Роль туризма в развитии Республики Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
206-210
30
6
Поделиться
Нигманов, Э., Юсупов, С., & Юлдашева, У. (2020). Роль туризма в развитии Республики Узбекистан. Экономика И Образование, 1(2), 206–210. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4354
Эркин Нигманов, Таможенный институт Государственного таможенного комитета

к.э.н., доцент

Саидвали Юсупов, Таможенный институт Государственного таможенного комитета

доцент кафедры «Экономических наук», к.э.н.

Умида Юлдашева, Таможенный институт Государственного таможенного комитета

Заведующий отделом «Координация учебно-методической научно-исследовательской деятельности», к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье исследуется значение туризма в развитии Республики Узбекистан. Также представлены основные показатели развития туристической отрасли Узбекистана и предприятий и организаций туристической индустрии.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

206

иқтисодий ёндашув, иккинчидан эса, маж-

муавий кластернинг ўз-ўзидан пайдо бўли-
ши, бу – минтақанинг иқтисодий тизими

доирасидаги янгилик бўлиб, ижтимоий ама-
лиётда сезиларли ўзгаришларга олиб кела-

ди. Умуман олганда, туристик бизнес учун
кластер ўз рақобатбардошлигини таъмин-

лаш учун, яъни беш-ўн йил ва ундан кўпроқ
даврда корхоналарни ривожлантриш бўйича

узоқ муддатли стратегияни яратиш учун

ҳақиқиқий имкониятдир. Бу ерда муваффақ-

қиятга эришишнинг асосий омиллари биз-
нес раҳбарларининг фаол позицияси ва мин-

тақадаги турли ташкилий гуруҳларнинг
манфаатлари орасидаги ижобий ҳамкорлик-

дир. Шундай экан, кластернинг муваффақ-
қият калити бўлиб тараққий этган рақобат,

самарали бошқарувга йўналтирилганлик ва
минтақа маъмурияти томонидан кўрсатила-

диган кўмак ҳисобланади.

Манба ва адабиётлар руйхати:

1. “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 05 январдаги ПФ-5611-сонли Фармони.

2. Ковалев Ю.П. Региональные туристские кластеры как перспективная составная часть туристского

хозяйства России [Электронный ресурс] / Смоленский гуманит. ун-т. Смоленск. (24.11.08).

3. Кропинова Е.Г., Митрофанова А.В. Региональный туристский кластер как туристско-рекреационная

система регионального уровня //Региональные исследования. -2011. №1. -с.43.

4. Котлер Ф., Боуэн Дж., Мейкенз Дж. Маркетинг. Гостеприимство. Туризм. Учебник, второе издание. ЮНИТИ.

2004. -231c.

5. Норчаев А.Н., Нурфайзиева М.З. Минтақавий туризм. Ўқув қўлланма. ТДИУ, 2019 й. -250 б.
6. Норчаев А.Н., Нурфайзиева М.З. Минтақавий туризм. УУМ. ТДИУ, 2018 й.

-30 б.
6. www. Lex.uz.
7. www. uzbektourism.uz
8. www. Lex.uz. ҚҲММБ: 06/18/5611/2430-сон. 06.01.2019 й.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ РИВОЖЛАНИШИДА ТУРИЗМНИНГ АҲАМИЯТИ

Нигманов Эркин Абдулмугниевич -

Давлат божхона қўмитасининг божхона институти

“Иқтисодий фанлар” кафедраси бошлиғи, и.ф.н., доц.

Юсупов Саидвали Шукруллаевич -

Давлат божхона қўмитасининг божхона институти

“Иқтисодий фанлар” кафедраси доценти, и.ф.ф.д. (PhD)

Юлдашева Умида Судуллаевна –

Давлат божхона қўмитасининг божхона институти

“Ўқув-услубий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш”

бўлими бошлиғи, и.ф.н., доц

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасини ривожланишида туризмнинг аҳамияти тадқиқ

этилган. Шунингдек, Ўзбекистонда туристик индустрия ривожланишининг ҳамда туристик индустрия
корхоналари ва ташкилотларининг асосий кўрсаткичлари келтирилган бўлиб, сафар мақсадлари бўйича
Ўзбекистондан кетган ва Ўзбекистонга ташриф буюрган туристлар аниқланган.

Калитли сўзлар:

туристик индустрия,

инновацион ғоя, аҳоли даромадлари, турмуш даражаси, туристик

хизматлар бозори, инвестиция, тарихий мерослар.

Аннотация:

В данной статье исследуется значение туризма в развитии Республики Узбекистан. Также

представлены основные показатели развития туристической отрасли Узбекистана и предприятий и организаций

туристической индустрии.

Ключевые слова:

индустрия туризма, инновационная идея, доходы населения, уровень жизни, рынок

туристических услуг, инвестиции, историческое наследие.

Annotation.

This article explores the importance of tourism in the development of the Republic of Uzbekistan. It also

presents key indicators of tourism industry development in Uzbekistan and tourism industry enterprises and organizations.

Keywords:

tourism industry, innovative idea, population incomes, living standards, tourist services market,

investments, historical heritage.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

207

Бугунги кунда иқтисодиётни барқарор-

лаштиришда мамлакатимизда иш ўринлари-

ни яратиш, ҳудудларни жадал ривожланти-
риш, валюта тушумларини кўпайтириш, аҳо-

ли даромадлари ва турмуш даражасини оши-
риш каби энг муҳим ижтимоий-иқтисодий

вазифаларни яқин истиқболда ҳал қилиш
учун кенг салоҳиятга эга бўлган туризм соҳа-

сини ривожлантириш тақозо этилмоқда.
Мазкур масалаларни амалга оширишда Рес-

публикамизда қабул қилинган “Туризм тўғ-
рисида”ги Қонуннинг мақсади ҳам туризм

соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳат-
дан тартибга солиш, туристик хизматлар бо-

зорини ривожлантириш, шунингдек, турист-
лар ва туристик фаолият субъектларининг

ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилишдан иборат [1].

Мамлакатимизда туризм салоҳиятини

ошириш мақсадида инвестицияларни фаол

жалб қилиш, соҳага инновацион ғоя ва тех-
нологияларни жорий этиш, табиий, маданий

ва тарихий меросларидан самарали фойдала-

ниш мақсадида “2018-2019 йилларда туризм
соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи

навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбе-
кистон Республикаси Президентининг 2017

йил 16 август, ПҚ-3217-сонли Қарори, “Ўзбе-
кистон Республикаси туризм салоҳиятини

ривожлантириш учун қулай шароитлар яра-
тиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тад-

бирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 3 февралда ПФ-

5326-сонли Фармони, “Ўзбекистон Республи-
каси туризмни ривожлантириш давлат қў-

митасининг фаолиятини янада такомиллаш-
тириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекис-

тон Республикаси Президентининг 2018 йил
6 февраль ПҚ-3510-сонли Фармони қабул

қилинди[2].

Мазкур Қарор ва Фармонларнинг қабул

қилиниши давлатимиз томонидан туризм
соҳасида амалга оширилаётган сиёсатнинг

мантиқий давоми бўлиб, туризм соҳасини
жадал ривожлантириш учун қулай иқтисо-

дий, маъмурий ва ҳуқуқий муҳитни яратган
ҳолда, энг самарали тартибни жорий этиш,

ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ва даро-

мадлари базасини кенгайтириш, янги иш
ўринларини яратиш, юртимизга келадиган

туристлар оқимини кўпайтириш, шунингдек,
миллий туризм маҳсулотларини жаҳон бозо-

рида фаол ва комплекс илгари суришга қара-
тилгандир[2]. Шу билан бирга, туризм соҳа-

сида меъёрий-ҳуқуқий тартибга солишни

такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни
ривожлантириш, Ўзбекистонга саёҳатларни

арзонлаштириш, юртимизнинг барча ҳудуд-
ларида туризмни ва соҳа билан боғлиқ инф-

ратузилмани ривожлантириш, туристик маҳ-
сулотларни диверсификация қилиш ва янги

туризм объектларини ташкил этиш, шунинг-
дек, миллий туризм маҳсулотларини ички ва

ташқи бозорларда фаол ва комплекс илгари
суришга қаратилган 2018-2019 йилларда ту-

ризмни ривожлантириш бўйича биринчи
навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқ-

ланди.

Айни пайтда, мамлакатимиз ҳудудла-

рида замонавий туризм инфратузилмасини
яратиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор

қаратилмоқда. Шу мақсадда, Дастурга муво-
фиқ, Андижон вилояти Хонобод шаҳрида дам

олиш ҳудудлари, Жиззах вилояти Фориш ва
Арнасой туманларида Айдар-Арнасой кўлла-

ри соҳилида бешта янги замонавий дам
олиш ҳудудларини ташкил этиш, Қашқадарё

вилояти Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларида

тўрт юлдузли меҳмонхоналар, Тошкент ви-
лояти Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ массиви-

да меҳмонхона мажмуасини барпо этиш,
шунингдек, Навоий вилоятида Тўдакўлнинг

жанубий соҳилида ички туризм ва Айдаркўл
соҳилларида хорижлик туристлар учун

пляжлар ташкил этиш кўзда тутилган [4].

Ўзбекистон Республикаси Марказий

Осиёдаги мамлакатлар орасида нисбатан
катта туристик имкониятларга эга бўлиб, бу

соҳада юқори даражадаги рақобатга бардош
бера оладиган ҳамда туризмни янада ривож-

лантириш учун потенциал имкониятларга
эга бўлган мамлакатлардан бири бўлиб ҳи-

собланади. Туризмни ривожлантириш иқти-
содий жиҳатдан самарали, яъни, уни ташкил

этиш арзонга тушади ҳамда юқори фойда
беради, натижада, соҳани ривожлантиришга

сарфланадиган маблағлар тез вақт ичида
ўзини қоплаб, фойда беради.

Ўзбекистон ўзининг туристик ресурс-

лар салоҳияти бўйича Марказий Осиёда

олдинги ўринлардан бирини, дунё буйича
эса юқори ўринларни эгаллайдиган 10-15

мамлакатлар ичидан ўрин олган. Республика

ҳудудида турли даврларда вужудга келган
тўрт мингдан ортиқ архитектура, тарихий ва

табиий ёдгорликлар мавжуд.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат

қўмитаси тасарруфида – Чотқол тоғ-ўрмон
биосфера қўриқхонаси (Тошкент вилоятида),

Ҳисор тоғ-арча қўриқхонаси (Қашқадарё

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

208

вилоятида), Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳузури-
даги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси та-

сарруфида Зомин тоғ-арча (Жиззах вилояти-
да), Бадай-тўқай текислик-тўқай (Қорақал-

поғистон Республикасида), Қизилқум қумли-
тўқай (Бухоро ва Хоразм вилоятларида),

Зарафшон текислик-тўқай (Самарқанд ви-
лоятида), Нурота тоғ-ёнтоқ (Жиззах вилоя-

тида), Сурхон тоғ-ўрмон (Сурхондарё вилоя-
тида) қўриқхоналари ҳамда Геология ва ми-

нерал ресурслар давлат қўмитаси тасарру-
фида ‒ Китоб геологик қўриқхонаси фаолият

юритмоқда.

Ўсимлик дунёси, тирик организмлар

қаторидан жой олган тарзда, экологик ти-
зимларда ўз ўрнига ва аҳамиятига эга. Маъ-

лумотларга кўра кейинги 200 йил мобайни-
да ўсимлик дунёси роппа-роса икки баробар-

га қисқарган. Ер куррасида учрайдиган 600
минг турдан ортиқ ёввойи ўсимлик турлари-

дан Ўзбекистонда бор-йўғи 4 минг тури уч-
райди, холос. “Ўзбекистон Республикасининг

Қизил китоби”дан олинган маълумотларга

кўра кейинги йиллар ичида 138 турдаги
ёввойи ўсимликлар ноёб ва йўқолиб кетиш

ҳавфи остидаги турлар қаторидан жой олган.
Ҳайвонот дунёси ўсимлик дунёсидан фарқли

экологик тизимларда айнан, уларнинг тури
ва сонининг кўплиги, яъни биологик хилма-

хиллиги билан ажралиб туради. Ўзбекистон
фаунасининг турлари кўп бўлиб, сут эмизув-

чиларнинг 97 тури, судралиб юрувчилар-
нинг 57 тури, қушларнинг 410 тури мавжуд.

Йилдан йилга Ўзбекистонга ташриф

этаётган туристларнинг сони ортиб бормоқ-

да. Охирги 15 йилда чет эллик ташриф этув-
чи туристлар сони 15,5 марта ортди, агар

2002 йил Ўзбекистонга ташриф этган сайёҳ-
лар сони 338,6 минг кишини ташкил этган

бўлса, 2018 йил бу кўрсаткич 2847,9 минг
кишига етди.

Ўзбекистондан хорижга чиққан сайёҳ-

лар сони эса 6,5 марта ортди, хусусан, 2018

йил бу кўрсаткич 5182,5 минг кишига етди.

Ўзбекистон ўзининг бетакрор табиий

ресурслари, шунингдек, бой маданий-тари-
хий ёдгорликлари билан туризмни ривожан-

тириш бўйича жуда катта салоҳиятга эга (1-

жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистонда туристик индустрия ривожланишининг асосий кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

Ўчов

бирлиги

2014 й. 2015 й. 2016 й.

2017 й.

Ташриф буюрганлар сони, жами

киши 6 219 271 7 176 204 7 746 579 10 018 440

Шулардан, хизмат кўрсатилганлар:

Туристик фирма ташкилотлар томонидан

киши

514 107 560 406 465 403

669 982

Меҳмонхона ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари
томонидан

киши 1 271 951 1 325 240 1 513 080 1 714 160

Санатория ва курорт муассасалари томонидан

киши

291 602 310 241 334 791

355 671

Дам олиш ташкилотлари ва туристик базалар томонидан

киши

264 587 264 981 288 333

292 046

Кирувчи туризм

киши 1 863 961 1 917 714 2 027 035 2 690 074

Чиқувчи туризм

киши 2 785 846 3 504 336 3 847 835 5 182 487

Ички туризм

киши 1 571 464 1 754 154 1 871 709 2 145 879

Манба:

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистонда туризм. Статистик тўплам. Т.: 2018. –162 б.

2014-2017

йилларда

Ўзбекистонга

ташриф буюрганлар сони 3799169 кишига
ортди, 2017 йил ташриф буюрганлар сони

2014 йилга нисбатан 161 %ни ташкил этди.

Ташриф буюрганларга хизмат кўрса-

тишда меҳмонхона ва шунга ўхшаш жойлаш-
тириш воситалари энг катта салмоққа эга

бўлиб, 2017 йил бу кўрсаткич 1714160 киши-
ни ташкил этди, 2014 йилга нисбатан эса

134,8 %га тенг. Худди шундай ўсиш суръат-
лари тенденциясини туристик фирма ташки-

лотлари, санатория ва курорт муассасалари,
дам олиш ташкилотлари ва туристик база-

лар томонидан кўрсатилаётган хизматларда
ҳам кузатишимиз мумкин [3].

Туризм индустриясини ривожланиши-

да кирувчи туризмнинг ҳам ўрни ортиб бор-
моқда. Агар 2014 йил Ўзбекистонга ташриф

буюрган туристлар сони 1863961 кишини
ташкил этган бўлса, 2017 йил 2690074 киши-

га етди. Демак, ташриф этувчилар сони
826113 кишига ёки 44,3 %га ортди.

Сафар мақсадлари бўйича Ўзбекистон-

дан кетганлар сонининг юқори суръатлар

билан ошганини алоҳида таъкидлашимиз
мумкин. 2014 йил бу кўрсаткич 2785846 ки-

шини ташкил этган бўлса, 2017 йил 5182487
кишига етди, ўсиш суръатлари 186 %ни таш-

кил этди.

Туризм индустриясини ривожланиши-

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

209

да ички туризмни ривожлантириш ҳам ало-
ҳида ўрин тутади. 2014-2017 йилларда ички

туризм бўйича саёҳат қилган сайёҳлар сони
574415 кишига ортди. Бу кўрсаткич 2014

йилга нисбатан 36,7 %га юқори.

Республикамизда туристик фирма ва

ташкилотларнинг сони ҳам йилдан йилга
ортиб бормоқда (2-жадвал).

2-жадвал

Туристик индустрия корхоналари ва ташкилотларининг асосий кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

Ўчов

бирлиги

2014 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й.

Туристик фирма ва ташкилотлар сони

бирлик

343

398

433

449

Жами хизмат кўрсатилганлар

Шу жумладан:

киши

514 107

560 406

465 403

669 982

Кирувчи туризм

киши

227 475

191 143

152 616

167 394

Чиқувчи туризм

киши

35 917

41 313

34 088

36 045

Ички туризм

киши

216 877

287 225

244 408

422 935

Манба:

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистонда туризм. Статистик тўплам. Т.: 2018. –162 б.

2014-2017 йилларда туристик фирма

ва ташкилотлар сони 343 тадан 449 тага ет-

ди. Улар томонидан хизмат кўрсатилганлар
сони эса 155875 кишига ортди. Туристик

фирма ва ташкилотлар томонидан хизмат
кўрсатишлар сонининг ўсишида юқори суръ-

атларни ички туризмни ривожлантириш-
нинг ўрни катта эканлигини кўришимиз

мумкин.

Туризм хизмат кўрсатиш соҳасига

тегишли бўлиб, иқтисодиётнинг тезлик
билан ривожланаётган тармоқларидан

бири ҳисобланади. Ўзбекистонда туризм-

нинг юқори суръатлар билан ўсиши, катта
ҳажмдаги валюта тушумларини таъмин-

лаш орқали иқтисодиётга ижобий таъсир
этиб, мамлакат туризм индустриясининг

ривожланишига ҳам имкон беради.

Юртимизда туристлар оқимини янада

кенгайтириш борасида амалга оширилаёт-
ган саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий сама-

раларини бераяпти. Жумладан, 2017 йилда
Республикамизга 5182487 та хорижлик

сайёҳ ташриф буюрди, 2014 йил билан қиёс-
лаганда, бу борада 86 фоизлик қўшимча

ўсишга эришилган (3-жадвал).

3-жадвал

Сафар мақсадлари бўйича Ўзбекистондан кетган ва Ўзбекистонга

ташриф буюрган туристлар

Кўрсаткичлар

Ўчов бирлиги

2014 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й.

Сафар мақсадлари бўйича Ўзбекистондан кетганлар

Жами

киши

2 785 846

3 504 336

3 847 835

5 182 487

Улардан: хизмат юзасидан

киши

256 668

282 881

297 992

361 775

ўқишга

киши

34 244

36 394

40 437

39 244

туристик мақсадларда

киши

357 877

328 814

294 625

360 960

қариндошларга ташриф

киши

2 074 386

2 801 282

3 146 583

4 358 865

даволаниш

киши

тижорат

киши

Ўзбекистонга ташриф буюрган туристлар

Жами

киши

1 861 961

1 917 714

2 027 035

2 690 074

Улардан: хизмат юзасидан

киши

108 006

113 760

149 708

159 944

ўқишга

киши

9 682

10 227

6 261

6 912

туристик мақсадларда

киши

155 957

166 814

175 534

203 695

қариндошларга ташриф

киши

1 475 175

1 555 776

1 651 208

2 272 346

даволаниш

киши

85 400

55 709

27 149

28 705

тижорат

киши

27 741

15 428

17 175

18 472

Манба:

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистонда туризм. Статистик тўплам. Т.: 2018. –162 б.

2017 йил Ўзбекистонга ташриф этган

чет эллик туристлардан қариндошларники-
га 2272346 киши (84,7 %), шунингдек, турис-

тик мақсадларда 203695 киши (7,6 %), иш
юзасидан 159944 киши (5,9 %), даволаниш

мақсадларида 28,7 минг киши (1,1 %), тижо-
рат мақсадларида 18,5 минг киши (0,7 %),

даволаниш мақсадларида эса 28705 киши

(0,3 %) ташриф этганлар.

Туризм Республикамиз иқтисодиётида

алоҳида аҳамиятга эга тармоқлардан ҳисоб-
ланади. Ўзбекистон Буюк Ипак йўлининг

марказида жойлашган юртимиз тарихий қа-
дамжолари кўплиги бўйича дунёдаги етакчи

ўн мамлакатлар қаторида туради. Республи-

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 2

210

камизда турли даврлар ҳамда цивилизация-
ларга оид етти мингдан зиёд ёдгорликлар

бор. Қолаверса, аждодларимиз тафаккури ва
даҳоси билан яратилган энг қадимги тош-

ёзув ҳамда битиклар, халқ оғзаки ижоди
намуналаридан тортиб, бугунги кунда кутуб-

хоналаримиз хазинасида сақланаётган минг-
минглаб қўлёзмалар, уларда мужассамлаш-

ган турли соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар
бизнинг қанчалар буюк маънавий бойликка

эга эканлигимизнинг яққол ифодасидир.
Жаҳонда бунчалик катта меросга эга бўлган

халқ камдан-кам топилади.

Қадимий ва гўзал диёримиз нафақат

Шарқ, балки жаҳон цивилизацияси бешикла-
ридан бири бўлганини эндиликда халқаро

жамоатчилик тан олмоқда ҳамда эътироф
этаяпти. Айтайлик, бир вақтлар Самарқанд,

Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз каби шаҳарлари-
миз ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлма-

ган хорижликлар бугун бу ажойиб кентлар
ЮНЕСКО нинг Бутунжаҳон маданий мероси

рўйхатидан жой олганини яхши билади.

Уларнинг тарихини чуқурроқ ўрганишга,
зиёрат қилишга ошиқади. Бинобарин, АҚШ

нинг халқаро доираларда тан олинган ва
катта нуфузга эга бўлган интернет нашрла-

ридан бири Самарқандни “Дунёнинг албатта
бориб кўриш керак бўлган элликта шаҳри”

рўйхатига киритгани ҳам бежиз эмас.

Хулоса қиладиган бўлсак, тарихий-ма-

даний ёдгорликларнинг таркиби ва аҳамия-
ти орқали белгиланувчи омилларни капитал

деб ҳисоблаш мумкин. Очиқ осмон остидаги
қадимги музей-шаҳарлар Самарқанд, Бухоро,

Хива, Фарғона ва Тошкент Ўзбекистонда ту-
ризм ривожланиши учун қулай масканлар

ҳисобланади. Чунки IX, XIV, XVI асрлардаги
меъморий ёдгорликларнинг асосий қисми

айнан мана шу шаҳарларда жойлашган. Ай-
нан шу жойларда тарихий туризмни, ўрга-

ниш туризмни ривожлантириш мақсадга му-
вофиқдир. Ундан ташқари мутахассисларни

эътиборларини жалб қилиши мумкин бўл-
ган бошқа жойлар ҳам мавжуд, маслан, Сур-

хондарёдаги Будда саждагоҳи қазилмалари,
шунингдек, Ўзбекистонда дам олиш, даво-

лаш ва спорт масканлари жуда кўп. Биноба-
рин, спорт туризмининг тоғ туризми, альпе-

низм, тоғ-чанғи спортининг барча кўриниш-

лари, дельтапланеризм, тоғ дарёлари бўйлаб
қайиқларда сузиш каби айнан кенг тарқал-

маган турларини ривожлантириш имко-
ниятлари мавжуд.

Манба ва адабиётлар:

1. Ўзбекистон республикасининг “Туризм тўғрисида”ги Қонуни.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон).

2. Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февраль Қарори.

3. David A. Fennell / Ecoturiz / Routledgi Taylor Francis Group / London and New York / 2014. –336 p.
4. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистонда туризм. Статистик тўплам. Т.:

2018. ‒162 б.

ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИСТИК ХИЗМАТЛАР БОЗОРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Абриев Зоиржон Собиржонович –

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

“Корпоратив бошқарув” факультети,

таълим-тарбия маслахатчиси

Аннотация:

Ушбу мақолада халқаро туристик хизматлар бозорини ташкил этишнинг илмий-назарий

асосларини ўрганиш, таҳлил қилиш, туристик бозорда меҳмонхона бизнеси, туристик корхоналар фаолияти,
умумий овқатланиш ва транспорт сервисини ўрни ва аҳамиятини аниқлаш, халқаро туристик хизматлар бозорида
хизмат кўрсатиш соҳасини рақобатбардошлигини ошириш масалалари асосида амалга ошириш лозим бўлган

вазифалар ва чора-тадбирларни белгилаш йўллари ёритиб берилган.

Таянч сўзлар:

туристик хизматлар бозори, умумий овқатланиш корхоналари, транспорт сервис, чиқиш

туризми, кириш туризми, хизмат кўрсатиш сифати.

Анотация:

В этой статье изучено научные и теоретические основы международного рынка туристических

услуг, проанализированы вопросы гостиничного бизнеса на туристическом рынке, определено роль и значение
индустрии туризма, общественного питания и транспортных услуг, а также повысить конкурентоспособность
услуг на международном рынке туристических услуг, пути и средства определения обязанностей и деятельности.

Ключевые слова:

туристический рынок, общественное питание, транспортное обслуживание, выездной

туризм, въездной туризм, качество обслуживания.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ

Библиографические ссылки

Ўзбекистон республикасининг “Туризм тўғрисида”ги Қонуни. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон).

Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февраль Қарори.

David A. Fennell / Ecoturiz / Routledgi Taylor Francis Group / London and New York / 2014. –336 p.

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистонда туризм. Статистик тўплам. Т.: 2018. ‒162 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов