Социологические аспекты повышения положительного влияния диаспор на имидж страны

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
39-45
30
10
Поделиться
Тилябаева, Ш. (2020). Социологические аспекты повышения положительного влияния диаспор на имидж страны. Экономика И Образование, 1(6), 39–45. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7073
Шахноза Тилябаева, Академия государственного управления

При Президенте Республики Узбекистан аспирант 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассмотрены теоретические вопросы развития цифровых технологий в экономике, а также раскрыты возможности их использование как современных методов социологических исследований для разработки средне и долгосрочных мер или подходов

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

39

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга

Мурожаатномаси // Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. URL:

https://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-

prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020

(мурожаат санаси: 15.02.2020)

2.

Абдувахидов А.М., Маннопова Э.Т. Интеллектуальная информационная система как инструмент

управления образовательным процессом в вузе// Иқтисодиёт ва таълим. 2018 №1. 37 с

3.

Cаидов М.Х. Олий таълим тизимида молиявий бошқарув. Ўқув қўлланма: “Тафаккур гулшани” Т. 2011. 86 б.

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3декабрдаги “Олий таълим муассасаларини

босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўзрисида”ги 967-сонли қарори. 1б. (ҚҲММБ:
09/19/967/4107-сон).

5.

Қаҳҳоров О.С., Адизов Б.И. Олий таълим муассасалари битирувчилари рақобатбардошлиги:тушунчалар,

фикрлар, қарашлар.// Жамият ва Бошқарув. 2019. №1 (83). 115-117-бетлар.

6.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Олий таълим муассасаларининг

2018/2019 ўқув йилидаги битирувчиларини якуний бандлик (ишга жойлашиш) мониторингини ўтказиш
тўғрисида»ги буйруғи, №846, 20.09.2019 йил.

7.

Adizov B.I. Digital monitoring methods of the graduators’ competitiveness of higher education institutions // Journal

of Management Value & Ethics. April-June. 20 Vol. 10 No.02 .p. 13-14.

8.

Булатова Г.А. Мониторинг и оценка трудоустройсва выпускников вузов // Экономика Профессия Безнес.

2017. №4. URL:

https://cyberleninka.ru/article/n/monitoring-i-otsenka-trudoustroystva-vypusknikov-vuzov

(мурожаат

санаси: 05.02.2020)

9.

Пыхтин А.И., Овчинкин О.В., Широкова Л.В., Запольский А.Д. Система мониторинга трудоустройсва

выпускников как фактор повышения эффективности образовательной деятельности вуза // Современные
наукоемкие технологии. 2019. №2. С. 133-137.

10.

Россия Федерацияси таълим ва фан вазирлигининг “Битирувчиларни бандлигини мониторинг қилиш”

интернет-портали маълумотлари.

http://vo.graduate.edu.ru/

(мурожаат санаси 10.01.2020)

11.

Клешнина И.И., Макусева Т.Г. Методика организации мониторинга трудоустрйства вқпускников в высших

учебных учреждениях // Инновационная наука. 2017. №6. С. 124-129.

12.

Барлуков А.М. Трудоустройство выпускников как показатель качество образования // Научный

руководитель. 2017. №2 (20). С. 48-54.

13.

Хамидов О.Х., Қаҳҳоров О.С., Адизов Б.И. Олий таълим муассасаларининг таълим, илмий ва маъмурий

фаолияти жараёнларини автоматлаштириш: веб технологиялар таъсирида инновацион бошқаришни

ривожланиши. // Иқтисодиёт ва таълим. 2019. №6. 174-бет.


ДИАСПОРАЛАРНИНГ МАМЛАКАТ ИМИДЖИГА ИЖОБИЙ ТАЪСИРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ СОЦИОЛОГИК ЖИХАТЛАРИ

Тилябаева Шахноза Тожиддиновна -

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси докторанти


Аннотация.

Ушбу мақолада рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг назарий масалалари кўриб

чиқилган ҳамда социологик тадқиқотларнинг замонавий методлари сифатида узоқ ва ўрта муддатли чора-
тадбирлар ёки ёндашувларни ифодалаш учун қўлланиллиш имкониятлари очиб берилган.

Калит сўзлар.

Рақамли иқтисодиёт, социология, тадқиқот, диаспора, технология, инновация, ижтимоий

тармоқлар, катта маълумотлар, интернет.

Аннотация.

В данной статье рассмотрены теоретические вопросы развития цифровых технологий в

экономике, а также раскрыты возможности их использование как современных методов социологических
исследований для разработки средне и долгосрочных мер или подходов.

Ключевые слова.

Цифровая экономика, социология, исследование, диаспора, технология, инновация,

социальные сети, большие данные, интернет.

Abstracts.

This article discusses the theoretical issues of the development of digital technologies in the economy, and

also discloses the possibilities of using them as modern methods of sociological research to develop medium and long-term
measures or approaches.

Keywords.

Digital economy, sociology, research, diaspora, technology, innovation, social networks, big data, the

Internet.


Ўзбекистон Республикаси Президен-

тининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйи-

ча Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
ПФ-4947-сонли Фармони, ва 2020 йилда мам-

лакатни ривожлантиришнинг энг муҳим

устувор вазифалари тўғрисидаги парламент-
га навбатдаги Мурожаатномасида рақамли

технологияларни ривожлантиришга алоҳида
эътибор берилган.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

40

Маълумки, миллий иқтисодиётни ри-

вожланишининг назарий асосларини тадқиқ
этиш институционал назария, операцион

қиймат ва рационал ҳулқ-атвор назарияси,
экологик чекловлар, мехнат ресурслари, таш-

қи миграция, рақобат назарияси, ижтимоий
тадқиқотлар ва бошқа шу кабиларга асосла-

ниши лозим. Шунингдек, миллий иқтисо-

диётни

ривожлантиришда

диаспоралар

имкониятидан самарали фойдаланиш муҳим

аҳамият касб этади. Бундай ёндашув миллий
диаспоранинг инновацион ривожланиш, таъ-

лим тизимини сифатини ошириш ва тадқи-
қот секторини имкониятларини кенгайти-

риш, инвестицияларни жалб қилиш ва бошқа
шу каби йўналишлар орқали республика

иқтисодиётини рақобатбардошлигини оши-
ришга хизмат қилади. Таъкидлаш жоиз,

бугунги кунда миллий диспорани ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш йўналишларини

ўрганишда рақамли технологиялардан фой-
даланиш ижтимоий тадқиқотлар йўналиши-

га ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Натижада,

анъанавий методологик услублар ижтимоий
тадқиқотларнинг сифатлилиги, тезкорлиги

ҳамда шаффофлигини таъминлашда оқсаш-
ларга олиб келмоқда. Шу нуқтаи назардан

ушбу методларни ривожлантириш давр тала-
бига айланган. Рақамли иқтисодиёт ша-

роитида миллий диаспораларнинг мавжуд ва
келажакдаги ўзгаришларга бўлган мослашув-

чанлик хусусиятларини тадқиқ қилишда за-
монавий ижтимоий тадқиқотларнинг ўрни

беқиёс.

Назарий жиҳатдан қараганда, социоло-

гик тадқиқотларнинг замонавий усуллари
миллий диаспорани ривожланиш хусусиятла-

рини ўрганишда узоқ муддатли чора-тадбир-

лар ёки ёндашувларни ифодалаш учун қўлла-
нилади. Хусусан, улар қуйидагиларда акс

этади:

-

миллий диаспорани ривожланиши-

нинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаб бе-
риш, тизимли таҳлил асосида рақамли муҳит-

даги ижтимоий ўзгаришларни тадқиқ этишга
асосланган методологик ёндашувларни иш-

лаб чиқишда;

-

миллий диаспорани ривожланиши-

нинг тизимлилиги, динамиклиги, узлуксиз-
лиги, турли жараёнларда фойдаланиш имко-

нияти, ўзгарувчанлиги, хатарларнинг юқори-
лиги, хилма-хиллик ва шу каби таснифлари-

ни асослашда;

-

глобаллашув жараёни ва рақобатбар-

дош миллий иқтисодиётнинг ўсишида диас-

пораларни ролини ифода этувчи ривожлан-

тириш қонуниятлари ва тенденцияларини

аниқлашда;

-

рақамли технологиялардан фойдалан-

ган ҳолда миллий диаспораларни ҳозирги
ҳолатини ўрганишда социологик тадқиқот-

лар усулларини асослайдиган ўзаро боғлиқ
тушунчалар ва категорияларининг кўп бос-

қичли тизимини шакллантиришда.

Миллий иқтисодиётни ривожлантириш

стратегиясини шакллантириш ва амалга

ошириш халқаро рақобатнинг ўсишига мос-
лашишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қила-

ди. Шунингдек, иқтисодий ўсишни таъмин-
ловчи омиллардан самарали фойдалиниш

имкониятини вужудга келтиради. Ривожлан-
ган мамлакатлар тажрибаси таҳлилларидан

маълум бўлмоқдаки, бозор шароитидаги
миллий иқтисодиёт бошқаруви бозор конъ-

юнктураси ва ташкилий-технологик тузил-
мани рақамлашаётган муҳитга мослаштириш

имкониятларини ҳисобга олмаса ва фақат
ўзининг мавжуд рақобатбардош устунликла-

рига таянса, узоқ вақт давомида барқарор

позицияни ушлаб тура олмайди.

Иқтисодий ва технологик соҳаларда,

шунингдек, жамиятни рақамлаштиришнинг
асосий иштирокчилари бўлмиш одамларнинг

ҳулқ-атворида сифатли ўзгаришларни ифода
этувчи замонавий жамиятнинг ўзига хос

хусусияти бу инновацияларга бўлган эҳтиёж-
дир. Шунинг учун ҳам “рақамли технология-

лар”, “рақамли иқтисодиёт” каби атамаларни
фақат технологик ёки иқтисодий ёндашувлар

нуқтаи назаридан эмас, уларнинг ижтимоий
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тадқиқ

этиш зарур. Жамиятнинг барча даражалари-
ни янгилаш воситаси рақамли технология-

лардир. Рақамли технологияларнинг ривож-

ланиши эса, техник, технологик, интеллек-
туал, иқтисодий, ижтимоий ресурслардан

унумли фойдаланишни назарда тутади.
Жамиятни самарали рақамлаштириш кўпроқ

ижтимоий муҳит ва технологияларнинг ўза-
ро таъсирини таъминловчи ижтимоий-мада-

ний омиллар билан боғлиқ.

Рақамли технологияларни жорий қи-

лиш, уларнинг жамиятдаги ўрнини ўрганиш
билан боғлиқ ёндашувларни ислоҳ қилиш,

турли тармоқлар ва фанлараро тадқиқотлар
доирасида изланишлар олиб борилишини та-

қозо этади. Бунда турли даражадаги ижти-
моий жараёнларни бошқаришнинг интегра-

циялашуви ва мобиллашувига эришилади.

Демак, миллий иқтисодиётнинг рақобатбар-
дошлигини таъминлашда рақамли техноло-

гияларнинг ўрнини тадқиқ этиш борасида

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

41

бугунги кунда ижтимоий фанларнинг аҳа-

мияти юқори.

Социология фани рақамлаштириш соҳа-

сида олиб бориладиган тадқиқотлар назарий
ва методологик билимлар, олинган аниқ

империк маълумотлар ва Интернетдаги ахбо-
ротлар оқимини бирлаштиради. Жамиятни

рақамлаштиришни социологик нуқтаи назар-

дан кўриб чиқишга бўлган эҳтиёж нафақат
умумий, балки рақамли технологияларга

асосланган махсус социологик назариялар-
нинг аҳамиятини оширади. Таъкидлаш жоиз,

социологик методларидан фойдаланган ҳол-
да жамиятни рақамлаштиришни тадқиқ

этиш инновацияларни жорий қилишдаги
ўзига хос ижтимоий алоқалар, шароитлар,

уларнинг пайдо бўлиши ва амалга оширили-
ши шартлари, омиллари ҳамда одамларнинг

бошқа ижтимоий жараёнлар билан ўзаро му-
носабати ва ҳулқ-атворини ўрганишга имкон

беради.

Рақамли миллий иқтисодиётни ривож-

лантириш тизимининг қуйидаги хусусиятла-

рини кўрсатиш мумкин:

- рақамли ривожланиш бўйича дунё

тажрибаси ва билимларини қўлловчи инжи-
ниринг ташкилотлари (transfer);

- компаниялар учун арзон нархлардаги

ахборот ресурсларидан фойдаланиш, рақам-

ли инфратузилмани ривожлантириш имко-
нияти (block-chain);

- рақамли технологиялар билан ишлаш

ва рақобатбардош маҳсулотлар ёки хизмат-

ларни ишлаб чиқаришга қодир меҳнат ре-
сурсларини шакллантиришга мўлжалланган

таълим (human capital);

- рақамли технологияларни яратиш ва

улардан фойдаланишда маҳаллий ҳамда

хорижий корхоналарни рағбатлантирадиган
ишбилармонлик муҳити (doing business);

- миллий иқтисодиётнинг рақобатбар-

дошлигини оширишга ёрдам берувчи инсти-

тутлар (инновацион марказлар, бизнес-инку-
баторлар, кичик саноат зоналари, аутсорсинг,

технологиялар трансфери марказлари, инно-
вацияларни қўллаб-қувватлаш фондлари ва

б.) ва ривожланиш механизмларини (com-
mercialization, R&D,entrepreneurial university,

university-indastry Collaboration Programm, see
dandventure capital, start-ups) яратиш.

Рақамлаштириш иқтисодиётнинг мам-

лакат ва ҳудудлар бўйича тузилишини ўзгар-

тирмоқда. Тармоқлараро рақобат кучайиб,

бозорлар кенгаймоқда, дунёнинг айрим мам-
лакатларида тармоқларнинг рақобатбардош-

лиги ортмоқда. Иқтисодиётнинг тармоқлари-

ни рақамлаштириш компания, иқтисодий

тармоқлар умуман миллий иқтисодиётни
ўсиш истиқболларини белгилаб беради.

McKinsey глобал институти ҳисоб-ки-

тобларига кўра, Хитой ялпи ички маҳсулоти-

нинг (ЯИМ) 22 %гача ўсиши интернет техно-
логияларининг ривожланиши ҳисобига эри-

шилган. АҚШда ҳам интернет теҳнологияла-

ри ҳисобига ЯИМнинг ўсиши 1,6-2,2 трлн.
АҚШ долларини (10%) ташкил қилиши мум-

кин. Ушбу институт томонидан ўтказилган
таҳлилларга кўра, Россия рақамли иқтисоди-

ётнинг самараси ЯИМнинг 2025 йилга 4,1-8,9
трлн.руб.га ошиши яъни, 19% дан 34% гача

ўсишини, рақамли иқтисодиётнинг асосий
иқтисодий кўрсаткичдаги улушини 8-10%

гача ўсиши прогноз қилинган.

Мамлакатимизда замонавий ахборот

коммуникация технологияларини ривожлан-
тириш, электрон давлат хизматларини кўрса-

тишнинг ягона, умумлашган тизимини яра-
тиш, давлат органларининг аҳоли билан му-

лоқот қилишининг янги механизмларини жо-

рий этиш юзасидан тегишли амалий тадбир-
лар олиб борилмоқда. Ушбу соҳадаги меъё-

рий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вази-
фаларни ижросини таъминлаш, шунингдек,

мамлакатда рақамли иқтисодиётни, замона-
вий ахборот технологияларини давлат бош-

қарувида татбиқ этишни ривожлантириш бу-
гунги куннинг долзарб масалаларидан бири

ҳисобланади.

Миллий диаспорани ривожланиш жара-

ёнларини социологик тадқиқ этишнинг ўзига
хос хусусияти танлов методини қўллаш ҳи-

собланади. Ушбу методнинг моҳияти танлов
жараёнида объектнинг асосий жиҳатларини

ҳар томонлама аниқлашдан иборат. Танлаш

жараёни ижтимоий объектларнинг сифати ва
белгиларининг ўзаро боғлиқлиги, шунинг-

дек, уларнинг қисмларини алоҳида яхлит
микромодел сифатида ўрганишга асосланган

мувофиқликни назарда тутади. Танлов ҳоди-
салар ёки жараёнлар ҳақидаги фаразларни

синаш учун энг тежамли восита ҳисобланади.
Амалий социологияда яхлитлик (яъни тадқи-

қот объекти) якуний йиғинди, деб аталади (N
билан белгиланади). Танлов – якуний йиғин-

дининг бир бўлаги (n). Танланган ёки ўргани-
лаётган йиғинди элементлари респондент-

дир. Танлов қоидаларига кўра, ҳар доим ҳам
респондентлар таҳлилнинг ягона бирлиги

ҳисобланмайди. Масалан, дастлаб корхона-

лар, муассасалар сўнгра ўқув гуруҳлари, ун-
дан кейин эса респондентлар танлови шакл-

лантирилиши мумкин.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

42

Тасодифий танлов “статистик эҳтимол”

тушунчаси билан боғлиқ бўлган “катта сон-
лар қонуни”га асосланади. Умумий маънода

эса, кутилаётган воқеа эҳтимоли кутилаётган
ҳодисалар сонининг барча бўлиши мумкин

бўлган сони нисбатига тенг бўлиши назарда
тутилади.

Социологияда ишлаб чиқариш, қайта

ишлаш ва маълумотларни таҳлил қилишнинг
янги усуллари нисбатан яқинда пайдо бўл-

ганлигига қармасдан катта маълумотлар
билан ишлаш моҳиятан ушбу фан учун бего-

на ёндашув эмас. Шу боис катта ҳажмли маъ-
лумотлар фаннинг тадқиқот усулларини қай-

та йўналтиришни англатиши мумкин холос.
Сўнгги пайтларда катта ҳажмли маълумот-

ларни тушуниш ўлчамлари ҳамда уларнинг
ахборотни ишлаб чиқариш билан боғлиқ му-

ҳим хусусиятлари ҳақидаги мунозаралар
кўпайди.

Таъкидлаш жоиз, микродаражада мил-

лий диспорани хатти-ҳаракатлари тўғриси-

даги маълумотлар кўлами социологияда ил-

мий йўналишларни ўзгартиради. Чунки илга-
ри ушбу фан олдида инсоннинг ижтимоий

хатти-ҳаракатларини

ўрганиш

борасида

қатъий чекловлар мавжуд эди.

Катта маълумотлар сўров ёки интервью

асосида вужудга келмайди. Улар замонавий

ахборот технологиялари воситасида яратила-
ди. Хусусан, мобиль телефонлар, электрон

почта, онлайн хизматлар, кредит карталари
орқали пул ўтказмалари, сайтлар, ижтимоий

тармоқлар орқали ҳаракатланиш кабилар
шулар жумласидандир. “Ҳисоблаш социоло-

гияси” (computational social science) тушунча-
си маълумотларни ишлаб чиқариш, таҳлил

қилиш ва уларга ишлов бериш усулларидан

фойдаланган ҳолда инсон ҳулқ-атвори ўрга-
ниладиган тадқиқотларга нисбатан қўлла-

нилмоқда.

Ижтимоий фанлар биринчилардан бў-

либ, рақамли технологияларни қўллаган соҳа
ҳисобланмайди. Сабаби ушбу технологиялар

дастлаб бизнес таҳлиллар соҳасида ривож-
ланган. Катта ҳажмли маълумотлар (BigData)

тижорат секторида меҳнат операцияларини
яхшилаш ва шу орқали кўпроқ даромад олиш

имкониятини берувчи фойдали восита бўлиб
чиқди. Яъни катта маълумотлар мавжуд

ахборотлар асосида одамларнинг хатти-ҳара-
катларини башорат қилиш имконини яратиб

берди. Айни дамда одамларни қизиқтираёт-

ган маълумотлар асосида бозорда қандай
ўзгаришлар бўлишини таҳмин қилиш мум-

кин. Бунинг учун инсонлар қайси сайтларда

вақтларини ўтказаётганликлари, қидирув ти-

зимларига қандай сўровларни жойлаштира-
ётганликлари ҳақидаги маълумотлар таҳли-

лини юритиш кифоя қилади. Турли тадқи-
қотларда катта маълумотлар ҳажм, тўплаш

тезлиги ва хилма-хиллик (volume, velocity,
variety) каби кўрсаткичлар билан тавсифла-

нади. Катта маълумотларнинг ўзига хос хусу-

сиятлари қуйидагича:

- йирик ҳажм;

- юқори тезлик (айни вақт ва маконда

пайдо бўлиб, уларнинг ҳажми ҳар сонияда

ошиши мумкин);

- шаклларининг хилма-хиллиги;

- тўлиқлик (кўпинча умумийликни ифо-

да этади);

- юқори дискретлик (бу маълумотлар-

нинг алоҳида гуруҳларга ажратиш ва уларни

осонгина аниқлаш имконини беради);

- бошқа турдаги маълумотларга боғлаш

имконияти;

- мослашувчанлик (янги маълумотни

қўшиш ва ҳажмни кенгайтириш).

Социологларнинг фикрига кўра, катта

маълумотлар борасидаги инқилоб бугунги

кунда катта ахборотлар билан ишлаш мум-
кин бўлганлиги учун юз бермаган ва асосий-

си маълумотлар тадқиқот ўтказиш мақсади-
да яратилмаяпти. Илгари олдиндан белги-

ланган процедура ва тадқиқот мақсадлари
ёки фаразларга мувофиқ изланувчининг

сўрови асосида маълумотлар йиғилар эди.
Ҳозир эса, маълумотлар фойдаланувчилар-

нинг ўзлари томонидан яратилмоқда. Яъни
улар интернет тармоғида постлар ёзиб, фото-

суратлар юклайдилар, харидлар қиладилар,
ўз ўрнида, давлат идоралари ахборот тизим-

ларини яратиш орқали турли соҳалар, маса-

лан, таълим, тиббиёт ва шу кабилар бўйича
маълумотларнинг эгаларига айланмоқдалар

(1-расм).

Бугунги кунда дунёнинг етакчи ижти-

моий тармоқларида (FACEBOOK, YOUTUBE,
WHATSAPP ва б.) фойдаланувчилар сони

8,689 млрд. кишини ташкил қилаяпти.

Биринчи галда социологлар ушбу ҳо-

латда катта маълумотлар ҳисобига таҳлил-
ларни амалга ошириш усулларини ривожлан-

тириш каби устувор хусусиятни кўрмоқда-
лар. Г. Кингнинг фикрига кўра, социология

фанида кўпроқ натижага эришишнинг учта
шарти бор, улар: инновацион статистик ме-

тодлар, янги информатика (компьютер) фани

ва алоҳида билим соҳаларининг ўзига хос
назарияларидир.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

43

1 расм. Дунё бўйича 2019 йилда ижтимоий тармоқлардан

фойдаланувчилар сони (млрд. киши)

Демак, ижтимоий фанлар ўз фаолиятла-

рини одатдагидек давом эттиришлари мақ-
садга мувофиқ. Бироқ тадқиқотларнинг чек-

ланган имкониятлари, йиғиладиган ахборот-
ларнинг ретроспектив ва статистик хусусият-

лари каби камчиликларни бартараф этиш

зарур. Яъни одамлар ўртасидаги муносабат-
ларда контекстнинг тутган ўрнини улардан

сўнгги алоқаларини сўраш орқали ўрганиш
ўрнига ижтимоий тармоқлардан узоқ муддат

оралиғидаги мулоқотлар (масалан, қўнғироқ-
лар, хатлар ва хабарлар) ҳақидаги маълумот-

ларни тўплаш мумкин. Шу асосда катта маъ-
лумотлар одатий тадқиқотлар йўналиши-

нинг ривожланиши учун янги имкониятлар
эшигини очади. Бу борада айниқса, онлайн

маълумотлар билан ишлаш имконига эга
тадқиқотлар устувор натижаларга эришиши-

нинг эҳтимоли юқори. Чунки онлайн маълу-
мотлар одамларнинг хулқ-атвори ҳақида

реал вақт режимида ахборот беради, автома-

тик равишда ким, қаерда ва ким билан муло-
қотда бўлганлигини маълум қилади. Бундай

имконият маълумотни ишлаб чиқаришда

тадқиқотчининг иштирокини камайтиради.

Сабаби ушбу маълумотлар тадқиқотчи томо-
нидан таҳлил амалга оширилиш ёки оширил-

масилигидан қатъи назар мавжуд бўлади.
Бошқача қилиб айтганда, вужудга келган

инструментлар одамлар ўртасидаги мулоқот

тўғрисидаги маълумотларни йиғиш билан
боғлиқ жараённи шу даражада енгиллаштир-

дики, натижада, тармоқлар тадқиқоти бўйи-
ча янги фан юзага келди. Бироқ турли кон-

тентларда одамларнинг хулқ-атвори тўғри-
сидаги маълумотларни тўплаш мураккаб жа-

раён бўлиб, тегишли ресурсларни талаб эта-
ди. Баъзи ҳолларда маълумотлар олиш билан

боғлиқ муаммолар шу қадар жиддий тус ола-
дики, айрим тадқиқот саволлари очиқ қола-

ди.

Россия Федерациясида ижтимоий тар-

моқларни ривожланиши ва уларни ҳудудлар-
га ҳам кириб бориши ҳамда онлайн сўровлар

ўтказиш ва ахборотларни катта қисмини ма-

софадан туриб таҳлил қилиш имкониятини
яратди (1-жадвал).

1-жадвал

Россия Федерацияси бўйича ижмтимоий тармоқларни ҳудудлар кесимида аҳолини

қамраб олганлик даражаси (аҳолига нисбатан фоиз ҳисобида)

Худудлар

ВКонтакте

Ҳудудлар

Instagram

Санкт-Петербург

53,93

Санкт-Петербург

44,88

Мурманск вилояти

37,66

Сахалин вилояти

41,23

Карелия Республикаси

37,64

Севастополь ш.

39,35

Вологда вилояти

36,92

Красноярск ўлкаси

37,74

Архангельск вилояти

35,58

Москва ш.

37,25

Севастополь ш.

32,86

Ярослав вилояти

32,62

Калининград вилояти

32,37

Калининград вилояти

31,24

Пермь вилояти

31,59

Москва вилояти

26,40

Коми Республикаси

31,31

Приморья ўлкаси

24,17

Новгород вилояти

30,93

Томск вилояти

21,10

Жами Россия бўйича

20,97

Жами Россия бўйича

18,89

2,449

2

1,6

1,3

1

0,34

FACEBOOK

YOUTUBE

WHATSAPP

FB MASSENGER

INSTAGRAM

TWITTER

Ряд1

Ряд2

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

44

Шунингдек, ҳудудлар кесимида диаспо-

ра вакилларини ҳам хатти-харакатини катта
ҳажмдаги маълумотлар асосида ўрганиш им-

кониятини вужудга келтирди. Катта маълу-
мотлар ҳажми, хилма-хиллиги ва туб моҳия-

ти бўйича аввалгиларидан анча устун. Лекин
улар таҳлил қилиш учун тайёр шаклда бўл-

майди. Тармоқ маълумотларини тадқиқотлар

талабига мувофиқ форматга айлантириш
учун ушбу ахборотлар билан ишлайдиган

мутахассис рақамли технологиялар бўйича
зарур компетенцияларга эга бўлиши лозим.

Тадқиқотчилар бир қанча методларни қўл-
лашни назарда тутадилар. Улар қуйидагилар-

дир:

- математик ва статистик моделлаш-

тириш;

- тармоқларнинг динамик таҳлили;

- автоматик равишда гипотезани яра-

тиш;

- мультимодал маълумотларни интег-

рациялаш;

- табиий тилларни қайта ишлаш ва

машинали таълим;

- дастурлаш, сунъий интеллектни қўл-

лаш ва шу кабилар.

Социологлар учун маълумотлар тўп-

лашдан ташқари, уларни таҳлилини амалга
оширадиган дастурлар яратувчи мутахассис-

лар керак. Бугунги кунда маълумотларни
таҳлил қилишнинг тўрт хил тури мавжуд,

улар:

- ҳисоблаш лингвистикаси ёрдамида

катта ҳажмли матнли маълумотларни таҳлил
қилиш;

- тармоқ таҳлили;
- машинали таълим;

- онлайн сўровлар имкониятлари.

Катта маълумотлар қонуниятларни

аниқлаш ҳамда социологиянинг асосий функ-

циясидан келиб чиқиб, диаспораларнинг ало-
қалари ва жамиятдаги ҳулқ-атворини тушун-

тириш каби вазифаларни амалга ошириш
учун қулай воситадир.

Албатта,

маълумотлар

йиғишнинг

анъанавий сўров методлари (анкета ва

интервью) социология фанида сақланиб қол-
моқда. Бироқ йилдан йилга тадқиқотларда

уларнинг улуши камайиб бормоқда. Ушбу
ҳолат “Социологиянинг кейинчалик катта

маълумотлар таҳлилига буткул ўтиб кетиши-
ни англатадими?” деган ҳақли савол туғила-

ди. Йўқ. Биринчидан, экспертлар сўрови

ҳисобига яхшироқ таъсирланадиган соҳалар
хануз мавжуд. Иккинчидан, тармоқлар хали

маълумотларни йиғишнинг анъанавий усу-

лидан воз кечадиган даражада оммалашгани

йўқ.

Шу ўринда, катта маълумотларнинг

пайдо бўлиши натижасида социология фани
олдида вужудга келган муаммоларни ҳам

таъкидлаб ўтиш лозим. Хусусан, улар социо-
логия назариясини қайта кўриб чиқиш, сўров

методларининг янги методологиянинг пайдо

бўлиши, рақамли социологиянинг шакллани-
ши натижасида соҳа мутахассисларининг

ахборот технологияларидан самарали фойда-
ланиш ҳамда маълумотларни интеллектуал

таҳлил қилиш компетенцияларига эга бўли-
ши зарурати каби ҳолатларда намоён бўлади.

Бир томондан қараганда, рақамли тех-

нологиялар миллий диаспораларни хатти-

харакатини ўрганишда социологик тадқиқот-
лар учун катта имкониятлар эшигини очмоқ-

да. Яъни энди ижтимоий сўровномаларда
ёзилган саволларга жавоблар эмас, балки

одамлар аслида нималар билан банд экан-
ликлари, кимлар билан алоқа қилаётганлик-

лари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш

имкони вужудга келди.

Иккинчи тарафдан эса, ушбу маълумот-

лар билан ишлаш бир қатор услубий, назарий
ҳамда ахлоқий меъёрлар билан боғлиқ муам-

моларни юзага чиқарди. Бундан ташқари,
катта маълумотлар билан ишлаш муаммола-

ри маҳаллий ижтимоий нашрларда хали кў-
риб чиқилмади. Бу эса, катта маълумотлар-

нинг кенг тарқалиши муносабати билан со-
циология фанида вужудга келган муаммолар-

ни таҳлил қилишни тақозо қилади. Таъкид-
лаш жоиз, катта ҳажмли маълумотларни қай-

та ишлаш учун мўлжалланган дастурий маҳ-
сулотлар ва таҳлилий ечимлар (BI-бизнес-

аналитика) пайдо бўлиши ушбу йўналишдаги

изланишларга бўлган қизиқишнинг ортиши-
га сабаб бўлди.

Ахборот ва коммуникация технология-

лари соҳасида фаолият юритувчи “Gartner”

тадқиқот консалтинг компанияси таъкидла-
шича, катта маълумотлар рақамли трансфор-

мациянинг иккинчи муҳим трендини англа-
тади ва ушбу технологияни жорий этиш ин-

сон фаолиятининг деярли барча соҳаларида
катта ўзгаришларга олиб келади. Социология

ҳақидаги фаннинг вужудга келиш парадигма-
ларининг ўзига хос хусусияти маълумотлар-

дан машина ёрдамида фойдаланиш ва қону-
ниятларни автоматлашган шаклда қидириш

талаби ҳисобланади. Яъни ушбу талаб сунъ-

ий интеллектдан фойдаланган ҳолда амалга
оширилган маълумотлар таҳлилини илмий

тадқиқотнинг мажбурий таркибий қисми си-

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

6

45

фатида тан олиниши назарда тутилади. Тад-

қиқотларнинг асосий методлари бўлиб кел-
ган танлов ҳамда сўров усуллари катта маъ-

лумотлар даврида ўз аҳамиятини йўқотмоқ-
да ва аста-секин Интернтет контентидаги

тадқиқотларга ўз ўрнини бўшатмоқда. Прин-
ципиал жиҳатдан янги маълумотлар манба-

ларининг пайдо бўлиши социологларни янги

ижтимоий тадқиқотларни ишлаб чиқишга
ундамоқда ва бу рақамли социологиянинг

ривожланишига замин яратмоқда. Замона-
вий инсон ҳаётининг деярли барча соҳалари-

да рақамли технологиялардан фойдаланиш
ижтимоий тадқиқотлар ҳақидаги тушунча-

ларни тубдан ўзгартириб, уни “онлайн” деб
аталмиш таркибий қисм билан тўлдирди.

Натижада, социлогик тадқиқотлар аста-секин

офлайн режимдан онлайн режимга ўтишни

бошлади ва онлайн тадқиқот усуллари тобо-
ра оммалашиб бормоқда. Вақт ўтиши билан

ушбу усуллар онлайн муҳитга мослашган
анъанавий методлар ва аввал бошдан шунга

мослашган усулларга ажралди.

Хулоса қилиб айтганда, рақамли социо-

логияни ўрганиш объекти фақат ушбу техно-

логиялардан фойдаланувчи одамлар эмас,
ўзига хос ходисани ифода этувчи, тармоқли

технологиялар, Интернет нарсалар ва катта
маълумотларни ўз ичига олувчи онлайн му-

ҳит ҳамдир. Айнан шунинг учун рақамли
социология усулларини қўллаш миллий диа-

спорани хатта-харакатини ўрганишда муҳим
ўрин тутади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 3 июлдаги ПҚ–3832-сонли қарори. http://lex.uz.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси,

https://president.uz/uz/lists/view/3324

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.

4. С.С.Гулямов, Р.Ҳ.Аюпов, О.М.Абдуллаев, Г.Р.Балтабаева. Рақамли иқтисодиётда блокчейн технологиялар. Т.:

ТМИ, “Иқтисод-Молия” нашриёти, 2019, 8-бет.

5.

https://www.

Globalnaya-statistika-i-trendy

6. Blanke J., Paua F., Sala-I-Martin X. (2003), The Growth Competitiveness Index, CHAPTER 1.1. Analyzing Key

Underpinnings of Sustained Economic Growth.

7. КансузянЛ.В., ПанинаГ.В. Методика и техника-социологического исследования (Методическое пособие по

основам прикладной социологии для студентов МГТУ им. Н.Э. Баумана) 2010г.

8. Bearman P. Big Data and Historical Social Science // Big Data & Society Vol. 2. № 2. 2015. P. 1–5.
9.Einav L., Levin J. D. The Data Revolution and Economic Analysis // Lerner J., Stern D. (eds.). Innovation Policy and the

Economy. Chicago: University of Chicago Press. 2013. P. 1–24.

10.King G. Restructuring the Social Sciences: Reflections from Harvard’s Institute for Quantitative Social Science // PS:

Political Science & Politics. Vol. 47. 1. 2013. P. 165.

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "Узбекистан Республикасида рацамли ицтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида"ги 2018 йил 3 июлдаги ПК/3832-сонли царори. http://lex.uz.

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, https://president.uz/uz/lists/view/3324

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Х,аракатлар стратегияси тугрисида"ги ПФ-4947-сонли Фармони.

С.С.Гулямов, Р.КАюпов, О.М.Абдуллаев, Г.Р.Балтабаева. Рацамли ицтисодиётда блокчейн технологиялар. Т: ТМИ, "Ик;тисод-Молия" нашриёти, 2019, 8-бет.

https://www, Globalnaya-statistika-i-trendy

Blanke J., Paua E, Sala-l-Martin X. (2003), The Growth Competitiveness Index, CHAPTER 1.1. Analyzing Key Underpinnings of Sustained Economic Growth.

КансузянЛ.В., ПанинаГ.В. Методика и техника-социологического исследования (Методическое пособие по основам прикладной социологии для студентов МГТУ им. Н.Э. Баумана) 2010г.

Bearman Р. Big Data and Historical Social Science// Big Data & Society Vol. 2. № 2.2015. P. 1-5.

Einav L, Levin J. D. The Data Revolution and Economic Analysis // Lerner)., Stern D. (eds.). Innovation Policy and the Economy. Chicago: University of Chicago Press. 2013. P. 1-24.

King G. Restructuring the Social Sciences: Reflections from Harvard's Institute for Quantitative Social Science // PS: Political Science & Politics. Vol. 47.1. 2013. P. 165.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов