Оценка развития транспортировки транспортных услуг населению кашкадарьинской области на основе трендовых моделей

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
396-402
25
4
Поделиться
Рахимов, А., & Очилов, М. (2021). Оценка развития транспортировки транспортных услуг населению кашкадарьинской области на основе трендовых моделей. Экономика И Образование, (4), 396–402. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7652
Анвар Рахимов, Каршинский инженерно-экономический институт

доцент кафедры Бизнес и инновационный менеджмент

Муроджон Очилов, Каршинский инженерно-экономический институт

старший преподаватель кафедры Автоматизация и управление технологическими процессами

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Проанализировано развитие сектора транспортных услуг населению и изменения относительно других секторов услуг. Сделали оценки, экономические анализа и прогнозирования на оснаве трендовая моделям в процесса развития сектора транспортных услуга.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

396

бу ерда ХКСКК- хизмат кўрсатиш сифати-

нинг комплекс кўрсаткичи (СК – сифат кўрсат-

кичи) хизмат кўрсатиш;

- асосий коэффциент хизмат кўрса-

тиш СК– маҳсулотдан қониқиш;

– мижозларнинг маҳсулотдан қо-

ниқиш коэффициенти;

– асосий коэффициент хизмат кўрса-

тиш СК– сервисдан қониқиш;

- мижозларнинг сервисдан қони-

қиш коэффициенти;

- асосий коэффициент СК хизмат

кўрсатиш – хизмат кўрсатиш тезлиги;

– индивидуал хизмат кўрсатиш бос-

қичларининг тезлик коэффициенти. Юқоридаги
формула орқали хизмат кўрсатиш сифатининг

комплекс кўрсаткичини (ХКСКК) ҳисоблаш мақ-

садга мувофиқдир.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Shostack G. L. Breaking Free from Product Marketing // Journal of Marketing. 1977. April. Р. 73–80.

2. Иватов И. Ресторанное хозяйство в туристической сфере. Учебное пособие. -Т.: ТГЭУ, 1998. -131 с.
3. Кучер Л. С., Шкуратова Л. М. Умумий овқатланиш хизматларини ташкил қилиш: дарслик. - М.: "Ишбилармон

адабиёт" нашриёт уйи, 2002. - 544с.

4. Қудратов Ғ.Ҳ., Пардаев М.Қ., Абдукаримов Б.А. Сервис ривожи – аҳолининг бандлигини таъминлаш ва

фаровонлигини ошириш омили. Рисола. Т.: Фан ва технология, 2007. -16 б.

5. Пардаев М.Қ., Исроилов Ж.И. Хусусий корхоналар фаолияти таҳлилининг назарий ва методологик

муаммолари, (Монография) -Т.: Фан ва технология, 2007.-163 б.

6. Пардаев м.Қ., Мирзаев Қ.Ж., Пардаев О.М. Хизматлар соҳаси иқтисодиёти. – Т.: “Иқтисод-молия”, 2016. – 384 б.

7. М.Қ.Пардаев умумий таҳрири остида. Савдо иқтисодиёти муаммолари. Ўқув қўлланма.– Т.: “Иқтисод-молия”,

2016. – 504 б.

8. Азбука ресторатора: все, что нужно знать, чтобы преспеть в ресторанном бизнесе. М.: Изд-во Жигульского,

2003. 215 с

9. Аграновский Е.Д., Аносова М.М., Лифанова Р.Ф. «Организация производства на предприятиях общественного

питания». - М.: Экономика. 2009. - 350 с.

10. Андрушкив Б., Кирич Н. Как улучшить работу сферы обслуживания // Экономика, 2012. - № 6. - С. 82-87.
11. Шарипов Т.С., Абдукаримов Б.А. Умумий овқатланиш: ҳолати, муаммо ва ечимлар. Монография. -Тошкент:

Иқтисодиёт, 2011.

12. Мирзаев Қ.Ж., Равшанов З.И. Умумий овқатланиш хизматларини ташкил этишнинг муҳим хусусиятлари.

Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017.

13. Худайшукуров Т., Шукуров И.Х. “Овқатланиш корхоналарида санитария ва гигиена”. Олий ўқув юртлари учун

Дарслик. Тошкент, 2012.

14. Пардаев М.Қ. ва бошқалар. Рақамли иқтисодиётнинг назарий ва амалий масалалари // М.Қ.Пардаев,

Қ.Х.Абдурахманов, М.А.Маҳкамова,

15. Schwab K. The fourth industrial revolution. – Currency, 2017. – 192 p.

16. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий – иқтисодий ҳолати. UZSTAT маълумотлари асосида
17. Kalanova Mokhigul. (2021). Issues of increasing the efficiency of services provided in public catering enterprises in

conditions of the digital economy. Philosophical Readings, XIII(4), 563–582. http://doi.org/10.5281/zenodo.5018206.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИГА ТРАНСПОРТ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ

РИВОЖЛАНИШИНИ ТРЕНД МОДЕЛЛАР АСОСИДА БАҲОЛАШ

Рахимов Анварь Норимович -

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

“Бизнес ва инновацион менежмент” кафедраси доценти,

Очилов Муроджон Ашурқулович -

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

“Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва

бошқариш” кафедраси катта ўқитувчиси

Аннотация.

Аҳолига транспорт хизмат кўрсатиш соҳасини ривожланиши, ва бошқа хизмат кўрсатиш

соҳаларига нисбатан ўзгариши таҳлил қилинган. Транспорт хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиш жараёнлари
тренд моделлар асосида баҳоланган, иқтисодий таҳлили ҳамда прогнози қилинган.

Калит сўзлар:

Турмуш сифати, тренд моделлар, n-кўрсаткичли тренд модели, экспоненциал тренд модели,

фукнционал модел, эмпирик модел, корреляция коэффициенти, регрессия тенгламаси, ковариация, Стьюдент мезони,
прогнозлаш.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

397

ОЦЕНКА РАЗВИТИЯ ТРАНСПОРТИРОВКИ ТРАНСПОРТНЫХ УСЛУГ НАСЕЛЕНИЮ

КАШКАДАРЬИНСКОЙ ОБЛАСТИ НА ОСНОВЕ ТРЕНДОВЫХ МОДЕЛЕЙ

Рахимов Анвар Норимович -

доцент кафедры Бизнес и инновационный менеджмент

Каршинского инженерно-экономическогой института

Очилов Муроджон Ашуркулович -

старший преподаватель кафедры Автоматизация

и управление технологическими процессами Каршинского

инженерно-экономического института

Аннотация.

Проанализировано развитие сектора транспортных услуг населению и изменения относительно

других секторов услуг. Сделали оценки, экономические анализа и прогнозирования на оснаве трендовая моделям в

процесса развития сектора транспортных услуга.

Ключевые слова:

Качество жизни, трендовые модели, n-индикаторная трендовая модель, экспоненциальная

модель тренда, функциональная модель, эмпирическая модель, коэффициент корреляции, уравнение регрессии,
ковариация, критерий Стьюдента, прогнозирование.

EVALUATION OF THE DEVELOPMENT OF TRANSPORTATION OF TRANSPORTATION SERVICES

TO THE POPULATION OF KASHKADARYA REGION BASED ON TREND MODELS

Rakhimov Anvar Norimovich -

associate professor of the department of Business and innovation

management of the Karshi engineering and economic institute

Ochilov Murodjon Ashurkulovich -

Senior Lecturer of the Department of Automation and Control of

Technological Processes of the Karshi Engineering and Economic Institute

Abstract.

The development of the sector of transport services to the population and changes in relation to other sectors

of services are analyzed. We made estimates, economic analysis and forecasting on the basis of trend models in the process of
development of the transport services sector.

Key words

:

Quality of life, trend models, n-indicator trend model, exponential trend model, functional model, empirical

model, correlation coefficient, regression equation, covariance, Student's test, forecasting.

Кириш.

Бозор иқтисодиёт шароитида

Ўзбекистонда аҳолига транспорт хизмат кўрса-

тиш соҳаси сифатини оширишнинг янги ижти-

моий-иқтисодий шароитларга мос концепция-

сини яратишга зарурат туғилди. Мазкур концеп-

цияни шакллантиришда сўнгги йилларда жаҳон

амалиётида кенг қўлланилаётган «Турмуш си-

фати» концепциясининг айрим қоидаларидан

фойдаланиш мумкин. «Турмуш сифати» концеп-

цияси инсоннинг жисмоний, ақлий ва ижтимоий

баркамоллигини белгиловчи шартларни шакл-

лантиради. Бу ўринда гап фақат турмуш сифати-

ни (овқатланиш, уй-жой, иш билан бандлик,

таълим даражаси) баҳоловчи объектив омиллар

ҳақида эмас, балки инсон томонидан «ўз фаро-

вонлиги», «бахт», «қониқиш», «роҳат» каби ту-

шунчаларни субъектив ҳис қилиш тўғрисида

ҳам бормоқда. Бунда масалан, алоқа ва ахборот-

лаштириш хизматлар, маиший хизматлар, ком-

мунал хўжаликлар интеллектуал хизматлар

каби транспорт хизматларини ҳам ривожланти-
риш муҳим аҳамият касб этади. «Турмуш

сифати» концепцияси инсоннинг атроф-муҳит

билан ўзаро муносабатларини ҳам ўз ичига ола-

ди. Бу муносабатлар эҳтиёжлар қондирилганли-

ги ва мавжуд имкониятларнинг кутилган имко-

ниятларга мослиги даражасини ифодалайди.

«Турмуш сифати» концепцияси қоидала-

рига амал қилиш шунингдек, аҳолининг турмуш

шароити ва фаровонлигини оширишда хизмат

кўрсатиш тармоқларини ривожлантиришнинг

асосий негизи бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги

кундаги турмуш шароитини ўрганиш, яшаш

жойларининг атроф-муҳит билан ўзаро муноса-

батини баҳолаш, мавжуд имкониятлардан фой-

даланиб, ўз эҳтиёжларини қондириш учун

транспорт хизмат кўрсатиш соҳасини аҳоли

имкониятларига мослаштириш керак бўлади.

Иқтисодиётни ривожлантириш ва либе-

раллаштиришнинг устувор йўналишларидан

бири бу – йўл-транспорт инфратузилмасини

янада ривожлантириш, иқтисодиёт, ижтимоий

соҳа, бошқарув тизимига ахборот-коммуника-

ция технологияларини жорий этишдир.

Асосий қисм.

Ижтимоий соҳани ривож-

лантиришнинг устувор йўналишларида ҳам бу
соҳага алоҳида тўхталиб ўтилган бўлиб, қуйида-

ги вазифалар белгиланган:

- аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни

тубдан яхшилаш, йўловчи ташиш ҳавфсизлиги-

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

398

ни ошириш ва атроф–муҳитга зарарли моддалар

чиқишини камайтириш, ҳар томонлама қулай

янги автобусларни сотиб олиш, автовокзал ва

автостанцияларни қуриш ҳамда реконструкция

қилиш;

- йўл инфратузилмаси қурилиши ва

реконструкция қилинишини жадал давом этти-

риш, энг аввало, минтақавий автомобиль йўлла-

рини ривожлантириш, хўжаликлараро қишлоқ

автомобиль йўлларини, аҳоли пункти кўчалари-

ни капитал ва жорий таъмирлаш.

Бу кўрсаткичлар кенг халқ оммаси ман-

фаатларини ҳимоя қилган ҳолда аҳолига хизмат

кўрсатиш даражасини янада оширади.

Юқоридагиларга асосланиб, мамлакатни

модернизациялаш шароитида жои ларда аҳолига

транспорт хизмат ку рсатиш учун, ҳар бир мин-

тақанинг иқлими, бозор иқтисодие ти шароит-

ларини ҳисобга олган ҳолда, эконометрик

моделлаштиришдан фои даланишни кенг и у лга

қу и иш учун қатор муаммоларни ҳал қилиш

талаб этилади. Чунончи:

- ҳудудлар у ртасида транспорт хизмат ку р-

сатиш тармоқларидаги тафовутларни бартараф

қилишни;

- жои ларда транспорт хизмат ку рсатувчи

субъектларни устувор тарзда ривожлантириш-

нинг моделлаштиришни;

- жои ларда транспорт хизмат ку рсатувчи

субъектлар у ртасидаги рақобат муҳитини яхши-

лашни;

- жои ларда ишлаб чиқариш фондлари ва

ишчи кучларини ҳисобга олиб транспорт хизмат

ку рсатиш соҳасини янада ту лароқ жалб қилиш-

ни, яъни жамиятнинг чегараланган ресурслари-

дан ту ғри фои даланишда бошқаришни модел-

лаштиришни.

Вилоятда транспорт хизмат кўрсатиш тар-

моқларини ривожлантириб, ҳудудларда газ, сув

ва электр энергия тақчиллигини пасайтириш

учун янги технология, янги услублардан фойда-

ланиш керак. Мамлакатимиз олимларининг

кўпчилиги траспорт хизмат кўрсатишнинг тар-

моқлар таркибини аниқлашда қуйидаги ўзига

хос хусусиятларни кўрсатишган:

Биринчидан, транспорт хизмат кўрсатиш-

нинг энг асосий белгиси аҳолини умумий ша-

роитлар билан таъминлашдир. Умумий шароит-

лар бир томондан, моддий ишлаб чиқаришнинг

бевосита жараёнини таъминловчи, бошқа та-

рафдан, инсоннинг ҳар кунлик ҳаётини таъмин-

лаши мумкин. Бунда ишлаб чиқариш жараёнида

ва меҳнатнинг умумий тақсимоти тизимида

пайдо бўлувчи, инсоннинг ҳаёт фаолиятида ва

ишлаб чиқаришнинг умумий шароитлар йиғин-

дисидан иборат бўлган хизмат кўрсатишга таъ-

риф бериш мумкин;

Иккинчидан, транспорт хизмат кўрсатиш-

да ҳеч қандай янги моддий маҳсулот яратил-

майди, балки мавжуд бўлган хизмат турлари

учун сарфланган харажатлар тушунилади;

Учинчидан, транспорт хизмат кўрсатиш

барча соҳалар билан бевосита боғлиқ. Транс-

порт хизмат кўрсатишнинг вазифаси барча иш-

лаб чиқариш ва истеъмолчиларга зарур бўлган

умумий шароитларни таъминлашдан иборат;

Тўртинчидан, транспорт хизмат кўрсатиш

натижасида истеъмолнинг фойдали самараси

билан транспорт ишлаб чиқариш жараёни мос

келади. Демак, хизмат кўрсатишнинг асосий

тармоқларидан бўлган транспорт соҳасининг

хусусияти шундан иборатки, у маҳсулотнинг

бир жойдан иккинчи жойга кўчишида асосий

омил ҳисобланади. Маҳсулотнинг харакати, уни

сақлаш, етказиш инфратузилма тармоқлари-

нинг ишлаб чиқариш жараёни ҳисобланиб,

асосий ишлаб чиқариш жараёни билан тўғри

келади. Шу билан бирга, асосий ишлаб чиқариш

жараёнида маҳсулот истеъмолчига етказилган-

дагина истеъмолга тайёр бўлиши мумкин;

Бешинчидан, транспорт хизмат кўрсатиш

соҳаси товар ва маҳсулотларни ташиш ва сақ-

лаш жараёнлари шаклида намоён бўлади, маҳсу-

лотларнинг ҳаракатга келишини таъминлайди;

Олтинчидан, транспорт хизмат кўрсатиш

соҳасининг шаклланиши ва ривожланиши йи-

рик бирламчи капитал қўйилмаларни талаб

этади. Шундан инфратузилма объектлари фонд

сиғими кўрсаткичларининг юқорилиги келиб

чиқади;

Еттинчидан, транспорт хизмат кўрсатиш

самарадорлигини фақат бошқа соҳалар мисоли-

да аниқлаш мумкин. Бошқача сўз билан айтган-

да, хизмат кўрсатиш самарадорлиги асосан иш-

лаб чиқариш тармоқларида намоён бўлади.

Бинобарин, хизмат кўрсатиш фаолиятининг

самараси узоқ вақтдан сўнг сезилади.

Ижтимоии ва хизматлар соҳаси тармоқла-

ри ривожланишининг замонавии даврида хиз-

матлар ку рсатиш оммавии тус олмоқда. Шундаи

экан, эришилган натижа бирлигига қилинган

меҳнат самарадорлиги асосии фондлар, моддии

ва молиявии сарф-харажатларни ҳисоблаб чи-

қишга имкониятлар бу лиши талаб этилади.

Ушбу хизматлар ку ламини аниқлаш учун

қуи идаги формулалардан фои даланиш мум-

кин[2]:

1

,

t

t

T P

A t

; (1)

t

A

TP

TP

t

t

t

,

,

2

0

;

(2)

Бу ерда:

ТP

t

t

и илдаги ку рсатилган

транспорт хизмати, минг киши;

ТP

оt

– t

и илдаги транспорт хизмати аи ла-

ниши, [км].

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

399

И у л ҳар бир ҳудуднинг маданияти қаи

даражада эканлигини ку рсатувчи ку згудир.

Бу эса, хизмат кўрсатиш тармоқларининг,

иқтисодий механизмнинг ҳаракатини таъмин-

лайди. Бундай усул хизмат кўрсатиш жараён-

ларнинг ривожланиш тенденциясини таҳлил

қилиш ва прогнозлашда кенг қўлланилади.

Негаки, бунда ривожланишдаги бош омиллар

ҳаракатларининг натижавий таъсирлари вақт

омилида умумлаштирилган, деб қаралади.

Хизматлар соҳаси корхоналари фаолияти-

ни балансли ривожлантириш ва диверсифика-

циялашни таъминлаш, улар кўрсатадиган хиз-

матларнинг рақобатбардошлилиги ва сифатини

ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг

2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривож-

лантириш дастури ишлаб чиқилди [1].

Дастурда 2016-2020 йилларда Ўзбекистон

Республикасида хизматлар соҳасини ривожлан-

тиришдаги устувор йўналишлар ва вазифалар

белгилаб берилди:

хизматлар

соҳасини

ривожлантириш

ҳисобига ялпи ички маҳсулотни кўпайтириш,

унинг республика иқтисодиётидаги улушини

48,7 фоизгача етказиш;

2020 йилга бориб қишлоқ жойларда хиз-

матларни 1,8 бараварга ўстириш;

муҳандислик-коммуникация, йўл-транс-

порт инфратузилмасини ривожлантириш, тар-

моқларда замонавий ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш ҳисобига хиз-

матлар соҳасини, таркибий ўзгартиришларни

жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар

яратиш кабилардир.

Саноатлаштириш тўғридан - тўғри транс-

порт йўлларининг сифатига боғлиқ. Ҳозирги

вақтда транспорт йўлларнинг аҳволи талаб да-

ражасида эмас.

Хизмат кўрсатиш тармоқларини ривож-

лантириш аҳоли эҳтиёжини қондирадиган рағ-

батлантирувчи куч ҳисобланади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда за-

монавий шароитларда ҳудудлар ривожланиши-

ни модернизациялашнинг асосий ички муам-

молари қуйидагилар ҳисобланаши мумкин:

иқтисодий ҳудудларнинг реал интегра-

циясини таъминловчи янги замонавий техник

базада транспорт, энергетик, телекоммуника-

цион, логистик хизматларни ривожлантириш;

мамлакат ҳудудлари орасида ресурслар-

нинг мутаносиб равишда тақсимланишини таъ-

минлаш;

ҳудудлар хўжалик тузилмаларининг бозор

иқтисодиёти ва барқарор ривожланиш талабла-

рига мослашувчанлиги, хизмат кўрсатиш тар-

моқларини ривожлантириш.

Шундай экан, бозор иқтисодиёти жамият

ҳаётининг бошқа соҳаларидан ва аввало давлат-

дан ажралган тарзда мавжуд бўлиши ва фао-

лият юритиши мумкин эмас. Бундан ташқари

иқтисодиёт давлатнинг фаол қатнашуви ва қўл-

лаб-қувватлашисиз ривожлана олмайди. Ўз нав-

батида ҳеч бир ҳукумат ғоявий-сиёсий йўналти-

рилганлигидан қатъи назар иқтисодиёт ҳолати-

га қатнашмасдан қолиши мумкин эмас. Давлат

дастурлари иқтисодиётнинг ўсиши ва ривожла-

нишида ҳал этувчи ролни ўйнайди.

Қашқадарё вилояти аҳолисига транспорт

хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларининг 5 йил-

лик ривожланиш тенденциясини кўришимиз

мумкин, шу билан бирга хизмат кўрсатиш бўйи-

ча ҳар бир тармоқнинг 2018 йида жами хизмат-

лар таркибидаги улушини таҳлил қиламиз.

1-жадвал

Қашқадарё вилоятида хизматлар ва сервис соҳаси тармоқларининг

2010

2018 йиллардаги улуши[10]

(

млрд.сўмда)

Кўрсаткичлар

2010

йил

2014

йил

2015

йил

2016 йил

2017

йил

2018

йил

Жами хизматлар

997,2

3066,4

3645,6

4556,2

5859,3

6975,9

Шу жумладан асосий турлари бўйича:

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари

89,4

241,2

274,8

328,7

370,6

426,1

Молиявий хизматлар

83,1

254,2

312,9

412,8

566,9

787,4

Транспорт хизматлари

198,9

652,2

792,8

910,1

1491,5

1608,9

Яшаш жойлари ва овқатланиш хизматлари

31,4

20,9

25,4

146,9

185,1

220,8

Савдо хизматлари

312,6

1133,8

1290,6

1646,3

1935,8

2337,0

Кўчмас мулкка боғлиқ ҳизматлар

31,4

108,3

136,9

170,2

191,3

226,9

Таълим хизматлари

39,3

89,8

106,5

131,1

163,9

227,8

Соғлиқни сақлаш хизматлари

16,4

28,2

39,5

45,8

54,4

75,0

Ижара хизматлари

29,7

88,1

109,1

135,9

158,0

197,7

Маиший моллар ва компьютерларни таъмирлаш

хизматлар

48,4

135,4

185,3

216,4

226,5

256,5

Якка тартибдаги хизматлар

57,1

150,8

158,3

209,2

234,5

262,9

Техник синаш ва меъморчилик хизматлари

20,3

21,2

33,3

30,0

50,3

76,7

Бошқа хизматлар

39,2

142,3

180,2

172,8

212,2

272,2

1-расмдан кўриниб турибдики, вилоят

аҳолисига савдо ва транспорт хизматлар кўрса-

тиш тармоғининг улуши бошқа хизматларни-

кига қараганда анча юқори.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

400

1-расм. Қашқадарё вилоятида хизматлар ва сервис соҳаларининг

2018 йил бўйича улуши (млрд. сўм)

К.Ховард, Н.Д.Эриашвили, Б.А.Соловьев,

Д.А.Цигичко, Л.Абдуллаева, М. Насретдинова[6]

каби олимларнинг тадқиқотларига асосланган
ҳолда биринчи жиҳат доирасида учта асосий

элементни ажратиб кўрсатиш мумкин: бошқа-

рув қарорларини қабул қилиш учун ахборот,

прогноз қилиш ва режа ҳисоб-китобларини

амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот,

илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш учун зарур

бўлган ахборот.

Биринчи элемент соҳадаги умумий аҳвол,

хусусан, жойларда маиший хизмат кўрсатиш,

коммунал хизмат ва транспорт хизматлари со-

ҳасидаги аҳвол тўғрисидаги ахборотлардан ибо-

рат бўлади. Бундай ахборотлар оператив-техник

ҳисоб тизимига асосланади. Бу ҳолда маълумот-

лар асосан бухгалтерия ҳисобининг бошланғич

маълумотлари, шунингдек, оператив ва даврий

статистика ҳисоботларидан олинади.

Иккинчи элемент прогноз қилиш ва ре-

жалаштириш учун зарур бўлган ахборотларни

ўз ичига олади. Шу муносабат билан унинг тар-

кибий қисмини тадқиқ этилаётган соҳани ҳар

томонлама таҳлил қилишга имкон берувчи маъ-

лумотлар ташкил этиши лозим.

Учинчи элементда тадқиқ этилаётган жа-

раёнларнинг ўзаро алоқаларини акс эттирувчи

турли моделлар ҳисоб-китобини амалга оши-

ришга имкон берувчи муаммоларга йўналти-

рилган ахборот қисми мавжуд бўлиши лозим.

Иқтисодиётнинг қуйидаги тармоқлари

ижтимоий соҳа тармоқлари жумласига киради:

тураржой коммунал хўжалиги, аҳолига маиший

хизмат кўрсатиш соҳасининг ишлаб чиқаришга

хос бўлмаган турлари, йўловчи транспорти, ало-

қа (ижтимоий соҳа ташкилотлари ва аҳолига

хизмат кўрсатиш юзасидан), сув хўжалиги
(ижтимоий соҳа ҳусусида), соғлиқни сақлаш,

жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот, таъ-

лим, маданият ва санъат, кредит ва давлат су-

ғуртаси, ҳокимият ва жамоат ташкилотларини

бошқариш[7].

Вилоятда транспорт хизмат кўрсатиш со-

ҳасининг бозор муносабатлари ва рақобат ша-

роитида муваффақиятли фаолиятини бошқа-

ришни шундай ташкил этиш керакки, у тармоқ-

ларнинг ички ва ташқи муҳитига таъсир қили-

ши шарт. Бунинг учун хизмат кўрсатишнинг ян-

ги ташкилий эконометрик моделларини яратиш

лозим бўлади.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий

тадқиқотлар институти томонидан Ўзбекистон

иқтисодиётининг узоқ муддатли стратегияси

ишлаб чиқилган. Ундан кутилган асосий мақсад

мамлакат аҳолиси турмуш даражасини юксал-

тириш учун иқтисодиётнинг барқарор ва мут-

тасил ривожланишини таъминлашдан иборат.

Мазкур стратегия асосида Ўзбекистон иқтисо-

диёти узоқ муддатли истиқболли ривожлани-

шининг асосий кўрсаткичлари ва вариантлари

бир неча ҳолатда кўриб чиқилди.

Қашқадарё вилояти аҳолисига транспорт

хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиш жара-

ёнларини баҳолашда тренд моделларидан фой-

даланишни лозим топдик. Вилоят аҳолисига

хизмат кўрсатиш тармоқларидан ҳар бири ри-

вожланишининг n-кўрсаткичли ва экспонен-

циал кўринишда тренд моделларини ҳосил қил-

426,1

787,4

1608,9

220,8

2337,0

226,9

227,8

75,0

197,7

256,5

262,9

76,7

272,2

Алоқа ва ахборотлаштириш

хизматлари

Молиявий хизматлар

Транспорт хизматлари

Яшаш жойлари ва

овқатланиш хизматлари

Савдо хизматлари

Кўчмас мулкка боғлиқ

ҳизматлар

Таълим хизматлари

Соғлиқни сақлаш

хизматлари

Ижара хизматлари

Маиший моллар ва

компьютерларни таъмирлаш

хизматлар

Якка тартибдаги хизматлар

Техник синаш ва

меъморчилик хизматлари

Бошқа хизматлар

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

401

дик. Бунинг учун жараённинг тренд моделлари-

ни ҳосил қилишда энг кичик квадратик усули-

дан фойдаландик.

(3)

тренд моделини ҳосил қилиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

(4) ёки

∑(

)

(5)

бундан хусусий ҳосила олсак, қуйидаги кўришдаги тенгламалар системаси ҳосил бўлади.

{

(6)

(7)

тренд моделини ҳосил қилиш учун қуйи-

даги ишни амалга ошириш лозим:

Бунинг учун тенглик иккала томонини

натурал логарифмлаймиз.

(8)

(9)

ёки

(10)

Бундан хусусий ҳосила олсак, қуйидаги кў-

ришдаги тенгламалар системаси ҳосил бўлади:

{

(11)

Олинган натижаларни қуйидаги баҳолаш

мезонлари билан баҳолаймиз:

Регрессия тенгламасининг «аҳамиятлили-

гини» баҳолаш учун Фишернинг F-мезонидан

фойдаланилади. Бу F-мезони миқдори детерми-

нация коэффициенти билан қуйидагича боғлан-

ган:

3.

n

),

2

(

1

2

2

n

r

r

F

xy

xy

haqiqiy

(12)

Агар

05

,

0

(беш фоизли маънодорлик

даражаси) ва эркинлик даражаси

1

1

k

ва

2

2

n

k

бўлса, тасодифий миқдорларнинг

Фишер тақсимоти келтирилган жадваллардан

F

мезони жадвал қиймати -

jadv

F

топилади.

Агар ушбу

jadv

F

F

haqiqiy

тенгсизлик ўринли бўл-

са, регрессия тенгламаси статистик маънодор

ҳисобланади.

Регрессия тенгламасидаги хатоликларга

"

"

a

va

"

"

b

параметрларни ҳамда

x y

r

– кор-

реляция коэффициентини ҳисоблашдаги тасо-

дифий хатоликлар ҳам таъсир этади. Шунинг

учун

"

"

a

ва

"

"

b

параметрларни ҳисоблашдаги

стандарт хатоликлар

b

a

m

m

,

лар аниқланилади.

Регрессия коэффициентининг тасодифий

хатолиги қуйидаги формула билан аниқланила-

ди:

.

)

(

)

2

/(

)

(

2

2

x

x

n

y

y

m

x

b

(13)

Регрессия тенгламасининг

"

"

a

параметри

тасодифий хатолиги қуйидаги формула билан

аниқланилади:

.

)

(

2

)

(

2

2

2

x

x

n

x

n

y

y

m

x

a

(14)

Чизиқли корреляция коэффициентининг

тасодифий хатолиги эса қуйидаги формула асо-

сида аниқланилади:

2

1

2

n

r

m

r

(15)

Регрессия тенгламаси параметрларининг

статистик маънодорлигини баҳолаш Стюдент-

t

критерияси

ёрдамида

ҳам

амалга

оширилиши мумкин (эркинлик даражаси сони

2

n

ва

05

,

0

бўлганда

t

белгининг

жадвал

қийматлари

Стюдент

тақсимоти

жадвалидан топилади). Унда қуйдагилар

ҳисобланади[8]:

.

,

,

r

xy

r

b

b

a

a

m

r

t

m

b

t

m

a

t

(16)

Агар

t

белгининг топилган асл қиймат-

лари унинг жадвал қийматидан катта бўлса
(яъни

jadv

a

t

t

,

jadv

b

t

t

,

jadv

rxy

t

t

),

"

"

a

ва

"

"

b

параметрлар статистик маънодор ҳисоб-

ланади.

Ҳар бир хизмат кўрсатиш тармоғини Y деб

белгиладик, кузатувлар натижасида олинган

қийматлар

t

вақт омилига боғлаган ҳолда тренд

моделларини ҳосил қилдик. Статистик маълу-
мотларга (2004–2018 йиллар) асосланиб, ҳар

бир хизмат кўрсатиш тармоғининг бир қанча

вариантдаги тренд моделлари ҳосил қилинди

ва баҳолаш мезонлари билан баҳолаб, оптимал

моделларини танлаб олдик.

Вилоят аҳолисига транспорт хизмат кўр-

сатиш соҳасининг тренд моделлари 2-расмда

кўрсатилган. Бунда транспорт хизмат кўрсатиш

тармоғининг ўзгариш тенденциясига қараб, бир

қанча моделлари ҳосил қилинган. Булардан,

R²=0,994, F

ҳисоб

=149,5, t

ҳисоб

=12,23 (

05

,

0

бўлганда t

жад

=2,1314, F

жад

=2,4034) га тенг бўлган

вақтда, y=33,15e

0,2643t

кўринишдаги регрессия

тенгламасини танлаб олдик. Биз R²=0,986,

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

402

F

ҳисоб

=143,83, t

ҳисоб

=11,48 (

05

,

0

бўлганда,

t

жад

=2,1314, F

жад

=2,4034) га тенг бўлган вақтда,

y=0,8359t

3

-8,3024t

2

+47,666t-7,9589 кўринишда-

ги регрессия тенгламасини танлаб олишимиз

мумкин эди. Аммо ҳозирги даврда бу соҳада

олиб борилаётган ислоҳотлар экспоненциал кў-

ришида регрессия тенгламасидаги ўзгаришга

мос келганлиги сабабли биринчи кўринишдаги

тренд моделини адекват ҳисобладик.

2-расм. Қашқадарё вилояти аҳолисига транспорт хизматлар кўрсатиш

ҳажмининг тренд модели[2]

Ҳосил қилинган тренд моделлар асосида

хизмат кўрсатиш тармоқларининг 5 йиллик ри-

вожланиш жараёни прогнози қуйидагича нати-

жага эришиши мумкин эканлигини ҳисоблаб

чиқдик.

Y(2021)=33,15e

0,2643*18

=3839,3;

Y(2022)=33,15e

0,2643*19

=4999,2;

Y(2023)=33,15e

0,2643*20

=6509,7;

Y(2024)=33,15e

0,2643*21

=8476,4;

Y(2025)=33,15e

0,2643*22

=11037,4;

Вилоят аҳолисига транспорт хизмат кўр-

сатиш соҳаси 2020 йилдагига нисбатан 2021

йилда 1,30 баробарга, 2025 йилга бориб эса

2020 йилдагига нисбатан 3,74 баробарга ошиши

кутилмоқда.

Хулоса.

Аҳолига транспорт хизмат кўрса-

тиш самарадорлигини ошириш муаммоси хиз-

мат кўрсатиш тармоқлари тизимини ривожлан-

тиришнинг анъанавий ва инновацион чоралари

биргаликда олиб борилиши билан ҳал қилини-

ши мумкин. Анъанавий чоралар аҳолининг

транспорт хизмат турлари билан таъминлан-

ганлик даражасини ошириш ва хизмат кўрса-

тиш тармоғининг моддий-техник базасини мус-

таҳкамлашга қаратилади.

Аҳолига транспорт хизмат кўрсатиш соҳа-

сини ривожлантиришнинг замонавий шакл ва

усуллари асосини эконометрик моделлашти-

ришни такомиллаштириш ташкил қилади. Ил-

ғор тажрибани ўрганиш, транспорт хизмат кўр-

сатиш стандартларини жорий қилиш, транспорт

хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини оши-

ришни такомиллаштириш усуллари ривожлани-

шини моделлаштириш бўйича таклифлар иш-

лаб чиқилган. Юқоридаги таклиф ва тавсиялар-

нинг татбиқ этилиши вилоятда аҳолига тран-

спорт хизмат кўрсатиш даражаларининг сама-

радорлигини оширишга имкон беради.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016–2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури. //

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 9-сон, 89-модда, 27-сон, 326-модда; 2017 й., 15-сон, 257-модда, 33-сон,

863-модда.

2. Рахимов А.Н. Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишини эконометрик моделлаштириш (Қашқадарё вилояти

мисолида): иқт. фан. фал. док. дисс. – Т.: ТДИУ, 2020. –165 б.

3. Пардаев М.Қ., Мусаев Ҳ.Н. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг

ечимлари –Т.: Иқтисод-молия, 2008.

4. F.D. Juraev. Problems Of Informatization Of Management Of Agricultural Industry And Modeling Of Agriconomic System In A Market

Economy. The American Journal of Applied sciences, (ISSN –2689-0992), Volume03, Issue02-04, February 20, 2021, Pages:49-54
https://usajournalshub.com/index.php/tajas/article/view/2120/2014

5. M.A.Ochilov, F.D.Juraev, G.X.Maxmatqulov, A.M.Rahimov. Analysis of important factors in checking the optimality of an indeterminate

adjuster in a closed system. Journal of Critical Review. /VOL 7, ISSUE 15, 2020/ 1679-1684 pag. http://www.jcreview.com/fulltext/197-
1593952802.pdf?1599633671

6. Ховард К., Эриашвили Н.Д., Соловьев Б.А. Маркетинг. Принципы и технология маркетинга в свободной рыночной системе:

учебник для вузов/ изд., перераб. И доп. –М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2001, –623 с.

7. Павленко В.Ф. Планирование территориального развития (территориальный аспект планирования). –М.: Экономика,

1984. С.267.

8. Эконометрика: учебник. / Под ред. И.И.Елисеевой. –М.: Финансы и статистика, 2003. С.344.
9. Kh.S.Mukhitdinov, F.D.Juraev. Methods of Macroeconomic Modeling. International Journal of Trend in Scientific Research and

Development (IJTSRD), e-ISSN: 2456 – 6470, 29-32 pag. https://www.ijtsrd.com/papers/ijtsrd38498.pdf

10. Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси маълимотлари.

y = 33,15e

0,2643t

R² = 0,9941

y = 0,8359t

3

- 8,3024t

2

+ 47,666t - 7,9589

R² = 0,986

0

500

1000

1500

2000

0

2

4

6

8

10

12

14

16

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Вазирлар Маукамасининг 2016-2020 иилларда хизматлар со^асини ривожлантириш дастури. // Узбекистан Республикаси цонун цужжатлари туплами, 2016 и., 9-сон, 89-модда, 27-сон, 326-модда; 2017 й., 15-сон, 257-модда, 33-сон, 863-модда.

Рахимов А.Н. Анализа хизмат курсатиш соцасининг ривожланишини эконометрик моделлаштириш (КДшцадарё вилояти мисолида): шуп. фан. фал. док. дисс. - Т: ТДИУ, 2020. -165 б.

Пардаев M.R„ Мусаев .Н. Хизмат курсатиш, сервис ва туризм соцаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари -Т: Ицтисод-молия, 2008.

F.D. Juraev. Problems Of Informatization Of Management Of Agricultural Industry And Modeling Of Agriconomic System In A Market Economy. The American Journal of Applied sciences, (ISSN -2689-0992), Volume03, lssue02-04, February 20, 2021, Pages:49-54 https://usajournalshub.com/index.php/tajas/article/view/2120/2014

M.A.Ochilov, F.D.Juraev, G.X.Maxmatqulov, A.M.Rahimov. Analysis of important factors in checking the optimality of an indeterminate adjuster in a closed system. Journal of Critical Review. /VOL 7, ISSUE 15, 2020/ 1679-1684 pag. http://www.jcreview.com/fulltext/197-

Ховард К., Эриашвили Н.Д., Соловьев Б.А. Маркетинг. Принципы и технология маркетинга в свободной рыночной системе: учебник для вузов/ изд., перераб. И доп. -М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2001, -623 с.

Павленко В.Ф. Планирование территориального развития (территориальный аспект планирования). -М.: Экономика, 1984. С.267.

Эконометрика:учебник. / Под ред. И.И.Елисеевой. -М.: Финансы и статистика, 2003. С.344.

Kh.S.Mukhitdinov, F.D.Juraev. Methods of Macroeconomic Modeling. International Journal of Trend in Scientific Research and Development (IJTSRD), e-ISSN: 2456 - 6470,29-32 pag. https://www.ijtsrd.com/papers/ijtsrd38498.pdj

Кашкадарё вилояти статистика бошкармаси маълимотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов