Система показателей оценки эффективности и качества услуг в жилищно-коммунальном хозяйстве

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
100-107
45
10
Поделиться
Жураева, Н. (2020). Система показателей оценки эффективности и качества услуг в жилищно-коммунальном хозяйстве. Экономика И Образование, 1(1), 100–107. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4233
Нодирахон Жураева, Ферганский политехнический институт

научный сотрудник отдела экономики

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается система показателей эффективности и качества услуг в жилищно-коммунальном хозяйстве. Введение и совершенствование пороговых значений интегрального показателя, характеризующего состояние жилищно-коммунального хозяйства по регионам они были изучены.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

100

билан ёки бирорта касбий гуруҳлар билан

ишлашдан иборат.

3. Иш билан бандлик соҳасида маслаҳат

хизматлари кўрсатиш. Биз, кадрлар агентлик-

лари фаолиятининг таҳлили асосида қуйида-
ги хулосага келдик, кўпчилик иш берувчилар

агентлик мутахассисларига маслаҳат хизмат-
лари бўйича мурожаат қилишадилар. Иш бе-

рувчилар меҳнат қонунчилигининг баъзи
юридик жиҳатларига қизиқадилар. Ҳар бир

ташкилот тўқнаш келадиган ходимларни тан-
лаш бўйича масалаларга ва меҳнат бозори-

даги вазият тўғрисида ахборотлар олишни
ҳохлайдилар. Бундай хизматларни асосан

ҳудудий даражадаги кадрлар агентликлари
кўрсатади. Юридик масалалар бўйича вақти-

вақти билан ўтказиладиган илмий семинар-
ларга ҳудудий давлат иш билан бандлик хиз-

матидан мутахассислар таклиф этилиши мум-
кин.

4. Касбга тайёрлаш. Иш билан банд

бўлмаган фуқароларни касбга тайёрлаш ва

қайта тайёрлаш тижорат биржалари ва
агентликлар ўқув марказларида ўтказилади.

Биржалар кадрларни ўқитишда ўқув юртла-
ри билан шартнома тузишлари мумкин.

Шунингдек, тижорат меҳнат биржалари ўз-
ларининг мижозларига касбий тайёргарлик-

ни ўтказиш учун давлат иш билан бандлик
хизмати ўқув марказлари ёрдамига мурожаат

қиладилар.

5. Меҳнат бозоридаги маркетинг хиз-

матлари. Ҳозирги кунда қишлоқ жойларда
хусусий бандлик агентликлари фаолиятини

самарали ташкил этиш учун туман БКМлари
билан меҳнат воситачилиги соҳасида ўзаро

ҳамкорликнинг ўрнатилиши муҳим аҳамият-
га эгадир.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. http://www.ilo.org –Халкаро мехнат ташкилотининг расмий сайти
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сонли фармонининг 1-иловаси «2017-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси». // Lex.uz.

3. Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти назария ва амалиёт. Дарслик.-Т.: Fan, 2019. -260 б.
4. Ш.Р. Холмўминов ва муаллифлар жамоаси. Қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашнинг назарий ва амалий асослари

(монография).Тошкент: “Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи”, 2018, -8 б.

5. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги 616- I-сонли Қонуни

(янги таҳрирда). // Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар тўплами.
– Т., 2012. - 11б.

6. В.Г Гак янги францсуз-русча луғати / К.А.Ганшин .- 9-чи эд., Рев.-М .: рус тили - Медиа, 2004. - 195 б.
7.Холмўминов Ш.Р., Арабов Н.У. Меҳнат бозори инфратузилмаси. Ўқув қўлланма. – Т.: «Fan va texnologiya», 2016, -132 б.
8. Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонуни. www. Lex,uz.
9. Бобаназарова Ж.Х. Аёллар бандлигини таъминлашга кўмаклашишни тартибга солиш воситалари. // Молия. -Тошкент,

2017. № 6. -129 бет

10. Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти назария ва амалиёт. Дарслик.-Т.: Fan, 2019. -558 б.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6-майдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган

ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари
раҳбарларининг шахсий маъсулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2960- сонли Қарори. Ўзбекистон Республикаси
Қонун ҳужжатлари тўплами. 2017. 19 (779)-сон 35-37 бет.


УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИДА ХИЗМАТЛАР САМАРАДОРЛИГИ

ВА СИФАТИНИ БАҲОЛАШ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТИЗИМИ

Жўраева Нодирахон Қурбоновна –

Фарғона политехника институти

“Иқтисодиёт” кафедраси тадқиқотчиси

Аннотация.

Мақолада уй-жой коммунал хўжалигида хизматлар самарадорлиги ва сифатини баҳолаш

кўрсаткичлари тизими, уй-жой коммунал хўжалигида бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланишининг
асосий тамойиллари ва уларнинг хусусиятлари, уй-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг бизнес тизими

алгоритми, коммунал хизматлари сифатини келишиш тизими, соҳа ҳолатини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими,
ҳудудлар бўйича уй-жой коммунал хизматлари соҳаси ҳолатини тавсифловчи интеграл кўрсаткичнинг чегара
қийматларини киритиш ва такомиллаштириш масалалари ўрганилган.

Калит сўзлар:

уй-жой коммунал хизматлари бозори, уй-жой коммунал хизматлари соҳаси, уй-жой коммунал

хизматлар соҳаси самарадорлиги, хизматлар сифати, интеграл кўрсаткич қиймати.

Аннотация.

В статье рассматривается система показателей эффективности и качества услуг в жилищно-

коммунальном хозяйстве. Введение и совершенствование пороговых значений интегрального показателя,
характеризующего состояние жилищно-коммунального хозяйства по регионам они были изучены.

Ключевые слова:

рынок жилищно-коммунальное хозяйство, сфера жилищно-коммунальное хозяйство,

эффективность в сфере ЖКХ, Качество услуг, значение интегрированного показателя.

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

101

Annotation.

The article discusses a system of indicators of efficiency and quality of services in housing and communal

services. The introduction and improvement of threshold values of the integral indicator characterizing the state of housing and
communal services in the regions they were studied.

Key words:

housing and communal services market, housing and utilities sector, housing and communal services

efficiency, quality of services, value of an integrated indicator

Уй-жой коммунал хизматлари бозорида

фаолият юритаётган корхоналар фаолиятида
аҳоли (истеъмолчи)ларнинг ушбу хизматлар-

га бўлган талабининг кенгайиши билан бо-
зор муносабати чуқурлашиб боради ва бу, ўз

навбатида, соҳада маълум даражада иқтисо-
дий қонуниятларнинг амал қила бошлашига

олиб келади.

Уй-жой коммунал хизматлари ва бозор

муносабатлари тушунчаларининг иқтисодий
моҳияти ушбу хизматлар соҳасидаги истеъ-

молчиларнинг таъминланганлик даражасини
ошириш, аҳолининг турли ижтимоий-демог-

рафик гуруҳларига хизмат кўрсатишнинг
миқдорий ва сифат даражаларини рационал

табақалаштириш, аҳоли яшайдиган пункт-

ларда зарурий ижтимоий ва мухандислик
инфратузилмаларини шакллантириш йўна-

лишидаги бозор муносабатларини шакллан-
тириш ва ривожлантириш билан боғлиқ

муаммоларга кўп томонлама ёндашувни
шарт қилиб қўйди. Ушбу шартдан келиб чиқ-

қан ҳолда уй-жой коммунал хўжалигида бо-
зор муносабатларининг шаклланиши ва ри-

вожланишининг тамойиллари ҳамда хусу-
сиятларини аниқ белгилаб олиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президент-

нинг 2017 йилнинг 24 апрелда қабул қилин-

ган “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-
жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш

тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2922-сонли

қарори[1] ҳам мамлакатимизда уй-жой ком-
мунал соҳасининг бошқарув тизимининг та-

комиллашувида, самарали бошқарув меха-
низмларининг жорий этилишида муҳим

ҳуқуқий омил бўлмоқда.

Ушбу қарор асосида 2017-2021 йиллар-

да кўп хонадонли уй-жой фондини таъмир-
лаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш

шароитларини яхшилаш йўналишидаги дас-

тур қабул қилинди. Дастурда мамлакатимиз-
даги кўп қаватли уйлардаги хонадонларда

аҳоли томонидан умумий мулк асосида фой-
даланиладиган техник ва муҳандислик

инфратузилмаларини капитал ва жорий таъ-
мирлаш, уйлардаги бир-бирига туташган ҳу-

дудларни ободонлаштириш ва кўкаламзор-
лаштириш, юқори қаватларга кўтарилиш

(лифт ускуналари) ҳамда маиший истеъмол

хизматларини юқори сифатда етказилишини

таъмирлаш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган уй-
жойларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва

таъмирлаш тизимини такомиллаштиришга
доир комплекс чора-тадбирлар белгиланди.

Амалга оширилган ҳар бир босқичда уй-

жой коммунал хизматлари соҳасида фаолият

кўрсатаётган корхоналар ҳамда улар фаолия-
тини тартибга солувчи ва мувофиқлашти-

рувчи институтларнинг ўзаро муносабатлари
ҳамда бошқарув шаклларида зарурий ўзга-

ришлар юз бермоқда ва бу, ўз навбатида,
турли мулкчилик шакллари асосида соҳада

фаолият олиб бораётган корхоналарнинг
фаолият самарадорлиги ва барқарорлигига

ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Уй-жой коммунал хўжалигида бозор

муносабатларининг шаклланиши ва ривож-

ланиши қуйидаги асосий тамойиллар негизи-
да юзага келади (1-жадвал):

1. Танлов эркинлиги.
2. Рақобат.

3. Нархларнинг эркин шаклланиши.
4. Шартномавий муносабатлар.

5. Давлат томонидан бошқариш.
6. Бозор сегментацияси.

7. Хизмат (иш)ларнинг ўзаро алоқадор-

лиги.

8. Тўловларнинг мажбурийлиги.
9. Имтиёзлар ва субсдияларнинг ман-

зиллилиги.

10. Турли меъёрлар мавжудлигининг

мажбурийлиги.

11. Истеъмолчининг устунлиги.

Ҳар бир тамойил соҳадаги муносабат-

ларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳол-

да ўз хусусиятига эга бўлиб, тамойилларнинг
бажарилишида ушбу хусусиятларга алоҳида

эътибор қаратилиши лозим.

Бозор муносабатларининг жорий эти-

лиши билан соҳада фаолият олиб бораётган

корхоналарнинг фаолиятни ташкил этиш ва
уларни бошқариш билан боғлиқ муносабат-

ларда жиддий ўзгаришлар кузатилади. Биз
томонимиздан бозор муносабатлари шаро-

итида уй-жой коммунал хизматлар соҳасида-
ги корхоналарда бизнес-тизимини амалга

ошириш технологиясини 1-расмда келтирил-
ган шаклда ташкил этилиши таклиф эти-

лади.

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

102

1-жадвал

Уй-жой коммунал хўжалигида бозор муносабатларининг шаклланиши ва

ривожланишининг асосий тамойиллари ва уларнинг хусусиятлари

Тамойиллар

Хусусиятлар

Танлов

эркинлиги

Уй-жой коммунал хизматлар бозори субъектларининг ўз имкониятларидан келиб

чиққан ҳолда амалдаги қонунчилик доирасида маҳсулот (хизмат)ларни мустақил сотиб
олиш, ресурслардан фойдаланиш ва сотиш, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)
жараёнини мустақил ташкил этиш ва хизматларни истеъмолчига тақдим этиш ҳуқуқи

Рақобат

Уй-жой коммунал хизматлари (маҳсулот ва ишлари)ни сотувчилар ва сотиб
олувчиларнинг кўп миқдорда мавжудлиги

Нархларнинг эркин

шаклланиши

Уй-жой коммунал хизматлар бозорида тўловга қобил талаб ва таклиф ўртасидаги
тўғридан-тўғри муносабатларнинг натижаси

Шартномавий

муносабатлар

Уй-жой коммунал хизматларини истеъмолчи ҳуқуқларини кўзда тутиш бўйича
чораларни кўзда тутувчи тенг ҳуқуқли иқтисодий субъектлар ўртасидаги келишув
асосидаги муносабатлар

Давлат томонидан

бошқариш

Уй-жой коммунал хизматлар бозори иштирокчилари томонидан мавжуд қонунчиликка
амал қилинишини ҳамда истеъмолчиларнинг конституцион ҳуқуқ ва эркинликлари
таъминланишини кафолатлаш

Бозор сегментацияси

Уй-жой коммунал хизматлар бозорини харидорлар гуруҳларига бўлиш, бозор
сегментларини ажратиш

Хизмат (иш)ларнинг

ўзаро алоқадорлиги

Кўрсатиладиган уй-жой коммунал хизматларининг тизимнинг бошқа тармоқ ёки соҳа
корхоналари томонидан тақдим этилиш имконияти

Тўловларнинг

мажбурийлиги

Истеъмолчилар (аҳоли ва корхоналар) томонидан кўрсатилган хизматлар учун тў-
ловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши. Айрим тоифадаги истеъмол-

чиларга тўловларни белгиланган тартибда ва ҳажмда давлат томонидан компенсация
кўринишида тўлаб берилиши.

Имтиёзлар ва

субсидияларнинг

манзиллилиги

Аҳолининг кам даромадли тоифаларига уй-жой коммунал хизматлар бўйича тўловларни
амалга оширилишида давлат томонидан манзилли ижтимоий ҳимоянинг қўлланилиши

Турли меъёрлар

мавжудлигининг

мажбурийлиги

Истеъмолчилар улар учун энг арзон нархларда энг яхши ҳолат (уй майдони, лойиҳаси,
коммунал тизимлар сифати, ички дизайн, жойлашув ўрни ва бошқалар)даги
тураржойни танлашади

Истеъмолчининг

устунлиги

Хизматлар таклиф этувчиларнинг истеъмолчилар олдидаги масъулияти

Манба:

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу технология корхоналар томони-

дан истеъмолчилар (аҳоли)нинг аниқ эҳти-
ёжларини ўрганиш асосида мақсадларни бел-

гилаш, харажатларни режалаштириш, иш жа-

раёнини ташкил этиш, ресурсларни тақсим-

лаш, сифатни назорат қилиш ва бошқариш
ҳамда фаолият йўналишларини кенгайтириш

жараёнларини ўз ичига олади[4, c-14].

1-расм.

Уй-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг бизнес тизими алгоритми

Манба:

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Истеъмолчи
(аҳоли)нинг

эҳтиѐжларини

аниқлаш

Бажариладиган

ишлар режасини

келишиш

(битимлар тузиш)

Хизматлар

(ишлар)ни

бажариш

Хизматлар

бўйича

тўловларни йиғиш

Янги хизмат

турларини излаш

Мақсадлар

Даромадлар ва

харажатлар

таркиби

Бошқарув

Тўловларни

расмий-

лаштириш

Истеъмол-

чилар билан

алоқалар

Келишмов-

чиликлар

Иш жадвали

Хизмат (иш)лар

бажарилишини

мувофиқлаш-

тириш

Тўловларни

йиғиш

Маркетинг

фаолияти

Истеъмол-

чилар

ресурслари

Корхона

(фирма)лар
ресурслари

Сифат назорати

Ҳисобот-лар

Янги хизматлар

тўплами

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

103

Таклиф этилаётган бизнес-тизими соҳа

корхоналарининг барчаси томонидан бажа-

рилиши шарт бўлган беш босқичдан иборат
бўлиб, ҳар бир корхона тизим таркибида

бажараётган вазифасини қанчалик даражада
амалга ошираётганлигини ҳамда бу унга қан-

чага тушаётганлигини назорат қилиб бори-
ши лозим.

Бозор муносабатларининг чуқурлаши-

ши билан соҳа корхоналари ва улар фаолия-

тини мувофиқлаштирувчи институционал
тизимларнинг фаолият самарадорлигини

белгиловчи мезонлар ҳам ўзгариб боради.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқа-

роларнинг моддий таъминланганлик ҳолати,
истеъмол даражаси, ҳаёт кечириш давомий-

лиги, турмуш фаровонлиги даражаси ва си-
фати ҳамда меҳнат ва ижтимоий фаоллиги

даражасига тўғрдан тўғри таъсир этишини
эътиборга олганда уй-жой коммунал хизмат-

лар соҳасининг самарали фаолият кўрсатиши
масаласининг долзарблиги ва илмий тадқи-

қотларнинг ушбу йўналишда ривожланиши-
ни таъминлашнинг зарурлиги аниқроқ кўри-

нади. Бунда асосий эътиборни хизматлар
соҳаси ривожланишининг иқтисодий жиҳат-

ларига қаратиш лозим, чунки бозор иқтисо-

диётига ўтиш даврида унинг салоҳиятидан
самарали фойдаланиш жамият барқарорли-

гининг ижтимоий-иқтисодий шарти ҳисобла-
нади.

Уй-жой коммунал хизматлар соҳаси са-

марадорлигини аниқлаш масаласига турлича

услубий ёндашувлар мавжуд. Айрим ёнда-
шувлар соҳа самарадорлигини оширишни

нисбатан кам маблағ ва меҳнат сарфлаган
ҳолда мавжуд ресурслардан рационал фойда-

ланиш нисбатан юқорироқ хизмат сифати
билан истеъмолчиларнинг эҳтиёжини тўла-

роқ қондиришда кўрадилар[5, c-15].

Масалан, В.Черняк уй-жой коммунал

хизматлари самарадорлигини нафақат мо-
лиялаштириш ҳажми ва моддий-техника ба-

засини қўшимча воситаларни киритиш орқа-
ли кучайтиришда, балки хизматлар сифатини

сақлаб турган ёки оширган ҳолда харажат-
ларни тежаш билан белгилайди[6, c-18].

Ю.Симионовнинг тадқиқотларида уй-

жой коммунал хизматлари корхоналари фао-

лиятини иқтисодий таҳлил қилишнинг асо-
сий вазифаларидан биринчиси – меҳнат ре-

сурслари, моддий ресурслар ва молиявий

ресурсларнинг иқтисодий самарадорлигини
аниқлаш ва, навбатдагиси – фаолият самара-

дорлигини оширишда ички ресурсларни

аниқлаш ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган

[7, c-179].

Кўпчилик томонидан уй-жой коммунал

хизматлари самарадорлиги сифатида иқтисо-

дий жиҳатдан эришилган натижалар (кўрса-
тилган хизматлар ҳажми) ва жамиятда мав-

жуд турли ресурслар харажати ўртасидаги
муносабат тушунилади.

Бизнинг фикримизча, уй-жой-коммунал

хизматларини тақдим этиш самарадорлиги

жамият манфаатлари учун ишлаб чиқариш ва
ишчи кучининг энг кам миқдори билан мак-

симал натижаларга эришиш билан белгила-
нади. Шу билан бирга, уй-жой-коммунал хиз-

матларининг самарадорлигини фақат тақдим
этилаётган хизматларнинг ўсиши ва нарх-

ларнинг пасайиши билан боғлаш мумкин
эмас, самарадорликни аниқлашда ижтимоий

оқибатларга муҳим аҳамият бериш лозим.

Уй-жой коммунал хўжалигини самара-

дорлиги таҳлилининг услубий асослари
муаммосини ўрганар эканмиз, айтиш мум-

кинки, кўпчилик иқтисодчилар самарадор-
лик таҳлили (самарадорлик мезонлари)нинг

қуйидаги жиҳатларига эътибор қаратмоқда-
лар[8, c-37]:

1. Уй-жой коммунал хизматларини кўр-

сатиш харажатлари ўзгариши динамикаси;

2. Уй-жой коммунал хўжалигининг мо-

лиялаштирилиш ҳажми;

3. Кредиторлик ва дебиторлик қарзла-

ри ҳажмининг ўзгариши, шунингдек, уй-жой
коммунал корхоналарининг жорий йил учун

йўқотишлари (мутлоқ ва нисбий қийматлар);

4. Уй-жой-коммунал хизматларига таъ-

рифлар ва нархларни таҳлил қилиш;

5. Уй-жой коммунал хизматларини тў-

ловлари ҳажмида аҳоли тўловларининг улу-
ши;

6. Субсидиялар оладиган оилаларнинг

сони ва уларни таъминлаш учун ажратилган

бюджет маблағлари миқдори;

7. Имтиёз оладиган фуқаролар сони ва

уларни энергияни тежашдан таъминлаш
учун ажратиладиган бюджет маблағлари

миқдори;

8. Жорий йил учун авария ҳодисалари

сонининг олдингисига нисбати;

9. Муҳандислик таъминоти тизимлари-

нинг айланма даражаси;

10. Ўтган йилга нисбатан капитал таъ-

мирланган ва реконструкция қилинган уй-

жой фондининг ҳажми ва бошқалар.

Уй-жой коммунал хизматларини тақ-

дим этиш жараёнида корхоналар томонидан

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

104

таклиф этилаётган хизматларнинг сифати

истеъмолчилар талабларига мувофиқлигини

таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Истеъмол-
чиларнинг нисбатан юқори даражадаги кут-

ган хизматлар сифати билан амалда хизмат-
ларни етказиб берувчилар томонидан тақ-

дим этилган паст даражадаги хизмат сифати
ўртасидаги номувофиқлик истеъмолчилар-

нинг сотиб олинган хизматлардан паст дара-
жада қониқиш ҳолатини келтириб чиқаради.

Хизмат кўрсатувчилар ва истеъмолчи-

лар ўтасидаги хизматларни ишлаб чиқариш

ва истеъмоли жараёнида истеъмолчи томо-
нидан хизматлар сифати, белгиланган дара-

жаси ҳамда хизматларнинг реал хусусиятла-
рига қўйилаётган субъектив талабларни бос-

қичма-босқич келишиб олиш талаб этилади
(2-расм).

2-расм.

Уй-жой коммунал хизматлари сифатини келишиш тизими

[9, c-14]

Одатда истеъмолчи сотиб олаётган хиз-

мати сифатига белгиланган меъёрлар тўғри-

сида етарли даражада ахборотга эга бўлмай-
ди, агар у бу ҳақда етарли ахборотга эга бўл-

ганида бозорда самарали мувозанат ўрнатил-
ган бўлар эди. Шу сабабли хизматлар бозори-

даги нарх Акелрофнинг сифат тақсимоти
қонуни асосида хизматнинг ўртача сифати-

дан келиб чиққан ҳолда белгиланади[10, c-
288; 11,c-25; 12, с-26].

Шундай қилиб, уй-жой коммунал хиз-

матларини фаолият олиб борилаётган бутун

ҳудуд бўйича баравар ишлашини таъминла-
масдан соҳанинг барқарор ривожланишини

таъминлаб бўлмайди. Ушбу ҳолатдан келиб

чиқиб, соҳа корхоналарининг ҳар томонлама
ва объектив баҳолаш ҳамда соҳада мавжуд

асосий муаммоларни аниқлаш масаласи дол-
зарб ҳисобланади.

Бу вазифани ҳал этиш учун тегишли

услубий воситаларни ишлаб чиқиш талаб

этилади. Масаланинг назарий ва амалий
жиҳатларини ўрганиш асосида ҳудуддаги уй-

жой коммунал хизматлари соҳасининг жорий
ҳолатини тўлиқ акс эттирувчи кўрсаткичлар

тизими шакллантирилди (2-жадвал).

Кўрсаткичларни интеграллашган кўр-

саткич ҳолатига келтириш қуйидаги кетма-

кетликда амалга оширилади:

1-босқич.

Ҳар бир гуруҳ кўрсаткичлари

бўйича алоҳида кўрсаткичлар (

) қиймати

аниқланади:

(1)

Бу ерда -

- стандартлаштирилган

коэффициент;

n – гуруҳдаги кўрсаткичлар сони.

Тўғри боғлиқликка эга бўлган кўрсат-

кичларнинг стандартлаштирилган коэффи-

циенти (2)-формула билан, тескари боғлиқ-
ликка эга бўлган кўрсаткичларнинг стан-

дартлаштирилган коэффициентлари (3)-фор-
мула орқали ҳисобланади[13, c-227]:

(2)

(3)

Бу ерда -

– ҳудуд бўйича

i

-кўрсаткич-

нинг қиймати;

-

i

-кўрсаткичнинг эталон қиймати.

Хизматлар истеъмолчиси

Хизматларни таклиф этувчи

Хизматларнинг кутилаѐтган сифати

Хизматларнинг олинган сифати

Хизматларнинг таклиф этилаѐтган сифати

Хизматлар сифати стандарти

Б

ир

ин

чи

бо

сқ

ич

Иккинчи босқич

Учинчи босқич

Тўртинчи босқич

Бешинчи босқич

Бешинчи босқич

Тўринчи босқич

Учинчи босқич

Иккинчи босқич

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

105

2-жадвал

Ҳудуддаги уй-жой коммунал хизматлар соҳаси ҳолатини тавсифловчи

кўрсаткичлар тизими

Кўрсаткич номи

Кўрсаткич тавсифи

1-гуруҳ кўрсаткичлари. Уй-жой фонди кўрсаткичлари

1.1. Эски ва авария ҳолатидаги

категорияга кирмайдиган уй-жой

фондининг ҳудуд умумий уй-жой

фонди майдонидаги улуши, % да

Уй-жой фондининг эскириши ресурсларни (иссиқлик, электр энергияси ва
бошқалар) самарасиз йўқотишлар кўпайишига олиб келади ва умуман
яшаш қулайлигини пасайтиради. Бундан ташқари, эски ва авария
ҳолатидаги категорияга кирувчи уй-жой фондининг мавжудлиги
корхонанинг самарасиз фаолиятини акс эттиради.

1.2. Уй-жой фондининг барча

турдаги яшаш шароитлари (сув

таъмноти, канализация, иситиш

тизими, табиий газ ва бошқалар)

билан таъминланганлиги, умумий

майдонга нисбатан % да

Давлатнинг уй-жой коммунал хизматлар соҳасидаги сиёсатининг асосий
йўналишларидан бири аҳолини барча турдаги коммунал хизматлар билан

меъёрий сифатда таъминлаш ҳисобланади. Шу билан боғлиқ ҳолда
зарурий шароитлар билан таъминланганлик кўрсаткичлари уй-жой
коммунал хизматларининг умумий ривожланиш даражасини кўрсатади.

1.3. ХУЖМШ лар бошқарувида

бўлган кўп хонадонли уйлар,

умумий миқдорга нисбатан % да

Бугунги бозор ислоҳотлари шароитида давлат монополиясини
қисқартириш соҳадаги таркибий ўзгаришларнинг устуворликларидан

бири ҳисобланади. Ўз навбатида, уй-жой фондини бошқаришнинг
замонавий шаклларини жорий этиш, кўп хонадонли уйларга хизмат
кўрсатувчи корхоналар ўртасида рақобатни кучайтириш нафақат таклиф
этилаётган хизматлар сифатининг ортишига, балки корхоналарнинг

ривожланиш омили ҳам ҳисобланади.

2-гуруҳ кўрсаткичлари. Коммунал хизматлар (ресурслар таъминоти тармоқлари) кўрсаткичлари

2.1. Алмаштириш талаб

этилмайдиган коммунал

тармоқлар улуши, умумий

узунликка нисбатан % да

Ушбу кўрсаткич ҳудуд коммунал инфратузилмасининг техник ҳолатини

кўрсатади. Меъёрий муддатларини ўтаб бўлган тармоқларнинг
мавжудлиги авария ҳолатларининг юқори даражасига олиб келиш билан
бирга хизматлар сифатининг пасайишига олиб келади.

2.2. Тармоқларда ресурсларнинг

йўқотилиш даражаси, % да

Тармоқларда ресурсларнинг кўп миқдорда йўқотилиши мухандислик
инфратузилмасининг эскирганлигини, технологик жиҳатдан қолоқликни
ҳамда тармоққа ноқонуний уланишлар мавжудлигини кўрсатади.

Ривожланган мамлакатларда коммунал ресурсларни етказиб беришда
замонавий технлогиялар қўлланилаётган корхоналарда ушбу йўқотишлар
3-4 % дан ошмайди.

2.3. Ҳисоблагичлар асосида

етказиб берилаётган коммунал

ресурслар ҳажми, умумий

истеъмол ҳажмига нисбатан % да

Замонавий

қонунчиликда

истеъмол

қилинадиган

ресурсларни

ҳисоблагичлар

асосида

ҳисобга

олинишини

кўзда

тутади.

Ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши, бир томондан, истеъмолчиларнинг

хизматлар учун харажатларини пасайтирса, иккинчи томондан,
корхоналарнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги ва самарадорлигини
оширишни қўллаб-қувватлайди.

3-гуруҳ кўрсаткичлари. Ҳудуднинг ободонлашганлик кўрсаткичлари

3.1. Кўчаларнинг ёритилганлик

даражаси, умумий узунликка

нисбатан % да

Ушбу кўрсаткич истеъмолчиларнинг ёритиш хизматлари билан
таъминланганлик даражасини кўрсатади.

3.2. Қаттиқ маиший чиқиндилар

утилизацияси йўлга қўйилган

чиқиндихоналарнинг улуши,

умумий миқдорга нисбатан % да

Чиқиндилар утилизацияси билан боғлиқ фаолият сифатини баҳолаш

имконини беради.

4-гуруҳ кўрсаткичлари. Уй-жой коммунал хизматлар корхоналаридаги молиявий жараёнлар

4.1. Уй-жой коммунал хизматлари

учун тўловларнинг йиғилиш

даражаси, % да

Кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг тўлиқ йиғилиши соҳа
корхоналарининг барқарор фаолият кўрсатиши, улар томонидан ишлаб
чиқариш ва инвестицион дастурларни амалга оширишнинг зарурий

шарти ҳисобланади.

4.2. Уй-жой коммунал хизматлар

соҳасидаги молиявий барқарор

корхоналарнинг улуши, умумий

миқдорга нисбатан % да

Уй-жой коммунал хизматлари корхоналарининг хизмат кўрсатиш

самарадорлигини кўрсатувчи умумлашма кўрсаткич ҳисобланади.

4.3. Корхоналар дебиторлик

қарздорликларининг кўрсатилган

хизматлар қийматига

нисбати, % да

Уй-жой

коммунал

хизматлари

корхоналарида

дебиторлик

қарздорликларининг ортиб кетиши уларнинг кредит ресурслари ва
инвестицияларни жалб этиш имкониятини чеклайди, юқори даражали

рискларни юзага келтиради. Бунда дебиторлик қарздорликларининг
юқори чегараси 5 % дан ортмаслиги тавсия этилади.

Манба:

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

106

2-босқич.

Ҳудуддаги уй-жой коммунал

хизматлари ҳолатини кўрсатувчи интеграл-

лашган кўрсаткич (R)ни ҳисоблаш:

;

Бу ерда -

- ҳудуднинг уй-жой фонди

ҳолатини кўрсатувчи кўрсаткичлар гуруҳи
бўйича умумлашган кўрсаткич;

– ҳудуднинг коммунал хизматлари

(ресурслар таъминоти) кўрсаткичлар гуруҳи
бўйича умумлашган кўрсаткич;

– ҳудуднинг ободонлашув хизмат-

лари кўрсаткичлар гуруҳи бўйича умумлаш-
ган кўрсаткич;

– ҳудуддаги коммунал хизматлар

корхоналаридаги молиявий жараёнлар кўр-

саткичлар гуруҳи бўйича умумлашган кўр-

саткич.

3-босқич.

Уй-жой коммунал соҳасидаги

муаммолари умумий бўлган ҳудудлар гуру-

ҳини белгилаш. Интеграл кўрсаткич қийма-
тининг эҳтимолий чегараси оралиғи 0 дан 1

гача оралиқда ётади ва ушбу оралиқ доира-
сидаги кўрсаткичга эга бўлган ҳудудларни

кўрсаткич қийматига асосан 4 та гуруҳга
бирлаштириш тавсия этилади (3-жадвал).

Шуни алоҳида кўрсатиб ўтиш муҳимки,

4-гуруҳга тегишли бўлган ҳудудларда интег-

рал кўрсаткичнинг интервал оралиғи анча
кенг ва бу ҳудудлардаги уй-жой коммунал

хизматлари даражаси ёмон аҳволда. Бунда
ҳудуддаги ҳолат қанчалик ёмон ҳолатда бўл-

са, интеграл кўрсаткич шунчалик 0 га яқин
бўлади.

3-жадвал

Ҳудудлар бўйича уй-жой коммунал хизматлари соҳаси ҳолатини

тавсифловчи интеграл кўрсаткичнинг чегара қийматлари

Ҳудудлар гуруҳи

Гуруҳ умумий

ҳолати

Интеграл кўрсаткич чегаралари

(

)

1-гуруҳ

Яхши ҳолатда

(

)

2-гуруҳ

Қониқарли ҳолатда

(

)

3-гуруҳ

Қониқарсиз ҳолатда

(

)

4-гуруҳ

Ёмон ҳолатда

(

)

Манба:

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Таклиф этилаётган интеграл кўрсаткич

чегаралари бўйича гуруҳланган ҳудудлар-
нинг ҳолатини қуйидаги хусусиятлар бўйича

аниқлаш мумкин бўлади.

1-гуруҳга кирувчи ҳудудларда уй-

жой фонди асосий қисмининг фойдаланишга

топширилган вақти нисбатан яқин (яқин 5
йил ичида фойдаланишга топширилган) ёки

шу давр ичида мукаммал таъмирланган, бар-
ча турдаги зарурий қулайликларга эга, уй-

жой фонди тўлалигича ХУЖМШ бошқаруви-
да, алмаштирилиши лозим бўлган коммунал

тармоқлар улуши жуда кам, тармоқда ком-
мунал ресурсларнинг йўқотилиш даражаси

паст, коммунал ресурсларнинг тақсимоти тў-
лалигича ҳисоблагичлар асосида амалга оши-

рилади, кўча ва уй олди ҳудудлари тўла ёри-
тилган, уй-жой коммунал хизматларини кўр-

сатувчи корхоналарнинг асосий қисми фойда
кўрувчи корхоналар ва уларнинг дебиторлик

қарздорликлари паст даражада.

2-гуруҳга кирувчи ҳудудларда уй-жой

фондининг фойдаланишга топширилган вақ-
ти 5 йилдан 10 йилгача ёки шу давр ичида

мукаммал таъмирдан чиққан (эскирган ва

авария ҳолатидаги қисми 5 % атрофида), за-

рур қулайликлар билан таъминланиш дара-
жаси 90 %дан юқори, кўп хонадонли уй-жой

фонди тўлалигича ХУЖМЖ бошқарувида,
хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг қуввати

юқори бўлишига қарамай, асосий фондлар-

нинг жисмоний эскирганлиги натижасида
коммунал ресурслар тақсимоти жараёнидаги

йўқотишлар 20 %гача, хизмат кўрсатувчи
корхоналарнинг молиявий ҳолати барқарор

эмас, дебиторлик қарздорликларининг улу-
ши кўрсатилаётган хизматлар умумий қий-

матининг 50 %гача боради.

3-гуруҳга бирлаштирилган ҳудудларда

уй-жой фондининг эскириш даражаси юқори
(эскирган ва авария ҳолатидаги қисми 10 %

дан ортиқроқни ташкил этади), зарурий қу-
лайликлар билан таъминланиш даражаси
умумий уй-жой фондининг қисмини қам-
раб олган, мухандислик инфратузилмаси-
нинг ўртача 30 %ни алмаштириш талаб эти-

лади, коммунал ресурсларни тақсимлаш жа-
раёнида тармоқдаги йўқотишлар даражаси

асосий фондларнинг эскириши ва корхона-

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

107

ларнинг технологик қолоқлиги натижасида

ўртача 30 %ни ташкил этади, истеъмол ҳаж-

ми ҳисобида ҳисоблагичлардан фойдаланиш
даражаси нисбатан паст, кўчалар ва уй олди

ҳудудларининг ёритилиши ҳамда чиқинди-
лар утилизацияси даражаси ўртача 65 %

атрофида, хизмат кўрсатувчи корхоналар мо-
лиявий ҳолатининг самарасизлиги, дебитор-

лик ва кредиторлик қарздорликлари улуши-
нинг юқори даражада, бозор механизмлари-

нинг жорий этилиш суръати паст даражада.

4-гуруҳга бирлаштирилган ҳудудларда-

ги ҳолатни критик ҳолат сифатида баҳолаш
мумкин. Бу гуруҳга кирувчи ҳудудларда уй-

жой фонди жуда қониқарсиз техник ҳолатда,
эскирган ва авария ҳолатидаги фонд умумий

майдоннинг 20 %дан ортиқроқ қисмини таш-
кил этади, зарурий қулайликлар билан мар-

казлашган ҳолда таъминланиш даражаси
паст (қулайликларнинг асосий қисми (60-70

%) уй эгалари томонидан ўз-ўзига индиви-
дуал ҳолатда яратилган), хизмат кўрсатувчи

корхоналарнинг аксарияти кичик қувватга
эга ва ресурслар тақсимоти жараёнида тар-

моқдаги йўқотишлар даражаси белгиланган

меъёрлардан бир неча баробар юқори, тақ-

дим этилаётган коммунал хизматларнинг
аксариятининг корхоналар учун зарар келти-

риш ушбу корхоналарнинг молиявий нобар-
қарорлигига сабаб бўлади.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, бугунги

кунда мамлакатимизда уй-жой коммунал

хизматлари соҳасида амалга оширилаётган
ислоҳотлар жараёнида ушбу соҳа ҳолатини

баҳолашнинг юқоридаги услубиётидан фой-
даланиш таркибий ўзгаришларни манзилли

ҳамда ўзгаришлар талаб этилаётган ҳудуд-
ларга қаратилишига олиб келади ва бу, ўз

навбатида, таркибий ўзгаришлар учун йўнал-
тирилаётган молиявий ресурсларнинг сама-

радорлигини таъминлаш билан бирга уй-жой
коммунал хизматлари кўрсатувчи корхона-

ларнинг молиявий барқарорлигини ошириш,
истеъмолчиларни сифатли хизматлар билан

таъминланиш даражасини ошириш, бошқа-
рилаётган ҳудудларнинг ободонлашув дара-

жасини яхшилаш бўйича тадбирларни тўғри
белгилаш имконини беради.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-

жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги ПҚ-2922-сонли қарори // “Халқ сўзи”, 2017 йил 26 апрель, 82(6776)-сони.

2. Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

3. Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
4. Руткаускас Т.К. Формирование и развитие рыночных отношений в жилищно-коммунальном хозяйстве:

теория, методология и практика. Автореферат на соискание ученой степени доктора экономических наук. –
Екатеринбург: 2006 г. –С. 14.

5. Комарова В.Е., Улановская В.Д. Эффективность и интенсификация непроизводственной сферы. –М.:

Экономика, 1997. – С.18.

6. Черняк В.З. Жилишно-коммунальное хозяйство: развитие, управление, экономика. –М.: КНОРУС, 2007. –С.18
7. Симионова Ю.Ф. Экономика жилищно-коммунального хозяйства. –М.: ИКЦ «МарТ», 2004. –С.179.

8. Каменева Е.А., Барулин С.В. Финансы жилищно-коммунального хозяйства. –М.: Ось-89, 2003. –С.37
9. Захарова Е.В. Жилищно-коммунальные услуги как общественное благо: особенности реализации в

Российской экономике. Автореферат на соискание ученой степени кандидата экономических наук. –Москва: 2010 г.
–С. 14.

10. Скрипник, О.Б. Реформирование регионального жилищно-коммунального комплекса: методология и

практика / О.Б. Скрипник. – М.: Финансы и статистика, 2013. – 288 с.

11.Соргутов, И.В. Методический подход к оценке уровня безопасности системы территориального

жизнеобеспечения: автореф. дис. канд. экон. наук: 08.00.05 / И.В. Соргутов. – Екатеринбург, 2013. – 25 c.

12.Чернышов, А.Н. Управление жилищно-коммунальным хозяйством региона на основе программно-целевого

подхода: автореф. дис. канд. экон. наук: 08.00.05 / А.Н. Чернышов. – Челябинск, 2011. – 26 c.

13. Кожевников С.А. Комплексная оценка состояния жилищно-коммунального хозяйства в муниципальных

образованиях региона/ Экономические и социальные перемены: факты, тенденции, прогноз. 6 (30) 2013. – 227 с.

МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги "2017-2021 йилларда куп хонадонли уй-жой фондини саклаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида" ги ПЦ-2922-сонли i^apopu // “Халк, сузи", 2017 йил 26 апрель, 82(6776)-сони.

Муаллиф томонидан ишлаб чи^илган.

Муаллиф томонидан ишлаб чи^илган.

, Руткаускас Т.К. Формирование и развитие рыночных отношений в жилищно-коммунальном хозяйстве: теория, методология и практика. Автореферат на соискание ученой степени доктора экономических наук. -Екатеринбург: 2006 г. -С. 14.

Комарова В.Е., Улановская В.Д. Эффективность и интенсификация непроизводственной сферы. -М.; Экономика, 1997. - С.18.

Черняк В.З. Жилишно-коммунальное хозяйство: развитие, управление, экономика. -М.: КНОРУС, 2007. -С18

Симионова Ю.Ф. Экономика жилищно-коммунального хозяйства. -М.: ИКЦ «МарТ», 2004. -С.179.

Каменева ЕА., Барулин С.В. Финансы жилищно-коммунального хозяйства. -М.: Ось-89,2003. -С.37

Захарова Е.В. Жилищно-коммунальные услуги как общественное благо: особенности реализации в Российской экономике. Автореферат на соискание ученой степени кандидата экономических наук. -Москва: 2010 г. -С. 14.

Скрипник, О.В. Реформирование регионального жилищно-коммунального комплекса: методология и практика/О.В. Скрипник. - М.: Финансы и статистика, 2013. - 288 с.

Соргутов, И.В. Методический подход к оценке уровня безопасности системы территориального жизнеобеспечения: автореф. дис. канд. экон, наук: 08.00.05/ И.В. Соргутов. - Екатеринбург, 2013. - 25 с.

Чернышов, АН. Управление жилищно-коммунальным хозяйством региона на основе программно-целевого подхода: автореф. дис. канд. экон, наук: 08.00.05/А.Н. Чернышов. - Челябинск, 2011. - 26 с.

Кожевников С.А Комплексная оценка состояния жилищно-коммунального хозяйства в муниципальных образованиях региона/ Экономические и социальные перемены: факты, тенденции, прогноз. 6 (30) 2013. - 227 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов