Концептуальные основы развития урбанизации в узбекистане: анализ и предложения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
12-18
44
9
Поделиться
Зокиров, С. (2021). Концептуальные основы развития урбанизации в узбекистане: анализ и предложения. Экономика И Образование, (4), 12–18. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7567
Сайидфозил Зокиров, Институт прогнозирования и макроэкономических исследований

к.э.н., Руководитель группы

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещены исследования по процессу урбанизации, особенностям его развития. Рассмотрены развитие процессов урбанизации на основе специфики экономики страны. Также, разработаны предложения и рекомендации, направленные на обеспечение положительных аспектов процессов урбанизации.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

12

лаёқатли ишлаб чиқаришларни ажратиш ва

хусусийлаштиришни кўзда тутадиган реструк-

туризация дастурини ишлаб чиқиш ва амалга

ошириш;

- табиий монополия корхоналарининг

ички бозордаги монопол ҳолатидан ишлаб чи-

қариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хиз-

матларга асоссиз, сунъий равишда нархларни

ошириш учун фойдаланишларига йўл қўймас-

лик мақсадида уларнинг фаолиятлари устидан

қаттиқ назорат олиб бориш;

- табиий монополия субъектлари фаолия-

тини таҳлил қилиш ва уларни тартибга солиш

услуби бўйича таклифларни тайёрлаш.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Призентининг 2019 24 январдаги ПК-4126 сонли “Ўзбекистон Республикаси

монополияга

қарши

курашиш

қўмитаси

фаолиятини

ташкил

этиш

тўғрисида”ги

қарори.

https://lex.uz/ru/docs/4178984

2.

Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш

концепцияси. 12788459.html

3.

Яхшиева М.Т. Ҳозирги замон рақобат назарияси. Ўқув қўлланма. ˗Т.:ТДИУ 2019 й.

4.

Экономическая теория: Учебник. – Изд. испр. и доп./ Под общ. ред. акад. В.И.Видяпина и др. – М.: ИНФРА-М,

2005, с.120; Шишкин А.Ф. Экономическая теория: Учебное пособие для вузов. 2-е изд. Кн.1. – М.: Гуманит. изд. центр
ВЛАДОС, 1996, с.608

5.

Х.Т.Азизов. Рақобат ҳуқуқи. Дарслик. Т.: ТДЮУ. 2016 й. 236 б

6.

Ўзбекистон

Республика

Призентининг

2020

йил

6

июлдаги

ПФ-6019-сонли

Фармони

https://lex.uz/docs/4887654

7.

А.Бурхонов. Рақобат муҳитини яхшилаш – ривожланишнинг муҳим омили. Халқ сўзи 2021 йил 7 май.

8.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маълумотлари.


ЎЗБЕКИСТОНДА УРБАНИЗАЦИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ: ТАҲЛИЛ ВА ТАКЛИФ

Зокиров Сайидфозил Сайидакбарович –

иқтисодиёт фанлари номзоди, Прогнозлаштириш ва

макроиқтисодий тадқиқотлар институти гуруҳ раҳбари

Аннотация.

Ушбу мақолада урбанизация жараёни, унинг ривожлантириш хусусиятлари бўйича изланишлар

тадқиқ этилган. Шунингдек, урбанизация жараёнларини ривожлантиришни мамлакат хусусиятлари асосида очиб
берилган ҳамда мазкур масаланинг ижобий жиҳатларини таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб

чиқилган.

Калит сўзлар:

урбанизация; инфратузилма; давлат-хусусий шерикчилик; шаҳар аҳолиси; қишлоқ аҳолиси.

КОНЦЕПТУАЛЬНЫЕ ОСНОВЫ РАЗВИТИЯ УРБАНИЗАЦИИ В УЗБЕКИСТАНЕ:

АНАЛИЗ И ПРЕДЛОЖЕНИЯ

Зокиров Сайидфозил Сайидакбарович –

к.э.н., Руководитель группи Института прогнозирования

и макроэкономических исследований

Аннотация.

В статье освещены исследования по процессу урбанизации, особенностям его развития.

Рассмотрены развитие процессов урбанизации на основе специфики экономики страны. Также, разработаны
предложения и рекомендации, направленные на обеспечение положительных аспектов процессов урбанизации.

Ключевые слова:

урбанизация; инфраструктура; государственно-частное партнёрство; городское население;

сельское население.

CONCEPTUAL FRAMEWORK FOR THE DEVELOPMENT OF URBANIZATION

IN UZBEKISTAN: ANALYSIS AND PROPOSALS

Zokirov Sayidfozil Sayidakbarovich –

PhD., Group Leader of the Institute for

Forecasting and Macroeconomic Research


Annotation.

The article highlights research on the process of urbanization, the features of its development. The

development of urbanization processes based on the specifics of the country's economy is considered. Also, proposals and

recommendations have been developed to ensure the positive aspects of urbanization processes.

Key words:

urbanization; infrastructure; public private partnership; urban population; rural population.

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

13

Кириш.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страте-

гияси доирасида ҳудудлар, туманлар ва шаҳар-

ларни комплекс ва мутаносиб ҳолда иқтисодий

тараққий эттириш, ижтимоий соҳани ривожлан-

тириш, арзон ва сифатли уй-жойлар барпо этиш,

йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация

инфратузилмаларни ҳар томонлама янада ри-

вожлантириш ҳамда модернизация қилиш бў-

йича мақсадли дастурларни амалга ошириш со-

ҳасида аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тад-

бирлар кўзда тутилган[1]. Шунингдек, ушбу ис-

лоҳотлар доирасида, шаҳарлар аҳолиси фаро-

вонлигининг ўсиши ва барқарор ривожланиши-

га етакловчи омил сифатида урбанизация жа-

раёни тегишли даражада ҳам тадқиқ этиш ло-

зим. Чунки, ижтимоий инфратузилмани ривож-

ланиши мамлакатда урбанизация жараёнлари-

ни ривожлантиришга бевосита боғлиқдир.

Ҳозирги пайтда республика шаҳар аҳоли

пунктларида 50,6 фоиз Ўзбекистон аҳолиси

истиқомат қилади. БМТнинг Иқтисодий ва

ижтимоий масалалар бўйича департаменти то-

монидан эълон қилинадиган дунё мамлакатла-

рининг урбанизация даражаси рейтинги бўйича

Ўзбекистон 127 ўринни эгаллаб турибди.

2012-2019 йилларда Ўзбекистон шаҳар

аҳолиси 1,7 миллионга кўпайган (11,5 фоиз,

қишлоқ жойларда 2,1 миллион киши ёки –

14,6¿). Шаҳар аҳолиси ўсишининг асосий омил-

лари – аҳолининг табиий ҳаракати, миграция

ҳамда маъмурий-ҳудудий ўзгартиришларга

асосланди.

Адабиётлар таҳлили.

Урбанизация де-

ганда, қишлоқлардан аҳолининг кўчиши туфай-

ли шаҳарлар ўсиш жараёни, шунингдек, улар-

нинг мавқеи, шаҳарча турмуш тарзи ва шаҳар

маданиятининг юксалишига қаратилган узлук-

сиз жараённи тушунамиз.

Албатта, қишлоқ аҳоли пунктлари аҳоли-

сининг шаҳарларга кўчиши учун иш ўринлари-

дан ташқари, яшаш шароитлари – уй-жой, ичим-

лик суви, электр энергияси ва газ таъминоти,

оқава сув тизимлари, телекоммуникация инфра-

тузилмаси ҳамда жамоат транспорти каби зарур

қулайликлар яратилиши лозим[2]. Жумладан,

амалга оширилган тадқиқотларни ифодалаши-

ча АҚШда транспорт инфратузилмасининг ри-

вожланиши ишлаб чиқариш омиллари самара-

дорлигини ортишига сабаб бўлган. Шуни ҳам

алоҳида таъкидлаш лозимки. Аҳоли турмуш да-

ражасининг ўзгариши ҳам ўз навбатида алоқа

хизматлари, телеккомуникация инфратузилма-

сини ривожланишига олиб келган[3]. Юқорида-

гилар билан бирга амалга оширилган эмпирик

тадқиқотларни ифодалашича[4], инфратузилма

учун йўналтирилган капитал меҳнат унумдор-

лигини саноат тармоғида ўзгаришига ижобий

таъсир этади. Шу билан бирга, муҳандислик

инфратузилмаси ҳамда ижтимоий инфратузил-

ма объектлари ҳам кишилар турмуш даражаси-

га, шаҳарлар ривожланишига ўзининг ижобий

боғлиқлигини ифодалаган[5].

Ҳар бир шаҳарни ривожлантиришда ва

аҳолини етарли шаҳар қулайликлари билан

таъминлашда муҳандислик инфратузилманинг

ривожланганлик даражаси ва унинг сифатини

янада ошириш урбанизация жараёнининг му-

ҳим йўналишларидан биридир. Яъни, қатор тад-

қиқотларни ифодалашича[6], урбанизация жа-

раёнининг ривожланиши мавжуд муҳит ва

шарт-шароитга боғлиқ.

Шунингдек, бир қатор тадқиқотларда кўр-

сатилишича[7], агломелерацияни ривожланиши

натижасида аҳоли турмуш даражаси ортишига,

янги иш ўринлари яратилишига ҳамда барқа-

рорликни таъминланишига олиб келади.

Демак, юқоридаги олиб борилган тадқи-

қотларни умумлаштириш асосида мамлакатда

урбанизацияни ривожлантиришда жорий вақт-

даги ҳолатни таҳлил қилиш, олинган натижа-

ларга мувофиқ муҳандислик ҳамда ижтимоий

инфратузилмаларни кенгайтириш ва бунинг

концептуал асосларини ишлаб чиқиш муҳим

ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси.

Мазкур тадқи-

қот мақоласини тайёрлаш давомида ўзбекистон

Республикасининг Давлат статистика қўмитаси

маълумотларидан кенг фойдаланилган. Жумла-

дан, аҳолининг сони, уларнинг географик тақ-

симланиши, шаҳар ва туманлар ҳамда улар со-

нининг ўзариши баҳоланган. Шунингдек, урба-

низация жараёнлари ривожланишининг ўзига

хос жиҳатлари мамлакатимиз хусусиятларидан

келиб чиқиб тизимлаштирилган. Омилли таҳ-

лил жараёнида инфратузилма, унинг ижтимоий

ҳамда муҳандислик турлари алоҳида тизимли

равишда таҳлил этилган.

Тадқиқотни амалга оширишда анализ ва

синтез, индукция ва дедукция, омилли ва ста-

тистик баҳолаш, қиёсий таҳлил ҳамда эксперт

каби усуллардан кенг фойдаланилган. Айниқса,

республика ва унинг вилоятларидаги урбаниза-

ция ривожланишини очиб беришда қиёсий ҳам-

да эксперт усуллар кенг қўлланилган. Ишда

мантиқий, тизимли ва таркибий ёндашувлардан

ҳам муаллиф кенг фойдаланган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 120 та

шаҳар (8 та йирик, 10 та катта, 22 та ўрта ва

80 та кичик шаҳар), 1067 та шаҳарчалар ҳамда

11 мингга яқин қишлоқ аҳоли пунктлари мав-

жуд. Ўзбекистон Республикаси шаҳар аҳолиси-

нинг (17,3 млн. киши) асосий қисми кичик ва

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

14

ўрта шаҳарлар ҳамда шаҳарчаларда истиқомат

қилади.

Сўнгги йилларда уй-жойлар қурилиш

кўлами сезиларли даражада ўсганига қарамай,

аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш

пастлигича қолмоқда. 2012 йилда шаҳар аҳоли

пунктларида жон бошига ўртача уй-жой фонди

15 м

2

ни ташкил этган бўлса, мазкур кўрсатгич

2019 йилда 1 бандга ортиб, 16 м

2

ташкил этди.

Шунингдек, турар уй-жойлар муҳандислик

инфратузилмаси билан қониқарли даражада

таъминланмаган ёки қайта таъмирлашни талаб

этмоқда. Бугунги кунда шаҳар аҳолиси марказ-

лашган сув билан 64 % га, табиий газ билан

50,6 % га, иссиқ сув – 25 ¿ ва иссиқлик таъми-

ноти билан – 20 % га таъминланган. 120 та ша-

ҳардан фақатгина 79 таси оқава сув билан қам-

раб олинган.

Республика шаҳар ва шаҳарчалар ҳудуди-

даги автомобиль йўлларининг умумий узунлиги

21,2 минг км.ни ташкил этиб, уларнинг 59,0

фоизи, яъни 12,5 минг км қайта таъмирлашни

талаб этади. Таъкидлаш жоизки, ҳар йили

1400 км шаҳар автомобиль йўлларини қуриш ва

таъмирлаш бўйича ишлар олиб борилишига қа-

рамасдан, айрим шаҳарларда автомобиль йўлла-

рининг ҳолати ҳанузгача ночор аҳволда. Бу эса

йўлларни жорий ва капитал таъмирлаш ҳамда

янги йўл қуриш учун молиявий ресурсларнинг

етарли эмаслиги ҳамда йўл техник хизмат кўр-

сатиш корхоналарининг жиҳозланиш даражаси-

нинг пастлигидан далолат беради.

Шаҳар аҳолисининг кўпайиши, шаҳарлар-

да фаолият юритаётган ижтимоий соҳа, жумла-

дан соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим ва

мактаб таълими объектларига қўшимча юклама

келтириб чиқармоқда. Шу билан бирга, тасдиқ-

ланган шаҳар бош режалари талабларига риоя

қилинмаслик, бунда ишлаб чиқариш ва ижти-

моий инфратузилма объектларининг мавжуд

эмаслиги, йирик корхоналарни барпо этишда

унинг ижтимоий ва экологик оқибатларининг

эътиборга олинмаслиги саноат ривожланиши-

нинг тизимли муаммоларидан ҳисобланмоқда.

Шаҳарларда чекланган ер ресурслари май-

донларини бошқариш муаммоси долзарб бўлиб

қолмоқда. Бундан ташқари, ер бозорининг

шаклланиши, ер ресурсларидан самарали фой-

даланиш ва бошқариш мақсадида ер муносабат-

ларини тартибга солиш соҳасида мавжуд меъё-

рий-ҳуқуқий хужжатларни қайта инвентариза-

циядан ўтказиш натижасида ерларни ягона

мониторинг тизимини шакллантириш зарурати

мавжуд.

Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкалам-

зорлаштириш бўйича қабул қилинаётган чора-

лар шаҳарларнинг яшил ҳудудларини 30 ¿ гача

етказиш имконини берди. Минтақанинг иқлим

хусусиятлари сабабли ҳаво ҳароратини пасайти-

риш ва экологик жиҳатдан яхшилаш, шунинг-

дек, шаҳарларнинг умумий ободонлаштирил-

ганлик даражасини ошириш учун яшил ҳудуд-

ларнинг майдонини сақлаш муҳим вазифалар-

дан бири бўлиб қолмоқда.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси

иқтисодий тарақиёт ва камбағалликни қисқар-

тириш вазирлиги томонидан бевосита мазкур

мақола муаллифи иштирокида “Ўзбекистон

Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни

ривожлантириш Концепцияси” ҳамда унда бел-

гиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича

«Йўл харитаси» лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Республикада урбанизацияни ривожлан-

тириш Концепциясининг мақсади – шаҳар аҳоли

пунктларини ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан

барқарор ўсишни таъминлаш, йўлдош-шаҳарлар

ва агломерацияларни шакллантириш, меҳнат ва

инвестиция ресурслари учун жозибадор бўлади-

ган шаҳарларни комплекс ва тизимли ривож-

лантиришдир. Шаҳар аҳоли пунктларини ри-

вожлантиришда урбанизациянинг устувор йў-

налишлари қуйидагилар:

урбанизацияни тартибга солиш соҳасида

ягона давлат сиёсатини амалга оширишда ил-

ғор ривожланган давлатларнинг ижобий тажри-

басини қўллаш;

шаҳар аҳоли пунктларидаги мавжуд сало-

ҳиятни инобатга олган ҳолда ривожлантириш,

йўлдош-шаҳарлар ва шаҳар агломерацияларини

шакллантириш;

уй-жой кўрсаткичини аҳоли жон бошига

20 м

2

га етказиш;

инфратузилма ва жамоат хизматларидан

аҳолининг тўлиқ фойдалана олишини таъмин-

лаш;

аҳоли пунктларидаги ер ресурсларини

самарали бошқариш ва ердан фойдаланишни

такомиллаштириш;

шаҳар аҳоли пунктларида экологик барқа-

рорлигини ошириш;

шаҳар инфратузилмаси билан таъминла-

ган ҳолда қишлоқ аҳоли пунктлари рурбаниза-

циясини тараққий эттириш.

Ушбу мақсадга эришиш ва уни амалда

рўёбга чиқариш учун қуйидаги асосий вазифа-

ларни амалга ошириш талаб этилади:

мамлакатда урбанизация даражасини

2030 йилгача 60 фоизга етказиш;

шаҳарларнинг бош режалари ва истиқбол-

да бажарилиши режалаштирилган тадбирларни

ишлаб чиқиш;

«ўзига тортувчи марказлар»ни яратиш

мақсадида табиий ва ижтимоий-иқтисодий

салоҳиятга эга шаҳарларни белгилаш;

йўлдош-шаҳарларни ривожлантириш на-

тижасида асосий ядро-шаҳарга бўлган демогра-

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

15

фик юкни қисқартириш. Бунда, йўлдош-шаҳар-

ларга бўлган ижтимоий, иқтисодий, маънавий

ва маърифий эътиборни кучайтириш орқали

маҳаллий аҳолининг шаҳарлар ичида ҳаракати

эркинлигини таъминлаш, саноат ва ижтимоий

инфратузилмани ривожлантириш, янги иш

ўринларини яратиш орқали аҳолининг турмуш

даражасини яхшилаш бўйича чоралар кўриш;

шаҳарларни ривожлантиришда комплекс

ва инклюзив ёндашувга ҳамда ривожланган

давлатларда тан олинган модделларга асосла-

ниб, муҳандислик, йўл-транспорт, ижтимоий-

маиший инфратузилмаларидан шаҳар аҳолиси-

нинг барча қатламлари тўлиқ фойдаланишини

таъминлаш;

марказлашган сув, канализация, иррига-

ция, электр ва газ таъминоти ҳамда иссиқлик

таъминоти ва телекоммуникация объектларини

қуриш, қайта таъмирлаш ва модернизация қи-

лишда энергия тежамкор замонавий техноло-

гияларни жорий этиш;

аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун

ижтимоий, муҳандислик-коммуникация, йўл

тран-порт инфратузилмаси ва жамоат жойлари-

ни таъминлаган ҳолда турар уй-жойлар қуриш

ҳамда ҳудуд реновацияси дастурларини амалга

ошириш;

ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисо-

дий ресурсларидан унумли фойдаланиш, бунда

ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш уй-

ғунлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқа-

риш кучларини жойлаштириш;

миграцион жараёнларини тартибга со-

лиш, ташқи меҳнат миграциясини қисқарти-

риш;

ер ресурсларидан самарали фойдаланиш

ва ер бозорини шакллантиришга қаратилган

механизмларни такомиллаштириш, шунингдек,

ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳо-

ли пунктларининг архитектуравий кўриниши-

ни яхшилаш мақсадида қурилишлар зичлигини

таъминлаш ва уларнинг қаватлилигини оши-

риш;

маданий-тарихий ёдгорликларни сақлаш

ва тиклашни таъминлаш, шаҳар аҳоли пункт-

ларида жамоат жойларини яхшилаш.

Республикамиз шаҳарлари аҳолисининг

57,6 фоизи кўп қаватли уйларда истиқомат қил-

моқда. Уй-жой майдонининг ижтимоий меъёри

бир кишига 16 м

2

дан, ногиронлар учун эса

23 м

2

дан кам бўлмаслиги лозим. Шу билан бир-

га, айрим шаҳарлардаги ҳолат ушбу меъёрдан

камлигича қолмоқда. Жумладан, бу кўрсаткич

Андижонда – 9,4 м

2

,

Марғилонда – 11,2 м

2

,

Зарафшонда – 11,6 м

2

,

Самарқандда – 11,8 м

2

,

Хонободда – 12,9 м

2

,

Жиззахда – 10,9 м

2

ва

Қўқонда – 14,2 м

2

ни ташкил этади.

Шаҳарларда арзон кўп квартирали ва

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий ло-

йиҳалар бўйича арзон уй-жойлар белгиланган

муддатларда қуриб битказилмаган. Кўпгина

жойларда эса шошма-шошарлик билан сифатсиз

қурилган, шунингдек, қурилиш материаллари-

дан белгиланган меъёрлар асосида фойдаланил-

маслик ҳолатлари кузатилмоқда. Мазкур уй-

жойлар атрофида зарур муҳандислик-коммуни-

кация инфратузилмаси тўлиқ шаклланмагани

ва ижтимоий объектларнинг барпо этилиши

ҳам эътибордан четда қолмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ижтимоий инфрату-

зилма аҳолининг фаровонлигини ошириш, меҳ-

нат шароити ва турмуш тарзини яхшилаш би-

лан боғлиқ муҳим ижтимоий вазифаларни ҳал

этувчи, жамият аъзоларининг эҳтиёжлари қон-

дирилишини таъминлайди ва ҳудуднинг иқти-

содий юксалиши учун шароит яратади.

Йиллар ўтган сайин уйларнинг таянч кон-

струкцияларида физик эскириш ва емирилиши

жараёни содир бўлиб, оқибатда уларнинг сейс-

мик ҳолати заифлашади. Бу каби ҳолатлар сал-

бий оқибатларга, шу жумладан кўп квартирали

уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар ҳаётига

жиддий ҳавф-хатарларга олиб келади. Жисмо-

нан эскириши ёки емирилиш муддати уйлар-

нинг конструкциясига қараб ўртача 50 йилдан

100 йилгача бўлган муддатни ўз ичига олади.

Эскирган кўп квартирали уйларда яшаёт-

ган фуқароларнинг хавфсизилигини таъминлаш

ва уларга яшаш учун етарли бўлган шарт-

шароитларини яратиш мақсадида уй-жой фонди

реновацияси дастурини амалга ошириш лозим.

Бунда, илғор мамлакатларнинг тажрибасини

инобатга олиб, қурилиш, санитария меъёр ва

қоидаларига риоя қилиш, уй-жой шароитлари-

ни яхшилаш, яқин атрофдаги қурилишлар архи-

тектура услуби билан уйғунликда иншоотнинг

ташқи кўринишини ўзгартириш ёки ҳудуд

реновацияси каби тадбирларни амалга ошириш

лозим.

Шаҳар аҳоли пунктларининг уй-жой фон-

ди ва муҳандислик инфратузилмасини ривож-

лантириш учун қуйидагиларни амалга ошириш

лозим:

турар-жой комплексларини қуришда оқа-

ва сув объектларини ичимлик суви таъминоти

объектлари билан биргаликда лойиҳалашти-

риш, қуриш ҳамда қайта таъмирлаш тизимини

йўлга қўйиш;

оқава сув билан таъминлаш даражасини

босқичма-босқич ошириб бориш тадбирларини

белгилаш;

аҳолини марказлашган ва сифатли ичим-

лик суви билан тўлиқ таъминлаш;

фаолияти сув таъминоти ва оқава сув

билан боғлиқ бўлган корхоналарни давлат-

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

16

хусусий шериклик шартлари асосида бошқариш

ҳамда улардан фойдаланиш соҳасида хорижий

тажрибани жорий қилиш;

муҳандислик-коммуникация тизимлари-

ни тўлиқ ер остига ўтказиш;

барча коммунал хизмат турларининг хиз-

мат кўрсатиш ва назорат тизимини тўлиқ элек-

трон бошқариш механизмини яратиш;

кўп қаватли уйлар қурилиши режалашти-

рилишида 1 та квартиранинг ўртача майдонини

белгилашда уй-жой майдонининг ижтимоий

нормаси, 1 та квартирага тўғри келувчи ўртача

аҳоли сони ҳамда аҳоли сонининг кўпайишини

ҳисобга олиш механизмини қўллаш;

йирик шаҳарларнинг электр энергияга

бўлган талаби ўсиб бораётганини инобатга

олиб, ресурстежамкор технологияларни кенг

жорий этиш, муқобил ва қайта тикланадиган

энергияни шакллантириш бўйича лойиҳаларни

ишлаб чиқиш.

Ижтимоий инфратузилмада барча унсур-

лар ўзаро боғлангани сабабли, улардан бири-

нинг ривожланишдан ортда қолиши бошқала-

ридан самарасиз фойдаланилишига сабаб бўла-

ди. Шу боис, ижтимоий инфратузилманинг

комплекс ривожланишини таъминлаш муҳим

аҳамиятга эга.

Шаҳар инфратузилмасини ривожланти-

ришни режалаштиришда шаҳар аҳолисини

ижтимоий-маиший, шу жумладан мактабгача

таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, умум-

таълим мактаблари, ижтимоий ва маданий жа-

моат объектлари ва транспорт хизматлари

билан қамровини ошириш лозим.

Йўл-транспорт инфратузилмани қуриш,

модернизация қилиш ва ривожлантириш ша-

ҳарлар тараққиётининг асосий унсурларидан

биридир. Автомобиль йўллари мамлакат иқти-

содиётида жуда муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда барча ташилаётган юкларнинг

деярли 82 фоизи ва йўловчиларнинг 95 фоизи-

дан ортиғи автомобиль транспорти ҳиссасига

тўғри келади. Шунингдек, сўнгги йилларда рес-

публикада ушбу тармоқнинг жадал ривожлани-

ши, якка тартибдаги ва жамоат транспортидан

фойдаланишнинг ортиши кузатилмоқда.

Автомобиллаштириш даражаси ортиши-

нинг шаҳарлар иқтисодиётига салбий таъсири –

йўлнинг ўтказиш имкониятларини кескин ка-

майиши, ёқилғи сарфини ошиши, зарарли мод-

далар чиқишининг кўпайиши, шовқиннинг ор-

тиши, йўл қопламаларининг эскиришида на-

моён бўлмоқда.

Шаҳар кўчаларини қуриш, реконструкция

қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари маҳаллий

бюджет томонидан молиялаштирилмоқда. Йўл

қурилиши ишларини фақат ажратилган бюджет

маблағлари ҳисобидан молиялаштириш йўл

тармоғини тиклаш билан боғлиқ муаммоларни

ҳал эта олмайди. Халқаро тажриба автомобиль

йўлларига хусусий инвестициялар ҳажми ортиб

бораётганини кўрсатмоқда. Кўплаб мамлакат-

лар давлат-хусусий шерикчилик механизмлари-

дан фойдаланиш орқали хусусий сектор маблағ-

ларини жалб этмоқда. Шунингдек, республика-

да шаҳар аҳолисининг кўпайиши жамоат транс-

порти хизматларига бўлган талабни оширмоқ-

да. Шаҳар аҳоли пунктларида транспорт инфра-

тузилмасини ривожлантириш учун қуйидаги-

лар амалга оширилиши зарур:

шаҳарларда йўлларни қуриш, таъмирлаш

ва улардан фойдаланишда хусусий секторни

кенг иштирокини таъминлаш;

йўл қурилиши ишларини молиялашти-

риш манбаларини кенгайтириш;

давлат-хусусий шерикчилик асосида пул-

ли хизмат асосида йўлларни қуриш;

автомобил йўлларида таъмирлаш-қури-

лиш ишларини бажарувчи пудратчиларга, шу

жумладан хусусий тадбиркорлик субъектларига

шаҳар йўлларини эксплуатацияси ва техник

хизмат кўрсатиш вазифаларини камида 3 йил

давомида ўтказиш амалиётини жорий этиш;

жамоа транспортлари оқимини бошқариш

ва оптималлаштириш ечимларини, шу жумла-

дан “ақлли транспорт” технологияларини жо-

рий этиш;

автотранспорт воситалари учун тўхташ

жойларини самарали тартибда белгилаш ва

транспорт йўллари сифатини мониторинг қи-

лишнинг замонавий усулларини жорий этиш;

транспорт воситаларининг атроф-муҳитга

экологик таъсирини камайтиришга қаратилган

чора-тадбирларни амалга ошириш.

Шаҳарларда саноат салоҳияти нисбатан

юқори даражада ривожланганлиги билан ажра-

либ туради. Ушбу ҳолатга асосан инфратузил-

манинг ривожланганлиги, экспортбоп ишлаб

чиқариш қувватларнинг, инвестицион ресурс-

ларнинг жамланиши ҳамда юқори малакали

мутахассислар ва ишчи кучи концентрацияси

каби омиллар сабаб бўлмоқда. Ривожланган

давлатларда ишлаб чиқарувчи кучларни асосан

кичик ва ўрта шаҳарларда жойлаштиришни рағ-

батлантириш, йирик урбанистик марказларда

эса янги саноат корхоналари қурилишини чек-

лаш бўйича қонуний меъёрлар қабул қилинган.

Республиканинг Навоий, Ширин, Олмалиқ,

Бекобод, Оҳангарон, Чирчиқ, Нукус, Фарғона,

Нурафшон, Ангрен, Жиззах, Урганч, Янгийўл,

Самарқанд, Қувасой, Андижон, Гулистон, Қўқон

ва Тошкент шаҳарларида юқори саноат сало-

ҳияти шаклланган.

Бугунги кунда ишлаб чиқариш қувватла-

ридан етарли даражада фойдаланмаслик, маши-

на ва ускуналарнинг техник жиҳатдан эскири-

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

17

ши ва шаҳарларда хомашё етишмаслиги муам-

молари кузатилмоқда. Шаҳар аҳоли пунктлари-

нинг тасдиқланган бош режалари талабларига

тўлиқ риоя қилинмаслик, бунда йирик корхона-

ларни жойлаштиришда, талаб ва таклиф омил-

ларини, ижтимоий ва экологик оқибатларни

эътиборга олмаслик, ишлаб чиқариш ва ижти-

моий инфратузилманинг асоссиз жойлаштири-

лиши саноат ривожланишининг долзарб муам-

моларидан бири ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш кучларини шаҳар аҳоли

пунктларида жойлаштирилишида қуйидаги ва-

зифаларни амалга ошириш лозим:

ҳудудларда инвестиция ва инфратузилма

лойиҳаларини комплекс амалга ошириш, бунда

ишлаб чиқариш объектларини жойлаштиришда

муҳандислик-коммуникация

инфратузилма

объектлари билан таъминлаш чораларини

кўриш;

ички ва ташқи бозорда кенг талабга эга

бўлган машинасозлик ва енгил саноатнинг юқо-

ри технологияли маҳсулотлари ишлаб чиқариш

салоҳиятини ошириш, шу жумладан маҳаллий-

лаштирилган ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва

қўшилган қиймат улуши юқори бўлган истеъ-

мол товарларини кенгайтириш, уларнинг жаҳон

бозорларига кенг кириб бориши ҳамда импорт

товарлар ўрнини босишини таъминлаш;

ресурсларни тежаш ва самарасиз корхона-

ларни қайта қуришни рағбатлантириш чора-

тадбирлари асосида, шу жумладан модерниза-

циялаш орқали рақобатбардош саноат маҳсу-

лотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;

зарур муҳандислик ва ижтимоий инфра-

тузилма билан таъминланган ихтисослашти-

рилган ҳудудларда янги технологияларни ри-

вожлантириш, технопарклар, саноат зоналари

ва кластерларни шакллантириш учун инвести-

ция жамлаш;

саноат, қурилиш ва хизматлар соҳасида

иш жойларини ташкил қилиш ҳамда фуқаролар

бандлигини таъминлаш.

Шаҳарсозлик тараққиётининг устувор йў-

налиши саноат корхоналарини самарали жой-

лаштириш ва янги юқори технологияли иш

ўринлари яратишдан иборатдир.

Йўлдош-шаҳарларни ривожлантириш на-

тижасида асосий шаҳарда вужудга келаётган

ижтимоий, иқтисодий, муҳандислик инфрату-

зилма ҳамда демографик юкни қисқартириш

назарда тутилади, йўлдош-шаҳарларга бўлган

ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва маърифий

эътиборни кучайтириш орқали маҳаллий аҳо-

лининг шаҳарлар ичида ҳаракати эркинлиги

таъминланади.

Йўлдош-шаҳарлар қуйидаги мезонлар

асосида аниқланади:

асосий шаҳар ва йўлдош-шаҳарлар ораси-

даги масофа 30 км дан ошмаслиги;

асосий шаҳар ва йўлдош-шаҳарлар ўртаси-

да ривожланган ва ўзаро қатнови вақти 60 да-

қиқадан ошмаган транспорт алоқалар;

йўлдош-шаҳар асосий шаҳарнинг инфра-

тузилмасидан фойдаланиш имконияти мавжуд-

лиги, бу ўз навбатда ички миграциясини ву-

жудга келишини таъминлайди.

Ядро шаҳар ва йўлдош-шаҳарлар ўртаси-

даги икки томонлама алоқаларнинг ривожла-

ниши, яъни йўл-транспорт, инфратузилма, иж-

тимоий, маданий ва бошқа имкониятларнинг

яратилиши оқибатида ушбу икки шаҳар аҳоли

пунктлар ўртасидаги чегараларнинг кескин

қисқаришига ва агломерациянинг шакллани-

шига, пунктлараро ҳудудларни янада ривожла-

нишига туртки беради.

Агломерациянинг ривожланишида йўл-

дош-шаҳарда қўшимча яратилган иш жойлар-

нинг мавжудлиги ҳамда яшаш шароитларининг

яхшиланиши сабабли, асосий шаҳардан йўлдош-

шаҳарга ички миграциянинг ривожланишиги ва

аҳоли сонининг ўсишига олиб келади.

Концепцияни амалга оширишда Ўзбекис-

тон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқа-

руви органлари, тегишли вазирлик ва идоралар,

лойиҳалаш илмий тадқиқотлар институтлари

иштирок этадилар ва халқаро ташкилотлар би-

лан ҳамкорлик қилинади.

Хулоса ва таклифлар.

Ўзбекистон Рес-

публикасида 2030 йилгача урбанизацияни ри-

вожлантириш концепциясида белгиланган ва-

зифаларни амалга ошириш бўйича «Йўл хари-

таси»да белгиланган вазифаларнинг амалга

оширилиши юзасидан Концепциянинг сифатли

ва самарали бажарилишини назорат қилишнинг

қуйидаги тизими йўлга қўйилиши лозим:

мунтазам мониторинг олиб бориб, чора-

тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши

бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли вазир-

лик ва идораларга киритиб боради;

доимий равишда аниқ кўрсаткичлар ва

эришилган натижалар акс эттирилган батафсил

ахборотни ўз веб-сайтида жойлаштириб боради;

ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси

Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасига умумлаш-

тирилган маълумотни киритиб боради;

Концепциянинг тўлиқ ва тизимли амалга

оширилиши семинарлар, конференция-лар ва

бошқа тадбирлар доирасида оммавий ахборот

воситаларида кенг ёритиб борилади.

Шунингдек, урбанизация йўналишида

Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаёт-

ган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг натижала-

ри тўғрисида жамоатчилик ҳамда халқаро ҳам-

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

18

жамият тизимли равишда хабардор қилиб бори-

лади.

Концепциянинг барча чора-тадбирлари

Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети

маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Шу

билан бирга, ҳамкорлик доирасида халқаро таш-

килотлар ва молия институтларининг маблағ-

лари, грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида

тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳам жалб қи-

линиши мумкин.

Концепция доирасида белгиланган вази-

фаларни амалга ошириш орқали қуйидаги на-

тижаларга эришиш назарда тутилади:

урбанизация бўйича халқаро стандарт-

ларни қонунчилик амалиётига имплементация

қилишнинг самарадорлиги ошади ҳамда мил-

лий қонунчилик такомиллаштирилади;

шаҳар аҳолисининг сони ва у ердаги мав-

жуд инфратузилма, уй-жой, иш ўринлар сонини

кўпайтириш, шаҳарнинг умумий қиёфасини

яхшилаш билан бир қаторда кўплаб ижтимоий

ва иқтисодий муаммоларни келиб чиқишни

олди олинади;

ишсизлик, уй-жой танқислиги, таълим ва

соғлиқни сақлаш муассасалари етишмаслиги-

нинг олдини олиш орқали мазкур ҳудудларда

урбанизация жараёнларини тартибга солишга

асосий эътибор қаратилади;

урбанизация ва шаҳарсозлик йўналишида

қонун ҳужжатларидаги камчиликлар бартараф

этилади, халқаро ташкилотларнинг урбаниза-

ция соҳасидаги тавсияларини бажариш самара-

дорлиги оширилади;

халқаро ва минтақавий тузилмалар билан

ҳамкорликни янги босқичга кўтариш орқали

мамлакатнинг урбанизация бўйича халқаро

рейтинглар ва индекслар бўйича кўрсаткичлари

яхшиланади.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 4947-сон Фармони.

2. Швецов А.Н. Поляризация урбанистического пространства: особенности российского процесса в контексте

мировых тенденций // Регионалистика. Т. 4. № 5. С. 22-24.

3. Коломак Е.А. Инфраструктура: влияние на экономический рост и пространственные экстерналии //

https://publications.hse.ru/mirror/pubs/share/folder/qy14jl3ufe/direct/91021782.pdf

4. Morrison C.J., Schwartz A.E. State Infrastructure and Productive Performance // American Economic Review. 1996. 86.

Р. 1095–1111.

5. Moreno R, Lopez-Bazo E. Returns to Local and Transport Infrastructure under Regional Spillovers // International

Regional Science Review. 2007. 30. Р. 47–71

6. Моргунов Е.В., Мамаев С.М. Развитие городов через призму качества жизни населения // Вестник Томского

государственного университета. Экономика. 2017. № 38. С. 26-42.

7. Кожевников С. А. Агломерационные процессы на Европейском Севере России: опыт Вологодской области //

Регионология. Том 26 б №4, 2018. С. 718-741.

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикам Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Царакатлар стратегиям тугрисида"ги 4947-сон Фармони.

Швецов А.Н. Поляризация урбанистического пространства: особенности российского процесса в контексте мировых тенденций// Регионалистика. Т. 4. № 5. С. 22-24.

Коломак Е.А. Инфраструктура: влияние на экономический рост и пространственные экстерналии // https://publications.hse.ru/mirror/pubs/share/fblder/qyl 4jl3ufe/direct/91021782.pdf

Morrison C.J., Schwartz А.Е. State Infrastructure and Productive Performance // American Economic Review. 1996. 86.

P. 1095-1111.

Moreno R, Lopez-Bazo E. Returns to Local and Transport Infrastructure under Regional Spillovers // International Regional Science Review. 2007.30. P. 47-71

Моргунов E.B., Мамаев C.M. Развитие городов через призму качества жизни населения // Вестник Томского государственного университета. Экономика. 2017. №38. С. 26-42.

Кожевников С. А. Агломерационные процессы на Европейском Севере России: опыт Вологодской области // Регионология. Том 26 б №4, 2018. С. 718-741.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов