Тенденции привлечения инвестиций в условиях модернизации национальной экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
121-125
29
4
Поделиться
Мусабеков, . У. (2020). Тенденции привлечения инвестиций в условиях модернизации национальной экономики. Экономика И Образование, 1(6), 121–125. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7089
Улугбек Мусабеков, Экономика Узбекистана, Ташкентский государственный экономический университет,научные основы и проблемы развития

независимый исследователь научно-исследовательского центра

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены вопросы формирование активной инвестиционной политики, а также раскрита его взаимосвязь с созданием благоприятного инвестиционного климата.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

121

МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА

ИНВЕСТИЦИЯЛАРИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

Мусабеков Улуғбек Жўрабекович -

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари”

илмий тадқиқот маркази мустақил тадқиқотчиси

Аннотация.

Ушбу мақолада фаол инвестицион сиёсатни шакллантириш масалалари кўриб чиқилган ҳамда

унинг инвестицион мухит жозибадорлиги билан боғлиқлиги очиб берилган.

Калит сўзлар:

Инвестиция, миллий иқтисодиёт, модернизация, конкурентоспособность, асосий капитал,

чэт эл инвестициялари, инвестиция сиёсати, инвестиция мухити.

Аннотация.

В данной статье рассмотрены вопросы формирование активной инвестиционной политики, а

также раскрита его взаимосвязь с созданием благоприятного инвестиционного климата.

Ключевые слова:

Инвестиции, национальная экономика, модернизация, конкурентоспособность, основной

капитал, иностранные инвестиции, инвестиционная политика, инвестиционный климат.

Annotation.

This article discusses the formation of an active investment policy, as well as discloses its relationship with

the creation of a favorable investment climate.

Keywords:

Investments, national economy, modernization, competitiveness, fixed capital, foreign investment,

investment policy, investment climate.

Миллий иқтисодиётнинг барқарор ри-

вожланишининг энг муҳим омилларидан

бири-бу, миллий иқтисодиётни турли соҳала-
ри ва тармоқларига инвестиция киритишдир.

Инвестиция киритиш муаммоларини тадқиқ
қилиш доимо иқтисодиёт фанининг диққат

марказида бўлган, чунки инвестициялар мам-
лакатнинг умумий иқтисодий ўсиш жараёни-

ни белгилаган ҳолда, корхоналар фаолияти-
нинг энг туб асосларини қамраб олган[8].

Республикада мавжуд амалдаги ишлаб чиқа-

ришини модернизациялаш, техник ва техно-
логик қайта жиҳозлаш ҳамда янги, замона-

вий, юқори технологик ишлаб чиқаришни
яратишга қаратилган фаол инвестиция сиё-

сатини ўтказишга катта эътибор берилмоқда.
Иқтисодиётни юқори суръатлар билан ри-

вожлантириш учун фаол инвестиция сиёса-
тини изчил давом эттириш зарур.

Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев

2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга Муро-

жаатномасида ж

орий йилда 23 миллиард

долларлик инвестициялар ўзлаштирилиши

ҳамда 206 та янги йирик қувватлар ишга
туширилиши

таъкидланган [3]

.

Бу сиёсатнинг асосий йўналишларидан

бири, бозор субъектлари ўртасида, шунинг-
дек, ушбу субъектлар ҳамда давлат ўртаси-

даги хўжалик муносабатларининг доимий ўз-
гарувчи ва тобора бозор мазмунига эга бў-

лаётган таркибига мувофиқ воситаларини ўз
вақтида мувофиқлаштиришдан иборат бўли-

ши мумкин. Ўзбекистон молия бозорининг
шаклланиши ва ривожланиши инвестиция

бозорининг иштирокчиларига хизмат кўрса-

тиш учун босқичма-босқич бозор инфрату-
зилмасининг шаклланиши билан кузатил-

моқда. Бунда бозор иштирокчиларига хизмат
кўрсатишнинг институционал асосларини

яратилиши тижорат асосида молия-кредит,
суғурта операциялари воситасида бозор му-

носабатларини шакллантириш имкониятини
берди.

Иқтисодиётни модернизациялаш ша-

роитида инвестиция фаолиятини бошқариш

ва ривожлантириш долзарб масалалардан

бирига айланди. Иқтисодиётни техник-иқти-
содий модернизациялаш саноатнинг устувор

тармоқларини янада ривожлантириш, ишлаб
чиқариш самарадорлигини ўстириш, ташқи

ва ички бозорлардаги талабларга жавоб бера-
диган рақобатбардош товарларни кўпайти-

риш ва янгиларини яратиш ҳисобига амалга
оширилишини тақозо этади. Инвестиция-

лашнинг аниқ йўналишларини белгилаш, ил-
мий асосланган инвестиция қарорларини қа-

бул қилиш, инвестиция фаолиятини оқилона
тартибга солиш асосида ички ва ташқи мо-

лиявий манбаларни топиш иқтисодий ўсиш
шартига айланган[6,7].

Инвестиция фаолиятини давлат томо-

нидан тартибга солиш Ўзбекистон Республи-
касини ва унинг ҳудудларини ижтимоий-

иқтисодий ривожлантиришнинг давлат вази-
фалари бажарилишини таъминлайдиган ин-

вестиция сиёсатини амалга ошириш, инвес-
тициялар

самарадорлигини

ошириш,

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги турли
инвестиция объектларига қўйилмалар учун

хавфсиз шарт-шароитларни таъминлаш мақ-

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

122

садида давлат бошқаруви органлари ва ма-

ҳаллий давлат ҳокимияти органлари томони-
дан амалга оширилади.

Инвестиция фаолиятини давлат томо-

нидан тартибга солиш қуйидагилар орқали

амалга оширилади:

инвестиция фаолиятининг норматив-

ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;

инвестиция фаолиятини ривожланти-

риш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
кафолатларини тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

махсус иқтисодий зоналарни ва кичик саноат

зоналарини барпо этиш;

асосий фондларни тезлаштирилган

амортизация қилиш ҳуқуқини бериш;

техник жиҳатдан тартибга солиш нор-

малари, қоидалари ва талабларини белги-
лаш;

рақобатни қўллаб-қувватлаш чоралари-

ни қўллаш;

ер участкаларига ва бошқа табиий ре-

сурсларга эгалик қилиш ҳамда улардан фой-

даланиш шартларини белгилаш [1].

Мамлакатдаги эришилган макроиқти-

содий барқарорлик, иқтисодий ва институ-

ционал ислоҳотларнинг чуқурлашиши, ин-
вестициявий иқлимнинг яхшиланиши 2010

йилга нисбатан миллий иқтисодиётда инвес-
тиция фаолиятининг анча фаоллашишига ва

асосий капиталга киритилган қўйилмаларни
ҳажмининг ўсишига сабаб бўлди (1-расм).

1-расм. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни ўсиш суръати (фоизда) [4]

Таҳлил қилинаётган давр ичида ҳамма

молиялаштириш манбалари бўйича инвес-

тициялаш нисбати анча ўзгарди. 2010–2018

йиллар мобайнида миллий иқтисодиётни мо-
дернизациялаш, техник ва технологик қайта

қуриш бўйича амалга оширилган мақсадли
сиёсат натижасида электр энергетика, газ ва

буғ билан таъминлаш соҳасида асосий капи-
талга киритилган инвестициялар 17,1 март-

да, ишлаб чиқарадиган саноат 11,0 мартда,
тоғ кон саноати 10,6 мартда, қишлоқ ҳўжали-

ги мартда ошди.

2019 йилда Ўзбекистон Республикасида

иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривож-
лантириш учун жами молиялаштириш ман-

балари ҳисобидан 189,9 трлн. сўм, (доллар
эквивалентида 21,5 млрд. АҚШ долл.) ёки

2018 йилга нисбатан 133,9 % асосий капитал-

га инвестициялар ўзлаштирилди.

Асосий капиталга ўзлаштирилган ин-

вестицияларнинг юқори ўсиш суръатларига

эришилишда тўғридан - тўғри хорижий ин-
вестиция ва кредитларнинг юқори ўсиш

суръатлари асосий омил бўлди. Улар 2018
йилга нисбатан 3,9 мартага ўсиб, жами асо-

сий капиталга ўзлаштирилган инвестиция-
лар ҳажмининг – 31,0 %ини, шундан тўғри-

дан-тўғри

хорижий

инвестицияларнинг

19,6 % (ёки 3,6 марта ўсишни) ташкил этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси

Давлат кафолати остида хорижий кредитлар

– 14,7 % (ёки 142,4 %), бюджет маблағлари –
7,6 % (ёки 117,7 %) ташкил этди. Таққослаш

учун - 2019 йил январь-декабрида Ялпи ички
маҳсулотга нисбатан асосий капиталга ўз-

лаштирилган инвестициялар – 37,1 %ни таш-

107,3

107,8

107,4

107,6

107,2

107,4

106,1

104,5

105,1

108,5

106,5

107,8

109,5

108,3

107,9 106,2

108

116,6

104,2

102,6

110,6

111,3

109,8

109,4

104,1

119,4

129,9

100

104

108

112

116

120

124

128

132

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

ялпи ички маҳсулот

саноат маҳсулоти

асосий капиталга киритилган инвестициялар

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

123

кил этиб, 2018 йилдаги кўрсаткичига нисба-

тан 6,5 % пунктга кўпайди. Мазкур кўрсаткич
2017 йилда 23,9 % ни ҳамда 2018 йилда – 30,6

% ни ташкил этган [4].

Фаол ивестиция сиёсати саноатни ту-

зилмавий қайта қуришнинг энг самарали во-
ситаси бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон ин-

вестиция стратегиясида илғор технология

билан жиҳозланган ва хомашё ресурсларимиз
чуқур қайта ишлаб чиқилишини, мамлакат

экспорт салоҳияти ортишини, янги иш жой-

лари яратилишини таъминлай-диган янги

юқори технологияга эга ишлаб чиқаришлар-
ни яратишга қаратилган инвестиция лойиҳа-

лари афзал деб топилади.

Миллий иқтисодиётни модернизация-

лаш ва рақобатбардош-лигини оширишнинг
устувор йўналишларига қаратилган саноат

тармоқларида инвестиция жараёнини ривож-

лантириш, бозор ислоҳотларининг устувор
йўналишларидан биридир (1-жадвал).

1-жадвал

Иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар

(якунга нисбатан фоизда) [4]

Кўрсаткичлар

2010

2012

2014

2016

2018

Ўзгаришлар

2018 к

2010й

(+),(-)

2018к
2014й

(+),(-)

Жами

100

100

100

100

100

-

-

Шу жумладан

Кишлоқ , ўрмон ва балиқчилик хўжалиги

10,0

11,2

10,2

9,4

6,4

-3,6

-3,8

Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш

9,2

13,1

18,5 14,0 12,9

+3,7

-5,6

Ишлаб чиқарадиган саноат

14,2

15,2

12,7 17,6 20,7

+6,5

+8,0

Электр, газ, буг билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш

5,4

4,0

4,5

5,3

12,4

+7,0

+1,7

Сув билан таъминлаш, канализация тизими чикиндиларни
йиғиш ва утилизация қилиш

0,7

0,8

1,2

1,4

2,1

+1,4

+0,9

Қурилиш

1,3

1,1

2,1

1,8

2,1

+0,8

-

Ахборот ва алоқа

6,5

2,9

2,2

2,2

1,3

-5,2

-0,9

Бошқа фаолият турлари

52,8

51,7

50,8 48,3 42,1

-10,7

+8,7

Асосий капиталга ўзлаштирилган ин-

вестицияларнинг юқори ўсиш суръатларига

эришилишига салмоқли ҳисса қўшган қуйи-
даги йирик инвестиция лойиҳаларини келти-

риш мумкин:

- тозаланган метан асосида синтетик

суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришга мўлжаллан-

ган Шўртан газ-кимё мажмуаси қурилиши
лойиҳаси бўйича ўзлаштирилган ҳажм;

- Навоий иссиқлик электр станциясида

450 МВт қувватли иккинчи буғ-газ қурилма-

сини кенгайтириш лойиҳаси бўйича ўзлаш-
тирилган ҳажм;

- Наманган вилоятининг Тўрақўрғон

туманида қуввати 450 МВт дан бўлган икки

буғ-газ қурилмасидан таркиб топган жами
қуввати 900 МВт бўлган янги иссиқлик элек-

тр станцияси қурилиши лойиҳаси бўйича ўз-
лаштирилган ҳажм;

- Қорақалпоғистон Республикасида

Тахиатош иссиқлик электр станциясида 230-

280 МВт қувватли иккита буғ-газ қурилмаси

қурилиши лойиҳаси бўйича ўзлаштирилган
ҳажм;

-Бухоро вилоятида Хаузак ва Шоди кон-

ларини ишлаб чиқаришга тайёрлаш, шунинг-

дек Қувачи-Олот конларини кенгайтириш

лойиҳаси бўйича ўзлаштирилган ҳажм;

-Қашқадарё вилоятида Хисор инвести-

ция блоки ва Устюрт ҳудудида маҳсулотни
тақсимлаш бўйича битим асосида конлар би-

лан ишлаш ва углеводород қазиб чиқаришни
ташкил этиш лойиҳаси бўйича ўзлаштирил-

ган ҳажм;

-«Навоийазот» АЖ да аммиак ва карба-

мид ишлаб чикаришини ташкил этиш лойи-

ҳаси бўйича ўзлаштирилган ҳажм [4].

2019 йилда жами асосий капиталга

ўзлаштирилган инвестицияларнинг асосий
қисми, яъни 52,5 % республиканинг тўртта

ҳудудида, жумладан, Тошкент шаҳрида – 21,8
%, Қашқадарё вилоятида – 12,4 %, Навоий

вилоятида – 9,4 % ва Тошкент вилоятида –
8,9 % ўзлаштирилган [4].

Ҳудудларда асосий капиталга ўзлашти-

рилган инвестицияларнинг юқори ўсиш

суръатлари Жиззах вилоятида 195,2%, (асо-
сий капиталга ўзлаштирилган инвестиция-

лар ҳажми 7919,3 млрд. сўм), Сирдарё ви-

лоятида - 194,3% (6129,2 млрд. сўм), Хоразм
вилоятида - 167,1 % (5566,8 млрд. сўм), Сур-

хондарё вилоятида - 148,8 % (12232,4 млрд.
сўм), Навоий вилоятида - 145,7 % (17775,3

млрд. сўм), Тошкент шаҳрида - 142,5 %

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

124

(41497,9 млрд. сўм), Андижон вилоятида -

142,3 % (8183,7 млрд. сўм) ва Фарғона вилоя-
тида - 140,1 % (9164,2 млрд. сўм).

Республикада жозибадор инвестиция

муҳитини шакллантиришнинг қуйидаги асо-

сий йўналишларини кўрсатиш мумкин:

хорижий инвестицияларга, биринчи

навбатда, замонавий техника ва технология-

ларни жорий этиш манбаси сифатида қарали-
ши, шу билан биргаликда ички инвестиция-

лардан хам самрали фойдаланиш имконият-
ларини кенгайтириш;

инвестиция муҳитини шаклланти-

ришнинг асосий йўналиши сифатида макро-

иқтисодий барқарорликни таъминлаш, инс-

титуционал шарт-шароитларни яратиш ва
унда дунёни етакчи давлатларини тажриба-

сидан кенг фойдаланиш;

инвестиция муҳитини шаклланти-

ришда хусусий сектор имкониятларидан са-
марали фойдалниш ва уни кафолатланган

ҳимоясини таъминлаш;

инвестиция жараёнлари асосий иш-

тирокчилари бўлган субъектлар учун бир хил

инвестиция иқлимининг шакллантирилиши
миллий иқтисодиётни рақобатбардошлиги-

ни оширишни ҳам назарда тутиш (2-расм).

2-расм. Ўзбекистон Репсубликаси бўйича инвестиция фаолиятини

асосий кўрсаткичлари [4]

2019 йилда аҳоли жон бошига ҳисоб-

ланган асосий капиталга ўзлаштирилган ин-
вестициялар ҳажми бўйича юқори кўрсаткич-

лар Навоий вилоятида – 17985,7 минг сўм
(ёки 2018 йилга нисбатан ўсиш суръати 143,2

%), Тошкент шаҳрида – 16332,0 минг сўм (ёки
139,6 %), Сирдарё вилоятида – 7312,4 минг

сўм (ёки 190,7 %), Қашқадарё вилоятида –
7246,1 минг сўм (ёки 123,6 %), Жиззах вилоя-

тида – 5792,3 минг сўм (ёки 191,1 %), Бухоро

вилоятида – 5167,3 минг сўм (ёки 89,9 %),
Тошкент вилоятида – 5799,9 минг сўм (ёки

130,4 %) ва Сурхондарё вилоятида – 4705,5
минг сўм (ёки 145,6 %) қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси мулкни дав-

лат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлашти-

риш, қимматли қоғозлар бозорини шакллан-
тириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-

ликни ривожлантириш сари тутган изчил йў-
ли бевосита ва портфел инвестицияларни

мамлакат иқтисодиётига жалб этиш жараё-
нини фаоллаштириш учун реал шарт­шароит

яратмоқда [5].

Бундан ташқари, молиялаштириш ман-

балари бўйича сармоя қўйилмалари умумий

таркибида муҳим ўзгаришлар кузатилмоқда,

яъни давлатнинг асосий инвестор ролидан

узоқлашиб, хусусий инвестицияларнинг оши-
шига кенг имкониятлар юзага келмоқда. Дав-

лат улуши 2010 йилда 5,2 %дан 2018 йил
умумий инвестициялар ҳажмининг 4,6 %га

тенглашди (3-жадвал).

Марказлашган молиялаштириш манба-

лари ҳисобидан 50686,8 млрд. сўм (жами
инвестициялар ҳажмининг 26,6 % ва ўтган

йилдаги кўрсаткичга нисбатан 3,1 % пунктга

кам) ёки 2018 йилга нисбатан 120,0 % асосий
капиталга инвестициялар ўзлаштирилди, мос

равишда, марказлашмаган молиялаштириш
манбалари ҳисобидан 139237,5 млрд. сўм ёки

139,8 % (73,4 %) асосий капиталга инвести-
циялар ўзлаштирилди.

Саноат тармоқлари бўйича асосий капи-

талга киритилган инветицияларнинг молия-

лаштириш бўйича асосий манбаси корхона-
ларнинг ўз маблағлари ҳисобланади. Саноат-

да инвестицияларни молиялаштиришнинг
асосий манбаи корхонанинг хусусий маблағ-

лари ҳисобланади, бунинг энг муҳим қисми-
ни амортизация чегирмалари ташкил қи-

лади.

48083,1

68423,6

107333

1509,8

2112,6

3256,9

29413,9

34698

47260,7

0

20000

40000

60000

80000

100000

120000

2016

2017

2018

Асосий капиталга
киртилган инвестициялар

Ахоли жон бошига нисбатан
асосий капиталга киртилган

курулиш ишлари

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

125

3-жадвал

Молияштириш манбалари буича асосий капиталга киритилган инвестициялар

(якунга нисбатан фоизда) [4]

2010

2012 2014 2016 2018

Ўзгаришлар

1

Асосий капиталга киритилган инвестициялар
жами

100

100

100

100

100

2018к

2010г
(+),(-)

2018к

2014г
(+),(-)

Шу жумладан молияштириш манбалари бўйича

1.1. Республика бюджети

5,2

4,7

4,2

4,3

4,6

-0,6

1.2. Корхона ва аҳоли

52,5

56,0

57,7

54,4

42,0

10,5

1.3. Банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлари

9,0

10,3

10,4

10,8

17,8

8,8

1.4. Чэт эл инвестициялари ва кредитлари

26,4

19,0

18,6

20,7

24,3

-2,1


Корхонада инвестициявий фаолият-

нинг белгиланган мақсадини амалга ошириш
қуйидаги энг муҳим вазифаларнинг ҳал эти-

лишига қаратилиши лозим:

инвестиция

фаолиятини

амалга

оширишдан олинган фойдани максималлаш-

тирилишини таъминлаш;

инвестиция рискларини минимал-

лаштириш;

инвестиция фаолияти жараёнида са-

ноат корхонасининг молиявий барқарорлиги
ва тўлаш қобилиятига эгалигини таъмин-

лаш;

инвестициявий дастурлар ва самара-

ли инвестицион лойиҳаларни амалга оши-
риш йўлларини қидириб топиш.

Инвестиция фаолиятининг таҳлили

корхоналарнинг нафақат инвестицион жози-

бадорлиги муаммоларини аниқлаш, балки
жалб этилган инвестицияларнинг самарадор-

лигини ҳам аниқлашга ва унинг асосида

улардан келгусида амалий фойдаланиш бў-
йича илмий асосланган тавсияларни ишлаб

чиқишга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида
инвестиция жараёнини ривожлантириш ва

уни амалга оширишнинг иқтисодий механиз-
мини яратиш учун кенг имкониятлар ярата-

ди.

Демак, республикамиздаги амалга оши-

рилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий
йўналишлардан бири жозибадор инвестиция

сиёсатини ишлаб чиқишдир. Инвестиция

фаолияти учун жозибадор шароитларни яра-
тиш давлат фаолиятининг бир-бири билан

чамбарчас боғлиқ бўлган қуйидаги йўналиш-
ларини ўз ичига олади:

мамлакат иқтисодиётига сармоя ки-

ритиш таваккалчилигини пасайтиришга им-
кон берадиган қулай инвестиция иқлимини

шакллантириш;

миллий ва хорижий инвесторлар

фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомил-
лаштириш;

тўғридан-тўғри чет эл инвестиция-

ларини жалб қилиш соҳасидаги институтлар

фаолиятини яхшилаш;

ижобий инвестиция имиджини яра-

тиш.

Шундай қилиб, мамлакатимиз иқтисо-

диётини модернизациялаш, ишлаб чиқариш
салоҳиятидан оқилона фойдаланиш ва бу-

нинг асосида саноат ишлаб чиқаришнинг са-

марадорлиги ва рақобатбардошлигини оши-
риш, миллий иқтисодиётни барқарорлигини

таъминлашни асосий шартларидан бири бў-
либ, инвестиция фаолиятини ривожланти-

риш, иқтисодиётнинг реал секторига кирити-
ладиган ички ва хорижий инвестиция ресурс-

ларидан фойдаланган ҳолда сармоя қўйилма-
лари кўламларини салмоқли даражада кен-

гайтириш ҳисобланади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонуни Қонунчилик

палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига

Мурожаатномаси. 24 декабр 2020 йил

4. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қумитасининг 2010-2019 йиллар маълумотлари
5.

Зияев Т.М., Қобилов А.У., Ёқуб Д.Т., Зуфарова М. Қ. Қулай инвестицион мухит ва фаол инвестицион сиёсат-

барқарор иқтисодий ўсиш омили. Т.: Иқтисод ва молия, 2019, №10 (130), 52 б.

6. Ғозибеков Д.Ғ. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. T.: Молия. 2003 й.
7. Хайдаров Н. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхоналар инвестицион фаолиятидаги молия-

солиқ муносабатларини такомиллаштириш масалалари: иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун
ёзилган диссертация автореферати. – Т.: 2005й

8. Шарп У., Бейли Дж. Инвестиции: пер. с анг. –М.:ИНФРА, 2000.

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тугрисида"ги цонуни КДнунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда %абул цилинган

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича царакатлар стратегияси тугрисида"ги ПФ-4947-сонли Фармони.

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Цонунчилик палатасига Мурожаатномаси. 24 декабр 2020 йил

Узбекистан Республикаси давлат статистика кумитасининг 2010-2019 йиллар маълумотлари

Зияев Т.М., Кабилов А.У., Ёкуб Д.Т., Зуфарова М. К Кулай инвестицион мухит ва фаол инвестицион сиёсат-бар^арор и^тисодийусиш омили. Т: Ицтисод вамолия, 2019, №10 (130), 52 б.

Розибеков Д.Р. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. Т: Молия. 2003 й.

Хайдаров Н. Ицтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхоналар инвестицион фаолиятидаги молия-соли^ муносабатларини такомиллаштириш масалалари: ицтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферата. - Т.: 2005й

Шарп У., Бейли Дж. Инвестиции: пер. с анг. -М.:ИНФРА, 2000.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов