Основные направления развития сферы услуг в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
386-390
24
17
Поделиться
Саттаров, Ш. (2021). Основные направления развития сферы услуг в Узбекистане. Экономика И Образование, (4), 386–390. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7650
Шухрат Саттаров, Ташкентский государственный аграрный университет

Проректор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящена рассмотрению и детельному изучению понятия “услуга”, а также дается авторское определение данного термина, проанализированы тенденции развития сферы услуг в Республике Узбекистан, по результатам анализа предложены основные направления развития сферы услуг в стране

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

386

ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Саттаров Шуҳрат Ҳасанович -

Тошкент давлат аграр университети проректори

Аннотация.

Ушбу мақола “хизмат” тушунчасини кўриб чиқиш ва батафсил ўрганишга бағишланган,

шунингдек, ушбу атаманинг муаллифлик тарифи берилган, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасининг

ривожланиш тенденцияси таҳлил қилинган, таҳлил натижаларига асосан республикада хизматлар соҳасини
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари таклиф этилган.

Калит сўзлар:

фаолият, неъмат, хизмат, хизмат кўрсатиш соҳаси, юқори технологик хизматлар,

инновацион фаоллик.

ОСНОВНЫЕ НАПРАВЛЕНИЯ РАЗВИТИЯ СФЕРЫ УСЛУГ В УЗБЕКИСТАНЕ

Саттаров Шуҳрат Ҳасанович -

Проректор Ташкентский государственный аграрный университет

Аннотация.

Данная статья посвящена рассмотрению и детельному изучению понятия “услуга”, а также

дается авторское определение данного термина, проанализированы тенденции развития сферы услуг в Республике
Узбекистан, по результатам анализа предложены основные направления развития сферы услуг в стране.

Ключевые слова:

деятельность, благо, услуга, сфера услуг, высокотехнологичные услуги, инновационная

активность.

THE MAIN DIRECTIONS OF DEVELOPMENT OF THE SERVICE SECTOR IN UZBEKISTAN

Sattarov Shuhrat Hasanovich -

Tashkent state agrarian university vice rector

Annotation.

This article is devoted to the consideration and detailed study of the concept of “service”, and the author’s

definition of this term is given, analyzed the development trends of the service sector in the Republic of Uzbekistan, based on the
results of the analyses, the main directions of the development of the service sector in the country are proposed.

Key words:

activity, benefit, service, service sector, high-tech services, innovative activity.

Кириш.

Жаҳон иқтисодиёти жадал сурат-

ларда ривожланаётган ҳозирги даврда халқаро

меҳнат тақсимотида юқори даромад келтираёт-

ган ва ривожланиш тенденциясига эга бўлаёт-

ган хизмат кўрсатиш соҳасининг экспорт ҳажми
6 триллион долларни[1], ривожланган давлат-

лар ЯИМдаги улуши 70-82¿ни ташкил этмоқ-

да[2]. Хизматлар соҳаси аҳолининг ижтимоий

яшаш шароитлари ва мамлакат иқтисодиёти-

нинг ривожланиш даражасига бевосита таъсир

кўрсатади. Шу боисдан ҳам, ҳар қандай жамият

иқтисодиётида кўрсатиладиган хизматлар ўзи-

нинг кенг қирралиги ва ўзаро боғлиқлиги

жиҳатидан илмий-тадқиқот ишларини рақамли
иқтисодиёт талабларига мос тарзда тизимли,

мақсадли ва манзилли ташкил қилишни тақозо

этади.

Шуни қайд этиш лозимки, рақамли иқти-

содиёт шароитида инновацион ахборот-комму-

никация воситалари ва технологияларнинг жа-

дал татбиқ этилиши хизмат бозори таркибига

кирувчи ҳар бир хизмат кўрсатиш соҳасининг

фаолиятини, бир томондан айри ҳолда, иккинчи

томондан эса, кўпроқ унинг бошқа соҳа хизмат-

лари билан ўзаро боғликлик ва таъсир этиш йў-

налишларини ҳам инобатга олган ҳолда тадқиқ

этишни талаб қилади. Чунки, бу соҳа хизмат-

лари иқтисодиётнинг бошқа тармоқ ва соҳа-

ларида яратиладиган қўшимча қиймат занжи-

рининг ажралмас таркибий манбаи сифатида

ҳам алоҳида рол ўйнайди.

Шу боис, мамлакатимиз хизмат бозорини

ривожлантириш, хизматлар ҳажми ва турлари-

ни кўпайтириш, сифатини яхшилашга қаратил-

ган чора-тадбирларга давлатимиз раҳбари ва

ҳукумати томонидан қабул қилинган бир қатор

ҳуқуқий-меъёрий актларда, жумладан, Ўзбекис-

тон Республикасини янада ривожлантириш

бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “...хизмат кўр-

сатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ... кўрса-

тилаётган хизматлар таркибини, энг аввало
уларнинг замонавий юқори технологик турлари

ҳисобига тубдан ўзгартириш”га алоҳида урғу

берилмоқда[3].

Адабиётлар таҳлили.

Ҳозирги кунда жа-

ҳон иқтисодиётида хизматлар соҳасининг ўрни

тобора ўсиб бормоқда. Йилдан йилга ушбу со-

ҳада олиб борилаётган илмий тадқиотлар сони

ҳам кўпайиб, хизматлар соҳасини ўрганиш бў-

йича турли ёндашувлар пайдо бўлмоқда. Лекин

шунга қарамай, хизмат тушунчаси бўйича олим-

лар ўртасида яхлит умумий ёндашувлар мавжуд

эмас. Иқтисодиёт назариясида хизмат тушунча-

сидан фойдаланиш асосчиси Адам Смит ҳисоб-

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

387

ланади, у хизматларни инсон фаолияти натижа-

сида пайдо бўлади ва улар фойдали таъсирга эга

бўлган пайтдан бошлаб йўқолади деб ҳисобла-

ган [4].

К.Маркс А.Смитнинг хизматлар бўйича

қарашларини ўрганиб, уни янада такомиллаш-

тирган. У хизмат тушунчасини ишлаб чиқариш

жараёни натижаси сифатида тасвирлаб, қуйида-

гича тариф берган: “Бу ибора, умуман, ҳар қан-

дай бошқа меҳнат сингари, бу меҳнат берадиган

махсус истеъмол қийматидан бошқа нарсани

англатмайди, аммо ушбу меҳнатнинг махсус

истеъмол қиймати бу ерда “хизматлар” деган

ўзига хос номини олган, чунки меҳнат хизматни

буюм сифатида эмас, балки фаолият сифатида

юзага чиқаради...” [5].

Пост-индустриал жамияти назариясининг

асочиси америкалик олим Д.Беллнинг таъкид-

лашича: “Пост-индустриал жамиятининг бирин-

чи ва энг оддий хусусияти шундан иборатки,

унда ишчи кучининг катта қисми қишлоқ хўжа-

лиги ва қайта ишлаш саноатида эмас, балки сав-

до, молия, транспорт, соғлиқни сақлаш, ўйин-

кулги саноати, шунингдек, фан, таълим ва бош-

қарув соҳаларини ўз ичига олган хизмат кўр-

сатиш соҳасида мужассамлашган” [6].

Ф.Котлернинг фикрича, “Хизмат – бу бир

томоннинг бошқасига таклиф қилиши мумкин

бўлган, асосан номоддий ва бирор нарсага эга-

лик қилиш учун мос бўлган ҳар қандай тадбир

ёки фойдадир. Хизматларни ишлаб чиқариш

моддий шаклдаги маҳсулот билан боғлиқ бўли-

ши ёки бўлмаслиги ҳам мумкин”[7].

Г.Ассэльнинг фикрига кўра, хизматлар –

бу истеъмолчи томонидан сотиб олинадиган,

лекин мулк билан боғлиқ бўлмаган номоддий

неъматлардир[8].

А.Н.Федякинанинг фикрига кўра: “Хизмат-

лар – бу харидор учун ва унинг талабига биноан

хар хил турдаги фаолият орқали тақдим этила-

диган неъматдир” [9].

Бугунги кунда, шунингдек, яқин келажак-

да республикамизда хизматлар соҳасининг ке-

йинги ривожланиш жараёнлари инновацион

технологияларга асосланган рақамли иқтисо-

диёт тараққиёти билан узвий боғланган. Шу

нуқтаи назардан, Е.С.Нестеренко иқтисодиётни

трансформациялаш ва рақамлаштириш жараё-

нида хизматларнинг, айниқса, рақамли хизмат-

ларнинг аҳамиятини янада ошиб боришини

таъкидлаб, рақамли хизмат тушунчасига қўйи-

дагича таъриф беради, яъни: “рақамли хизмат –

бу инсоннинг минимал тарзда аралашуви билан

жамият ҳаётининг сифатини яхшилаш мақсади-

да томонлардан бири бошқа томонга рақамли

битим орқали таклиф қилиши мумкин бўлган

автоматлаштирилган онлайн фаолиятдир” [10].

Хизмат тушунчасининг мазмуни тўғриси-

да турли муаллифларнинг фикрларини ўрганиш

натижасида, ушбу тушунчанинг аниқ тарифи

йўқлигини пайқаш мумкин. Баъзи муаллифлар

хизматни ҳаракат сифатида, бошқалар фаолият

ёки инсон фаолияти натижаси деб таъкидласа-

лар, яна бошқалар хизматни истеъмолчининг

маълум эҳтиёжларини қондирадиган неъмат

сифатида тушунадилар.

Юқорида келтирилган фикр ва мулоҳаза-

ларга асосланган холда таъкидлаш мумкинки,

хизмат – бу махсус билим ва малакага эга бўлган

бир томоннинг бошқасига таклиф қилиши мум-

кин бўлган исталган фаолият тури бўлиб, унинг

натижасида фойдали истеъмол қиймати ярати-

лади ва жамиятдаги турли субъектларнинг

муайян эҳтиёжлари қондирилади. Бунда билим

ва малака даражаси қанча юқори бўлса, ушбу

фаолиятнинг самараси шунча юқори бўлади.

Таҳлил ва натижалар.

Рақамли иқтисо-

диёт жадал ривожланаётган бир пайтда жаҳон-

даги етакчи мамлакатларда иқтисодий ўсиш-

нинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида

хизматлар соҳасини модернизациялаш, улар-

нинг инновацион турлари ва йўналишларини

жадал ривожлантириш энг муҳим вазифалардан

бири сифатида қўйилмоқда. Зотан, хизматлар

соҳаси аҳолининг барча қатламлари ва иқтисо-

диёт тармоқларини қамраб олиб, жамиятда со-

дир бўлаётган деярли барча ижтимоий-иқтисо-

дий жараёнларга ўзининг ижобий таъсирини

кўрсатаётганини алоҳида эътироф этиш жоиз-

дир. Шу боисдан, ушбу соҳанинг иқтисодиётни

барқарор ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва

турмуш даражасини ошириш каби иқтисодий-

ижтимоий аҳамиятга молик устувор вазифалар-

ни ҳал этишдаги ролини эътиборга олиб, рес-

публикамизда ҳам хизмат турларини кўпайти-

риш, сифати ва ҳажмини оширишга доир мақ-

садли дастур ва чора-тадбирлар қабул қилин-

моқда ва амалиётга татбиқ этилмоқда. Натижа-

да, республикамизда хизмат кўрсатиш соҳаси-

нинг миллий иқтисодиётдаги роли ва аҳамияти

йилдан йилга ошиб бормоқда.

Агар, 2010 йилда Ўзбекистон Республика-

си ЯИМ таркибида хизмат кўрсатиш соҳасининг

улуши 41,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2020

йилга келиб унинг улуши 4,8 фоизга камайган,

ёки 36,3 фоизни ташкил этган (1-жадвал).

Аммо, таъкидлаш жойизки, мамлакат

ЯИМнинг тармоқлар бўйича таркибини таҳлил

қилиш шуни кўрсатадики, хизмат кўрсатиш

соҳасининг улуши унинг таркибида энг юқори

бўлиб қолмоқда. Таққослаш учун, 2020 йилда

мамлакат ЯИМнинг 35,5 фоизи саноат ва 28,2

фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик тармоқла-

ри ҳиссасига тўғри келган[11].

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

388

1- жадвал

Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳаси асосий кўрсаткичларининг

ўсиш суръатлари, 2010-2020 йиллар

Кўрсаткичлар номи

Йиллар

2020 й.да

2010 й.га

нисбатан,

марта

2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 2019 2020

Мамлакат ЯИМда хизмат
кўрсатиш соҳасини улуши,%

41,1 40,2 40,5 41,5 40,3 39,7 39,4 38,1 35,9 35,5 36,3

- 4,8

Жами кўрсатилган хизматлар
ҳажми, трлн.сўм

27,1 35,2 44,4 55,9 68,0 78,5 97,1 118,8 150,9 193,7 218,9

8,1

Аҳоли жон бошига хизматлар
ҳажми, млн.сўм

0,9

1,2

1,5

1,8

2,2

2,5

3,0

3,7

4,6

5,8

6,4

7,1

Манба

:

Муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

Маълумки, хизмат кўрсатиш ҳажмининг

ЯИМ таркибидаги улушининг ўсиши мамлакат

аҳолисининг турмуш даражасига ижобий таъ-

сир кўрсатади. Таъкидлаш жойизки, ЯИМдаги
хизмат кўрсатиш соҳасининг амалдаги улуши

бозор иқтисодиёти талабларига тўлиқ жавоб

бермайди. Масалан, АҚШ иқтисодиётида хиз-

матлар соҳаси ЯИМнинг 77,4¿ини ва бошқа

иқтисодиёти ривожланган давлатларда ҳам бу

кўрсаткич ўртача олганда 70¿ни ташкил эта-

ди[12]. Демак, республикамизда ушбу кўрсаткич

даражаси ривожланган хорижий давлатлар да-

ражасига нисбатан деярли 2 баробар камдир.

Бироқ, таъкидлаш лозимки Ўзбекистонда

хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши

жадал суръатларда амалга ошмоқда. Хусасан,

агар 2010 йилда пуллик хизматларнинг умумий

ҳажми қиймат кўринишида 27,1 трлн.сўмни

ташкил этган бўлса, 2020 йилга келиб 218,9

трлн. сўмни ташкил этган, ёки ўтган даврга

нисбатан 8,1 баробарга кўпайган.

Тадқиқот даврида мамлакатда пуллик

хизматлар ҳажмининг ошиш тенденцияси аҳоли

жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми-

нинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатган. Нати-
жада, 2010 йилда аҳоли жон бошига тўғри ке-

ладиган хизматлар ҳажми 900,0 минг сўмни

ташкил этган бўлса, 2020 йилга келиб, 7,1 марта

кўпайган ва 6,4 млн.сўмни ташкил этган.

Умуман, республикада хизматлар ҳажми-

нинг ўсиш суръати бўйича кейинги йиллардаги

нисбатан ижобий ўзгаришлар хизмат кўрсатиш

соҳаси ва бозорини ривожлантириш борасида

олиб борилаётган ташкилий-иқтисодий исло-

ҳотлар билан биргаликда хизмат турлари

истеъмолчиларининг тўлов қобилиятининг

ошиши билан ҳам боғлиқ бўлиб, аҳоли турмуш

даражасиниг ошишига ва хизматлар бозори

инфратузилмасининг ривожланишига ижобий

таъсир кўрсатмоқда.

2- жадвал

Ўзбекистонда иқтисодий фаолиятнинг асосий турлари бўйича кўрсатилган

хизматлар ҳажмининг ўзгариши, трлн. сўм.

Хизматлар тури

Йиллар

2020 й.да

2010 й.га

нисбатан,

марта

2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 2019 2020

Хизматлар, жами

27,1 35,2 44,4 55,9 68,0 78,5 97,1 118,8 150,9 193,7 218,9

8,1

Алоқа ва ахборотлаштириш
хизматлари

2,1

2,7

3,2

3,7

4,5

5,2

6,3

8,2

10,3

10,9

12,9

6,1

Молиявий хизматлар

2,6

3,3

4,2

5,5

6,7

8,2

9,9

15,0

21,3

34,0

45,8

17,6

Транспорт хизматлари

10,5 13,6 16,5 20,6 23,8 26,8 30,6

36,2

44,2

54,5

53,8

5,1

Яшаш ва овқатланиш хизматлари

0,3

0,4

0,5

0,6

0,7

0,9

3,0

3,6

4,7

5,9

5,9

19,7

Савдо хизматлари

6,6

8,8

11,5 14,8 19,0 21,4 27,4

32,0

39,7

48,7

56,5

8,6

Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар

0,8

1,1

1,4

1,8

2,2

2,8

3,4

4,0

5,0

5,9

6,1

7,6

Таълим соҳасидаги хизматлар

0,8

1,0

1,4

1,8

2,2

2,7

3,3

4,4

5,4

7,2

9,1

11,4

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги
хизматлар

0,3

0,4

0,5

0,7

0,9

1,1

1,4

1,7

2,2

3,1

3,2

10,7

Ижара ва прокат хизматлари

0,5

0,7

0,9

1,2

1,5

1,8

2,3

2,6

3,3

3,7

4,2

8,4

Компьютер ва маиший товарларни
таъмирлашга оид хизматлар

0,6

0,8

0,9

1,1

1,4

1,7

2,2

2,3

2,6

3,2

3,4

5,7

Шахсий хизматлар

0,8

1,0

1,2

1,6

2,0

2,4

2,9

3,1

3,7

4,6

5,0

6,3

Архитектура, инженерлик изланиш-
лари, техник тадқиқотлар ва таҳлил
бўйича хизматлар

0,3

0,4

0,5

0,7

0,7

0,8

1,1

1,6

3,0

4,5

4,9

16,3

Бошқа хизматлар

0,9

1,2

1,6

1,9

2,3

2,8

3,2

3,9

5,5

7,3

8,1

9,0

Манба:

Муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

389

Республикада кўрсатилган пуллик хизмат-

лар ҳажмининг ошишига 2020 йилда 2010 йилга

нисбатан яшаш ва овқатланиш хизматларининг

19,7 марта, молиявий хизматларнинг 17,6 мар-

та, архитектура, инженерлик изланишлари,

техник тадқиқотлар ва таҳлил бўйича хизмат-

лариннг 16,3 марта, таълим соҳасидаги хизмат-

ларнинг 11,4 марта, соғлиқни сақлаш соҳасида-

ги хизматларнинг 10,7 марта, савдо хизматла-

рининг 8,6 марта, ижара ва прокат хизматлари-

нинг 8,45 марта ошганлиги таъсир кўрсатган

(2- жадвал)

Шу билан бирга, иқтисодий фаолият тур-

лари бўйича кўрсатилган хизмат турлари тарки-

бида савдо хизматлари энг катта улушни таш-

кил қилади. 2020 йилда уларнинг ҳажми 56,5

трлн. сўм ёки 25,8 фоизни ташкил этган. Шу-

нингдек, транспорт хизматлари (53,8 трлн.сўм

ёки 24,6 ¿) ва молиявий хизматлар (45,8 трлн.

сўм ёки 20,9 ¿)да юқори кўрсаткичлар қайд

этилган.

2020 йил якунлари бўйича хизмат кўрса-

тиш соҳасида 309,4 мингдан ортиқ корхона ва

ташкилотлар фаолият кўрсатиб, улар республи-

кадаги жами хўжалик субъектлари сонига нис-

батан 65,1 ¿ни ташкил этади. Хизматлар соҳа-

сидаги корхона ва ташкилотлар таркибида сав-

до билан шуғулланувчилар устунлик қилмоқда

(42,7¿). Жумладан, яшаш ва овқатланиш хиз-

матлари 9,7¿, ташиш ва сақлаш 5,6¿, ахборот

ва алоқа хизматлари 3,1¿ ва соғлиқни сақлаш

билан шуғулланувчи субъектлар 3,0 ¿ни таш-

кил этган[11].

Хизмат кўрсатиш ҳажмини ҳудудлар бў-

йича таҳлили шуни кўрсатадики, ҳудудлар ичи-

да энг катта улуш Тошкент шаҳри (36,3¿) ҳис-

сасига тўғри келган бўлса, унинг энг кам улуши

эса Сирдарё вилояти (1,5 ¿)га тўғри келган

(3- жадвал).

3- жадвал

Ўзбекистон Республикаси ва унинг ҳудудлари кесимида кўрсатилган

хизматлар ҳажми (2020 йил)



Ҳудудлар

Жами хизматлар

Шу жумладан,

аҳоли жон бошига

хизматлар ҳажми,

минг сўм

Млрд. сўм

Жами хизматлар ҳажмида

ҳудудларнинг улуши, %

1.

Ўзбекистон Республикаси

218 853,5

100

6393,2

2.

Қорақалпоғистон Республикаси

6 508,9

3,0

3405,8

вилоятлар:

3.

Андижон

11 250,3

5,1

3562,6

4.

Бухоро

9 874,1

4,5

5101,8

5.

Жиззах

4 925,0

2,3

3527,2

6.

Қашқадарё

10 109,2

4,6

3056,4

7.

Новоий

5 769,7

2,6

5738,1

8.

Наманган

8 881,8

4,1

3128,4

9.

Самарқанд

14 318,7

6,5

3659,8

10. Сурхондарё

7 919,7

3,6

2982,8

11. Сирдарё

3 236,8

1,5

3791,5

12. Тошкент

16 677,3

7,6

5619,2

13. Фарғона

13 361,4

6,1

3529,1

14. Хоразм

6 575,0

3,0

3497,7

15. Тошкент ш.

79 462,6

36,3

30278,4

Манба

:

Муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

Бу ҳолат, республикада хизмат кўрсатиш

соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва таш-

килотларнинг асосий қисми, яъни 23,0 фоизи

Тошкент шаҳрига ва энг кам қисми Сирдарё ви-

лояти (3,2¿)га тўғри келиши билан ҳам боғлиқ-

дир[11].

Ўзбекистон Республикаси ва унинг ҳудуд-

лари кесимида аҳоли жон боши ҳисобига кўрса-

тилган хизматлар ҳажмининг таҳлили шуни

кўрсатадики, 2020 йилда аҳоли жон бошига кўр-

сатилган хизматларнинг энг юқори даражаси

Тошкент шаҳрига (30278,4 минг сўм) тўғри кел-

ган. Бунинг асосий сабаби, республикада 2020

йилда аҳоли жон бошига ўртача умумий даро-

мадлар миқдори – 11,7 млн. сўмни ташкил этган

бўлса, Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич – 23,6

млн. сўм ёки республика ўртача даражасидан 2,0

баробар зиёдни ташкил этган[11].

Шунингдек, нисбатан юқори кўрсаткич-

лар Навоий (5738,1 минг сўм), Тошкент (5619,2

минг сўм) ва Бухоро (5101,8 минг сўм) вилоят-

ларида, паст кўрсаткичлар даражаси эса Наман-

ган, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё

ва Хоразм вилоятларида қайд этилган. Масалан,

рейтинг буйича энг паст кўрсаткич Сурхондарё

вилоятига (2982,8 минг сўм) тўғри келиб рес-

публика даражасига (6393,2 минг сўм) нисбатан

3410,4 минг сўмга, яъни 53,3¿га кам демакдир.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

390

Хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожлани-

шини таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсата-

дики, унинг ривожланиш даражаси ҳудудлар

кесимида кескин фарқ қилади. Шунингдек,

республикада хизмат турлари бўйича транспорт

ва савдо хизматлари каби ананавий хизмат тур-

лари устунлик қилади. Шунинг учун, ривожлан-

ган давлатлар тажрибаларидан келиб чиқиб,

мамлакатда хизмат кўрсатишнинг юқори техно-

логияларга асосланган ахборот ва алоқа, бизнес,

суғурта, молия ва бошқа турларини ривожлан-

тириш, хизмат кўрсатиш корхоналарининг ин-

новацион фаоллигини ошириш мақсадга муво-

фиқдир.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда рес-

публикамизда хизматлар соҳасини ривожланти-

риш ва унинг самарадорлигини оширишга қу-

йидаги ташкилий-иқтисодий муаммолар тўсиқ

бўлмоқда:

-

хизматлар соҳасини модернизациялаш

ва диверсификациялашнинг талаб даражасида

эмаслиги;

-

хизматлар соҳаси ва бозорини ривож-

лантириш ҳамда самарадорлигини ошириш бў-

йича аниқ инновацион йўналишларнинг бел-

гилаб олинмаганлиги;

-

хизматлар соҳасини ривожлантиришда

турли ташқи омиллар (табиий офатлар, касал-

лик ва пандемия оқибатлари) таъсирларининг

ҳудудларда етарли даражада ҳисобга олинма-

ганлиги;

-

хизматлар соҳасини ривожлантириш жа-

раёнлари ва чора-тадбирларида рақамли иқти-

содиёт талабларига мос ташкилий-иқтисодий

механизм тўлиқ ишлаб чиқилмаганлиги;

-

хизматлар соҳасини ривожлантиришда

жаҳон тажрибаси, айниқса, индустриал ривож-

ланган хорижий давлатларда эришилган илғор

ютуқлардан республика ва унинг ҳудудларида

етарли даражада фойдаланилмаётганлиги;

-

хизматлар соҳасини ривожлантиришда

инновациянинг паст даражада қўлланилаётган-

лиги, айниқса келажак хизматлар, янгиликка

асосланган хизматлар бўйича тизимли ишлар-

нинг йўлга қўйилмаганлиги ва ҳ.к.

Хулоса ва таклифлар.

Юқорида келти-

рилган асосий ва бошқа муаммоларни инобатга

олган республикада хизматлар соҳасини ривож-

лантиришнинг қуйидаги асосий йўналишлари-

ни келтириш мумкин:

1)

республикамизда хизматлар соҳасини

кам харажат эвазига юқори даромад олиш

имкониятини берувчи ҳамда киритилаётган ин-

вестицияларни тез қопловчи хизмат турларини

ривожлантириш;

2)

республикада, айниқса, унинг саноат

тармоқлари кам ривожланган ҳудудларида ра-

қамли технология ва ахборот-коммуникация

воситаларига асосланган янги хизмат турлари-

ни жорий этиш орқали янги иш ўринларини кў-

пайтириш, аҳолининг меҳнат бандлигини таъ-

минлаш ва камбағал деб тан олинганлар сонини

камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар иш-

лаб чиқиш;

3)

турли эпидемиологик вазиятлар, ай-

ниқса, пандемия шароитида республикамиз аҳо-

лисининг эпидемиологик ҳавфсизлигини таъ-

минлашга имкон берадиган масофавий – он-

лайн хизмат турларини ривожлантириш;

4)

хизмат кўрсатиш соҳасини модерниза-

ция ва диверсифакация қилиш чора-тадбирла-

рида халқаро даражада тўлиқ синовдан ўтган

жаҳон тажриба ва ютуқларидан мақсадли фой-

даланиш;

5)

республикамизда истиқболда хизмат-

лар ҳажмининг янада ошиши ва уларнинг юқо-

ри технологик турларининг кўпайишини эъти-

борга олиб, олий маълумотли, шунингдек, чуқур

ихтисослашган ва касбий маҳоратга эга ўрта

бўғин мутахассис кадрлар тайёрлаш, бу жараён-

да хорижий давлатлар олий ва илмий-тадқиқот

муассасалари билан бевосита алоқалар ўрна-

тиш, ўзаро кадрлар алмашиш тизимини жорий

қилиш ва ҳ.к.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.https://www2.deloitte.com/us/en/insights/economy/issues-by-the-numbers /trade-in-services-economy-growth.html.
2. Kupelian B., Global Economy Watch. www.pwc.com. March 2020.

3.Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғисида”ги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. www.lex.uz.

4. Смит, А. Исследование о природе и причинах богатства народов / А. Смит. ‒ М.: Соцэкгиз, 1962.
5. Маркс К. Теории прибавочной стоимости // К. Маркс и Ф. Энгельс. Соч. ‒ 2-е изд. ‒ Т. 26, ч. I. 11. П.

6. Белл Д. Грядущее постиндустриальное общество. — Москва: Академия, 1999. С.18.
7. Котлер Ф., Боуэн Дж., Мейкенз Дж. Маркетинг. Гостеприимство. Туризм. М.: «Юнити - Дана», 2002.
8. Ассэль Г. Маркетинг: принципы и стратегия. М.: ИНФРА-М.2003.
9. Федякина Л.Н. Международные экономические отношения. Москва: Издательство Юрайт, 2018. С.115.

10. Нестеренко Е.С. Цифровая услуга: понятие, виды, особенности. Журнал “Теоретическая экономика” №7,

2019. С. 70.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси www.stat.uz веб-сайти маълумотлари.
12. Жаҳон банки маълумотлари. 2020 йил. http://data.worldbank.org.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

Библиографические ссылки

httvs://www2.deloitte.com/us/en/insights/economv/issues-bv-the-numbers /trade-in-services-economv-growth.html,

Kupelian В., Global Economy Watch, www.pwc.com. March 2020.

Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича /аракатлар стратегияси тугисида"ги Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. www.lex.uz.

Смит, А. Исследование о природе и причинах богатства народов /А. Смит. - М.: Соцэкгиз, 1962.

Маркс К. Теории прибавочной стоимости //К. Маркс и Ф. Энгельс. Соч. - 2-е изд. - Т. 26, ч. /. 11. П.

Белл Д. Грядущее постиндустриальное общество. — Москва: Академия, 1999. С.18.

Котлер Ф., Боуэн Дж., Мейкенз Дж. Маркетинг. Гостеприимство. Туризм. М.: «Юнити - Дана», 2002.

Ассэль Г. Маркетинг: принципы и стратегия. М.: ИНФРА-М.2003.

Федякина Л.Н. Международные экономические отношения. Москва: Издательство Юрайт, 2018. С. 115.

Нестеренко Е.С. Цифровая услуга: понятие, виды, особенности. Журнал "Теоретическая экономика" №7, 2019. С. 70.

Узбекистан Республикаси Давлат статистика хумитаси www.stat.uz веб-сайти маълумотлари.

Жахон банки маълумотлари. 2020 йил. http://data.worldbank.org.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов