Кадровая политика в системе образования для совершенствования механизма подбора современных управленческих кадров

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
172-175
47
6
Поделиться
Хуррамов, С. (2020). Кадровая политика в системе образования для совершенствования механизма подбора современных управленческих кадров. Экономика И Образование, 1(2), 172–175. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4340
Санжар Хуррамов, Министерство народного образования Республики Узбекистан

Заместитель начальника Департамента образования и производственной интеграции

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Обеспечение системы образования высококвалифицированными кадрами, является одним из приоритетных направлений политики страны. Кадровый потенциал является одним из ключевых факторов повышения эффективности целей и задач организации, либерализации всех сфер и реализации ключевых задач перед обществом и государством в процессе реформ. Поэтому был создан механизм выбора наиболее подходящих кандидатов на управление в системе образования. Этот механизм основан на экспериментальных испытаниях в Ташкенте и Ташкентской области.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

172

ЗАМОНАВИЙ БОШҚАРУВ КАДРЛАРИНИ ТАНЛАШ МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ КАДРЛАР СИЁСАТИ

Хуррамов Санжар Равшанович –

Ўзбекистон Республкаси Халқ таълими вазирлиги,

“Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси”

бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Аннотация

.

Таълим тизимини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мамлакатимизнинг сиёсатининг

устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Кадрлар салоҳияти ташкилотни олдига қўйган мақсад ва
вазифаларини самарасини оширишда, барча соҳаларни эркинлаштириш ҳамда ислоҳотлар жараёнида жамият ва
давлат олдидаги асосий вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Шунинг учун
таълим тизимида бошқарув кадрларини танлашда, талабгорлардан энг мақбулини танлаш механизми яратилди.

Мазкур механизм Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятлари бўйича тажриба синов асосида амалга оширилмоқда.

Таянч сўзлар:

Бошқарув кадрлари, менежерлик кўникмалари, лидерлик, механизм, кадрлар салоҳияти,

лавозимга танлаш.

Аннотация.

Обеспечение системы образования высококвалифицированными кадрами, является одним из

приоритетных направлений политики страны. Кадровый потенциал является одним из ключевых факторов
повышения эффективности целей и задач организации, либерализации всех сфер и реализации ключевых задач перед
обществом и государством в процессе реформ. Поэтому был создан механизм выбора наиболее подходящих

кандидатов на управление в системе образования. Этот механизм основан на экспериментальных испытаниях в
Ташкенте и Ташкентской области.

Ключевые слова:

Менеджмент, управленческие навыки, лидерство, механизм, кадры, отбор на должность.

Annotation.

Today, provision of the state institutions, including the education system with highly qualified personnel, is

one of the priority directions of the country's policy. Personnel capacity is one of the key factors in improving the efficiency of
the organization's goals and objectives, liberalization of all spheres, and implementation of key tasks before society and the
state in the process of reforms. Therefore, a mechanism has been created to select the most suitable candidates for
management in the education system. This mechanism is based on pilot tests in Tashkent and Tashkent regions.

Keywords:

Management, managerial skills, leadership, mechanism, human resources, selection for the position.

Мамлакатимизда 2017-2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожланти-

ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ва-

зифалардан келиб чиққан ҳолда давлат ва
жамият бошқарувини такомиллаштириш

йўлида кадрлар захирасини яратиш юзаси-
дан бир қатор долзарб масалалар бўйича

чора-табдирлар кўрилмоқда. Бу борада халқ
таълим тизимида эзгу қадрият ва анъана-

ларни чуқур қарор топтиришга, хусусан, хал-
қимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-

интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва
дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва

халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан
яшайдиган баркамол шахсни шакллантириш

уларни келажакда соҳа бўйича етук кадрлар
бўлиб етишида алоҳида эътибор қаратил-

моқда. Халқ таълим тизимида кадрлар билан
ишлаш, уларни салоҳиятини доимий равиш-

да ошириб бориш масаласи таълим тизими-
да энг устувор ва долзарб вазифалардан

бири ҳисобланади. Таълим тизимида бошқа-
рув кадрларнинг амалдаги ва истиқболли

захирасини шакллантириб бориш, уларни

босқичма-босқич мўлжалланган лавозимлар-

га тайёрлаш, сиёсий, иқтисодий ва маънавий
билим даражаларини ошириш мақсадида

бир қатор ишлар амалга ошириб борил-
моқда.

Бугунги кунда олдимизда турган энг

асосий вазифа - кадрлар билан ишлаш бо-

расида принципиалликни ошириш, замона-
вий талаблар асосида ишлаш, энг асосийси

қайси даражадаги раҳбарлик лавозими бўл-
масин ҳар бирига такомиллашган амалдаги

ва истиқболдаги заҳирасини яратишдан
иборат. Халқ таълими тизимида бошқарув

кадрларни танлаш ва уларни лавозимларга
тайинлаш, бўш лавозимларга номзодлар

орасида энг мақбулини танлаш жараёни адо-
латли ва шаффоф тарзда ўтиши, коррупция-

ни олдини олиш, таниш-билишчиликка чек
қўйиш мақсадида бошқарув кадрларини

танлаш механизми ишлаб чиқилди. Мазкур
механизм Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоя-

ти бўйича тажриба синов тариқасида қўл-
ланилмоқда. Бунга кўра халқ таълими бў-

лимларига мудир лавозимига ва мактаб ди-
ректори лавозимига замонавий талабларга

жавоб берувчи юқори малакали, чуқур кас-

бий билимга, юксак ахлоқий ва маънавий

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

173

фазилатларга эга бўлган раҳбар кадрларни
саралаб олиш мақсадида ўтказилиши режа-

лаштирилди.

Халқ таълими вазирлиги тизимига

кирувчи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоя-
тида жойлашган халқ таълими бўлими муди-

ри ва мактаб директори лавозимларига ма-
лакали, ташаббускор ва фидойи, касб маҳо-

рати юқори бўлган раҳбар ходимларни ишга
қабул қилиш мақсадида ишлаб чиқилган

бўлиб, тажриба тариқасида халқ таълими
бўлими мудири ва мактаб директори лаво-

зимларига номзодларни танлаш муносабат-
ларига нисбатан татбиқ этилади.

Бошқарув кадрларини танлашда Ўзбе-

кистон Республикаси Халқ таълими вазирли-

гининг халқ таълими бўлими мудирлари ва
мактаб директорлари танловини ўтказиш

бўйича комиссияси томонидан ўтказилади.
Эндиликда мудир ва мактаб директорлиги

лавозимига номзодлар танлов асосида қабул
қилинади. Танлов лавозим бўш бўлган тақ-

дирда ўтказилади. Мудир лавозимининг

вазифаларини юклатиш Ўзбекистон Респуб-
ликаси Халқ таълими вазири буйруғи ва

директор лавозимининг вазифаларини юк-
латиш лавозимлар номенклатураси доираси-

да тегишлича Тошкент шаҳар ва Тошкент
вилояти халқ таълими бошқармалари бош-

лиғи буйруғи билан танловсиз расмийлаш-
тирилади. Бошқарув кадрларини танлаш

жараёни ўтказишни ташкил этишда мудир
ёки мактаб директори лавозими бўшагандан

кейин етти иш куни ичида тегишлича ҳуду-
дий бошқармалари томонидан вазирлик-

нинг “Мактаб таълим жараёнини бошқариш
тизими” базасида “Бўш иш ўринлари” бўли-

ми

(ish.uzedu.uz сайти)

орқали ёки оммавий

ахборот воситаларида танлов ўтказиш тўғ-

рисида эълон берилади.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда

қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

- мудир ёки мактаб директори лавози-

мига танлов ўтказилаётган ҳудудий бошқар-
манинг номи;

- танловда иштирок этувчиларга қўйи-

ладиган талаблар;

- танловда иштирок этиш учун тақдим

этиладиган ҳужжатлар ва уларни тақдим
этишнинг охирги санаси (бунда ҳужжатлар-

ни тақдим этиш муддати камида 15 кун этиб
белгиланади);

- боғланиш учун телефон рақами ва

электрон почта манзили;

- танлов ўтказиладиган жой.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон

қўшимча равишда бошқа оммавий ахборот

воситаларида, вазирлик ва тегишли ҳудудий
бошқармаларнинг ижтимоий тармоқларида-

ги саҳифалари орқали берилиши мумкин.

Битта ҳудуднинг икки ёки ундан ортиқ

раҳбарлик лавозимларига танловлар тегиш-
ли комиссиянинг алоҳида мажлисларида

ўтказилади.

Танловда:

камида бакалавр даражасига эга;
мудир лавозимига таълим соҳасида ка-

мида 5 йиллик стаж ва раҳбарлик лавозими-
да 3 йил иш стажига эга фуқаролар, умумий

ўрта (бошланғич) таълим мактаби директо-
ри учун – таълим соҳасида камида 5 йиллик

педагогик стаж ва раҳбарлик лавозимида 2
йил иш стажига эга фуқаролар иштирок

этиши мумкин.

Қуйидагилар танловда иштирок этиши

мумкин эмас:

муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаё-

қати чекланган деб топилган шахс;

қасддан содир этган жинояти учун суд-

ланганлик ҳолати тугалланмаган ёки суд-

ланганлиги олиб ташланмаган, шунингдек,
суд ҳукмига кўра педагогик фаолият билан

шуғулланиши ман этилган шахс.

Танловда иштирок этиш истагини бил-

дирган шахс тегишлилиги бўйича вазирлик-
ка қуйидаги ҳужжатларни (электрон шаклда

ҳам бўлади) тақдим этади:

комиссия номига ариза;

паспорт нусхаси;
сўровнома;

олий маълумот тўғрисидаги диплом

ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий

таълим муассасасида олинган олий маълу-
мот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострифика-

циялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғ-
рисидаги гувоҳномаси нусхаси;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси ёки

иш стажини тасдиқловчи “Электрон меҳнат

дафтарчаси” тизимидан кўчирма.

Қўшимча тарзда судланмаганлик ҳақи-

да маълумотнома тақдим этилиши мақсадга
мувофиқ. Талабгордан назарда тутилмаган

ҳужжатларни тақдим этилишини талаб қи-

лишга йўл қўйилмайди. Ҳужжатлар талабгор
томонидан вазирлик ёки тегишли ҳудудий

бўлинмаларга электрон шаклда, улар қабул
қилиб олинганлиги тўғрисида маълум қил-

ган ҳолда тақдим этилади.

Электрон шаклда тақдим этилган ари-

за ва унга илова қилинаётган ҳар бир ҳуж-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

174

жат ҳақиқийлиги сақланишини таъминлов-
чи алоҳида файл кўринишида бўлади. Ҳар

бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги
лозим. Ҳужжатлар «PDF» (portable document

format) форматида сканер қилинган ҳолда
жўнатилади, назарда тутилган талабларга

мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилган
тақдирда, ҳужжатлар белгиланган тартибда

кирим қилинади ва талабгорга маълум
қилинади.

Қуйидаги ҳолларда комиссия талаб-

горга ҳужжатларини қайтариб юборади:

Юқорида назарда тутилган талабларга

мувофиқ бўлмаганда;

ҳужжатлар танлов ўтказиш тўғрисида-

ги эълонда кўрсатилган ҳужжатларни тақ-

дим этишнинг охирги санаси тугагандан
кейин тақдим этилганда.

Талабгорнинг ҳужжатларини бошқа

асосларга кўра қайтариб юборишга йўл

қўйилмайди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган асослардан

бири мавжуд бўлганда масъул котиб томо-

нидан икки иш куни ичида аризада кўрса-
тилган электрон почта манзили бўйича та-

лабгорга хабарнома юборилади. Ҳужжатлари
қайтариб юборилган талабгор ҳужжатларни

қайтариб юборишга асос бўлган камчилик-
ларни бартараф этгандан кейин, мазкур

эълон бўйича ҳужжатларни тақдим этиш-
нинг охирги санаси ўтгунига қадар ҳужжат-

ларини қайта топшириши мумкин. Ҳужжат-
ларни қайта топширмаган шахслар ҳужжат

топширмаган деб ҳисобланади.

Вазирлик ёки ҳудудий бошқармаларга

келиб тушган ҳар бир талабгорнинг ҳужжат-
лари комиссия томонидан ўрганиб чиқи-

лади. Талабгорни танловда иштирок этиши-
ни рад этишга асослар мавжуд бўлса, комис-

сия томонидан бу ҳақда хулоса тузилади.
Мазкур хулоса комиссия раиси томонидан

тасдиқланади. Қуйидаги асосларга кўра
талабгорга танловда иштирок этиш рад эти-

лади: яъни ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри
маълумотлар аниқланганда.

Талабгорни бошқа асосларга кўра тан-

ловда иштирок этишини рад этилишига йўл

қўйилмайди. Талабгорларнинг ҳужжатлари-

ни ўрганиш натижаларига кўра, комиссия
томонидан танлов ўтказиш тўғрисида ёки

танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғ-
рисида хулоса тузилади ва у комиссия раиси

томонидан тасдиқланади. Танлов ўтказиш
тўғрисидаги хулосада танлов ўтказиладиган

сана кўрсатилади.

Қуйидаги ҳолларда комиссия томони-

дан танлов ўтказишга қайта эълон бериш

тўғрисида хулоса тузилади:

танловда иштирок этиш учун бирорта

ҳам талабгор бўлмаса;

танловда иштирок этиш учун тақдим

этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижа-
ларига кўра барча талабгорларга танловда

иштирок этиш рад этилган бўлса. Танлов
ўтказишга қайта эълон тегишли хулоса

комиссия раиси томонидан тасдиқланган
кундан бошлаб етти иш куни мобайнида

берилиши лозим. Танлов ўтказишга қайта
эълон бериш комиссия қарорида кўрсатил-

ган муддатда амалга оширилади.

Танлов икки босқичда ўтказилади:

биринчи босқичда — талабгорнинг

халқ таълими соҳасига оид норматив-ҳуқу-

қий ҳужжатларни билиш даражаси, IQ, EQ,
менежерлик кўникмаларини баҳоловчи тест

синови ўтказилади. Тест синови қоғозда,
онлайн, офлайн тарзда олиниши мумкин.

Танловнинг тест жараёни видеоёзувларда

қайд этиб борилади. Тест синовлари 30 та
саволдан иборат бўлиб, ҳар бир тест саволи

учун 2 дақиқадан, жами 60 дақиқа вақт
берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган савол 2

балл билан баҳоланади. Максимал балл 60
балл ҳисобланади. Талабгорнинг танловга

уяли телефон, бошқа алоқа ва телекоммуни-
кация воситалари, китоб ва шпаргалкалар

олиб кириши ҳамда улардан фойдаланиши
тақиқланади. Тест синовидан максимал бал-

нинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаган
талабгорлар тест синовидан ўтмаган деб

ҳисобланади ва иккинчи босқичга киритил-
майди.

иккинчи босқичда — талабгорнинг

назарий ва амалий билимларини аниқлаш

мақсадида суҳбат ўтказилади. Суҳбат жараё-
ни учун максимал 10 балл билан баҳоланади.

Танловда сўнгги олти ой давомида

ўтказилган танловларда кетма-кет икки

марта иштирок этиб, уларнинг ҳар бирида
олиниши мумкин бўлган энг юқори балл-

нинг 55 фоизи ёки ундан кам балл тўплаган
талабгор иккинчи танлов ўтказилган кундан

бошлаб олти ой давомида эълон қилинган

танловларга қўйилмайди. Тегишли комиссия
томонидан тест синови ва суҳбат натижала-

рига асосланиб, қуйидаги қарорлардан бири
қабул қилинади:

“Танловдан ўтди, лавозимга мос ке-

лади”;

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

175

“Танловдан ўтмади, лавозимга мос

келмайди”.

Комиссия қарори бир нусхада тузила-

ди. Комиссия қароридан кўчирма танлов

ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш
ва уни мудир лавозимига тайинлаш тўғриси-

даги буйруқ қабул қилиш учун вазирга, мак-
таб директори лавозимига тайинлаш тўғри-

сидаги буйруқ қабул қилиш учун ҳудудий
бошқарма бошлиғига киритилади.

Қарор танлов бўйича йиғма жилдга

тикиб қўйилади. Танловдан сўнг уч иш куни

ичида қарордан кўчирма танловда ғолиб деб
топилган талабгор билан меҳнат шартно-

масини тузиш учун асос бўлади ва уни мудир
лавозимига тайинлаш бўйича вазирликнинг

буйруғи, ёки мактаб директори лавозимига
тайинлаш бўйича ҳудудий бошқарма бошли-

ғининг буйруғи қабул қилинади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки,

мазкур механизм бошқарув кадрларини
танлаб олишда коррупцияни олдини олиш,

менежерлик кўникмаларига эга, билимли,
тажрибали, эркин фикрлайдиган, муаммо-

ларга креатив ёндаша оладиган, лидерлик
салоҳияти юқори бўлган кадрларни танлаб

олишда муҳим аҳамият касб этади.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ПФ-4947-сонли Фармони

2.

Ш.М.Мирзиёев., Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис

палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ - Тошкент: «Ўзбекистон», 2016. -56 б.

3.

Халқ таълими вазирлиги интернет сайти. http://uzedu.uz

ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ

ШЕРИКЛИКДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ

Тохиров Жавлон Рахимович –

Бухоро давлат университети, таянч докторант

Аннотация:

Ушбу мақола таълим хизматлари сифатини оширишда давлат-хусусий шерикликдан самарали

фойдаланиш масалаларига бағишланган. Таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг узлуксизлигини
таъминлаш юзасидан хорижий тажрибалар ўрганилган. Таълим хизматлари сифатини оширишда

давлат-хусусий

шерикликдан фойдаланиш имкониятларининг таҳлили амалга оширилган. Муаллиф томонидан ўтказилган таҳлил

натижалари асосида, таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик механизми таклиф этилган.

Таянч сўзлар:

Давлат ва хусусий шериклик; хизмат кўрсатиш; таълим; таълим сифати; ҳукумат

ҳамкорлиги; ялпи сифат бошқаруви; инновация; фискал сиёсат.

Аннотация:

Данная статья посвящена эффективному использованию государственно-частного

партнерства в повышении качества образовательных услуг. Изучен зарубежный опыт обеспечения государственно-
частного партнерства в образовании. Проведен анализ использования государственно-частного партнерства для
повышения качества образовательных услуг. По результатам анализа автора предложен механизм

государственно-частного партнерства в сфере образования.

Ключевые слова:

государственно-частное партнерство, услуги, образование, качество образования,

государственное партнерство, универсальное управление качеством, инновации, фискальная политика.

Abstract:

This article is devoted to the effective use of public-private partnerships in improving the quality of

educational services. The foreign experience of ensuring public-private partnerships in education has been studied. The analysis
performed of the use of public-private partnerships to improve the quality of educational services. Based on the results of the
author’s analysis, a mechanism of public-private partnership in the field of education is proposed.

Keywords:

public-private partnership, services, education, quality of education, public partnership, universal quality

management, innovation, fiscal policy.

Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашув

шароитида дунё мамлакатларининг иқтисо-

дий ривожланишига алоҳида эътибор қара-
тилмоқда. Мамлакатнинг иқтисодий ривож-

ланишида аҳолининг турмуш даражаси ва
сифат кўрсаткичлари муҳим ҳисобланади. Бу

эса, ўз навбатида, хизматлар соҳасининг

кенгайиши ва ривожланиши билан боғлиқ.
Хизматларнинг олий сифати ва турли туман-

лиги ресурсларни тежайди, рақобат муҳити-
ни яратади, ишчи кучи бандлигини таъмин-

лайди, ходимларнинг меҳнат самарадорли-
гини оширади. Бу борада ишчи кучининг

меҳнат бозорига қанчалик тез ва қай дара-

ТАЪЛИМ

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича х,аракатлар стратегияси тугрисида"ПФ-4947-сонли Фармони

Ш.М.Мирзиёев., Эркин ва фаровон, демократии Узбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Узбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига багишланган Олий Мажлис палаталарининг кушма мажлисидаги нутк, - Ташкент: «Узбекистон», 2016. -56 б.

Халк, таълими вазирлиги интернет сайти. http://uzedu.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов