Современные тенденции в развитии молодежного туризма

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
415-421
22
8
Поделиться
Навруз-зода, Б. (2021). Современные тенденции в развитии молодежного туризма. Экономика И Образование, (4), 415–421. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7655
Бахтиёр Навруз-зода, Бухарский Государственный Университет

Докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлен анализ развития молодежного туризма до и после корона вирусной пандемии. На основе статистических данных раскрывается возможность для молодых людей организовать свои путешествия с помощью мобильных приложений и электронного бронирования. Также, предлагается ряд новых тенденций для восстановления туризма в условиях постпандемии.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

415

ЁШЛАР ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

Навруз-зода Бахтиёр Шохрў –

БухДУ докторанти

Аннотация:

Мақолада ёшлар туризмининг коронавирус пандемиясидан олдин ва кейинги ривожланиш ҳолати

таҳлили келтирилган. Статистик маълумотларга асосланган ҳолда ёшларнинг мобил иловалар ва электрон
бронлаш орқали ўз саёҳатларини ташкиллаштириш имконияти очиб берилган. Шунингдек, пост пандемия

шароитида туризмни тиклаш учун бир қатор янги тенденциялар таклифи келтирилган.

Калит сўзлар:

ёш авлод, ёшлар туризми, электрон бронлаш, мобил илова, интернет, ижтимоий тармоқлар,

тенденция.

СОВРЕМЕННЫЕ ТЕНДЕНЦИИ В РАЗВИТИИ МОЛОДЕЖНОГО ТУРИЗМА

Навруз-зода Бахтиёр Шохру –

Докторант БухГУ

Аннотация:

В статье представлен анализ развития молодежного туризма до и после корона вирусной

пандемии. На основе статистических данных раскрывается возможность для молодых людей организовать свои
путешествия с помощью мобильных приложений и электронного бронирования. Также, предлагается ряд новых
тенденций для восстановления туризма в условиях постпандемии.

Ключевые слова:

молодёж, молодёжный туризм, элетронное бронирование, мобильное приложение,

интернет, социальные сети, тенденция.

MODERN TRENDS IN THE DEVELOPMENT OF YOUTH TOURISM

Navroz-zoda Bakhtiyor Shohro –

BukhSU doctoral student

Abstract:

The article presents an analysis of the development of youth tourism before and after the coronavirus

pandemic. On the basis of statistics, it is reported that young people can organize their travels through mobile applications and
electronic reservations. Also, a number of new trends are proposed for tourism recovery in post-pandemic conditions.

Keywords:

young generation, youth tourism, e reservation, mobile application, internet, social network, tendency

Кириш

.

Ўзбекистон Республикаси Прези-

денти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбе-

кистон халқига Мурожаатномасида 2021 йилни

“Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломат-
лигини мустаҳкамлаш” йили деб эълон қилиб,

ёшларга эътибони кучайтиришни таъкидлаб ўт-

дилар. “Ёшларимиз ўз олдига катта марраларни

қўйиб, уларга эришишлари учун кенг имконият-

лар яратиш ва ҳар томонлама кўмак бериш –

барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши за-

рур. Шундагина фарзандларимиз халқимизнинг

асрий орзу-умидларини рўёбга чиқарадиган

буюк ва қудратли кучга айланади” дейдилар

юртбошимиз[1]. Ҳақиқатан ҳам, сўнгги йиллар-

да ёшларга эътибор кучайиб бормоқда. Барча

соҳаларда, тадбиркорлик бўладими, таълим ма-

саласими, умуман ёшлар билан боғлиқ кенг

имкониятлар яратилмоқда. Шу билан бирга ёш-

ларни чет эл мамлакатларининг нуфузли таъ-

лим муассасаларида ўқишлари учун қулай шарт-

шароитлар яратилиб берилмоқда.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари

шахсан ёшлар билан учрашув ўтказиб, улар учун

яратилаётган имкониятлар билан таништириб

ўтдилар.

Ёшларни шундай сўзлар билан руҳлан-

тирдилар юртбошимиз: «Мен ҳар гал ёшлари-

миз билан учрашганимда сизларнинг ғайрат-

шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим

тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ва-

танимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қи-
лиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши

биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта

бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлай-

ман»[2]. Ушбу фикрлар шунчаки айтиб ўтилма-

ди, ёшларга янада кўпроқ имкониятлар яратиш

мақсадида ҳар бир вилоятда “Ёшлар форуми”

ўтказилиб келинмоқда. Форумда нафақат Ўзбе-

кистон ёшлари, балки қўшни мамлакат Қирғи-

зистон ёшлари ҳам иштирок этдилар. Бундай

тадбирларни уюштириш натижасида ёшлар

орасида туризмни ривожлантиришга ҳам эри-

шилмоқда. Форумга қатнашиш билан бирга, ёш-

лар мамлакатимиз ичида саёҳатни амалга оши-

риш имконияти туғилмоқда. Бундан ташқари

бошқа мамлакатлардан келган ёш қатнашувчи-

лар ички туризмнинг ривожланишига туртки

бўлади.

Мақолада ёшлар туризмини ривожланти-

риш ва унинг замонавий тенденцияларини иш-

лаб чиқиш масалалари ёритилган. Бундан асо-

сий мақсад мамлакатимизда ёшлар туризмини

янада ривожлантириш, ёшларнинг бутун дунё

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

416

мамлакатларига хеч қандай муаммосиз саёҳат

қилишларига эришишдир. Ва аксинча Ўзбекис-

тонимизга ташриф буюрувчи туристлар қатори-

ни ёшлар билан тўлдириш ҳам асосий масала-

лардан биридир.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили.

Ёшлар туризмини ривожлантириш мавзусида

кўплаб олимлар, жумладан Теплова Д.С. [14], D

Chapman [15],Орловская В.П. [16],Ахророва Н.У.

[17], Ayalon, Y., & Schnell, I. [18], Boukas, N., &

Sourouklis, C. [19], Chen, J.S., Johnson, C., & Labben

T.G. [20], Carr, N. [21], Horak, S., and Weber, S. [22]

каби хорижлик ва мамлакатимиздаги олим ва

изланувчилар тадқиқот олиб борилган бўлишса,

лекин, туризмни ушбу турини коронавирус пан-

демиясидан кейинги даврда ривожлантириш-

нинг самарали тенденциялари ўрганилмасдан

қолиб келинмоқда. Бу эса ёшлар туризмини
жадвал ривожлантириш бўйича изланишлар

олиб бориш зарурати ва долзарблигига асос бў-

либ хизмат қилади.

Тадқиқот методологияси.

Мақолада мо-

нографик усулида “ёшлар туризми” атамасини

таҳлил қилган ҳолда, унга мансуб бўлган сайёҳ-

ларнинг ёши чегараси аниқлаштирилган. Кон-

тент таҳлил усулидан фойдаланиб, ёшлар ту-

ризмини ривожлантиришнинг босқичлари аж-

ратилган. Шунингдек, мақолани ёзишда статис-

тик гуруҳлаш, эконометрик моделлаштириш,

мантиқий таҳлил ва бошқа усуллардан фойдала-

нилган. Мақоланинг назарий ва методологик

асоси сифатида туризм соҳасини ривожланиши-

га оид мамлакатимизда ишлаб чиқилган усту-

вор вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Прези-

денти Ш.М.Мирзиёевнинг туризмни ривожлан-

тиришга доир қабул қилган фармон ва қарор-
лари ҳамда мақола мавзусига оид илмий манба-

лар бўлиб ҳисобланади. Мақоланинг ахборот

базаси сифатида Бутунжаҳон

туризм ташкилоти

ва Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт

вазирлиги маълумотларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар.

Ёшлар туризми

халқаро туризмнинг жадал ривожланаётган со-

ҳаларидан бирига айланиб боромоқда. Халқаро

миқёсда саёҳат қилаётган миллиарддан зиёд

сайёҳларнинг 23 фоизини ёшлар ташкил этади

(2017 йил бўйича). Тадқиқотлар шуни кўрсата-

дики, 2017 йилда ёш туристлар сони 304 млн.ни

ташкил этди ва уларнинг бозордаги улуши 250

млрд. евро дан иборат[6]. Бутунжаҳон

туризм

ташкилотининг (UNWTO) маълумотларига кўра

[3], 2018 йилда дунё бўйлаб сайёҳлар сони 1.4

млрд. кишини ташкил қилган, шундан 25

фоизини 30 ёшгача бўлган туристлар ташкил

этмоқда. 2019 йилда эса бу кўрсаткич яна 6

фоизга ўсди[5].

БТТнинг 2016 йилдаги прогнозига кўра

2020 йилга келиб ёш туристлар ташрифи 370

млн.га етиши кутилган эди [7]. Аммо бу йил

туризм соҳаси учун мудҳиш йил бўлиб қолди.

Коронавирус пандемияси натижасида халқаро

сайёҳлик ташрифлари ўтган йилга насбатан 74

фоизга камайди. Бу кўрсаткич 2009 йилги гло-

бал иқтисодий инқироз пайтида қайд этилган

4¿ пасайиш билан таққосланади [5].

Кўпгина экспертлар яқин келажакни

башорат қилиб, пандемиядан олдинги даражага

2023 йилдан олдин қайтишни кўрмаяртилар.

Фактга кўра, респондентларнинг 43 фоизи 2023

йилгача қайта тикланишни таъкидлмамоқда,

уларнинг 41 фоизи эса 2019 йилги даражага

қайтиш 2024 йил ёки ундан кейин содир бўли-

шини кутмоқдалар.

UNWTOнинг 2021-2024 йил-

ларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси

шуни кўрсатадики, халқаро туризм 2019 йил

даражасига қайтиши учун икки ярим йилдан
тўрт йилгача вақт кетиши мумкин [8].

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳа-

сини янада ривожлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги Фармонига[4] асосан мамлакати-

мизга ёш сайёҳларни жалб қилиш учун қулай

шарт-шароитлар яратиш, ёшларни жалб этувчи

маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш,

ёш сайёҳлар учун имтиёзлар бериш тизимини

яратиш ҳамда тегишли инфратузилмани барпо

этиш кабиларни ўзида акс эттирувчи ёшлар

туризмини ривожлантириш концепцияси иш-

лаб чиқилди.

БТТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб

туристлар орасида ёшлар сони ортиб бормоқда.

Ўзбекистонга 2018 йил якунлари бўйича 5.3

млн. хорижий турист ташриф буюрган бўлса,

шундан 1,5 млн.дан ортиғини ёшлар ташкил
этади[3]. Мамлакатимизга ташриф буюрувчи

сайёҳларнинг ўртача ёши 2010 йилда 60 ёшни

ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб 45

ёшни ташкил этмоқда. Бу эса мамлакатимизга

ташриф буюрувчи туристлар орасида ёшлар

кўпайиб бораётганлгидан далолатдир.

Мамлакатимизда ички туризмни ривож-

лантириш ва ёшлар туризмини оммалаштириш

борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида 2018

йилда маҳаллий туристлар сони 14 млн.дан орт-

ди. Бу борада туризмни ривожлатириш давлат

қўмитаси томонидан “Tourism challenge” тан-

лови, “Charity tour” акцияси ва шу каби кўплаб

тадбирлар ташкил этилди [3].

Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривож-

лантириш Концепциясининг ишлаб чиқилиши

мамлакатимизда туризм турларини янада ди-

версификациялаш, юртимизга ёш туристларни

фаол жалб қилиш бўйича устувор мақсад ва ва-

зифаларни белгилаш, туристлар оқимини янада

ошириш, кўрсатилаётган туризм хизматлари

сифатини яхшилаш ҳамда ёш туристларга мўл-

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

417

жалланган туризм инфратузидмасини яратили-

шини таъминлайди.

Ижтимоий тармоқлар ва ахборот-комму-

никация технологияларининг (АКТ) ривожла-

ниши сайёҳларнинг хулқ-атворида муҳим ўзга-

ришларга сабаб бўлмоқда. Шунингдек, маълу-

мот қидириш, маҳсулот ва хизматларни сотиб

олиш, истеъмол қилиш ва баҳолаш усулларида

бу яққол намоён бўлади. Хусусан, туристик маҳ-

сулотларнинг ёш истеъмолчилари янги техно-

логиялардан фойдаланувчиларнинг энг юқори

фоизини ташкил этади. Ҳозирги кунда ижти-

моий тармоқлар ва ахборот-коммуникация тех-

нологияларининг ёшлар кундалик ҳаётининг

бир қисмига айланиши фактдир. Статистик маъ-

лумотларга кўра, ёш сайёҳатчиларнинг 97 фои-

зи ўз саёҳатидан фото ва видео лавҳаларни ку-

нига икки уч марта ижтимоий тармоқлар билар
бўлишади Уларнинг 87 фоизи Facebook ижти-

моий тармоғидан фойдаланишса, 50 фоиздан

ортиғи Pinterest ёки Twitter ни афзал кўриша

ди[9].

Ижтимоий тармоқлар бутун дунё бўйлаб

тезкор ахборот тарқатишга асосланган, фаол

фойдаланувчилар иштирокида бир вақтда кўп

фойдаланувчиларга ғоя, фикр, хабар алмашиш

имкониятини беради. Ушбу алоқа модели

“онлайн оғзаки мулоқот” ёки “электрон оғзаки

сўз” (е-Word Оf Моuth) деб номланади ва ҳар

қандай онлайн ҳаракат ёки фаолият учун асос

сифатида хизмат қилади. Ижтимоий тармоқлар

ўзида чексиз маълумотларни шу жумладан,

кўплаб фойдаси бўлмаган маълумотларни акс

эттирганлиги учун туризм соҳаси ушбу имко-

ниятдан максимал даражада фойдаланишга

ҳаракат қилади.

Бугунги кунда, ёшларнинг кундалик

ҳаётига интернет ва ижтимоий тармоқларнинг

таъсири ўз фаолиятида тобора кўпроқ мавқега

эга бўлмоқда. Ёшлар туризми ва ижтимоий

ахборот воситаларининг сиёсатшунослар ва

тадқиқотчилар учун қизиқиш доираси сифатида

аҳамияти туризм соҳасини ушбу ўзгариш орқа-

ли ёшларнинг эҳтиёжларини рўёбга чиқаришга

ва ушбу муаммога ижтимоий медиа оламида

кучли иштирок этиш билан жавоб беришга ун-

дайди. Маҳсулот ва хизматларни сотиш марказ-

лари, турли маркетинг усуллари ўрнига сайёҳ-

лик бозори фикр алмашиш, маслаҳатлар, аудио-

визуал материаллар ва саёҳатчини ўзига жалб

қиладиган исталган нарсани яратмқода.

Шу

тарзда туристик маҳсулотлар ва хизматларни

реклама қилиш муаммосиз бўлади. Ёшлар ижти-

моий тармоқларнинг асосий фойдаланувчилари

бўлганлиги сабабли, туризм соҳаси аста секин

уларнинг фаолиятига киришга интилиб, аввало

ёшларнинг эҳтиёжларини ўрганишга асослани-

ши ва унинг ўзига хос бозор сифатида туристик

бозорга расмий интеграцияси бўлиши керак

бўлган анъанавий туризм соҳасига жиддий ўзга-

ришларни киритмоқда.

Ёш авлод учун экскурсияларни қидириш

ва брон қилиш ҳақида гап кетганда, смартфон-

лар компютерларни тўлиқ ўрнини босди десак

янглишмаймиз. Дунё бўйлаб 500 миллион фаол

Инстаграм фойдаланувчилари ҳар куни 85 мил-

лионга яқин фотосуратларни жойлаштирмоқда-

лар. Шу билан бирга, 33 ёшгача бўлганларнинг

40 фоизи таътилга борадиган жойни танлашда

ҳал қилувчи омиллардан бири "инстаграм" деб

аташади[12]. Яъни, улар тенгдошларининг саё-

ҳатларидан лавҳаларни инстаграм ижтимоий

тармоғи орқали кўрган ҳолда, ўз саёҳатларини

амалга оширишга аҳд қилмодалар.

Саёҳат давомида мобил ечимларга бўлган

талабнинг ортиши билан бирга инновацион мо-
лиявий технологиялар ҳам фаол ривожланмоқ-

да. Шундай қилиб, бутун дунё бўйлаб саёҳатлар

учун 300 дан ортиқ мобил тўлов усуллари мав-

жуд. Ушбу усуллар орқали жойидан туриб ис-

талган хизмат ёки маҳсулотни харидини мобил

телефон орқали амалга ошириш имконияти

мавжуд. Янги молиявий воситаларни жорий

этиш сайёҳлик компанияларига ўз мижозлари

учун фойдаланувчи тажрибасини сифат жиҳати-

дан яхшилашга имкон беради. Бундан ташқари,

турли мобил иловаларининг пайдо бўлиши саё-

ҳатни амалга оширишни янада осонлаштиради.

Чунки, улар турли хил хизматларни бирлашти-

ради ва сайёҳларга ижтимоий тармоқларни

кузатиб бориш, харидлар қилиш, озиқ-овқат

буюртма қилиш, чипталар сотиб олиш ва меҳ-

монхоналарни брон қилиш имконини беради.

Айниқса, 5G тармоқлари ва мобил қурилмалар-
нинг вужудга келиши ва кўпайиб бориши мобил

контентнинг янада ҳам юксалишига туртки

беради.

Қайд қилиш керакки, ёшлар кексалар ва

ўрта ёшлиларга нисбатан смарт воситалар, иж-

тимоий тармоқлардан ва турли ахборот восита-

ларидан фаолроқ фойдалана олишлари сабабли

ёшлар туризми бошқа туризм шаклларига нис-

батан тезроқ ривож топади. Фактга кўра, 75

фоиз ёшлар ўзларининг смартфонларида саёҳат

дастурларини ўрнатганлар, катта ёшдагилар

билан таққослаганда эса бу кўрсаткич 47 фоиз-

ни ташкил этади (1-расм).

Биринчи расмда сайёҳлар ёш бўйича 4 ав-

лодга бўлиниб, ҳар бир авлод қанча фоизда мо-

бил қурилмалар ва онлайн дастурлардан фойда-

ланган ҳолда ўз саёҳатини амалга ошириш

кўрсаткичи акс эттирилган. Биринчи авлод

,

1946-1964 йиллар оралиғида туғилган “Baby

boomers” (II жаҳон урушидан кейин, бейби бум

пайтида туғилганлар) тоифасига мансуб киши-

лардир.

.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

418

1-расм. Ёш бўйича сайёҳларнинг мобил қурилмалар ва онлайн дастурлардан

фойдаланган ҳолда саёҳатларини ташкиллаштиришлари

Манба:

https://www.condorferries.co.uk/travel-statistics-by-age-group

маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси

1-расмдан кўриниб турганидек, уларнинг

10 фоизигина мобил бронлиаштириш орқали

саёҳатларини амалга оширадилар, қолган 90

фоизи эса анъанавий бўлмиш турагентликлар

орқали тайёр турлар сотиб олиб саёҳат қилиш-

ни афзал кўришадилар.

Иккинчи авлод, 1965-1980 йилларда ту-

ғилган “Generation X” ёхуд “Х-авлодлари”дир.

Уларнинг биринчи авлодга нисбатан мобил қу-

рилмалар ва онлайн дастурларидан фойдала-

ниш даражаси анчагина юқори - 55 фоизни

ташкил этади. Кейинги авлод

“Millenials” ёхуд

40 ёшга етганлар, яъни 1981-1996 йилларда

туғилганларни ўз ичига олади. Бу авлод ёш

саёҳатчилар авлодидир ва уларнинг 72 фоизи

интернет орқали саёҳат қилишни танлайдилар.

Булар биринчи ва иккинчи авлодларнинг фар-

зандларидир. Сўнгги авлод “Generation Z” ёхуд

“Z-авлодлари” бўлиб, 1997-2012 йилда туғил-

ганларни ўз ичига олади. Буларни интернет тех-

нологиялар асрининг авлодлари десак бўлади.

Чунки интернет, мобил қурилмалар ўсмир ёш-

дагилар ҳаётининг бир қисмидир. Шунинг учун

ҳам уларнинг 90 фоизи интернет орқали ўз саё-

ҳатларини амалга оширишни афзал кўришади.

Онлайн туризм саёҳат соҳасида муҳим ва

ўсиб бораётган рол ўйнайди. Фактга кўра, он-

лайн контент ҳозирда саёҳат учун маълумот-

ларнинг асосий манбаи бўлиб, барча анъанавий

медиа ва маркетинг шаклларидан устундир.

Сайёҳлик корхоналари истеъмолчилар билан

онлайн маркетинг, ижтимоий медиа, саёҳат дас-

турлари, қидирув функциялари ва брон плат-

формалари орқали боғланади. Ушбу хилма-хил

маълумот манбалари ва савдо каналлари ту-

ризм соҳасини тобора кучайиб боришига хизмат

қилади. Онлайн сайёҳлик фаолияти туропера-

торлар, сайёҳлик агентликлари ва виртуал май-

донда туризм билан боғлиқ манфаатларга эга

бўлган бошқа субъектларни махсус портал орқа-

ли жалб қилади. Интернет туризм соҳасида ҳам

маълумот манбаи, ҳам савдо канали сифатида

хизмат кўрсатади.

Онлайн туризм фойдаланувчилар учун

қуйидагиларни ўз ичига олади: электрон маълу-

мот (е-information), электрон брон (е-reserva-

tion) ва электрон тўлов (е-payment).

Электрон маълумот босқичи махсус

порталларда, электрон брошуралар, аудиогид-

лар, фотоалбомларда, реал вақт расмларда ёки

видео клипларда маълумотларни тақдим етиш-

ни ўз ичига олади. Ҳаттоки, блогерлар орқали

саёҳат журналлари ёки “Виртуал Турист” каби

виртуал жамоалар

,

ва виртуал шаҳарлар бўйлаб

гидларни тақдим этади.

Онлайн бронлаш асосан меҳмонхона-

лар, авиакомпаниялар ва автомобилларни ижа-

рага олиш хизматларида қўлланилади.

Истеъмолчилар тўловлар атиги бир не-

ча сентни ташкил этсада, кредит карталар, элек-

трон чеклар ва рақамли пуллардан фойдала-

нишлари мумкин. Интернетдаги кўпгина элект-

рон тўлов тизимлари ҳар куни ишлатиладиган

кредит тизимлари, масалан, кредит карталар,

чеклар ва бошқаларга тенгдир. Ҳатто валютани

кўрсатадиган рақамли пул ҳам мавжуд.

Мобил Интернетдан фойдаланиш кўрсат-

кичи ҳам ўсиб бормоқда. Тадқиқотларга кўра

Европа Иттифоқи бўйлаб 10 та уяли телефондан

6 нафари ўз смартфонларидан Интернетга

кириш имкониятига эга[11]. Смартфонлар одам-

ларнинг Интернетдан фойдаланиш йўлини

яхши томонга ўзгартирмода, яъни улар бир саё-

ҳатда бўла туриб, кейинги саёҳатни режалашти-

риш ва бронлаш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Европа Иттифоқининг барча мамлакатларида

ёш авлод ўртасида ижтимоий тармоқларнинг

кенг тарқалиши, онлайн контентнинг таъсири

тобора ўсиб боришини кўрсатмоқда (2-расм).

10%

55%

72%

90%

Baby boomers

Gen X

Millenials

Gen Z

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

419

2-расм. Ёш авлоднинг электрон брондан фойдаланиш кўрсаткичлари

Манба:

https://www.thewanderingrv.com/millennials-travel-statistics/

маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

Онлайн сотувлар ва ўрнатилган ишончли

савдо платформаларидан фойдаланиш кичик

сайёҳлик корхоналарига катта бозорларга ки-

ришга ёрдам беради. Фақатгина маҳаллий

сайёҳларга ўз турларини сотадиган туристик

агентликлар хорижий бозорларга ҳам турлари-

ни онлайн таклиф қилишлари мумкин бўлади.

Онлайн туризм асосан ахборот тарқатиш-

га боғлиқ, аммо асосий мақсад электрон савдо

технологияларидан фойдаланган ҳолда жисмо-

ний ва вақт тўсиқларини йўқ қилиш, тўғридан-

тўғри сотишдан иборат. Меҳмонхона мисолида

айтганда, улар электрон бронлаштириш усули

билан бир қаторда анъанавий усулда бронлаш-

тириш хизматидан ҳам фойдаланади. Тўғридан-

тўғри сотиш туризм корхоналари учун бир қа-

тор афзалликларга эга бўлган, шу жумладан,

автоматлаштириш,

турагент комиссиясини

олиб ташлаш, Интернет брон қилиш харажатла-

рини анъанавий усулларга нисбатан камайти-

риш ва Интернетга киришнинг янги усуллари

туфайли бронларни кўпайтириш каби катта

имкониятдир.

2-расмда ёш саёҳатчиларнинг ўз смарт-

фонлари орқали турли бронлаш йўлларидан

фойдаланилган ҳолда саёҳатларини режалашти-

ришлари факт-рақамларда келтирилган. Бунга

кўра турагентликлар, меҳмонхона сайти ҳамда

турли авиакомпания сайтлари орқали онлайн

бронлаштириш имконияти мавжуд. Онлайн

турагентликлар орқали тўғридан тўғри тур со-

тиб олса бўлади. Меҳмонхона ва авиакомпания

сайтлари орқали фақатгина тунаш учун номер

ёки самолётга чипта сотиб олиш мумкин. Расм-

даги статистик маълумотларнинг кўрсатиши

бўйича ёшларнинг 57 фоизи тайёр туристик

пакетларни онлайн сотиб олиб, саёҳат қилишни

афзал кўрадилар. Қолган 36 фоиз эса қандай

меҳмонхонада тунашни шаҳсан танлаб шу меҳ-

монхона сайти орқали номерларни бронлайди-

лар. 32 фоиз ёшлар эса қайси ҳаво йўли орқали

учишни танлашни муҳим деб ҳисоблашади.

Смартфонлар одамларнинг Интернетдан

фойдаланиш йўлини яхши томонга ўзгартир-

моқда, яъни улар бир саёҳатда бўла туриб, ке-

йинги саёҳатни режалаштириш ва бронлаш

имкониятига эга бўлмоқдалар.

Коронавирус пандемияси натижасида

мамлакатлар ўртасида ҳаво йўли парвозларнинг

ёпилиши, сайёҳлар учун мажбурий карантин

жорий этилиши ва бошқа кўплаб омиллар ту-

ризм соҳасига сезиларли таъсир кўрсатди. Би-

роқ, бу туризм ўлди дегани эмас - у тирик, аммо

бундан буён биз одатланиб қолгандек бўлмай-

ди. “Lodge.Camp” компанияси асосчиси Ростис-

лав Вылегжанин [13] 2021 йилда туризм бозори

ва унинг харидорларини қандай ўзгаришлар

кутаётганини, янги саёҳат тенденсияларини

ишлаб чиқди:

Биринчи ва асосий тенденция: "Staycation"

(stay+vacation), "уйга яқин дам олиш" 2019 йил-

да кемпинглар бўйича нуфузли бизнес-портал

"staycation" тенденциясини Буюк Британия ва

бошқа Европа мамлакатларидаги асосий тен-

денциялардан бири сифатида баҳолади. Ушбу

тенденциянинг моҳияти шундаки, одамлар ўз

мамлакатлари ичида ёхуд ўз вилоятларида дам

олишади. Пандемиядан олдин ушбу тенденция

уй хўжаликларининг иқтисодий муаммолари ва

дунёдаги умумий беқарорлик билан изоҳланган

эди, аммо пандемия "staycation" ни 2020 йил ва,

эҳтимол, 2021 йилнинг асосий тенденциялари-

да бирига айлантирди. Аксарият одамлар ўз

мамлакатлари ёки ўз вилоятлари бўйлаб саёҳат

қилишади. Шунингдек, шахсий автомобилда

минтақалараро қисқа муддатли саёҳатлар ҳам

трендга кирмоқда.

Glamping. Ушбу тенденциянинг моҳияти

сайёҳларни ёввойи табиат шароитида меҳмон-

хона қулайлиги билан таьминлашдан иборат.

Бундан ташқари, глампинг ғоясининг муҳим

таркибий қисми – пандемия шароити учун

актуал бўлган муаммо индивидуал турар-жой

модулларида жойлаштириш имкониятининг

57%

36%

32%

0%

10%

20%

30%

40%

50%

60%

Onlayn turagentliklar

Mehmonxona sayti

Aviakompaniya sayti

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

420

мавжудлигидир. Россияда ушбу тенденция дав-

лат томонидан фаол қўллаб-қувватланиб, мо-

дулли меҳмонхоналар қуриш, инфратузилма ва

туризм маҳсулотларини ривожлантириш учун

1,2 миллиард рублдан ортиқ маблағ ажратил-

ган. 2021 йилда табиат қўйнида қизиқарли ва

шу билан бирга юқори даражадаги қулайликда

дам олиш учун кўпроқ имкониятлар пайдо бў-

лади.

Workation (иш + дам олиш). Пандемия

шароитида фрилансерлар ишлаш усули бўлмиш

"узоқдан ишлаш" офис ходимлари учун одатий

ҳолга бўлиб қолди, кўплаб компаниялар учун

эса корпоратив стандартга айланди. Агар дои-

мий равишда офисда бўлишга ҳожат қолмаса,

нега табиатда иш ва дам олишни бирлаштир-

маймиз ёки турли шаҳарларга саёҳат қилмай-

миз (агар минтақалар ўртасидаги чегаралар
очиқ бўлса). Биргина талаб – Интернетга кириш

имкониятининг мавжудлигидир. Жойлашти-

риш корхоналари ўз ҳудудларида “cоwоrking”

(саёҳатчилар учун иш жойларини) ишга туши-

риш орқали ушбу тенденцияга мослаша бошла-

дилар.

Business pleasure консепцияси замонавий

трендлардан бири бўлиб, масофадан ишлаш

формати туфайли пайдо бўлган ва кўплаб хо-

димларга таьтилни кутмасдан саёҳат қилиш

имконини беради. Эндиликда меҳмонхоналар

хизматларининг машҳур талаблари рўйхатига

барқарор интернет, электр тармоқлари, созла-

надиган столлар ва эргономик стуллар, тинч

номерлар киради. Чунки, ходимлар сафарга

чиқмасдан ўз яшаб турган ҳудудларида мавжуд

меҳмонхоналарда дам олиш билан бирга масо-

фавий сафарларини ҳам ўтказишлари мумкин
бўлади. Шунда уларга яратилган қулайликлар

ас қотади.

Хулоса.

Юқоридаги фикр-ҳоялардан кўри-

ниб турибдики,туризм доим ривожланиб бора-

диган, бир жойда турмайдиган соҳадир. У ҳар

қандай шароитга мослашувчан характерга эга.

Ахборот-коммуникация технологиялар, интер-

нет, мобил алоқаларнинг кундан кун янгиланиб

бориши, инновацияларнинг пайдо бўлиши на-

тижасида туризм соҳасида рақамли трансфор-

мация жараёнлари содир бўлиб, ҳам ўсиб бор-

моқда. Короновирус пандемия сабаб бўлган

глобал кризис шароитида ҳам туризм соҳаси

бир жойда тўҳтаб қолгани йўқ.

Мобил иловалар

туризм сохасида мустақил саёҳатни кейинги

босқичга олиб чиқди. Туристик фирмалар ва

агентликларнинг барча имкониятлари энди

чўнтакка бемалол сиғиши мумкин. GPS ва хари-

талар, валюта калкулятори ва шаҳар кўрсатма-

си, луғат ва таржимон дастурлари, қулай меҳ-

монхоналарни қидириш каби дастурлар тўпла-

ми саёҳатларни режалаштиришда вақт ва пул-

нинг тежалишига ёрдам беради.

Турли тенденцияларни йўлга қўйиш орқа-

ли дам олишни ташкил этиш, шу билан бирга

мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш

имкониятининг мавжудлиги пост пандемия
даврида туризмни тиклашга ёрдам беради. Тад-

қиқот олиб бориш натижасида республикамиз-

да ёшлар туризмини тиклаш ва ривожланти-

ришнинг инновацион йўллари сифатида қуйи-

даги тавсияларни берамиз:

Маҳаллабай ишларни олиб бориб, ҳар

бир маҳалладан ёшлар учун экскурсияларни

ташкил қилиш, яъни маҳалла ёшларини тўплаб

маълум бир туристик ҳудудларги ташриф бую-

риш имкониятини яратиш. Бунда ҳар кунги

ўқиш, иш, оила ташвишларидан зериккан ёшлар

ҳам дам олиб, ҳам янги таассуротларга эга бў-

лишга сазовор бўладилар.

Мактаб ва лицей ўқувчилари, олийгоҳ

талабаларини ҳафтада бир кун музейлар ва

диққатга сазовор жойларга сайёҳатга чорлаш.

Бу имконият ёшларга ўзи яшаб турган жойлари

ҳақида чуқурроқ билиб олишга, бўш вақтларини

самарали ўтказишга туртки бўлади.

Ҳафтанинг бир кунида тегишли соат-

ларда транспортни пулсиз, музей ва обидаларга

киришни бепул қилиш имконияти яратилса, на-

фақат ёшлар, балки бутун республикамизнинг

аҳолиси ҳам кўпроқ саёҳат қилишга интилган

бўлардилар.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти https://president.uz /uz/lists/view/4057

[21.05.21]

2.

Ўзбекистон янгиликлари сайти https://www.gazeta.uz/uz/2020/12/25/forum/ [21.05.2021]

3.

Ўзбекистон

Республикаси

Туризм

ва

Спорт

вазирлигининг

расмий

сайти

https://uzbektourism.uz/news/view?id=662 [20.04.2021]

4.

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси https://lex.uz/docs/4474527

[21.05.2021]

5.

UNWTO расмий сайти https://www.e-unwto.org/doi/book/10.18111/9789284422456 [06.04.2021]

6.

Youth Travel New Horizons IV What the youth travel market is really about https://www.wysetc.org/wp-

content/uploads/sites/19/2018/06/New-Horizons-IV_Preview.pdf [26.04.2021]

7.

The power of youth travel. Report. V. 2 // Affiliate members report published by UNTWO and WYSE Travel

Confederation. – 2016 https://www.wysetc.org/wp-content/uploads/2016/03/Global-Report_Power-of-Youth-Travel_2016.pdf
[26.04.2021]

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

421

8.

2020: Worst year in tourism history with 1 billion fewer international arrivals https://www.unwto.org/news/2020-

worst-year-in-tourism-history-with-1-billion-fewer-international-arrivals [06.04.2021]

9.

Millenials Travel Statistics&Trends 2021-2021 https://www.condorferries.co.uk /millennials-travel-statistics-trends

[15.06.2021]

10.

Millenials Travel Statistics and Trends for 2021 https://www.thewanderingrv.com /millennials-travel-statistics/

[15.06.2021]

11.

[The Impact of Online Content on European Tourism, 2017]

12.

Названы главные тренды туризма в 2020 году https://ria.ru/ 20200116/1563469349.html [03.04.2021]

13.

Основные туристические тренды в 2021 году https://welcometimes.ru/ opinions/osnovnye-turisticheskie-

trendy-v-2021-godu [03.04.2021]

14.Теплова Дарья Сергеевна Современные тенденции и перспективы развития молодежного туризма //

Colloquium-journal. 2019. №10 (34). URL: https:/ /cyberleninka.ru/ article/n/sovremennye-tendentsii-i-perspektivy-razvitiya-
molodezhnogo-turizma (дата обращения: 27.06.2021).

15. D Chapman, Youth Tourism and Volunteer Tourism: New Source of Growth / D. Chapman [Электронный ресурс]. –

Режим доступа: http://cf.cdn.un-wto.org/ sites/all/ files/pdf/ 3.3._s3 wtc_2016_-_da-vid_chapman.pdf (дата обращения:
05.05.2019).

16. Орловская В.П. Организационно-экономические условия развития молодежного туризма в дестинации.

Автореферат дисс...к.э.н.СПб.2004.20 с.

17.Nilufar Uktamovna Akhrorova, (2021). The Conceptual Clarifications Of Youth Travel And Tourism In The Case Of

Uzbekistan. The American Journal of Management and Economics Innovations, 3(05), 182-190.

18. Ayalon, Y., & Schnell, I. (2014). German Youth Educational Travel to Israel, Journal of Hospitality & Tourism

Education, 26(4): 188-197.

19. Boukas, N., & Sourouklis, C. Conceptualising Youth Tourism in Island Destinations: the Case of Ayia Napa and

Protaras, Cyprus. In Conference Proceedings of the International Conference on Tourism (ICOT 2015): From Tourism Policy into
Practice: Issues and Challenges in Engaging Policy Makers and End Users London 24-27 June 2015 (65-74).

20. Chen, J.S., Johnson, C., & Labben T.G. (2013). Cross-Cultural Examination of Decision Elements: Youth Tourism in

Switzerland, Anatolia: An International Journal of Tourism and Hospitality Research, 24(2): 162-172.

21.Carr, N. (1998). The Young Tourist: A Case of Neglected Research, Progress in Tourism and Hospitality Research, 4(4):

307-318.

22. Horak S., and Weber S. (2000). Youth Tourism in Europe: Problems and Prospects, Tourism Recreation Research,

25(3): 37-44.

ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИ СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ЎРТАСИДАГИ БОҒЛҚЛИКНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ

Тўрабеков Сохибжон Шербой ўгли -

докторант, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

Аннотация:

Ушбу мақолада туризм хизматлари соҳасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий

ривожланишидаги роли ва унинг бандлик даражасига таъсири ёритиб берилган. Мамлакатда туризм хизматларини

ривожлантириш асосида бандлик даражасини ошириш масалаларига батафсил тўғталган. Шунингдек, мамлакатда
аҳолини бандлигини оширишда туризм хизматларининг ролини кўчайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

Калит сўзлар

:

Бандлик, туризм хизматлари, ишсизлик, бандлик кўрсаткичлари

ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ВОПРОСЫ ВЗАИМОСВЯЗИ РАЗВИТИЯ ТУРИСТИЧЕСКИХ

УСЛУГ И ПОКАЗАТЕЛЕЙ ЗАНЯТОСТИ

Турабеков Сохибжон Шербой угли -

Докторант Самаркандского института экономики и сервиса

Аннотация:

В статье рассматривается роль туристических услуг в социально-экономическом развитии

страны и ее влияние на занятость. В нем также подробно описывается взаимосвязь между занятостью в стране и
развитием туристических услуг. Были внесены предложения и рекомендации о путях повышения роли туристических
услуг в увеличении занятости в стране.

Ключевые слова

.

Занятость, туристические услуги, безработица, показатели занятости.

THEORETICAL ISSUES OF INTERCONNECTION OF DEVELOPMENT OF TOURIST

SERVICES AND EMPLOYMENT INDICATORS

Turabekov Sokhibjon Sherboy ugli -

PhD student, Samarkand institute of economics and service

Abstract:

The article discusses the role of tourism services in the socio-economic development of the country and its

impact on employment. It also details the relationship between employment in the country and the development of tourism

services. Suggestions and recommendations were made on ways to increase the role of tourism services in increasing
employment in the country.

Keywords

.

Employment, tourism services, unemployment, employment indicators.

РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг расмий веб-сайти https://president.uz. /u?./Hsts/view/4057 [21.05.21]

Узбекистан янгиликлари сайти https://www.aazeta.uz/uz/2020/12/25/forum/ [21.05.2021]

Узбекистан Республикаси Туризм ва Спорт вазирлигининг расмий сайти httns://uzbektourism.uz/news/view?id=662 [20.04.2021]

Узбекистан Республикаси Канун хужжатлари маълумотлари миллий базаси https://lex.uz/docs/4474527 [21.05.2021]

UNWTO расмий сайти https://www,e-unwto.ore/doi/book/l 0.18111/9789284422456 [06.04.2021]

Youth Travel New Horizons IV What the youth travel market is really about https://www.wysetc.org/wn-content/unloads/sites/19/2018/06/New-Horizons-IV Preview.ndf [26.04.2021]

The power of youth travel. Report. V. 2 // Affiliate members report published by UNTWO and WYSE Travel Confederation. - 2016 httns://www.wvsetc.ora/wD-content/uploads/2016/03/Global-Renort Power-of-Youth-Travel 2016.pdf [26.04.2021]

2020: Worst year in tourism history with 1 billion fewer international arrivals https://www.unwto.org/news/2020-worst-y^ar-in-tourism-history-with-l-billion-f^w^r-in^rnational-arrivals [06.04.2021]

Millenials Travel Statistics&Trends 2021-2021 https://www.condorferries.co.uk /millennials-travel-statistics-trends [15.06.2021]

Millenials Travel Statistics and Trends for 2021 https^/wwwtth€wan.d€ringrytCQm /milkiniials-iraY^l-statLstics/ [15.06.2021]

[The Impact of Online Content on European Tourism, 2017]

Названы главные тренды туризма в 2020 году https://ria.ru/20200116/1563469349.html [03.04.2021J

Основные туристические тренды в 2021 году https://welcometimes.ru/ opinions/osnovnye-turisticheskie-trendy-v-2021 -godu [03.04.2021]

Теплова Дарья Сергеевна Современные тенденции и перспективы развития молодежного туризма // Colloquium-journal. 2019. №10 (34). URL: https:/ /cvberleninka.ru/ article/n/sovremennye-tendentsii-i-perspektiw-razvit(va-molodezhnogo-turizma (дата обращения: 27.06.2021).

D Chapman, Youth Tourism and Volunteer Tourism: New Source of Growth / D. Chapman [Электронный ресурс]. -Режим доступа: http://cf.cdn.un-wto.org/ sites/aII/ flles/pdf/ 3.3, s3 wtc 2016 - da-vid chapman.pdf (дата обращения: 05.05.2019).

Орловская В.П. Организационно-экономические условия развития молодежного туризма в дестинации. Автореферат дисс...к.э.н.СПб.2004.20 с.

Nilufar Uktamovna Akhrorova, (2021). The Conceptual Clarifications Of Youth Travel And Tourism In The Case Of Uzbekistan. The American Journal of Management and Economics Innovations, 3(05), 182-190.

Ayalon, Y., & Schnell, I. (2014). German Youth Educational Travel to Israel, Journal of Hospitality & Tourism Education, 26(4): 188-197.

Boukas, N., & Sourouklis, C. Conceptualising Youth Tourism in Island Destinations: the Case of Ayia Napa and Protaras, Cyprus. In Conference Proceedings of the International Conference on Tourism (ICOT 2015): From Tourism Policy into Practice: Issues and Challenges in Engaging Policy Makers and End Users London 24-27June 2015 (65-74).

Chen, J.S., Johnson, C., & Labben T.G. (2013). Cross-Cultural Examination of Decision Elements: Youth Tourism in Switzerland, Anatolia: An International Journal of Tourism and Hospitality Research, 24(2): 162-172.

Carr, N. (1998). The Young Tourist: A Case of Neglected Research, Progress in Tourism and Hospitality Research, 4(4): 307-318.

Horak S., and Weber S. (2000). Youth Tourism in Europe: Problems and Prospects, Tourism Recreation Research, 25(3): 37-44.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов