EDUCATION OF PROFESSIONAL COMPETENCE OF STUDENTS IN MEDICAL HIGHER EDUCATION INSTITUTIONS

HAC
Google Scholar
To share
Xakimova, S. (2023). EDUCATION OF PROFESSIONAL COMPETENCE OF STUDENTS IN MEDICAL HIGHER EDUCATION INSTITUTIONS. Modern Science and Research, 2(12), 1238–1244. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/27469
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article provides recommendations and information on the upbringing of professional competence of students in medical higher education institutions.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1238

ТИББИЁТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ КАСБИЙ

ЛАЁҚАТЛИЛИГИНИ ТАРБИЯЛАШ

Хакимова Шахло

Низомий номидаги ТДПУ тадқиқотчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.10431185

Аннотация.

Ушбу мақолада тиббиёт олий таълим муассасаларида талабаларнинг

касбий лаёқатлилигини тарбиялаш борасидаги тавсия ва маълумотлар келтирилиб
ўтилган.

Калит сўзлар:

талабаларнинг касбий лаёқати, узлуксиз педагогик таълим тизими,

шахсга йўналтирилган ўқитиш, профессионализм.

EDUCATION OF PROFESSIONAL COMPETENCE OF STUDENTS IN

MEDICAL HIGHER EDUCATION INSTITUTIONS

Abstract.

This article provides recommendations and information on the upbringing of

professional competence of students in medical higher education institutions.

Keywords:

professional competence of students, a system of continuous pedagogical

education, personality-oriented teaching, professionalism.

ФОРМИРОВАНИЕ ПРОФЕССИОНАЛЬНОЙ КОМПЕТЕНТНОСТИ

СТУДЕНТОВ МЕДИЦИНСКИХ ВУЗОВ

Аннотация.

В данной статье представлены рекомендации и информация по

воспитанию профессиональной компетентности студентов медицинских вузов.

Ключевые слова:

профессиональная компетентность студентов, система

непрерывного педагогического образования, личностно-ориентированное обучение,
профессионализм.


Бўлажак тиббиёт ходимининг касбий лаёқатлилигини тарбиялаш муаммосини

ўрганиш ишига бир қатор илмий ишлар бағишланган. Бироқ бу муаммонинг турли
жиҳатлари ва аспектларига олимларнинг қизиқишлари камаймаяпти, бу эса узлуксиз
педагогик таълим тизимини модернизациялаш ва ривожлантиришнинг ҳозирги замон
босқичида алоҳида аҳамиятга эгалигидан ва унинг долзарблигидан гувоҳлик беради.

Шахсга йўналтирилган ўқитиш – бу талабанинг шахсий хусусиятлари, қизиқишлари,

қобилияти ҳамда имкониятларини инобатга олувчи, илғор педагогик ва ахборот
технологияларидан талаба шахсини ривожлантиришда самарали фойдаланишга қаратилган
жараёндир. Шу боис ўқитишни дифференциаллаш ва индивидуаллаштириш шахсга
йўналтирилган таълимни жорий этишнинг асосий тамойиллари сифатида хизмат қилади.

Замонавий жамиятда таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик йўналиши –

бу инсоннинг турли соҳаларда мақсадли мустақил фаолияти асосида унинг интеллектуал
ва ахлоқий ривожланишидир. Жаҳоннинг ривожланган давлатлари қатори мамлакатимизда
ҳам таълимдаги ислоҳотлар жараёнида мустақил таълимни рағбатлантириш муҳим
йўналиш сифатида қаралмоқда. Бўлажак тиббиёт ходимининг касбий лаёқатлилигини
тарбиялаш феноменини тадқиқ қилишга А.Каримов, Р.Х.Джураев, В.А.Кан-Калик,
Н.В.Кузьмина, В.А.Сластенин ва бошқа қатор олимларнинг ишлари тиббий


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1239

компетентликка

1

бағишланган. Бу муаллифлар касбий лаёқатлилик шахсиятли-

ишончлилик сифатлари билан бирликда бўлажак тиббиёт ходимининг касбий-шахсиятли
ҳодиса сифатида тиббий маданиятини тавсифлайди деган фикрда якдилдирлар. Ўз
навбатида, касбий лаёқатлилик тушунчаси, В.А.Сластенин таъкидлаганидек, педагогнинг
педагогик фаолиятни амалга оширишга назарий ҳамда амалий тайёрлигининг бирлигини
ифодалайди ва унинг профессионализмини тавсифлайди. Тадқиқот муаммоси бўйича
психологик, педагогик адабиётларни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, «касбий
лаёқатлилик» ва «профессионализм» тушунчалари синонимлар сифатида қаралади. Бироқ
уларнинг моҳиятини аниқлашда фарқлар бор. Мазкур тадқиқотда бу фарқлар муҳимдир,
чунки унинг тадқиқот мавзуси педагогик маҳоратнинг маълум даражасига эга бўлган
мутахассиснинг лаёқатлилигини эмас, балки тиббиёт олий таълим муассасаларида
бўлажак тиббиёт ходимларининг касбий лаёқатлилигини шакллантиришга ёрдам берадиган
психолого-педагогик муаммоларига қаратилган.

Жумладан, А.К.Маркова талқинида профессионализм дейилганда «касбнинг одам

шахсига меъёрий талаблари тушунилади. Бу ерда профессионализм – одамнинг меҳнатни
муваффақиятли бажариш учун зарурий шахсиятли характеристикалари мажмуи»ни
англайди. Бундай тушуниш шартли равишда «меъёрий профессионализм» деб аталади .

Е.А.Климов «профессионализм» тушунчаси билан иш кўрсатиб, унинг аниқ намоён

бўлиши кўп жиҳатдан фаолият амалга ошириладиган муҳит билан детенминирланиши
далилини ҳисобга олишни таклиф этади. Демак, умумий кўринишда педагогик фаолият
субъекти «одам – одам» типидаги тизимда профессионал каби қаралиши мумкин .

Касбга лаёқатлилик диагностикаси

2

профессионализмининг моҳиятли характерис-

тикаларига диагностик, коммуникативлик, бошқарув ва проектив ўқувлар гуруҳларини
киритиш лозим. Меҳнатнинг ижро-ҳаракат томонига қўйиладиган талаблар ушбу
хусусиятларни назарда тутади: касбий қўйилган нутқ – аниқлик, дона-дона талаффуз,
тингловчилар учун қулай суръат, тушунарлилик, ҳиссиётли; ҳаракатлар ва мимиканинг
ифодалилиги, ҳаракатларнинг аниқлиги ва координацияланганлиги. Тиббиёт ходимининг
билиш фаолияти кўп жиҳатдан ўрганилаётган нарсаларнинг мураккаблиги, динамикаси,
ностандартлиги, ижтимоий ҳодисаларни ажратиб турадиган чегараларнинг таъсири, уларни
излаш, ноаниқлиги билан белгиланади, бу эса кузатувчанлик, суҳбатдошнинг ички
дунёсини моделлаштириш уқувини назарда тутади. Мазкур ҳолда ўз-ўзини тартибга солиш
хусусиятлари ўз билим ва малакаларини доимо такомиллаштириш зарурати, бошқа
одамларга қаратилган ўз хатти-ҳаракатини қатъий мувофиқлаштириш уқуви билан
тавсифланади.

«Профессионализм» ва «касбий лаёқатлилик» тушунчалари муносабатини

кўргазмали қилиб бундай тасвирлаш мумкин .

1

Компетентлик – лот.comptens – тегишли, лаёқатли. Олий таълим, луғат маълумотнома. Академик

С.С.Ғуломов тахрири остида. Тошкент, «Молия»,, 2003 йил. 144 бет.

2

Касбга лаёқатлилик диагностикаси – индивиднинг касбий лаёқатлилигини инсон қобилиятини ўлчовчи

тестлар ёрдамида белгилаш; консультатн ўлчаш натижаларини касб талаблари билан қиёслаб шахснинг
муайян касбга лаёқатли ёки лаёқатсизлиги ҳақида хулоса чиқаради. Олий таълим, луғат маълумотнома.
Академик С.С.Ғуломов тахрири остида. Тошкент, «Молия», 2003 йил. 132 бет.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1240







1-расм. «Профессионализм» ва «касбий лаёқатлилик»

тушунчаларининг муносабати.

Бу тушунчалар фаолиятнинг мукаммаллиги, олий сифати ва уни амалга ошириш

даражасининг бир йўналишли векторидир. Одам профессионализми лаёқатлилик билан бир
қаторда унинг касбий йўналганлиги, шахс касбий муҳим сифатларининг мавжудлиги билан
таъминланади. Профессионализмнинг юқори даражасига одам ўз фаолиятини эгаллаш ва
узоқ вақт бажариш жараёнида эришади. Демак, педагогнинг касбий лаёқатлилиги
мутахассиснинг профессионализмини тарбиялашда асос бўлади ва улар орасига тенглик
белгисини қўйиш мумкин эмас.

Бўлажак тиббиёт ходимининг касбий тарбияланганлик лаёқатлилигини тадқиқ

қилишга бағишланган асарларда унинг қуйидаги турлари фарқ қилинади:

махсус

тарбияланганлик лаёқатлилиги

– касбий фаолиятини етарлича юқори даражада

эгаллаганлик, ўзининг келгуси касбий ривожланишини лойиҳалаш қобилияти ;

ижтимоий тарбияланганлик лаёқатлилиги

– биргаликдаги (гуруҳли,

кооператив) касбий фаолиятни, ҳамкорликни ва, шунингдек, мазкур касбда қабул қилинган
касбий мулоқот услубларини эгаллаганлик, ўз касбий меҳнати натижалари учун ижтимоий
масъуллик :

аутолаёқатлилик

– ўзининг ижтимоий-касбий характеристикалари ҳақида

адекват тасаввур ва касбий деструкцияларни енгиб ўтиш технологияларини эгаллаганлик ;

экстремал касбий лаёқатлилик

– тўсатдан мураккаблашган шароитларда,

ҳалокатларда, технологик жараёнлар бузилганида ва ҳ.к.ларда ишлаш қобиляти .

Касбий тарбияланганлик лаёқатлилигининг кўрсатиб ўтилган турлари бундай

хилма-хиллигига қарамасдан, муаллифлардан ҳеч бири уларни таснифлаш мумкин
бўладиган умумлаштирувчи критерий асосни келтирмайди. Жумладан, ижтимоий
тарбияланганлик ва экстремал лаёқатлиликлар тавсифлаш учун турли асосларга эга, ва
демак, структураси, мазмуни ва тарбиялаш шароитлари бўйича фарқ қилади. Равшанки,
мазкур муаммо ҳозирги замон педагог ва психологлари ишларида ҳали ўз ечимини тўла
топади.

Фақат шуни қайд этамизки, бу ерда айтиб ўтилган касбий тарбияланганликда

лаёқатлилик турлари одамнинг касбий фаолиятда ва муомалада етуклигини, профессионал
шахснинг қарор топишини англатади. Бу ерда «етуклик» сўзи «одам руҳий, ақлий ва
жисмоний қобилиятларининг энг юқори ривожланган, ривожланган масъулият ҳисси,
бошқа одамлар ҳақида ғамхўрлик қилиш эҳтиёжи, жамият ҳаётида фаол иштирок этиш
қобилияти» сифатида қаралади .

Тиббиёт

ходимининг

профессионалт

изими

Тиббиёт ходимининг

касбий

лаёқатлилиги


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1241

Касбий тарбияланганликдаги лаёқатлилик дейилганда нимани тушунмоқ керак?

С.И.Ожеговнинг рус тили изоҳли луғатида ушбу таърифни кўрамиз: «лаёқатли – бирор
соҳада билувчи, хабардор, обрўли». «Компетенция – 1. Кимдир яхши хабардор бўлган
масалалар доираси. 2. Кимнингдир ваколатлари, ҳуқуқлари доираси». Чет тиллар изоҳли
луғатида «лаёқатли – маълум соҳада билимдон, хабардор одам; ўз билимлари ва ҳуқуқлари
бўйича бирор нарсани қилиши, бирор нарса ҳақида ҳукм чиқариши мумкин бўлган одам».
Академик С.С.Ғуломов тахрири остида чоп этилган «Олий таълим» луғат - маълумотнома
тўпламида - «Компетентлик – лот.comptens – тегишли, лаёқатли» деб ифодаланган .

Бироқ, «лаёқатлилик» ёндашуви доирасида «лаёқатлилик» бу «… талабанинг

эгаллаган билимларига, унинг ўқув ва ҳаётига, тажрибасига асосланган, билиш фаолияти
ва таълим амалиёти натижасида ривожлантирган мустақил амалга ошириладиган
қобилиятдир». Ўз навбатида лаёқатлилик дейилганда «атроф борлиқ ёки фаолиятнинг одам
лаёқатлилиги билан эгаллаши лозим бўлган соҳаси (доираси) деб тушуниш» мақсадга
мувофиқдир. Демак, лаёқатлилик аниқ вазиятда намоён бўлади, у индивид лаёқатлилигини
баҳолаш тизимини ишлаб чиқишда муҳим омилдир.

Шундай қилиб, касбий лаёқатлилик – бу меҳнат субъектининг (мутахассис ёки

жамоанинг) кундалик фаолиятидаги вазифаларни ва мажбуриятларни бажаришига касбий
тайёргарлиги ва қобилиятидир .

Бу феноменнинг тадқиқини маълум даражада унинг тиббиёт олий ўқув юрти

босқичида қарор топиши долзарблаштирган. Бўлажак тиббиёт ходимларининг касбий
лаёқатлилигини тарбиялашнинг ижтимоий-психологик, дидактик, ташкилий, мониторинг
қилиш ва бошқа аспектлари баъзи олимлар томонидан тадқиқ қилинади (Н.Н.Нацаренус).

Мазкур ёндашувни Тиббиёт олий таълим муассасаларида бўлажак тиббиёт

ходимларининг касбий лаёқатлиликнинг мазмунини, структурасини, асосланганлигини ва
тарбиялаш имкониятини энг тўлиқ даражада очиб беришга имкон беради деб ҳисоблаймиз.

Бунда «тайёрлик» сўзи бирор нарса учун ҳамма нарса қилинган, ҳамма нарса тайёр»

ҳолати, «қобилият» сўзи эса «қандайдир ишларни бажариш учун уқувлар, шунингдек,
имкониятлар» ҳолати маъносида қўлланилади .

Бундай ишга ўргатиш мумкин эмаслиги тушунарли. Б.Д.Элькопин фикрича, мазкур

ёндашув доирасида «киришиш вазиятларини» яратиш ва олдиндан бериш лозим . Бу
ишлатилган «киришиш» сўзи вазиятни баҳолаш, у ёки бу ечимларни талаб этадиган ишлар
ва муносабатларни лойиҳалашни англатади.

Касбий лаёқатлилик мутахассис фаолиятини ва унинг ички тузилиши муҳим

характеристикаларини акс эттиришга таянади деб тушунишга асосланган ҳолда, касбий
лаёқатлилик структурасини унинг асосий компонентларини тавсифлаш нуқтаи назаридан
ойдинлаштириш мумкин.

Тиббий фаолиятга нисбатан унинг компонентларини тиббиёт ходими фаолиятининг

нисбатан мустақил функционал турлари сифатида ажратиш ёндашуви устун туради.

Тиббиёт олий таълим муассасаларида бўлажак тиббиёт ходими фаолиятининг

психологик структураси характеристикаси Н.В.Кузьмина ишларида ёритилган. Шуни қайд
этиш керакки, педагог уқувлари тизими улар томонидан анъанавий ўқитиш назарияси


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1242

позициясидан қаралади, унга асосан ўқитиш бу билимларни ўқитувчидан ўқувчига
узатилиш жараёнидан иборатдир.

Н.В.Кузьмина фикрича, тиббий фаолият ўз ичига бешта компонентни олади:

гностик

– тиббий тизим амал қилишининг қонунлари ва механизмлари ҳақида янги

билимларни тўплаш ва ҳосил қилиш вазифасини ҳал этади;

лойиҳалаш

– ўқитилаётган

курснинг мақсадларини ва уларга эришиш йўлларини лойиҳалаштирши билан боғлиқ;

конструктив

– курснинг мазмунини ва унинг тузилишини, машғулотларни ўтказиш

шакллари ва методларини танлаш бўйича ишларни ўз ичига олади;

ташкилий

режалаштирилган ишни амалга ошириш вазифасини ҳал этади; коммуникатив – тиббий
жараённинг субъекти ва объекти орасидаги тиббий мақсага мувофиқ ўзаро муносабатларни
ўрнатиш билан боғлиқ ишларни ўз ичига олади.

Гностик компонент

тиббиёт ходими фаолиятида марказий ўрин тутади. У ўз ичига

ўз фаолияти жараёни хусусиятлари натижаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш; бошқа
одамларга уларнинг ёш ва типологик хусусиятларини ҳисобга олиб таъсир кўрсатиш
фаолияти мазмуни ва қобилиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш. Бу фаолият аспекти ушбу
уқувлар билан тавсифланади: талабани ўз фани соҳасидаги энг янги ютуқлар билан
таништириш; ўз фаолиятини ва талабалар фаолиятини таҳлил қилиш; ўқитишда ўзининг
кучли ва бўш томонларини англаш; ўз фаолиятида тиббий назария тавсияларини ҳисобга
олиш; тиббий жамоаларини ўрганишда психологик назарияга таяниш; ўз амалий
фаолиятида методик тавсияларни жорий қилиш; ўз фанини эркин билиш; турли ўқув
йиллари талабалари билан даволаш ишининг хусусиятларини билиш; тиббий вазиятни
таҳлил қилиш ва уларга ўз таъсир кўрсатиш натижаларини кўра билиш.

Тиббиёт ходими фаолиятининг

конструктив компоненти

қуйидагилардан иборат:

ахборот мазмунини танлаш ва унинг композициясини ишлаб чиқиш; талабаларнинг мазкур
ахборот ўзлаштирилиши мумкин бўлган фаолиятини лойиҳалаш; ўз фаолиятини ва ўзини
тутишини талабалар билан самарали ишлаш учун лойиҳалаштириш. Шу муносабат билан
тиббиёт ходими қуйидаги уқувларга эга бўлиши лозим: бир машғулот учун материални
танлаш; ундаги асосий тушунчаларни ва қонуниятларни ажратиш; машғулотда амалий ва
назарий ўқув материалининг тўғри муносабатини топиш; машғулотларнинг бир
босқичидан бошқасига мантиқий ўтишларини режалаштириш; назарий материални
соддадан мураккабга томон жойлаштириш; қўйилган мақсадларга асосланган ҳолда
топшириқлар ва масалалар тизимини ишлаб чиқиш; машғулотнинг оқилона структурасини
унинг мақсадларига мувофиқ равишда танлаш; талабаларнинг мустақил ишлари учун
топшириқларни ишлаб чиқиш.

Ташкилий компонент

ўз ичига қуйидагиларни олади; ўз фаолиятини ва талабалар

билан ўзаро ишини ташкил этиш; фаолиятнинг бир томонига мувофиқ равишда тиббиёт
ходими қуйидагиларни ташкил этиш тажрибаларига эга бўлиши лозим: ўз вақтини,
талабаларнинг индивидуал ва жамоа бўлиб ишлашларини; улар билан ўзаро ишлашни;
талабалар фаолияти устидан тизимли назоратни; ўқитишнинг фаол шаклларини; ўқув
материалини мустақил ўрганишни ва қўллашни ва ахборотни узатишни.

Шахслараро ўзаро муносабатларни тавсифлайдиган

коммуникатив компонент

қуйидаги усулларни назарда тутади: одамни ҳар томонлама ва холис қабул қилиш;


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1243

суҳбатдошда ишонч уйғотиш; конфликтларни кўра билиш ва конструктив ҳал қилиш;
мулоқотдош шеригини тўғри ва одоб билан танқид қилиш; ўзига нисбатан билдирилган
танқидни қабул қилиш ва ҳисобга олиш.

Психологлар Л.С.Виготский , А.Н.Леонтьев, П.Я.Гольперин ишларига таянадиган

фаолиятли ёндашувни изчил амалга оширилиши олий ўқув юртида ўқитиш мақсади
сифатида ўқитиш субъектида маълум фаолиятни бажаришга касбий тайёгарликни
тарбиялашни кўзда тутади. У ҳолда тиббиёт олий ўқув юртида ўқитишнинг асосий
натижаси талабаларда касбий вазифаларни амалга ошириш, фаолият масалаларини ҳал
этиш уқувларини тарбиялашдан иборат бўлади. Масаланинг бундай қўйилиши воситалар
ва методларга ва талабада фаолиятнинг маълум турини тарбиялашни амалга ошираётган
тиббиёт ходимининг уқувларига ҳам бошқача ёндашувни талаб этади. Фаолиятли
ёндашувнинг амалга оширилишига Б.Джураеванинг позицияси кўп даражада мос келади;
у ўқитувчи фаолиятининг ушбу турларини ажратади: гностик, ўқув-методик, креатив,
коммуникатив-ташкилий. Тиббий фаолиятнинг структуравий элементлари сифатида
қуйидагилар келади:

1. Мазкур фан учун хос бўлган билимлар таркибини мутахассис касбий

фаолиятининг типик масалалари структурасига интеграциялаш. Ўқув фанини ўқитиш
мақсадларини ишлаб чиқиш ва таснифлаш.

2. Фаннинг ўқув-методик мазмунини танлаш ва ўқитиш дастурини талабаларнинг

билиш фаолиятлари элементлари бўйича ёйиш.

3. Креатив фаолият – барча ажратилган мавзулар бўйича ўқув дастурига мувофиқ

равишда ўқув-методик таъминотни ишлаб чиқиш.

4. Талаба ва ўқитувчи ўзаро ишлашининг коммуникатив-ташкилий аспектларини

талабаларнинг ўзича бошқариладиган иши жараёнида ишлаб чиқиш. Тўғриловчи назоратни
ташкил этиш.

Фаолиятнинг конструктив ва лойиҳалаш компонентлари муаллиф томонидан

гностик элемент таркибига киритилган. Бу билан бир вақтда ўқитувчи фаолиятининг
креатив ва коммуникатив-ташкилий компонентларини мустақил компонентлар сифатида
қараш таклиф этилади. Бундай ёндашувда эътибор талабаларнинг ўзича бошқариладиган
ўқув фаолияти жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ишлашларини ташкил этиш
заруратига қаратилган. Фаолиятнинг бу турлари касбий-йўналтирилган ўқитиш
технологиясини лойиҳалаш, тузиш ва амалга оширишда ўқитувчи томонидан бутунлай ва
тўла амалга оширилади.

Бироқ муаллиф томонидан таклиф этилган ёндашув унинг элементлари тўлалигига

даъво қилолмайди, чунки тиббий маданият фаолиятнинг барча томонлари ва соҳалари
етарлича аниқ очиб берилмаган. Масалан, педагогик ҳодисаларга илмий ёндашувнинг
амалга оширилиши тиббиёт ходимида эвристик изланиш уқувларини, илмий-тиббий
тадқиқот методларини, шу жумладан шахсий тажрибаси ва бошқаларнинг тажрибасини
таҳлил қилишни эгаллаганликни талаб қилади, бу эса тадқиқот, рефлексив ва бошқа
вазифаларни амалга ошириш уқувини назарда тутади.

Бўлажак тиббиё ходимларининг касбий лаёқатлилиги тиббий меҳнатнинг барча

томонларида: касбий фаолиятда, кундалик муносабатларда, шахсият ривожланишида,


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1244

меҳнатнинг мажмуий натижасида намоён бўлади ва унинг барча компонентлари
шаклланганлигини талаб этади.

Шуни таъкидлаш керакки, тиббиёт олий ўқув юрти тиббиёт ходимининг энг муҳим

вазифаси талабаларнинг касбий лаёқатлиликларини барқарорлаштириш, тўлдириш ва
трансформациялаш

механизмлари

бошқариш

имкониятларини

босқичма-босқич

тарбиялаш учун психолого-тиббий шароитларни яратишдан иборат. Шароитларни ошириб
бориш босқичлари қуйидагича: талабанинг фаолиятини тиббиёт ходими бошқариши –
ўқитувчи ва талаба томонидан касбий лаёқатлилик иш механизмларининг биргаликда
бошқарилиши – бўлажак тиббиёт мутахассиснинг касбий ўз-ўзини ривожлантиришини ўзи
бошқариши.

Тиббиёт олий ўқув юртида ўқув касбий фанларни ўқитиш амалиётида юқорида

тавсифланган механизмлардан фойдаланиш касбий лаёқатлиликнинг шаклланишига,
шунингдек, бўлажак тиббиёт ходимлари фаолиятининг касбий муҳим йўналганлигига
ёрдам берадиган тиббий - психологик шароитларнинг яратилишига ёрдам беради.

Ҳозирги вақтда тиббий касбий лаёқатлиликни шакллантиришда бу вазифаларни ҳал

этишга қодир бўлган касбий йўналтирилган ўқитиш технологиясига катта эътибор
берилмоқда. Тиббиёт олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан
ишлаб чиқилаётган ва фойдаланилаётган ўқитиш технологиялари бўлажак тиббиёт
ходимининг мутахассис касбий лаёқатлилигининг қарор топиши ва тарбиялаш таълим
тизимининг таркибий қисми бўлиб, тиббиёт соҳасидаги касбни эгаллашнинг касбий-
аҳамиятли базасини дастлабки яратишга, касбий фаолиятни юқори даражада амалга
ошириш учун назарий, амалий ва мотивацияли тайёргарликнинг ва қодирликнинг секин-
аста шаклланишига ёрдам беради.

REFERENCES

1.

Абу Наср Форобий. Рисолалар. Масъул муҳаррир Ўзбекистон Республикаси ФА
ҳақиқий аъзоси М.М.Хайруллаев. Тошкент, Фан нашриёти, 1975, 71-72 б.

2.

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. I-т.Тошкент, 1968, 151 б.

3.

Авлоний А. Танланган асарлар. Икки жилдлик. 2-жилд. – Т.: Маънавият, 1998. –304
б.

4.

Олий \ луғат – маълумотнома\ таълим. Академик С.С.Ғуломов таҳрирни
остида. Тузувчилар: М.Х.Саидов, Л.В.Перегудов, З.Т.Тоҳиров.Олий таълим
(луғат -маълумотнома). –Т.: «Молия» нашриёти, 2003, 456 б.

5.

Реан А. А. и др. И. Психология и педагогика. \Реан А. А., Бордовская Н. В., Розум
С. И. – СПб.: Питер, 2001. – 432 с.

6.

Рубинштейн С.Л. Основы общей психологии.–СПб.:Питер, 2006. – 713.

7.

Скаткин М.Н. Проблемы современной дидактики. – М.: Педагогика, 1984. – 95 с.

8.

Сластенин В.А., Подымова Л.С. Педагогика: инновационная деятельность. – М.,
1997

9.

Фарберман Б.Л. и др. Олий ўқув юртларида ўқитишнинг замонавий усуллари.-
Тошкент, 2002.-Б.192

References

Абу Наср Форобий. Рисолалар. Масъул муҳаррир Ўзбекистон Республикаси ФА ҳақиқий аъзоси М.М.Хайруллаев. Тошкент, Фан нашриёти, 1975, 71-72 б.

Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. I-т.Тошкент, 1968, 151 б.

Авлоний А. Танланган асарлар. Икки жилдлик. 2-жилд. – Т.: Маънавият, 1998. –304 б.

Олий луғат – маълумотнома таълим. Академик С.С.Ғуломов таҳрирни остида. Тузувчилар: М.Х.Саидов, Л.В.Перегудов, З.Т.Тоҳиров.Олий таълим (луғат -маълумотнома). –Т.: «Молия» нашриёти, 2003, 456 б.

Реан А. А. и др. И. Психология и педагогика. Реан А. А., Бордовская Н. В., Розум С. И. – СПб.: Питер, 2001. – 432 с.

Рубинштейн С.Л. Основы общей психологии.–СПб.:Питер, 2006. – 713.

Скаткин М.Н. Проблемы современной дидактики. – М.: Педагогика, 1984. – 95 с.

Сластенин В.А., Подымова Л.С. Педагогика: инновационная деятельность. – М., 1997

Фарберман Б.Л. и др. Олий ўқув юртларида ўқитишнинг замонавий усуллари.- Тошкент, 2002.-Б.192

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов