XIX Аср ўрталарида мирзачўл ҳудудида яшаган аҳолининг ижтимоий ҳаёти

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
336-338
6
2
Поделиться
Джураев, И. (2023). XIX Аср ўрталарида мирзачўл ҳудудида яшаган аҳолининг ижтимоий ҳаёти. История и культура центральной Азии, 1(1), 336–338. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17138
И Джураев, Гулистон государственный университет

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

XIX аср ўрталарида Мирзачўл ҳудудида яшаган аҳолининг ижтимоий ҳаёти ва иқтисодий манбалари ҳақида маълумот манбаларда тўлиқ ва аниқ берилмаган. Рус ҳарбий тарихчиси П.П.Шубинскийнинг ёзишича, қадимда Мирзачўл ўзлаштирилиб, суғориш ишлари олиб борилган. У ўлканинг бутунлай бўшаб қолишига Бухоро ва Қўқон ўртасидаги тортишувлар сабаб бўлган, деб кўрсатади. Чўл атрофидаги адирларда қадимда яшаган аҳоли маконларининг излари сақланган. Аҳоли бошига келган нотинчлик туфайли ўтроқ аҳоли тоғ ораларига ва тинч воҳаларга кўчиб кетишга мажбур бўлган[1].

Похожие статьи


background image

336

8. Пугаченкова Г. А. На путях познания художественного наследия

средней Азии//Культура Среднего Востока (С древнейших времен до наших
дней) . – Т.: “Фан”, 1990. – С.7-17.

XIX АСР ЎРТАЛАРИДА МИРЗАЧЎЛ ҲУДУДИДА ЯШАГАН

АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИ

Жўраев И.

ўқитувчи

Гулистон Давлат университети

XIX аср ўрталарида Мирзачўл ҳудудида яшаган аҳолининг ижтимоий

ҳаёти ва иқтисодий манбалари ҳақида маълумот манбаларда тўлиқ ва аниқ
берилмаган. Рус ҳарбий тарихчиси П.П.Шубинскийнинг ёзишича, қадимда
Мирзачўл ўзлаштирилиб, суғориш ишлари олиб борилган. У ўлканинг
бутунлай бўшаб қолишига Бухоро ва Қўқон ўртасидаги тортишувлар сабаб
бўлган, деб кўрсатади. Чўл атрофидаги адирларда қадимда яшаган аҳоли
маконларининг излари сақланган. Аҳоли бошига келган нотинчлик туфайли
ўтроқ аҳоли тоғ ораларига ва тинч воҳаларга кўчиб кетишга мажбур
бўлган[1].

Туркистон ҳудудига русларнинг келиши арафасида Сирдарё

соҳилларида ўзбек, қирғиз ва қозоқларнинг қишки овуллари мавжуд бўлган.
Қўнғирот уруғи қирғизларининг бу ҳудудларга келиб қолиши XVI-XVII
асрларга бориб тақалади. Мирзачўлдаги ўзбек уруғи бошлиқлари қаропчи ва
парчаюзлар ҳисобланган. Мирзачўлнинг ички қисмларида ва кўл
атрофларида кўчманчи қозоқлар ўтовлари мавжуд бўлган[2]. Аҳолининг
айнан дарё соҳилларида яшаганлиги сабаби бу ерда ёз ва қиш мавсумида ҳам
яшаш имкони бўлган. Аҳоли ёзда чайлаларда, қишда эса ертўлаларда
истиқомат қилишган. Улар чорвачилик ва қисман лалми деҳқончилик билан
шуғулланишган.

XIX асрнинг ўрталарига оид манбаларда Сирдарё соҳилларида яшаган

қирғиз, қозоқ кўчманчи аҳолисининг аниқ сони ва жойлашган овуллари
ҳақида батафсил маълумот йўқ. Улар доимий ҳолатда кўчиб юришгани учун,
уларнинг яшаш жойлари фақат чайлалардан иборат бўлган. Асосий
истиқомат маркази овуллар ҳисобланган.

Исломий қоидага кўра, аҳолининг исми шарифи ва аниқ сонини санаб

кўрсатиш анъанага айланмаган. Маҳаллий оқсоқоллар ва хон ҳукумати
вакиллари фақат аҳолининг мол-мулки, ҳосили ҳақида маълумот олишган.
Шу сабабли кўчманчи аҳолининг сони ва таркиби ҳақида аниқ маълумот
олиш мушкул бўлган.

1872 йили рус тадқиқотчиси А.И.Макшеевнинг Мирзачўлда яшаган

уруғларнинг жойлашган ўрни, овул ва қишлоқлар номи, улардаги ўтовлар
сони борасида тўплаган материаллари муҳим илмий қимматга эга. Бу
манбада Мирзачўлга рус аҳолисининг кириб келишидан илгари маҳаллий


background image

337

аҳолининг этник таркиби, жойлашган ўрни ҳақида батафсил маълумот
берилган. Унда ёзилишича, ўзбекларнинг қаропчи уруғига мансуб аҳоли
Мирзачўлнинг Эржар, Халқакўл, Майда жинғил, Қолгансир манзилгоҳлари
ва Бегавот, Лангар, Чақир, Намингон, Искандар, Сармич, Увоқ, Тарнов,
Топқоқ қишлоқларида яшаганлар. Эржар манзилгоҳи Сирдарё бўйлаб 12
верст масофага чўзилган бўлиб, кенглиги 4 верстни ташкил этган. Ўтовлар
сони 19 та бўлган. Халқакўл манзилгоҳи Сирдарёга яқин жойда жойлашган
бўлиб, узунлиги 4, эни эса 2 верстни ташкил этиб, 7 та ўтов жойлашган.
Қолгансирда 5 та ўтов бўлиб, бу худдуд Майда жинғилга яқин жойда
жойлашган. Майда жинғилда энг кўп, яъни 35 та ўтов жойлашган бўлиб, у
Сирдарё бўйлаб 4 верст узунликда, эни 1 верстни ташкил этган[3].

Парчаюз уруғига мансуб аҳоли қаропчилар билан бирга Халқакўл,

Майда жинғил, Эржар манзилгоҳларида ва Ховос қишлоғи яқинидаги даштда
Парча, Оққувоқ, Қизилчанғил, Мулла бобо қудуғи номли манзилгоҳларда
яшаганлар. Халқакўлда улар 21 та ўтовда, Майда жинғилда 7 та ўтовда
истиқомат қилишган, қишловни шу ерда қаропчилар билан бирга
ўтказганлар. Парчаюзларнинг уяс уруғига тегишли аҳоли Эржарда жами 27
та ўтовда, Парчада 12 та, Оққувоқда 15 та, Қизилчанғилда 17 та, Мулла бобо
қудуғида 6 та, Ховос қишлоғи атрофида 50 та ўтовда яшаган. Фақат Совот
қишлоғида парчаюзлар доимий равишда истиқомат қилганлар.

Совот ва Намингон қишлоқларида ўзбеклар истиқомат қилиб, Совотда 8

та устахона ва дўкон, 5 та тегирмон мавжуд бўлган бўлса, Намингон
қишлоғида 4 та дўкон ва устахона, 2 та тегирмон ишлаб турган. Ховос
оқсоқоллигига Хўжақишлоқ, Қўшкент, Итбулоқ, Чанговул, Учтурғон,
Қипчоқ, Ховос, Логин қишлоқлари қараган. Энг йирик қишлоқ Ховос бўлиб,
120 та хўжаликдан иборат бўлган. Хўжақишлоқ, Итбулоқ, Қипчоқ
қишлоқларидан бошқа барча қишлоқларда дўконлар, тегирмонлар,
ҳунармандчилик устахоналари мавжуд бўлган.

Ховосда иккита, Қўшкент, Чанговул, Учтурғон, Қипчоқ, Ховос, Логин

қишлоқларида биттадан мактаб бўлган, фақат Хўжақишлоқ, Итбулоқ
қишлоқларида мактаб бўлмаган. Мактабларда ўқувчилар сони 5 нафардан 25
нафаргача бўлган.

Ховос оқсоқоллигида 10 та масжид бўлиб, ҳар бир масжидда бир нафар

имом диний маросимларни ўтказилишини назорат қилиб турган. Фақат
Хўжақишлоқда масжид ҳам, имом ҳам бўлмаган.

Мирзачўлнинг Совот волостида ўзбек – қаропчилар (юзлар) яшаган

бўлиб, улар 7 уруққа бўлинган: туркман, қўштамғали, уяс, парчаюз,
ачамайли, боёвут, еттиуруғ. Қаропчи қабиласининг 7 уруғи ўз навбатида бир
неча бўғинларга бўлиниб овулларда яшаганлар. Овуллар бир неча ўн
хўжаликдан иборат бўлган. Овул қанчалик катта бўлса, хўжаликлар сони
шунчалик кўп бўлган. Гоҳида овулга келиб чиқиши уларга ёт бўлган ўтовлар
ҳам келиб қўшилган, аммо улар вақтинча бирга истиқомат қилганлар[2].

Мирзачўлда яшаган, ярим кўчманчилик билан ҳаёт кечирган ўзбеклар

XIX асрниннг иккинчи ярмида ўтроқ турмуш тарзига ўта бошлаганлар.


background image

338

Эржар волостида яшаган қозоқлар икки уруққа бўлинган, булар

қўнғирот (қоракўз) ва ромадон уруғлари бўлиб, қўнғирот уруғи 3 бўғинга
бўлинган: бултай, хальпэ, жетим. Улар қишни Сирдарё бўйидаги тўқайларда
ўтказганлар. Ёзда йирик отарларини тоғларга ҳайдаб кетганлар. Асосий озиқ-
овқат маҳсулотлари буғдой нони бўлган, кейинги ўринларда тариқ, сут ва
барча турдаги гўштлар турган. Қиш кунлари гўштни кўп истеъмол
қилганлар, асосан бўйра тўқиганлар.

Маҳаллий аҳолининг қандай экин турлари билан шуғулланганлиги илк

бор расмий жиҳатдан аниқ ҳолатда 1908 йилда Туркистон ўлкаси Давлат
мулки ва ер ишлари Бошқармаси кичик топографи Ю.И.Гоппер томонидан
рўйхатга олинган. Унда ёзилишича, маҳаллий аҳоли чорвачилик,
деҳқончиликдан ташқари балиқчилик ва ҳунармандчилик билан ҳам
шуғулланганлар. Боғлари бўлмаган. Маҳаллий ҳунармандлар қўй юнгидан
кийгиз, арқон, гилам, хуржун, чакмон тўқиганлар. Ўзбеклар ҳам, қозоқлар
ҳам яйловларни ижарага бермаган, ўз навбатида улар кўчиб юрган яйловлар
учун ҳеч кимга ҳеч қандай ҳақ тўламаганлар[2].

Аҳоли кўчманчи ва ўтроқ ҳолатда маҳаллий оқсоқолликлар

бошқарувида яшаган. Кўчманчи аҳоли ўзаро келишувга кўра, янги яйлов ва
чорвачилик майдонларини излаб кетган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, XIX аср ўрталарида Мирзачўл

аҳолиси этник тузилишига кўра хилма-хил бўлиб, ўзбек уруғлари, тожиклар,
қозоқлар, қорақалпоқлар ва қирғизлардан иборат бўлган. Улар воҳада ўтроқ,
ярим-ўтроқ, кўчманчи ҳолатда турмуш кечирган. Чорвачилик, лалми
деҳқончилик,

қисман

суғорма

деҳқончилик

ва

боғдорчилик,

ҳунармандчиликнинг айрим турлари, Сирдарё соҳиллари ва кўл бўйларида
балиқчилик билан шуғулланган. XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида
Мирзачўлда суғориш иншоотлари ва темир йўл тармоғининг қурилиши
билан кўчманчи ва ярим кўчманчи аҳоли ўтроқ турмуш тарзига ўта
бошлаган. XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида янги барпо этилган
суғориш иншоотлари атрофида ва темир йўл станциялари ёнида йирик аҳоли
манзилгоҳлари, шаҳар типидаги посёлкалар вужудга кела бошлайди.

Адабиётлар:

1. Шубинский П.П. Бухарские посольства при дворе Екатерины II, –

СПб, 1897.

2. Алибеков У. XIX аср охири – XX аср бошларида Сирдарё вилояти

демографияси//Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари: Тарих ва ҳозирги
замон. Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. –Тошкент, 2007. – 17 -
20 б

3. Омонжулов Т., Мирзаева Н. Мирзачўлнинг ўтмиш тарихи. Гулистон,

2011. – 15 б.

Библиографические ссылки

Шубинский П.П. Бухарские посольства при дворе Екатерины II, – СПб, 1897.

Алибеков У. XIX аср охири – XX аср бошларида Сирдарё вилояти демографияси//Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари: Тарих ва ҳозирги замон. Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. –Тошкент, 2007. – 17 - 20 б

Омонжулов Т., Мирзаева Н. Мирзачўлнинг ўтмиш тарихи. Гулистон, 2011. – 15 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов