Оценка качества услуг на предприятиях общественного питания

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
391-396
22
5
Поделиться
Каланова, М. (2021). Оценка качества услуг на предприятиях общественного питания. Экономика И Образование, (4), 391–396. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7651
Мохигул Каланова, Самаркандский институт экономики и сервиса

стажер-исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье делается акцент на качестве услуг, предоставляемых в заведениях общественного питания. В связи с растущей потребностью населения в продуктах питания, уровень предоставляемых клиентам услуг общественного питания и появление их собственных характеристик приводят к появлению новых видов работы, а также новых рабочих мест. Акцент делается на базовых услугах и комплексных услугах, которые широко используются для понимания структуры, характера и взаимозависимости определенных типов услуг, предоставляемых предприятиями общественного питания, и часто дополняют или поддерживают их.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

391

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИДА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР

СИФАТИНИ БАҲОЛАШ

Каланова Мохигул Бахритдиновна -

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти,

стажёр тадқиқотчиси

Аннотация.

Ушбу мақолада умумий овқатланиш корхоналарида кўрсатиладиган хизматларнинг сифатига

алоҳида урғу берилган. Аҳолининг овқатланишга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжидан келиб чиқиб, мижозларга

кўрсатиладиган овқатланишни ташкил этиш хизматларининг даражаси ҳамда ўзига хос белгиларининг пайдо
бўлаётганлиги янги иш ўринлари билан биргаликда янги иш турларини юзага келишига сабаб бўлмоқда. Умумий
овқатланиш корхоналари томонидан тақдим этилаётган хизматларнинг айрим турларининг тузилиши, характери
ва ўзаро боғлиқлигини тушуниш учун кенг қўлланиладиган ва кўпинча уларни тўлдирадиган ёки қўллаб-

қувватлайдиган асосий хизматлар ва тўлиқ хизматларга алоҳида урғу берилган.

Калит сўзлар:

овқатланиш хизматлари, хизмат, хизмат кўрсатиш, провайдер, парҳез, хизмат кўрсатиш

жараёни, хизмат кўрсатиш сифати, мижоз, асосий хизмат, тўлиқ хизмат.

ОЦЕНКА КАЧЕСТВА УСЛУГ НА ПРЕДПРИЯТИЯХ ОБЩЕСТВЕННОГО ПИТАНИЯ

Каланова Мохигул Бахритдиновна –

Самаркандский институт экономики и сервиса,

стажер-исследователь

Аннотация.

В данной статье делается акцент на качестве услуг, предоставляемых в заведениях

общественного питания. В связи с растущей потребностью населения в продуктах питания, уровень
предоставляемых клиентам услуг общественного питания и появление их собственных характеристик приводят к
появлению новых видов работы, а также новых рабочих мест. Акцент делается на базовых услугах и комплексных

услугах, которые широко используются для понимания структуры, характера и взаимозависимости определенных
типов услуг, предоставляемых предприятиями общественного питания, и часто дополняют или поддерживают их.

Ключевые слова:

услуги общественного питания, услуга, услуга, провайдер, диета, процесс обслуживания,

качество услуги, клиент, базовая услуга, полное обслуживание.

ASSESSMENT OF THE QUALITY OF SERVICES PROVIDED IN PUBLIC CATERING ENTERPRISES

Kalanova Mokhigul Baxritdinovna

-

Researcher of Samarkand Institute

of Economics and Service

Annotation.

This article focuses on the quality of services provided in catering establishments. Due to the growing

demand of the population for food, the level of catering services provided to customers and the emergence of their own

characteristics lead to the emergence of new types of work, as well as new jobs. The emphasis is on basic and integrated services,
which are widely used to understand the structure, nature and interdependencies of certain types of catering services, and often
complement or support them.

Key words:

catering services, service, service, provider, diet, service process, quality of service, client, basic service, full

service.

Кириш.

Ҳозирги вақтда бутун дунёни таҳ-

ликага солаётган коронавирус пандемиясининг
давомийлиги ва унинг глобал иқтисодиётга

салбий таъсирининг сақланиб қолиши жорий

йил 4 чорагида ва кейинги йиллар учун ҳам

мавҳумликни сақлаб қолмоқда. Бу ўз навбатида,

асосий иқтисодий кўрсаткичларга эришиш бў-

йича бир қатор мураккабликларга олиб келиши

мумкин. Халқаро экспертларнинг фикрига кўра,

пандемия 2021-2022 йилларда ҳам давом этиб

2022 йилнинг иккинчи ярмида тугаши кутил-
моқда. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, пан-

демия шароитида бўлса ҳам глобал иқтисодиёт

2021 йилдан бошлаб қайта тикланишни бош-

лайди. Бунга асосий сабаблардан бири панде-

мия бошланиши билан ҳозирги давр солишти-

рилганда пандемияга қарши курашишда уму-
мий овқатланиш корхоналарида хизматлар кўр-

сатиш сифатининг сезиларли даражада ривож-

ланганлиги ва ушбу соҳага янги хизмат турла-

рини кириб келишига эришилганлиги билан

изоҳлаш мумкин.

Ўзбекистон иқтисодиётининг жадал ри-

вожланишини таъминлашнинг муҳим асослари-

дан бири бўлган хизмат кўрсатишда овқатла-

ниш хизмати сифатини янада ривожлантириш
ва унинг алоҳида олинган соҳаларига устувор-

лик бериш муҳим ҳисобланади. Бу борда Респуб-

ликамиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Коро-

навирус пандемиясининг салбий таъсирини

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

392

камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъект-

лари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар

соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-

тадбирлари тўғрисида”ги фармони иқтисодиё-

тимизни таркибий ўзгартириш ва диверсифика-

ция қилишни чуқурлаштириш, бандликни таъ-

минлаш, одамларимизнинг даромади ва ҳаёт си-

фатини оширишнинг муҳим омил ва йўналиш-

ларидан бири тариқасида хизмат кўрсатиш ва

овқатланиш соҳасини жадал ривожлантириш

борасидаги тизимли ишлар изчил давом этти-

рилмоқда. Айниқса, овқатланиш хизматлари

ривожланишида янги имкониятларни очиб бе-

риш ҳамда унинг иқтисодий самарадорлигини

ошириб бориш жуда муҳимдир. Бугунги кунда

мавжуд хизмат кўрсатиш соҳалари орасида

овқатланиш хизматлари борасида алоҳида тад-

қиқотлар олиб бориш тақозо этилади.

Овқатланиш хизматлари аҳолининг ов-

қатланишга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжидан

келиб чиқадиган мижозларга кўрсатиладиган

овқатланишни ташкил этиш учун хизматлар си-

фати даражаси ва ўзига хос белгиларни мужас-

самлаштирган ҳолда уларнинг қониқишини

ифодаловчи фаолият тури ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили.

Умумий овқатланиш хизматлари масаллари

билан билан мамлакатимиз ва хорижий олим-

лардан П. Эглер., Э. Лангар., Л.Шостак., Иватов И.,

Кучер Л.С., Шкуратова Л.М. Қудратов Ғ.Ҳ.,

Пардаев М.Қ., Абдукаримов Б.А. Мирзаев Қ.Ж.,

Пардаев

О.М.,

Исроилов

Ж.И.

кабилар

[1,2,3,4,5,6,7] шуғулланиб келмоқдалар. Аммо

туристларга кўрсатиладиган овқатланиш хиз-

матларига кам аҳамият берилган. Шу туфайли

мазкур мақолада умумий овқатланиш корхона-

ларида кўрсатиладиган хизматлар сифатини

баҳолашда умумий овқатланиш корхоналарида

хизмат кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари

очиб берилган.

Таҳлил ва натижалар.

Умумий овқатла-

ниш корхоналарининг хизмат кўрсатиш сифати-

ни баҳолаш учун, авваламбор хизмат кўрсатиш

сифати нима эканлигини тушунишимиз керак.

Қайд этиш жоизки "Хизмат" ва "Хизмат кўрса-

тиш" бу тушунчалар ўзаро боғлиқ, бироқ, ик-

кинчиси истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ўрта-

сидаги муносабатларнинг моҳиятига эътибор

қаратадиган бўлсак, унда хизмат кўрсатиш бу

муносабатларни вақт ўтиши билан кенгайти-

рилган характерга эга бўлиб, ўз тузилишига эга

бўлган босқичма-босқич жараён сифатида изоҳ-

лайди.

Хизмат кўрсатиш жараёни

- пудратчи то-

монидан умумий овқатланиш маҳсулотларини

сотишда ва дам олиш вақтни ташкил этишда,

кўрсатиладиган хизматлар истеъмолчи билан

бевосита алоқада бўлган операциялар мажмуи

ҳисобланади.

Хизмат кўрсатиш сифати

ўз навбатида

қайсидир вақт давомида янада барқарор бўли-

ши мумкин бўлган ҳамда қулай ва ноқулай

характерга эга ва дискрет кетма-кетликдан

яратилаётган, хизмат кўрсатувчи провайдер би-

лан қониқарли алоқаларни ўрганилган мойил-

ликни ифодалайди.

Умумий овқатланиш корхоналари томо-

нидан тақдим этилаётган хизматларнинг айрим

турларининг тузилиши, характери ва ўзаро боғ-

лиқлигини тушуниш учун кенг қўлланиладиган

ва кўпинча уларни тўлдирадиган ёки қўллаб-

қувватлайдиган асосий хизматлар ва хизмат-

ларни тавсифлаш амалиёт моделларида, шу-

нингдек, Л. Шостак, П. Еглер ва Е. Лангар томо-

нидан таклиф қилинган ушбу хизматларнинг

тузилиши ва сифатини тавсифлашга ёрдам

беради.

Инвеститсияларни бошқариш гуруҳининг

маркетинг тадқиқотлари бўйича директори

Линн Шостак барча хизмат турларини асосий

хизматга қиймат қўшадиган қўшимча элемент-

ларни тасаввур қиладиган молекуляр моделда

тақдим этди. Ушбу модел асосида харидорнинг

асосий эҳтиёжларини тўғридан-тўғри ёки бил-

восита қондиришга қаратилган асосий афзал-

лик мавжуд, аммо у бошқа хизмат хусусиятлари

билан боғлиқ ҳисобланади. Кимёвий формулада

бўлгани каби, элементлардан бирининг ўзгари-

ши бутун тизимнинг моҳиятини бутунлай ўз-

гартириши мумкин; хизматлардан бирини

амалга оширишдаги ўзгаришлар умуман хизмат

ғоясини бутунлай ўзгартириши мумкин [8].

Ушбу турдаги моделни яратиш хизмат

кўрсатиш жараёни билан боғлиқ моддий ва но-

моддий элементларни аниқлашга ёрдам беради.

Масалан, умумий овқатланиш корхоналарида,

хизмат кўрсатиш жараёни номоддий элемент

бўлса, худди шу умумий овқатланиш корхона-

сининг ўзида, озиқ-овқат ва ичимликлар мод-

дий элементни англатади. Ушбу элементларни

ажратиб кўрсатиш орқали корхона моддий ёки

номоддий элементларнинг корхона кўрсатаёт-

ган хизматлар устунлигини аниқлаши мумкин.

Ҳамда моддий бўлмаган нарсалар қанчалик кўп

бўлса, корхона учун ўз хизматларининг сифат

кўрсаткичларига оид аниқ далилларни тақдим

этиш шунчалик муҳимдир. Шундай қилиб, тўғри

шаклланган молекуляр модел корхонада хизмат

кўрсатиш сифатини – ва энг муҳими сиёсатини,

истеъмолчилар билан алоқа дастурларини иш-

лаб чиқиш жараёнини сезиларли даражада

осонлаштиради. Француз тадқиқотчилари Пер

Эглер ва Эрик Лангард қуйидаги моделни так-

лиф қилдилар, унга кўра асосий хизмат ҳар бир

маҳсулот учун ўзига xoс бўлган бир қатор қў-

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

393

шимча хизматлар билан тўлдирилиши керак.

Уларнинг ёндашуви, худди Л. Шостак сингари,

турли хил таркибий қисмларнинг ўзаро боғлиқ-

лигини таъкидлайди. Шу билан бирга, улар қў-

шимча хизматларни икки гуруҳга ажратадилар:

асосий хизматдан фойдаланишни осонлашти-

риш учун зарур ва асосий хизматни истеъмолчи

нуқтаи назаридан янада жозибадор қилиш учун

зарур.

П. Эглер ва Э. Лангар томонидан таклиф

қилинган, методика бўйича модел яратиш жа-

раёни, қуйидаги саволларга жавоб беришга

имкон беради, биринчидан, қўшимча хизматлар

асосий хизматдан фойдаланишга ёрдам беради-

ми, уни янада жозибадор қиладими; иккинчи-

дан, мижозлар охирида нима учун тўлаши керак

- хизматнинг ҳар бир элементи учун алоҳида

ёки унинг барча элементлари учун умумий нарх

белгиланиши керак[1]. Ушбу моделни замона-

вий ресторанга хос бўлган махсус хизматлар

билан тўлдириб, уни 1-расмда кўрсатилгандек

намойиш этиш мумкин.

1-расм. П. Эглер ва Э. Лангарнинг ёндашувини ҳисобга олган ҳолда ресторан учун

хизматларнинг таркиби ва таснифи

Расмдан кўриниб турибдики, махсус хиз-

матлар гуруҳига одатдаги хизмат кўрсатиш жа-

раёнидан ташқарига чиқадиган хизматлар
киради. Масалан, махсус хизматнинг ушбу тури,

масалан, ўзига хос талаблар, истеъмолчи шах-

сий муаммолари сабабли одатдаги хизмат кўр-

сатиш тартибидан четга чиқишни талаб қила-

диган ҳолат - парҳез овқатланишига талаб,

врачларнинг парҳезга оид кўрсатмалари, диний

эътиқод ва бошқалар. Хусусан, ҳисоб-китоблар

ва тўловлар асосан хизмат кўрсатувчи провай-

дер томонидан белгиланади, аммо мижозлар
баъзи қўшимча хизматлардан фойдаланишни

истамасалар ҳам, улар умуман ҳар қандай хиз-

мат алоқасининг ажралмас қисми бўлиб қолади

ва ҳар қандай самарасиз тақдим этилган эле-

мент хизмат ташриф буюрувчининг хизмат кўр-

сатиш сифатини англашига салбий таъсир кўр-

сатиши мумкин. Маълумот ва маслаҳат каби

қўшимча хизматлар рўйхатига киритилиши,

хизматлардан фойдаланадиган мижозлар билан

мулоқотда уларнинг билими ва маҳсулот рек-
ламасига қанчалик катта эътибор қаратиш ло-

зимлигини таъкидлайди.

Шубҳасиз, умумий овқатланиш корхона-

сида хизмат кўрсатиш жараёнини ташкил этиш-

да хизматлар тоифалари, тузилиши, таркиби,

ўзаро муносабатларни ривожлантиришга пухта

ёндашиш, истемолчиларнинг манфаатларини
иложи борича инобатга олиш, мижозлар учун

объектив равишда қизиқадиган сохаларда хиз-

мат кўрсатиш сифати ва стандартларига кўпроқ

эътибор бериш, умумий овқатланиш корхонаси-

да хизмат кўрсатиш сифати сиёсатидаги усту-

ворликни тўғри белгилашда ёрдам беради. Уму-

мий овқатланиш корхонасида хизмат кўрсатиш

сифатини баҳолаш методикаси босқичлар кет-

ма-кетлиги сифатида ифодаланиши мумкин (2-
расм).

I–босқичда тўлиқ хизмат кўрсатиш даври-

ни яратишлишини амалга ошириш структурной

схемаси кўринишида ёки жадвал шаклида тас-

вирланади. Бу ерда хизмат кўрсатиш босқичла-

ри, сифат кўрсаткичлари, ташриф буюрувчига

бевосита ёки билвосита мурожаат қилувчи

ходимларнинг ҳаракатлари.

II – босқичда тўлиқ хизмат кўрсатиш дав-

рини таҳлил қилиш асосида мувофақиятсизлик
нуқталари ҳамда вақтинчалик ҳавф хатарларни

потенциали билан боғлиқ бўлган хизмат кўрса-

тиш босқичлари аниқланади (3-расм).

Асосий маҳсулотдан

фойдаланишни

енгиллаштирувчи, қўшимча

хизматлар:

ахборот хизматлари;

буюртмаларни

қабул

қилиш;

ҳисоб варағини тақдим
этиш;

тўловни қайта ишлаш.

Асосий маҳсулотнинг

жозибадорлиги

оширадиган, қўшимча

хизматлар:

маслахат
хизматлари;

меҳмондўстлик;

мижозлар
нарсаларининг
хавфсизлигини
таьминлаш.

Махсус хизматлар

Мижознинг ўзига хос

талаблари

Шикоятлар ва

миннатдорчиликлари

ўрганиш

Муаммоларга ечим

топиш

Зарарни қоплаш

Маҳсулот билан боғлиқ ресторан хизматлари

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

394

2-расм. Хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш методикаси

III – босқичнинг мақсади – сервис (хизмат

кўрсатиш), маҳсулот ва хизмат кўрсатиш тезли-
ги коэффициентидан мижозлар эҳтиёжини қон-

дириш коэффициентларини ҳисобга олган ҳол-

да хизмат кўрсатиш сифатининг комплекс кўр-

саткичини ҳисоблаб чиқиш ва уларнинг ҳар би-

рига хизмат кўрсатишнинг якуний сифатининг

муҳимлик даражасини белгилашдир.

IV – якуний босқичда олинган ХКСКК (хиз-

мат кўрсатиш сифатининг комплекс кўрсатки-

чини ҳисоблаш)нинг қиймати, маълумот қийма-

ти билан ёки рақобатчиларнинг ХКСКК (хизмат

кўрсатиш сифатининг комплекс кўрсаткичини

ҳисоблаш)нинг қиймати билан таққосланади

ёки бошқарув вақт ўтиши билан ўз корхонасида

хизмат сифатининг эволюциясини белгилайди.

Ушбу таққослашлар ва таҳлиллар асосида зарур

ҳолларда, агар керак бўлса, хизмат кўрсатиш жа-

раёнини яхшилаш, хатолар ва сифат йўқотиш-

ларнинг яна олдини олиш бўйича тузатишлар
амалга оширилади.

Ушбу методиканинг ҳар бир босқичилар-

ни амалга ошириш хусусиятларига батафсилроқ

тўхталиб ўтамиз.

Хизмат кўрсатиш жараёнлари асосан

номоддий структура билан характерланганлиги

сабабли, уларнинг визуал ифодаланишини сези-

ларли даражада мураккаблаштирганлиги сабаб-

ли, ҳар қандай фаолиятни кўриб чиқишда таф-

силотларнинг юқори даражасига эришиш орқа-

ли сезиларли даражада яхшилаш мумкин, бу-

нинг учун тўлиқ хизмат кўрсатиш даври босқич-

ларининг таркиби ва кетма-кетлиги ҳақида

аниқ тасаввурга эга бўлиш керак.

Тўлиқ хизмат кўрсатиш даврининг тарки-

бий схемасини кўриб чиқиш учун биз ресторан-

ни танладик, айнан шу ерда, умумий овқатла-

ниш корхоналарининг бошқача шакли сифати-

да, сервис хизмат кўрсатувчи ходимлар ва таш-
риф буюрувчилар ўртасидаги энг юқори дара-

жадаги алоқа билан тавсифланади, бундан таш-

қари арзон (паст) нархлар ва бепул хизматлар

асосида рақобатлашишни танлаган бошқа уму-

мий овқатланиш корхоналари хар бир тоифа-
даги асосий ва қўшимча хизматларнинг камроқ

элементларидан фойдаланадилар, ресторанда

эса, одатда, умумий овқатланиш корхоналари

томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг бар-

ча турлари тақдим этилади.

Муайян хизматни баҳолашда истеъмолчи,

одатда қоида тариқасида, маълум сифат кўрсат-

кичларидан фойдаланади, бу билан у ўзининг

қониқиш даражасини энг аниғини белгилай

олади.

В. А. Зейтмалом, А. Парашураманом ва Л. Л.

Берри томонидан хизмат кўрсатиш сифатини

ўлчаш учун 1980-йилларнинг ўрталарида ишлаб

чиқилган SERVQUAL

методологиясига мувофиқ,

истеъмолчилар ўзларининг қониқиш даражаси-

ни баҳолашда, уларга тақдим этилган хизмат-

лар туридан қатъий назар оддий мезонлардан

фойдаланиши аниқланди.

Истеъмолчиларнинг ўзлари томонидан

сифатни баҳолаш учун асос бўлган юқорида

санаб ўтилган хизмат сифати мезонлари хизмат

кўрсатишнинг ҳар бир босқичи учун сифат кўр-

саткичларида ходимларнинг иш сифатининг ху-

сусиятлари (ХИСХ) юқорида қайд этилган ме-

зонларнинг барча мажмуини (ижтимоий, компе-

тентлик ва бошқаларни) назарда тутган. Бундай

ҳолатда хизмат кўрсатиш сифати кўрсаткичла-

рини танлашда умумий овқатланиш корхонала-

рининг саноат хусусиятлари, мижозларнинг

талаб ва эҳтиёжлари, танланган кўрсаткичлар-

нинг корреляцияси (муносабати) ва тақдим

этилган хизмат сифатини баҳолашда ахборот

таркиби ҳам ҳисобга олинади.

Вақт кўрсаткичини жорий этиш нафақат

хизматни режалаштиришда вақтнинг ролини

тушуниш учун, балки ушбу хизматни олиш би-

лан боғлиқ истеъмолчиларнинг потенциал ха-
ражатларини аниқлаш, шунингдек, ўз хизматла-

рини таклиф қилувчи корхонанинг ресурслари-

ни тўғри тақсимлаш учун ҳам жуда муҳимдир.

• тўлиқ хизмат кўрсатиш даврини яратиш

I-босқич

• юзага келиши мумкин бўлган мувофақиятсизлик нуқталари ва

вақтинчалик хатарларни потенциалини аниқлаш

II-босқич

• хизмат кўрсатиш сифатининг комплекс кўрсаткичини ҳисоблаш

(ХКСКК)

III-босқич

• таҳлил қилиш (ХКСКК) ва агар керак бўлса, тузатиш чораларини

кўриш

IV-босқич

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

395

3

– расм. Хизмат сифати мезонлари

Истеъмолчи хизматнинг ҳар бир элемен-

тини олиш учун сарфлаши керак бўлган мақбул

вақтни аниқлаш жуда муҳимдир. Истеъмолчи-

лар одатда кутишлари керак бўлган хизмат

кўрсатиш жараёнининг босқичларини аниқлаб,

ҳар бир фаолият тури учун стандартларни, шу

жумладан, ҳар бир муайян вазифани бажариш

учун ажратилган вақтни, хизматнинг алоҳида

босқичларини таъминлаш ўртасида истеъмол-
чиларни максимал кутиш вақтини ишлаб чи-

қишлари керак.

Бундай ҳолатда, хизмат кўрсатиш жараё-

нининг структурасида кўрсатилган потенциал

"муваффақияцизлик нуқталари" ҳавфли бўлган

нуқталардир, чунки жараён муваффақиятсиз

бўлади ва хизмат сифати пасаяди. Бу фикрларни

аниқлаш асосида менежерлар бундай салбий

жиҳатларнинг олдини олиш учун тартиб-қоида-
лар, хизмат кўрсатишнинг ҳар бир жараёнини

(сценарийларини) пухта ишлаб чиқишлари ёки

кутилмаган ҳолатларда ҳаракат режасини

тайёрлашлари лозим.

Хулоса.

Шундай қилиб, корхона, мумкин

бўлган вақт ва хизмат сифатини йўқотмаслик

учун, соҳанинг ўзига хос хусусиятларини ва кор-

хонанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга ол-

ган ҳолда, потенциал ҳавфли хизмат кўрсатиш

элементлари учун стандартларни ишлаб чиқи-

ши керак. Хизмат кўрсатиш стандартлари – уму-

мий овқатланиш корхоналари сифатини бошқа-

риш тизими самарадорлигини таъминлаш учун

зарур бўлган мезондир. Хизмат кўрсатиш стан-

дартлари ишлаб чиқилиши керак бўлган асосий

принциплар қуйидагилардан иборат:

• стандартлар аниқ одамларнинг эҳтиёж-

лари ва умидларига асосланган бўлиши ва улар

хизмат ҳақида айтганлари ва фикрлари асосида

ишлаб чиқилиши керак

• хизмат кўрсатиш стандартлари аниқ,

улардан фойдаланадиган ходимлар учун тушу-

нарли ва ўлчанадиган бўлиши керак,

• ходимлар учун қулай ва мижозларнинг

турли гуруҳларига нисбатан мослашувчан;

• ишлаб чиқиш пайтидан бошлаб истеъ-

молчи томонидан қопланиши мумкин бўлган

барча харажатларни ўз ичига олиши керак;

• стандартларни ташкилотнинг барча хо-

димлари баҳам кўришлари керак,

• оммавий равишда эълон қилиниши ке-

рак,

• вақт ўтиши билан қайта кўриб чиқили-

ши ва такомиллаштирилиши керак.

Ҳар қандай турдаги объектларнинг сифат

кўрсаткичини ҳисоблаш, жумладан объектив

маълумотлар асосида хизмат кўрсатиш сифати-

ни режалаштириш ва аниқ таҳлил қилиш, шу-

нингдек уни ҳар томонлама (комплекс) тавсиф-

лаш мумкин:

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

396

бу ерда ХКСКК- хизмат кўрсатиш сифати-

нинг комплекс кўрсаткичи (СК – сифат кўрсат-

кичи) хизмат кўрсатиш;

- асосий коэффциент хизмат кўрса-

тиш СК– маҳсулотдан қониқиш;

– мижозларнинг маҳсулотдан қо-

ниқиш коэффициенти;

– асосий коэффициент хизмат кўрса-

тиш СК– сервисдан қониқиш;

- мижозларнинг сервисдан қони-

қиш коэффициенти;

- асосий коэффициент СК хизмат

кўрсатиш – хизмат кўрсатиш тезлиги;

– индивидуал хизмат кўрсатиш бос-

қичларининг тезлик коэффициенти. Юқоридаги
формула орқали хизмат кўрсатиш сифатининг

комплекс кўрсаткичини (ХКСКК) ҳисоблаш мақ-

садга мувофиқдир.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Shostack G. L. Breaking Free from Product Marketing // Journal of Marketing. 1977. April. Р. 73–80.

2. Иватов И. Ресторанное хозяйство в туристической сфере. Учебное пособие. -Т.: ТГЭУ, 1998. -131 с.
3. Кучер Л. С., Шкуратова Л. М. Умумий овқатланиш хизматларини ташкил қилиш: дарслик. - М.: "Ишбилармон

адабиёт" нашриёт уйи, 2002. - 544с.

4. Қудратов Ғ.Ҳ., Пардаев М.Қ., Абдукаримов Б.А. Сервис ривожи – аҳолининг бандлигини таъминлаш ва

фаровонлигини ошириш омили. Рисола. Т.: Фан ва технология, 2007. -16 б.

5. Пардаев М.Қ., Исроилов Ж.И. Хусусий корхоналар фаолияти таҳлилининг назарий ва методологик

муаммолари, (Монография) -Т.: Фан ва технология, 2007.-163 б.

6. Пардаев м.Қ., Мирзаев Қ.Ж., Пардаев О.М. Хизматлар соҳаси иқтисодиёти. – Т.: “Иқтисод-молия”, 2016. – 384 б.

7. М.Қ.Пардаев умумий таҳрири остида. Савдо иқтисодиёти муаммолари. Ўқув қўлланма.– Т.: “Иқтисод-молия”,

2016. – 504 б.

8. Азбука ресторатора: все, что нужно знать, чтобы преспеть в ресторанном бизнесе. М.: Изд-во Жигульского,

2003. 215 с

9. Аграновский Е.Д., Аносова М.М., Лифанова Р.Ф. «Организация производства на предприятиях общественного

питания». - М.: Экономика. 2009. - 350 с.

10. Андрушкив Б., Кирич Н. Как улучшить работу сферы обслуживания // Экономика, 2012. - № 6. - С. 82-87.
11. Шарипов Т.С., Абдукаримов Б.А. Умумий овқатланиш: ҳолати, муаммо ва ечимлар. Монография. -Тошкент:

Иқтисодиёт, 2011.

12. Мирзаев Қ.Ж., Равшанов З.И. Умумий овқатланиш хизматларини ташкил этишнинг муҳим хусусиятлари.

Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017.

13. Худайшукуров Т., Шукуров И.Х. “Овқатланиш корхоналарида санитария ва гигиена”. Олий ўқув юртлари учун

Дарслик. Тошкент, 2012.

14. Пардаев М.Қ. ва бошқалар. Рақамли иқтисодиётнинг назарий ва амалий масалалари // М.Қ.Пардаев,

Қ.Х.Абдурахманов, М.А.Маҳкамова,

15. Schwab K. The fourth industrial revolution. – Currency, 2017. – 192 p.

16. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий – иқтисодий ҳолати. UZSTAT маълумотлари асосида
17. Kalanova Mokhigul. (2021). Issues of increasing the efficiency of services provided in public catering enterprises in

conditions of the digital economy. Philosophical Readings, XIII(4), 563–582. http://doi.org/10.5281/zenodo.5018206.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИГА ТРАНСПОРТ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИНГ

РИВОЖЛАНИШИНИ ТРЕНД МОДЕЛЛАР АСОСИДА БАҲОЛАШ

Рахимов Анварь Норимович -

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

“Бизнес ва инновацион менежмент” кафедраси доценти,

Очилов Муроджон Ашурқулович -

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

“Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва

бошқариш” кафедраси катта ўқитувчиси

Аннотация.

Аҳолига транспорт хизмат кўрсатиш соҳасини ривожланиши, ва бошқа хизмат кўрсатиш

соҳаларига нисбатан ўзгариши таҳлил қилинган. Транспорт хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиш жараёнлари
тренд моделлар асосида баҳоланган, иқтисодий таҳлили ҳамда прогнози қилинган.

Калит сўзлар:

Турмуш сифати, тренд моделлар, n-кўрсаткичли тренд модели, экспоненциал тренд модели,

фукнционал модел, эмпирик модел, корреляция коэффициенти, регрессия тенгламаси, ковариация, Стьюдент мезони,
прогнозлаш.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

Библиографические ссылки

ShostackG. L. Breaking Free from Product Marketing // Journal of Marketing. 1977. April. P. 73-80.

Иватов И. Ресторанное хозяйство в туристической сфере. Учебное пособие. -Т: ТГЭУ, 1998. -131 с.

Кучер Л. С., Шкуратова Л. М. Умумий овкртланиш хизматларини ташкил ^илиш: дарслик. - М.: "Ишбилармон адабиёт"нашриётуйи, 2002. - 544с.

Цудратов Р.%, Пардаев М.К,., Абдукаримов Б.А. Сервис ривожи - ацолининг бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини ошириш омили. Рисола. Т.: Фан ва технология, 2007. -16 б.

Пардаев М.К.., Исроилов Ж.И. Хусусий корхоналар фаолияти тахушлининг назарий ва методологии муаммолари, (Монография) -Т: Фан ва технология, 2007.-163 б.

Пардаев м.К, Мирзаев К.Ж., Пардаев О.М. Хизматлар сохдси и^тисодиёти. - Т.: "И^тисод-молия", 2016. - 384 б.

М.КПардаевумумий тацрири остида. Савдо и^тисодиёти муаммолари. Укув ^улланма.- Т.: “И^тисод-молия", 2016. - 504 б.

Азбука ресторатора: все, что нужно знать, чтобы преспеть в ресторанном бизнесе. М.: Изд-во Жигулъского, 2003.215 с

Аграновский Е.Д., Аносова М.М., Лифанова Р.Ф. «Организация производства на предприятиях общественного питания». - М.: Экономика. 2009. - 350 с.

Андрушкив Б., Кирич Н. Как улучшить работу сферы обслуживания // Экономика, 2012. - №6. - С. 82-87.

Шарипов Т.С., Абдукаримов Б.А. Умумий ов^атланиш: полати, муаммо ва ечимлар. Монография. -Тошкент: И^тисодиёт, 2011.

Мирзаев К,.Ж., Равшанов З.И. Умумий овцатланиш хизматларини ташкил этишнинг муцим хусусиятлари. Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017.

Худайшукуров Т, Шу куров И.Х. "Ов1$атланиш корхоналарида санитария ва гигиена". Олий у кув юртлари учун Дарслик. Тошкент, 2012.

Пардаев М.%. ва боищалар. Ра^амли ицтисодиётнинг назарий ва амалий масалалари // МЖ.Пардаев, К-Х Абдурахманов, М.А.Мацкамова,

Schwab К. The fourth industrial revolution. - Currency, 2017.-192 p.

Узбекистан Республикасининг ижтимоий - и^тисодий полати. UZSTATмаълумотлари асосида

Kalanova Mokhigul. (2021). Issues of increasing the efficiency of services provided in public catering enterprises in conditions of the digital economy. Philosophical Readings, XI11(4), 563-582. http://d0i.0rg/l0.5281/zenodo.5018206,

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов