Улучшение использования налогового анализа при проведении внутренних налоговых проверок

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
172-176
27
8
Поделиться
Исаев, Ф. (2021). Улучшение использования налогового анализа при проведении внутренних налоговых проверок . Экономика И Образование, (4), 172–176. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7602
Фахриддин Исаев, Исследовательский центр Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана

PhD, доцент Заместитель директора

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье дается отзыв о проведенном исследовании использования налогового анализа при проведении внутренних налоговых проверок и его результатах, делаются выводы и рекомендации по теме

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

172

4.

Меҳмонов С.У. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш. и.ф.д.

илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореф. – Т.: 2018. – 74 б.

5.

Додж Р. Краткое руководство по стандартам и нормам аудита: Пер. с англ.; предисловие С.А. Стукова. — М.: Финансы и

статистика; ЮНИТИ, 1992. — 240 с.: ил. (Аудит: теория и практика).

6.

Адамс Р. Основы аудита: Пер. с англ./ Под ред. Я.В. Соколова. — М.: Аудит, ЮНИТИ, 1995. — 398 с.:

7.

Аренс А., Лоббек Дж. Аудит: Пер. с англ./ Гл. редактор серии проф. Я.В.Соколов. - М.: Финансы и статистика, 1995. -560 с.:

8.

Алборов Р.А., Хоружий Л.И., Концевая С.М. Основы аудита: Учебное пособие. ˗ М.: Издательство «Дело и Сервис», 2001. -224 с.

9.

Андреев В.Д. Внутренний аудит: Учебное пособие. — М.: Финансы и статистика, 2003. — 464 с.: ил.

10.

Богомолов А.М., Голощапов Н.А. Внутренний аудит. Организация и методика проведения. — М.: «Экзамен», 1999. — 192 с.

11.

https://en.wikipedia.org/wiki/Institute_of_Internal_Auditors.

12.

www.mf.uz

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий сайти.

13.

https://global.theiia.org-Ички аудиторлар институти расмий веб сайти.

КАМЕРАЛ СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИНИ ЎТКАЗИШДА СОЛИҚ ТАҲЛИЛИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Исаев Фахриддин Икромович -

PhD, доцент «Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари»

илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари

Аннотация:

Мақолада камерал солиқ текширувларини ўтказишда солиқ таҳлилидан фойдаланиш бўйича

олиб борилган тадқиқот ҳамда унинг натижалари бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, мавзу доирасида хулоса ва
тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

солиқ, солиқ назорати, камерал солиқ текшируви, солиқ текшируви.

УЛУЧШЕНИЕ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ НАЛОГОВОГО АНАЛИЗА ПРИ ПРОВЕДЕНИИ

ВНУТРЕННИХ НАЛОГОВЫХ ПРОВЕРОК

Исаев Фахриддин Икромович -

PhD, доцент Заместитель директора Исследовательского

центра «Научные основы и проблемы

экономического развития Узбекистана»

Аннотация:

В статье дается отзыв о проведенном исследовании использования налогового анализа при

проведении внутренних налоговых проверок и его результатах, делаются выводы и рекомендации по теме.

Ключевые слова:

налог, налоговый контроль, внутренняя налоговая проверка, налоговая проверка.

IMPROVING THE USE OF TAX ANALYSIS IN CONDUCTING IN-HOUSE TAX AUDITS

Isaev Fakxriddin Ikromovich -

PhD, Associate Professor Deputy Director of the

Research Center "Scientific Basis and Problems

of Economic Development of Uzbekistan"

Annotation:

The article provides feedback on the study of the use of tax analysis in the conduct of in-house tax audits and

its results, and develops conclusions and recommendations on the subject.

Keywords:

tax, tax control, in-house tax audit, tax audit.

Кириш.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз-

да бюджет-солиқ соҳаси бўйича кўплаб ҳукумат

миқёсида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ама-

лиётга жорий қилиб келинмоқда. Мамлакати-

мизда ишбилармонлик муҳитини яратиш, ин-

вестицион жозибадорлигини ошириш мақсади-

да солиқ соҳасида хорижий давлатларнинг таж-

рибаларидан унунмли фойдаланилиб, бир қанча

меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар ишлаб чиқилиб,

қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон республика-

сини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фар-

мони билан солиқ юкини камайтириш ва солиқ-

қа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини

давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини та-

комиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи

чораларни кенгайтириш бўйича вазифалар бел-

гилаб олиниб, кўплаб солиққа оид қонунчилик-

да ўзгаришлар амалга оширилди. Шулардан энг

кўзга кўринарлиси, Ўзбекистон Республикаси

Солиқ Кодексининг 2020 йил 1 январдан бош-

лаб амал қила бошлаган янги таҳририни таъ-
кидлашимиз мумкин.

Солиқ маъмуриятчилиги тизимида солиқ

таҳлилига аҳамият кун сайин ошиб бормоқдаки,

натижада солиқ текширувларини амалга оши-

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

173

риш бўйича хатарларни таҳлил қилишнинг янги

методикалари амалиётга жорий қилинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ

кодексининг 135-модда. Солиқ назорати тўғри-

сидаги умумий қоидалар қисмида “Ваколатли

органларнинг солиқ тўловчилар ва солиқ агент-

лари томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчи-

ликка риоя этилиши устидан назорат қилишга

доир фаолияти солиқ назоратидир”-деб кўрса-

тилган бўлиб, унга мувофиқ солиқ органлари

солиқ текширувларининг камерал солиқ текши-

руви, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудит

текширувларини тайинлаш ҳуқуқини берадиган

солиқ назоратини ўтказишнинг янги тартиби

бўйича иш бошлади. Ушбу мақолада камерал

солиқ текширувларини ўтказишда солиқ таҳли-

лидан фойдаланиш бўйича изланишлар баён

қилинган.

Адабиётлар шарҳи.

Мавзу доирасида со-

лиқ текширувларининг муҳими тури бўлган

камерал солиқ текшируви бўйича қонунчилик

ва олимлар томонидан олиб борилган илмий

изланишлар асосида тадқиқот олиб борилди.

Камерал солиқ текшируви тушунчаси

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

(2021) 138-модда. Камерал солиқ текширувида

“Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи (со-

лиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ

ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек

солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ

органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳам-

да маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ

органи томонидан ўтказилади”[1]-деб изоҳлан-

ган. “Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғ-

рисида НИЗОМ”да “Камерал солиқ текшируви

солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган со-

лиқ ҳисоботларини ва (ёки) солиқ тўловчининг

фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд

бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қи-

лиш йўли билан солиқ органи томонидан ўтка-

зиладиган текширув”-деб таърифланган[2].

Россия

Федерацияси

қонунчилигида

“Камерал солиқ текшируви солиқ декларация-

лари (ҳисоб -китоблари) ёки ушбу Кодекснинг

221.1-моддаси 2 -бандида кўрсатилган ариза ва

солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳуж-

жатлар, шунингдек бошқа ҳужжатлар асосида

солиқ органи жойлашган жойда ўтказилади”[3].

Майбуровнинг И.А. фикрича, “камерал

солиқ текширувининг мақсади солиқ тўловчи-

лар томонидан солиқлар ва йиғимлар тўғриси-

даги қонун ҳужжатларига риоя этилишини на-

зорат қилиш, солиқ қонунбузарликларини

аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек, уларнинг

самарадорлигини таъминлаш учун зарур маълу-

мотларни йиғиш ва тайёрлашдир” [4].

Попонова Н.А. талқинича “Камерал солиқ

текшируви - бу солиқ декларацияси ва солиқ

тўловчи солиқ идорасига мустақил равишда

топширган ҳужжатлар, шунингдек солиқ орга-

нида мавжуд бўлган ҳужжатлар асосида солиқ-

лар ва йиғимлар тўғрисидаги қонун ҳужжатла-

рига риоя қилинишини текшириш”[5].

Камерал назорат йўналишида З.Қурбонов,

Р. Муминовлар солиқ назоратида камерал назо-

ратни ташкил этилиши солиқ қонунчилигини

изчил бажарилиши таъминлаб, солиқ тўловчи-

лар фаолияти асоссиз аралашувларни олдини

олиб, уларнинг фаолияти юзасидан бюджет ва

бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга

тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ тушишига

хизмат қилишини қайд этган[6].

Муминов Р.Р. Солиқ назоратини ўтказиш

учун ҳисоб-ахборот тизими мавжуд бўлиши

зарурлиги маълум қилиб, “Солиқ назоратининг

ҳисоб-ахборот таъминоти тизими бу ˗ солиқ тў-

ловчиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари

мақсадли жамғармалар бўйича мажбуриятлари-

ни тўғри ва тўлиқ бажарилишини таъминлашга

доир молиявий ва солиқ ҳисоблари ҳужжатлари

ҳамда ташқи манбалардан олинган ахборотлар,

маълумотлар, ҳисоботлар мажмуидир”[7]. Бу

билан солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг

ҳузурига бормаган ҳолда масофадан туриб со-

лиқ органларидан бошқа жойлардаги маълу-

мотларни таҳлил қилиш орқали солиқ тўловчи-

ни назорат қилади.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Солиқ текширувининг асосий мақсади солиқ

тўловчилар ва солиқ агентларини солиқ ва йи-

ғимлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя

этилишини таъминлашдир[8].

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси-

га асосан солиқ органлари солиқ назоратини со-

лиқ текширувлари ва солиқ мониторинги шак-

лида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси-

нинг 137-модда. Солиқ текширувларининг тур-

ларида “Солиқ текширувлари солиқ тўловчилар,

йиғимларни тўловчилар ва солиқ агентлари

томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликка

риоя этилиши устидан назорат қилиш мақсади-

да ўтказилади”-деб белгилаб қуйилган бўлиб,

“Солиқ текшируви солиқ тўловчи тўғрисида со-

лиқ органларида мавжуд бўлган маълумотлар-

ни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида амалга

оширилади.

Солиқ органлари солиқ текширувлари-

нинг қуйидаги турларини ўтказади:

1) камерал солиқ текшируви;

2) сайёр солиқ текшируви;

3) солиқ аудити”-турлари[1].

Ҳозирги вақтда солиқ назоратининг асо-

сий самарали тури - камерал солиқ текшируви

ҳисобланади.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

174

Камерал солиқ текширувининг ўзига хос

хусусияти шундаки, текширув истисносиз барча

солиқ тўловчиларни қамраб олади. Камерал со-

лиқ текшируви, шунингдек, солиқ органида

хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-

хўжалик фаолияти тўғрисидаги ахборот банки-

ни шакллантиришнинг асосий воситаси бўлиб,

бу жой солиқ текширувларини ўтказиш режаси-

ни тузиш учун асос бўлади. Камерал солиқ тек-

шируви доирасида, молиявий кўрсаткичлар ва

солиқ ҳисоб-китобларида такрорланадиган кўр-

саткичларнинг мослигини таҳлил қилиш,

индивидуал кўрсаткичларнинг ишончлилиги,

шубҳали нуқталар ёки номувофиқликлар мав-

жудлиги, бузилиши тўғрисида далолат бера-

ди”[9]. Бугунги кунда солиқ органлари камерал

солиқ текшируви самарадорлигини бевосита

оширишга катта эътибор қаратмоқдалар. Чунки

солиқ тўловчилар сонининг ўсиши барча солиқ

тўловчиларни сайёр солиқ текширувлари билан

тўлиқ қамраб олишга имкон бермайди. Бунинг

сабаби, жойлардаги солиқ текширувлари энг

кўп меҳнат ва вақт талаб қилади, шунинг учун,

солиқ назоратининг бу шакли солиқ тўловчи-

ларнинг оз сонини қамраб олади.

Камерал солиқ текшируви бўлмаган тақ-

дирда, солиқ ҳисоботларини тақдим этаётган

солиқ тўловчилар назоратсиз қоладилар. Айнан

камерал солиқ текшируви ёрдамида солиқ

органлари солиқ тўловчиларга ўзларини назо-

рат қилиш ҳиссини бериб, уларнинг қонунчи-

ликка ва солиқларни ўз вақтида тўлашга

ҳаракат қилишади. Хусусан, камерал солиқ тек-

ширувининг асосий мақсади солиқ тўловчилар

томонидан солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги

қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат

қилиш, солиқ бузилишларини аниқлаш ва олди-

ни олиш, ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун

айбдорларни солиқ ва маъмурий жавобгарлик-

ка тортишдир.

Камерал солиқ текширувининг ўтказили-

ши солиқ ва йиғимлар тўғрисидаги қонун ҳу-

жжатларида белгиланган солиқ тўловлари бў-

йича ҳисоботларни ва ҳисоб-китобларни топши-

риш муддатлари билан белгиланади. Шундай

қилиб, қоида тариқасида, солиқ тўловчи фао-

лиятининг жорий йилидаги солиқ даврлари ка-

мерал солиқ текшируви назоратидан ўтказила-

ди. Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи

томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботлари

ва ҳужжатлар асосида амалга оширилади, бу

солиқни ҳисоблаш ва тўлаш учун асос бўлиб

хизмат қилади. Шу билан бирга, солиқ органи

солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бош-

қа ҳужжатлардан ҳам фойдаланиши мумкин

(масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари-

нинг маълумотлари).

Овчаров Е.В фикрича камерал солиқ тек-

ширувининг биринчи босқичи солиқ ҳисоботла-

рини қабул қилиш пайтида амалга оширилади

ва солиқ тўловчи солиқ қонунчилигига мувофиқ

солиқ ҳисоботини тақдим этишининг тўлиқли-

гини назорат қилишдан иборат. Бу назорат со-

лиқ ҳисоботларини қабул қиладиган солиқ тў-

ловчилар билан алоқалар бўйича мутахассис то-

монидан амалга оширилади[10].

Глухов В.В. мавзу доирасида “камерал сол-

иқ текширувининг иккинчи босқичида тақдим

этилган солиқ ҳисоботининг визуал назорати

амалга оширилади, бу эса керакли маълумот-

ларни тўлдиришнинг тўлиқлиги ва равшанли-

гини, зарур имзоларнинг мавжудлигини назар-

да тутади. Шундай қилиб, ушбу текшириш дав-

рида, бўлим мутахассиси, солиқ тўловчи учун

солиқ декларациясини тузган солиқ тўловчилар

билан ишлашга мувофиқ, барча керакли рекви-

зитлар мавжудлигини назорат қилади: солиқ

тўловчининг исми, ИНН, ҳужжат топширилган

солиқ даври ва бошқалар” [11] деб юқоридаги

фикрларни давомини баён қилган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси-

нинг 138-модда. Камерал солиқ текшируви қис-

мида “Камерал солиқ текшируви жараёнида со-

лиқ органи солиқ тўловчидан (солиқ агентидан,

учинчи шахсдан) ҳисобга олиш ҳужжатларини,

тақдим этилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга

олиш ҳужжатларига доир тушунтиришларни,

шунингдек солиқ ҳамда йиғимларни ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборот-

ни ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда

сўраб олиши мумкин.

Сўралган ҳужжатлар ва тушунтиришлар

солиқ органига тегишли сўров олинган кундан

эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши ке-

рак. Сўралган ҳужжатларни тақдим этиш муд-

дати солиқ тўловчининг ҳужжатлар тақдим эти-

ши учун сабаблари ва зарур бўлган муддатлари

кўрсатилган аризасига кўра солиқ органи томо-

нидан узайтирилиши мумкин”[1].

Солиқ таҳлили усулларидан фойдаланиб,

камерал солиқ текширувини ўтказиш зарурия-

ти солиқ тўловчилар томонидан тақдим этила-

диган асосий солиқ таҳлилининг ҳисоб-ахборот

таъминоти ҳисобланадиган молиявий ҳисобот-

лар ва солиқ ҳисоботлари маълумотларига тая-

ниб амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъ-

ектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатла-

рини ҳимоя қилиш тизимини янада такомил-

лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-

5490-сон Фармонига мувофиқ давлат солиқ хиз-

мати органларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик

хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш

вазифаси белгиланган бўлиб [12], Ўзбекистон

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

175

Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018

йил 28 августдаги 2018-68-сон қарорига илова

“Давлат солиқ хизмати органларида солиққа

оид ҳуқуқбузарлик ҳавфини таҳлил этиш тизи-

мини жорий этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ”га мувофиқ солиққа оид ҳуқуқбузарлик

хавфини таҳлил этиш тизими давлат солиқ хиз-

мати органларида амалиётга жорий этилган

«Таҳлика-таҳлил» дастурий маҳсулоти орқали

тадбиркорлик субъектларида солиққа оид ҳу-

қуқбузарлик ҳавфини автоматик тарзда инсон

омили аралашмаган ҳолда таҳлил қилиш ама-

лиёти жорий қилинган[13].

Бугунги кунда солиқ органлари томони-

дан солиқ текширувлари таҳлика таҳлил мето-

дикаси асосида ҳар бир солиқ тури ва хўжалик

юритувчи субъектнинг бутун фаолиятини ме-

зонларга асосан баҳоланади. Солиқ хавфларини

таҳлил қилиш “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил

қилиш ва баҳолаш” (Таҳлика-таҳлил) автомат-

лаштирилган дастурий маҳсулоти ёрдамида

амалга оширилади. Дастур орқали солиқ хавфи

даражаси солиқ хавфи мезонлари асосида 1 дан

100 гача балл бериш йўли билан аниқланади.

Агар:

- 81 баллдан 100 баллгача тўплаган солиқ

тўловчилар - юқори ҳавф (қизил йўлак) ҳисоб-

ланиб, уларга солиқ аудити тайинланади;

- 30 баллдан 80 баллгача тўплаган солиқ

тўловчилар ўрта хавф (сариқ йўлак) бўлиб,

уларга камерал солиқ аудити тайинланади;

- 1 баллдан 29 баллгача тўплаган солиқ

тўловчилар паст ҳавф (яшил йўлак) бўлиб, улар-

га назорат тадбири тайинланмайди.

Аслида камерал солиқ текшируви қуйида-

ги ҳолларда ўтказилади:

- солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш

хавфи даражасидан келиб чиқиб, «Таҳлика-

таҳлил» дастурий маҳсулоти натижасига кўра

солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи

юқори ёки ўртача бўлганда;

- солиқ органига жисмоний ва юридик

шахсларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжат-

лари бузилиши ҳақидаги мурожаатлари келиб

тушганда;

- солиқ ҳисоботидаги хато ва (ёки) солиқ

ҳисоботидаги тафовутлар аниқланганда [2].

Камерал солиқ текширувлари натижасида

аниқланган энг юқори ҳавфга эга солиқ тўлов-

чиларга эса солиқ аудити тайинланади. Давлат

солиқ хизмати органлари томонидан 2020 йил-

да ўтказилган солиқ аудитлари тўғрисида ҳу-

дудлар бўйича маълумотга эътиборингизни

қаратмоқчимиз (1-жадвал).

1-жадвал

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан 2020 йилда ўтказилган солиқ

аудитлари тўғрисида ҳудудлар бўйича маълумот,

млрд.сўм

Ҳудуд номи

Ў

тк

аз

и

л

га

н

со

л

и

қ

а

удитл

ар

и

сони

шундан

Қ

ўши

м

ч

а

ҳи

со

бл

ан

га

н

со

л

и

қ

л

ар

в

а

й

и

ғи

м

л

ар

шундан

Қ

ўл

л

ан

и

л

га

н

м

ол

и

яв

и

й

ж

ар

и

м

ал

ар

шундан

Т

уга

ти

ш

та

р

ти

би

да

Ж

и

н

оят

и

шл

ар

и

бў

й

и

ч

а

Т

уга

ти

ш

та

р

ти

би

да

ги

ау

дитл

ар

д

а

Ж

и

н

оят

и

шл

ар

и

бў

й

и

ч

а

ау

дитл

ар

д

а

Т

уга

ти

ш

та

р

ти

би

да

ги

ау

дитл

ар

д

а

Ж

и

н

оят

и

шл

ар

и

бў

й

и

ч

а

ау

дитл

ар

д

а

ЖАМИ

12423

10581

1842

1 385,2

179,7

1 205,5

1 620,5

49,2

1 571,3

1

Қорақалпоғистон Р

684

626

58

15,2

5,0

10,2

19,1

5,4

13,7

2

Андижон вилояти

1165

1090

75

39,2

6,9

32,4

63,6

1,7

61,9

3

Бухоро вилояти

1186

1096

90

114,9

7,3

107,5

170,0

3,7

166,2

4

Жиззах вилояти

522

455

67

229,9

2,3

227,5

63,6

0,3

63,3

5

Қашқадарё вилояти

404

226

178

66,4

8,9

57,5

108,9

0,2

108,7

6

Навоий вилояти

478

443

35

11,6

0,9

10,7

13,9

0,1

13,8

7

Наманган вилояти

505

415

90

49,8

14,9

34,9

62,3

0,8

61,5

8

Самарқанд вилояти

496

406

90

33,1

1,6

31,5

28,5

0,2

28,3

9

Сурхондарё вилояти

853

777

76

35,6

1,6

34,0

34,1

0,6

33,5

10

Сирдарё вилояти

683

610

73

126,5

4,3

122,2

96,0

0,4

95,6

11

Тошкент вилояти

852

617

235

128,8

5,0

123,8

193,4

0,5

193,0

12

Фарғона вилояти

1096

890

206

91,6

8,3

83,3

89,3

0,9

88,3

13

Хоразм вилояти

1330

1244

86

30,8

4,7

26,1

27,9

1,3

26,7

14

Тошкент шаҳри

2051

1676

375

259,3

34,3

225,0

503,5

32,1

471,3

15

ЙСТХДСИ

118

10

108

152,4

73,5

78,9

146,4

1,0

145,4

Манба:

Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида томонидан тайёрланди.

1-жадвалда давлат солиқ хизмати орган-

лари томонидан 2020 йилда ўтказилган солиқ
аудитлари тўғрисида ҳудудлар бўйича маълу-

мотлар келтирилган бўлиб, жами ўтказилган

солиқ аудитлар сони 12423 тани ташкил этган.

Олиб борилган солиқ аудитларидан 10581 таси

тугатилган бўлса, 1842 таси бўйича жиноят

аниқланган. Қўшимча ҳисобланган солиқлар ва
йиғимлар миқдори 1 385,2 млрд.сўмни ташкил

этиб, қўлланилган молиявий жарималар миқдо-

ри 1 620,5 млрд.сўмни ташкил қилганлигини

гувоҳи бўлишимиз мумкин.

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

176

Ўтказилган солиқ аудитларининг миқ-

дорини ҳудудлар кесимида қаралганда, Тош-

кент шаҳрида 2051 марта ўтказилган бўлса,

Қашқадарёда энг кам текширув, яъни 404 та

солиқ аудити ўтказилганлигини гувоҳи бўли-

шимиз мумкин. Олиб борилган солиқ аудитла-

ридан Тошкент шаҳрида 1676 таси тугатилган

бўлса, 375 таси бўйича жиноят аниқланган.

Қашқадарёда эса мос равишда 226 таси тугати-

либ, 178 тасида жиноят аниқланган.

Қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғим-

лар бўйича йирик миқдорини Тошкент шаҳрида

259,3 млрд.сўмни, Жиззах вилоятида эса 229,9

млрд.сўмни ташкил қилган. Қўлланилган мо-

лиявий жарималар миқдори катталиги кесими-

да Тошкент шаҳри бўлиб, 503,5 млрд.сўм молия-

вий жарималар қўлланилган.

Олиб борилган тадқиқотлардан шуни

англаш мумкинки, камерал солиқ текширувида

солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган

молиявий ҳисобот ва солиқ ҳисоботлари, улар

томонидан амалга оширилган молиявий харак-

тердаги барча фаолиятлари асосида таҳлиллар

амалга оширилади. Солиқ таҳлилнинг таққос-

лама ва солиштирма каби анъанавий усуллари

воситасида таҳлилий амаллар бажарилади.

Юқорида таъкидлаганимиздек, мамлака-

тимизда солиқ тўловчилар фаолиятини ўрга-

ниш бўйича таҳлика таҳлил дастурий воситаси-

да текширув амаллари амалга оширилмоқда.

Солиқ органлари солиқ тўловчининг ўзи томо-

нидан тақдим қилинган маълумотлари, яъни

солиқ тўловчининг солиқ идорасига мустақил

равишда ёки Давлат солиқ инспекциясига топ-

ширган ҳужжатлар асосида солиқ текширувла-

рини амалга оширади.

Камерал солиқ текшируви солиқ органи

жойлашган жойда амалга оширилади, бундан

солиқ тўловчининг ҳудуд ва биноларини кўздан

кечириш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно.

Камерал солиқ текширувини ўтказиш

давомида солиқ органлари Солиқ кодексининг

145-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг

ҳудуд ва биноларини кўздан кечириши мумкин.

Ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш тад-

бирлари солиқ тўловчи томонидан тақдим

этилган солиқ ҳисоботларида кўрсатилган кўр-

саткичлар ва (ёки) маълумотлар ҳамда солиқ

тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органи-

да мавжуд бошқа маълумотларнинг ҳаққоний-

лигини тасдиқлаш учун ўтказилади[2].

Хулоса ва таклифлар.

Бизнинг фикри-

мизча, камерал солиқ текширувининг асосий

босқичлари қуйидаги тарзда амалга оширилиб,

кейин хулосаларни шаклантирилиши таҳлилий

маълумотларни сифатли бўлишини таъминлай-

ди. Хусусан, солиқ базасини ҳисоблашнинг тўғ-

рилигини текшириш. Ушбу босқичда солиқлар-

ни таҳлили ўтказилади, унга қуйидагилар ки-

ради:

солиқ базасини ҳисоблаш учун зарур

бўлган индивидуал кўрсаткичлар ўртасидаги

мантиқий алоқани текшириш;

ҳисобот

маълумотларининг

ўтган

даврнинг ўхшаш кўрсаткичлари билан солиш-

тириш;

бухгалтерия ҳисоби кўрсаткичлари ва

солиқ ҳисоботлари, шунингдек, солиқларнинг

ҳар хил турлари бўйича ҳисоботларнинг ин-

дивидуал кўрсаткичлари ўзаро боғлиқлиги;

бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ва

солиқ ҳисоботларини солиқ органларида мав-

жуд бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг мо-

лиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълу-

мотларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ба-

ҳолаш;

ҳисоботлардаги

маълумотларнинг

арифметик ҳисобининг тўғрилигини текшириш;

талаб қилинган солиқ имтиёзларининг

ҳақиқийлигини текшириш;

қўлланиладиган солиқ ставкалари ва

имтиёзларининг тўғрилигини, уларнинг амал-

даги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини тек-

шириш.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. 2021. Адолат.

2.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 30 апрелдаги 2020-14-сон қарорига ИЛОВА

Камерал солиқ

текширувини ўтказиш тўғрисида НИЗОМ”

3.

Федеральных законов от 08.06.2015 N 150-ФЗ, от 29.09.2019 N 325-ФЗ, от 20.04.2021 N 100-ФЗ

4.

Майбуров И.А. Налогообложение и налогообложение. 6-издание перевыпущено и заполнено. Москва. Единство-Дана. 2015. -487

5.

Попонова Н.А. Учебное пособие / Н.А. Попонова, Г.Г. Нестеров, А.В. Терзиди. – Москва.: Изд-во Эксмо, 2014. С. 251( 624 с.)

6.

Муминов Р. “Солиқ назоратини такомиллаштириш масалалари” Biznes-Эксперт. Иқтисодий илмий-амалий ойлик нашр № 6, 2016.

7.

Қурбонов З., Муминов Р. “Солиқ назоратини самарадорлигини ошириш масалалари”. Biznes-Эксперт. Иқтисодий илмий-амалий

ойлик нашр № 8, 2016.

8.

Майбуров И. А., Ядренникова Е. В., Мишина Е. Б. [и др.]; Налоги и налогообложение: учебник. под ред. И. А. Майбурова. – 6-е изд. –

Электрон. текстовые данные. – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2017. – 487 c

9.

Баташев Р.В. “Камеральные налоговые проверки: результативность и проблемные аспекты реализации” Московский

экономический журнал 12/2019 с. 14

10.

Овчаров Е.В. Ответственность налогоплательщиков по результатам налоговых проверок: учеб. пособие / Е.В. Овчаров. – Москва:

85 Бухгалтерский учет, 2016. (с. 79) 290 с.

11.

Глухов В.В., Дольде И.В., Некрасова Т.П. Налоги. Теория и практика, - Санкт-Петербург, 2011. - 83 с.

12.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармон.

13.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 августдаги 2018-68-сон қарорига илова “Давлат солиқ

хизмати органларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”

МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Солик кодекса. 2021. Адолат.

Узбекистан Республикаси Давлат солиц фмитасининг 2020 йил 30 апрелдаги 2020-14-сон фрорига ИЛОВА "Камерал солиц текширувиниутказиш тугрисида НИЗОМ"

Федеральных законов от 08.062015 N 150-ФЗ, от 29.09.2019 N325-ФЗ, от 20.04.2021 N 100-ФЗ

Майбуров ИА Налогообложение и налогообложение. 6-издание перевыпущено и заполнено. Москва. Единство-Дана. 2015. -487

Попонова НА Учебное пособие/ НА. Попонова, Г.Г. Нестеров, А.В. Терзиди. - Москва.: Изд-во Эксмо, 2014. С 251( 624 с.)

Муминов Р. "Солиц назоратини такомиллаштиришмасалалари" Biznes-Эксперт. Ицтисодий илмий-амалий ойлик нашр № 6,2016.

бурбонов 3., Муминов Р. "Соли^ назоратини самарадорлигини ошириш масалалари". Biznes-Эксперт. Ицтисодий илмий-амалий ойлик нашр № 8,2016.

Майбуров И. А., Ядренникова Е. В., Мишина Е Б. [и др.]; Налоги и налогообложение: учебник, под ред. И. А. Майбурова. - 6-е изд. -Электрон, текстовые данные. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2017. - 487 с

Баташев Р.В. "Камеральные налоговые проверки: результативность и проблемные аспекты реализации" Московский экономический журнал 12/2019 с. 14

Овчаров Е.В. Ответственность налогоплательщиков по результатам налоговых проверок:учеб, пособие/Е.В. Овчаров. - Москва: 85 Бухгалтерский учет, 2016 (с. 79) 290 с.

И. Гпухов В.В., Дольде И.В., Некрасова Т.П. Налоги. Теория и практика, - Санкт-Петербург, 2011. - 83 с.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг >у^у^пари ва ^онуний манфаатларини цимоя цилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги ПФ-5490-сон Фармон.

Узбекистон Республикаси Давлат соли^ кумитасининг 2018 йил 28 августдаги 2018-68-сон царорига илова "Давлат солих; хизмати органларида солила оид хукукДузарлик хавфини тахушл этиш тизимини жорий этиш тартиби тугрисидаги НИЗОМ"

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов