Экологик талабларни ҳуқуқий таъминлашга оид халқаро тажрибани ўрганиш миллий қонунчилгимизни такомиллаштириш учун хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Шу нуқтаи назардан айрим мамлакатлар экологик қонунчилигида экологик талаблар белгиланишининг ҳуқуқий ҳолатини ўрганиб чиқсак
Мазкур мақола маҳаллий давлатҳокимияти органларининг норматив тусдаги қарорларини экспертизадан ўтказиш тизими таҳлил қилинган ва уни такомиллаштириш борасида тавсиялар ишлаб чиқилган.
Кўпчиликка маълумки, мусиқий чолғуларнинг келиб чиқиши, фунциявийлиги, ўзаро муносабатларни ўрганувчи органология фани ўргатади. Асосий қоидалардан бири бу – санъаткорнинг таянч воситаси бу чолғу эканлиги қайд этилган. Бу эса қайсидир маънода ижрочининг ижодий жараёнида тўлдириб турувчи ва жўрнавози, бадиҳа услубида ижод этишнинг асосий унсури сифатида гавдаланади.
Оғзаки анъанада мусиқий чолғуларнинг нечоғлик асосий ва етакчилик вазифасида кўзга ташланади. Бу ерда мусиқий чолғулар оғзаки анъанавий мусиқага хос жиҳатларни акс эттирувчи омил бўлиб хизмат қилади.
Шарқ мусиқаси нота тизимини назарий тушунтириш учун бирор бир чолғу ишлатилгани бежиз эмас албатта. Масалан, XIII-XV асрларда уд чолғуси, XIX асрда хоразм танбур табулатураси. Мусиқий чолғулар асосида парда ва усуллар тизими тадқиқ этилган. Маълумки, Бухоро танбури ушбу ҳудуд мақомот тизимини, озарбайжон-эрон муғом ва дастгоғларини тор чолғуси билан, қашқар рубобида эса уйғур мукамларини англашда асосий ўрин эгаллагани бежизга эмас.
Чолғуларнинг шакллари ва тузилиши, тембр-акустик хусусиятлари ўзларига касб қилган созгар ва чолғучи усталарнинг кўп асрлик меҳнати самараси натижасидир. Мусиқа санъати тарихидаги мусиқий чолғуларнинг такомиллашиш жараёни инъкоси бўлмиш товушқаторлар тизими сайқал топди.
Ушбу тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиётни шакллантиришнинг тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат. Бунда мамлакатларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида иқтисодиётни рақамлаштириш муҳим аҳамият касб этиши ёритилган. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш хусусиятлари интеллектуал воситаларининг мавжудлиги, маълумотларнинг ортиб бораётганлигининг аҳамияти, бизнес тармоғини ташкил этиш тизими, интернетдан кенг миқёсда фойдаланиш ва маълумотлар алмашинувининг глобал хусусиятини ўз ичига олади. Рақамли иқтисодиётга асосланган жамиятнинг муаммоларини ҳал қилиш воситалари учун рақамли платформалар, клоуд компутинг технологиялар ва йирик маълумот базаларини қайта ишлаш усулларини ўз ичига олади.