Освещение проблем в аграрной сфере Узбекистана в периодической печати в годы реконструкции

Направления: История
Тип источника: Конференция
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
412-421
0
0
Поделиться
Нурматов A., & Шамситдинов, М. (2023). Освещение проблем в аграрной сфере Узбекистана в периодической печати в годы реконструкции. Актуальные проблемы истории Узбекистана, 1(1), 412–421. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-of-uzbekistan/article/view/16523
А Нурматов, Наманганский инженерно-технологический институт

доцент, к.т.н.

М Шамситдинов, Наманганский инженерно-технологический институт

студент

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье в годы реконструкции в Узбекистане проводится политика, проводимая в аграрной сфере на основе советской экономической модели и ее негативные последствия, проблемы в отрасли, факторы их вызвавшие, а так же вопросы освещения, выявлены актуальные проблемы в аграрной сфере на страницах периодической печати

Похожие статьи


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

412

ҚАЙТА ҚУРИШ ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ АГРАР

СОҲАДАГИ МУАММОЛАРНИ ДАВРИЙ МАТБУОТДА ЁРИТИЛИШИ

Нурматов А.Н.

Наманган муҳандислик-технология

институти доценти, PhD.

abdujabbor.nurmatov@mail.ru

Шамситдинов М.А.

Наманган муҳандислик-технология

институти талабиси

shamsitdinovmirsaid0330@gmail.com

Аннотация: Мазкур мақолада Қайта қуриш йилларида Ўзбекистонда аграр

соҳадаги йилар мобайнида совет иқтисодий модели асосида олиб борилган сиёсат ва

унинг салбий оқибатлари, соҳадаги муаммолар ва уларни келтириб чиқарган омиллар

ҳамда аграр соҳадаги мавжуд муаммоларни даврий матбуот саҳифаларида ёритиш

масалалари очиб берилган.

Калит сўз ва иборалар: Қайта қуриш, аграр, қишлоқ хўжалиги, экстенсив,

интенсив, даврий матбуот, ресурс, озиқ-овқат.

Аннотация: В данной статье в годы реконструкции в Узбекистане проводится

политика, проводимая в аграрной сфере на основе советской экономической модели и ее

негативные последствия, проблемы в отрасли, факторы их вызвавшие, а так же вопросы

освещения, выявлены актуальные проблемы в аграрной сфере на страницах

периодической печати.

Ключевые слова и фразы: Перестройка, аграрная, сельскохозяйственная,

экстенсивная, интенсивная, периодическая печать, ресурсная, продовольственная.

Annotation: In this article, during the years of reconstruction in Uzbekistan, the policy

pursued in the agrarian sector on the basis of the Soviet economic model and its negative

consequences, problems in the industry and the factors that caused them, as well as issues of

coverage identified urgent problems in the agrarian sector on the pages of the periodical press

Key words and phrases: perestroika, agrarian, agricultural, extensive, intensive,

periodicals, resource, food.

Қайта қуриш йилларида жамият ҳаётининг барча жабҳалари қатори

аграр соҳадаги камчиликларни бартараф этиш ва тармоқ фаолиятини тубдан

такомиллаштириш қаратилган кўплаб вазифалар белгиланди. Чунки, ХХ

асрнинг 80-йиллари ўрталари келиб қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам қатор

муаммолар тўпланиб қолган эди. Шундан келиб чиққан ҳолда, КПСС


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

413

Марказий Комитети 1985 йил октябр Пленумини мақуллаган СССРни

иқтисодий ва социал ривожлантиришнинг 1986-1990 йилларга хамда 2000

йилгача мўлжалланган асосий йўналишлари лойихасида халқ хўжалигини

бошқаришни такомиллаштириш бўйича қатор вазифалар, жумладан унда

Ўзбекистон ССРда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг ўртача йиллик

хажмини 14-16 %га кўпайтириш, ишлаб турган суғориш тизимларини қайта

қуриш ва улардан фойдаланишни яхшилаш, беш йиллик мобайнида 410 минг

гектар ерни фойдаланишга топшириш, 1,1 млн. гегтар яйловга сув чиқариш,

қарийиб 4,8 млн. гектар яйловга сув чиқариш тизимини қайта қуриш

[1: 3]

каби муҳим вазифалар белгиланди.

Аммо, ХХ асрнинг 80-йиллари ўрталаридан бошлаб совет жамиятидаги

мавжуд инқироз ҳолатидан чиқариш ҳамда мамлакат ҳаётининг барча

соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида олиб борилган “Қайта

қуриш” сиёсати ҳам амалда кўзланган натижаларни бермади. 1985 йилда

бошланган “Қайта қуриш” даврида республикадаги барса соҳалар қатори

қишлоқ хўжалигига раҳбарлик қилишдаги хатоликлар, соҳадаги мавжуд

муаммолар ва уларни келтириб чиқарган сабаблар даврий матбуот

саҳифаларида ёритила бошланди.

Мамлакатдаги маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизими

иқтисодий кўрсаткичларга эришишда, асосан, экстенсив йўлдан борди.

Ўзбекистон асосан пахта хом ашёси етиштиришга ихтисослаштирилганлиги

аграр соҳадаги ўткир муаммоларни келтириб чиқарди. Пахта монополияси

оқибатида ортиқча ерларнинг ўзлаштирилиши, мавжуд ресурслардан

самарасиз фойдаланиш ва исрофгарчиликка олиб келди. Хўжалик юритишда

экстенсив усул ва қўл меҳнатининг устунлиги ҳосилдорлик даражаси паст

бўлишига ҳамда сарф-харажатлар миқдори кескин ортиб боришига сабаб

бўлди. Бу борадаги муаммоларни М.Муҳаммаджонов қуйидагича изоҳлайди.

“Зарар кўришимизни олданда била туриб хам пахта экаверамиз. Мисол учун

Қува раёнидаги Коммунизм колхозида 2 минг гектар пахтазорнинг 600


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

414

гектари адирларда жойлашган бўлиб, уларда етиштирилган пахтанинг

таннархи 80 сўмни, колган ерларда эса 35 сўмдан камроқни ташкил этади.

Мехнатабот раёнидаги 7 савхоз 1981-1986 йилларнинг ўзидагина 75 млн. сўм

миқдорида зараз етказди. 1 центнер пахтанинг таннархи қарийиб 160 сўмга

етди. Кўринадики, 2 сўм сарфлаб, энг яхши деганда 1 сўмлик фойда оляпмиз.

Қайси миришкор хўжайин шундай қилади? Бу ахволда вадавлат бўла

оламизми?”

[2: 26].

Бу ҳам марказнинг республиканинг реал имкониятларини

инобатга олмасдан ҳамда серхаражат иқтисодий сиёсатининг бир кўриниши

бўлиб, аграр соҳа тармоқларида жиддий ўзгаришларни талаб этар эди.

Ахамиятли томони шунда эдики республикамиз ҳудудида пахтадан

кўра бошқа турдаги экинлар экиб самаралироқ фойда олиш мумкин

бўлишига қарамасдан марказ томонидан пахтачиликка бор эътибор

қаратилди. Қолаверса, йигирма йил мобайнида (1967-1987 йиллар) пахтанинг

нархлари донга нисбатан 2 мартага секинроқ ошган

[3]

. Бу хусусида Ўткир

Хошимов кейинги ўн беш йиллар ичида қишлоқ хўжалик техникаси, ёнилғи,

қурилиш материаллари бахоси ўртача 200 фоиз ошганлиги, бироқ пахтанинг

харид бахоси деярли ошмагани, бундан пахтакор хўжаликларнинг ахволи

янада оғирлашганлиги хақида ёзади

[4]

. Шунингдек, О. Ёқубов 1988 йил

Москвада бўлиб ўтган СССР Ёзувчилар уюшмаси пленумида сўзга чиқиб,

“…бугун батамом холдан тойган бизнинг тупроғимиз Госплан (Давлат режа

қўмитаси) талаб қилаётган миқдордаги пахтани бериши амри махол. … бу

мўътабар идора, эхтимол ўзи хам билиб-билмай навбатдаги қўшиб ёзишларга

мажбур қилаётган бўлмасин?”

[5]

, деган саволни ўртага ташлаган.

Ўзбекистонда

етиштирилган

пахтанинг

бошқа

ҳуудларда

қайта

ишланганлиги ундан келадиган даромад республика аҳолиси учун эмас,

балки бошқаларнинг манфаатларига хизмат қилган. Бундай ёндашув асосида

шакллантирилган

сиёсат

оқибатида

Ўзбекистон

катта

иқтисодий

имкониятларига қарамай марказдан ажратиладиган молиявий “ёрдам”

ҳисобига яшовчи халққа айлантириб қўйилди. Пахта учун моносиб хақ


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

415

тўланганда барча сарф ва натижалар илмий асосланган нархларда тўғри акс

эттирилганда республика ялпи ижтимоий маҳсулотида қишлоқ хўжалигининг

улуши 30 фоизга, миллий даромад эса 15-20 фоизга кўпайган бўлар эди. Шу

билан бирга марказнинг иқтисодиётда тутган нотўғри сиёсатига,

республиканинг мамлакатнинг ривожига қўшган хиссасини адолатсиз

равишда камайтириб, иттифоқнинг “боқимандаси” деган таналарига ҳам чек

қўйилар эди

[6]

. Ваҳоланки, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган биргина

пахтанинг ўзидан, шунингдек, олтин, мўйна, қоракўл териси, пилла

кабилардан ҳам бир неча млрд.га тенг даромадларга эга бўлинган. Хусусан,

1987 йилда республика пахтачилигида хосил қилинган соф даромад 2,093

млрд.ни

ташкил

этди.

Ушбу

далилларнинг

ўзиёқ

республика

иқтисодиётининг гоёки давлатдан “қарздорлиги” ҳақидаги фикрларнинг

мутлақо асоссизлигини исботлаш учун кифоя қилса керак

[7: 9]

. Нарх

сиёсати ўзгармас экан, пахта яккахокимлигига бархам берилмас экан,

нафақат ўзбек пахтакорларининг, балки республиканинг ҳам иқтисодий

аҳволи ўнгланиши қийин бўлади. .....Қизи (аниқроғи, ачинарлиси) шундаки,

республикамиз ўз даромади, ўз пулини марказдан ялиниб-ёлвориб ундуриб

олса

[8: 4]

.

Йиллар мобайнида суғориладиган тупроқлардан фойдаланишда

жиддий камчиликларга йўл қўйилди. Ерларнинг кучи имкон борича кўпроқ

олиб, унинг унинг парваришига етарли эътибор берилмади. Далалардан

хосил билан бирга озиқ моддаларнинг олиниши ва уларнинг тупроқда

йўқолиши миқдори далаларга қайтариладиган минерал озиқ моддалар

миқдоридан анча ортиб кетди, бинобарин дехқончиликда “қайтариб бериш”

қонуниятини бузилишига олиб келди. Оқибатда суғориладиган ерларнинг

кўп қисмида тупроқнинг ориқлашиб бориши ҳамда ерларнинг биологик

муозанатини бузилишига олиб келди. Бу ўз навбатида етиштирилаётган

маҳсулот сифати, сарфланган меҳнат ҳамда маблағ сарфини ортиб бориши ва

ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатишига олиб келган. Пахта экиладиган


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

416

ҳудудларда минерал ўғитлар миқдорининг юқори нормаларда ишлатилиши

масалан, ҳар гектар пахта даласига ўртача 240-250 кг. азот ва 120-130 кг.

фосфор ишлатилиши, минерал ўғитларнинг бундай юқори нормалари гумус

миқдоран кам, органик ўғитлар нихоятда оз солинадиган ва алмашиб экиш

усули қўлланилмайдиган шароитда хосилдорлик ҳамда тупроқдаги тирик

организмга кўпинча зарар етказди

[9: 12-13]

. Пахта монополияси оқибатида

республикадаги 700 минг гектар

[10]

ерларнинг мелиоратив ҳолати

ёмонлашувига олиб келди. Ерга шафқатсиз муносабат хусусида академик М.

Муҳаммаджонов “Республикамизда ҳар йили 120 минг тоннадан 130 минг

тоннагача пестицид ишлатилади. Шу сабабдан бутун суғориладиган ерлар,

ариқлар заҳарли моддаларга меъёридан ортиқ “тўйдириб” юборилган. Бу

нарса тирик мавжудотнинг ирсий тузилишларига таъсир кўрсатиши мумкин”

[11]

деб таъкидлайди. Шунингдек, пестицидлар ишлатилиши ҳар гектар ерга

Иттифоқ бўйича 1 килограммга, АҚШда 2-3 килограммга тўғри келгани

ҳолда, Ўзбекистонда ҳар бир гектарга 54,4 килограммга тўғри келган

[12: 2-

3]

. 1986 йилда барча соҳалар қатори аграр соҳада ҳам қатор устувор

вазифалар белгинланди эди

[13]

. Аммо кейинги йиллар мобайнида бу борада

белгиланган вазифалар амалда етарли даражада бажарилмади. Ишлаб

чиқариш ва фан техника қувватлари ва имкониятларидан мехнат

унумдорлигини ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ресурслардан

тўла-тўқис фойдаланилмади. Бир қанча тармоқлар айниқса қишлоқ хўжалиги

ва қурилишда режада кўрсатилганидан кўпроқ харажат қилинишига йўл

қўйилди. Лекин, тармоқ учун ажратилган маблағларни тежамасдан сарфлаган

хўжасизлик холлари йўл қўйилиши халқ хўжалигига зарар етказилган

[14]

.

Гарчи ҳар йили республика агросаноат комплексини ривожлантиришга

маблағлар йўналтирилган бўлсада, амалда кутилган самара олинмаган.

Масалан, иттифоқ бўйича бир нафар қишлоқ хўжалиги ходими ҳисобига

йилига 8 минг сўмлик маҳсулот олинган бўлса, Ўзбекистонда у 4 минг сўмни

ташкил этган

[15: 2]

. Масаланинг яна бир томони шунда эдики, давлат


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

417

томонидан катта куч ва маблағ сарфланишига қарамай ишлар асосан шаҳсий

манфаатдорлик йўлидаги уринишлар ва ўзгаришларга эмас, балки жамоавий

иштиёққа суянилиши оқибатида инсонлардаги иштиёқ йилдан-йилга сўниб

боришига, жамоа мулкига бўлган муносабат эса юзаки характерга эга

бўлиши ҳамда меҳнат унумдорлиги даражасининг паст бўшига олиб келган.

Дехқончиликда муҳим аҳамиятга эга бўлган алмашлаб экиш қонунияти

бузилиши натижасида етиштирилаётган маҳсулотлар миқдор ва сифатига

салбий таъсир кўрсатган. Масалан, 1986 йилда пахтачилик хўжаликларида

режадаги белгиланган 2 млн. гектар ўринга амалда 572,4 минг гектар

(топшириққа нисбатан 21,8 %) майдонда алмашлаб экиш йўлга қўйилган

холос

[16]

. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ҳар бир

ишловчига 1986 йилда иттифоқ даражасининг 57 фоизини ташкил этган.

Республика шу боисдан мамлакат бўйича 14-ўринга тушиб қолди

[17]

. Ёки

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик ерларининг ҳар 100 гектаридан (пул билан

ифодалаганда) Украинага қараганда ўртача уч баравар кам, Белорусиядан –

қарийиб тўрт, Молдавиядан - беш баравар кам маҳсулот олинган

[18: 12]

.

Аҳоли жон бошига хисоблаганда қишлоқ хўжалик маҳсулоти қийматининг

пасайишига ушбу соҳани ривожлантиришдаги ёндашувлар ҳамда экстенсив

ривожлантиришнинг натижасида эди.

Қишлоқ хўжалиги моддий-техник базасининг замон талаблари

даражасидан орқада қолиши, маҳсулот ишлаб чиқаришда илғор методларни

жорий этишдаги қолоқликлар сарф харажатлар миқдори ортиб бориши ҳамда

хосилдорликнинг паст бўлиши олиб келган омиллардан биридир. Бу айниқса

суғоришда

эски

техногиялардан

йиллар

мобайнида

фойдаланиб

келинганлиги нафақат самарадорлик, балки сув сарфини кескин ортиб

бориши ҳамда сув ресурсларидан самарасиз фойдаланишига олиб келган.

Йиллар мобайнида асосий этибор ерларнинг сифат ҳолатини яхшилаш

ва экинлар ҳосилдорлигини оширишга эмас, балки ишлаб чиқаришда

экстенсив усуллар, яъни янги қурилишлар ва қўшимча ишлаб чиқариш


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

418

воситаларини жалб этишга қаратилганлиги туфайли суғориладиган ерлар

аҳволи кескин ёмонлашувига олиб келди. Қарор топган совет иқтисодий

модели ишлаб чиқаришнинг самарали усул ва услубларидан эмас, аксинча

маҳсулот хажмини кўпайтиришда экин майдонлари кенгайтирш хисобига

эришишга харакат қилинди. Натижада ишлаб чиқариш майдонларини беқиёс

кенгайтириш, ер бойликларидан фойдаланиш даражасининг нихоятда

пастлиги қишлоқ хўжалигига жуда катта зарар етказди. Оқибатда кўплаб

ерлар қишлоқ хўжалиги аборотидан тушиб қолишига олиб келди.

Ўзбекистон аграр соҳасида асосий муаммолардан бири бу озиқ-овқат

маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқариш даражасининг пастлиги ва бу

тармоққа эътибор қаратилмаганлиги натижасида республика қулай табиий

иқлим шароитига қарамай озиқ-овқат маҳсулотларини маҳаллий ишлаб

чиқариш ва истеъмол даражаси бўйича охирги ўринлардан бирига тушиб

қолди. Республика аграр соҳасини ривожлантиришда бошқа тармоқлари

қатори ҳудудий бошқариш принципи камситилди. Вилоят ва туманлар

хўжаликларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш

масалалари кўпинча тор, тармоқ доирасида туриб хал қилинди, бу эса

ҳудудларни ривожлантириш мутанособлиги ва комплекслилигини бузди,

ресурслардан тўла фойдаланмасликка олиб келди, ижтимоий муаммоларни

ҳал этиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга тўсқинлик қилди.

Ўзбекистон собиқ Иттифоқ республикалари орасида хом ашё етказиб бериш

бўйича етакчи ўринларда бўлган бўлса-да, аҳоли жон бошига миллий

даромад ҳосил қилиш, сабзавот-полиз маҳсулотларини истеъмол қилиш

бўйича, иттифоқдош республикалар ичида 5-ўринни, мева ва резавор мевалар

истеъмоли бўйича 13-ўринни эгаллаган

[19: 20]

. Пахта монополияси озиқ-

овқат таъминотини мураккаб аҳволга тушириб қўйди.

Аммо, таъминотдаги қийинчиликларга қарамай, қишлоқ хўжалик экин

майдонлари етарлича кенгайтирилмади. “Табиий шароитига кўра ғоят бой

бўлган Ўзбекистонимизнинг ўзигина 20-30 млн кишини эмас, балки ундан


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

419

бир неча бор кўп аҳолини боқа олиши, шунинг билан бирга умумиттифоққа

салмоқли хисса қўшиши мумкин. Шундай экан, фаровон ўлкамиз аҳолиси

нима учун гўшт, сут, сабзавот, мева ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик

маҳсулотларини иттифоқдаги даражадан 2-2,5 баравар кам истеъмол қилади?

Бунинг бош сабаби пахта яккахокимлигидир. Хануз далаларимизнинг 73

фоизи ғўза экишга ажратилмоқда”

[20: 25]

. Асосий қишлоқ хўжалиги соҳаси

пахтачилик бўлган Ўзбекистонда узоқ вақтларгача озиқ-овқат маҳсулотининг

салмоқли қисмини берадиган томорқа хўжалигига зарур эътибор берилмади.

Натижада республика иттифоқда нафақат озиқ-овқат истеъмоли, балки

турмуш даражаси бўйича охирги ўринлардан бирига тушиб қолди.

Жумладан, гўшт ва гўшт маҳсулотлари республикада аҳоли жон бошига 29-

30 кг., иттифоқда 62-64 кг., хўл мева ва сабзавот истеъмоли республикада

170-173 кг., иттифоқда эса 260-270 кг.дан тўғри келган

[21]

.

Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисми қишлоқларда яшаган ҳамда

уларнинг бевосита моддий фаровонлиги қишлоқ хўжалигига боғлиқ эди.

Ушбу йилларда шахсий томорқа ерларини кенгайтирилиши қишлоқлардаги

бир қатор муаммоларни хал этиш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари

маҳаллий ишлаб чиқариш даражасини ортишига олиб келар эди.

Йиллар мобайнида республика иқтисодиёти, хусусан аграр соҳада олиб

борилган совет иқтисодий сиётсати натижасида қулай шарт-шароитларга

қарамай қишлоқ хўжалигининг мавжуд имкониятларидан тўғри ва самарали

фойдалана олинмаслигига олиб келди. Қишлоқ хўжалиги моддий-техник

базасининг етарли даражада таъминланмаганлиги, ерларнинг мелиоратив

ҳолатининг ёмонлашуви ҳамда ишлаб чиқаришдаги экстенсив усулларнинг

устун бўлиши маҳсулот ишлаб чиқаришнинг миқдор ва сифати, шунингдек

иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларининг пасайишига олиб келди.

Ўзбекистон

қишлоқ

хўжалиги

асосан

пахта

етиштиришга

ихтисослаштирилиши бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

420

маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари юқори бўлишига қарамай ишлаб

чиқариш ҳамда аҳоли истеъмол даражасига салбий таъсир кўрсатди.

Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

1.

Юксак марралар сари // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. 1986. № 1, – Б.

3.

2.

Муҳаммаджонов М. Исрофгарчиликка боғлиқ нуқсонлар // Ўзбекистон

коммунисти. 1989.

№10. – Б. 26.

3.

Совет Ўзбекистони. 1990 йил 22 май.

4.

Қаранг: Хошимов Ў. Дилдаги гаплар // Ўзбекистон адабиёти ва

санъати. 1988 йил 1 июл.

5.

Одил Ёқубов нутқи // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1988 йил 18

март.

6.

Правда Востока. 1988 йил 16 июль.

7.

Носиров П. Республикамиз “қарздор”ми? // Фан ва турмуш. 1989. № 4, -

Б.9.

8.

Хикматов О., Каримов Р. Даромад ва буромад // Фан ва турмуш. 1989. -

№ 6. -Б.4.

9.

Муҳаммаджонов М. Табиатнинг бебаҳо инъоми // Фан ва турмуш. 1986.

- № 4, -Б. 12-13

10.

Асосий эътибор озиқ-овқат муаммосини ҳал этишга қаратилсин //

Совет Ўзбекистони. 1989 йил 25 март.

11.

Мухаммад Али. Она замин ҳақида ўйлар // Ўзбекистон адабиёти ва

санъати. 1985 йил 5 июл.

12.

Раҳматуллаев О. XXI аср бўсағасида // Фан ва турмуш.1988. - № 6. Б. 2-

3.

13.

Совет Ўзбекистони. 1985 йил 13 декабр.

14.

Ўзбекистон ССРнинг 1986 йилги давлат бюджети тўғрисида ва

Ўзбекистон ССРнинг 1984 йилги давлат бюджетини ижроси ҳақида. Совет

Ўзбекистони. 1985 йил 13 декабр.


background image

Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана

421

15.

Агросаноат потенциалидан тўлиқ фойдаланайлик // Ўзбекистон қишлоқ

хўжалиги. 1988. № 11, - Б.2.

16.

Агросаноат:ер, сув, ҳосил ва самара. Совет Ўзбекистони. 1986 йил 30

декабр.

17.

Известия. 1986 йил 26 август.

18.

Тўхлиев Н. Иқтисодиётни интенсив ривожлантириш йўлига ўтказишни

жадаллаштирайлик // Ўзбекистон коммунисти. 1990. - № 6. – Б.12.

19.

Осминин В. Ўзбекистон ССР экономисини қайта қуриш асосида

ривожлантиришнинг якун ҳамда проблемалари // Ўзбекистон коммунисти.

1988. – №11, – Б. 20.

20.

Муҳаммаджонов М. Исрофгарчиликка боғлиқ нуқсонлар // Ўзбекистон

коммунисти. 1989. - № 10, –Б.25.

21.

Правда востока. 1988 йил 23 апрел.; Коммуна. 1988 йил 26 апрел.;

Коммуна. 1990 йил 8 июл

ДУХОВНЫЕ И НРАВСТВЕННЫЕ ЦЕННОСТИ ВО ВЗГЛЯДАХ И

ДЕЯТЕЛЬНОСТИ ДЖАДИДОВ (XIX-XX ВЕКЕ)

Бекчанов Д.

Маъмун Университети НТМ ўқитувчи

doniyor88@mail.ru

Салаев Д.Ж.

Маъмун Университети НТМ

(PhD) в.б. доцент

dilshod-salaev@mail.ru

Annotatsiya: Maqolada ijtimoiy-siyosiy, ma’rifiy harakat sifatida jadidchilikning rivojlanishi,

uning asosiy yo‘nalishlari, xususan, XIX asr oxiri – XX asr boshlarida o‘lka ma’rifatparvarlarining
ma’naviy, axloqiy tarbiyaga oid qarashlari evolyutsiyasi haqida so‘z boradi.

Кalit so‘zlar: jadidchilik, ta’lim, pedagogika, ma’naviy, qadriyat, madaniyat, musulmon jamiyati,

nashiriyot, teatr.

Аннотация: В статье рассматриваются основные тенденции развития общественно-

политического просветительского движения джадидов, и, в частности эволюция воззрений на
духовность, нравственность, культуру, образование мыслителей эпохи конца XIX– начала XX
веков.

Ключевые слова и фразы: джадидизм, образование, педагогика, духовные и нравственные

ценности, культура, обучение, мусульманское общество, пресса, театр.

Библиографические ссылки

Юксак марралар сари // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. 1986. № 1, – Б. 3.

Муҳаммаджонов М. Исрофгарчиликка боғлиқ нуқсонлар // Ўзбекистон коммунисти. 1989. – №10. – Б. 26.

Совет Ўзбекистони. 1990 йил 22 май.

Қаранг: Хошимов Ў. Дилдаги гаплар // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1988 йил 1 июл.

Одил Ёқубов нутқи // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1988 йил 18 март.

Правда Востока. 1988 йил 16 июль.

Носиров П. Республикамиз “қарздор”ми? // Фан ва турмуш. 1989. № 4, - Б.9.

Хикматов О., Каримов Р. Даромад ва буромад // Фан ва турмуш. 1989. - № 6. -Б.4.

Муҳаммаджонов М. Табиатнинг бебаҳо инъоми // Фан ва турмуш. 1986. - № 4, -Б. 12-13

Асосий эътибор озиқ-овқат муаммосини ҳал этишга қаратилсин // Совет Ўзбекистони. 1989 йил 25 март.

Мухаммад Али. Она замин ҳақида ўйлар // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1985 йил 5 июл.

Раҳматуллаев О. XXI аср бўсағасида // Фан ва турмуш.1988. - № 6. Б. 2- 3.

Совет Ўзбекистони. 1985 йил 13 декабр.

Ўзбекистон ССРнинг 1986 йилги давлат бюджети тўғрисида ва Ўзбекистон ССРнинг 1984 йилги давлат бюджетини ижроси ҳақида. Совет Ўзбекистони. 1985 йил 13 декабр.

Агросаноат потенциалидан тўлиқ фойдаланайлик // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. 1988. № 11, - Б.2.

Агросаноат:ер, сув, ҳосил ва самара. Совет Ўзбекистони. 1986 йил 30 декабр.

Известия. 1986 йил 26 август.

Тўхлиев Н. Иқтисодиётни интенсив ривожлантириш йўлига ўтказишни жадаллаштирайлик // Ўзбекистон коммунисти. 1990. - № 6. – Б.12.

Осминин В. Ўзбекистон ССР экономисини қайта қуриш асосида ривожлантиришнинг якун ҳамда проблемалари / Ўзбекистон коммунисти. 1988. – №11, – Б. 20.

Муҳаммаджонов М. Исрофгарчиликка боғлиқ нуқсонлар // Ўзбекистон коммунисти. 1989. - № 10, –Б.25.

Правда востока. 1988 йил 23 апрел.; Коммуна. 1988 йил 26 апрел.; Коммуна. 1990 йил 8 июл

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана