INTERPRETATION OF THE PSYCHOLOGICAL SAFETY FACTOR IN RELATION TO DESTRUCTIVE INFORMATION IN ADOLESCENTS

HAC
Google Scholar
To share
Ikromova, S. (2023). INTERPRETATION OF THE PSYCHOLOGICAL SAFETY FACTOR IN RELATION TO DESTRUCTIVE INFORMATION IN ADOLESCENTS. Modern Science and Research, 2(9), 390–394. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/24204
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article talks about the methods and methods of increasing the effectiveness of the formation of psychological safety against destructive information in adolescents based on their age and individual characteristics. Conclusions and suggestions about methods of psychological safety in relation to destructive information are presented.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

390

ЎСМИРЛАРДА ДЕСТРУКТИВ АХБОРОТЛАРГА НИСБАТАН

ПСИХОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК ОМИЛИНИНГ ТАЛҚИН ҚИЛИНИШИ

Икромова Ситора Aкбаровна

Осиё халқаро университети Педагогика ва психология кафедраси ассистенти

https://doi.org/10.5281/zenodo.8384537

Аннотация.

Ушбу мақолада ўсмирларда ёши ва индивидуал хусусиятларига

асосланиб

деструктив

ахборотларга

нисбатан

психологик

хавфсизликни

шакллантиришнинг самарадорлигини ошириш методлари ва усуллари ҳақида сўз боради.
Деструктив ахборотларга нисбатан психологик хавфсизлик усуллари ҳақида хулосалар ва
таклифлар келтирилган.

Калит сўзлар:

Деструктив ахборот, психологик хавфсизлик, ахборот, мафкуравий

иммунитет, ахборот истеъмоли маданияти, қарамлик.

INTERPRETATION OF THE PSYCHOLOGICAL SAFETY FACTOR IN

RELATION TO DESTRUCTIVE INFORMATION IN ADOLESCENTS

Abstract.

This article talks about the methods and methods of increasing the effectiveness

of the formation of psychological safety against destructive information in adolescents based on
their age and individual characteristics. Conclusions and suggestions about methods of
psychological safety in relation to destructive information are presented.

Key words:

Destructive information, psychological safety, information, ideological

immunity, culture of information consumption, addiction.

ИНТЕРПРЕТАЦИЯ ФАКТОРА ПСИХОЛОГИЧЕСКОЙ БЕЗОПАСНОСТИ В

ОТНОШЕНИИ ДЕСТРУКТИВНОЙ ИНФОРМАЦИИ У ПОДРОСТКОВ

Аннотация.

В данной статье речь пойдет о методах и методах повышения

эффективности формирования у подростков психологической безопасности в отношении
деструктивной информации, исходя из их возраста и индивидуальных особенностей.
Приводятся выводы и предложения о методах психологической безопасности в
отношении деструктивной информации.

Ключевые слова:

деструктивная информация, психологическая безопасность,

информация, идеологический иммунитет, культура потребления информации,
зависимость.


Ўрганишларимиз ўсмирларда деструктив ахборотларга нисбатан психологик

хавфсизликни шакллантиришнинг самарадорлиги уларнинг ёши ва индивидуал психологик
хусусиятлари ҳамда шахснинг ривожланиш даражаси билан узвий боғлиқ эканлигини
кўрсатди. Муаммони ёритишимиз учун ўсмирлар хусусиятларига тўхталиш ва ушбу
жараёнга таъсир кўрсатадиган хусусиятларни аниқлашимиз муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда жамият ўз олдига мустақил фикрловчи эркин шахсни шакллантириш

вазифасини қўймоқда. Бу ўз қадр-қимматини англайдиган, иродаси мустахкам, иймони
бутун, ҳаётда аниқ мақсадли инсонларни тарбиялаш дегани. Шундагина онгли турмуш
кечириш жамият ҳаётининг бош мезонига айланади. “Шунча одам оламон бўлиб, ҳар
лаҳзада серкага эҳтиёж сезиб эмас, аксинча ўзақли, ўз тафаккури, ўз меҳнати, ўз маъсулияти
билан онгли тарзда озод ва ҳур фикрли бўлиб яшайди. Бунда одамлар уюшган жамиятни,
улар барпо этган маънавий-руҳий муҳитни сохта ақидалар, бақириқ-чақириқлар, ҳавойи


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

391

шиорлар билан асло бузиб бўлмайди. Уларни ўзлари ақл-идрок ва қалб амри билан танлаб
олган ҳаётий мақсадлардан чалғитиб бўлмайди”.

Ривожланган мамлакатлардаги айрим сиёсий кучлар жамиятимизнинг келажаги

бўлган ёшларимизни ўз домига тортишга уринаётган айни пайтда таълим-тарбия
тизимимизни, жумладан, психология фани назариясини ёшларга қаратишимиз, улар
муаммолари, ўй-ташвишларини билиб, ёшлар сиёсатини илмий асосга кўчиришимиз
асосида юқорида таъкидланган ижобий натижаларни қўлга киритишимиз мумкин бўлади.

Айниқса, мазкур масалада жамият ижтимоий хаётида катта таъсирга эга бўлган вояга

етмаган ёшларнинг ахборот психологик хавфсизлигини таъминлаш бугунги куннинг энг
долзарб масалаларидан биридир. Вояга етмаган ёшларнинг холис ва ҳаққоний ахборотга
эга бўлишини таъминлаш, юртдошларимизнинг маданий савияси, билим ва дунёқарашини
ошириш, шу билан бирга, ёш авлодни ватанпарварлик ва умум инсоний қадриятларга
ҳурмат руҳида тарбиялашни маънавият соҳасидаги ташкилотлар олдида турган яна бир
муҳим вазифа сифатида қайд этиш мумкин.

Бугун ахборот ҳам истеъмол қилинадиган товарга айланган экан, ҳар бир инсон

ўзида уни истеъмол қилиш маданиятини тарбиялашилозим. Вояга етмаган ёшлар шахсий
характеридаги ахборот ҳимояси бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиши, ўзи
фойдаланаётган салбий ахборотлардан ҳимоялана олиши зарур.

Ахборот истеъмоли маданияти, энг умумий маънода, ахборот оқимидан шахс

манфаатлари, камолоти ҳамда жамият тараққиётига хизмат қилувчи маълумотларни қабул
қилиш, саралаш, тушуниш ва талқин этишга хизмат қиладиган билимлар, қобилият ва
малака тизимини англатади.

Бизнингча, ахборот истеъмоли, аниқроғи, маънавий эҳтиёжларни қаратилган ҳодиса

бўлганча хизматлар истимолининг ўзига хослиги хисобланади. Ҳар қандай хизмат ва
таклифни истеъмол қилишдан аввал унинг сифати, баҳоси, фойдаси, қулай тарафлари ва
бошқа хусусиятлари инобатга олинади. Масалан, талаб кўпайиб кетган таклифларнинг
истеъмол даражаси юқори бўлиб, уларга талаб кучаяди. Ушбу жиҳатлар ахборот истеъмоли
жараёнига хам хосдир. Аммо маънавий неъматлардан бири бўлган ахборотни истеъмол
қилиш ўзига хослиги билан ажралиб туришини таъкидлашимиз мумкин. Бирор бир шахс
учун қизиқ бўлган маълумот, бошқа бирор шахслар, ижтимоий қатламлар ёки гуруҳга
аҳамиятсиз бўлиши ҳам мумкин.

Умуман олганда, ҳар бир шахс ўзида бундай маданиятни тарбиялаши учун у ёки бу

ахборотни эшитар экан, ҳеч бўлмаганда “Бу ахборотни ким узатаяпти?”, “Нима учун
узатаяпти?” ва “Қандай мақсадда узатаяпти?” деган саволларни ўз-ўзига бериши, унга
асосли жавоб топишга ҳаракат қилиши керак. Ана шундагина турли ғоялар таъсирига
берилиш, етказилаётган маълумотларга кўр-кўрона эргашишни олди олинади.

Ўсмир ёшларда шаклланган ахборот истеъмоли маданияти миллий манфаатларимиз

ва қадриятларимизга зид бўлган хабар, маълумотларга нисбатан ўзига хос қалқон ролини
ўтайди, шахс дунё қараши ва хулқидаги собитликни таъминлашга хизмат қилади.

Психологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, кейинги 10 – 15 йил ичида ер юзидаги

сиёсий – ижтимоий жараёнларнинг кескин, айтиш мумкинки ҳалокатли равишда ўзгариши,
миллионлаб одамлар ҳаётидаги кризисли воқеалар, яшаб турган ижтимоий муҳитнинг
остун – устин бўлиб кетиши, иш, яшаш, ўқиш, даволаниш муаммолари, ҳотиржамликнинг


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

392

йўқолиши, ёлғон, хиёнат, турли соҳта диний оқимлар, гиёҳвандлик, аҳлоқий бузуқлик,
ароқхўрликнинг авж олиши, асосан маиший ҳаётнинг бирламчи бўлиб қолиши, жамиятдаги
азалий қадриятларни қадрламаслик муқаддас ҳисобланган оила ўчоғининг арзимас
сабаблар билан бузилиб кетаётганлиги каби қатор иллатлар туфайли инсоният маьнавий
инқирозга дучор бўлмоқда.

Ақлли инсоният олдида бу инқироздан қутулиш учун ақлни ишлатиб, илм орқали

ҳалос бўлиш вазифаси кўндаланг бўлиб қолди. Бу йўлда ташланадиган энг биринчи қадам
эса, жамиятда маьнавиятни шакллантириш, ёшларни умуминсоний қадриятлар руҳида
тарбиялашдир. Айниқса ўсмир ўқувчилар бу таҳдидларга енгилмасдан, уларга қарши ҳам
ҳуқуқий, ҳам маьнавий жиҳатдан қуролланган бўлмоғимиз лозим. Ҳар бир инсондан
маънавий соғлом фикрлаш бугунннинг талабига айланди, зеро биз бугун ахборотлар
маконида яшаяпмиз.

Ўсмирларда деструктив ахборотларга нисбатан мафкуравий иммунитет

шаклланишининг ижтимоий-психологик омиллари ҳар бир шахсдаги фаолият жараёнида
содир бўлувчи ижтимоийлашув жараёни, шахс компонентлари когнитив, хулқ-атвор
белгилари, иродавий эмоционал ҳолатлари, интернетга тобелиги, деструктив ахборотларга
нисбатан ҳимояланганлиги ёки мойиллиги, психологик ҳимоя механизмлари, қадриятлари
тизими, мотивацион йўналишлари, эҳтиёжлар иерархияси кабилар билан боғлиқлиги
ўрганилиши мақсадга мувофиқ.

Юқорида таъкидлаб ўтилган психологик тузилмаларга

асосланиб, ўз

тадқиқотимизда ўсмирларда деструктив ахборотларга нисбатан мустаҳкам мафкуравий
иммунитет шаклланишининг ижтимоий-психологик мезонлари тизимини ишлаб чиқдик ва
шу тизим асосида ўсмирларда деструктив ахборотларга нисбатан мафкуравий иммунитет
шаклланганлик даражаларини ўргандик, таҳлил қилдик ва тегишли хулосалар чиқаришга
ҳаракат қилдик.

Тегишли илмий адабиётлар таҳлили ва ўз кузатишларимизга асосланган илмий

тадқиқий мулоҳазалар бугунги кунда ёшларимизда айниқса ўсмирлик ёшида деструктив
ахборотларга нисбатан мафкуравий иммунитет шаклланиншининг ижтимоий-психологик
омилларини атрофлича тадқиқ қилишни тақазо қилмоқда.

Бунинг учун эса, даставвал ўсмирларда деструктив ахборотларга нисбатан

мафкуравий иммунитет шаклланганлик даражалари ва омиллари, мезонлари кўламини
белгилаш ва уларнинг ҳар бирини чуқур ўрганиш учун тегишли усулларни ёки услубларни
танлаш ва ишлаб чиқишга тўғри келди. Шунга кўра тегишли илмий адабиётлар устида олиб
борилган таҳлилларимизга асосланиб, ўсмирларда деструктив ахборотларга нисбатан
мафкуравий иммунитет шаклланганлик даражаларини аниқлашга йўналтирилган
диагностик усуллар дастурини ишлаб чиқдик ҳамда ушбу диагностик аппарат асосида
деструктив ахборотларга нисбатан мафкуравий иммунитет шаклланишининг ижтимоий-
психологик омиллари ва уни тадқиқ қилиш услуби белгиланди.

Энди, ҳар бир усулнинг тадқиқот мақсадига мос мазмуни ва тадқиқ қилиш услуби

ҳақида қисқача изоҳ бериб ўтамиз.

I. Қарамлик (аддикция)ни аниқлаш тести.Г.В.Лозоваянинг қарамликнинг 7

кўринишига мойилликни диагностика қилиш методикаси ва унинг тадқиқот мақсадига
мослиги


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

393

Бизнингча ўсмирларда деструктив ахборотларга нисбатан мафкуравий иммунитет

шаклланганлигини ўрганишда ўсмирларни интернет ва компьютерга қарамлиги, вертуал
ўйинларга қарамлиги, телевизорга қарамлиги, деструктив диний ахборотларга қарамлиги
кабилар ўранилишили мақсадга мувофиқ. Шу сабабли биз мазкур тадқиқот ишида
Г.В.Лозоваянинг қарамликнинг 7 кўринишига мойилликни диагностика қилиш
методикасидан фойдаланишни кўзда тутдик. Аддикцияни (addictus лот. «мажбуриятлар
билан боғлиқ») аниқлаш тести шахснинг 7 турдаги қарамликка мойиллигини аниқлайди.

Аддиктив (қарам) хулқ-атворда ўзининг психик ҳолатини ўзгартириш орқали

реалликдан қочишга ҳаракат қилинади. Бунда ҳаёлий хавфсизлик ва эмоционал комфорт
яратилади.

Ташқи фарқлар бордек туюлишига қарамасдан, хулқ-атворнинг қарам шакллари

принципиал жиҳатдан ўхшаш психологик механизмларга эга. Шунга боғлиқ ҳолатда
аддиктив хулқ-атворнинг умумий белгилари ажратилади.

Аввало, шахснинг қарам хулқ-атвори унинг психо физик ҳолатини ўзгартиришга

бўлган қатъий интилишларида намоён бўлади. Бу майилин сонда импульсив-қатъий, енгиб
бўлмас ва тўйинмас ҳолатда кечади. Ташқи томондан бу ҳолат худди ўз-ўзи билан
курашдек, кўпинча эса – ўзини устидан назоратни йўқотгандек кўриниши мумкин.

Аддиктив хулқ-атвор тўсатдан пайдо бўлмайди. Аддикция (қарамлик) узлуксиз

жараёнда шаклланади ва ривожланади. Аддикция бошланиш (кўпинча зарарсиз),
индивидуал кечиш (қарамликнинг кучайиши) ва чиқишга эга. Қарамликнинг турли
босқичларида хулқ-атвор мотивацияси ҳам турлича бўлади.

Бу босқичларнинг кечиш давомийлиги ва характери объектнинг хусусиятларига

(масалан, наркотик модданинг турига) ва аддиктнинг индивидуал хусусиятларига (масалан,
ёши, ижтимоий алоқалари, интеллекти, сублимацияга бўлган қобилиятига) боғлиқ бўлади.

Қарам хулқ-атворнинг яна бир ўзига хос хусусияти бу даврийлиги (цикллилиги)

ҳисобланади.

Бир даврнинг (циклнинг) фазалари:

аддиктив хулқ-атворга бўлган ички тайёргарликнинг мавжудлиги;

хоҳиш-истак ва интилишларнинг кучайиши;

аддикция объектини кутиш ва актив қидириш;

объектни топиш ва ўзига хос кечинмаларга эришиш;

бўшашиш;

ремиссия фазаси (нисбатан тинчланиш).

Кейинчалик цикл индивидуал частота ва ифодаланганлик билан такрорланади.
Қарам хулқ-атвор касаллик ёки ўлимга олиб келмайди, лекин шахсда асл ҳолига

қайтиши мумкин бўлган ўзгаришларни содир қилади.

Г.В.Лозовая методикаси, шунингдек, қарамликка умумий мойилликни диагностика

қилиш имконини беради.

1. Интернет ва компьютерга қарамлик.
2. Ўйинларга қарамлик.
3. Овқатланишга қарамлик.
4. Телевизорга қарамлик.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

394

5. Динга қарамлик.
6. Соғлом турмуш тарзига қарамлик.
7. Қарамликка умумий мойиллик.

Тест натижаларига асосланиб диагноз қўйиш мумкин эмас, чунки бу методика

ориентировка учун мўлжалланган бўлиб, у ёки бу қарамликка бўлган умумий мойилликни
ифодалашга хизмат қилади.

Ўтказиш тартиби: Сизга 35 та савол (мулоҳаза)дан иборат тест материаллари

берилади. Берилган фикрларни диққат билан ўқиб, узоқ ўйлаб ўтирмасдан, қуйидаги жавоб
вариантлардан бирини танланг:

1. Йўқ – 1 балл
2. Йўқ деса ҳам бўлади – 2 балл
3. Йўқ ҳам, ҳа ҳам эмас – 3 балл
4. Ҳа деса ҳам бўлади – 4 балл
5. Ҳа – 5 балл.

Тестнинг калити. Тест натижаларини қайта ишлаш.
Қарамликка бўлган мойилликнинг алоҳида кўринишлари бўйича қўйилган балларни

қўшинг:

1.Телевизорга бўлган қарамлик: 1, 8, 15, 22, 29.
2.Ўйинга бўлган қарамлик: 2, 9, 16, 23, 30.
3.Овқатланишга бўлган қарамлик: 3, 10, 17, 24, 31.
4.Динга бўлган қарамлик: 4, 11, 18, 25, 32.
5.Компьютерга бўлган қарамлик (интернет, ижтимоий тармоқлар): 5, 12, 19, 26, 33.
6.Соғлом турмуш тарзига бўлган қарамлик: 6, 13, 20, 27, 34.
7.Қарамликка бўлган умумий мойиллик: 7, 14, 21, 28, 35.
Интерпретация (расшифровка-шартли нормалар):
5-11 балл – паст;
12-18 ўрта
19-25 – юқори даражадаги мойиллик.
Хулоса қилиб шуни айтишимиз керакки, ўсмирларда деструктив ахборотларга

нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришда ишончли методлардан фойдаланиш
ўз самарасини ва маҳсулдорлигини беради. Ўсмир ёшларнинг ёши ва индивидуаллигини
ҳисобга олган ҳолда улар билан мунтазам равишда психологик ишлар олиб бориш зарур.


REFERENCES

1.

Каримов И.А.Юксак маънавият–енгилмас куч/Ислом Абдиғаниевич
Каримов. –Т.: “Маънавият”,2008.–176 б.

2.

Ғ.Б.

ШОУМАРОВ

умумий

таҳрири

остида

Ўзбекистонда

дин

психологиясининг илмий-назарий ва амалий масалалари / Илмий тўплам. –
Тошкент, 2019. – 308 бет.

3.

«Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли
ѐшлар-мамлакат тараққиѐтининг муҳим омили» мавзусидаги XIIIреспублика
илмий-амалий конференцияси материаллари.-Самарқанд: СамДАҚИ нашри,
2016 й.

References

Каримов И.А.Юксак маънавият–енгилмас куч/Ислом Абдиғаниевич Каримов. –Т.: “Маънавият”,2008.–176 б.

Ғ.Б. ШОУМАРОВ умумий таҳрири остида Ўзбекистонда дин психологиясининг илмий-назарий ва амалий масалалари / Илмий тўплам. – Тошкент, 2019. – 308 бет.

«Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ѐшлар-мамлакат тараққиѐтининг муҳим омили» мавзусидаги XIIIреспублика илмий-амалий конференцияси материаллари.-Самарқанд: СамДАҚИ нашри, 2016 й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов