоҳиятини ривожлантириш,

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

193

яъни алоҳида индивид, ижтимоий гуруҳ ва
бутун жамиятнинг ҳаракатлари доирасини

кенгайтириш ва меъёрида такрор ишлаб чи-
қариш асосий аҳамият касб этади. Бунда кўп

асрлар давомида файласуфлар, илғор социо-
логлар, иқтисодчилар ва сиёсий етакчилар

тараққиётнинг мақсади инсон неъмати, ало-
ҳида шахсни, ижтимоий гуруҳлар ва жамият-

ни ривожлантиришдан иборат эканлигини
қайд этишганини унутмаслик керак.

Шундай “инсоний” тараққиёт йўлини

излаш инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва ижти-

моий хавфсизлик инсон ва жамият тараққиё-
тининг замонавий назариялари умумий кон-

цептуал асосларини ташкил этади. Бундай
тараққиёт йўлидан кўзланган мақсад, бир

томондан, инсон эркинлиги ва унинг танлаш
имкониятларининг кенгайиши, бошқа то-

мондан, ижтимоий хавфсизлиги ҳисоблана-
ди. Эркинлик ҳар бир инсон имкониятлари

доирасини кенгайтириш, ҳуқуқларини амал-

да рўёбга чиқариш учун ҳам ҳаётий муҳим
аҳамият касб этади. Жамиятнинг ижтимоий

ҳимояланганлиги ва хавфсизлиги шунчалик
муҳимки, фақат жамият хавфсизлиги ва юқо-

ри ижтимоий ҳимояси шароитидагина инди-
видлар ва ижтимоий гуруҳларнинг эркин

танловни амалга ошириши мумкин бўлади.
Кишилар ўз ҳаётига таъсир кўрсатадиган

қарорлар қабул қилишда қатнашиш ва ўз
танловини амалга ошириш имкониятига эга

бўлиш учун эркин бўлишлари керак. Инсон
тараққиёти, унинг ҳуқуқлари ҳимояси ва им-

кониятлари доирасининг кенгайиши ўзаро
боғлиқ ва бир-бирини тўлдирадиган жараён-

лар бўлиб, уларнинг ҳар бири барча инсонлар
учун муносиб ҳаёт ва фаровонликни таъмин-

лаш лаёқатларини ривожлантириш, улар-
нинг яратувчилик, ижодий фаоллигини оши-

риш, ўз-ўзини ҳурмат қилиш ва бошқа киши-
ларга ҳурмат кўрсатишига ўз ҳиссасини қў-

шади. Таълимга бутун жамият, ва хусусан, ҳар
бир инсон фаровонлигининг (биринчи нав-

батда, моддий) муҳим кўрсаткичларидан
бири сифатидаги қараш жаҳонда XVIII асрда

эътироф этила бошланди. Уйғониш даврида

буюк француз энциклопедистлари Вольтер,
Ж.Ж.Руссо, Д.Дидро, К.Гельвеций таълим ва

илм-фаннинг жамиятдаги ислоҳ этувчилик
ролини баён қилганлар. Бенджамин Франк-

лин: “Агар миянгга мазмунли катмонни жой-
лаб олишга эришсанг, уни ҳеч ким сендан

тортиб ололмайди”, деб таъкидлаш орқали
инсониятга капитал қўйишнинг фойдали ва

ютқизилмайдиган шакли – таълимга инвес-
тициялар эканлигини маълум қилган эди[3].

Жаҳон иқтисодиёти фанининг тарихи

ХХ аср бошига қадар ишлаб чиқариш жараё-

нида жисмоний капитал – ишлаб чиқариш
воситалари, моддий ресурслар ва ҳоказолар

асосий роль ўйнаганлигидан далолат беради.
Чунки бу даврда технологияга қўшимча ре-

сурслардан бири сифатида фойдаланилади-
ган табиий кучга эга ишчи кучининг бўлиши

кифоя қиларди. Ходимларни ўқитиш ва улар-
ни бир-бири билан алмаштириш осон эди.

Бироқ ХХ асрнинг ўрталарида рўй бер-

ган объектив жараёнлар вазиятни тубдан ўз-

гартирди. Фан-техниканинг жадал ривожла-
ниши билимлар, кўникмалар, маҳорат, инсон

қобилиятини биринчи ўринга кўтарди. Бево-
сита инсон иқтисодиётни ривожлантириш-

нинг ҳаракатлантирувчи кучига айланди.

Бу эса ижтимоий муносабатлар тубдан

ўзгараётганидан далолат берарди. Инсон

омилининг кучайишига жамиятда содир бў-
лаётган ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатди.

Ходимлар ўз меҳнатлари натижаларини тақ-
симлашда, мулкда, фойдада иштирок этиш

тизими орқали корхоналарни бошқаришда
иштирок эта бошладилар, кооператив корхо-

наларнинг сони ва уларнинг самарадорлиги
ҳам ортди.

Натижада иқтисодиёт фанида “инсон

капитали” категорияси шакллана бошлади.

Жамият ва иқтисодиёт ривожланишининг
суръатлари сифатида инсон ва у томонидан

тўпланган интеллектуал салоҳиятни чуқур
тадқиқ этиш ҳаётий заруратга айланди. Ушбу

ҳолат эса ўз навбатида, инсон тараққиёти
концепцияси шаклланишига замин яратди

(1-жадвал).

Инсон тараққиёти концепцияси XVII

асрда пайдо бўлган деб ҳисобланади. Уни
биринчилардан бўлиб, 1676 йилда Вильям

Петти урушда қуролларни йўқотишни инсон
ҳаётини йўқотиш билан таққослаш асосида

қўллади. В.Петти бойлик ва унинг манбалари
таркибига ер ва у келтирадиган рента,

капитал ва ундан олинадиган фойда (фоиз)

билан бир қаторда, одамларнинг меҳнати,
малакаси ва соғлиғига боғлиқ равишда, у ёки

бу турдаги даромад келтиришини кўрсатган.
Олимнинг фикрига кўра, инсон капитали-

нинг миқдори ходимнинг бутун умри даво-
мида оладиган иш хақининг капиталлашиши

билан баҳоланади[5].

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

194

1-жадвал

Иқтисодий тараққиёт турли босқичларида инсон ресурсларининг

баҳоланиши[4]

Категория

Қўлланиш

даври

Иқтисодиёт субъекти

тўғрисидаги тасаввур

Амалга киритилиши сабаблари

Иш кучи

XIX аср -ҳозирги

давр

Инсон - меҳнат жараёнида самарали

фойдаланиш имконияти бўлган

қобилият ва сифатлар соҳиби

сифатида

Ишлаб чиқаришда шахсий омилни

ҳисобга олиш зарурати

Меҳнат

ресурслари

XX асрнинг

20-йиллари –

ҳозирги давр

Инсон – ташқи бошқарувнинг нофаол

объекти, режа-ҳисоб бирлиги

сифатида

Иқтисодиётни марказлаштирилган ҳол-

да бошқариш шароитида ишчи кучини

такрор ҳосил қилиш жараёни кўрсат-

кичларини ҳисобга олиш зарурати

Меҳнат

салоҳияти

XX асрнинг

70-80-йиллари –

ҳозирги давр

Инсон – меҳнат соҳасида ўз эҳтиёж ва

манфаатларига эга субъект сифатида

Шахсий омил имкониятларини

фаоллаштириш ва улардан самарали

фойдаланиш зарурати

Инсон

омили

ХХ аср 80-йил-

ларининг охири –

90-йилларининг

бошлари –

ҳозирги давр

Инсон – ижтимоий ишлаб

чиқаришнинг асосий ҳаракатга

келтирувчи кучи, унинг

самарадорлигини ошириш воситаси

сифатида

Ижтимоий-сиёсий шарт-шароитлар,

шахсий омил самарадорлигини

ошириш зарурати

Инсон

тараққиёти

концепцияси

ХХ аср 90-

йилларининг

бошлари –

ҳозирги давр

Инсон – капитал киритишнинг

энг самарали объекти, бу капитал

билим ва маҳоратни оширишга хизмат

қилиб, келгусида энг юқори самара

келтириши мақсадини кўзлаш

Инсон салоҳиятини ҳамда инсонга

инвестицияларнинг иқтисодий

хусусиятини эътироф этиш

Инсон тараққиёти – инсонларнинг узоқ

умр, соғлом ва муносиб ижодий ҳаёт кечириш

ва бошқа шу каби, уларнинг тасаввурларида
қадриятга эга бўлган асосий мақсадларини

амалга ошириш учун зарур бўлган эркинлик-
ларнинг кенгайиш ҳамда адолатлиликни

таъминлаш ва барқарор ривожланиш йўлида
амалга

оширилаётган

чора-тадбирларда

фаол иштирок этиш жараёнидир. Кишилар –
алоҳида ҳолда ҳам, гуруҳлар доирасида ҳам

моддий ва маънавий маҳсулотларнинг истеъ-
молчиси ҳамда тараққиётнинг асосий кучи

сифатида қаралади[6].

Инсон тараққиёти концепциясини мо-

ҳиятан таҳлил қиладиган бўлсак, инсон –
иқтисодий ривожланишнинг интенсив оми-

ли ҳисобланиб, жамият ва оилани ривожлан-

тириш, меҳнат ресурсларининг билимли
қисми, интеллектуал ва бошқарув фаолияти,

яшаш ва иш жойи муҳитини ўз ичига қамраб
олади. Улар инсон тараққиётини таъмин-

лашнинг ишлаб чиқариш омили сифатида
самарали ва оқилона амал қилишини таъ-

минлаши керак. “Инсон тараққиёти концеп-
цияси” иқтисодий категория сифатида бос-

қичма-босқич шаклланган бўлиб, илк давр-
ларда мазкур тушунча меҳнатга лаёқат ва

кўникма билан чегараланиб қолган. Узоқ

вақтлар давомида мазкур концепцияга ижти-
моий омил сифатида қаралган, иқтисодий

нуқтаи назардан эса таълим-тарбияга инвес-
тиция моддий аҳамият касб этмаганлиги

сабабли харажат деб ҳисобланган. ХХ асрнинг
иккинчи ярмига келибгина инсон капитали

ва таълимга бўлган муносабат ўзгариб борди.

Америкалик иқтисодчи Э.Денисоннинг

фикрига кўра, инсон тараққиёти концепция-
си асосида йўналтирилган харажатлар фак-

тори бирламчи омил эмас, балки уларнинг
натижавий сифат кўрсаткичлари иқтисодий

ўсишнинг асосий омилларидан биридир.
Денисон 1929-1982 йиллар оралиғидаги Аме-

рика иқтисодиётини таҳлил қилади ва иқти-
содиётда ишчи кучи сифатини юқори ўринга

қўяди. Денисон изланишлари хулосасига

кўра, ишчи кучи сифатини оширишга таъсир
кўрсатувчи асосий омил - бу таълим тизими-

нинг ривожланиши ҳисобланади.

Ўрганилаётган инсон тараққиёти кон-

цепцияси тараққиётнинг асосий омили жис-
моний капитални жамғариш, яъни машина ва

ишлаб чиқариш ускуналарига инвестициялар
ҳисобланиши тўғрисидаги фаразни инкор

этади. Т.В. Шульц ва Г.С. Беккернинг новатор-
лик ишларидан кейин инсон салоҳияти

тараққиёти назарияси билимлар ва касбий

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

195

кўникмаларнинг жамғарилишига устуворлик
беради. Кўп сонли эмпирик тадқиқотлар

кўрсатишича, таълим харажатлари келтира-
диган иқтисодий қайтим жисмоний капи-

талга инвестициялардан қайтим каби шун-
чалик катта ва ундан юқоридир[7]. Шуни

таъкидлаш керакки, инсон салоҳиятини
шакллантириш шунчаки таълим харажатла-

рини ўз ичига олмайди. Унга янги билимлар
ва технологиялар яратадиган илмий-тадқи-

қот ва ишланмаларга харажатлар, саломат-
ликни муҳофазалаш бўйича хизматлар кўрса-

тиш, оилани режалаштириш ва овқатланиш
соҳасидаги дастурларга харажатлар киритил-

ган[8].

Бошқача айтганда, инсон салоҳиятини

такрор ишлаб чиқаришга инвестициялар-
нинг кўрсатилган барча шакллари улар мил-

лий маҳсулот ва даромадни ошириш ёки
кишилар имкониятларини кенгайтириш

мақсадига эга бўлишидан қатъий назар,

унумли ҳисобланади. Инсон салоҳиятини
ривожлантиришга ижтимоий-иқтисодий та-

раққиёт асосий омили сифатида устуворлик
бериш ва янги мақсад белгилаш умумий ри-

вожланиш стратегияси учун муҳим натижа-
ларга эга. Инсон ижтимоий-иқтисодий тарақ-

қиёт объектиликдан унинг мақсади ва иқти-
содиётни, жамият ва ўз-ўзини ривожланти-

ришнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига
айланади. Ривожланиш назарияларида товар

ўрнига инсоннинг ўзи қўйилади. Шундай
қилиб, ўрганилаётган назария инсон ва

инсон салоҳиятини ривожлантиришни гло-
бал мақсад сифатида белгилайди.

Халқаро интеграция асосида иқтисоди-

ётнинг ҳозирги циклик ривожланиши кўп-

гина

тадқиқотчиларнинг

(Н.Кондратьев,

С.Кузнец, Й.Шумпетер ва бошқалар) таъкид-

лашларича, турли–туман янгиликлар билан
белгиланадиган инновацион ривожланиш

сифатида тавсифланади. Бундай иқтисодиёт-
нинг рақобат устунликлари, уни мунтазам

инновацион йўналтирилган модернизация-
лаш имкониятлари инсон капиталини ишлаб

чиқариш, интеллектуал ва ижтимоий ресурс-

ларни уйғунлаштирган ҳолда янги билимлар,
инновацияларни яратиш, турли-туман но-

стандарт қарорлар қабул қилиш, барқарор-
ликни таъминлайдиган ижтимоий-иқтисо-

дий жараёнларни бошқаришнинг янги усул-
ларини амалга ошириш лаёқатига бевосита

боғлиқдир[9].

Бугунги кунда циклик ривожланиш,

инновацион йўналтирилган иқтисодиётнинг

барқарорлиги муаммоси миллий иқтисодиёт-
лар ва умуман, жаҳон иқтисодиётининг

ривожланиш суръатларини ошириш асосий
вазифалари қаторида турибди. Инсон сало-

ҳиятининг аҳамиятли рента ҳосил қилувчи
вазифаси инновацион такрор ишлаб чиқариш

тизимидаги унинг муҳим ўрнини белги-
лайди[10].

ХХ асрнинг охири ва ХХI асрнинг бош-

ларида барқарор инновацион эволюция ман-

баларини фаол излаш шароитида иннова-
цион иқтисодиёт, инновацияларни бошқа-

риш соҳасида турли назариялар шаклланди
(Й.Шумпетер, Э.Хансен номи билан боғлиқ

янгиликлар назарияси кўпроқ машҳур)[11].

Инсон капитали нуқтаи назаридан

назарий ёндашувлар алоҳида, бир-биридан
ажралган ривожланиш манбалари – техника,

технология, инновацион менежментга урғу
берадилар. Бундан ташқари, иқтисодиёт ри-

вожланишининг инновацион йўналтирил-

ганлиги муаммолари, асосан, келажакка қара-
маган ва узоқ истиқболда нималар юз бери-

шини кўрсатмаган ҳолда бир такрор ишлаб
чиқариш доирасида ўрганилади[12].

Россиялик иқтисодчи-олим Л.А.Костин

муносиб меҳнатни “Ҳар бир ишчига қониқиш

берадиган, ўз лаёқатлари ва мохирлигини
тўла намоён қилиш имкониятини яратадиган

тўлиқ бандлик шароитидаги хавфсиз ижти-
моий меҳнат, яхши ишлаб чиқариш шароит-

ларидаги юқори самарали меҳнат”[13] сифа-
тида таърифлайди. Бу муносиб ҳақ эвазига

меҳнатдир. Бунда ишловчиларнинг устунли-
ги ва ҳуқуқлари муҳофазаланган ҳамда таш-

килот фаолиятида фаол қатнашиши таъмин-
ланган. Шундай қилиб, тизимли ёндашув

нуқтаи назаридан инсон тараққиёти, иқтисо-
дий ўсиш, меҳнат ва бандликни тизим ҳосил

қилувчи ўзаро боғлиқлик сифатида эътироф
этиш инсон салоҳиятини ривожлантириш на-

зариясини янги, юқорироқ назарий-услубий
даражага чиқаради.

Айрим кишилар муайян қобилиятлар ва

уларни ривожлантиришнинг ноодатий им-

кониятлари билан туғиладилар. Мохир

спортчилар, биринчи тоифали опера қўшиқ-
чилари ва бошқа суперюлдузларнинг катта

иш ҳақлари бу имкониятлар намоён бўлиши-
нинг бевосита оқибати ҳисобланади. Аммо

кишиларнинг туғма қобилиятлари – бу ярим
муваффақият, холос. Ўқитиш ва таълим

юристлар ва бухгалтерлардан тортиб, то сар-
тарошларгача кўплаб мутахассисликларни

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

196

бажариш учун туғма қобилиятларга нисбатан
кам аҳамиятли эмас[14].

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда,

инсон капитали – инсон ва бутун жамият-

нинг турли-туман эҳтиёжларини қондириш
учун фойдаланиладиган билимлар, кўникма

ва малакалар мажмуидир. Биринчи марта
мазкур тушунчани Т.Шульц қўллаган. Унинг

издоши Г.Беккер эса инсон капиталига инвес-
тицияларнинг самарадорлигини асослаган ва

инсон хулқ-атворига иқтисодий ёндашувни
шакллантирган ҳолда бу ғояни ривожлан-

тирди[15].

Дастлаб инсон капитали деганда фақат

инсонга, унинг меҳнат қобилиятларини оши-
радиган таълим ва касбий кўникмаларга ин-

вестициялар мажмуи тушунилган. Кейинча-
лик “инсон капитали” тушунчаси анча кен-

гайтирилди. Умумжаҳон банки экспертлари
томонидан бажарилган охирги ҳисоб-китоб-

ларга кўра, у истеъмолчилик сарфлари – ои-

лаларнинг овқатланиш, кийим-кечак, турар
жой, таълим, соғлиқни сақлаш, маданиятга

харажатларини ҳамда бу мақсадларга давлат
харажатларини ўзида мужассамлаштиради.

Инсон капитали назарияси асосларини

яратганликлари учун 1979 йилда Т.Шульцга,

1992 йилда Г.Беккерга иқтисодиёт бўйича
Нобель мукофоти берилган. 1971 йилда иқ-

тисодиёт бўйича Нобель мукофотини олган
россиялик С.Кузнец инсон капитали назария-

сини яратишга катта ҳисса қўшди[15]. Инсон
капитали назариясининг асосчилари унинг

тор доирадаги таърифини бердилар, у вақт
ўтиши билан кенгайди ва инсон капитали-

нинг барча янги таркибий қисмларини ўз
ичига олган ҳолда кенгайишда давом этмоқ-

да. Натижада инсон капитали замонавий иқ-
тисодиёт – билимлар иқтисодиёти ривожла-

нишининг мураккаб интенсив омилига ай-
ланди.

Инсон капитали назарияси ва амалиёти

иқтисодий назария ва амалиётнинг давр

чақирувларига, ХХ асрнинг иккинчи ярмида
вужудга келган инновацион иқтисодиёт (би-

лимлар иқтисодиёти) ва венчур илмий-тех-

ник бизнес чақирувларига жавоби бўлди. Шу
сабабли унинг алоҳида иқтисодий самара-

дорлигини, ЯИМ ўсиши ва турмуш сифати-
нинг яхшиланишидаги алоҳида ҳиссасини

баҳолаш билан боғлиқ объектив услубий
қийинчиликлар мавжуд. Инсон капиталини

такрор ишлаб чиқариш учун индивидлар то-
монидан ҳам, жамият (давлат муассасалари,

хусусий фирмалар, оилалар ва ҳ.к.лар) томо-

нидан ҳам катта харажатлар ва турли ресурс-
лар зарур бўлади. Бундай харажатларнинг

бошқа турдаги капитал қўйилмалар билан
ўхшашлигини қайд этган ҳолда иқтисодчи-

лар уларга инсон капиталига инвестициялар
каби муносабатда бўладилар. Иш берувчи-

ларнинг харажатлари, давлат бюджети хара-
жатлари, фуқароларнинг якка сарфлари бун-

дай инвестицияларнинг манбаи ҳисобланади.

Инсон капиталини инвестициялаш ин-

весторнинг бевосита ўзи учун, учинчи шахс-
лар учун ҳам қандайдир фойдани кўзлашни

билдиради. Шунингдек, ишчи учун – бу даро-
мадлар даражасининг ошиши, ишидан қони-

қиш, меҳнат шароитларининг яхшиланиши,
ўз-ўзини ҳурмат қилишнинг ўсиши, турмуш

сифатининг яхшиланиши кабилардир. Иш
берувчи учун – бу унумдорликнинг ошиши,

иш вақти йўқотишларининг қисқариши ва
ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошиши

бўлиб, охир-оқибат фирмалар рақобатбар-

дошлигини оширишга кўмаклашади. Давлат
учун – бу фуқаролар фаровонлигини оши-

риш, ялпи даромадларнинг ўсиши, фуқаролар
иқтисодий фаоллигининг ошишидир[16].

Инвестицияларнинг амалга оширили-

ши – инсон капиталини такрор ишлаб чиқа-

ришда жуда муҳим жараён бўлиб, бунда у ё
таъсир кўрсатиш объекти, ё субъекти, ёки на-

тижаси бўлиб чиқади. Шундай қилиб, инвес-
тициялар инсон капиталини таълим тизими-

да, соғлиқни сақлаш, малака ошириш, иқти-
содий мотивациялаш, географик ҳаракатчан-

лик ва ҳ.к.лар соҳасида ишлаб чиқариш учун
асос яратади, холос. Жаҳоннинг кўплаб илғор

мамлакатлари инвестиция сиёсатига янгича
ёндашувларни изламоқдалар, бунда натижа-

вийликни баҳолаш, иқтисодий ўсишнинг ин-
вестициялар билан боғлиқ барча омилларига

инсоннинг ишлаб чиқарувчи кучларини ўсти-
риш ва унинг мамлакат миллий бойлиги

ҳажми ва таркибидаги ўзгаришларга таъсири
воситасида эришилади[17].

Самарали элитани шакллантириш, шу

жумладан, рақобатни ташкил қилишга йў-

налтириладиган инвестициялар инсон капи-

талига муҳим инвестициялардан бири ҳисоб-
ланади.

Классиклар

давридан

бошлаб,

Д.Тойнби ва М.Вебернинг таълимотидан маъ-
лумки, айнан халқ элитаси унинг ривожла-

ниш йўналишини белгилайди. Тадбиркорлик
ресурси – иқтисодиёт ривожланишининг ин-

теллектуал ресурси, ижодий ресурс ҳисобла-
нади. Шу сабабли тадбиркорлик ресурсига

инвестициялар – бу инсон капиталини ри-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

197

вожлантиришга, унинг конструктивлиги,
креативлиги ва инновационлигини ошириш-

га инвестициялардир[18].

Институционал хизмат кўрсатишга ин-

вестициялар фуқаролар, шу жумладан, врач-
лар, ўқитувчилар, олимлар, муҳандислар,

яъни инсон капиталининг ўзагига давлат
муассасалари томонидан хизмат кўрсатиш-

нинг қулай шароитларини яратишга қара-
тилган бўлиб, бу уларнинг турмуш ва меҳнат

сифатининг ошишига олиб келади. Фуқаро-
лик жамиятини ривожлантириш ва иқтисо-

дий эркинликка инвестициялар фуқаролар-
нинг креативлиги ва қонунларга итоаткор-

лигини оширишга, оптимистик ва конструк-
тив ҳамда айни вақтда рационал идеология-

ни шакллантиришга, турмуш сифатининг
ошишини рағбатлантирадиган давлат инсти-

тутларини шакллантиришга олиб келади.
Охир-оқибатда эса меҳнат ва иқтисодиёт

самарадорлигининг ўсишини таъминлайди.

Бундай инвестициялар жамоавий фуқаролар
онги, жамоавий интеллектни шакллантира-

ди. Инсон капитали таркибига яна унинг
самарали амал қилишини таъминлайдиган

муҳитни яратишга инвестицияларни ҳам
киритиш зарур.

Ўқиш даврида инсон кўпинча меъёрида

даромад олмайди, бўш вақтларда чекланади,

ишчи касбга ўқитиш даврида даромадлар-
нинг пасайишига рози бўлади. Бу иш ҳақи

йўқотишлари бой берилган имконият йўқо-
тишлари, деб аталади ва катта маблағларни

ташкил этади. Ўқишга ишчи кучини иқти-
содий фаолият соҳасидан чиқариб олиш оми-

ли сифатида қаралади[19].

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда,

шуни хулоса қилиш мумкинки, барча турдаги
инвестициялар орасида таълим соҳасига ин-

вестициялар етакчилардан бири ҳисоблана-
ди ҳамда унинг бутун меҳнат фаолияти

самарадорлигини белгилайди. Шундан келиб
чиққан ҳолда узлуксиз таълим тизими барча

бўғинларида таълим сифатини, олий таълим
муассасаларига қамров даражасини ошириш,

турли аҳоли тоифалари учун таълимни қўл-
лаб-қувватлаш орқали инсон капиталига ин-

вестициялардан барқарор иқтисодий ўсиш,
бандлик ва турмуш сифати кўрсаткичлари

кўринишида қайтим олишга қаратилган ме-
ханизмни шакллантириш мақсадга мувофиқ.

Кадрларга меҳнат бозоридаги жорий ва ис-

тиқболдаги эҳтиёжни мониторинг ва прог-
нозлаш минтақавий тизимини яратиш, шу

жумладан, олий ўқув юртларида минтақа ва
иқтисодиёт тармоқларини комплекс ривож-

лантириш давлат дастури эҳтиёжларини
ҳисобга олган ҳолда олий маълумотли кадр-

лар тайёрлашнинг мақсадли кўрсаткичлари-
ни шакллантириш бу борада муҳим қадам

ҳисобланади.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ўзининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси.//

www/president.us

2. Доклад о развитии человека, 2006 год. Организация объединенных наций. – Нью-Йорк и Женева. 2006.:- С.38.
3. The papers of Benjamin Franklin (Ied). – P. 57-71.
4. Одегов Ю.Г. Управление персоналом в структурно-логических схемах.-М.: Академический проект. 2005
5. Петти В. Экономические и статистические работы / Петти В. Том 1. – М.: Соцэкгиз, 1940. - С.156.
6. Human Development Report 2010. The Real Wealth of Nations: Pathways to Human Development.UNDP. -2010.
7. Shultz T. Investment in Human Capital. – N. Y., London, 1971. – P. 26-28; Becker G.S.Investment in Human Capital: A Theoretical

Analysis // Journal of Political Economy, Vol. 70, No5, Part 2, 1962, pp. 9-49. – DOI 10.1086/258724.

8. Shultz T. Investment in Human Capital. – N.Y., London, 1971. – P. 26-28; Becker Gary S. Columbia University Press, 1964.

9. Лазарева Е.И. Стратегия развития человеческого капитала в системе инновационно-региональных кластеров //

Проблемы современной экономики. 2008. № 1; Лазарева Е.И. Особенности моделирования траекторий приращения капитала
национального благосостояния в перспективе устойчивого инновационно-ориентированного развития // Партнерство
цивилизаций. 2013. № 4. С. 234-244.

10. Лазарева Е.И. Национальное благосостояние как интегрированный ресурс инновационно-ориентированного развития

экономики: теория, методология и инструментарий исследования. Автореферат диссертации на соискание ученой степени
доктора экономических наук. – Ростов н/Д, 2010.

11. Хансен Э. Экономические циклы и национальный доход / Классики кейнсианства: в Т. 2– М.: Экономика, 1997.
12. Aghion P., Bolton P. Theory of Trickle-Down Growth and Development // Review of Economic Studies. 1997. V. 64. -P. 87-110.;

Romer P.M. Endogenous Technical Change // Journal of Political Economy. 1990. V. 98. №5. -P. 21-37.

13. Костин Л.А. Международная организация труда. – М.: Экзамен, 2002.
14. Долан Дж., Линдсей Д. Микроэкономика. Под обш.ред. Б. Лисовика, В. Лукашевича. – Спб. 1994.
15. Завельский М.Г. Экономика и социология труда. – М., 2005.
16. Гойло В.С. Современные западные теории воспроизводства рабочей силы. – М.: Наука, 2006.
17. Капелюшников Р. И. Концепция человеческого капитала. Критика современной буржуазной политической экономики. –

М.: Наука, 2007.

18. Волгин Н.А., Плакся В.И. Доходы и занятость: мотивационный аспект. – М.: 2004.
19. Дятлов С.А. Основы теории человеческого капитала. – Спб.: СПбУЭФ, 2004.
20. Амартия Сен. Идея справедливости. – М.: Изд-во. Института Гайдара, 2016.

21. Добрынин А.И., Дятлов С.А., Курганский С.А. Производительные силы человека: структура и форма проявления. – СПб:

Изд-во СПбГУЭФ, – 2003.

ТАЪЛИМ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ўзининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси.//

www/president.us

Доклад о развитии человека, 2006 год. Организация объединенных наций. – Нью-Йорк и Женева. 2006.:- С.38.

The papers of Benjamin Franklin (Ied). – P. 57-71.

Одегов Ю.Г. Управление персоналом в структурно-логических схемах.-М.: Академический проект. 2005

Петти В. Экономические и статистические работы / Петти В. Том 1. – М.: Соцэкгиз, 1940. - С.156.

Human Development Report 2010. The Real Wealth of Nations: Pathways to Human Development.UNDP. -2010.

Shultz T. Investment in Human Capital. – N. Y., London, 1971. – P. 26-28; Becker G.S.Investment in Human Capital: A Theoretical

Analysis // Journal of Political Economy, Vol. 70, No5, Part 2, 1962, pp. 9-49. – DOI 10.1086/258724.

Shultz T. Investment in Human Capital. – N.Y., London, 1971. – P. 26-28; Becker Gary S. Columbia University Press, 1964.

Лазарева Е.И. Стратегия развития человеческого капитала в системе инновационно-региональных кластеров //

Проблемы современной экономики. 2008. № 1; Лазарева Е.И. Особенности моделирования траекторий приращения капитала

национального благосостояния в перспективе устойчивого инновационно-ориентированного развития // Партнерство

цивилизаций. 2013. № 4. С. 234-244.

Лазарева Е.И. Национальное благосостояние как интегрированный ресурс инновационно-ориентированного развития

экономики: теория, методология и инструментарий исследования. Автореферат диссертации на соискание ученой степени

доктора экономических наук. – Ростов н/Д, 2010.

Хансен Э. Экономические циклы и национальный доход / Классики кейнсианства: в Т. 2– М.: Экономика, 1997.

Aghion P., Bolton P. Theory of Trickle-Down Growth and Development // Review of Economic Studies. 1997. V. 64. -P. 87-110.;

Romer P.M. Endogenous Technical Change // Journal of Political Economy. 1990. V. 98. №5. -P. 21-37.

Костин Л.А. Международная организация труда. – М.: Экзамен, 2002.

Долан Дж., Линдсей Д. Микроэкономика. Под обш.ред. Б. Лисовика, В. Лукашевича. – Спб. 1994.

Завельский М.Г. Экономика и социология труда. – М., 2005.

Гойло В.С. Современные западные теории воспроизводства рабочей силы. – М.: Наука, 2006.

Капелюшников Р. И. Концепция человеческого капитала. Критика современной буржуазной политической экономики. –

М.: Наука, 2007.

Волгин Н.А., Плакся В.И. Доходы и занятость: мотивационный аспект. – М.: 2004.

Дятлов С.А. Основы теории человеческого капитала. – Спб.: СПбУЭФ, 2004.

Амартия Сен. Идея справедливости. – М.: Изд-во. Института Гайдара, 2016.

Добрынин А.И., Дятлов С.А., Курганский С.А. Производительные силы человека: структура и форма проявления. – СПб:

Изд-во СПбГУЭФ, – 2003.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов