Особенности использования института примирения сторон в уголовных делах

CC BY f
346-357
0
8
Поделиться
Низамов, С. (2023). Особенности использования института примирения сторон в уголовных делах. Реформы в сфере подготовки юридических кадров в Узбекистане: анализ результатов и перспективные задачи, 1(1), 346–357. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/legal-personnel/article/view/22394
Санжар Низамов, Университет общественной безопасности Республики Узбекистан

Самостоятельный соискатель ,доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Внедрение новых механизмов разрешения конфликтов в нашу национальную правовую систему, эффективное использование института примирения в уголовном праве служит укреплению атмосферы взаимной доброты и принципа гуманизма в нашем обществе. В статье автор анализирует особенности института примирения, основания для его применения, а также мнения правоведов на этот счет.

Похожие статьи


background image

346

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТАРАФЛАРНИНГ ЯРАШУВИ

ИНСТИТУТИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Санжар НИЗАМОВ

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети мустақил

изланувчиси

,

доцент

ОСОБЕННОСТИ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ИНСТИТУТА ПРИМИРЕНИЯ

СТОРОН В УГОЛОВНЫХ ДЕЛАХ

Санжар НИЗАМОВ

Самостоятельный соискатель Университета общественной безопасности

Республики Узбекистан

,

доцент

FEATURES OF USING THE INSTITUTE OF RECONCILIATION OF THE

PARTIES IN CRIMINAL CASES

Sanzhar NIZAMOV

Independent applicant of the University of Public Safety of the Republic of

Uzbekistan, Associate Professor

Аннотация

:

Миллий ҳуқуқий тизимимизда низоларни ҳал қилишнинг янги

механизмлари жорий қилинаётгани

,

жиноят қонунчилигида ярашув институти

самарали қўлланилиб келинаётгани жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибат муҳитини

мустаҳкамлаш

,

инсонпарварлик тамойилини кучайтиришга хизмат қилмоқда

.

Мақолада муаллиф томонидан ярашув институтининг ўзига хос жиҳатлари

,

уни

қўллаш учун асослар

,

бу борада ҳуқуқшуносларнинг фикрлари таҳлил этилган

.

Аннотация

:

Внедрение новых механизмов разрешения конфликтов в

нашу национальную правовую систему

,

эффективное использование института

примирения в уголовном праве служит укреплению атмосферы взаимной

доброты и принципа гуманизма в нашем обществе

.

В статье автор анализирует

особенности института примирения

,

основания для его применения

,

а также

мнения правоведов на этот счет

.


background image

347

Abstract:

The introduction of new conflict resolution mechanisms into our

national legal system, the effective use of the institute of reconciliation in criminal law

serves to strengthen the atmosphere of mutual kindness and the principle of humanism

in our society. In the article, the author analyzes the features of the institute of

reconciliation, the grounds for its application, as well as the opinions of jurists on this

matter.

Калит сўзлар

:

жиноий жавобгарликдан озод қилиш

,

ярашув институти

,

суд-ҳуқуқ ислоҳотлари

,

ариза

,

жиноят кодекси

,

жабрланувчи

.

Ключевые слова

:

оправдательный приговор

,

институт примирения

,

судебная реформа

,

ходатайство

,

уголовный кодекс

,

потерпевший

.

Keywords:

acquittal, institution of reconciliation, judicial reform, petition,

criminal code, victim.

Мамлакатимизда

суд-ҳуқуқ

тизимини

демократлаштириш

ҳамда

эркинлаштириш

,

инсон ҳуқуқлари

,

эркинликлари ва қонуний манфаатларини

ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида жамиятни демократлаштириш ва

мамлакатни модернизaция қилиш буйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг

устувор йўналиши сифатида жиноят қонунчилигини такомиллаштириш жиноят

-

ҳуқуқий сиёсатида муҳим вазифа саналади

.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022

йил

28

январдаги ПФ

-60-

сон Фармонига асосан

тасдиқланган

“2022-2026

йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг

тараққиёт

стратегияси”га

асосан

мамлакатимиз

қонунчилигини

такомиллаштириш белгиланган

[1].

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилинишини

таъминлаш фуқаролик жамияти қуриш йўлини танлаган ҳар қандай давлатнинг

ажралмас белгисидир

.

Унинг амалга оширилиши эса шахснинг

,

ҳуқуқ-тартибот

ҳамда жиноятчиликка қарши кураш соҳасида давлат ва унинг органлари билан

вужудга келадиган муносабатларини

,

инсоннинг ҳаёти учун жуда муҳим бўлган


background image

348

соҳаларига аралашувлардан сақланишини таъминлашга қаратилган

.

Бундан

ташқари

,

давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига уларнинг

ўзидаги мавжуд усул ва воситалар орқали инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда

эркинликларини кафолатлаш вазифасини юклайди

.

Бугунги кунда амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга

қаратилган барча ҳаракатлар инсонпарварлик тамойилларига асосланган

демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш

,

мамлакатимизнинг жаҳондаги обрўсини

янада оширмоқда

,

фуқароларнинг Конституцияда кафолатланган ҳуқуқларининг

таъминланишига олиб келмоқда

.

Ҳозирги кунда олтмишдан ортиқ жиноят таркиби бўйича ярашув

институтини кўллаш имконияти назарда тутилган

.

Жиноят ишларини ҳал

этишнинг яраштирув шакли унча оғир бўлмаган жиноятни содир этиш билан

боғлиқ

,

давлат

(

айбловчи ёки жабрланувчи сифатида

)

ва жиноятни содир этган

шахс ёки унинг вакили

ҳимоячиси ўртасида ўзаро келишув асосида амалга

ошириладиган жараёндир

.

Кейинчалик бу жараён судья томонидан

қонунлаштирилади

.

Расмий судловдан ташқари зиддиятларни ҳал қилишнинг

яраштирув шаклининг куйидаги хусусиятлари мавжуд

:

ярашув институти фақат

унчалик оғир бўлмаган жиноятларни кўришда татбиқ этилади

;

ярашувга айблов

ва ҳимоянинг ўзаро келишуви

,

ярашиш ҳолларида йўл қўйилади

;

ярашув

жараёни амалдаги қонунчиликка зид бўлмаслиги ҳамда ишнинг ҳал қилиниши

малакали судья иштирокида амалга оширилиши лозим

[2].

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ярашув институтига

нисбатан

2002

йил

25

октябрида

Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд

амалиёти ҳақида

чиқарган

27-

сонли Қарорида

[3]

ярашув тўғрисида иш юритиш

мумкин бўлган жиноятлар турлари ЖК

66!

-моддасида тугал келтирилган бўлиб

,

унинг доирасини кенгайтириш мумкин эмаслиги ҳамда ярашув тўғрисидаги

ишларни юритиш тартиби Жиноят-процессуал кодексининг

62-

бобида

белгиланганлиги қайд этилган

.


background image

349

М.Ражабова таъкидлаганидек

,

Жиноят-процессуал кодексида ярашув

тўғрисидаги ишлар алоҳида тоифадаги жиноят ишлари қаторига киритилган

.

Бундай тоифадаги ишларни тергов ва судда ҳал қилиш муддати қисқа бўлиб

,

суриштирув ёки тергов идораси жабрланувчи ёки унинг қонуний вакилидан

ярашув тўғрисидаги аризани олгач

,

етти суткадан ортиқ бўлмаган муддатда

ишни судга юбориш тўғрисида қарор қабул қилиб

,

уч кун ичида прокурорнинг

розилиги билан судга жўнатади

[4].

Одил судлов ва жиноят ҳуқуқида одилликнинг энг асосий принципларидан

бири

суд томонидан содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик

даражасига мутаносиб жазо белгилаш принципи қонунчиликда ўз ўрнига эга

эмас

.

Мазкур принцип нафақат содир этилган қилмишнинг хавфлилик даражаси

,

балки жабрланувчининг жиноятдан чеккан жабрини бартараф этилган ёки

этилмаганлигига қараб

,

жазони белгилаш хусусиятига эга

.

Аммо мазкур

принципга қонун мақомини бериш наинки айбланувчи ва судланувчи

,

балки

фуқаровий даъвогар ва жабрланувчининг дастлабки тергов ва суд

муҳокамасидаги ҳуқуқий ҳимоясини анча кенгайтирган бўлар эди

.

Суд муҳокамасида мазкур институтнинг яна куйидаги ижобий жиҳатларини

алоҳида таъкидлаш ўринли

.

Бу борада У.Таджихановнинг фикрича

: “

Томонлар

ярашуви янги ҳуқуқий ҳодиса бўлишига қарамай

,

чуқур тарихий илдизга эга

,

ўзаро бағрикенглик

(

сабр-тоқатлилик

)

ва фуқароларнинг бир-бирларини кечира

олиш хусусияти миллий маданиятимизга доимо хос бўлган

,

ўйлаймизки

,

бу

институт катта истиқболга эга

”[5].

Х.Т.Одилкориев ва И.Т.Тультеевнинг фикрлари ҳам юқоридаги фикрга

ҳамоҳанг

.

Уларнинг фикрига асосан ярашув институти

доимо бизнинг миллий

маданиятимизга ва менталитетимизга хос бўлган

”[6].

Б.Жамолов бу тўғрисида куйидаги фикрларни билдирган

: “

Халқимизнинг

менталитетига мос бўлган ярашув институтининг қонунчилигимизга

киритилиши нафақат ҳуқуқшунослар

,

жамоатчилигимиз томонидан ҳам

мамнуният билан қабул қилинди

.

Мазкур институт

,

ижтимоий хавфи катта


background image

350

бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан судланган деган

“тамға”ни кўллаш доирасини жиддий равишда қисқартириш имконини берди

.

Судлар томонидан жиноят содир этган шахсларга нисбатан ярашув институтини

татбиқ этиш ҳоллари йилдан йилга кўпайиб бормоқда

.

Н.Киреева фикрига кўра

, “

ярашганлик муносабати билан жиноий

жавобгарликдан озод этиш учун қуйидаги асослари мавжуд бўлиши лозим

: 1)

айбдорнинг айбловни тан олиши

; 2)

етказилган зарарни ўз ихтиёрига кўра

қоплаши

; 3)

жабрланувчи билан ярашганлиги

; 4)

янги жиноят содир этмайди

,

дейиш учун етарли асосларнинг мавжудлиги

”.

Бизнинг фикримизча

,

ярашганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод

қилиш учун тўртта шартнинг мавжуд бўлиши талаб қилинади

:

1.

Энг асосий талаб

ЖКнинг

661

-моддаси жабрланувчини жиноят содир

этган шахс билан ярашганлигини талаб қилади

.

Ярашув тўғрисидаги келишув

суриштирув

,

тергов органлари ёки судга жабрланувчи томонидан тақдим

этилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан ярашганлиги муносабати билан

жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги аризаси асосида расмийлаштирилади ёки

жабрланувчининг аризаси асосида қўзғатилган жиноят ишини тугатиш

тўғрисидаги мазмунга эга бўлади

.

2.

Шахснинг жиноий жавобгарликдан озод этилиши муҳим бир шартга эга

бўлиши керак

:

оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган

шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод

қилинмайди

.

3.

Айбдор шахснинг айбига иқрорлиги ва ярашувга розилигини билдириши

шарт

.

Шуни ҳам айтиш жойизки

,

ЖКнинг

661

-моддаси бўйича ярашувни амалга

ошириш тергов органлари ва суднинг мажбурияти эмас

,

балки бу уларнинг

ҳуқуқи сифатида тан олинади

.


background image

351

Шу билан бирга жабрланувчининг аризасига кўра

,

қўзғатилган жиноят

ишлари бўйича

(

ЖКнинг

118-

моддасининг биринчи қисми ва

119-

моддасининг

биринчи қисми

)

жабрланувчининг жиноят содир этган шахс билан ярашиш

факти жиноят ишини тугатиш учун асос бўла олмайди

,

чунки бу жиноятлар

таркиби бевосита ЖКнинг

661

-моддасида қайд этилмаган

.

4.

Шу билан бирга

,

ярашганлик муносабати билан жиноий

жавобгарликдан озод этиш айбдор шахс томонидан жабрланувчига келтирган

жисмоний

,

маънавий ва мулкий зарар тўла қопланган бўлиши керак

.

Жабрланувчининг шахсан ўзи келтирилган зарарни қоплаш бўйича унинг

миқдори

,

шакли ва услуби тўғрисида тегишли шарт қўйиш ҳуқуқи эса жиноят

-

процессуал қонунида қайд этилмаган

.

Бундан ташқари келтирилган зарарни қоплаш шакли ҳам қонунда аниқ

белгиланмаган

,

ваҳоланки у ҳар хил бўлиши мумкин

:

оғзаки кечирим сўраш

ўтказилишидан бошлаб

,

мулкни бевосита айбланувчидан жабрланувчига тақдим

этиш ёки пул шаклида келтирилган зарарни қоплаш

.

Амалий мисол билан буни асослашга ҳаракат қиламиз

:

М.А

. 2021

йил

31

май куни тунги соат

02:00

да Термиз шаҳар

, “

Халқлар дўстлиги

кўчаси

2-

муюлиш

, 2-

уйнинг олдига келиб

,

ушбу уйнинг кўча томон қисмида жойлашган

деразасидаги бир дона бозорда сотилиш нархи

400.000

сўмлик

БК

-1500”

русумли кондиционерини жойидан қўпориб олиб

,

яширинча равишда ўғирлаб

,

воқеа жойидан яширинган

.

Дастлабки тергов давомида М.А

.

айбига иқрорлик ва

қилмишидан пушаймонлик билдириб

,

етказилган зарарни бартараф этиб

,

жабрланувчи С.Т

.

билан ихтиёрий равишда ўзаро ярашган

.

Ўз навбатида

,

жабрланувчи С.Т

.

ҳам М.А.ни кечириб

,

у билан ярашиб

,

тергов органига жиноят

ишини ярашувга асосан ҳаракатдан тугатишни сўраб ариза тақдим этган

.

Жиноят

ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг

2011

йил

24

сентябрдаги ажримига

асосан М.А.ни ЖК

169-

моддасининг

1-

қисми билан айблашга доир жиноят иши

ЖК

661

-моддаси қўлланган ҳолда томонларнинг ярашувига асосан ҳаракатдан

тугатилган

[7].


background image

352

Демак

,

тарафлар ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан

озод қилишнинг мажбурий шартларидан бири етказилган зарарнинг бартараф

қилинишидир

.

Ярашув институтини амалга ошириш жараёнида зарар икки хил

усул билан

:

биринчидан

,

жиноят содир этган шахснинг жабрланувчи билан

ярашувига қаратилган фаол ҳаракатлари

;

иккинчидан

,

унинг моддий шаклда

(кўпинча пул билан

)

қопланиши орқали бартараф этилиши мумкин

[8].

Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича иштирок этувчи шахслар доираси бошқа

тоифадаги жиноят ишларининг иштирокчиларидан бир мунча фарқ қилади

.

Жумладан

,

ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд мажлисида гувоҳлар

,

экспертлар

,

холислар

,

мутахассислар ҳамда жамоат бирлашмалари ва

жамоатчилик вакилларининг иштирок этиши кўзда тутилмаган

.

Маълумки

,

ярашув деганда

,

жабрланувчининг айбдорни кечириши эмас

,

балки унинг ўз дастлабки талаб ва даъволаридан расмий равишда воз кечиши

тушунилади

.

У жиноятни содир этган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш

илтимосидан воз кечиши

(

агар ярашув жиноий иш қўзғатилишдан олдин юз

берган бўлса

)

ёки унинг аризасига кўра қўзғатилган жиноят ишини тугатишни

сўраб берилган аризасидан иборат бўлади

.

Ярашув акти жиноят-процессуал

қонун

ҳужжатлари

талабларига

мувофиқ

,

баённома

билан

расмийлаштирилади

[9].

Жабрланувчи билан ярашув айбдор айбига иқрор

бўлмасдан аввал рўй бериши мумкин эмас

.

“Томонлар ўртасидаги ярашув

,

ўз хоҳишини эркин билдиришида намоён

бўлиши лозим

.

Шунинг учун ҳар гал қонунни кўлловчи шахс жабрланувчининг

ярашувга мажбуран

,

яъни жиноят содир этган шахс ёки унинг яқинлари

томонидан қўрқитиш

,

таҳдид қилиш ва ҳоказолар оқибатида бўлмаганлигини

текшириши керак

”.

Ярашишнинг бундай сабабларини аниқлаш вақтида суд

айбдорни кўриб чиқилаётган асослар бўйича жиноий жавобгарликдан озод

қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди

.

Жабрланувчининг жиноят содир этган шахс билан ярашиши мотивлари

турли хил бўлиши мумкин

:

айбдорнинг жиноят содир этишдан кейинги хулқи

,


background image

353

жумладан

,

етказилган зарарни қоплаганлиги туфайли кечириши

,

раҳми келиши

,

дўстлик

,

ҳамкорлик ва ҳ.к

.

Айрим ҳолларда айбдорнинг ярашувни таклиф этиш

мотиви содир этган қилмиши учун жиноий таъқибдан қутулиши

,

жазодан

қўрқиши

,

жиноят иштирокчисига айланиб қолишни истамаслиги

,

судланганлик

мақомига эга бўлишдан хавфсираши ва ҳ.к

.

бўлиши мумкин

.

Шундай қилиб

,

ярашув ташаббуси ҳар икки тарафдан ҳам чиқиши мумкин

,

ҳамда иккала томон ҳам рози бўлган

,

шунингдек

,

ихтиёрий тузилган

тақдирдагина ҳақиқий деб ҳисобланади ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

(дастлабки терговда терговчи ёки прокурор

,

суд мажлисида судья

)

томонидан

қабул қилинади

.

Иш бўйича бир айбдор ва бир неча жабрланувчи бўлган ҳоллар ҳам учраб

туради

.

Шу билан бирга

,

жабрланувчиларнинг бирортасидан тегишли ариза

бўлмаган ҳолда ярашув тўғрисида иш юритиш мумкин эмас

,

бундай ҳолда иш

юритиш умумий асосларда олиб борилади

.

Айни вақтда

,

иш бўйича бир жабрланувчи

(

фуқаровий даъвогар

)

ва бир неча

гумон қилинувчи

,

айбланувчи

,

судланувчилар бўлган тақдирда жабрланувчи

(фуқаровий даъвогар)нинг улардан айримлари билан ярашиши мумкин

.

Бундай

ҳолларда

,

жиноят ишнинг жабрланувчи билан

(

фуқаровий даъвогар

)

ярашувга

келиши гумонланувчи

,

айбланувчи

,

судланувчиларга оид қисми алоҳида иш

юритувга ажратилиб

,

Жиноят-процессуал кодексининг

584-

моддаси тартибида

судга юборилади

,

қолганларга доир қисми бўйича эса

,

иш юритиш умумий

асосларда олиб борилади

[10].

Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга

келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирилмай ўтказилади

.

Ярашув

тўғрисидаги ариза суд мажлисида берилган ҳолларда

,

бу масала суд мажлисида

дарҳол ҳал этилиши лозим

.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорида белгиланганидек

,

«Ярашув

-

жабрланувчининг афв этишинигина эмас

,

балки унинг ўз дастлабки

талаб ва даъволаридан расмий равишда воз кечишини англатади

.

У жиноятни


background image

354

содир этган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш илтимосидан воз кечиш

(агар ярашув жиноий иш қўзғатилишидан аввал юз берган бўлса

)

ёки унинг

аризасига кўра қўзғатилган жиноят ишини тугатишни сўраб берилган аризадан

иборат бўлади

»[11].

Жиноят кодекси

661

-моддаси ярашганлик туфайли жавобгарликдан озод

қилишни мажбурият сифатида эмас

,

балки ихтиёрий равишда амалга

ошириладиган ҳуқуқ сифатида белгилайди

,

бошқача қилиб айтганда ярашув

томонларнинг эркин иродасига кўра тузилган битимдир

.

У айбдорни афв этиб

,

айбдорнинг қилмиши учун жиноий жавобгарликка тортилишини истамасликда

намоён бўлади

.

Ўз навбатида

,

айбдор шахсдан ўз айбини тан олиб

,

етказилган

зарарни қоплаш талаб этилади

.

Ярашув тўғрисидаги ариза суриштирув ва дастлабки терговнинг исталган

босқичида

,

яъни шахс гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда

иштирок этишга жалб қилинган пайтдан бошлаб

,

судланувчи эса жиноят ишини

кўриб чиқаётган биринчи инстанция суди маслаҳатхонага киргунга қадар

берилиши мумкинлиги қонунда назарда тутилган

.

Суриштирувчи

,

терговчи ёки

судья ярашиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш вақтида жабрланувчи ёки

унинг қонуний вакилига

,

агар суд ярашувни тасдиқласа

,

у мазкур иш бўйича иш

юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотиши

тушунтирилади

[12].

Ярашув тўғрисидаги аризанинг шакли

,

мазмуни ва уни бериш тартибига

нисбатан қонунда муайян талаблар киритилган

.

Ярашув тўғрисидаги ариза ҳар

доим ёзма шаклда тақдим этилиб

,

унда етказилган зарар қопланганлиги ва

ярашув туфайли жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимос албатта кўрсатилган

бўлиши шарт

.

Ярашув тўғрисида иш юритиш масаласини қўзғатиш ҳуқуқига эга

бўлган ягона субъект жабрланувчи

(

фуқаровий даъвогар

)

ёки унинг қонуний

вакили бўлиб

,

у қонунда белгиланган тартибда шундай деб тан олиниши керак

.

Жабрланувчи айни бир вақтнинг ўзида фуқаровий даъвогар ҳисобланмаган

ҳолларда ярашув тўғрисида иш юритишни бошлаш учун ҳам жабрланувчи ҳам


background image

355

фуқаровий даъвогар томонидан тегишли ариза берилган бўлиши шарт

.

Иш

бўйича бир нечта жабрланувчи бўлган ҳоллар учун ҳам қонунда айнан шундай

талаблар белгиланган

.

Чунончи

,

уларнинг ҳатто биттасидан тегишли ариза

бўлмаган ҳолларда ҳам ярашув тўғрисида иш юритиш мумкин эмас

.

Бундай

ҳолда жиноят иши бўйича иш юритиш умумий асосларда олиб борилади

[13]

.

Қонунда ярашув тўғрисидаги ариза жиноят процессининг исталган

босқичида

,

яъни шахс гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда

иштирок этишга жалб қилинган пайтдан то жиноят ишини кўриб чиқаётган суд

маслаҳат хонасига кириб кетгунга қадар берилиши мумкинлиги кўзда тутилган

.

Қонуннинг мазмунига кўра бундай ариза апелляция

,

кассaция ва назорат

инстанцияси суди маслаҳат хонасига кириб кетгунга қадар ҳам берилиши

мумкин

.

Бундай холларда

,

иш бўйича ҳукм мавжуд бўлишига қарамасдан

,

жиноят иши шахснинг айбдорлиги масаласи ҳал қилинмай туриб тугатилган

ҳисобланади ва айбдор учун судланганлик ҳолатини келтириб чиқармайди

.

Таъкидлаш жоизки

,

ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суриштирувчи

,

терговчи

,

прокурор ва суд зиммасига қонун билан юклатилган мажбурият

ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий

оқибатларнинг жабрланувчига тушунтирилиши шартлигидир

.

Қонуннинг ушбу

талабига риоя этмаслик ярашув тўғрисидаги қарорнинг қонунсиз деб

,

топилишига олиб келади

.

Шу билан бир қаторда

,

судлар

,

назарда тутишлари

керакки

,

жабрланувчи фақат биринчи инстанция суди маслаҳат хонасига

киргунга қадар айбланувчи билан ярашишдан воз кечишга ҳақли

.

Ярашув

тўғрисидаги

қонун

нормалари

кўлланилишининг

тезкорлиги

ва

кафолатланишини таъминлаш

,

айбланувчининг ҳуқуқларини муҳофаза этиш

мақсадида

,

ярашув тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқариш ва суриштирув ёки

тергов органи томонидан судга юбориш учун қонунда ўн кунлик муддат

белгиланган

.

Ярашув муносабати билан жиноят ишини тугатиш масаласи

бундай иш судга келиб тушган вақтдан бошлаб

,

ярашув тўғрисидаги ариза суд

мажлисида берилган ҳолларда эса

,

ариза бериш вақтидан бошлаб

,

ўн кун ичида


background image

356

ҳал этилиши керак

.

Судлар суриштирув ёки тергов органлари томонидан ишни

судга юбориш муддатлари бузилишига нисбатан муросасиз бўлишлари ва

бунинг олдини олиш мақсадида хусусий ажримлар чиқаришлари лозим

.

Бундай хулосага келишимизга туртки бўлган омил

бугунги кунда ярашув

институтининг самарали кўлланишига сабаб бўлаётган ҳолат

,

яъни жамиятда

ушбу институтга нисбатан шаклланган ишонч

,

десак муболаға бўлмайди

.

Адабиётлар рўйхати

;

Библиографические ссылки

; References:

1.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

, 29.01.2022

й

.,

06/22/60/0082-

сон

, 18.03.2022

й

., 06/22/89/0227-

сон

, 21.04.2022

й

.,

06/22/113/0330-

сон

; 10.02.2023

й

., 06/23/21/0085-

сон

2.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига

шарҳлар

/

Нашр этиш учун масъул У.Таджиханов

,-

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар Вазирлиги Академияси

, –

Тошкент

, 1999. -

Б

. 359.

:

Абдурасулова

Қ.Р

.,

Тўлаганова Г

.3.

Ярашувчилик институтида адвокатнинг иштироки

//

Ярашувчилик институтани такомиллаштириш

:

назария ва амалиёт

:

давра

сухбати

. –

Тошкент

:

ТДЮИ

, 2005. -

Б

. 23

3.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми карорлари тўплами

(1991-2006).

Т

.2.

Тошкент

:

Адолат

, 2006.-

Б

. 126-129.'

4.

Ражабова М

.

Жиноий жазоларни либераллаштириш

:

илмий ва

амалий тахлил

.

Тошкент

:

Адолат

, 2005. -

Б

. 41.

5.

Таджиханов У

.

Шахс манфаатлари

жиноятчиликка карши кураш

сиёсатини янада эркинлаштириш асоси

//

Халк сўзи

, 2002, 8

январ

.

6.

Одилқориев Х.Т

.,

Тультеев И.Т

.

Жиноий-ҳуқуқий сиёсатни

либераллаштириш

:

зарурат ва омиллар

//

Ҳуқуқ-Право

-Law, 2002,

1 .-

С

.9.

7.

Термиз шахар жиноят ишлари бўйича судининг

2021

йил архиви

материаллари

8.

Низамов С

.

Ярашув институти жиноий жавобгарликдан озод килиш

шакли сифатида

.

Ҳуқуқ ва Бурч №

12, 2009

й

.

Б

-47


background image

357

9.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг

2002

йил

25

октябрдаги

Ярашув тўгрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳакида”ги карори

,

27, 11-

б

.

10.

Степанов В.В

.

Освобождение от уголовной ответственности в связи

с примирением с потерпевшим

//

Российская юстиция

.

2001,

8.

С

.52.

11.

Рустамбаев М.Х

.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига

шарҳлар

.

Умумий кисм

.

Т

., 2018.

Б

.854.

12.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг

Ярашув

тўгрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳакида”ги карори

, 2002

й

. 25

октабрь

,

27. -

Б

.11.

13.

Усмоналиев М

.

Ҳозирги замон жиноят хуқуқи муаммолари

.

Т

.:

ТДЮИ

, 2006.

Б

.217.

14.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми карорлари тўплами

(1991-2006).

Т

.2. –

Тошкент

:

Адолат

, 2006. –

Б

. 127

15.

Рустамбаев

,

М

.

Х

.,

Н

.

Е

.

Мухаммадиев

, and

С

.

Абдухаликов

.

"Миллий гвардия хизматчилари

(

ходимлари

)

нинг касб этикаси

."

Тошкент

,

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти

(2019).

Библиографические ссылки

Конунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й.,06/22/60/0082-сон, 18.03.2022 й„ 06/22/89/0227-сон,21.04.2022й., 06/22/113/0330-сон; 10.02.2023 й„ 06/23/21/0085-сон

Узбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига шархдар / Нашр этиш учун масъул У.Таджиханов,- Узбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Академияси, - Тошкент, 1999. - Б. 359. : Абдурасулова К.Р., Тулаганова Г.З. Ярашувчилик институтида адвокатнинг иштироки // Ярашувчилик институтани такомиллаштириш: назария ва амалиёт: давра сухбати. - Тошкент: ТДЮИ, 2005. - Б. 23

Узбекистон Республикаси Олий суди Пленуми карорлари туплами (1991-2006). Т.2. - Тошкент: Адолат, 2006.-Б. 126-129.'

Ражабова М. Жиноий жазоларни либераллаштириш: илмий ва амалий тахлил. - Тошкент: Адолат, 2005. - Б. 41.

Таджиханов У. Шахе манфаатлари - жиноятчиликка карши кураш сиёсатини янада эркинлаштириш асоси//Халк сузи, 2002, 8 январ.

Одилкориев Х.Т., Тультеев И.Т. Жиноий-хукукий сиёсатии либераллаштириш: зарурат ва омиллар// Хукук-Право-Law, 2002, №1 .-С.9.

Тсрмиз шахар жиноят ишлари буйича судининг 2021 йил архиви матсриаллари

Низамов С. Ярашув института жиноий жавобгарликдан озод килиш шакли сифатида. Х,укук ва Бурч № 12, 2009 й. Б-47

Узбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги “Ярашув тугрисидаги ишлар буйича суд амалиёти хакида’Ти карори, №27, 11-6.

Степанов В.В. Освобождение от уголовной ответственности в связи с примирением с потерпевшим // Российская юстиция. -2001, №8. - С.52.

И. Рустамбаев М.Х. Узбекистон Республикаси Жиноят кодексига шархдар. Умумий кием. Т., 2018. -Б.854.

Узбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ярашув тугрисидаги ишлар буйича суд амалиёти х,акида’Ти карори, 2002 й. 25 октабрь, 27. -Б. 11.

Усмоналиев М. Хрзирги замон жиноят хукуки муаммолари. -Т.: ТДЮИ, 2006. -Б.217.

Узбекистон Республикаси Олий суди Плснуми карорлари туплами (1991-2006). Т.2. - Тошкент: Адолат, 2006. - Б. 127

Рустамбаев, М. X., Н. Е. Мухаммадиев, and С. Абдухаликов. "Миллий гвардия хизматчилари (ходимлари) нинг касб этикаси." Тошкент, Миллий гвардия Харбий-техник института (2019).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов