Преимущества системы двойного образования в увеличении человеческого капитала

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Институт переподготовки и повышения квалификации руководителей и специалистов дошкольных образовательных организаций
CC BY f
318-322
15
8
Поделиться
Эшпулатов, К. (2021). Преимущества системы двойного образования в увеличении человеческого капитала. Экономика И Образование, (4), 318–322. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7629
Комил Эшпулатов, Институт переподготовки и повышения квалификации руководителей и специалистов дошкольных образовательных организаций

Ректор,PhD,  доцент 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрываются актуальные проблемы в системе образования Узбекистана и социально-экономическое значение системы дуального образования как эффективного решения на основе изучения опыта зарубежных стран. Статья посвящена определению функций образовательных учреждений и работодателей в подготовке кадров по дуальной системе. Даются научные выводы о внедрении дуального профессионального образования в профессиональных колледжах республики

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

318

ИНСОН КАПИТАЛИНИ ОШИРИШДА ДУАЛЬ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

Эшпўлатов Комил Абдисаломович -

Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва

мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини

ошириш институти ректори, и.ф.ф.д., (PhD), доцент

Аннотация.

Мақолада Ўзбекистон таълим тизимидаги долзарб муаммолар ва уни самарали ечими сифатида

дуаль таълим тизимининг ижтимоий ва иқтисодий аҳамияти хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш асосида
очиб берилган. Ушбу мақола дуаль тизимида кадрлар тайёрлашда таълим муассасалари ва иш берувчиларнинг

функцияларини белгилаб беришга бағишланган. Шунингдек, муаллифлар томонидан республикамиз касб-ҳунар
коллежларида дуаль касбий таълимни амалда жорий этиш бўйича илмий хулосалар келтирилган.

Таянч иборалар:

иш берувчи, кадрлар, таълим муассасалари, касб таълими, дуаль таълим, дуаль таълим

дастури.

ПРЕИМУЩЕСТВА СИСТЕМЫ ДВОЙНОГО ОБРАЗОВАНИЯ В УВЕЛИЧЕНИИ

ЧЕЛОВЕЧЕСКОГО КАПИТАЛА

Эшпулатов Комил Абдисаломович -

Ректор Институт переподготовки и повышения

квалификации руководителей и специалистов

дошкольных образовательных организаций, PhD, доцент

Аннотация.

В статье раскрываются актуальные проблемы в системе образования Узбекистана и социально-

экономическое значение системы дуального образования как эффективного решения на основе изучения опыта

зарубежных стран. Статья посвящена определению функций образовательных учреждений и работодателей в
подготовке кадров по дуальной системе. Даются научные выводы о внедрении дуального профессионального
образования в профессиональных колледжах республики.

Ключевые слова:

работодатель, кадры, образовательные учреждения, профессиональная подготовка,

дуальное образование, программа дуального образования.

THE ADVANTAGES OF THE DUAL EDUCATION SYSTEM IN INCREASING HUMAN CAPITAL

Eshpulatov Komil Abdisalomovich -

PhD, Rector of Institute for retraining and advanced training of

directors and specialists of preschool education organizations

Annotation.

The article reveals topical problems in the education system of Uzbekistan and the socio-economic

significance of the dual education system as an effective solution based on studying the experience of foreign countries. The
article is devoted to the definition of the functions of educational institutions and employers in the training of personnel
according to the dual system. Scientific conclusions about the introduction of dual vocational education in professional colleges
of the republic are given.

Key words:

employer, personnel, educational institutions, professional training, dual education, dual education program.

Кириш.

Жаҳон амалиётида меҳнат бозо-

ридаги талаб ва таклифнинг номутаносиблиги-

ни таъминлаш, касбий таълимнинг ишлаб чиқа-

риш ва меҳнат бозори билан ўзаро боғлиқлиги-

ни таъминлаш, меҳнат бозорида рақобатбардош

кадрлар тайёрлашда касбий таълим билан иш-

лаб чиқаришнинг узвийлигини таъминлаш ма-

салалари давлатнинг таълим соҳасига оид усту-

вор вазифаларидан ҳисобланади.

Ўзбекистонда меҳнат бозорининг замона-

вий эҳтиёжларига мувофиқ узлуксиз таълим ти-

зимини такомиллаштириш ва юқори малакали

кадрлар тайёрлаш, таълим хизматларининг

очиқлиги ва сифати масалаларига давлат то-

монидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу

боис, устувор йўналишлари сифатида ёшларга

оид давлат сиёсатини янада такомиллаштириш,

мактабгача таълим ташкилотларининг қулай-

лигини таъминлаш, умумий ўрта таълим, ўрта

махсус ва олий таълим тизимини такомиллаш-

тириш ўрин олган. Шу сабабдан, касбий таълим

соҳасини такомиллаштириш, меҳнат бозори би-

лан узвийлигини таъминлаш долзарб масала-

лардан ҳисобланади.

Шу жиҳатдан, касбий таълимни ривож-

лантириш, таълим жараёнини модернизация-

лаш ва мазмунини янгилашни таъминлаш мақ-

садида унинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш

бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оши-

рилди [1,2,3,4,5,6]. Шунга қарамай, таълим муас-

сасалари битирувчиларининг меҳнат бозорида

рақобатбардош эмасликлари таълим тизими

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

319

олдида турган асосий муаммолардан бири ҳи-

собланади. Ушбу муаммоларни келтириб чиқа-

раётган асосий омиллар сифатида қуйидагилар-

ни санаш мумкин [6]:

- таълим мазмунини (касб таълими муас-

сасалари тайёрлов йўналишлари бўйича малака

талабларини) ишлаб чиқишда иш берувчилар

иштирокининг пастлиги;

- ишлаб чиқариш амалиётини ташкил

этиш учун ишлаб чиқариш корхоналарида етар-

ли шарт-шароит яратилмаганлиги;

- битирувчилар эгаллаган ихтисосликлари

бўйича ишлаб чиқаришдаги аниқ иш жойларида

меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун етар-

лича амалий тажрибага эга эмасликлари;

- таълим муассасасида олинган билим ва

орттирилган кўникмаларнинг ишлаб чиқариш-

нинг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ эмас-
лиги;

- ёш мутахассисларни иш жойларидаги

шароитлар, меҳнатга тўланадиган ҳақнинг кўп

ҳолатларда қониқтирмаслиги;

- амалдаги меҳнат қонунчилигида ёшлар-

га қатор имтиёзлар берилиши кўзда тутилган-

лиги учун уларнинг иш берувчилар томонидан

камситилиши ва бошқалар.

Мамлакатимизда иқтисодиётни янада ри-

вожлантириш, йирик ва кичик бизнес корхона-

ларида аҳолини, айниқса ёшлар ва хотин-қиз-

ларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек,

камбағалликни самарали қисқартиришга эри-

шиш учун ишчи-ходимларнинг меҳнат фаолия-

ти билан бир вақтда таълим олишини ташкил

этиш зарурияти пайдо бўлди. Ушбу мақсадга

эришишнинг энг самарли йўли – бу малакали

кадрлар тайёрлаш жараёнига - дуаль таълим
тизимини жорий этиш ҳисобланади.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Вазир-

лар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги

“Профессионал таълим тизимида дуаль таълим-

ни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида” 163-

сон Қароририга мувофиқ, ёшларнинг касблар ва

мутахассисликларни эгаллашга бўлган қизи-

қишларини қўллаб-қувватлаш учун кенг имко-

ниятлар яратиш ҳамда профессионал таълим

тизимида дуаль таълим шаклини ташкил этиш

мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва

ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида про-

фессионал таълим муассасалари бўлган вазир-

ликлар ва идораларга қуйидаги вазифалар

юклатилди:

- ҳар йили тасдиқланган режа асосида

ўқувчиларни дуаль таълим дастурлари асосида

ўқишга жалб этиш бўйича касбга йўналтириш

ишларини ташкил этиш;

- дуаль таълим ташкил этиладиган ташки-

лот ва профессионал таълим муассасасида таъ-

лим жараёнини ташкил этиш юзасидан ҳамкор-

ликни йўлга қўйсин ҳамда келишилган ўқув

режаси ва ўқув жараёни графигини тасдиқлаш;

- ўқувчиларни ҳафтада камида икки кун

профессионал таълим муассасаларидаги ўқув

жараёнларида иштирок этишларини ва қолган

иш кунларида тегишли ташкилотларда амалий

машғулотлар билан бирга меҳнат фаолияти

олиб боришларини таъминлаш;

- профессионал таълим муассасаларида

дуаль таълим жараёнини ташкил этилиши усти-

дан тизимли назорат ўрнатиш;

- дуаль таълимни такомиллаштириш ва

методик таъминотини мустаҳкамлаш юзасидан

илғор халқаро тажрибаларни тизимли ўрганиш

ишларини ташкил этиш.

Адабиётлар таҳлили.

Дуаль таълим

Ўзбекистонга сўнгги йилларда кириб келган

бўлсада, лекин у аллақачон янги профессионал
ходимларни тайёрлаш учун жуда машҳур ёнда-

шув ҳисобланади[7]. Дуаль ўқитишнинг ўзига

хос хусусияти амалий тажриба ва назарий маш-

ғулотларнинг бирлашувидир. Айнан профессио-

нал таълим тизимидаги ана шундай янгича ён-

дашув келажакдаги юқори малакали мутахас-

сисларни сифатли тайёрлашни таъминлайди.

Дуаль таълим дастури

профессионал

таълим муассасаси ва ташкилотда таълим олув-

чининг муайян касб ёки мутахассислик бўйича

касбий фаолиятини ва меҳнат вазифаларини ба-

жаришига қаратилган давлат таълим стандар-

ти, ўқув режаси, ўқув дастур (модул)лари, ўқув

ва ишлаб чиқариш амалиёти дастурларидан

иборат ҳужжатлар тўплами ҳисобланади [6].

Дуаль таълим модели педагогика соҳасига

Германия, Австрия ва Швецарияда давлатлари-

да кириб келган бўлсада, ушбу таълим тизи-
мини мамлакатда самарали жорий этиш орқали

Германия ишчи-ходимларни тайёрлашда катта

мувофаққиятларга эришган[11]. Германияда

1969 йилда “Касб-ҳунар таълими тўғрисида”ги

қонун қабул қилинганидан кейин расман иқти-

содий корхоналарда “устоз-шогирд” тизимини

такомиллаштириш мақсадида жорий этилган

[7]. Кўплаб ривожланган ва ривожланаётган

мамлакатлар немис тажрибасини миллий хусу-

сиятларига мослаштирган ҳолда ўқитишни

бошлаган[8]. Айни кунларда Греция, Италия,

Испания, Хитой, Швеция, Руминия, Жанубий

Корея ва Африка мамлакатларида дуаль таълим

модели самарадорликка эришиб келмоқда [10].

Шунингдек, дуаль таълим тизими Европа Итти-

фоқининг қатор мамлакатлари, жумладан Авст-

рия ва Швейцарияда ҳам жорий қилинган[12].

Ҳозирги вақтда Мустақил Давлатлар Ҳамдўст-

лиги мамлакатлари орасида Россия ва Қозоғис-

тонда ҳам ушбу тизимни жорий қилиш бўйича

чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Францияда ўрта маълумотли мутахассис-

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

320

ларни “устоз-шогирд” усулида тайёрлаш тажри-

баси ҳам эътиборга молик [9]. Бу тизим, асосан,

умумий таълим олгандан сўнг ўқишни давом

эттирмайдиган ёшларга мўлжаллангандир. Бун-

дай талабаларнинг умумий ва назарий таъли-

мини “Касб шогирдлиги” марказлари амалга

оширса, амалий машғулотлар бевосита корхона-

ларда олиб борилади. Марказлар расман Халқ

таълими марказига бўйсунади, корхоналар зим-

масига эса талабларни иш жойларида касбларга

ўргатиш вазифаси юкланган.

Дуаль таълим тизимининг афзаллиги - бу

мутахассисларни тайёрлашда ўқув ва ишлаб

чиқариш соҳаларининг мувофиқлаштирилган

ўзаро алоқаси ҳамда битирувчиларни юқори да-

ражада иш билан таъминлашга эришиши ҳисоб-

ланади. Дуаль таълимни қўллашнинг асосий

йўналишлари олий ва профессионал таълим

турлари ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси.

Ўзбекистонда

касбий таълимни янада такомиллаштириш учун

ривожланган давлатларнинг бу соҳадаги тажри-

басидан ижобий фойдаланиш мақсадга мувофиқ

бўлади. Хусусан, Германияда ўз самарасини кўр-

сатаётган дуаль таълим тизими диққатга сазо-

вордир. Ушбу тизимнинг бош тамойили - “ама-

лиёт орқали ўқитиш”дир. Бу ҳукумат, касбий

таълим тизими ва иш берувчиларнинг ижти-

моий шериклиги орқали амалга оширилади. Бу

ўринда дуаль таълим тизимидан давлат ҳам,

таълим муассасалари ва бизнес ҳам манфаат-

дорлигини таъкидлаш лозим (1-расм).



1-расм. Дуаль таълим тизимининг ижтимоий ва иқтисодий аҳамияти

Таҳлил ва натижалар.

Дуаль тизимида

таълим муассасалари талабаларга зарур наза-

рий ва асосий амалий билимларни берадилар.

Бунинг учун одатда ўқув дастурининг 20-25%

ажратилади. Талабалар амалий билимлар ва

кўникмаларни бевосита корхоналарда оладилар

(ўқув дастурининг 75-80¿). Талабалар ҳафта-

нинг 4 куни корхонада амалиёт машғулотлари-

да, қолган 1-2 куни таълим муассасасида бўла-

дилар. Корхона талабага иш ҳақи (стипендия)

тўлайди. Битирувчилар амалиётни ўтаган кор-

хоналарда ишга жойлашишлари ёки бошқа ком-

пания ва фирмаларга ишга киришлари мумкин.

Шу жиҳатдан, дуаль тизимида кадрлар

тайёрлашни таълим муассасалари ва иш берув-

чилар ҳамкорлигида амалга оширишда бу ше-

риклар ҳар бирининг вазифалари аниқ белгилаб

қўйилиши ҳам зарур (1-жадвал).

Дуаль таълим тизимининг ижтимоий ва иқтисодий аҳамияти

Давлат учун

Иш берувчи учун

Талаба учун

Кадрлар рақобатбардош-

лигини ошиши

Иқтисодиёт учун юқори

малакали кадрлар

тайёрлаш сифатининг

ортиши

Танлаган

ихтисослигига ва иш

жойига эга

Меҳнат бозорида ишчи

кучига талаб ва

таклифнинг

мутаносиблиги

Ёшларни иш билан

таъминлаш

кафолатланиши

Таълим тизимининг

қисман ўзини ўзи

молиялаштириши

Аниқ ихтисосликдаги

мутахассисга эга бўлиш

Меҳнат унумдорлиги

маҳсулот ва хизмат

сифатининг ортиши

Кадрларни танлаш ва

тайёрлаш

харажатларининг

тежалиши

Таълим олиш

харажатларининг

тежалиши

Дарҳол меҳнат

фаолиятига киришиш

Таниш жамоада ишлаш

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

321

1-жадвал

Дуаль тизимида кадрлар тайёрлашда таълим муассасалари ва иш

берувчиларнинг функциялари [13]

Таълим муассасалари

Иш берувчилар

Иш берувчилар буюртмалари ва меҳнат бозорининг
мониторинги асосида ўрта бўғин мутахассислари тайёрлаш
йўналишлари ва миқдорига ўзгартиришлар киритиш

Корхонада ўрта бўғин мутахассис-ларига жорий ва
истиқболни эҳтиёжни аниқлаш ва уларни тайёрлаш
бўйича таълим муассасалари билан шартнома тузиш

Ўқув дастурлари ва режаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

Ўқув дастурлари ва режаларини ишлаб чиқиш ва
жорий этишда бевосита иштирок этиш

Таълим

жараёнида

интерфаол

ва

АКТлардан

кенг

фойдаланиш

Бевосита корхона ишлаб чиқаришида талабаларнинг
амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш

Ишлаб чиқаришда талабаларнинг амалиётига раҳ-
барлик қилиш учун корхонанинг педагогик тайёр-
гарликдан ўтган тажрибали мутахассисларини жалб
этиш

Талабаларнинг амалиётига раҳбарлик қиладиган ишлаб чиқа-
ришдаги устоз- йўриқчиларга методологик ёрдам кўрсатиш

Талабаларнинг якунловчи давлат аттестациясини
ўтказишда бевосита иштирок этиш

Таълим муассасаларини тугаллаганларнинг ишга жойлашиши
мониторингини олиб бориш

Касбий таълимни ривожлантириш учун инвестиция-
лар киритиш

Касбий таълимда дуаль тизими асосида

иш берувчиларнинг бевосита буюртмалари асо-

сида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш имко-

нини ҳам беради. Фикримизча, Ўзбекистондаги

касб-ҳунар коллежларида кадрлар тайёрлашда

дуаль тизими аввал, мамлакатнинг минтақала-

ридан бирида, масалан: Тошкент шаҳрида таж-

риба сифатида синовдан ўтказилиши мақсадга

мувофиқдир. Тўпланган ана шу тажриба асосида

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши

ва босқичма-босқич жорий этилиши лозим. Ўрта

махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ин-

новацион педагогик технологияларни қўллаб,

таълим сифатини ошириш ва миллий иқтисоди-

ёт учун малакали кадрлар тайёрлаш сифатини

яхшилаш учун, биринчи навбатда, касб-ҳунар

коллежлари ва академик лицейлар педагоглари

ва педагог-муҳандисларининг касб ва уларнинг
малакасини ошириш зарур.

Хулоса ва таклифлар.

Республикамиз

касб-ҳунар таълим муассасаларида дуаль таъ-

лим тизимини амалда жорий этишнинг яхлит

концепциясини ишлаб чиқиш ва уни изчил

амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Республика касб-ҳунар коллежларида

дуаль касбий таълимни амалда жорий этиш

учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

1.

Касб-ҳунар коллежларида дуаль касбий

таълимини жорий этишнинг ҳуқуқий асослари

ишлаб чиқилиши зарур. Бунинг учун жаҳоннинг

қатор мамлакатлари қонунчилик тажрибасига

асосланган ҳолда “Касбий таълим тўғрисида”

махсус Қонун ишлаб чиқилиши ва қабул

қилиниши мақсадга мувофиқдир. Фикримизча,

ушбу ҳужжатда қуйидагилар ўз ифодасини

топиши керак:

-

касб-ҳунар коллежларида дуаль таълим

тизимининг қонуний асослари;

-

дуаль таълим тизимини ташкил этишда

таълим муассасаси ва ишлаб чиқаришнинг

функциялари, вазифалари ва мажбуриятлари;

-

дуаль таълим тизимида иштирок этади-

ган ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилот-

ларга давлат томонидан имтиёзлар;

-

касб-ҳунар коллежлари битирувчилари-

нинг билими, малакаси, амалий кўникмалари-

нинг мустақил экспертлар ва иш берувчилар

томонидан баҳолаш мезонлари ва бошқалар.

2.

“Касбий таълим тўғрисида”ги Қонун

билан бир қаторда “Касб-ҳунар коллежлари

талабаларини ишлаб чиқаришдаги амалиёти

тўғрисидаги низом”, “Касб-ҳунар коллежлари-

нинг базавий корхоналари тўғрисидаги низом”,

“Касб-ҳунар коллежлари талабалари устозлари

тўғрисидаги низом”, “Иш берувчилари билан

касб-ҳунар коллежлари талабалари ўртасида

меҳнат шартномалари тузиш тўғрисидаги

низом”, “Касб-ҳунар коллежлари талабаларини

ишга жойлаштириш мониторингини олиб бо-
риш тўғрисидаги низом” каби қонуности ҳуж-

жатлари ҳам қабул қилиниши мақсадга муво-

фиқдир.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни, ЎРҚ-637-сон, 2020 йил 23 сентябрь.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва

илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон фармони, 2020 йил 6 ноябрь.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон фармони, 2019 йил 6 сентябрь.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар

таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, 2018 йил 26 январь.

ТАЪЛИМ ВА ФАН


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

322

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Профессионал таълим тизимида дуаль таълимни

ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида” ги 163-сонли қарори, 2021 йил 29 март.

6.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва

ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш
тўғрисида”ги 466-сонли қарори, 2020 йил 7 августь.

7.

Авлиякулов. А “Дуаль таълим принципларини жорий этиш” модули бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Т.: 2020

йил, 60 б.

8.

Proyecto de ley sobre educación dual avanza con nuevo texto: Ahora qué dice? Semanario Universal. (2019) Retrieved

from https://semanariouniversidad.com/pais/proyecto-de-ley-sobre-educacion-dual-avanza-con-nuevo-texto-ahora-que-dice/.

9.

Bravo J. (2019) Diputados aprueban proyecto de educación dual. La Nación. Retrieved from

https://www.nacion.com/el-pais/educacion/

diputados-aprueban-proyecto-de-educacion-

dual/7lsnh4jtiravdehxbc4vc3xlfa/story/ conalep.

10.

2020 Dual Education in Latin America: Challenges and Opportunities 23 Inter-American Development Bank (IDB).

2013. (n.d.). Support for the Implementation of the Impact Evaluation Program and Blockchain pre-pilot in the Bahamas.

Retrieved from https://www.iadb.org/en/project/ BH-T1063 Institute for Apprenticheship. (n.d.). Route panels. Retrieved from
https://www.instituteforapprenticeships.org/about/route-panels/ International Labor Organization (ILO).

11.

Dual education in montenegro Practical training in three-year educational programmes. © European Training

Foundation and International Labour Organization, 2020. р. 56. https://www.etf.europa.eu/sites/default/files/2020-

09/dual_education_in_montenegro.pdf

12.

Дудырев, Ф.Ф., Романова О.А., Шабалин А.И “Дуальное обучение в российских регионах: модели, лучшие

практики, возможности распространения” Вопросы образования / Educational Studies Moscow, 2018. No 2, с. 117-138.
DOI: 10.17323/1814-9545-2018-2-117-138

13.

Эшпўлатов К.А ―Замонавий иқтисодиётда меҳнат бозори ва касбий таълим узвийлигини таъминлашни

такомиллаштириш‖ диссертация автореферати. Тошкент. 2018 йил, 59 б.

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОШҚАРУВИДА ЖОРИЙ ҚИЛИНГАН МЕНЕЖМЕНТ

УСУЛЛАРИНИНГ НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ

Салихов Нодир Джамолович -

БухДУ докторанти

Аннотация:

Мақолада мактабгача таълим тизими бошқарувининг самарасини аниқлаш, мактабгача таълим

бўйича ҳудудлар рейтинги, мактабгача таълим тизимини бошқарувида иқтисодий усулларнинг аҳамияти,
мактабгача таълим менежментига тарбиячи ходимларнинг ва тарбияланувчи болалар ота-оналарнинг фикрлари,

таҳлиллар асосида мактабгача таълим менежменти бўйича тадқиқотчи хулосаси баён қилинган.

Таянч сўзлар:

мактабгача таълим, мактабгача таълим ташкилоти, таълим менежменти, мактабгача

таълим тизими, менежмент иқтисодий усуллари.

ОЦЕНКА РЕЗУЛЬТАТОВ МЕТОДОВ УПРАВЛЕНИЯ, РЕАЛИЗОВАННЫХ

В ДОШКОЛЬНОМ ОБРАЗОВАНИИ

Салихов Нодир Джамалович -

Докторант БухГУ

Аннотация:

В статье описаны эффективность управления дошкольным образованием, региональный

рейтинг систем дошкольного образования, значение экономических методов в управлении дошкольным образованием,
взгляды воспитателей и родителей дошкольников на управление дошкольным образованием, выводы исследователя
управления дошкольным образованием. на основе анализа управления дошкольным образованием.

Ключевые слова:

дошкольное образование, организация дошкольного образования, управление образованием,

система дошкольного образования.

EVALUATION OF THE RESULTS OF MANAGEMENT METHODS

IMPLEMENTED IN PRESCHOOL EDUCATION

Salixov Nodir Djamolovich -

BukhSU doctoral student

Abstract:

The article describes the effectiveness of preschool education management, regional ranking of preschool

education systems, the importance of economic methods in preschool education management, the views of educators and parents

of preschool children on preschool education management, the findings of the researcher on preschool education management
based on analyses of preschool education management.

Keywords:

preschool education, preschool education organization, education management, preschool education system,

economic methods of management.

ТАЪЛИМ ВА ФАН

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси "Таълим тугрисида"ги крнуни, УРК^-637-сон, 2020 йил 23 сентябрь.

Узбекистан Республикаси Президентининг "Узбекистоннинг янги таращиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соцаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПФ-6108-сон фармони, 2020 йил 6 ноябрь.

Узбекистан Республикаси Президентининг "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга дойр фшимча чора-тадбирлар тугрисида"ги ПФ-5812-сон фармони, 2019 йил 6 сентябрь.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги "Умумий урта, урта махсус ва касб-хунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги фармони, 2018 йил 26 январь.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Мацкамасининг “Профессионал таълим тизимида дуаль таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари %ацида"ги 163-сонли царори, 2021 йил 29 март.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг “Узбекистан Республикасида узлуксиз бошлангич, урта ва урта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-хуку^ий хужжатларни тасди^лаш тугрисида”ги 466-сонли царори, 2020 йил 7 августы

Авлиякулов. А “Дуаль таълим принципларини жорий этиш" модули буйича укув-услубий мажмуа. - Т.: 2020 йил, 60 б.

Proyecto de ley sobre education dual avanza con nuevo texto: Ahora que dice? Semanario Universal. (2019) Retrieved from httpsi//semananouniyertidgdicom/pqis/proyectozde4ey^obr^ducqtion4!uql4i^^

Bravo J. (2019) Diputados aprueban proyecto de education dual. La Nation. Retrieved from

https://www.nacion.com/el-pais/educacion/ diputados-aprueban-proyecto-de-educacion-

dual/7lsnh4jtiravdehxbc4vc3xlfa/story/ conalep.

2020 Dual Education in Latin America: Challenges and Opportunities 23 Inter-American Development Bank (IDB). 2013. (n.d.). Support for the Implementation of the Impact Evaluation Program and Blockchain pre-pilot in the Bahamas. Retrieved from https://www.iadb.org/en/project/BH-T1063 Institute for Apprenticheship. (n.d.). Route panels. Retrieved from https://www.instituteforapprenticeships.org/about/route-panels/ International Labor Organization (ILO).

Dual education in montenegro Practical training in three-year educational programmes. © European Training Foundation and International Labour Organization, 2020. p. 56. https://www.etf.euгора,eu/sites/default/files/2020-09/dual education in montenegro.pttf

Дудырев, Ф.Ф., Романова O.A., Шабалин А.И “Дуальное обучение в российских регионах: модели, лучшие практики, возможности распространения" Вопросы образования / Educational Studies Moscow, 2018. No 2, с. 117-138. DOI: 10.17323/1814-9545-2018-2-117-138

Эшпулатов К. А “Замонавий ицтисодиётда мехнат бозори ва касбий таълим узвийлигини таъминлашни такомиллаштириш " диссертация автореферата. Ташкент. 2018 йил, 59 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов