Устное народное творчество – редкий источник, который просто и понятно веками сохранял мировоззрение, социально-политическое и философско-эстетические идеи, душу нашего народа. В частности, анекдоты широко охватывают все сферы быта, образ жизни людей, а также их цели, чаяния, мечты, печаль и радость, события, происходящие в повседневной жизни. В данной статье исследуются анекдоты о Ходже Насретдине как жанр устного народного творчества. Анализируется многовековая природа анекдотов, их место в общественной жизни, а также роль в воспитании подрастающего поколения.
Толерантлик ҳақидаги замонавий фалсафий гоялар асосан Х-асрнинг 20-йилларида тоқатсизлик ва зўравонлик, диний тўқнашувларга қарши чиққан файласуфлар томонидан янада ривожлантирилди. Толерантлик умумбашарий қадрият ва динлар, халқлар ва ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги тинчлик ҳамда тотувликнинг асосий таркибий қисми сифатида тан олинди. Толерантлик нафақат назарий тушунча, балки маълум бир маданият элементи ҳамдир. Шу билан бирга, маданият жамият аъзоларининг ҳаётий фаолиятини белгилайдиган билимлар, қадриятлар ва меъёрлар тўплами сифатида тушунилади. Фуқароларнинг онгида шаклланадиган толерантлик тушунчаси - толерантлик маданияти орқали ривожланади, амалиётда намоён бўлади.
Жамиятда қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини лозим даражада ҳимоя қилиш, ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш ҳозирги кунда долзарб аҳамият касб этадиган масалалардан ҳисобланади. Ўз навбатида шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинлик-ларини ҳурмат қилиш барча давлат органларининг мажбурияти ҳисобланади. Зеро, мамлакатимиз Конституциясида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши (13-модда), давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканликлари (2-модда), давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик прин-циплари асосида амалга оширишига доир (14-модда) нормалар мустаҳкамлаб қўйилган.
Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида дастлабки ва муҳим норматив ҳужжатлардан бири Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси бўлиб ҳисобланади. Конституциянинг 13-моддасига мувофиқ инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият бўлиб ҳисобланади.