IMPROVING THE INVESTIGATION OF ENVIRONMENTAL CRIMES

HAC
Google Scholar
To share
Mardonov, Z. (2024). IMPROVING THE INVESTIGATION OF ENVIRONMENTAL CRIMES. Modern Science and Research, 3(2), 706–724. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/31187
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article analyzes the problems of improving the investigation of environmental crimes through theoretical and practical examples. Based on the analysis, a proposal for further improvement of this crime was developed.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

706

ЭКОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Мардонов Замонбек Абдукарим ўғли

E-mail:

zamonmardonov@gmail

;

Phone: +99893 110-31-92

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси “Тергов фаолияти”

мутахассислиги бўйича магистратура тингловчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.11001893

Аннотация. Мақолада экология соҳасидаги жиноятларни тергов қилишни

такомиллаштириш масалаларининг назарий ва амалий мисоллар орқали таҳлил килинган.

Таҳлиллар асосида ушбу жиноятни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб

чиқилган.

Таянч тушунчалар: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, жиноят,

жазо, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, мулкий зарар, маънавий зарар, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари, тергов фаолияти, экология.

IMPROVING THE INVESTIGATION OF ENVIRONMENTAL CRIMES

Abstract. The article analyzes the problems of improving the investigation of

environmental crimes through theoretical and practical examples. Based on the analysis, a
proposal for further improvement of this crime was developed.

Key words: Criminal Code of the Republic of Uzbekistan, crime, punishment, extenuating

circumstances, property damage, moral damage, law enforcement agencies, investigative
activities, ecology.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ РАССЛЕДОВАНИЯ ЭКОЛОГИЧЕСКИХ

ПРЕСТУПЛЕНИЙ

Аннотация. В статье на теоретических и практических примерах анализируются

проблемы совершенствования расследования экологических преступлений. На основе
анализа было разработано предложение по дальнейшему совершенствованию данного
преступления.

Ключевые слова: Уголовный кодекс Республики Узбекистан, преступление,

наказание, смягчающие обстоятельства, имущественный вред, моральный вред,
правоохранительные органы, следственные действия, экология.


КИРИШ

Бугунги кунда табиий ресурслар камайиб, экологик вазият кескинлашиб бораётган

бир пайтда бу борада жиноятларни олдини олиш, уларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши
базасидан судга қадар иш юритиш самарадорлигини ошириш олдимизда турган муҳим
вазифалардан биридир. Айниқса экология соҳаларидаги жиноятларни тергов қилишни
такомиллаштириш эса экология ҳуқуқи фанлари олдида турган устувор вазифалар бўлиб
қолмоқда.

Таъкидлаш жоизки, экологик жиноятлар бошқа жиноятларга қараганда, алоҳида

жамият, давлат таъбир жоиз бўлса, бутун бир минтақа доирасида оғир салбий
оқибатларга олиб келади, бундай оқибатларни бартараф этиш жуда узоқ муддат талаб
этади ёки умуман аввалги ҳолатини қайта тиклашнинг имкони бўлмайди. Бир сўз билан


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

707

айтганда, экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни масаласини том маънода
инсониятни сақлаб қолиш ҳамда ҳимоя этиш воситаси деб ҳисоблашимиз мумкин. Шундай
экан, экология соҳасидаги жиноятларни тергов қилишни такомиллаштириш бугунги кунда
давр талабига айланиб улгурди. Чунончи, экологик жиноятларга қарши кураш давлатимиз
ҳамда жиноят ҳуқуқи олдида турган долзарб вазифалардан бўлиб, улар фаолиятининг
устувор йўналишига айланиши, давлат сиёсати даражасига кўтарилиши лозим. Зотан,
табиатни тиклашдан кўра, асраш ва вайрон бўлишининг олдини олиш осон ва мақсадга
мувофиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида

ҳудуд бўйича бешинчи, аҳоли сони бўйича эса учинчи ўринда туради. Ҳозирда
Ўзбекистонда 37 миллионга яқин одам яшашини эътиборга олсак, иккинчи жаҳон
урушидан олдин бу сон 3,8 мартага кам эканлигини айтиш мумкин. Ўзбекистонда бутун
дунёдаги каби касаллар билан бирга касаллик турлари ҳам кўпайиб бормоқда. Буларнинг
кўпчилиги экология ҳолати билан боғлиқ.

Республикамизда ҳам жамиятимизнинг асосий муаммоларидан бири бўлган

табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ер ва бошқа ресурслардан оқилона фойдаланиш
бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда ва айнан шу масалалар бўйича
оммавий ахборот воситаларида жуда кенг тарзда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб
борилмоқда. Сайёрамизнинг биосфераси салбий томонга ўзгара бошлади. Бизга маълумки,
техниканинг тараққий этиши ва ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан жамият ва
табиатнинг ўзаро муносабати борган сари кескинроқ бўла бошлайди. Яъни ишлаб чиқариш
ривожланган сари унинг чиқиндилари ҳам орта бориб, уларнинг атроф муҳитга зарари
кескинлашиб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш имокниятларини чеклашга сабаб бўлади.

Охирги чорак асрдан кўпроқ вақт ичида Ўзбекистондаги экология иқтисод тизими

мувозанатида баъзи бир салбий жихатларга сабаб бўлди. Масалан, сув ресурсларининг
ўткир танқислигига ва уларнинг қишлоқ хўжалиги коммунал маиший хўжалик саноат
чиқиндилари

билан

ифлосланиши

даражасининг

ортиб

кетишига,

тупроқ

ҳосилдорлигининг пасайиб кетишига ва Ўзбекистоннинг кўп шаҳарларида ҳаво
қатламининг ёмонлашувига олиб келди.

Асосий қисм.

Экология соҳасидаги жиноятлар – бу Жиноят кодексида назарда

тутилган, инсоннинг ҳаётий фаолиятини табиий муҳитда сифат жиҳатидан сақлаб туришга,
унинг ресурсларидан оқилона фойдаланишга, аҳолининг экологик хавфсизлигини
таъминловчи ижтимоий муносабатларга тажовуз қилувчи ижтимоий хавфли
қилмишлардир.

Экология соҳасидаги жиноятлар ўз тавсифига кўра бир вақтда иқтисодий жиноятлар

(табиий ресурслардан ғайриқонуний равишда фойдаланиш); зўрлик ишлатиб содир
этиладиган (инсон соғлиғига тўғридан-тўғри зарар етказиш билан боғлиқ бўлган) жиноят,
ғараз мақсадларда содир этиладиган (қонунга хилоф равишда ов қилиш, балиқ тутиш ва
ҳоказо) жиноят ҳам ҳисобланиб, ўзининг салбий оқибатлари жиҳатидан ҳар доим юқори
туради.

Экология соҳасидаги жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражасининг юқорилиги шу

билан шартланадики, уларнинг содир этилиши натижасида ҳаёт ва соғлиқ учун


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

708

атмосферанинг озон қатламига, атмосфера ҳавосига, ер, ер остига, ер усти ва ости сувларига,
ўрмон ва бошқа ўсимликларга, ҳайвонот дунёсига, микроорганизмларга, генетик фондга,
табиий ландшафтларга зарар етказиш хавфи юзага келади.

Экология соҳасини тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар

қуйидагилардан иборат: Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, “Табиатни муҳофаза
қилиш тўғрисида”ги, “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан
фойдаланиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги,
“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот
дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Экологик экспертиза
тўғрисида”ги, “Хизмат ва маҳсулотларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги қонунлар ва
бошқалар.

Ҳозирги пайтда дунёнинг қайси бир минтақасини олиб қарамайлик, инсон ҳаёти

учун катта хавф туғдираётган экологик вазиятни бартараф қилишдек оғир муаммолар
ўз ечимини кутиб турганлигининг гувоҳи бўламиз. Инсоният ХХI асрга қадам қўяр экан,
унинг олдида оламни асраш, келажак авлоднинг барқарорлигини таъминлаш, турли
экологик муаммоларнинг олдини олишдек долзарб масала кўндаланг турибдики, бу ҳеч
кимни ташвишга солмай қолмайди. «Экология ҳозирги замоннинг кенг миқёсдаги кескин
ижтимоий муаммоларидан биридир. Уни ҳал этиш барча халқларнинг манфаатларига мос
бўлиб, цивилизациянинг ҳозирги куни ва келажаги кўп жиҳатдан ана шу муаммонинг ҳал
қилинишига боғлиқдир».

Атроф табиий муҳитни жиноий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш Ўзбекистон

Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларига асосланади. Хусусан,
Конституциянинг 68-моддасига кўра, «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона
фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир».

Атроф-муҳит деганда,

табиатни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатларида назарда

тутиладиган ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш объектлари тушунилади[1]. Бу объектлар
Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ, ер, ер ости, ер усти бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера
ҳавоси тушунилади. Агар ушбу учта тушунчани уч хил маънода қўлланилган деб
ҳисобласак, юқорида қайд қилинганидек биринчиси иккинчисига нисбатан кенгроқ
маънони англатади. Экология соҳасидаги жиноятлар тушунчасига жиноят қонунида
таъриф берилмаган. Бу тушунчани юзага келтириш учун Жиноят кодексининг
14-моддаси қоидаларини ва Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги қонуни нормаларини ҳисобга олишга тўғри келади. Ҳар қандай ижтимоий
хавфли қилмиш ижтимоий хавфли бўлганидагина жиноий жавобгарликни келтириб
чиқаради. Бизга маълумки, инсонларнинг фикрлари, ички психик жараёнлари, эътиқодлари
қанчалик ижтимоий хавфли бўлмасин, агар ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жиноят сифатида
амалга ошмаса, жиноят қонуни бунинг учун жавобгарлик белгиламайди. Қилмиш мазмуни
бўйича ижтимоий хавфли бўлганидагина жиноят деб ҳисобланади. Ижтимоий хавфлилик
жиноят ҳуқуқида жиноятнинг моддий белгиси деб ҳисобланади. Чунки ижтимоий
хавфлилик жиноятнинг мазмунини очиб беради ва у қонун чиқарувчининг хоҳишидан


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

709

келиб

чиқади.

Қонун

кучи

билан

фақат

ижтимоий

хавфли

ҳаракатлар

(ҳаракатсизликлар)нинг содир этилишинигина назорат қилиш мумкин. Атроф муҳитни
муҳофаза қилиш соҳасидаги жиноятлар етарли даражада сифат ва сон кўрсаткичларига эга.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш –

муҳитга салбий таъсир кўрсатишда, унга зарар

етказишда, экологик хавфсизликни бузишда, инсон ҳаёти ва соғлиғи, атроф муҳитни
муҳофаза қилишга йўналтирилган қонун ҳужжатларини бузишда ифодаланади. Атроф
муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги жиноятларнинг миқдори тавсифи унинг хавфлилик
даражаси билан ўлчанади. Ижтимоий хавфлилик даражаси келтирилган зарарнинг миқдори
билан аниқланиши мумкин. Яъни атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги жиноятлар
натижасида инсоннинг ўлими, одамларнинг оммавий равишда касалланиши, экологияга
салбий таъсир қиладиган даражада атроф муҳитнинг ўзгариб кетиши, зарарли экологик
оқибатлар, табиий муҳитнинг радиациявий, кимёвий, бактериявий ифлосланиши,
ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ва шу каби зарар миқдорлари
билан аниқланиши мумкин.

Билдирилган ушбу фикрларни асослаш учун экологик жиноятлар ижтимоий

хавфининг баъзи кўрсаткичларини келтириб ўтиш жоиз, деб ҳисоблаймиз. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли атроф муҳит муҳофазасига оид
қоидаларини бузилганлиги учун жазо чораларининг кучайтирилишига ушбу ноқонуний
ҳаракатларнинг кўпайиб кетганлиги ва уларнинг табиат, инсон саломатлигига жиддий зарар
етказаётганлиги сабаб бўлди. Экологик жиноятларнинг “классик” турлари етказаётган
зарар ҳам жуда катта бўлиши мумкин. Жумладан, фуқароларнинг эҳтиётсизлиги ёки
лоқайдлиги, бепарволиги оқибатида юзага келаётган экологик салбий ҳодисалар табиатга
улкан зарар етказиши билан бирга, давлат ва хусусий мулкка ҳам катта талофат келтириб,
баъзида инсонлар ҳаётига ҳам хавф солиши билан ўта хатарлидир.

Экологик жиноятлар объекти

сифатида маълум ҳуқуқий ва моддий шаклдаги

ижтимоий муносабатлар мажмуини ажратиб кўрсатиш мумкин. Ушбу муносабатларнинг
экологик қонунчилик меъёрларига мос ва самарали тарзда амалга оширилиши инсон ҳаётий
фаолиятини, у томондан табиат заҳираларини оқилона ишлатишни таъминлайди ва
фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини кафолатлайди.

Жиноят кодексининг 194-моддаси диспозициясида ҳам жиноят объекти батафсил

ёритилган. Яъни, жиноят экологик оқибатларни келтириб чиқарган ҳалокатлар ёки атроф
табиий муҳитнинг радиациявий, кимёвий, бактериявий ифлосланганлигини ёхуд инсон
ҳаёти ёки соғлиги, тирик табиат учун хавфли бўлган бошқача тарзда ифлосланганлиги
тўғрисида ёхуд аҳоли саломатлигининг ҳолатига доир маълумотларни ўз вақтида ва аниқ
бериши лозимлигига қаратилган. Демакки, жиноят мансабдор шахснинг юқорида
келтирилган атроф-муҳит ўзгаришлари тўғрисида ўз вақтида ва аниқ маълумот беришини
таъминлайдиган ижтимоий муносабатлардир. Жиноят кодексининг 195-моддасида (атроф
табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўрмаслик)
жиноят объекти экологияси ифлосланган жойларни дезактивация қилиш ёки бошқача
тарзда тиклаш чораларини кўришдан келиб чиқадиган ижтимоий муносабатлардир.
Жиноят кодексининг 196- моддасида ерларни ифлослантириш ёки бузиш, сув ёки атмосфера
ҳавосини ифлослантириш учун жавобгарлик белгиланган. Жиноятнинг бевосита объекти


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

710

ер, сув, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга қаратилган ижтимоий муносабатлар
ҳисобланади. Объект жиҳатдан экология соҳасидаги жиноятларнинг бошқа соҳалардаги
жиноятлардан фарқи шундаки, жиноятлар натижасида бевосита объектга ва жиноят
кодекси билан муҳофаза қилинадиган бошқа объектларга ҳам зарар келтирилади. Бундай
ҳолат А. В. Наумов дарслигида икки объектли жиноятлар деб келтирилган. У икки объектли
жиноятларнинг бевосита объектини асосий ва қўшимча деб ажратади. Қўшимча объектнинг
ўзини эса зарур ва факультатив турларга ажратади. Экология соҳасидаги жиноятларнинг
(Жиноят кодексининг 193-196-моддалари) бевосита объекти асосий объект ва қўшимча
зарурий объектлардан туради. Жиноят кодексининг 194-196-моддалари диспозицияларида
жиноят натижасида зарар келиши мумкин бўлган қуйидаги ҳолатлар кўрсатилган:
аҳолининг оммавий касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб
кетиши ёки бошқача оғир оқибатлар. Шунингдек, Жиноят кодексининг 194-196-
модаларининг 2-қисмида кўрсатилган жиноятлар натижасида одам ўлиши мумкин эканлиги
қайд этилган. Демак, Жиноят кодексининг 194-196-моддаларида бевосита қўшимча объект
– инсон ҳаёти ва соғлигини, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг тирикчилигини
таъминлашга қаратилган ижтимоий муносабатлардир. Юқорида таъкидланганидек,
экология соҳасидаги жиноятлар натижасида одам ҳаёти ва соғлигига зарар келиши мумкин.
Лекин, шунга қарамасдан, бу жиноятлар 14-бобдаги жиноятлар қаторига киргизилган. Бу
қонун чиқарувчининг экология ижтимоий муносабатларини бевосита объект деб
ҳисоблаганлигидан келиб чиқади.

Қўшимча объектларнинг мақолада келтирилиши ушбу жиноятнинг ижтимоий

хавфлилик даражасини кўрсатади. Шундай қилиб, экология соҳасидаги жиноятларнинг
қўшимча зарурий объекти инсон ҳаёти ва соғлиги, ҳайвонлар, парранда ва балиқларнинг
тирикчилигини таъминлайдиган муносабатлардир. Бу объект жиноят таркиби учун зарур
белги ҳисобланади. Ушбу объектлар исботлангандагина жиноят объекти мавжуд бўлади.

Жиноят объектидан унинг предметини ажрата олиш керак. Айниқса, экология

соҳасидаги жиноятларда предметни тўғри аниқлаш катта аҳамият касб этади. Жиноят
ҳуқуқи соҳасидаги кўпчилик адабиётларда жиноят предмети объект тузилиши қаторида
объектдан алоҳида тадқиқ қилинган. Уларда жиноят предметининг объектдан фарқи таҳлил
қилинади.

Предмет факультатив белги, у тўғрисида қонунда кўрсатилган ҳоллардагина сўз

юритиш мумкинлиги исботланади. Бизнингча, предмет объектдан фарқланади. У алоҳида
тадқиқ қилишни тақозо этади, лекин бу тадқиқот “...объект билан боғлиқ, ёки унинг билан
бир қаторда тадқиқ қилиниши керак...”, чунки объект ва предметни бир-биридан ажратиб
таҳлил қилиш зарар келтираётган муносабатларни аниқлаш имконини бермайди, аксинча,
хатоликларга йўл қўйишга, жиноятни нотўғри квалификациялашга олиб келиши мумкин.

Демак, Экология соҳасидаги жиноятлар предметини тадқиқ қилиш унинг объект

билан боғликлигидан келиб чиқади. Жиноят предмети объектга жуда ўхшаб кетса ҳам, лекин
улар бир нарса эмас. Улар ўртасидаги фарқларни қуйидаги ҳолларда кўриш мумкин.

Предметли жиноятларда (жиноят предмети факультатив белги бўлганлиги туфайли у

жиноят таркиби учун зарур бўлган жиноятларда предметли, исботлаш зарур бўлмаган
ҳолларда предметсиз деб юритилади). Жиноятчи объектга тажовуз пайтида предметга


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

711

таъсир қилади. Таъсир натижасида предмет ўзгариши ёки ўзгармасдан қолиши мумкин.

Масалан, экологик хавфсизликка оид нормалар ва талабларни бузиш (Жиноят

кодекси 193-моддаси) жиноятида шахс саноат, энергетика, транспорт, коммунал хизмат,
агросаноат, илм-фан ёки бошқа объектларни лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш ва ишга
тушириб фойдаланишда ёки ушбу объектларни қабул қилишда экологик нормалар,
талабларнинг сақланишидан келиб чиқадиган ижтимоий муносабатларга тажовуз қилади.

Шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) экологик талабларга жавоб бермайдиган

объектларни лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш, ишга тушириб фойдаланиш ёки
объектнинг экологик талабларга жавоб бермаслигини била туриб қабул қилишдан иборат.

Бу орқали шахс табиий муҳитга бевосита таъсир кўрсатмоқда. Таъсир натижасида

атроф-муҳитнинг айрим объектларига, жумладан, атмосфера, сув, ерга зарар келиши
мумкин.

Бунда шахснинг жиноий ҳаракати

(ҳаракатсизлиги)

табиий

муҳитни

зарарлантиришга эмас, балки экологик талабларга жавоб бермайдиган объектни
лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш, ишга тушириб фойдаланиш ёки объектни қабул
қилишдан келиб чиқадиган муносабатларга қаратилган. Шу сабабли бу ерда жиноят
предмети тажовуз пайтида таъсирга учрайдиган ва зарар келтириладиган муҳит
ҳисобланади. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Экология соҳасидаги жиноятларнинг
ҳаммаси моддий таркибга эга зарарнинг келиб чиқиши жиноят таркиби учун унинг зарур
белгисидир. Агар атроф-муҳитда тирикчилик учун хавф тўғдирадиган ўзгаришлар бўлмаса
зарар оқибати ҳам келиб чиқмайди[2]. Шунинг учун табиий муҳит жиноят предмети албатта
ўзгаришга учрайди. Бу ўзгариш айрим тадқиқотчилар таъкидлаганидек, ижобий томонга
эмас, аксинча, инсон саломатлиги, ҳаёти, умуман тирикчилик учун салбий томонга
ўзгаради.

О.Л.Дубовик берган тавсифига кўра экология соҳасидаги жиноятлар предмети

ёввойи ҳайвонлар, сув, ўрмонлар ва ҳоказолар, шунингдек, атроф-муҳитга ва унинг
элементларининг ҳолатига таъсир этадиган инсон фаолиятининг маҳсулотлари, масалан,
хавфли радиоактив, кимёвий, биологик моддалар ва чиқиндилар ҳисобланади.

Экология соҳасидаги жиноятларнинг диспозициялари бланкет ҳисобланади.
Жиноятларни квалификациялаш пайтида буни албатта ҳисобга олиш лозим. Бизнинг

тадқиқот предметимиздаги жиноятлар диспозицияларида объектив томоннинг баён
этилиши мураккабдир. Бир модданинг ўзида икки, уч жиноят таркиби учун жавобгарлик
назарда тутилган. Масалан, Жиноят кодексининг 193, 196-моддалари. Жиноятларнинг
ҳаракат ёки ҳаракатсизлик туфайли содир этилганлигини аниқлаш ҳар бир жиноятнинг
объектив томонини бевосита ўрганишдан келиб чиқади. Экология хавфсизлигига оид
нормалар ва талабларни бузиш жиноятининг объектив томони саноат, энергетика,
транспорт, коммунал хизмат, агросаноат, илм-фан объектларини лойиҳалаш,
жойлаштириш, қуриш ва ишга тушириб фойдаланиш нормалари ва коидаларининг
бузилишида; давлат комиссия аъзолари томонидан коидаларининг бузиб қабул
қилинишида инсонларнинг ўлими, одамларнинг оммавий равишда касалланиши,
экологияга салбий таъсир қиладиган даражада атроф-муҳитнинг ўзгариб кетишига ёки
бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлишида ифодаланади.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

712

Экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузишда (Жиноят кодексининг

193-моддаси) ёки атроф табиий муҳитни ифлослантираётганда (196-модда) шахс келиб
чиқадиган оқибатларга бепарволик билан қарайди. Шахс ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
оқибатининг атроф-муҳит учун нақадар зарарли эканлигини тўла англайди, лекин келиб
чиқадиган оқибатларга бепарволик билан қарайди. Шундай қилиб, шахснинг ўз ҳаракати
(ҳаракатсизлиги)нинг расмий белгиларини, ижтимоий хавфлилигини ва қонунга зид
эканлигини англашини, келиб чиқадиган оқибатларга кўзи етганлигини, уларнинг юз
беришига онгли равишда йўл қўйганлигини аниқлаш экология соҳасидаги жиноятларнинг
эгри қасддан содир этилишини билдиради.

Субъектив томоннинг факультатив белгилари бўлган мотив ва мақсад биз тадқиқ

қилаётган жиноятларнинг ҳеч бирида зарур белги сифатида кўрсатилмаган ва
квалификация учун аҳамиятга эга эмас. Лекин, мотив ва мақсаднинг аниқланиши қасднинг
исботланганлигини билишда аҳамият касб этади ва суд томонидан айб даражасига мувофиқ
жазо тайинлаганда ҳисобга олинади, шунингдек у криминологик аҳамиятга эга.

Мотивдан фарқли ўлароқ, жиноят мақсади жиноят содир қилаётган шахс эришишга

интиладиган натижадир. Айнан мақсад психикада яширинган истак, туйғуларни ҳаракатга
келтирувчи мотивларга айланади. Фаолият тури, унинг усули ва воситалари ҳам мақсадга
боғлиқ. Шундай қилиб, мотив ва мақсад алоҳида тушунчалар бўлса ҳам, уларни бир-биридан
ажратиш зарур ва мотивнинг истак эканлиги, мақсад эса жиноий ҳаракатдан кутилган
охирги натижа эканлигини эсда тутиш лозим. Экология соҳасидаги жиноятларда
шахснинг мақсади жиноят оқибатини (ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг қирилиб кетиши ва
ҳоказолар) келтириб чиқаришга қаратилмайди. Масалан, экология хавфсизлигига оид
нормалар ва талабларни бузиш (Жиноят кодексининг 193-моддаси) жиноятида атроф-
муҳитни ифлослантиришнинг кам даражада бўлиши учун корхона тегишли тозалагич
ускуналарни ўрнатиши лозим. Лекин, улар бу ускуналарни ўрнатмайдилар ёки тўла
ўрнатилмайди. Чунки бундай ускуналар жуда қиммат. Баъзи пайтларда унинг нархи барча
қурилиш комплекси учун сарфланган харажатларнинг 20-30 %гача етади. Ёки, шахс
тозалагич ускуналарини тўхтатиб қўяди, ёки оқава сувни зарарсизлартирмасдан сувга
оқизади (Жиноят кодексининг196-моддаси).

Бу жиноятларда шахс эришишга интилаётган мақсад чиқимни озайтириш ёки

харажатларни

тежашдан

иборат.

Айбдорни

атроф-муҳитнинг

ифлосланиши

қизиқтирмайди. 194-195-моддаларда эса айбдор шахс ўз лавозимидан келиб чиқувчи
мажбуриятларни бажармайди. Унинг ўз вазифасига бепарво муносабати атроф-муҳитнинг
ифлосланишига олиб келади. Экологик жиноятларнинг ҳаммасида (Жиноят кодексининг
193-196-моддаларининг 2-қисмлари) оғирлаштирувчи ҳолатларнинг инсон ўлимига олиб
келиши кўрсатилган. Қонун чиқарувчи томонидан бу оқибатга шахснинг психик
муносабатининг қандай шаклда бўлиши аниқланмаган. Экология соҳасидаги жиноятларни
ўрганиш шундай хулоса чиқаришга имконият берадики, бизнинг назаримизда, бу ерда
шахснинг айби мураккаб айбни ташкил этади.

Экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш (ЖК 193-

моддаси).

Ушбу жиноятнинг Объекти экологик хавфсизлик, яъни қурилиш Объектларини

ишга тушириш, улардан фойдаланиш ҳамда атроф табиий муҳитни асраш, ер, сув, ер ости


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

713

бойликлари ва шу кабилардан оқилона фойдаланиш ва бошқа фаолият соҳасидаги
ижтимоий муносабатлардир. Инсон ҳаёти, соғлиғи жиноятнинг қўшимча Объекти бўлиши
мумкин.

Объектив томондан жиноят: 1) саноат, энергетика, транспорт, коммунал хизмат,

агросаноат, илм-фан Объектлари ёки бошқа Объектларни лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш
ва ишга тушириб фойдаланиш нормалари ва қоидаларининг бузилишида; 2) давлат
комиссияларининг аъзолари томонидан бу Объектларнинг норматив ҳужжатларда
белгиланган қоидаларини бузиб қабул қилиниши инсоннинг ўлими, одамларнинг оммавий
равишда касалланиши, экологияга салбий таъсир қиладиган даражада атроф муҳитнинг
ўзгариб кетишига ёки бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлишида
ифодаланади.

Атроф муҳит ҳоладга бирон-бир тарзда таъсир кўрсатувчи, саноат, танспорт,

коммунал хизмат, агросаноат, илмий ва бошқа Объектларни лойиҳалаш, жойлаштириш,
қуриш ва ишга туширишда муайян экологик хавфсизлик нормалари ва талабларига риоя
этилиши керак. Масалан, атроф-муҳит ҳолатига бўладиган таъсирлар албатта ҳисобга
олиниши шарт, атроф муҳитнинг ана шу корхоналарнинг чиқиндилари билан
ифлосланишига йўл қўймаслик учун барча зарур чоралар кўрилмоғи керак; табиий
ресурсларнинг қайта ишланиши ҳисобга олиниши зарур; Объектларни барча лойиҳалаш
ишлари ва кейинчалик уларни қуриш давлат экологик экспертизаси билан келишилган
ҳолда ва уларнинг рухсати олинганидан кейингина амалдаги норма ва қоидаларга
мувофиқ амалга оширилмоғи лозим. Барча Объектлар лойиҳаларида назарда тутилган
жами иқтисодий талаблар бажарилган тақдирдагина улар ишга тушиши мумкин. Экологик
хавфсизлик нормалари ва талабларини бузиш моддий таркибли жиноят ҳисобланади.

Инсоннинг ўлими, одамларнинг оммавий равишда касалланиши, экологияга салбий

таъсир қиладиган даражада атроф-муҳитнинг ўзгариб кетиши ёки бошқача оғир
оқибатларнинг келиб чиқиши тариқасидаги оқибатлар Объектив томоннинг зарурий
белгиси ҳисобланади.

Атроф-табиий муҳит

– ўзаро алоқадорликда бўлган табиий Объектлар (ҳаво,

сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва ҳ.к.) йиғиндиси.

Одамларнинг оммавий равишда касалланиши деганда муайян ҳудудда қисқа вақт

оралиғида кўплаб кишиларнинг касалликка чалиниши тушунилади.

Бошқача оғир оқибатлар деганда эпидемиялар, катта зарар етказган ҳалокатларнинг

рўй бериши, тупроқнинг бузилиши кабилар тушунилади. Мазкур модданинг
диспозициясида назарда тутилган ҳаракатлар ва санаб ўтилган оқибатлар ўртасида
сабабий боғланиш мавжудлиги ҳам Объектив томоннинг зарурий белгисидир. Мазкур
моддада назарда тутилган оқибатлардан биттаси юзага келган пайтдан эътиборан жиноят
тамом бўлган, деб топилади.

Субъектив томондан жиноят қасддан, эгри қасд билан ёки эҳтиёсизликдан содир

этилади. Жиноятнинг Субъекти 18 ёшга тўлган, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахс (масалан, экологик экспертиза экспертлари,
ҳокимлик органларининг мансабдор шахслари, Объектларни жойлаштириш, қуриш учун
масъул бўлган шахслар ва ҳ.к.)лар бўлиши мумкин.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

714

Атроф табиий муҳитнинг ифлосланганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан

яшириш ёки бузиб кўрсатиш (ЖК 194-моддаси). Ушбу жиноятнинг Объекти атроф-муҳит,
флора ва фаунадир, шунингдек, инсон соғлиғи ёки ҳаёти қўшимча Объект бўлиши мумкин.

Объектив томондан жиноят махсус ваколатга эга бўлган мансабдор шахслар

томонидан зарарли экологик оқибатларни келтириб чиқарган авариялар ёки атроф табиий
муҳитнинг радиациявий, кимёвий, бактериявий ифлосланганлиги ёхуд одам ҳаёти ёки
соғлиғи, тирик табиат учун хавфли бўлган бошқача ифлосланганлиги ҳақидаги ёхуд аҳоли
саломатлигининг ҳолатига доир маълумотларнинг яширилиши ёки бузиб тақдим этилиши
натижасида аҳолининг оммавий касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг
қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатларнинг рўй беришида ифодаланади.

Ма’лумотларни яшириш

деганда экологияга салбий таъсир кўрсатган авариялар

ёки атроф-муҳитнинг радиациявий, кимёвий, бактериявий ифлосланганлиги ёхуд одам
ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган бошқача тарзда ифлосланганлиги ҳақидаги тўғри
маълумотларни тегишли органларга, ҳокимият органларига, аҳолига хабар қилмаслик
тушунилмоғи даркор. Бузиб кўрсатилган маълумотлар деганда модданинг диспозициясида
кўрсатилган оқибатларга сабаб бўлган авариянинг ҳақиқий аҳволини акс эттирмайдиган
маълумотлар тушунилмоғи даркор. ЖК 194-моддасида назарда тутилган жиноят моддий
таркибли жиноят ҳисобланади. Одамларнинг оммавий касалланиши, ҳайвонлар,
паррандалар, балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқа ижтимоий хавфли оғир
оқибатларнинг рўй бериши Объектив томонининг зарурий белгисидир. Ҳайвонлар,
паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши деганда кўрсатилган турларнинг муайян
ҳудудда кўп миқдорда нобуд бўлиши тушунилади. Бошқа оғир оқибатлар деганда атроф-
муҳитга жуда кўп зарар етказилиши, бирон-бир турдаги ҳайвон, ўсимлик, парранда,
балиқларнинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши тушунилади.

Субъектив томондан

жиноят қасддан содир этилади. Унинг мотив ва мақсади

жиноятнинг квалификация қилиш аҳамиятга эга бўлмайди. Жиноятнинг субъекти фақат
махсус ваколатга эга бўлган, яъни экологик оқибатларга сабаб бўлган авариялар ҳақида
зарур маълумотларни тақдим этиш мажбурияти зиммасига юкланган 18 ёшга тўлган
мансабдор шахсгина бўлиши мумкин, яъни мазкур қилмишнинг субъекти махсус
субъектдир. Агар авария тўғрисидаги маълумотларни яшириш натижасида одам ўлса,
қилмиш ЖК 194-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинади.

Атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф қилиш

чораларини кўрмаслик.

(ЖК 195-

моддаси) Жиноятнинг объекти атроф муҳит,

шунингдек инсоннинг соғлиғи ёки ҳаётидир.

Объектив томондан жиноят мансабдор шахснинг экологияси ифлосланган жойларни

зарарсизлантириш ёки бошқача тарзда тиклаш ишларини ўтказишдан бўйин товлаши ёки
бундай ишларни етарли даражада бажармаслиги натижасида одамларнинг оммавий
равишда касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёхуд
бошқача оғир оқибатларнинг рўй беришида ифодаланади. Бўйин товлаш деганда мансабдор
шахснинг зарарсизлантириш ёки бошқа тиклаш ишларини ўтказиш бўйича ўзининг ёки
унинг

зиммасига

юклатилган

мажбуриятларни

бажармаслиги

тушунилади.

Зарарсизлантириш ёки бошқа тиклаш ишларини етарли даражада бажармаслик деганда шу


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

715

ишларнинг қисман ёки бошқа вақтда ёхуд сифатсиз ўтказилиши тушунилади.
Зарарсизлантириш деганда экологик ифлосланган жойдаги авария оқибатларини бартараф
этишга қаратилган махсус ишларни амалга ошириш тушунилади. Бошқача тарздаги тиклаш
ишлари мансабдор» шахснинг зарар етган жойнинг дастлабки экологик ҳолатини тиклаш
ёхуд жойнинг экологик ифлосланганлиги оқибатларини бартараф этишга қаратилган ҳар
қандай ҳаракатларни амалга оширишидан иборат бўлади. Бу жиноят моддий таркибли
жиноят ҳисобланади. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф қилиш
чораларини кўрмаслик туфайли одамларнинг оммавий равишда касалланиши, ҳайвонлар,
паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши тарзидаги оқибатларнинг юзага
келиши (ЖК 195-моддаси 1-қисми) ва ўлимнинг юз бериши (ЖК 195-моддаси 2-қисми)
жиноий қилмишни ЖК 195-моддаси бўйича квалификация қилиш учун зарурий шарт бўлиб
ҳисобланади.

Субъектив томондан

ушбу жиноят қасддан (эгри қасддан) ёки эҳтиёсизликдан

содир этилиши мумкин.

Жиноятнинг

субъекти

фақат 18 ёшга тўлган мансабдор шахс бўлиши мумкин.

Зарарсизлантириш ёки бошқача тарздаги тиклаш ишларини ўтказиш мансабдор

шахснинг хизмат вазифалари доирасига киргани ёки кирмаганидан қатъий назар, у мазкур
жиноятнинг Субъекти бўлиши мумкин.

Атроф табиий муҳитни ифлослантириш ЖК 196-моддаси

1992-йил

9-декабрда Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги
қонуни қабул

қилинган бўлиб, у атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг кўпгина

муаммоларини тартибга солади. Атроф табиий муҳитни ифлослантириш деганда инсоннинг
бирор-бир ишлаб чиқариш ёки бошқа фаолияти билан боғлиқ ҳолда ер, атмосфера ҳавоси,
сувнинг тозалиги белгиланган нормативлардагида ортиқ ҳамда уларнинг одамлар, флора ва
фауна учун хавф туғдирадиган даражада ўзгариши тушунилади. Атроф табиий муҳитнинг
ифлосланиши натижасида эпидемиялар, эпизоотиялар, табиий мувозанатнинг бузилишига
сабаб бўлувчи биологик заҳарли моддалар пайдо бўлади.

Жиноятнинг

объекти

экологик хавфсизлик, инсоннинг соғлиғи ёки ҳаётидир.

Ер тупроқнинг унумдор, устки қатламидир. Сув дарёлар, кўллар, денгизлар ва бошқа

ҳавзаларда мавжуд бўлган табиий ресурсдир. Атмосфера ҳавоси инсоният, ҳайвонот,
ўсимликлар дунёсининг ҳаёт-мамоти учун хизмат қилувчи табиий ресурсдир.
Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди устидаги ҳаво бўшлиғи атмосфера ҳавоси деб
ҳисобланади. Объектив томондан ушбу қилмиш:

1) ерни ифлослантириш ёки бузиш[3];
2) сувни ифлослантириш;
3) атмосфера ҳавосини ифлослантириш йўли билан содир этилиши мумкин.
Ерларни ифлослантириш деганда кимёвий ёки биологик моддалар билан ишлаш

қоидаларини бузиш натижасида тупроқ ҳолатининг ҳар қандай физик, кимёвий
ўзгаришлари тушунилади. Сувнинг ифлосланиши деганда сув таркибининг (физик,
кимёвий ва бошқа) ўзгаришлари тушунилиб, бунинг оқибатида сув тозалиги белгиланган
нормативлардагидан кўра кўпроқ ифлосланади. Одатда, сувнинг ифлосланиши сувга саноат
ишлаб чиқариши чиқиндилари оқизилиши, заҳарли биологик моддалар, заҳарли кимёвий


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

716

дориларни сақлаш қоидалари бузилиши ва натижасида содир бўлади. Оқибатда сувнинг
ифлосланганлик даражаси ортиб, инсонга салбий тасир кўрсатади.

Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши деганда

атмосферага ифлослантирувчи

моддаларни чиқариб юбориш қоидаларининг бузилиши, бунинг натижасида ҳавода заҳарли
моддаларнинг йўл қўйиладиган энг юқори миқдори ошиб кетиши тушунилади. Йўл
қўйиладиган энг юқори миқдор деганда заҳарли моддаларнинг чекланмаган, узоқ давр
мобайнида инсон организмига салбий таъсир кўрсатиши истисно этилади. ЖК 196-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноят ушбу модданинг диспозициясида назарда тутилган
ҳаракатларидан исталган биттаси содир этилган ва одамларнинг оммавий равишда
касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетилиши ёки бошқа оғир
оқибатлар юзага келган пайтдан эътиборан тамом бўлган деб топилади.

Субъектив томондан

жиноят эгри қасд билан ёки эҳтиёсизликдан содир этилиши

мумкин.

Жиноятнинг

Субъекти

16 ёшга тўлган, ақли расо шахс бўлиши мумкин. Агар

ЖК 196-моддаси 1-қисми диспозициясида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш одам
ўлишига сабаб бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЎзР ЖК 196-моддаси 2-қисми бўйича
квалификация қилинади.

Ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш

талабларини бузиш (ЖК 197-моддаси)

Ушбу жиноятнинг

объекти

ерлардан вазифасига

кўра фойдаланиш қоидалари, атроф-муҳитдан фойдаланишнинг белгиланган тартибидир.

Ер давлат мулки – умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у

давлат томонидан муҳофаза этилади ҳамда олди-сотди предмети ҳисобланмайди,
айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасининг
қонунларида белгиланган ҳоллар бундан мустаснодир. (Ўзбекистон Республикаси Ер
кодексининг 16-моддаси). Ўзбекистон Республикасининг 1990-йил 20-июнда қабул
қилинган «Ер тўғрисида»ги қонунида ер умуммиллий бойликдир, ундан оқилона
фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади, деб белгилаб қўйилган.
1994-йил 23-сентябрьда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси «Ер ости бойликлари
тўғрисида»ги қонунда: «Ер бағри - бу тупроқ қатлами ва сув ҳавзалари тубидан қуйида
жойлашган, геологик ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликларгача давом
этувчи ер қобиғининг бир қисми» деб ёзилган.

Жиноят предмети – биринчидан ер бағри, яъни тупроқ қатламини ташкил этувчи ер

қобиғининг устки қисми, иккинчидан ер қаъри (фойдали қазилмалар, шу жумладан, кўмир,
нефт, руда, қимматбаҳо металлар ва тошлар).

Объектив томондан

жиноят объектлар қурилишини лойиҳалаш, жойлаштириш,

уларни ишга тушириш ва фойдаланишда ер бағрини муҳофаза қилиш ҳамда ундан
фойдаланиш шартларини бузишда ифодаланади.

Объектларни лойиҳалаштириш

– бу бўлажак қурилиш объектининг макетини

қуриш, уни техник-иқтисодий асослантириш, сметани тузиш жараёнидир. Қурилишни
жойлаштириш – бу қурилиш объектининг жойини илмий, асосланган ҳолда танлаш, келиш
йўлларини ва қурилиш техникаси, қурилиш бригадаларини жойлашишини белгилашдир.
Объектни ишга тушириш – бу қатъий белгиланган тартибда қуриб битирилган Объектни


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

717

топшириш ва қабул қилиб, ундан фойдаланишни бошлашдир.

Объектдан фойдаланиш

– бу объектнинг мақсадига мувофиқ ҳолда ундан

фойдаланишдир. Ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза
қилиш талабларини объектлар қурилишини лойиҳалаш, жойлаштириш, ишга тушириш ва
фойдаланиш давомида бузиш, масалан, ер ёки ер қарини комплекс таҳлил қилишни
таминламаслик; ер қаридан асосий фойдали қазилмаларни тўла чиқариб олмаслик ва
улардан оқилона фойдаланмаслик; ердан ёки ер қаридан фойдаланиш билан боғлиқ
ишларнинг фойдали қазилмаларнинг захиралари сақланишига зарарли тасир кўрсатишига
йўл қўйиш; ердан фойдаланишнинг табиатни муҳофаза қилиш тартиби талабларини
бажармаслик, тоғ ишлаб чиқарувчи корхоналарни қуриш, жойлаштириш ва фойдаланиш
давомида ер қаридаги ўзбошимчалик билан рухсасиз фойдаланиш давомида ер қаридан
фойдаланувчига берилган тоғ ҳудудидан ташқари жойда фойдаланиш; лицензияда
кўрсатилмаган фойдаланиш турларини олиб бориш; белгиланган миқдордан кўпроқ
фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш ва оғир оқибатларни келтириб чиқарувчи бошқа
ҳаракатларда ифодаланади. Мазкур модда мазмунидан келиб чиқиб, оғир оқибатлар
деганда, табиатни муҳофаза қилиш тартибининг бузилиши натижасида ҳайвонот
дунёсининг қирилиб кетиши, ўсимликларнинг йўқ қилиниши, ер ёки ер остининг ана шу
қисмидан келгусида фойдаланиш мумкин бўлмай қолиши, тупроқ эрозияси ва ҳ.к.
тушунилади. Жиноят оғир оқибатлар рўй берган пайтдан эътиборан тамом бўлган деб
топилади.

Субъектив томондан

жиноят эҳтиёсизликдан содир этилади. Жиноятнинг

Субъекти ердан ва ер ости бойликларидан фойдаланишда ёки уларни муҳофаза қилишда
технология ва экология хавфсизлик қоидалари ҳамда нормаларига риоя этилиши устидан
назорат қилиш мажбурияти зиммасига юклатилган шахслар бўлишлари мумкин.

Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд

қилиш (ЖК 198-моддаси)

Жиноят

Объекти

экинзор, ўрмонлар ёки бошқа дов-

дарахтларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича манфаатлардир. Екинзор
деганда уруғ ёки кўчатлар экиб ўстирилган ўсимлик майдонлари тушунилади.

Ўсимлик, ер, дарахт, бута ва бошқа ўсимликлар, ҳайвонлар, паррандалар,

микрооргаииизмлар ва бошқа табиат унсурларининг жамидир.

Объектив томондан

ЎзР

ЖК 198-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят олов билан эҳтиёткорона
муносабатда бўлмаслик натижасида экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст
етказиш, уларни нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки оғир оқибатларга сабаб
бўлишида ифодаланади.

Шикаст етказиш деганда

– экинзор, ўннон ёки бошқа дов-дарахтларга қисман зарар

етказиш, яъни муайян сарф-харажатлар қилиб уларнинг дастлабки ҳолатини тиклаш
имконияти бўлган ҳоллар тушунилади. Нобуд қилиш деганда экинзор, ўрмон ёки бошқа
дов-дарахтларнинг батамом ёниб кетиши тушунилади.

ЎзР ЖК 198-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят, агар олов билан

эҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик натижасида экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-
дарахтларга кўп миқдордаги зарар ҳажмидаги шикаст етказилса ёки нобуд қилинса ёхуд
бошқа оғир оқибатлар келиб чиқса, тамом бўлган жиноят деб топилади. Етказилган зарар


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

718

миқдорини баҳолашда ўрмон хўжалиги мутахассислари хизматидан фойдаланишни зарур
деб ҳисоблаймиз, улар ёнғинга дучор бўлган ўрмон майдонини, дарахтлар миқдори,
навлари ва ҳ.к.ларни ҳисобга олишлари керак. Бошқача оғир оқибатлар сирасига
қимматбаҳо дарахт навларининг нобуд қилиниши, экологик мувозанатнинг бузилиши ва
шу кабиларни киритиш керак бўлади.

Субъектив томондан

ЖК 198-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят

эҳтиёсизликдан, олов билан эҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик натижасида содир
этилади. Ўз.Р. ЖК 198-моддаси 2-қисмининг Объектив томони ўрмон ёки бошқа дов-
дарахтлами қонунга хилоф равишда кесиш натижасида кўп миқдорда зарар етказилишда
ифодаланади. Кесиш деганда дарахтлар ва буталами илдиздан ағдариш ёки кундаков қилиш
тушунилади. Агар кесиш махсус рухсатномасиз, белгиланганидан ортиқча миқдорда амалга
оширилса, бошқа навлар кесилса, бу ҳолатлар қонунга хилоф деб ҳисобланади. Ушбу
жиноят ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш ва кўп миқдорда
зарар етказилиши ўртасида сабабий боғланиш мавжуд бўлган пайтдан эътиборан, тамом
бўлган деб топилади.

Субъектив томондан

жиноят қасддан содир этилади. ЎзР ЖК 198- моддаси 3-

қисмининг Объектив томони экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахларга шикаст
етказилишда, уларнинг пайҳон, нобуд қилиниши натижасида жуда кўп миқдорда зарар
етказилишда ифодаланади. Субъектив томондан (ЎзР ЖК 198-моддасининг 3-қисми)да
назарда тутилган жиноят қасддан содир этилади. ЎзР ЖК 198-моддасида жавобгарлик
белгиланган жиноятнинг

Субъекти

16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.

Қонунга хилоф равишда, ўз ваколатларидан фойдаланиб ўрмонни кесган мансабдор

шахслар жиноятларнинг жами бўйича, мансабдорлик жинояти ва қонунга хилоф равишда
ўрмонни кесганлик учун жавобгар бўлишлари керак. Ўзбекистон Республикасининг 1999
йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғиисида»ги Қонунига биноан ЖКнинг 198-
моддаси қуйидаги мазмундаги 4-қисм билан тўлдирилган:

«Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан

маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди».

Ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандалари билан кураш қоидаларини

бузиш (ЖК 199-моддаси)

Жиноятнинг

Объекти

экологик хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги

(пахтачилик, шоличилик ва ҳ.к.)дир.

Объектив томондан

жиноят ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандаларига

қарши кураш талабларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлишида ифодаланади. Мазкур
модда бланкет диспозициялидир. Шу муносабат билан кўриб чиқилаётган жиноятни
квалификация қилишда ҳар бир алоҳида ишда ўсимликларнинг касалликлари ёки
зараркунандаларига қарши курашнинг қайси талаби бузилганлигини аниқлаш зарур. Ва
улар касалликлар, турли зараркунандалар тарқалишининг олдини олиш ва уларни
тугатишга қаратилган агротехник, кимёвий, механик тадбирларни ўтказиш бўйича
талаблардир. Жиноий жавобгарлик, ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандаларига
қарши кураш талабларининг бузилиши оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳолларда вужудга
келади. Оғир оқибатлар деганда ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандаларининг катта


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

719

майдонларда тарқаганлиги элита уруғлик фондининг ўзига касаллик юқтирганлиги, анча
майдонлардаги ҳосилнинг нобуд бўлганлиги тушунилади. Фикримизча, жиноятнинг қандай
оғир оқибатларга олиб келганлигини тегишли қишлоқ хўжалиги мутахассислари
белгилашлари керак.

Субъектив томондан

жиноят эгри қасд билан ёки эҳтиётсизликдан содир этилади.

Жиноятнинг Субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин.
Аксарият ҳолларда, агрономлар, бригадирлар ва шу каби мутахассислар кўриб

чиқилаётган жиноятнинг Субъекти бўладилар. Ўсимликлар

касалликлари

ёки

зараркунандаларига қарши кураш талабларини ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда
бузган мансабдор шахслар мансабдорлик жинояти учун жиноий жавобгарликка
тортилишлари керак.

Ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш. (ЖК 200-моддаси)

Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги қонуни ҳайвонларни муҳофаза
қилишнинг кўпгина масалаларини тартибга солади[4]. Жиноятнинг

Объекти

қишлоқ

хўжалиги, чорвачилик манфаатларидир.

Объектив томондан

жиноят ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш ҳайвон

ёки паррандалар эпидемияси (епизоотия)нинг тарқалишига, уларнинг ялпи қирилиб кетиши
ёки бошқача оғир оқибатлар келтириб чиқаришида ифодаланади. Мазкур модда бланкет
диспозициялидир. Қилмишни квалификация қилишда айбдор шахс томонидан ветеринария
ёки зоотехника қоидаларининг айнан қайси банди бузилганлиги аниқланиши зарур.

Ҳайвонлар ва паррандаларнинг эпидемия касалликлари тарқалиши деганда, турли

жойларда юқумли касалликнинг тарқалиш ўчоқлари пайдо бўлганлиги тушунилади. Айрим
ҳолларда бу қоидаларнинг бузилиши чорва ва паррандаларнинг касалланиши ёки шу
касалликлар тарқалишининг олдини олувчи эпидемияга қарши даволаш тарбирларини
ўтказмасликда намоён бўлади. Бу жиноят моддий таркибли ҳисобланади. Шу муносабат
билан ҳайвонлар ёки паррандалар эпидемия касалликлари тарқалган ёки улар ялпи қирилиб
кетган ёхуд бошқача оғир оқибатлар келиб чиққан пайтдан эьтиборан қилмиш тамом бўлган
деб топилади. Бошқача оғир оқибатлар жумласига чорвачиликка кўп миқдорда моддий
зарар етказилиши, чорва моллари, паррандалар маҳсулдорлигининг анча камайиши,
ветеринария ёки зоотехника қоидалари бузилишининг оқибатларини тугатишга кўп
миқдорда моддий сарф-харажат қилингани ва шу кабиларни киритиш керак бўлади.

Субъектив томондан

жиноят эгри қасддан ёки эҳтиёсизликдан содир этилади.

Жиноятнинг

Субъекти

16 ёшга тўлган, ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.

Ветеринария ёки зоотехника қоидаларининг бузилиши мансабдор шахс томонидан содир
этилган ҳолларда унинг ҳаракатлари мансабдорлик жиноятлари учун жавобгарлик
белгиланган модда билан квалификация қилиниши лозим.

Зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш. (ЖК

201-моддаси)

Ушбу жиноятнинг

Объекти

атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги манфаатлари,

шунингдек, инсоннинг соғлиғи ёки ҳаётидир.

Объектив томондан

жиноят: ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари,

минерал ўғит, ўсиш биостимулатори ёки бошқа кимёвий дориларни ишлаб чиқариш,
сақлаш, ташиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш одамламинг оммавий


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

720

касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёхуд бошқача
оғир оқибатларнинг келиб чиқишида ифодаланади. Ушбу модда бланкет диспозицияли
бўлиб, қонуннинг ҳар бир алоҳида бузилган ҳолларида зарарли кимёвий моддалар билан
муомалада бўлишнинг қайси қоидаси бузилганлигини аниқлаш зарур бўлади.

Қоидаларнинг бузилиши деганда қонунда тақиқланган кимёвий воситалар,

дориларни ишлаб чиқариш ёки ишлаб чиқарилишига рухсат берилган кимёвий воситалар
ва дориларни белгиланган тартибини бузган ҳолда ишлаб чиқариш тушунилади.

Сақлаш

деганда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини, минерал

ўғитларни, ўсиш биостимулаторлари ёки бошқа кимёвий дориларни муайян жойда
сақлаш тушунилади. Санаб ўтилган дориларни сақлаш учун мўлжалланмаган жойларда,
очиқ жойда, тўкилган ҳолда сақлаш юқорида айтилган қоидалами бузиш ҳисобланади.

Ташиш

деганда кўрсатилган дориларни ҳар қандай усулда ташиш назарда тутилади.

Ташиш қоидаларини бузиш деганда кўрсатилган дориларни мослаштирилмаган

транспортда, махсус идишларга солмасдан ташиш ва ҳ.к.лар тушунилиши лозим.

Фойдаланиш

деганда кўрсатилган дориларнинг кўзланган мақсадда қўлланиши

тушунилади. Фойдаланиш қоидаларини бузиш, масалан, дориларни тупроққа солишда
одамлар соғлиғи, хавфсизлигини таъминламаслик; ишлов берилаётган ерда одамлар
бўлгани ҳолда дориларни сочиш ва ҳ.к. ҳаракатларда намоён бўлиши мумкин. Зарарли
кимёвий модда билан муомалада бўлиш қоидаларини бузган шахснинг ҳаракатлари, бу
ҳаракатлар одамларнинг оммавий касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг
қирилиб кетиши ёхуд бошқача оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган тақдирда
мазкур жиноятнинг тартибини ҳосил қилади.

Бошқача оғир оқибатлар деганда ушбу модда мазмунидан келиб чиққан ҳолда жуда

кўп зарар етказилиши, аҳолининг оммавий кўчирилиши ва х.к тушунилади. ЖК 201-
моддаси 1-қисмининг диспозициясида санаб ўтилган оқибатлардан лоақал биттаси рўй
берган пайтдан эьтиборан жиноят тамом бўлган ҳисобланади.

Субъектив томондан

жиноий ҳаракат қасддан ёки эҳтиёсизликдан, оқибатларга

нисбатан эса фақат эҳтиёсизликдан содир этилади.

Жиноятнинг

Субъекти

ўзининг касбий фаолиятига кўра зарарли кимёвий моддалар

билан муомалада бўлиш қоидаларига риоя этиши шарт бўлган ёки кимёвий моддалардан
фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ва кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя этиши шарт бўлган,
16 ёшга тўлган, ақли расо ҳар қандай шахс бўлиши мумкин. Юқоридаги қоидаларга риоя
қилинмаслиги натижасида одамнинг ўлиши жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади.
(ЎзР ЖК 201-моддасининг 2- қисми).

Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш (ЖК 202-

моддаси)

Мазкур жиноятнинг

Объекти

ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсини асраш ва улардан

оқилона фойдаланишга қаратилган манфаатлардир. Жиноятнинг предмети ёввойи ва уй
ҳайвонлари, паррандалар, ҳар қандай балиқлар, шунингдек, бошқа турдаги ҳайвонлар,
турли хилдаги доривор, истеъмолбоп, манзарали ўсимликларнинг ёввойи турлари
ҳисобланади.

Жиноятнинг Объектив

томони: 1) овчилик қоидаларини; 2) балиқчилик ёки

ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини ушлаш қоидаларини; 3) ноёб ҳайвонларни турининг


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

721

белгиланган тартиби ёки шартларини; 4) ўсимликларнинг дори-дармон, истеъмолбоп ва
манзарали (декоратив) турларини йиғиш ёки тайёрлашнинг белгиланган тартибини;
5) махсус қўриқланадиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот ва ўсимлик оламидан
фойдаланиш таитибини бузиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлишида
ифодаланади. Ушбу модда ҳам бланкет диспозицияли бўлиб, унда жавобгарлик назарда
тутилган қилмиш содир этилган ёки этилмаганлигини аниқлаш учун бошқа норматив
ҳужжатларга мурожаат қилиш лозим бўлади.

Овчилик қоидаларини бузиш тегишли органларнинг махсус рухсатисиз ов қилиш,

белгиланмаган жойда ов қилиш, ман қилинган вақтда, тақиқланган қуроллар билан ов
қилиш ва ҳ.к.да ифодаланади. Балиқчилик қоидаларини бузиш, балиқларни увилдириқ
сочиш пайтида, тақиқланган жойларда, қўриқхоналар ҳудудида, белгиланган нормадан
ортиқча тутиш, балиқларнинг тақиқланган зотларини тутиш кабиларда ифодаланади.

Махсус қўриқланадиган табиий ҳудудлар жумласига «Алоҳида муҳофаза этиладиган

табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига
мувофиқ, «

Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар

– бу ерлар ва сув кенгликлари

(акваторийлар)нинг устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, санитария-
соғломлаштириш аҳамиятига молик қисмларидир. Табиий заҳиралардан фойдаланиш ва
уларни муҳофаза қилишга доир режалар ва дастурлар, ер тузилиши ва жойларни текислаш
кесмалари ҳамда бошқа режаларни ишлаб чиқишда алоҳида муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудлар ҳисобига олинади» деб таъкидланади. Мазкур жиноят моддий таркибли жиноят
ҳисобланади. Қанча миқдордаги зарар етказилганлиги Объектив томоннинг зарурий
белгисидир.

Субъектив томондан

жиноят қасддан содир этилади. Жиноятнинг

Субъекти

16

ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин. Ҳайвонот ёки ўсимликлар дунёсидан
фойдаланиш тартибини бузиш қуйидаги ҳолатларда: 1) ҳайвонот ва ўсимлик оламидан
фойдаланиш тартибини бузиш ҳайвонлар, паррандалар, балиқ, ҳайвонот ёки ўсимлик
дунёсининг Қизил китобга киритилган бошқа турларини нобуд қилиш билан; 2) кўп
миқдорда зарар етказган ҳолда; 3) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб
содир этилган бўлса, айбдор ЖК 202-моддаси 2-қисми билан жавобгарликка тортилади.

Ҳозирги вақтда ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг кўпгина турлари, масалан, тоғ

қоплони, қоплон, муфлон, архар, қамишзор йўлбарси, оққуш, балиқчи қуш, турна, лолалар
ва ҳ.к. “Қизил китоб”га киритилган,

Ҳайвонот ёки ўсимликлар дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш: 1) хавфли

рецидивист томонидан; 2) шахснинг ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб; 3) ер, сув ёки ҳавода
ишлатиладиган механизациялаштирилган воситалардан фойдаланиб; 4) портловчи
қурилмалар, заҳарли кимёвий моддалар ёки бошқа ялпи қириб юборадиган ёки нобуд
қиладиган усулларни қўллаган ҳолда; 5) уюшган гуруҳ томонидан; 6) жуда кўп миқдорда
зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, ЎзР ЖК 202-моддасининг 3-қисмида назарда
тутилган жавобгарлик вужудга келади.

Хизмат мавқейидан фойдаланиш деганда хизмат фаолиятига кўра овчилик,

балиқчилик ишлари, ҳайвонот ёки ўсимликлар дунёсидан фойдаланиш устидан назоратни,
текширувни амалга ошириши, тартиб ўрнатиши шарт бўлган шахс (егер, балиқчилик


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

722

назоратчи-инспектори, ўрмончи ва ҳ.к)лар томонидан ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан
фойдаланиш тартибини бузиш ҳоллари тушунилади.

Ер, сув ёки ҳавода ишлатиладиган механизациялаштирилган воситалардан

фойдаланиш деганда турли хилдаги транспорт воситалари (ов қилишда ҳар қандай
автомобилдан, вертолеётдан; балиқ тутишда моторли қайиқ, катамаранлардан ва бошқа
транспорт воситалари) ёрдамида ҳайвонот ёки ўсимликлар дунёсидан фойдаланиш
тартибини бузиш ҳоллари тушунилади. Портловчи қурилмалар, заҳарли кимёвий моддалар
ёки бошқа ялпи қириб юборадиган ёки нобуд қиладиган усулларни қўллаш деганда овда,
балиқ тутишда ҳайвонлар ёки балиқларни ўлдирадиган даражада шикаст етказа оладиган
портловчи моддалар, турли кимёвий дорилардан, электр токидан, олов ва бошқа шу
сингарилардан фойдаланиш тушунилади.

Сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш

шартларини бузиш. (ЖК 203-моддаси)

Мазкур жиноятнинг

Объекти

сув ресурсларидан

фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлардир. Объектив томондан
жиноят сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш оғир оқибатларга сабаб
бўлган ҳаракатларни содир қилишда ифодаланади. Аниқроқ қилиб айтганда, жиноят
умумий фойдаланишдаги танноқлардан суғориш учун сувни ўзбошимчалик билан
олишда; сувни ўзбошимчалик билан олиш учун турли қурилмалар қуришда, лимит
белгиланганидан ортиқча сув олишда ва бошқа қоидабузарликларда ифодаланиши
мумкин. Жиноят моддий таркибли бўлиб, оғир оқибатларнинг рўй берганлиги унинг
зарурий белгисидир. Сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузишдаги оғир
оқибатлар деганда сувдан фойдаланувчиларга жуда кўп миқдорда зарар етказиш, сув
таъминотидаги узоқ муддатли узилишлар ва ҳ.к. тушунилади.

Субъектив томондан

жиноят қасддан содир этилади. Сув ёки сув ҳавзаларидан

фойдаланиш шартларини бузиш ҳаракатлари қасддан ва оқибатларга нисбатан
эҳтиёсизликдан содир этилади.

Жиноятнинг

Субъекти

16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин.

Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг тартибини бузиш (ЖК 204-

моддаси)

Ушбу жиноятнинг Объекти алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг

белгиланган тартибидир. 1993-йил 7-майда Ўзбекистон Республикасининг «Алоҳида
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, унга
кўра:

«Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар – бу ерлар ва сув кенгликлари

(акваторийлар)нинг устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, санитария-
соғломлаштириш аҳамиятига молик қисмларидир»[5]. Алоҳида муҳофаза этиладиган
табиий ҳудудларга сувни муҳофаза қилиш минтақалари (тегралари), курорт ва рекреация
зоналари, ер усти ва ер ости сувлари ҳосил бўладиган зоналар (дарё ўзани, оқизиқли
адирлар, тоғ ёнбағирларнинг этаклари), нодир ва қимматбаҳо минералларнинг ер остидаги
заҳиралари жойлашган ерлар, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг
қўриқланадиган (оралиқ) тегралари, балиқ хўжалиги тегралари, ўрмонларнинг тақиқланган
минтақалари, тарихий табиий ва ёдгорий боғлар, ботаника ва ҳайвонот боғлари,
дендрарийлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва халқаро шартномалаидаги
тартиб асосида белгилаб қўйилган бошқа ҳудудлар киради. Давлат ҳокимияти ва


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

723

бошқаруви маҳаллий идораларининг қарорлари билан алоҳида муҳофаза этиладиган
табиий ҳудудларнинг бошқа тоифалари ҳам назарда тутилиши мумкин (3-модда).

«Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуннинг 4-

моддасида: «Алоҳида муҳофаза тиладиган табиий ҳудудлар давлат мулкидир ва унинг
муҳофазасидадир. Ботаника, дендрология ва ҳайвонот боғлари бошқа шакллардаги мулк
асосида ҳам ташкил этилиши мумкин», - деб белгилаб қўйилган.

Таҳлил қилинаётган ЖК 204-моддаси 1-қисмида жавобгарлик белгиланган жиноят

Объектив томондан

алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг тартибини бузиш

натижасида кўп миқдорда зарар етказилиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлган
ҳаракатлар ва ҳаракатсизликда ифодаланади. Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудларнинг тартибини бузишга: табиат қўриқхона фонди ҳудудлари ва Объектларидан
ўз ўрнида фойдаланмаслик, алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларни барпо этиш ва улар
ишини йўлга қўйиш лойиҳаларининг талабларини бузиш, алоҳида муҳофаза этиладиган
табиий ҳудудлар, уларнинг муҳофаза этиладиган чегаралари доирасида ман этилган
хўжалик фаолияти билан шуғулланиш, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг
Объектлари ва муҳофаза этиладиган теграларида олдиндан экологик экспертиза ўтказмай
туриб ёки бундай экспертиза хулосаларини бузган ҳолда хўжалик фаолиятини йўлга қўйиш;
алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда фалокатларнинг экологик оқибатлари ва
бошқа зарарли таъсирларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чораларини
кўрмаслик; алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлардан фойдаланишда кимёвий физик,
биологик ва ўзгача таъсирларнинг йўл қўйиладиган меъёрлардан ошиб кетиши, бундай
ҳудудлардан фойдаланиш учун берилган рухсатномадаги талабларни бузиш, алоҳида
муҳофаза этиладиган табиий обекларнинг табиат комплексларини бузиш, уларга шикаст
етказиш ёки уларни йўқ қилиш; алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг
чегарасини ўзбошимчалик билан ўзгартириш, бундай ҳудудларни ўзбошимчалик билан
бошқа эҳтиёжлар учун ажратиб бериш кабилар киради.

ЎзР ЖК 204-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят, айбдор шахс томонидан

алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг тартибини ҳар қандай бузиш содир
этилган ва бунинг натижасида кўп миқдорда зарар етказилган ёки бошқача оғир оқибатлар
келиб чиққан пайтдан эътиборан тамом бўлган деб топилади. ЖК 204-моддаси 2-қисмида
назарда тутилган жиноятнинг

Объектив томони

алоҳида муҳофаза этиладиган табиий

ҳудуд Объектларини қасддан нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказишнинг кўп миқдорда
зарар етказилиши ёхуд бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлишида ифодаланади. ЖК 204-
модданинг 2-қисмида назарда тутилган жиноят алоҳида муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудларнинг Объектлари нобуд қилинган ёки уларга шикаст етказилиши натижасида кўп
миқдорда зарар етказилган ёки бошқача оғир оқибатлар келиб чиққан пайтдан тамом бўлган
деб топилади.

Субъектив томондан

алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг тартибини бузиш

тўғри қасд билан содир этилади. Жиноятни содир этиш мотиви ва мақсади унинг
квалификациясига таъсир қилмайди.

Жиноятнинг

Субъекти

16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР:

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, экологик


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

724

жиноятларнинг умумий сабаблари табиат билан инсон алоқалари ўртасидаги қарама-
қаршиликда етади. Бу қарама-қаршиликлар табиатнинг бир қисми бўлган инсон ва табиат
ўртасидаги; жамият ва давлатнинг табиий муҳитдан фойдаланиш имкониятлари билан
ижтимоий эҳтиёжлари ўртасидаги; табиатдан мустақил фойдаланиш ва уни қўриқлашнинг
субъектлари ҳисобланган жамият, ижтимоий гуруҳ, индивид ўртасидаги қарама-
қаршиликлардир. Бу қарама-қаршиликлар мураккаб ижтимоий жараёнлар бўлиб, ноқулай
иқтисодий ривожланиш шароитида экологик ҳуқуқ бузишлик, кўп ҳолларда экология
жиноятларининг содир этилиши учун барқарор шароит яратади. Шунингдек, экология
жиноятлари кўп ҳолларда сифат жиҳатидан таҳлил қилиш орқали аниқлаш мумкин бўлган
махсус сабаблар туфайли ҳам содир этилади.

1–Таклиф:

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг Экология

соҳасидаги нормаларни бузганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи моддалар
бўйича алохида тергов қилувчи бўлим ташкил этилмаган.

Экологи соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш бўйича чет давлатларда алохида

бўлимлар мавжуд. Шу сабабли мазкур турдаги жиноятларни тергов қилиш механизмини
яратиш учун Ўзбекистон Республиикаси ИИВ Тергов департаменти тизимидаги Вилоятлар
ва туманлар тергов бўлимлари (бўлинмалари)да Экология соҳасидаги жиноятларни тергов
қилиш бўлимини ташкил қилиш лозим. Мазкур тергов бўлинмалари фақатгина
республиканинг экологик жиноятлар энг кўп содир этиладиган ҳудудларида ташкил
этилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

2–Таклиф:

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг Экология

соҳасидаги нормаларни бузганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи моддалари
диспозицияларида келтирилган Экологияга оид бир қанча маъноларини тушуниш қийин
бўлган терминлар қўлланилган. Ушбу терминларни маъноларини топиш учун бошқа
норматив хужжатларга мурожаат қилиш керак бўлади бу эса иш ҳажми ҳозирги кунда
ортиб бораётган терговчиларнинг бир қанча вақт йўқотишига сабаб бўлмоқда.

Ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси Махсус қисми 8-

бўлимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим. Бунда: “

Эпидемия

– бу маълум бир

ҳудудда қайд этилган ва фавқулодда вазиятни келтириб чиқариши мумкин бўлган
касалланиш даражасидан сезиларли даражада юқори бўлган юқумли касалликнинг одамлар
ўртасида прогрессив тарқалиши.”, “

Эпизотия

– бу юқумли касалликнинг бир ёки бир нечта

ҳайвонлар турлари ўртасида кенг тарқалиши.” деб тариф бериш лозим.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – 2021 йил

2.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-

3.

Қонунчилик

маълумотлари

миллий

базаси,

21.04.2021

й.,

03/21/683/

0375-сон)н

4.

Ветеринария тўғрисидаги қонун 4-боби 19-20-моддалари. 03.09.1993-йил Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2009 й

5.

«Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуни
1-бўлими 3- моддаси 1-банди. Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й.

References

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – 2021 йил

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/

-сон)н

Ветеринария тўғрисидаги қонун 4-боби 19-20-моддалари. 03.09.1993-йил Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2009 й

«Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуни

-бўлими 3- моддаси 1-банди. Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов