107
КАССAЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ СУДЛАРИДА ЖИНОЯТ ИШИНИ КЎРИШ
ТАРТИБИ
:
ТАҲЛИЛ ВА МУЛОҲАЗА
Хайрулла КУЧКАРОВ
ю.ф.ф.д
. (PhD),
доцент
,
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги
университети
ПОРЯДОК РАССМОТРЕНИЯ УГОЛОВНЫХ ДЕЛ В СУДАХ
КАССAЦИОННОЙ ИНСТАНЦИИ
:
АНАЛИЗ И СУЖДЕНИЯ
Хайрулла КУЧКАРОВ
д.ф.ю.н
. (PhD),
доцент
,
Университет общественной безопасности Республики
Узбекистан
PROCEDURE FOR CONSIDERATION OF CRIMINAL CASES IN THE
COURTS OF THE CASSATION INSTANCE: ANALYSIS AND JUDGMENTS
Khairulla KUCHKAROV
Doctor of Philosophy, Associate Professor, University of Public Safety of the
Republic of Uzbekistan
Аннотaция
:
Мақолада кассaция инстанция судининг асосий мақсади ва
моҳияти
,
кассaция инстанцияси суди хусусида олимлар томонидан билдирилган
фикр ва мулоҳазалар ҳамда бир қатор адабиётларда турли хил ёндашувлар
,
кассaция тартибида иш юритиш моҳиятининг асосий қоидалари тўғрисида
илмий мунозара қилинган
.
Аннотaция
:
В статье рассматриваются основная цель и сущность
кассaционного суда
,
взгляды и суждения
,
высказанные учеными о кассaционном
суде
,
различные подходы в ряде литературы
,
основные правила кассaционного
производства
.
Abstract:
The article discusses the main purpose and essence of the cassation
court, the views and judgments expressed by scientists about the cassation court,
various approaches in a number of literature, the basic rules of cassation proceedings.
108
Калит сўзлар
:
инстанция
,
апелляция
,
кассaция
,
суд
,
жиноят иши
,
иш
юритиш тартиби
,
суд мажлиси
,
ҳукм
,
ажрим
,
қарор
.
Ключевые слова
:
инстанция
,
апелляционная
,
кассaционная
,
суд
,
уголовное дело
,
производство
,
судебное заседание
,
приговор
,
определение
,
постановление
.
Key words:
instance, appellate, cassation, court, criminal case, proceedings,
court session, verdict, ruling, resolution.
Ўзбекистон Республикасида юқори инстанция судларида ишларни қайта
кўриш бўйича шикоят бериш
,
протест киритишнинг умумий хусусиятлари одил
судлов вазифаларини бажариш фақатгина судларнинг асосли
,
адолатли ва
қонуний ҳукм
,
ажрим ва қарорлар чиқариши орқали амалга оширилади
.
Юқори турувчи судлар қонунда белгиланган тартибга асосан
,
суд
қарорларини қонунийлиги
,
асослилиги ва адолатлилигини текшириш ваколатига
эгадир
.
Кассaция инстанцияси суд қарорларини бекор қилиб
,
ишни янгидан
судда кўриш учун юбораётганда олдиндан хулоса чиқариб қўйишга
,
ўз қарори
билан судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлигини чеклашга ҳақли эмас
.
Айни пайтда кассaция инстанцияси жиноят процесси иштирокчиларининг
иш юқори суд инстанциясида суд қарори қонуний кучга киргандан сўнг қайта
кўрилишига бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган муҳим
ҳуқуқий институт ҳисобланади
[1].
Кассaция инстанцияси суди ҳукмлар ва бошқа суд қарорлари апелляция
ёки кассaция тартибида кўриб чиқилганидан сўнг
,
протест бериш ҳуқуқига эга
бўлган суд раиси
,
прокурор ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан
билдирилган протестларга асосан
,
мазкур қарорларнинг қонунийлиги ва
асослилигини текширади
.
Кассaция тартибида ишни кўриб чиқиш учун жиноят иши апелляция ёки
кассaция тартибида кўриб чиқилган бўлиши керак
.
Ҳукм
,
ажрим
(
қарор
)
устидан
кассaция тартибида протест киритиш ваколатига Жиноят-процессуал
кодексининг
499-
моддасида белгиланган субъектлар эга бўлиб
,
улар ўз
109
ваколатлари доирасида текшириш ва кассaция тартибида протест билдириш
учун ҳар қандай жиноят ишини суддан талаб қилиб олишга ҳақлидирлар
.
Кассaция инстанция суди қонуний кучга кирган ҳукм
,
ажрим ва
қарорларнинг қонунийлиги
,
асослилиги ва адолатлилигини текширади
.
“Кассaция
”
тушунчасига айрим адабиётларда таъриф берилишича
[2]
ҳар
хил атамада қўлланилади французчадан таржима қилинганда луғавий маъноси
,
суд қарорини
“
синдириш
”,
яъни бекор қилиш
,
деган маънони англатади
.
Кассaция тартибида иш юритиш
–
юқори турувчи судларнинг қўйи
турувчи судлар устидан назоратни амалга ошириш воситаси
,
йўл қўйилган
хатоликларни тезда тузатиш
,
судлов иши сифатини ошириш ва дастлабки
суриштирувни такомиллаштириш воситасидир
[3].
Ф.Думаев таҳлил қилишича
,
кассaция тартибида иш юритишнинг моҳияти
шундан иборатки
,
кассaция
(
лотинча
– cassatio (
бекор қилиш
,
йўқ қилиш
)
сўзидан келиб чиққан
)
тартибида иш юритилганда тегишли манфаатдор
шахсларнинг шикоятлари асосида қуйи турувчи судларнинг қонуний кучга
кирган ҳукм
,
ажрим ва қарорлари кўриб чиқилиб
,
олдингисини ўзгартириш ёки
бекор қилиш бўйича қарор қабул қилинади
[4].
Айрим адабиётларда
, “
Кассaция инстанцияси
”
атамаси ҳам кенг
қўлланилиб келмоқда
[5].
Бу атама орқали судларнинг қонуний кучга кирган
ҳукм ва қарорларини қонуний ва асослилигини текширувчи суд бўлинмалари
белгиланади
.
Ушбу инстанциядаги суд мажлисида суд ва тергов органларининг бутун
фаолияти
,
иш бўйича қабул қилинган барча қарорларнинг қонуний
,
асосли ва
адолатли эканлиги текширилади
.
Кассaция инстанцияси суди хусусида олимлар томонидан билдирилган
фикр ва мулоҳазалар ҳамда бир қатор адабиётларда турли хил ёндашувлар
мавжуд
.
Юридик энциклопедияда берилган таърифга кўра
,
кассaция
инстанцияси
–
кассaция тартибида биринчи инстанция судларининг қонуний
110
кучга кирган ҳукм
,
ажрим ва қарорлари устидан шикоят ёки протестлар
юзасидан жиноят ишини қайта кўриб чиқувчи суд
[6].
З
.
Иноғомжонова ва бир қатор олимлар кассaция инстанцияси билан
апелляция инстанция судларини умумий жиҳатлари ва шартларига тўхталиб
шундай дейдилар
:
ҳукм
,
ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги
,
асослилиги ва
адолатлилигини текширишнинг умумий шартлари ўз ичига апелляция
,
кассaция
инстанцияларига бирдай тааллуқли бўлган барча умумий жиҳатларни
бирлаштиради
.
Буларга қуйидагилар киради
:
1)
Юқори суд томонидан жиноят ишини кўришда прокурорнинг иштирок
этиши
;
2)
Юқори суд томонидан жиноят ишини кўриш чоғида қўшимча
материалларни тақдим этиш ёки талаб этиш
;
3)
Жиноят ишини юқори суд томонидан кўришда қатъий чегаранинг
мавжудлиги
;
4)
Юқори судда жиноят ишини кўриш муддатини белгиланганлиги
;
5)
Ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар
;
6)
Апелляция ва кассaция тартибида иш кўрувчи судларнинг ваколатлари
;
7)
Юқори суд кўрсатмаларининг мажбурийлиги
[7].
Кассaция тартибида иш юритиш моҳиятининг асосий қоидалари
қуйидагилар билан белгиланади
:
–
кассaция тартибида иш юритиш муайян вақт доирасида амалга
оширилади
:
шикоят берилган пайтдан бошланади ва ажрим қабул қилинган
пайтда тугайди
.
–
кассaция тартибида иш юритиш ўз субъектлари доирасига эга
.
–
процессуал хатти-ҳаракатлар ўзига хос амалга ошириш тартибига эга
[8].
Бу умумий шартларнинг асосий мақсади ҳукм
,
ажрим
,
қарорларни
қонунийлиги
,
асослилиги ва адолатлилигини текшириш чоғида суд
хатоларини бартараф этиш орқали одил судлов самарадорлигини ошириш ва
ўз вақтида бузилган ҳақ-ҳуқуқларни тиклашдан иборат
.
Бу эса
,
сифатли
111
тузилган суд қарорларини ўз вақтида ижрога қаратилишига замин ҳозирлайди
.
Ф.Муҳитдинова эса
,
кассaция инстанциясида қонуний кучга кирган суд
қарорлари
,
ажрими ва ҳукмнинг қонунийлигини
,
асосланганлигини
,
адолатли
ва қонунийлигини текширади
.
Бундай текширув ишда иштирок этган
шахсларнинг кассaция шикоятлари бўйича
,
ҳамда шикоят қилинаётган актлар
сабабли
,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганда ва прокурор
протестлари бўйича ҳам текширувлар амалга оширилади
.
Бунда ишлар
кассaция инстанция сифатида фақат биринчи ва иккинчи звенолар бўла
олади
[9] –
деб таҳлил қилади
.
О.Тошев
,
апелляция инстанцияси фаолияти қанчалик яхшироқ амалга
оширилса
,
ҳукмларнинг қонунийлиги
,
асослилиги ва адолатлилигини
кассaция тартибида иш юритиш асосида текширишга шунчалик камроқ
мурожаат этилади
[10] –
деб ёзади
.
Г.Тўлаганова
,
қонуний кучга кирган ҳукмга нисбатан шикоят ва протест
келтирмасдан кассaция тартибида ишни кўриш ман этилади
[11] –
деганда
мутлақо ҳақ эди
.
Д.Суюнова фикрича
,
кассaция тартибида иш юритиш
–
суд фаолиятини
текширишнинг ва судлов амалиёти устидан раҳбарлик қилишнинг муҳим
воситасидир
.
Ушбу инстанция судлари қонунни тўғри қўллашга асосланган
ҳолда
,
ана шу яхлитликни таъминлаш йўналишида суд амалиёти устидан
раҳбарликни амалга оширадилар
[12].
Б.Х.Пўлатов таҳлил қилишича
,
жиноят-процессуал кодексининг
409-
модда
, 7-
қисмига кўра
, “
прокурор жиноят ишларини кўришда ёки ҳукмни ижро
этиш билан боғлиқ масалаларни ёхуд ушбу кодексда назарда тутилган ҳолларда
бошқа масалаларни ҳал этишда апелляция
,
кассaция инстанцияси судида
иштирок этади
”, 473-
модданинг
4-
қисмида эса
, “
раислик қилувчи судланувчига
ва бошқа тарафларга ҳукмнинг мазмунини
,
ҳукм устидан апелляция тартибида
шикоят бериш муддати ва тартибини тушунтиришни
”
кўзда тутиши қайд этилган
.
112
Шундай экан
,
кассaция инстанцияси бошқа инстанциянинг ўрнини тўлалигича
қопламайди ва ўзига хос бир қанча хусусиятларга эга
[13].
Бизнинг фикримизча
,
кассaция инстанция судининг асосий мақсади ва
моҳияти одил судловни таъминлаш
,
дастлабки тергов
,
биринчи инстанция суди
,
апелляция инстанция судларида йўл қўйилган қонун бузилишларни бартараф
этиш
,
қонунларни барча судларда бир хилда тушуниб
,
бир хилда татбиқ
этилишини таъминлаш ҳамда қонуний
,
асослантирилган ва адолатли
ҳукмларни ижрога қаратилишини таъминлашдан иборат
.
Аввалги жиноят-процессуал қонунчилигида апелляция инстанциясида
кўриб чиқилган ишлар кассaция тартибида кўрилишига йўл қўйилмас эди
.
Ўзбекистон Республикасининг
2021
йил
12
январдаги
“
Жиноят ишлари бўйича
суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ
-664-
сонли қонуни талаблари аксинча
бўлиб
,
унга кўра
,
жиноят иши апелляция тартибида кўрилгандан кейингина
кассaция тартибида кўриб чиқилиши мумкин
.
Одил судловни амалга ошириш натижасида суд томонидан ҳар бир жиноят
иши юзасидан қабул қилинган ҳар қандай ҳукм
,
ажрим
,
қарор қонуний
,
адолатли
ҳамда асосли бўлиши керак
.
Апелляция ва кассaция инстанция судлари юқори инстанция судлари
ҳисобланади
.
Юқори инстанция судларида апелляция ва кассaция тартибида
ишларни қайта кўришнинг фарқли жиҳатларига тўхталадиган бўлсак
,
апелляция
тартибида иш юритишнинг вазифаси моддий ва процессуал қонунчиликка риоя
қилиш
,
уни ижро этиш ва қўллашга доир қуйи турувчи судлар амалиётининг
шаклланишига таъсир кўрсатиш учун биринчи инстанция судида йўл қўйилган
хатоларни тузатишдан иборат бўлиб
,
кассaция тартибида иш юритиш шахснинг
бузилган ҳуқуқларини
,
қонунийликни ва адолатни тиклашга қаратилган
.
Кассaция тартибида иш юритиш моҳиятининг асосий қоидалари қуйидагича
таснифлаш мумкин
:
113
–
кассaция тартибида иш юритиш муайян вақт доирасида амалга оширилиб
,
шикоят берилган пайтдан бошланади ва ажрим қабул қилинган пайтдан тугайди
;
–
кассaция тартибида иш юритиш субъектлари доирасига эга
;
–
процессуал хатти-ҳаракатлар ўзига хос амалга ошириш тартибига эга
[8].
Судларда жиноят ишини кассaция тартибида юритишда фақатгина моддий
ва процессуал қонуннинг тўғри қўлланган ёки қўлланмаганлиги масаласигина
ўрганилади
.
Бунда кассaция суди ишни қарорнинг моҳиятига кўра
,
фактик
ҳолатлари исботланганлиги ёки исботланмаганлигини эмас
,
жиноят судловда иш
юритиш процедураларига риоя қилинган қилинмаганлиги ва суд томонидан
аниқланган фактларга нисбатан қонун тўғри қўлланган ёки қўлланмаганлигини
кўриб чиқади
.
Кассaция инстанцияси
,
энг аввало
,
мазкур босқич олдида турган муайян
вазифаларни бажаришга
,
биринчи инстанция судида ва жиноят процессининг
ундан олдинги босқичларида йўл қўйилган қоидабузарликларни аниқлаш ва
тузатишга даъват этилган
[3].
ЖПК нинг
28-
моддасига
,
кўра
,
кассaция инстанцияси суди биринчи
инстанция ва апелляция инстанцияси судининг ҳукмлари ва ажримлари устидан
берилган шикоятлар
(
протестлар
)
бўйича ишларни кўриб
,
ажрим чиқаради
.
ЖПК нинг
76-
моддасига мувофиқ
,
жиноят ишини апелляция инстанцияси
судида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини биринчи инстанция ёки
кассaция инстанцияси судида кўришда иштирок эта олмайди
.
Жиноят ишини кассaция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья
шу жиноят ишини биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси судида
кўришда ёхуд ишни кассaция тартибида такроран кўришда иштирок эта олмайди
.
Апелляция инстанцияси судининг ҳукми
,
ажрими устидан кассaция
тартибида шикоят
,
протест берилиши мумкин
(
ЖПК нинг
49736
-моддаси
).
Кассaция инстанцияси судининг мажлиси раислик қилувчи томонидан
очилади
,
у қандай жиноят иши ва кимнинг кассaция шикояти
,
протести бўйича
кўрилаётганлигини эълон қилади
.
Шундан кейин раислик қилувчи суд таркибини
114
эълон қилади
,
прокурорнинг
,
ҳимоячининг
,
суд мажлиси котибининг
,
шунингдек
,
агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса
,
таржимоннинг фамилиясини
,
исмини ва отасининг исмини маълум қилади
.
Раислик қилувчи ҳозир бўлган жиноят процесси иштирокчиларига уларнинг
ҳуқуқларини тушунтиради ва уларда рад қилишга оид арзлар ҳамда
илтимосномалар бор-йўқлигини
,
кассaция шикоятида
,
протестида баён этилган
илтимосларни қувватлашини ёки қувватламаслигини аниқлайди
.
Бундай
илтимослар мавжуд бўлганда суд улар бўйича ажрим чиқаради
.
Ишни кўриш судьялардан бири томонидан биринчи инстанция
,
апелляция
инстанцияси суди ҳукми
,
ажримининг
,
кассaция шикоятининг
,
протестнинг
мазмунини қисқача баён этиш билан бошланади
.
Судьянинг маърузасидан кейин суд кассaция шикояти
,
протестини берган
тарафларнинг маърузаларини ва бошқа тарафнинг эътирозларини эшитади
.
Бир
нечта шикоят мавжуд бўлган тақдирда сўзга чиқиш навбати тарафларнинг
фикрлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади
.
Агар берилган
кассaция шикоятлари орасида прокурорнинг кассaция протести бўлса
,
сўз
биринчи навбатда унга берилади
.
Кассaция инстанцияси судининг мажлисида иштирок этаётган прокурор
кўриб чиқилаётган кассaция шикоятлари юзасидан фикрини билдиради
,
протестда кўрсатилган важларни баён этади
.
Шундан кейин суд иш материаллари бўйича далилларни текширишга ўтади
.
Тарафлар кассaция инстанцияси судига кассaция шикоятида
,
протестида
келтирилган важларни тасдиқлаб ёки инкор этиб
,
қўшимча материаллар тақдим
этишга ҳақли
.
Суд муҳокамаси якунланганидан сўнг суд тарафларнинг музокарасига
ўтади
.
Тарафларнинг маърузалари тугаганидан кейин суд маслаҳатхонага киради
.
Кассaция инстанцияси судининг қарори мазкур кодекснинг
49731
-моддасида
назарда тутилган тартибда қабул қилинади
.
115
Кассaция инстанцияси судининг қарорини эълон қилиш ушбу Кодекснинг
49731
-моддаси қоидаларига кўра амалга оширилади
.
Суд муҳокамасининг бориши ва мазмуни ҳақида суд мажлисининг
баённомаси тузилади
.
Баённома ушбу Кодекснинг
426-
моддасида кўрсатилган
муддатда тайёрланиши керак
.
Баённома билан суд мажлисининг барча
иштирокчилари танишишга ва зарурат бўлганда ушбу Кодекснинг
427-
моддасида
назарда тутилган тартибда унга доир ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақлидир
(ЖПК нинг
5097
-модда
).
Кассaция инстанцияси судининг ваколатлари ЖПК нинг
5099
-моддасида
белгиланган
.
Кассaция инстанцияси суди жиноят ишини кўриш натижалари
бўйича қуйидаги ажримлардан бирини қабул қилади
:
1)
биринчи инстанция
,
апелляция инстанцияси судларининг ҳукмларини
,
ажримларини ўзгаришсиз қолдириш
,
кассaция шикоятини
,
протестини эса
қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида
;
2)
апелляция инстанцияси судининг ҳукмини
,
ажримини бекор қилиш ва
биринчи инстанция судининг ҳукмини
,
ажримини ўзгаришсиз қолдириш
тўғрисида ёки ишни апелляция тартибида янгидан кўриб чиқиш учун юбориш
тўғрисида
;
3)
иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва ишни
тугатиш тўғрисида
;
4)
биринчи инстанция
,
апелляция инстанцияси судининг ҳукмини
,
ажримини ўзгартириш тўғрисида
.
Апелляция инстанцияси судининг ҳукми
,
ажрими қуйидаги ҳолларда бекор
қилиниши ёки ўзгартирилиши лозим
,
агар
:
1)
кассaция инстанцияси суди ушбу қарорлар билан аввалги ҳукмлар ёки
ажримлар асоссиз равишда бекор қилинган ёки ўзгартирилган деб топса
;
2)
ишни кўраётганда улар апелляция инстанцияси суди ҳукмининг
,
ажримининг ёки кассaция инстанцияси суди ажримининг қонунийлигига таъсир
116
кўрсатган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қонун бузилишига йўл қўйган
бўлса
.
Юқори инстанция суди зиммасига ҳукм
,
ажрим ва қарорларни қонунийлиги
,
асослилиги ва адолатлилигини аниқлаш
,
шикоятдаги ҳар бир важга асосланган
ҳолда жавоб бериш
,
шикоят берган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларининг бузилишларини бартараф этиш
,
шикоят
билдирилган қарорнинг қонуний
,
асосли ва адолатлилигини таъминлаш учун
зарур чора-тадбирларни кўриш вазифасини юклайди
.
Дарҳақиқат
,
кассaция инстанцияси
–
жиноят ишлари бўйича қуйи
инстанция судлари чиқарган қарор
(
ажрим)ларининг қонунийлиги ва
асослилиги ва адолатлилигини шунчаки
,
юзаки ва расмиятчилик учун эмас
,
балки синчковлик билан
,
ҳар томонлама
,
тўла ва холисона кўриб
,
текшириб
чиқиши лозим
.
Бу эса
,
ўз навбатида
,
қуйи инстанция судлари томонидан
қонунчиликни амалда тўғри қўллаш самарадорлигини оширади
.
Зеро
,
кассaция
инстанцияси судида иш юритишнинг асосий мақсади
–
одил судловни
таъминлаш
,
дастлабки тергов
,
биринчи инстанция
,
апелляция ва кассaция
судларида йўл қўйилган қонун бузилишларни бартараф этиш
,
қонунларни
барча судларда бир хил татбиқ этилишини таъминлаш ҳамда қонуний
,
асослантирилган
ва
адолатли
ҳукмларнинг
ижрога
қаратилишини
таъминлашдан иборат
.
Адабиётлар рўйхати/Библиографические ссылки
/References:
1.
Сахаддинов С
.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал
кодексига шарҳлар
.
Махсус қисм илмий-амалий шарҳ
) /
Масъул муҳаррир
:
Б.Х.Пўлатов
. –
Тошкент
:
Янги аср авлоди
, 2014. 322
б
.
2.
Юридик энциклопедия
/
Юридик фанлари доктори
,
профессор
У.Таджихановнинг умумий таҳририда
. –
Т
.: “
Шарқ
”, 2001. –
Б
. 223.; A.Madvaliyev
va boshq. Ijtimoiy-siyosiy terminlarning qisqacha izohli lug‘ati. – Toshkent:
“SAHHOF” nashriyoti, 2021. –
Б
. 120.;
Ўзбек юридик атамаларининг изоҳли луғати
.
–
Тошкент
: Lesson press, 2022. -
Б
. 175.
117
3.
Уголовный процесс
:
Учебник для вузов
. /
Под ред
.
В.П.Божьева
.
Изд
. 2-
е
,
испр
.
и доп
.
М
. –
Спарк
, 2000. –
Б
. 405.
4.
Думаев Ф.С
.
Жиноят процессида амнистия актини қўллашнинг процессуал
механизмини такомиллаштириш масалалари
.
Юридик фанлар бўйича фалсафа
доктори
(PhD)
диссертaцияси
. –
Тошкент
. 2022
й
. –
Б
. 110.
5.
Рустамбаев М.Х
.,
Никифорова Е.Н
.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
.–
Т
.: “ZAR QALAM”, 2005.– 77
б
.
6.
Ўзбек юридик атамаларининг изоҳли луғати
. –
Тошкент
: Lesson press, 2021.
Б
. 175.
7.
Жиноят процесси
: (
Махсус қисм
):
Юридик институт ва факультетлари
талабалари учун дарслик
(
З.Ф.Иноғомжонованинг умумий таҳрири остида
). –
Т
.:
ТДЮИ нашриёти
, 2008.
Б
. 232-233.
8.
Рыжаков А.П
.
Уголовный процесс
:
Учебник для вузов
. –
М
.:
ПРИОР
, 1999.
–
Б
. 486.
9.
Мухитдинова Ф.Ф
.
О судебной системе Республики Узбекистан
//
ТДЮИ
Ахборотномаси
. –
Тошкент
, 2008.
№
3. - 90
б
.
10.
Тошев О
.
Апелляция инстанцияси
–
адолат мезони
//
Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Ахборотномаси
. –
Тошкент
, 2008. –
№
2. – 29
б
.
11.
Тўлаганова Г.З
.
Жиноят процессида ҳимоячининг иштироки
. –
Тошкент
:
ТДЮИ
, 2005. – 125
б
.
12.
Суюнова Д.Ж
.,
Бермаханова А.К
.
Жиноят ишлари бўйича судларда
ишларни кассaция тартибида кўришнинг ўзига хос хусусиятлари
.
Судлар
фаолиятини рақамлаштириш
:
жорий ва истиқболдаги вазифалар мавзусидаги
ўтказилган халқаро илмий-амалий конференция материаллари тўплами
//
Т
.:
ТДЮУ
, 2022
й
.
Б
. 186-187.
13.
Пўлатов Б
.
Назорат қилишнинг муҳим усули
.
Ҳаёт ва қонун
. 2001,
№
4.
40
б
.
118
14.
Рустамбаев
,
М
.
Х
. "
Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи
курси
."
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти
.–
Тошкент
-2018 (2010).