Повышение эффективности инвестиций в мониторинг домохозяйств – потребность часа

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
126-131
69
30
Поделиться
Умаров, Ф. (2020). Повышение эффективности инвестиций в мониторинг домохозяйств – потребность часа. Экономика И Образование, 1(6), 126–131. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7090
Фахриддин Умаров, Государственный комитет по статистике Республики Узбекистан

в разделе Обучение кадров и статистика, старший преподаватель Научно-исследовательский институт

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье подробно анализируются характеристики экономики, организационно-экономические аспекты и особенности расширения инвестиций в отрасли и отрасли. Осуществление научно-методической работы по развитию конкурентоспособности инновационной деятельности на основе повышения инвестиционной активности в экономике.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

126

УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИ КУЗАТУВИДА ИНВЕСТИЦИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ДАВР ТАЛАБИ

Умаров Фахриддин Умар ўғли -

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

қошидаги “Кадрлар малакасини ошириш ва статистик

тадқиқотлар институти”нинг катта ўқитувчиси

Аннотация.

Мазкур мақолада иқтисодиётнинг тегишли тармоқ ва сохаларга инвестиция жалб қилиш

кўламини кенгайтиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари ва ўзига хос хусусиятлари чуқур таҳлил қилинган.
Иқтисодиёт тармоқларида инвестицион фаолликни ошириш асосида инновацион фаолият ривожланишини
рағбатлантиришнинг илмий-услубий жиҳатлари баён этилган.

Калит сўзлар:

инвестиция, инновация, уй хужалиги, модернизациялаш, диверсификациялаш, тадбиркорлик,

бизнес.


Аннотация.

В статье подробно анализируются характеристики экономики, организационно-экономические

аспекты и особенности расширения инвестиций в отрасли и отрасли. Осуществление научно-методической работы
по развитию конкурентоспособности инновационной деятельности на основе повышения инвестиционной
активности в экономике.

Ключевые слова:

инвестиции, инновации, домохозяйство, модернизация, диверсификация, предприни-

мательство, бизнес.


Annotation.

The article analyzes in detail the characteristics of the economy, organizational and economic aspects and

features of expanding investments in industries and industries. Implementation of scientific and methodological work to develop
the competitiveness of innovative activities based on increasing investment activity in the economy.

Key words:

investment, innovation, household, modernization, diversification, entrepreneurship, business.

Кириш.

Ўзбекистонда мамлакатни иж-

тимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури-

ни изчил амалга оширилиши натижасида
иқтисодий ўсишнинг юқори, барқарор ва му-

возанатлашган суъратлари ва макроиқтисо-

дий барқарорлик тенденциялари мустаҳкам-
ланиб, аҳоли турмуш даражаси яхшиланмоқ-

да. Мамлакатимиз ва унинг минтақалари
иқтисодиётини ривожлантиришга, хорижий

инвестициялардан мақсадли фойдаланиш бў-
йича дастурий чора-тадбирлар амалга оши-

рилишига катта эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Прези-

дентининг 2018 йил 22 январдаги “2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўнали-
ши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Фаол

тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва техно-
логияларни қўллаб-қувватлаш йилида амал-

га оширишга оид давлат Дастури тўғрисида”

ПФ–5308-сонли фармони ва 2020 йилни
“Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни

ривожлантириш йили” деб ном берилиши
ҳам бу борадаги ишларнинг нечоғли аҳами-

ятли эканлиги муҳим аҳамият касб этади[1].

Бугунги кунда тадбиркорликнинг мав-

жуд салоҳиятини ҳисобга олиб, минтақалар-
да мазкур фаолиятни ривожлантириш бўйи-

ча 2006-2019 йилларда хорижий инвестиция
ва кредитларнинг минтақалар бўйича тақси-

мотида салбий ҳолатга, яъни бирор жойда
зич жойланишига сабаб бўлган. Бу, ўз ўрнида,

хорижий инвестиция ва кредитларнинг ҳу-
дудлардаги уй хўжаликлари кузатуви тақси-

мотида диверсификациялашувни рағбатлан-
тиришга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқиш-

ни тақозо этади.

Шу жиҳатдан иқтисодий ислоҳотларни

амалга оширишнинг ҳозирги босқичида мин-

тақаларда ишбилармонлик муҳитини тубдан
яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини амал-

га ошириш учун қулай инвестиция муҳитини
яратиш, шунингдек, ҳудудлардаги уй хўжа-

ликлари кузатуви мазкур фаолиятни тако-
миллаштириш асосида иқтисодий самарадор-

ликка эришиш долзарб вазифалардан бири
ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Б.А.Бегалов, Б.А.Ғойибназаров, О.А.Қут-

лиев, С.С.Гулямов, А.Ж.Сиддиқов, Қ.Х.Жумаев,
Х.Хужакулов,

З.Хамраев,

Ғ.Б.Эрназаров,

Ф.У.Умаровлар томонидан тайёрланган “Мил-

лий иқтисодиётдаги таркибий ва тузилмавий
ўзгаришларнинг тизимли таҳлили” номли

монографиясида 2017-2021 йилларда Ўзбе-
кистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, иннова-

цион ғоялар ва технологиялар йилида” амал-
га оширишга оид Давлат дастурига таянган

ҳолда қуйидаги илмий таклифлар келтириш-
ган: мамлакат иқтисодиётини миллий ҳисоб-

лар тизими (МҲТ) асосидатартибга солиш ва
бошқаришга, саноатни модернизациялагш ва

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

127

диверсификациялаш ҳамда инвестицияларни

жал этишнинг асосий йўналишларига, кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликни рвиож-

лантиришга, ташқи савдонинг ривожланиш
жараёнларига ва миллий иқтисодиётни ин-

новациялар асосида ривожлантириш истиқ-
боллари ҳақида тушунчалар беришга ҳамда

бу борадаги кўрсаткичлар орқали республи-

канинг ҳозирги даврдаги ижтимоий-иқтисо-
дий ҳолати таҳлилига қаратилган[3].

Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, Ш.И.Мус-

тафакулов, М.Э.Пўлатовлар томонидан тайёр-

ланган илмий-оммабоп рисолада аҳолининг
кенг қатламлари, жамоатчилик ва ишбилар-

мон доиралар вакиллари, давлат органлари-
нинг раҳбарлари ва мутахассислари билан

амалий суҳбат ҳамда муҳокамалар олиб бо-
рилди, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатла-

ри, миллий ва халқаро ташкилотларнинг
ахборот-таҳлилий материаллари, маърузала-

ри, тавсиялари ва шарҳлари ўрганилди, ри-
вожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси

таҳлил қилинган.

Ушбу таҳлил маълумотлар асосида

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республика-

сини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари
йили”да амалга оширишга оид Давлат дасту-

ридан келиб чиқиб, инновацион инвестиция
фаол тадбиркорликдаги аҳамияти тўғрисида

илмий таклифлар беришган: иқтисодиётни
либераллаштириш шароитида макроиқтисо-

дий кўрсаткичлар ҳамда валюта бозори
ҳолати устидан тизимли мониторинг доимий

ташкил орқали миллий валюта ва ички бо-
зордаги нархларнинг барқарорлигини оши-

риш; ЯИМ ва унинг таркибий қисмларини

доимий нархларда баҳолаш билан боғлиқ
муаммолар мавжуд; уй хўжаликларининг

якуний истеъмоли харажатлари учун дефля-
торлар сифатида истеъмол нархлари индекс-

ларини, товарларни экспорт ва импорт
қилиш учун нархлар индексларини ҳисоблаб

чиқиш халқаро стандартининг кўплаб қоида-
ларига жавоб бериш кераклиги; халқаро

стандартнинг нархлар индексларидан кенг
маънода товарлар сифати (шу жумладан,

сотиш шартлари, упаковка ўлчами ва ҳ.к.)
ўзгаришлар таъсирини чиқариб ташлаш тўғ-

рисидаги муҳим талабларидан бирига амал
қилинмаган ҳолатлари илмий таҳлил қилин-

ган. Шу нуқтаи назардан экспорт ва импорт

операцияларида инновацион инвестиция-
нинг миллий ёки хорижий инвестиция ре-

сурсларини жозибасини ошириш ҳақида

илмий таклифлар келтирилган [7].

Б.Ғойибназаров. Халқаро статистика

тажрибасига таянган ҳолда келгусида мил-
лий статистикани ислоҳ қилишни халқаро

андозаларга мувофиқ олиб бориш, уларда
қўлланилаётган халқаро услубиятни респуб-

ликамизда кенг жорий этиш мақсадида бир

қатор ўқув курслари халқаро амалиётда қа-
бул қилинган миллий ҳисоблар-2008 стан-

дарти тамойиллари ва қоидаларига асосла-
ниб, миллий статистика фаолиятида ислоҳот-

ларни амалга оширишда рақобатбардош
кадрларни тайёрлашда инвестиция устувор-

лиги асосий мезон бўлиб хизмат қилишига
доир илмий таклифлар берилган [4].

А.Ж.Сиддиқов. Ўзбекистон тараққиёти-

да инвестицияларнинг роли ва уларни жалб

этиш жозибадорлигини оширишда мамла-
катнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини

ривожланаётган давлатларнинг иқтисодий
жиҳатдан юқори ривожланиш даражаси

Ўзбекистон учун республиканинг инвести-

цион жозибадорлигини тадқиқ этиш, инвес-
тиция маблағларини ички капитал ресурс-

лар ҳамда хорижий инвестиция ва кредит-
ларни кўпайишига эришиш бўйича таклиф ва

тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим аҳамияти бў-
йича таклифлар келтирилган [5].

Д.С.Алматова. Тадбиркорлик фаолияти-

га инвестиция жалб қилишнинг минтақавий

хусусиятлари мавзусидаги монографиясида
минтақаларда тадбиркорлик субъектлари-

нинг инвестицион-инновацион фаолиятини
ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларни

аниқлаш ва уларни ҳал этиш йўлларини асос-
лаб бериш ҳамда самарали ривожлантириш

юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар келти-

рилган [6].

Ш.Мустафақулов. “Ўзбекистонда инвес-

тицион муҳит жозибадорлигини ошириш-
нинг илмий-услубий асосларини такомил-

лаштириш” мавзусидаги докторлик диссер-
тация иши авторефератида минтақалардаги

табиий ресурслар захираси, инвесторлар
учун яратилган имтиёзлар, инфратузилма

ҳолати, ҳудудларнинг инвестицион рейтинги
хорижий инвестициялар оқими ҳамда ички

инвестицияларнинг фаоллашуви асосида асо-
сий капиталга йўналтирилган инвестиция-

лар ҳажми инвестицион салоҳият ва иқтисо-
дий салоҳият кўламининг юзага келишини

таъминланиши юзасидан илмий таклиф ва

тавсиялар келтирилган[8].

Н.Ғ.Каримов. Иқтисодий интеграцияла-

шув шароитида инвестиция фаолиятини

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

128

молиялаштиришнинг бозор механизмларини

жорий этиш масалалари номли монография-
си мамлакат ичкариси ва ташқарисида янги

корхона яратиш ва мавжуд корхоналарни
замонавийлаштириш, энг янги техника ва

технологияларни ўзлаштириш, ишлаб чиқа-
риш даражасини ошириш тўғрисида илмий-

амалий таклифлари баён этилган [10].

Ш.Мустафақулов. Ҳудудларнинг сало-

ҳияти: назарий ва услубий қарашларнинг

таққослама таҳлили мавзусида мақоласида
инвестициялар жозибадорлигини оширишда

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳудуд-
ларни ривожлантириш бўйича инвестиция-

лар жалб қилиш самарадорлигини оширишга
қаратилган илмий таклифлар берилган [8].

Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, Ш.И.Мус-

тафакулов, М.Э.Пўлатов. 2017-2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожланти-
ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан муло-
қот ва инсон манфаатлари йили”да амалга

оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш

бўйича илмий-оммабоп рисоласида келти-
рилган таҳлилий маълумот асосида миллий

иқтисодиётнинг устувор тармоқларига тўғ-
ридан-тўғри чет эл инвестициялари ва илғор

технологияларини жалб этиш жараёнларини
кучайтириш учун икки томонлама ва кўп то-

монлама ҳамкорлик механизмларидан фой-
даланиш ва уларни ривожлантириш бўйича

илмий таҳлил этилган [7].

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқоти-

миз мавзуси макроиқтисодий мутаносиблик-
ни таъминлашда уй хўжалиги кузатувида

инвестиция жозибадорлигини ошириш меха-
низмларини такомиллаштириш масалалари-

га бағишланганлиги сабабли, аввало, мавзу

доирасида тадқиқот олиб борган иқтисодчи
олимларнинг илмий ишлари ўрганилиб, мав-

зуни ўрганилганлик даражаси тадқиқ этил-
ган.

Тадқиқот методологияси сифатида

иқтисодчи олимларнинг адабиётлари қиёсий

таҳлил қилинган ва иқтисодий кўрсаткич-
ларни аҳамиятлигини баҳолашда статистик

фаразни текшириш усулларидан фойдала-
нилган.

Таҳлил ва натижалар.

Ушбу мақолада

иқтисодчи олимларнинг модернизация бора-

сидаги фикр-мулоҳазалари кенг ўрганилган
бўлиб, унинг бугунги кундаги аҳамияти

хусусида тўхталсак.

Фикримизча, уй хўжалиги кузатувлари-

га инвестиция жалб қилишни илмий жиҳат-

дан ўрганиш ва инвестиция назариясига асо-

сан, иқтисодий тизимда асосий капиталга йў-

налтирилган маблағлар қуйидаги учта вази-
фани бажарадилар: биринчидан, асосий капи-

тал сифатини яхшилайдилар ва иқтисодий
ўсишни таъмин этадилар; иккинчидан, иқти-

содий таркибий ўзгаришларни амалга оши-
радилар; учинчидан, илмий-техникавий ри-

вожланиш натижаларини иқтисодиётга жалб

этишни рағбатлантирадилар.

Дарҳақиқат, дастлабки йилда миллий

иқтисодиётга киритилган инвестициялар
ўзидан аввалги даврдаги капитал маблағлар-

га нисбатан техник ва технологик жиҳатдан
мукаммалроқ бўлган асбоб-ускуна, жиҳоз ва

қурилмаларни иқтисодий тизимга жорий
этади. Бу эса, миллий иқтисодиётдаги асосий

капитал сифатини яхшилайди, уларнинг
электр, ёқилғи ва материал сиғимдорлигини

пасайтиради. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики,
иқтисодиётга киритилган инвестициялар

миллий маҳсулотнинг рақобатбардошлигини
оширади ва нисбатан юқорироқ қўшилган

қиймат яратилишига имкон беради.

Таҳлил қилиш даври сифатида олинган

2010-2017 йиллар давомида Ўзбекистон

иқтисодиётидаги асосий капиталга йўналти-
рилган инвестициялар ҳажми ошди. Ўзбекис-

тон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
раислигида 2018 йил 26 июль куни Вазирлар

Маҳкамасидаги маърузасида жорий йилда
инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари

дастурлари доирасида барча манбалар ҳисо-
бидан 2 минг 612 лойиҳа амалга ошириш

натижасида 6 миллиард 850 миллион дол-
лардан зиёд маблағ ўзлаштириш белгилан-

ган бўлса, шундан 4,9 миллиард доллари хо-
рижий инвестицияларни ташкил этса, унинг

2,3 миллиард долларини халқаро молия инс-

титутлари кредитлари ва 2,6 миллиард дол-
ларини тўғридан-тўғри инвестициялар ҳис-

сасига тўғри келмоқда.

Шунингдек, тармоқ ва ҳудудлардаги

лойиҳалар мониторинги уларнинг ижроси
қониқарсиз ҳолатдалиги, шу сабабли жорий

йилда инвестиция ва инфратузилма лойиҳа-
ларини амалга оширишни жадаллаштириш

бўйича 2018-2019 йилларда умумий қиймати
30 миллиард долларлик, жумладан, 26 мил-

лиард долларлик тўғридан-тўғри инвести-
циялар иштирокидаги 580 та лойиҳаларни

амалга ошириш белгиланган бўлиб, бу лойи-
ҳаларнинг 148 таси хўжалик бирлашмалари

ва 432 таси ҳудудий корхоналар томонидан

амалга оширилиши давлат дастурларига
киритилган. Шундан жорий йилда 456 та

лойиҳа доирасида 2,6 миллиард долларлик

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

129

тўғридан-тўғри инвестицияларни ўзлашти-

рилиши режалаштирилганлиги таъкидлаб
ўтилди[16].

Дарҳақиқат, мамлакатимиз раҳбари

таъкидлаганларидек, “инвестиция-бу иқти-

содиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисо-
диётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди.

Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тар-

моқларга, ҳудудларга янги технологиялар,
илғор тажрибалар, юксак малакали мутахас-

сислар кириб келади, тадбиркорлик жадал
ривожланади”. Бунинг учун эса бугунги кун-

да “яшил” иқтисодиёт атамасини тез-тез
ишлатмоқдамиз.

2017–2021

йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожланти-
ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вази-
фаларни изчил амалга ошириш, шунингдек,

Париж битими (Париж, 2015 йил 12 декабрь)
мажбуриятлари бажарилишини ва Ўзбекис-

тон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга
ўтишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон

Республикаси Президентининг “2019-2030

йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси-
нинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси-

ни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4477-сон қа-
рори (04.10.2019)да ҳам иқтисодиёт энергия

самарадорлигининг паст даражаси, табиий
ресурслардан нооқилона фойдаланиш, техно-

логиялар янгиланишининг сустлиги, “яшил
иқтисодиёт”ни ривожлантириш учун иннова-

цион ечимларни жорий этишда кичик бизнес
иштирокининг етарли эмаслиги мамлакатни

барқарор ривожлантириш соҳасидаги усту-
вор миллий мақсадлар ва вазифаларга эри-

шишга тўсқинлик қилаётганлиги ҳақида
айтилган. “Яшил” иқтисодиётга ўтиш мамла-

катни ижтимоий-иқтисодий ривожланти-

ришнинг муҳим омилларидандир. Юқорида-
ги Қарорда белгиланган мақсад ва вазифа-

ларни амалга ошириш, “яшил” иқтисодиётга
ўтиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш-

да хусусий секторни фаоллаштириш, шунинг-
дек, “яшил” инвестицияларга нисбатан банк

тизимини рағбатлантириш лозим. Бугунги
кунда мамлакатни барқарор ривожлантириш,

“яшил” технологияларни илгари суриш,
“яшил” инновацияларни жорий этиш, “яшил”

инновацияларни жорий этишда хусусий ин-
весторларга, жумладан кичик бизнесга кўмак

кўрсатиш, кадрлар малакасини ошириш,
энергия ва ресурсларга эҳтиёткорона муноса-

батда бўлиш маданиятини шакллантиришда

таълим жараёнида бугунгидай семинарлар
муҳим аҳамият касб этади [8].

Бугунги кунда бутун дунёни таҳликага

солиб қўйган COVID-19 деб ном олган касал-
лик вируси жиддий оқибатларга олиб кели-

ши мумкинлиги тўғрисида “бонг” уриб ке-
линмоқда. Австрия иқтисодий мактаби на-

моёндаларининг қарашларига кўра, иқтисо-
дий инқирозлар юзага келишига “хато инвес-

тиция” киритиш асосий сабаб бўлади ва бу-

нинг натижасида “кўп ишлаб чиқариш” инқи-
рози юзага келади. Тадбиркорлар томонидан

ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган
маҳсулотлар ва уларни ишлаб чиқаришга

кетадиган ресурслар тўғрисидаги турли кат-
та ҳажмдагимаълумотлар тизимли равишда

қайта ишланмаслиги натижасида нотўғри
инвестиция қарорларини қабул қилишади.

Бунда ишлаб чиқариладиган товарлар ва иш-
лаб чиқариш ресурсларининг баҳоси ва ор-

тиқча инвестициялар (шу жумладан, кредит-
лар) асосий омил бўлади[2].

Сиёсий иқтисодчи, олим, ижтимоий ва

давлат секторидаги инновациялар соҳаси му-

тахассиси Баҳром Ражабовнинг фикрларига

кўра дунё иқтисодиётига етказилган зарарни
инқироз чўққисидан ўтилганидан сўнг, уму-

мий тарзда ҳисоблаш мумкин бўлади. Иқти-
содиётга пандемиянинг ўзи эмас, балки у

билан боғлиқ чекловлар салбий таъсир қил-
моқда.

Бироқ, амалиёт шуни кўрсатмоқдаки,

қатъий чораларни кўрмаслик фалокатли оқи-

батларга ва кўплаб қурбонларга олиб келиши
мумкин. Бундай мураккаб шароитда иқтисо-

диётни имкон қадар қўллаб-қувватлаш ва
унинг тезда тикланиб олишига умид қилиш

асосий мақсадга айланади.

Турли халқаро молия институтлари

маълумотларига кўра, Ўзбекистон иқтисоди-

ётининг ўсиш тезлиги пасаяди. Инқироздан
олдинги даврда бу кўрсаткич Жаҳон банки

томонидан 5,7 фоиз миқдорида бўлиши,
Европа ва Марказий Осиё давлатлари ичида

энг юқори кўрсаткичга айланиши башорат
қилинган эди.

Энди эса Осиё тараққиёт банки (ОТБ)

иқтисодиётни кейинги йилда тикланиб олиш

шарти билан бу кўрсаткични 4,7 фоиз деб
ҳисобламоқда. Жаҳон банки ўз хулосасида

Марказий Осиёда иқтисодий инқироз кескин
бўлишини башорат қилган ҳолда, бу кўрсат-

кични -4,4 фоиз ва -2,8 фоиз деган.
Ўзбекистон учун ўсиш 1,6 фоиз бўлиши

башорат қилинган, бу эса инқроздан олдинги

5,7 фоиздан анча пастдир. Жаҳон банки ўз
башоратида кўпгина омилларнинг ноаниқ

бўлиб қолаётганига урғу берган. Якунда ай-

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

130

нан шуларга асосан ҳудуд малакатларидаги

иқтисодий ўсишнинг қандай экани маълум
бўлади.

Албатта иқтисодий ўсишнинг пасайи-

шига Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкор-

лари (Хитой, Россия, Туркия) иқтисодиёти-
даги пасайиш ҳам таъсир қилади. Яна бир

муҳим омил – хомашё бозорларидаги паса-

йиш билан боғлиқ ишбилармонлик фаолли-
гининг сустлиги. Шунингдек, нефть нархи-

нинг пасайиши ҳам сезиларли даражада таъ-
сир қилади. Кўп жиҳатдан мана шу ташқи

омиллар барқарорлашса, Ўзбекистон иқтисо-
диётида ўсиш бўлиши мумкин.

Оптимистик прогнозларга кўра, агар

пандемия жиловланса, юқорида тилга олин-

ган мамлакатлар иқтисодиёти учинчи чорак-
да тикланиб олиши кутилмоқда. Шунда ка-

рантин чоралари енгиллаштирилади ва бос-
қичма-босқич бекор қилинади, бу эса иқтисо-

диёт яна нормал изига қайтишига имкон
беради.

Масалан, меҳнат мигрантларидан пул

ўтказмаларининг кўп қисми келадиган
Россиянинг иқтисодиёти иккинчи ярим йил-

ликда тикланиб олиши башорат қилинмоқда.
Таҳлилчилар сўзларига кўра, бунга «захира-

ларни тўлдириб олиш ва товар етказиб бе-
ришнинг меъёрдаги тезлигини тиклаб олиш

учун тезкор ишлаб чиқариш йўлга қўйили-
шидан келиб чиқадиган кечиктирилган

истеъмол ёрдам беради».

Россия ва Қозоғистондан меҳнат миг-

рантлари жўнатаётган пул ўтказмалари ҳаж-
мининг пасайиши Ўзбекистон иқтисодиёти-

ни карахт аҳволга солиши мумкин. Биринчи-
дан, Россия ва Қозоғистон хориж фуқарола-

рининг ўз ҳудудига киришини тақиқлади.

Иккинчидан, ҳар иккала мамлакат нефть нар-
хининг пасайиши сабабли, оғир аҳволга туш-

ган. Бу ҳолат Ўзбекистонга жўнатиладиган
пул ўтказмалари ҳажми пасайишига олиб

келиши мумкин.

Жаҳон банкининг халқаро миграция ва

уй хўжаликлари фаровонлиги масалаларига
боғлиқ изланишлари натижасига кўра, пул

ўтказмалари тўхтаса, Ўзбекистонда камба-
ғаллик даражаси 16,8 фоизга ошади. Пул

ўтказмаларининг тўхташи истеъмолга ҳам
салбий таъсир қилади, чунки уй хўжаликлари

уларнинг катта қисмини истеъмолга ва уй
шароитларини яхшилашга сарфламоқда.

Жаҳон банки маълумотига кўра, пандемия

шароитида пул ўтказмалари 50 фоиздан ҳам
ортиқ миқдорда пасаяди.

Қайд этиш жоизки, карантин чекловла-

ри Ўзбекистоннинг кўплаб соҳаларига сал-
бий таъсир ўтказди. Умумий овқатланиш, ту-

ризм ва меҳмонхона, хизматлар соҳаси жид-
дий талафот кўрди. Чекловлар туфайли зарар

кўрмаган соҳа деярли қолмади. Айниқса ки-
чик бизнесга жуда оғир бўлди, чунки бундай

шароитда унинг тезда тикланиб олиши осон-

мас. Шу сабабдан, иқтисодий пасайиш ҳажми-
ни башорат қилиш мушкул. Воқеалар риво-

жининг ижобий сценарийсида, шунингдек,
ҳукумат томонидан иқтисодиётни қўллаб-

қувватлаш чоралари кўрилаётгани, муҳтож-
ларга ёрдам берилаётгани шароитида

иқти-

содиёт шу йилнинг учинчи чоракдан тик-
ланиб олинишини кутиш мумкин.

Дарҳақиқат, коронавирус инқирози бо-

зор қонуниятларига амал қилмаслик ёки

унинг бузилиши натижасида эмас, инқроз
мутлақо кутилмаганда соғлиқни сақлаш со-

ҳасига таъсир кўрсатиш ортидан, инсонлар-
ни карантин сабали уйда қолиши учун меҳ-

нат фаолиятини мажбуран чеклаш чоралари-

ни қўллаш натижасида юзага келди. Айрим
баҳолашларга кўра жорий йилнинг май ойи-

да карантин режими ер юзи аҳолисининг
қарийиб 50 фоизини, яъни 3,9 млрд.га яқин

инсонларни қамраб олди. Инқироз туфайли
дунёнинг барча мамлакатларида корхоналар

фаолиятининг вақтинча тўхтатилиши, фао-
лиятининг тугатилиши, кўплаб иш ўринла-

рининг қисқартирилиши сабабли ишсизлар
сони ортиб бормоқда. Бу ҳолат мамлакатлар

ҳукуматлари олдига янги иш ўринларини
яратиш мақсадида бизнесни қўллаб-қувват-

лаш, ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож
аҳоли қатламига ҳам иқтисодий, ҳам ижти-

моий ёрдам кўрсатишни кун тартибидаги

биринчи масалага айлантирди [2].

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мум-

кинки, республикамизда уй хўжалиги куза-
тувларида ёндашилиши орқали аҳоли пул

даромадлари ва харажатлари таркибида бир
қанча ўзгаришлар юз бермоқда. Бунга мазкур

ҳудудларда олиб борилаётган иқтисодий сиё-
сатнинг натижадорлиги, давлатнинг иқтисо-

диётга аралашувининг эркинлашиши, бозор-
ларда рақобат муҳитининг кучайиши, иқти-

содиётнинг реал секторини ривожлантириш
мақсадида инвестициялар ҳажмини ошириш-

га йўналтирилган пул-кредит сиёсатининг
олиб борилиши, аҳолининг турмуш даража-

сини оширишга қаратилган давлат-хусусий

шериклигидаги лойиҳалар амалга оширили-
ши, миллий манфаатларга мос келувчи йирик

инвестиция лойиҳаларини давлатлар ўртаси-

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

131

да халқаро ҳамкорликда оширилиш жараён-

ларининг янада кучайиши сабаб бўлиши

мумкин.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекситон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси /

http://uza.uz 24.01.2020

2.

Э.И.Носиров. Тошкент молия институти “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 3, июнь,

2020 йил.

3.

Б.А.Бегалов, Б.А.Ғойибназаров, О.А.Қутлиев, С.С.Гулямов, А.Ж.Сиддиқов, Қ.Х.Жумаев, Х.Хужакулов, З.Хамраев,

Ғ.Б.Эрназаров, Ф.У.Умаров. Миллий иқтисодиётдаги таркибий ва тузилмавий ўзгаришларнинг тизимли таҳлили.
Монография. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. – Т.: ЎзР ДСҚ Статистик материаллар
тарқатишни техник қўллаб-қувватлаш шўъбаси, 2018 – 269 б.

4.

Б.К.Ғойибназаров. Статистика фаолиятида ислоҳотларни амалга оширишда рақобатбардош кадрларни

тайёрлаш устуворлиги. bilim.stat.uz. 2018 йил.

5.

А.Ж.Сиддиқов. Ўзбекистон тараққиётида инвестицияларнинг роли ва уларни жалб этиш жозибадорлиги.

bilim.stat.uz. 2018 йил.

6.

Д.С.Алматова. “Минтақаларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга инвестицияларни жалб

этишни такомиллаштириш” мавзусидаги докторлик диссертация иши автореферати. Тошкент. 2018 й.

7.

Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, Ш.И.Мустафакулов, М.Э.Пўлатов 2017-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан
мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича илмий-оммабоп
рисола. – Тошкент: “Маънавият”, 2017. – 268 б.

8.

Ш.Мустафақулов. “Ўзбекистонда инвестицион муҳит жозибадорлигини оширишнинг илмий-услубий

асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги докторлик диссертация иши автореферати. Тошкент. 2017 й.

9.

Д.С.Алматова. Тадбиркорлик фаолиятига инвестиция жалб қилишнинг минтақавий хусусиятлари.

Монография. –Т.: «Ношир», 2013. 194 б.

10.

Каримов Н.Ғ. Иқтисодий интеграциялашув шароитида инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг

бозор механизмларини жорий этиш масалалари: монография. – Т.: 2007 й., ―Fan va texnologiya, 240 б.

11.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари

ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-
5490-сон Фармони.

12.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 2017-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга
ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-4947 Фармони.Т.: 7.02.2017 й.

13.

Б.К. Ғойибназаров, Т.С. Турғунов. Ўзбекистонда уй хўжаликлари даромадлари ва харажатларининг

статистик таҳлили. “Иқтисодиёт ва иннавацон технологиялар” илмий электрон журнали №3, май-июнь, 2018 йил.

14.

http://stat.uz.

15.

www.webmail.bfa.uz

16.

http://uza.uz

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ

Библиографические ссылки

Узбекситон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси / http://uza.uz 24.01.2020

Э.И.Носиров. Ташкент молия институти "Халцаро молия ва х>исоб“ илмий электрон журнала. № 3, июнь, 2020 йил.

Б.А.Бегалов, Б.А.Гойибназаров, О.А.Кутлиев, С.С.Гулямов, А.Ж.Сиддицов, Х-Х.Жумаев, Х.Хужакулов, 3.Хамраев, Г.Б.Эрназаров, Ф.У.Умаров. Миллий ицтисодиётдаги таркибий ва тузилмавий узгаришларнинг тизимли тамили. Монография. Узбекистан Республикаси Давлат статистика кумитаси. - Т.: УзР ДСК, Статистик материаллар тарцатишни техник куллаб-кувватлаш шуъбаси, 2018 - 269 б.

Б.К.Ройибназаров. Статистика фаолиятида ислоцотларни амалга оширишда рацобатбардош кадрларни тайёрлашустуворлиги. bilim.stat.uz. 2018 йил.

А.Ж.Сиддицов. Узбекистан тарацциётида инвестицияларнинг роли ва уларни жалб этиш жозибадорлиги. bilim.stat.uz. 2018 йил.

Д.С.Алматова. "Минтацаларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга инвестицияларни жалб этишни такомиллаштириш" мавзусидаги докторликдиссертация иши автореферата. Тошкент. 2018 й.

Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, Ш.И.Мустафакулов, М.Э.Пулатов 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясини "Халк, билан мулоцот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурини урганиш буйича илмий-оммабоп рисола.- Тошкент: "Маънавият",2017.-268б.

Ш.Мустафакулов. "Узбекистонда инвестицион муцит жозибадорлигини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш"мавзусидаги докторлик диссертация иши автореферати. Тошкент. 2017 й.

Д.С.Алматова. Тадбиркорлик фаолиятига инвестиция жалб цилишнинг минтацавий хусусиятлари. Монография. -Т: «Ношир», 2013.194 б.

Каримов H.F. Ицтисодий интеграциялашув шароитида инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг бозор механизмларини жорий этиш масалалари: монография. - Т: 2007 й., —Fan va texnologiya, 240 б.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ру^у^лари ва цонуний манфаатларини цимоя цилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида" ПФ-5490-сон Фармони.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бештаустувор йуналиши буйича царакатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тугрисидаги ПФ-4947 Фармони.Т.: 7.02.2017 й.

Б.К. Ройибназаров, Т.С. Тургунов. Узбекистонда уй хужаликлари даромадлари ва харажатларининг статистик та^лили. "Ицтисодиёт ва иннавацон технологиялар" илмий электрон журнале №3, май-июнь, 2018 йил.

http://stat.uz.

www.webmail.bfa.uz

httpiZ/uz^uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов