Физкультурно-спортивные учреждения и их роль в социально-экономической жизни страны

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
216-221
43
5
Поделиться
Хайдаров, Н., & Халимов, Ф. (2020). Физкультурно-спортивные учреждения и их роль в социально-экономической жизни страны. Экономика И Образование, 1(5), 216–221. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/5712
Низомиддин Хайдаров, Институт подготовки кадров, повышения квалификации и статистических исследований при Государственном комитете Республики Узбекистан по статистике

к.э.н., профессор

Фуркат Халимов, Ташкентский финансовый институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещаются проблемы физкультурно-спортивных учреждений и их роль в социально- экономической жизни страны, а также радикальные реформы в области спорта и их высокая эффективность.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

216

Хизматлар сифатини оширишда уй-жой

коммунал хизмат кўрсатиш ходимларини рағ-

батлантириш тартиблари белгиланади;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳа-

си юқори малакали мутахассислар билан таъ-

минланади;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳа-

сида профессионал дастурлар ишлаб чиқилади;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳа-

сида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

бўйича ўқув-услубий материаллар такомил-

лаштирилади, янгиланади, ўқув дастурлар иш-

лаб чиқилади.

Мамлакатимизда уй-жой коммунал хиз-

матининг келажаги равнақ топиши учун ҳозир

ёшларни мазкур касбга қизиқтириш, кадрлар

тайёрлаш ва тажрибали ишчиларнинг малака-

сини ошириш керак. Бунинг учун ташкилотлар

ходимларининг тажриба, маҳорати ва қоби-

лиятларини мунтазам равишда аттестациядан

ўтказиб бориш ҳамда кадрлар тайёрлаш тизи-

мини такомиллаштириш, соҳага янги нафас

кириб келади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш

тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5017-сонли Фармони

3. Квинт В.Л. “Стратегия водоснабжения и водоотведения Республики Узбекистан на период до 2035 года”

Москва-Ташкент. 2020, 301-310-Б

4. Мовлянов Қ., Убайдуллаев Ш., “Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар

классификатори лойиҳаси” (Уй-жой коммунал ҳизмат кўрсатиш вазирлиги мисолида). 2020 йил март.

5. Постовалова А. “Подготовка кадров для ЖКХ на современном этапе”. Журнал “Коммунальный комплекс

России” № 9 (123), 2014, 60-Б.

6. Рогожин М.Ю. Организация кадровой работы предприятия. Учебно-практическое пособие./ М.Ю. Рогожин

– М.: Издательство РДЛ, 2003. – 240 с.

7. Шкатулла В.И. Настольная книга менеджера по кадрам. / В.И. Шкатулла –М.: Издательство НОРМА, 2000.

– 560 с.

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ МУАССАСАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ МАМЛАКАТ

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ

Ҳайдаров Низомиддин Ҳамраевич -

иқтисод фанлари доктори, профессор,

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

ҳузуридаги кадрлар тайёрлаш, малакасини

ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.

Ҳалимов Фурқат Эминжонович -

Тошкент Молия институти мустақил изланувчиси

Аннотация.

Ушбу мақолада жисмоний тарбия ва спорт муассасалари ва уларнинг мамлакат ижтимоий-

иқтисодий ҳаётида тутган ўрни ҳамда спорт соҳасидаги туб ислоҳотлар ва уларнинг юқори натижадорлиги

масалалари ёритиб берилган.

Калитли сўзлар:

жисмоний тарбия, спорт муассасалари,

соғлом турмуш тарзи, спорт мутахассислари,

молиявий таъминланиш, спорт объектлари, молиявий муносабатлар.

Аннотация.

В статье освещаются проблемы физкультурно-спортивных учреждений и их роль в социально-

экономической жизни страны, а также радикальные реформы в области спорта и их высокая эффективность.

Ключевые слова:

физическая культура, спортивные сооружения, здоровый образ жизни, профессионалы

спорта, финансовая безопасность, спортивные сооружения, финансовые отношения.

Annotation.

The article highlights the problems of physical culture and sports institutions and their role in the socio-

economic life of the country, as well as radical reforms in the field of sports and their high efficiency.

Key words:

physical culture, sports facilities, healthy lifestyle, sports professionals, financial security, sports facilities,

financial relations.

Маълумки, бугунги кунда жамиятнинг

иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётида

спортнинг роли ва аҳамияти жаҳон миқиёсида
тобора ортиб бормоқда. Зеро, мамлакатларнинг

жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни, анъанавий иқти-

содий ва сиёсий омиллар қаторида ижтимоий

фаровонликнинг муҳим қисмларидан бирига

айланган, спортнинг ривожланиши ва унинг

натижалари ҳам инобатга олинмоқда. Ҳаттоки
турли ихтисосликлардаги олимлар ва мутахас-

сисларнинг изланишларида спортни бугунги

кунда ривожлантириш деярли барча мамлакат-

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

217

лар сиёсатининг устувор йўналишига айлан-

ганлиги ва энг асосийси спорт кўплаб ижти-

моий функциялари қаторида бугунги кунда

мамлакатнинг иқтисодий ривожланишидаги

ўрнига эгалиги кўплаб илмий тадқиқотларда ўз

ифодасини топган.

Ўзбекистон мустақилликга эришган даст-

лабки йилларидан бошлаб бугунги кунга қадар,

сиёсий ҳамда иқтисодий соҳалардаги ютуқлари

қаторида ижтимоий соҳада ҳам катта ўзгариш-

лар кузатилмоқда, айниқса, жисмоний тарбия

ва спорт соҳасидаги туб ислоҳотлар ва улар-

нинг юқори натижадорлиги алоҳида аҳамият

касб этади. Бунинг замирини эса шубҳасиз, со-

ҳани ривожлантиришда давлатнинг ижтимоий-

иқтисодий сиёсатининг ҳар бир шаҳар, вилоят,

туманларни қамраб олган ҳолда изчил амалга

оширилиши ташкил этади. Айниқса, соҳани
ривожлантириш ва юксак натижаларга эришиш

учун яратилган моддий-техник таъминотнинг

мавжудлиги ва узулксизлиги, турли хилдаги

спорт турларига ихтисослашган иншоотлар-

нинг сони кўпайиши, жисмоний тарбия ва

спортнинг оммалаштирилиши, аҳолининг бар-

ча қатламлари ўртасида соғлом турмуш тарзи-

нинг фаол тарғиб қилиниши бунинг яққол

исботидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли

Фармони билан қабул қилинган “2017-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож-

лантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйи-

ча Ҳаракатлар стратегияси” ва унинг асосида

2017-2020 йилларда қабул қилинган сўнгги

йиллардаги барча Давлат дастурларида мамла-

катимизда жисмоний тарбия ва спортни янада

ривожлантириш борасида муҳим вазифлар бел-

гиланган ва уларнинг умумлаштирилиши асо-

сида соҳани ривожлантиришга тегишли вази-

фалар кенг қамровлилигини белгилаш зарур

(1-жадвал).

1-жадвалда умумлаштирилган маълумот-

лардан кўриш мумкинки, жисмоний тарбия ва

спортни ривожлантиришнинг асосий вазифала-

ридан бири соҳада хусусий сектор ва тадбир-

корликни ривожлантириш, хусусий спорт таш-

килотларида сифатли жисмоний тарбия-соғ-

ломлаштириш ва спорт хизматларини кўрсати-

лишини таъминлаш ҳамда умумтаълим мактаб-

лари спорт иншоотларини қуриш, реконструк-

ция қилиш ва доимий жиҳозлаш бўйича давлат

дастурини ишлаб чиқиш каби вазифалар белги-

ланган.

Белгилаш зарурки жисмоний тарбия ва

спорт соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш-

да ҳукуматнинг барча бўғинлари жалб қилин-

ган, улар жумласидан, Ўзбекистон Республика-

си Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Респуб-

ликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси,

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва ташки-

лотлар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Сенатида “Ёшлар, маданият ва спорт масала-

лари қўмитаси” фаолияти ташкил этилган ва

қўмита ёшларнинг маънавий-ахлоқий жиҳат-

дан камол топишига, уларда ислоҳотларни

амалга ошириш ва тараққий топган жамият

барпо этиш жараёнида иштирок этиш масъу-

лиятини шакллантиришга, шунингдек, мада-

ният ва спорт соҳаларида давлат сиёсатини

рўёбга чиқаришга қаратилган Ўзбекистон Рес-

публикасининг қонун ҳужжатлари ва давлат

дастурлари ижроси устидан тизимли парла-

мент назорати каби вазифаларни амалга оши-
ради[20].

Қўмитанинг низомига мувофиқ, спорт

соҳаларида давлат сиёсатини амалга оширишга

қаратилган ишларни, ушбу йўналишда қабул

қилинган қонун ҳужжатларини такомиллашти-

риш мақсадида халқаро тажрибани ўрганади ва

халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нор-

маларини миллий қонунчиликка имплемента-

ция қилиш бўйича асослантирилган таклифлар

ишлаб чиқади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг жисмоний тарбия ва

спорт соҳасидаги ваколатлари Ўзбекистон Рес-

публикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт

тўғрисида»ги Қонунида ҳам акс эттирил-

ган[21], хусусан:

- жисмоний тарбия ва спортни ривожлан-

тириш давлат дастурларини ишлаб чиқади ва

амалга оширади;

- жисмоний тарбия ва спортни бошқариш

давлат органларини тузиш, қайта ташкил этиш

ва тугатиш тартибини белгилайди;

- жисмоний тарбия ва спорт мутахассис-

ларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва ат-

тестациядан ўтказиш тартибини белгилайди;

- жисмоний тарбия ва спорт ривожининг

молиявий таъминланишини белгиланган тар-

тибда амалга оширади;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа

ваколатларни амалга оширади.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида яго-

на давлат сиёсатини амалга оширишда давлат

бошқаруви органи сифатида “Ўзбекистон Рес-

публикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазир-

лиги” Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори-
га асосан ташкил этилди. Мазкур қарорга муво-

фиқ вазирлик жисмоний тарбия ва спорт соҳа-

сида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи

давлат бошқаруви органи ҳисобланади, соҳада

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

218

давлат бошқаруви органлари фаолиятини му-

вофиқлаштиришни амалга оширади, ўз вако-

латлари доирасида қабул қиладиган қарорлари

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ма-

ҳаллий давлат ҳокимияти органлари томони-

дан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади, ва-

зирлик республика ҳудудида давлат спорт объ-

ектлари қурилишининг мақсадга мувофиқлиги

юзасидан эксперт хулосасини беради ва улар-

дан самарали фойдаланилишини мониторинг

қилади.

1-жадвал

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2017-2020 йй. амалга оширишга оид Давлат

Дастурларининг “IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”да

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар

Т/р

2017 йилда

«Халқ билан мулоқот ва

инсон манфаатлари

йили»да

2018 йилда

«Фаол тадбиркорлик,

инновацион ғоялар ва

технологияларни қўллаб-

қувватлаш йили»да

2019 йилда

«Фаол инвестициялар ва

ижтимоий ривожланиш

йили»да

2020 йилда

«Илм, маърифат ва рақамли

иқтисодиётни

ривожлантириш йили»да

IV. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.

Уюшмаган ёшларнинг

спорт билан мунтазам

шуғулланиши учун

етарли шарт-шароит

яратиш мақсадида:

маҳаллаларда замонавий

спорт майдончаларини

барпо этиш, уюшмаган

ёшлар ўртасида

мусобақалар ташкил

этиш (street sport).

Оммавий, миллий ва

олимпия спорт турларини,

жумладан қишки спорт

турларини ривожлантириш

орқали аҳолининг

саломатлигини

мустаҳкамлаш ва жисмоний

тарбия маданиятини

ошириш, мамлакатнинг

жаҳон спорти майдонидаги

ўрнини мустаҳкамлаш.

2020 йил Токио шаҳри

(Япония)да ўтказиладиган

Олимпия ўйинларига

муносиб тайёргарлик

кўриш.

2020 йил Токио шаҳри

(Япония)да ўтказиладиган

Олимпия ва Паралимпия

ўйинларига тайёргарлик

кўриш ва унда муносиб

иштирок этиш учун зарур

чораларни кўриш.

2.

Соғлом турмуш тарзини

тарғиб қилишга,

ёшларнинг спортга

бўлган қизиқишларини

оширишга

йўналтирилган

тадбирлар доирасида

Жиззах вилоятида

«Баркамол авлод» спорт

мусобақаларига

тайёргарлик кўриш ва

уни ўтказиш.

Барча даражадаги футбол

мусобақаларини ташкил

этиш ва ўтказишнинг

мавжуд тизимини илғор

хорижий тажрибадан келиб

чиққан ҳолда

такомиллаштириш, соҳадаги

жиддий муаммоларни ҳал

қилиш ва халқаро

мусобақаларда юқори

натижалар қайд этилишига

оид чора-тадбирларни

ишлаб чиқиш.

Спорт бўйича малакали

тренерлар, ҳакамлар ва

бошқа мутахассисларни,

жумладан профессор-

ўқитувчиларни тайёрлаш

ва уларнинг малакасини

ошириш.

Жисмоний тарбия ва спорт

соҳасида юқори малакали

тренерлар ва бошқа

мутахассисларни тайёрлашни

йўлга қўйиш.

3.

Жисмоний тарбия ва спорт

соҳасида хусусий сектор ва

тадбиркорликни

ривожлантириш, спорт

муассасалари, айниқса,

хусусий спорт

ташкилотларида аҳолига

сифатли жисмоний

тарбия-соғломлаштириш

ва спорт хизматлари

кўрсатилишини

таъминлашга оид чора-

тадбирларни ишлаб

чиқиш

Республикада болалар ва

ўсмирлар спорт

мактабларини ташкил

этиш, умумтаълим

мактаблари спорт

иншоотларини қуриш,

реконструкция қилиш

ва доимий жиҳозлаш

бўйича давлат дастурини

ишлаб чиқиш.

Ёшлар ўртасида ёзги Осиё

ўйинларини 2025 йилда

Ўзбекистонда ўтказишга

тайёргарлик кўриш.

4.

Сузиш спорт турларини

ривожлантириш

чораларини кўриш

Оммавий спорт турларини

ривожлантириш учун спорт

иншоотларини қуриш

ишларини давом эттириш.

5.

Ўзбекистонда спорт

таълими соҳасини

ривожлантириш,

спортчиларни тайёрлашда

замонавий фан

ютуқларидан фойдаланган

ҳолда спорт таълими

тизимини ислоҳ қилиш

Спорт турлари бўйича

федерация (уюшма)лар ва

спортни ривожлантиришга

масъул ташкилотлар билан

ҳамкорлик қилиш

механизмини

такомиллаштириш.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

219

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний

тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этили-

шида белгиланган барча сиёсий ва ижтимоий

вазифалар қаторида мамлакатимизда жисмо-

ний тарбия ва спорт муассасаларида молиявий

муносабатларни такомиллаштиришга қара-

тилган қуйидаги вазифаларни ажратиш мум-

кин (1-расм).

1-расм. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини жисмоний

тарбия ва спорт муассасаларида молиявий муносабатларни такомиллаштиришга

қаратилган вазифалар

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори асосида муаллиф

томонидан тузилди.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида дав-

лат сиёсатини амалга оширишнинг мақсади,

вазифалари ва узоқ муддатли ривожланиши-

нинг асосий йўналишлари сифатида спорт таъ-

лими муассасаларининг моддий-техника база-

сини мустаҳкамлаш ва уларни молиявий таъ-

минлашнинг самарадорлигини ошириш, дав-

лат-хусусий шерикликни ривожлантириш ҳисо-

бига жисмоний тарбия ва спорт тизимида рақо-

бат муҳитини яратиш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 24

январдаги ПФ-5924-сонли Фармони билан

“Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия

ва спортни 2025 йилгача ривожлантириш кон-

цепцияси” (кейинги ўринларда – Концепция)

қабул қилинган.

Шу билан бирга мазкур Концепцияда

мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни

ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган жис-

моний тарбия ва спортни бошқариш тизимида,

олий спорт ютуқлари ва миллий терма жамоа-

лар тайёрлаш, спорт инфратузилмаси, анжом-

лар билан жиҳозлаш, моддий-техника базасини

мустаҳкамлаш соҳасида, жисмоний тарбия ва

оммавий спортни ривожлантириш соҳасида

ҳамда жисмоний тарбия ва спорт тизимини

молиялаштириш соҳасида мавжуд бўлган муам-

мо ва камчиликлар келтирилган, улар жум-

ласидан:

- спорт муассасаларини бошқариш жа-

раёнига ишни режалаштириш ва ташкил этиш-

нинг замонавий инновацион усуллари, илғор

ахборот-коммуникация технологиялари тўлиқ

жорий этилмаганлиги самарали бошқарув ти-

зими яратилишига тўсқинлик қилаётганлиги;

- спорт турлари бўйича федерациялар

(уюшмалар)нинг ўз спорт базасига эга эмасли-

ги, мавжудларида эса моддий-техника базаси

бугунги талабларга жавоб бермаслиги олий

спорт турларини ривожлантиришга тўсқинлик

қилаётганлиги;

- 3 мингдан зиёд умумтаълим мактаби-

нинг (32%) спорт заллари таъмирталаб ҳолат-

да бўлиб, қарийб 2,5 минг мактабда (25%)

спорт заллари мавжуд эмаслиги;

- жисмоний тарбия ва оммавий спорт

соҳасига замонавий ахборот технологияларини

ва мультимедиа маҳсулотларини жорий этишга

етарли даражада эътибор берилмаслиги;

- республика бўйича мавжуд 12 мингдан

ортиқ спорт иншоотларининг (стадион, спорт

зали, бассейн, манеж ва бошқалар) бир кунлик

спорт машғулотларини ўтказиш қуввати

қарийб 1,5 миллион кишини ташкил этиб, уму-

мий аҳолининг сонига нисбатан спорт иншо-

отлари билан таъминланиш даражаси 4,5 фоиз-

дан ошмаслиги;

- жисмоний тарбия ва спорт тизимини

молиялаштиришда маблағларни самарали ва

шаффоф тизим асосида тақсимлаш ва фойда-

ланиш талаби;

- жисмоний тарбия ва спорт муассасала-

рига давлат бюджетидан ажратилган маблағ-

ларнинг асосий қисми иш ҳақига сарфланиб,

Ў

зб

ек

и

ст

он

Р

еспуб

л

и

к

ас

и

Ж

и

см

он

и

й

тар

би

я

ва

спо

р

т

ваз

и

рл

и

ги

н

и

н

г

ас

оси

й

ваз

и

ф

ал

ари

Спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантириш.

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ташкилотлари, объектлари ва

иншоотларининг оммавий спорт, болалар спорти ва профессионал спорт
йўналишлари

бўйича

моддий-техника

базасини

ривожлантириш

ҳамда

мустаҳкамлаш, улардан максимал даражада ва самарали фойдаланилишини
таъминлаш, спорт асбоб-ускуналари ҳамда инвентарларининг мамлакатимизда

ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлашда
қатнашиш.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ва давлатлараро спорт алоқаларини
кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб

этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

220

спорт тадбирлари календарь режаси, спорт

жиҳозлари, бино ва иншоотларни таъмирлашга

етарли маблағ ажратилмаслиги;

- маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

томонидан шаҳар ва туманларда календарь

режа асосида ўтказиш учун белгиланган мусо-

бақаларни молиялаштиришга маҳаллий бюд-

жетдан маблағлар етарлича ажратилмаслиги

оқибатида республика миқёсида ўтказилган

спорт мусобақаларида вилоят жамоалари

иштироки таъминланмаганлиги.

Концепциянинг 5 бандига асосан жисмо-

ний тарбия ва спорт муассасаларининг моддий-

техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни мо-

лиялаштириш самарадорлигини ошириш мақ-

садида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланган:

- спорт соҳаси субъектлари фаолиятини

монетизация қилиш мақсадида «спонсоршип»
(титул ҳомийлик, реклама дистрибюцияси,

ахборот ҳамкорлиги) тизимини йўлга қўйиш

ҳамда телевизион трансляция медиа ҳуқуқла-

рини ўрта ва узоқ муддатли шартларда аут-

сорсинг тузилмаларига ўтказиб бориш;

- спорт соҳасида букмекерлик фаолияти-

ни легаллаштириш ва спорт лотереяларини

ташкил этиш орқали спортни қўшимча молия-

лаштириш чораларини кўриш;

- халқаро илғор тажрибани ҳисобга олган

ҳолда босқичма-босқич қурилиш, реконструк-

ция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларида

илғор технологиялар ва муҳандислик ечимла-

рига таяниш;

- спорт таълими муассасаларининг спорт

иншоотларини замонавий спорт анжомлари,

жиҳозлар, ўқув-услубий материаллар, компью-

тер ва мультимедиа техникалари, видеокузатув

тизимлари билан жиҳозлашни таъминлаш;

- спорт таълими муассасаларида пуллик

хизматларни кўрсатиш, шунингдек, ҳомийлик

ва хайрия маблағлари орқали бюджетдан таш-

қари жамғармаларни шакллантириш амалиёти-

ни жорий этиш;

- ихтисослаштирилган олимпия захирала-

ри мактаб-интернатларининг моддий-техника

базасини мустаҳкамлаш, жумладан спорт зал-

лари, ётоқхона, ўқув бинолари қуриш, мавжуд-

ларини капитал таъмирлаш ва реконструкция

қилиш;

- замонавий энергия ва ресурсларни те-

жайдиган, инновацион қурилиш технологияла-

рини фаол жорий этиш ва улардан фойдаланиш

асосида спорт муассасалари инфратузилмаси

бинолари ва объектларини, шунингдек, умум-

таълим муассасаларининг спорт иншоотлари-
ни босқичма-босқич қуриш, реконструкция

қилиш ва капитал таъмирлашни давом этти-

риш;

- жисмоний тарбия ва спорт объектла-

рини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда

мукаммал таъмирлаш бўйича инвестиция, дав-

лат ва бошқа манзилли дастурларни келишиш;

- ҳудудларнинг ўзига хос иқлим хусусият-

ларини ҳисобга олиб, таниқли хорижий комп-

анияларнинг илғор тажрибаси асосида қури-

лиш материалларидан, замонавий энергия ва

ресурсларни тежайдиган технологиялардан

фойдаланган ҳолда спорт объектлари лойиҳа-

ларини ишлаб чиқиш.

Шунингдек, алоҳида банд билан, Давлат-

хусусий шериклик асосида жисмоний тарбия ва

спортни янада ривожлантириш учун қуйида-

гилар белгиланган:

- нодавлат жисмоний тарбия-соғломлаш-

тириш ва спорт иншоотларини қуриш учун

бепул асосда аҳоли учун қулай бўлган ҳудуд-
лардан доимий фойдаланишга ер майдонлари

тақдим этиш;

- жойларда барпо этиладиган давлат-

хусусий шериклик нодавлат жисмоний тарбия-

соғломлаштириш ва спорт иншоотлари реест-

рини шакллантириш орқали уларнинг тизимли

мониторингини олиб бориш;

- тадбиркорлик субъектларига имтиёзли

кредитлар ажратилишида амалий ёрдам кўр-

сатиш;

- мавжуд давлат жисмоний тарбия-соғ-

ломлаштириш ва спорт иншоотларини рекон-

струкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса

уларни оталиққа олиш шарти билан нодавлат

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт

иншоотлари объектларини қуриш учун бепул

асосда ер майдонларини тақдим этиш;

- хусусий шерикнинг мол-мулки негизида

ташкил қилинган нодавлат жисмоний тарбия-

соғломлаштириш ва спорт иншоотларини мод-

дий-техник ва молиявий таъминлаш;

- давлат-хусусий шериклик асосида ма-

ҳаллий спорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш-

ни йўлга қўйиш, ускуналар, спорт кийимлари

тикиш, бренд ва имидж маҳсулотларни ишлаб

чиқариш;

- жисмоний тарбия ва спортни ривожлан-

тириш ва оммалаштириш соҳасида ўз фаолия-

тини амалга ошираётган тадбиркорлик субъ-

ектларига, шу жумладан давлат-хусусий шерик-

лик механизмлари орқали ёрдам кўрсатиш.

Мазкур Концепцияда белгиланган вази-

фаларни бажариш натижасида Ўзбекистон Рес-

публикасида жисмоний тарбия ва спорт соҳа-

сини 2025 йилгача ривожлантиришда мамла-

кат аҳолисининг саломатлик даражасини яхши-
лаш, жисмоний тарбия ва спорт билан мун-

тазам шуғулланадиган аҳолининг умумий

сонининг ошиши, олий таълим муассасалари ва

умумтаълим мактаблари спорт иншоотларидан

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

221

фойдаланиш самарадорлиги ва бошқа кўплаб

ижобий кўрсаткичлар қаторида спорт таълими

муассасаларининг моддий-техника базасини

мустаҳкамланиши ва маблағ билан таъминлаш

самарадорлиги оширилади, давлат-хусусий ше-

рикликни ривожлантириш ҳисобига давлат

таълими тизимида соғлом рақобат муҳити

яратилиши кутилади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ачилов А.М. “Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг жисмоний тарбия ва соғломлаштириш

фаолиятини ташкил қилиш технологияси” / Педаг. фанлар. номз. илм.дараж.. диссертац. Т.: 2008. Б.7.

2. Архипова С.А. Управление развитием физической культуры и спорта на основе программно-целевого подхода

(на примере Тульской области) / Автореф. дисс. на соиск. уч. степени кад.пед. наук. Тула. 2009. С.29.

3. Адельфинский А.С. Социально-экономическая модель развития массовых видов спорта в России: автореф.

Дис.. к.э.н. М., 2014. –С.7

4. Быховская И.М. Спорт: культорологические векторы анализа феномена // Культорологический журнал

2011/1 (3) http://www.cr-journal.ru

5. Болозин А.А. Массовый спорт и его значение для современной Российской молодёжи // ГУМАНИТАРИЙ ЮГА

РОССИИ. 2018. Том.7. №2. С.54-60.

6. Верещагина А.В., Самыгин С.И. Проблемы формирования здоровья российской молоде-жи в контексте

обеспечения национальной безопасности: социологический дискурс // Национальное здоровье. 2015. № 1. С. 53-61.

7. Маликов Т.С., Ҳайдаров Н.Ҳ. “Молия: умумдавлат молияси”. Ўқув қўлланма. 2009. Б.556.

8. Рожков П.А. Экономический механизм формирования и реализации государственной политики в сфере

физической культуры и спорта / Дис. … д-ра экон. наук. Санкт-Петербург. 2004. С.354.

9. Касимов Р.Х. Экономические аспект управления спортивными сооружениями муниципального образования /

дис. … канд. экон. наук. М.2005. С.179.

10. Репкин С.Б. Институциональные основы функционирования рыночной модели в спорте Республики

Беларусь // Экономика и Финансы. 2017. №11. С.12-29.

11. Гонашвили А. «Методологические основы социологии спорта» // Монография. Санкт-Петербург. 2017. 52 с.
12. Жабаков В.Е. Менеджмент спортивной индутрии. Учебное пособие. Челябинск. 2018. 198 с.
13. Остроухов С.А. Интеллектуальный капитал в системе управления развитием спортивных организаций

как предпринимательских структур [Текст] / С.А. Остроухов // Человеческие капитал и высшее образование, 2015. №
4. С.9 -15.

14. Шеров А.У. “Ўзбекистонда бюджет сиёсати йўналишларини такомиллаштириш” / иқтисод.фанлари

бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун диссертация. Т.2020. Б. 137.

15. Темиров М.Х. “Ўзбекистон Республикасида давлат молия тизиминиислоҳ қилишнинг истиқболли

йўналишлари” / иқтисод.фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун диссертация. Т.2019. Б.159.

16. Танибердиев А.А. Олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия дарслари учун кластер модулини ишлаб

чиқиш / педагогик фанлари бўйича фалсафа доктори диссертацияси. Чирчиқ. 2019. Б.43

17. Шакиржонова К.Т., Абдумаликов У.Р., Шакиржанов Т.А. “Жисмоний тарбия ва спортдаги узлуксиз таълимни

ташкил қилиш” ўқув услубий қўлланма. –Т.: 2012. Б.118.

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон

қарори асосида муаллиф

томонидан

тузилди.

19. Vahobov A., Malikov T. Moliya. Darslik. T.: «Noshir», 2011, 712 b.
20.

http://senat.uz/uz/senators/statute/7

21. https://lex.uz/docs/63106

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

Библиографические ссылки

Ачилов А.М. "Болалар спортини ривожлантириш жамгармасининг жисмоний тарбия ва согломлаштириш фаолиятини ташкил цилиш технологиям"/Педаг. фанлар. номз. илм.дараж.. диссертац. Т.: 2008. Б.7.

Архипова С.А. Управление развитием физической культуры и спорта на основе программно-целевого подхода [на примере Тульской области) /Автореф. дисс. на соискуч. степени кад.пед. наук Тула. 2009. С.29.

Адельфинский А.С. Социально-экономическая модель развития массовых видов спорта в России: автореф. Дис.. кэ.н. М., 2014. -С.7

Быховская ИМ. Спорт: кулъторологические векторы анализа феномена // Кулъторологический журнал 2011/1 [3) http://www.cr-joumal.ru

Болозин А.А. Массовый спорт и его значение для современной Российской молодёжи // ГУМАНИТАРИЙ ЮГА РОССИИ. 2018. Том. 7. №2. С.54-60.

Верещагина А.В., Самыгин С.И. Проблемы формирования здоровья российской молоде-жи в контексте обеспечения национальной безопасности: социологический дискурс //Национальное здоровье. 2015. № 1. С. 53-61.

Маликов Т.С., Гайдаров Н./. "Молия:умумдавлат молияси". Укув кулланма. 2009. Б.556.

Рожков П.А. Экономический механизм формирования и реализации государственной политики в сфере физической культуры и спорта/Дис.... д-ра экон, наук Санкт-Петербург. 2004. С.354.

Касимов Р.Х. Экономические аспект управления спортивными сооружениями муниципального образования / дис.... канд. экон. наук. М.2005. С.179.

Репкин С.Б. Институциональные основы функционирования рыночной модели в спорте Республики Беларусь //Экономика и Финансы. 2017. №11. С. 12-29.

ГонашвилиА. «Методологические основы социологии спорта» //Монография. Санкт-Петербург. 2017. 52 с.

Жабаков В.Е. Менеджмент спортивной индутрии. Учебное пособие. Челябинск 2018.198 с.

Остроухое С.А. Интеллектуальный капитал в системе управления развитием спортивных организаций как предпринимательских структур [Текст]/ С.А. Остроухое // Человеческие капитал и высшее образование, 2015. № 4. С. 9-15.

Шеров А.У. “Узбекистонда бюджет сиёсати йуналишларини такомиллаштириш” / ицтисод.фанлари буйича фалсафа доктори илмий даражасини олишучун диссертация. Т.2020. Б. 137.

Темиров М.Х. "Узбекистан Республикасида давлат молия тизиминиислох; цилишнинг истицболли йуналишлари"/ ицтисод.фанлари буйича фалсафа доктори илмий даражасини олишучун диссертация. Т.2019. Б.159.

Танибердиев А.А. Олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия дарслари учун кластер модулини ишлаб чициш / педагогик фанлари буйича фалсафа доктори диссертацияси. Чирчиц. 2019. Б.43

Шакиржонова К.Т., Абдумаликов У.Р., Шакиржанов Т.А. "Жисмоний тарбия ва спортдагиузлуксиз таълимни ташкил цилиш"угувуслубий цулланма. -Т: 2012. Б.118.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги П^-3583-сон карори асосида муаллиф томонидан тузилди.

Vahobov A., Malikov Т. Moliya. Darslik Т: «Noshir», 2011, 712 b.

http.//senat.uz/uz/senators/statute/7

https://lex.uz/docs/63106

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов