Идеологические аспекты защиты от кибертерроризма в виртуальном пространстве

CC BY f
194-205
1
1
Поделиться
Муҳаммадиев, Н., & Худайбердиев, А. (2023). Идеологические аспекты защиты от кибертерроризма в виртуальном пространстве . Актуальные проблемы обучения социально-гуманитарных наук в медицинском образовании, 1(1), 194–205. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/sciences-medical-education/article/view/20547
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается создание новых приемов и технологий в условиях глобализации, идейно мировоззренческие аспекты защиты от угроз кибертерроризма в виртуальном пространстве в условиях расширения социального бытия, новизна возникающих проблем. в социокультурной жизни общества, и освещаются вопросы, связанные с изучением достаточно конфликтных процессов с новыми технологическими проблемами.

Похожие статьи


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

194

ВИРТУАЛ МАКОНДА КИБЕРТЕРРОРИЗМДАН ҲИМОЯ

ҚИЛИШНИНГ ҒОЯВИЙ

-

МАФКУРАВИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Муҳаммадиев Нурмат Эргашевич

,

Худайбердиев Асомиддин Курбонкулович

Тошкент педиатрия тиббиёт институти

.

Ўзбекистон, Тошкент ш.

Аннотация.

Мазкур мақолада глобаллашув шароитида янги техника

ва технологияларнинг яратилиши, ижтимоий борлиқни кенгайиб

бораётган бир шароитда виртуал маконда кибертерроризм таҳдидларидан

ҳимояланишнинг ғоявий

-

мафкуравий жиҳатлари,

жамият ижтимоий

-

маданий ҳаётида вужудга келаётган муаммоларнинг янгилиги ва янги

технологик муаммолар билан етарли даражада қарама

-

қарши

жараёнларни ўрганишга оид масалалар ёритилган.

Калит сўзлар:

виртуал макон, виртуал борлиқ, кибертерроризм,

интернет, хакер, спам, экстремистик ғоялар, ахборот уруши, ахборот

жинояти, кибер макон, ёт ғоялар, электрон ҳукумат, интерактив
телевидение, дезинформация.

ИДЕОЛОГИЧЕСКИЕ АСПЕКТЫ ЗАЩИТЫ

ОТ

КИБЕРТЕРРОРИЗМА В ВИРТУАЛЬНОМ ПРОСТРАНСТВЕ

Муҳаммадиев

Нурмат Эргашевич

,

Худайбердиев Асомиддин Курбонкулович

Ташкентский педиатрический медицинский институт

.

Узбекистан, г. Ташкент

Аннотация.

В данной статье рассматривается создание новых

приемов и технологий в условиях глобализации, идейно

-

мировоззренческие

аспекты защиты от угроз кибертерроризма в виртуальном пространстве

в условиях расширения социального бытия, новизна возникающих проблем. в

социокультурной жизни общества, и освещаются вопросы, связанные с

изучением достаточно конфликтных процессов с новыми технологическими

проблемами.

Ключевые слова:

виртуальное пространство, виртуальное

существование,

кибертерроризм,

интернет,

хакер,

спам,

экстремистические идеи, информационная война, информационная

преступность,

киберпространство,

чуждые

идеи,

электронное

правительство, интерактивное телевидение, дезинформация.


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

195

IDEOLOGICAL ASPECTS OF PROTECTION AGAINST

CYBERTERRORISM IN VIRTUAL SPACE

Mukhammadiev Nurmat Ergashevich,

Khudayberdiyev Asomiddin Kurbonkulovich

Tashkent Pediatric Medical Institute. Uzbekistan, Tashkent

Abstract.

This article discusses the creation of new techniques and

technologies in the context of globalization, the ideological and philosophical

aspects of protection against the threats of cyberterrorism in the virtual space in the

context of the expansion of social life, the novelty of emerging problems. in the socio-

cultural life of society, and highlights issues related to the study of fairly conflicting

processes with new technological problems.

Key words:

virtual space, virtual existence, cyberterrorism, internet, hacker,

spam, extremist ideas, information war, information crime, cyberspace, alien ideas,

e-government, interactive TV, disinformation.

КИРИШ

Глобаллашув

шароитида

янги

техника

ва

технологияларнинг

яратилиши

ижтимоий

борлиқни

янада

кенгайтириб

,

унинг

янги

тур

ва

шаклларининг

пайдо

бўлишига

олиб

келмоқда

.

Шулардан

бири

виртуал

борлиқ

ҳисобланади

.

Виртуал

борлиқ

бу

компьютер

орқали

мавжуд

раел

ва

ҳаёлий

борлиқ

ҳақидаги

информацияларнинг

кишилар

онгида

кузгисимон

шаклда

идрок

қилиши

натижасида

қилинадиган

кўп

ўлчамли

тизимидир

.

Бу

борлиқ

умуман

объектив

борлиқни

инкор

қилмайди

.

Аммо

,

ундан

кимларнинг

манфаатларини

,

қандай

мақсадларни

кўзлаб

фойдаланишини

англаб

етиш

масаласи

долзаб

муаммолар

қаторига

киради

.

Кишилик

жамияти

пайдо

бўлган

кундан

бошлаб

ҳар

бир

инсон

,

элат

,

миллат

,

халқларнинг

эҳтиёжларидан

келиб

чиқувчи

манфаатлари

бўлган

.

Уларни

англаш

даражаси

эса

жамиятнинг

маънавий

тараққиёт

даражасига

боғлиқ

бўлиб

,

унинг

бугунги

кунда

Янги

Ўзбекистон

орзусини

амалга

оширишга

қаратилган

бўлиши

муҳим

аҳамият

касб

этади

.

Албатта

,

бу

орзуга

эришиш

осонликча

кечмаслиги

табиийдир

.

Ўзбекистоннинг

буюк

келажагини

кўролмайдиган

кучлар

,

ўзбек

халқининг

туб

манфаатларини

амалга

оширишга

қарши

виртуал

макондан

туриб

кибертерроризм

қуролларидан

фойдаланишмоқда

.

ИШНИНГ

МАҚСАДИ

Адабиётлар

билан

ишлаш

,

манбаларни

ўрганиш

ва

маълумотлар

таҳлили

орқали

виртуал

маконда

кибертерроризмдан

ҳимоя

қилишнинг

ғоявий

-

мафкуравий

жиҳатларини

ёритишдан

иборат

.

УСУЛЛАР


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

196

Адабиётлар, интернет нашрлари билан ишлаш ва назарий таҳлил.

ОЛИНГАН НАТИЖАЛАР МУҲОКАМАСИ

Виртуал борлиқ –

макон шунчаки борлиқнинг мавжудлик реаллик

шакли эмас. Унда реал оламдан кўчган амалий кўникмалардан ташқари

ахлоқий маданият, қадриятлар ва анъанавий меъёрлар амал қилади. Бу масала

ҳам бир қанча: тармоқли маконда ахлоқий меъёрларга риоя қилиш,

кибержиноятчилардан ҳимоя қилиш, кино ва фотоҳужжатлар назорати,

муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш, Интернет

-

инсон ўзаро муносабатларини

тўғри йўлга қўйиш, ўз вақтини оқилона сарфлаш, коммуникацион мулоқот ва
ҳамкорлик меъёрларига амал қилиш каби муҳим муаммоларни ўз ичига олади.

Интернет сайтларига матнли, аудио

-

видеоҳужжатларни юклар экан

фойдаланувчилар сайтига ҳатто эътибор ҳам бермай қўйдилар, қидирув

тизимари эса “бепул юклаш” билан кўзни қамаштирув даражада кўпайиб

кетди. Айни пайтда фойдаланувчилар бир томондан матнни ҳақиқий

муаллифдан (албатта муайян ссылка ёки муаллиф номи кўрсатилган бўлса

бундан мустасно) ўғирлаётгани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдидиган, иккинчи

томондан эса уларнинг муаллифларини ҳатто юридик жавобгарликка

тортиш талаб этилишини ҳам талаб қилмай қўйдилар. Қонунчилик тизими
эса

тармоқдаги

рақамли

маҳсулотларни,

шунингдек

улардан

фойдаланувчиарни сифатсиз ахборот маҳсулотларидан ҳимоя қилишга

ожизлик қилмоқда. Бундан ташқари, таъкидлаш лозимки, интернетда

ахлоқий регуляторлар мавжуд бўлмай бу ўз навбатида кўплаб муаммоларга

сабаб бўлмоқда, аввало саводсизлик, ман этилган ахборот очиқ ойдинлиги,

жаргон лексика, муайян бир (кўпинча ахлоқсиз ва маниакал) ғоя атрофида

бирлашганлар

жамоаларнинг

юзага

келиши,

эркинлик

доираси

чегарасизлиги ва ҳ.лар. Энг ачинарлиси бу зўравонларнинг, педофил ва бошқа

турдаги девиант ҳатти

-

ҳаракатларнинг оммалашувига олиб келмоқда.

Замонавий тармоқли маконнинг ўзига хос хусусиятларидан бири

“хакерлик

ахлоқи”

деб

аталувчи

ҳодисанинг

кенг

тарқалиб

кетаётганлигидир. Унинг асосий тамойилларидан бири –

“ахборотни

ҳамкорликда қўллаш –

бу куч! Эзгулик кучи!” эканига ишонч ва

ҳакерларнинг ахлоқий бурчи ўзидаги

ахборот ва ютуқлар билан бўлишиш

учун эркин ва бепул дастурларни яратиш ва улар билан таъминлаш, шу

билан бирга ахборот ҳисоблаш ресурсларига имкони борича катта йўл

очишга ишонч ташкил қилади. Шу тамойилга кўра, тизимларни бузиб

кириш (взлом систем) шунчаки завқ учун ва тадқиқ учун ҳакерлик

этикасида рухсат берилади. У ўғрилик, вандализм ёки конфиденциаллик

меъёрларининг бузилиши, деб талқин қилинмайди. Бу тамойиллар биз

ўйлагандан ҳам кенг тарқалган бўлиб у биргина фойдаланувчидан тортиб

то йирик

-

йирик корпорациялар фаолиятига ҳам жиддий зарар етказмоқда.

Яна бу масаланинг бир томони, иккинчи томондан айнан шу ҳакерлар

кўплаб адабиёт ва санъат дурдоналарини, турли хил махфийлаштирилган

маълумотларни очишга ва халқ оммаси эътиборига ҳавола қилишга


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

197

эришди. Шу маънода хакерларни интернет маконидаги мутлақ жиноятчи

мақомида бўлмаслиги керак.

Шу нуқтаи

-

назардан “Виртуал олам ҳозирги кунда “ижтимоий

тармоқлар экстремизми” деган янги тушунчани пайдо қилди. Инсон

ичидаги барча норозигарчиликларини ижтимоий тармоқларда бировларни

қоралаш, айблаш, ҳақорат қилиш орқали тўкиб сола бошлади. Аксарият

ҳолатда реал ҳаётда бу нарсалар ўз ифодасини топмайди. Аммо

инернетдаги анонимлик бунга йўл қўйиб беради. Санкт

-

Петербург

университетининг доценти Анастасия Гришанина ўтказган тадқиқотлари

натижасида, айнан ижтимоий тармоқлардаги “экстремист”ларнинг 75%

18-

30 ёшдаги фойдаланувчилар эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, яна

бир муаммо виртуал оламнинг ўта кераксиз ахборотларга тўлалиги билан

ифодаланади. Файласуф олима Ж.Ж.

Утегенованинг ўтказган социологик

тадқиқотларига кўра

“Интернет ва информацион технологиялари

таъсирида бизга кириб келаётган асосий хавфлар қайсилар?” деган саволга

респондентлардан –40% ахлоқий бузуқлиқ, –

32% экстремистик ғоялар, –

20% диний ғоялар, –

18% манқуртлик –

18% деб жавоб беришган

[1].

Респондентлар интерент орқали кириб келаётган ахлоқсизликни катта

хавф сифатида кўрсатишган.

Инсон психологияси шундайки, аксарият ҳолатда ё ўзига қизиқ

туюлган сенсацион ахборотни ўзлаштиради. Кўпинча бу ахборот

инсоннинг ўзига хавф солиши, асабийлаштириши, организм фаолиятининг

маълум миқдорда бузилишига олиб келиши мумкин. Ёшларда эса, уларнинг

максималистлигини инобатга оладиган бўлсак, ножоиз “қаҳрамонликлар”

кўрсатишига туртки бўлади”

[2].

Виртуал оламда охирги йилларда кўпгина фойдаланувчиларга “спам”

деб аталувчи, яъни кераксиз хабарлардан ноқулайликлар туғдирмоқда.

Интернетда бундай спамларнинг тобора кўпайиб бораётганлиги

кузатилади. Биргина Россия сегментида узатилаётган барча хабарлар,

компаниялар, индивидумлар, давлат ташкилотлари ва провайдерлар

ўртасидаги қайта узатишлар 82,1 % спам ташкил қилмоқда 1,121. Спам бу

нафақат реклама, балки ёлғон ваъдалар ёки таҳдидлар орқали “тезда фойда

кўриш” орқасидан қувиш ҳамдир. Шунингдек фишинг, яъни

фойдаланувчиларни,

турли пароллари, банк карточкалари ва бошқа

конфиденциал маълумотларни алдаб олиш, муайян ахборотни қўлга

киритиш учун фойдаланувчиларнинг компьютерни вирус билан зарарлаб

ёки уларни DDoS ташкилоти учун зомби

-

машинага айлантириш, умуман

кераксиз корреспонденциянинг Интернетда доимий айланиб юриши учун

ва б. мақсадларда ўз сайтларига чорлашдир.

Спам билан кураш муаммоси халқаро ва ҳукумат даражаларида

муҳокама этилмоқда. Буни таъкидлаш зарурки, агар реклама асосан бу спам

бўлса, умуман олганда у бизга асабимизни бузишдан каттароқ зиён

етказолмайди, бироқ “жиноий” спам ҳар бир инсонга сезиларли зарар


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

198

етказиш имконига эга. Шу сабабли фойдланувчи ўзига келувчи

ахборотларни танқидий таҳлил қила олиши керак.

Жамият ижтимоий

-

маданий ҳаётида вужудга келган муаммоларнинг

янгилиги янги технологик муаммолар билан етарли даражада қарама

-

қарши жараёнларни ўрганишни тақозо этади. Шу нуқтаи

-

назардан

қараганда кибертерроризм масаласи фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш

идоралари назорати доирасидан чиқиб, жиддий давлат ва халқаро

муаммога айланиб бормоқда. Миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан

рақамли

давлат

технологияларини

ривожлантириш

шароитида

кибертерроризмга қарши курашиш масаласи ўта долзарб ҳамда жамият

ҳаёти компьютер тизимларига боғлиқ бўлиб бормоқда. Бу мавжуд

хавфсизлик парадигмасини ғоявий

-

мафкуравий нуқтаи

-

назардан қайта

кўриб чиқиш зарурлигини, хусусан, ташқи ва ички таҳдидлардан

ҳимояланиш ҳолати ёки тизимга таъсир қилувчи бузғунчи ва

барқарорлаштирувчи омиллар ўртасидаги динамик мувозанат ҳолати

сифатида унга муносабатни ўзгартириш зарурлигини белгилайди. Шуни

таъкидлаш керакки, “кибер”

ва “терроризм”

сўзларини бирлаштириш

(бирлаштириш) натижасида ҳосил бўлган “кибертерроризм”

атамаси худди

“терроризм”

тушунчаси сингари ягона универсал таърифга эга эмас.

“Кибертерроризм" тушунчасининг ҳар қандай компьютер ҳужумига

қиёсланиши муаммоли, чунки бу ерда ҳужумчининг шахси, нияти ва сиёсий

мотивларини аниқлаш жуда қийин кечади. Ушбу атама 1980 йилларнинг

ўрталарида Aмерика Хавфсизлик ва разведка институтининг катта илмий

ходими Б.Коллин томонидан илк маротаба қўлланилган. У ушбу

кибертерроризм тушунчасини муҳим миллий инфратузилмалар ишини

фалаж қилиш, ҳукуматлар ёки тинч аҳолини қўрқитиш учун юқори

технологиялардан фойдаланиш деб таърифлайди. “Маълумки, бугунги

кунда интернет оммавий ахборот ва коммуникация тизимининг энг тез
ривожланиб бораётган бўғини ҳисобланади. Унинг ғоявий кураш ва

тарғиботнинг асосий майдонига айланганини экстремистик, шу жумладан,

диний экстремистик қарашларни тарғиб қилишдаги ўрни мисолида

ҳам

кўриш мумкин. Диний экстремистлар ва террорчиларнинг интернетдаги

сайтларида ташкилотнинг мақсади, тарихи ҳамда ижтимоий

-

иқтисодий,

сиёсий мазмундаги маълумотларга кенг ўрин берилади. Жумладан,

террорчилар куч ишлатиш йўлига ўтишга гуёки мажбур бўлганликларини

асослашга, террор ва қўпорувчилик харакатларини маънавий ва аҳлоқий

жиҳатдан оқлашга интилишади. Бунда ўзларини “озодлик курашчилари”,

“қаршилик кўрсатувчилар” деб атаган холда гўёки ўзларини тинчлик
тарафдорлари қилиб кўрсатишга ва улар билан муносабат ўрнатишда

хукумат тинч йўл билан харакат қилиш лозимлигини асослашга интилиш

кенг тарқалган. Улар ўз сайтларида ҳукумат тарафидан қўлланилаётган

усулларнинг “вахшийлигини” ёритишга ҳам алоҳида эътибор берадилар”

[3].


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

199

Кибертеррористик ҳаракатни амалга ошириш учун турли хил

усуллардан фойдаланиш мумкин:

кибер маконнинг алоҳида элементларига зарар етказиш, электр

таъминоти тармоқларини йўқ қилиш, аралашиш, аппарат воситаларини

йўқ қилишни рағбатлантирадиган махсус дастурлардан фойдаланиш;

ҳимоя

тизимларини

енгиб

ўтиш,

вирусларни,

дастурий

таъминотдаги хатоларни киритиш орқали стратегик аҳамиятга эга бўлган

киберкосмик маълумот, дастурий таъминот ва техник ресурсларни

ўғирлаш ёки йўқ қилиш;

ахборот тизимлари ва бошқарув тизимларида уларни бузиш ёки

ўзгартириш учун дастурий таъминотга ва маълумотларга таъсир қилиш;

давлатнинг ахборот инфратузилмаси, ижтимоий аҳамиятга эга ва ҳарбий

ахборот тизимлари, шифрлаш кодлари, шифрлаш тизимларининг ишлаш

тамойиллари фаолияти тўғрисидаги махфий маълумотларни ошкор қилиш

ва нашр этиш таҳдиди;

дезинформация, миш

-

мишлар тарқатиш, террористик ташкилотнинг

қудратини намойиш этиш ва уларнинг талабларини эълон қилиш учун

телекоммуникация каналларини тортиб олиш.

юқоридаги ҳаракатларни бажариш учун алоқа линияларини

йўқ

қилиш ва фаол равишда бостириш, нотўғри адреслаш, алоқа тугунларининг

сунъий равишда ҳаддан ташқари юкланиши, операторларга, ахборот ва

телекоммуникация тизимларини ишлаб чиқувчиларига таъсир қилиш.

Aхборот террористик ҳаракати кибермаконга таъсир ўтказиш

шаклларидан, биринчи навбатда, сиёсий террористик ҳаракатга хос бўлган

мақсадлари билан ажралиб туради. Aхборот ва террористик ҳаракатларни

амалга ошириш воситалари ҳар хил бўлиши мумкин ва замонавий ахборот

қуролларининг барча турларини ўз ичига олади. Шу билан бирга, ахборот

террорининг тактикаси, техникаси ахборот уруши ва ахборот жинояти
техникасидан сезиларли фарқ қилади.

Aхборот террорининг тактикасидаги асосий нарса –

бу террористик

ҳаракат хавфли оқибатларга олиб келиши, аҳолига кенг таниш бўлиши ва

жамоатчилик томонидан катта муносабат билдириши керак. “Тезкор

ахборотлар, янгиликларнинг бир вақтнинг ўзида бир неча тилда ва

террорчилар учун фойдали бўлган йўналишда бериб борилиши, уларнинг

фаолиятини оқловчи, “қаҳрамонлигини” куйловчи қўшиқлар,

клиплар

берилиши бундай сайтларнинг мафкуравий ҳамда эмоционал таъсир

қувватини оширишга хизмат қилади. Бундай сайтлар, бир томондан,

террорчилик ташкилотининг фаол аъзоларига, иккинчи томондан,
террорчиларнинг асл мақсад муддаоларини билмайдиган, уларни

“курашчилар”, “мухолифат” ва шу каби ижобий мақом ҳамда сифатда қабул

қилишга ўрганган одамларга мўлжалланган бўлади. Улардан жамиятда

тегишли ижтимоий фикрни шакллантириш ва қарама

-

қарши (душман)


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

200

томонга руҳий таъсир кўрсатиш, қўрқув, ваҳима тарқатиш орқали ички

иккиланишни келтириб чиқаришдек мақсадлар кўзланади”

[4].

Кибертеракт давлатнинг ахборот инфратузилмасини ўчириб

қўйишнинг турли шакллари ва усулларидан фойдаланишга ёки жамият ва

давлат учун ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган муҳит яратиш

учун

ахборот

инфратузилмасидан

фойдаланишга

қаратилган.

Aхборот инфратузилмасининг ривожланиш даражаси, мамлакатни

компьютерлаштириш ва кибертерроризмнинг сони ўртасида тўғридан

-

тўғри боғлиқлик мавжуд. Ҳозирда кибер ҳужумлар муаммоси сунъий
йўлдош алоқа тизимлари ва глобал тармоқлардан фойдаланишда етакчи

мамлакатлар учун долзарбдир.

Юқори технологиялар соҳасидаги террористик ҳаракатнинг асосий

усули бу гуруҳлар ёки шахслар томонидан амалга ошириладиган

компьютер маълумотларига, ҳисоблаш тизимларига, маълумотларни

узатиш ускуналарига ва ахборот инфратузилмасининг бошқа таркибий

қисмларига ҳужум қилишдир. Бундай ҳужум ҳужумга учраган тизимга

кириб бориш, тармоқдаги ахборот алмашиш воситаларини бошқариш ёки

тўхтатиш ва бошқа бузғунчи ҳаракатларни амалга оширишга имкон
беради. Aхборот

-

коммуникация технологияларининг ривожланиши

миллий миқёсда ҳам, глобал миқёсда ҳам кўплаб ижтимоий, маданий,

иқтисодий ва сиёсий жараёнларнинг катализатори бўлди. Саноат даври

постиндустриал давр билан алмаштирилди. Бу тушунча янги

технологиялар ва маълумотлар асосий рол ўйнайдиган ахборот даврини

ифодалайди. Натижада, ҳам жамият, ҳам давлат сезиларли ўзгаришларни

бошдан кечирди: жамиятнинг янги тури –

глобал ахборот жамияти,

иқтисодиётнинг янги тури –

инновацион ёки ахборот иқтисодиёти, давлат

бошқарувининг янги тизими –

электрон ҳукумат пайдо бўлди.

Тармоқ технологияларининг фаол ривожланиши билан боғлиқ ҳолда,

алоқа воситалари ва усулларида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Жаҳон

миқёсидаги ахборот алмашинувининг “электрон автомагистраллари”

пайдо бўлди, натижада макон ва вақт каби омилларнинг аҳамияти пасайиб

кетди, шу билан бирга ўз фаолиятини амалга оширишга муваффақ бўлган

кўплаб нодавлат субъектларнинг роли ортди. Дунёда янги технологиялар

туфайли юз берган ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда, ахборот асрига

хос бўлган хавфсизликнинг мутлақо янги таҳдидлари пайдо бўлди. AКТдан

кенг фойдаланиш давлат, тижорат ва фуқаролик институтлари

фаолиятининг ахборот инфратузилмасининг барқарор ишлашига

боғлиқлик даражасини оширди. Ўз навбатида, халқаро миқёсда глобал

ахборот тизимлари ва тармоқлари анъанавий давлат чегараларини йўқ

қилмоқда, бу эса ахборот маконида давлатларнинг ўзаро боғлиқлигини

кучайишига олиб келди.

Кибертерроризмга қарши курашда интернет

-

конкретлик муҳим

аҳамият касб этади. Чунки айнан интернет

-

конкретлик шахс ва глобал


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

201

тармоқ томонидан яратилган виртуал реаллик ўртасидаги ўзаро таъсир

ҳақиқатини очиб беради. Интернет

-

конкретлик –

бу ҳар бир инсон учун

ўзини ўзи очиб бериш йўли қадриятлардан бири бўлган виртуал

ҳақиқатдаги эркин шахсларни бирлаштириш шаклидир. Бу фикр, онг ва

ижоднинг жамоавийлигини ҳам ифодалайди. Интернет

-

конкретлик –

индивидуал ҳақиқатдан ташқари органик бирлик, виртуал ҳақиқатни

вужудга келтирадиган “конкрет таълим”дир.

Виртуал оламда тармоқлараро мулоқот

маданияти бу инсондаги

бағрикенгликнинг асосий хусусиятларини ўзида мужассам этган, муросага

келган ва бутун билан келишувга эришган, бу унинг элементи бўлиб, кўп

одамлар билан (конкрет

-

тармоқ) ҳаракатга қўшилиб кетади. Интернет

-

коллегиалликнинг атрибутлари қуйидагилардир: бирлик, эркинлик,

очиқлик, мавжудлик, инсонпарварлик, универсаллик, такрорланувчанлик,

хилма

-

хиллик, индивидуаллик ва ҳ.к.

Замонавий ахборот технологиялари янги қадриятларни тартибга

солувчиларни шакллантиришда иштирок этмоқда, шу билан

бир қаторда

жамиятда ахборот маданияти асосида қадриятларни қайта қуриш

имконияти мавжуд. Виртуал қадриятлар –

бу ижтимоий воқеликнинг

экстраполяция қилинган қадриятлари ёки виртуал воқеликни маълум бир

виртуал ҳодисани қиймат сифатида изоҳлашдир. Виртуал

реалликка дуч

келган субъект маълумот, билим, кўникма, тажриба тизимини

таъминлайдиган янги турдаги объектларнинг аҳамиятини, қийматини

англайди. Бу жараёнда виртуал реаллик ўзига хос қиймат мазмуни билан

тўлдирилади, у маълум бир маънони ифодалайди.

Бугунги жамиятнинг виртуаллашувининг асосий омилларидан бири

бу ахборотни ишлаб чиқариш ва ундан самарали фойдаланишдир. Бугунги

кунда ахборот ва виртуал технологиялар нафақат жамоат ва давлат

муассасаларининг, балки ҳар бир инсон ҳаётининг фаолиятида асосий роль

ўйнамоқда. Компьютерлар ва ахборот

-

коммуникация тизимлари инсон ва

давлат фаолиятининг барча соҳаларида қўлланилмоқда. Бу миллий

хавфсизликни таъминлаш, соғлиқни сақлаш, таълим, уй

-

жой коммунал

хизматлари, ҳаво ва темир йўл транспортини бошқариш, савдо, молия,

шунингдек, шахслараро алоқа ва бошқа соҳаларда давлат хизматларини

кўрсатиш билан боғлиқ жараёнларни ўз ичига қамраб олади.

Жамиятнинг виртуаллашувидаги тармоқлар кўп қиррали ва

зиддиятлидир. Бир томондан, улар компьютер ўйинлари, ўқув ва кўнгилочар

дастурлар, интерактив телевидение ва электрон матбуот орқали инсон

салоҳиятини ривожлантиришга ҳисса қўшадилар. Глобал тармоқлар сиёсий
субъектларнинг сайлов хатти

-

ҳаракатларига, сайлов кампанияларини

ташкил этиш ва ўтказиш жараёнига, ҳокимият ва жамият ўртасидаги алоқа

механизмларига, сиёсий етакчилар томонидан ўз манфаатларини тақдим

этишига ва ҳимоя қилишга таъсир қилади. Фуқаролик жамияти

институтлари ва давлат ўртасидаги муносабатлар ва ўзаро алоқалар


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

202

тизимини ўзгартириб, глобал тармоқлар улар ўртасида конструктив

диалогни шакллантиришга ёрдам беради. Бошқа томондан, ахборот

-

коммуникация соҳасининг жадал ривожланиши жиноятнинг янги турлари –

компьютер жинояти ва компьютер терроризми пайдо бўлишига олиб келди.

Минглаб тармоқ фойдаланувчилари, нафақат жисмоний шахслар, балки бир

давлат виртуал майдонда кибертеррористик ҳаракатлардан азият чекиши

мумкин. Компьютер тармоқларидан фойдаланувчилар сони ортгани сайин

кибермаконда содир этилган жиноятлар мунтазам равишда кўпаймоқда.

Шунингдек, замонавий жамиятда террористик ташкилотлар анъанавий
воситалар билан бир қаторда ахборот

-

коммуникация технологияларидан

фаол фойдаланишга интилмоқдалар.

Жаҳонда бугунги кунда жамиятда қонун устуворлигининг йўқолиши

ҳамда сиёсий институтларга ва ҳукмрон элитага ишончсизлиги хавфи

тобора ортиб бормоқда. Ўз навбатида, бу кибертерроризмнинг юзага

келиши, унинг ҳокимиятга босим ўтказиш, ижтимоий

-

сиёсий тизим

фаолиятидаги беқарорликка, сиёсий институтлар ва шахсларнинг

ҳаракатлари ва ўзаро муносабатларидаги номувофиқ ҳолатларни юзага

келишига олиб келмоқда. Терроризмнинг янги турининг пайдо бўлиши
сиёсатнинг барча даражаларида шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига

таҳдид солади, бу эса уни ҳар томонлама ўрганишни тақозо этади.

Кибертерроризмга қарши кураш сиёсатининг самарадорлиги

нафақат ижтимоий

-

сиёсий тизимнинг барқарорлиги, виртуал макондаги

жараёнлар устидан давлат назоратининг ривожланиши, ички ва ташқи

ушбу сегментдаги ҳуқуқий меъёрларга боғлиқдир. Кўп жиҳатдан, ҳукмрон

элита ва махсус хизматларнинг вакиллари таҳлил қилинган ҳодисани

тушуниш учун воситаларга эга эканлиги билан боғлиқ бўлиб, уни

концептуал асосларини тушунмасдан, услубий жиҳатдан тўлиқ ўрганиш

имконини берадиган ёндашувларни кенгайтириб бўлмайди.

Кибертерроризм

бу

глобал

тармоқларнинг

назоратсиз

ишлатилиши, давлат, фуқаролик жамияти ва махсус хизматларнинг

сиёсатнинг ушбу сегментига етарлича эътибор бермаслиги, компьютер

дастурлари ва тармоқларига ёки улардаги маълумотларга ҳужумларда

намоён бўлаётганлиги сабабли кўп қиррали ҳодисадир. Терроризм

фаолияти субъектларининг мақсадлари ва манфаатларига эришиш йўлида

жамиятда қўрқув ва умидсизлик муҳитини яратиш учун, унга қарши

самарали курашиш учун жаҳон ҳамжамиятининг саъй

-

ҳаракатларини

бирлаштиришни талаб қилади.

Компьютер ахборотлари ва технологияларининг хавфсизлигини

таъминлаш муаммоси бугунги кунда дунёнинг аксарият давлатлари учун энг

долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Aввало, бу давлат бошқарувида,

ҳарбий ва саноат, соҳаларда, бизнесда ахборот тизимлари ва тармоқларидан

фойдаланишга тегишлидир. Кибертерроризмга қарши курашиш бўйича


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

203

самарали сиёсатни ишлаб чиқиш қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга

оширилади: устувор мақсадларни (глобал, минтақавий, миллий) ва

воситаларни (ресурсларни) аниқлаш, юзага келиши мумкин бўлган

кибертерроризм таҳдидларини аниқлаш, аҳолини ҳимоя қилиш, биринчи

халқаро инфратузилмани яратиш ва мувофиқлаштириш, махсус антитеррор

дастурларини, халқаро ҳуқуқни ва бошқаларни ишлаб чиқишни ўз ичига

олган киберҳужумларга қарши курашиш.

Кибертерроризмдан хавфсизликни таъминлаш ва таҳдидлар миллий

хавфсизлигининг асосий устувор йўналишларидан бирига айланмоқда.

Aхборот жамиятини барпо этишнинг асосий тамойилларини амалга

ошириш доирасида давлат кибертерроризмга қарши курашиш сиёсатини

амалга оширади. Бу ахборот

-

коммуникация инфратузилмаси учун мумкин

бўлган таҳдидлардан ишончли ҳимоясини таъминлайдиган бутун

мамлакат бўйлаб хавфсизлик тизимларини яратиш зарурати билан боғлиқ.

ХУЛОСА

Кибертерроризмга қарши курашда биринчи навбатда кибертеррор

ҳужумларини тезкор тарзда бостиришга устувор аҳамият бериш, уларни

тайёрлаш (ахборотни таҳлил қилиш; қонунларни ишлаб чиқиш, давлат

томонидан назорат қилиш); шунингдек, доимий равишда ахборот

-

коммуникация маконининг ҳолати мониторингини олиб бориш, зарур

ҳисоботларни тақдим этиш: олдин; аҳоли, профилактика ишлари

(тарбиявий, ҳуқуқий, ташкилий) ва бошқалар санаб ўтилган тадбирлар; ҳар

доим маҳаллий ва минтақавий ҳокимиятларнинг диққат марказида

бўлиши керак. Шунингдек, кибертерроризм; кундалик ҳаётда ҳужумлар

жамият ҳаётий фаолияти турли дастурларни

ишлаб чиқишни ва

ҳоказоларни тақозо этади.

Давлатимиз раҳбари Ш.М.

Мирзиёев:

“Биз жамиятимизда ҳар қандай

радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан

заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат

ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз”

[5] деб таъкидлаши ҳам

муҳим аҳамиятга эгалиги ва даврнинг талаби эканлигини унутмаслигимиз

зарур.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Утегенова Ж. Ж. “Интернет ва информацион технологиялари

таъсирида кириб келаётган асосий ҳавфлар” мавзусидаги социологик

сўровнома хулосалари. Нукус, 2022.

2.

https://nargis.uz/p=2595.

3.

http://auz.uz/news/soglom-etikodga-takhdid.

4.

http://auz.uz/news/soglom-etikodga-takhdid.


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

204

5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлис

ва

Ўзбекистон

халқига Мурожаатномаси. 20.12.2022//

https://president.uz/uz/lists/view/5774.

6.

Рустамбаев, М. Х., Мухаммадиев, Н. Е., & Абдухаликов, С. (2019).

Миллий гвардия хизматчилари (ходимлари) нинг касб этикаси. Тошкент,

Миллий гвардия Ҳарбий

-

техник институти.

7.

Худайбердиев А. К. Духовно

-

нравственные факторы охватывают

безопасность в условиях глобализации //Молодой ученый. –

2014.

№. 6. –

С. 875

-879.

8.

Нурматова, М. А., Жабборова, Ю. Д., Умарова, Н. Х., Худайбердиев А.

К. (2014). Некоторые особенности духовно

-

нравственного воспитания

студентов средних вузов. Молодой ученый , (6), 868

-870.

9.

Худайбердиев А. К., Алимова М. М., Абдуназаров О. А. Значение

манипуляций как угрозы информационно

-

психологической безопасности

личности //Научный аспект. –

2015.

№. 1

-1.

С. 97

-100.

10.

Хайтматова Г. А., Худайбердиев А. К., Каримова М. Ж. Генезис

ревкомов как уполномоченных органов советской власти в Туркестане

//Молодой ученый. –

2015.

№. 8. –

С. 790

-793.

11.

Умарова Н. Х., Каримова М. Ж., Худайбердиев А. К. Взаимосвязь

духовного развития личности студентов выпускников вузов с успехом их

развития профессиональной деятельности //Научный аспект. –

2015.

№.

1-2.

С. 134

-137.

12.

Худайбердиев А. К., Алимова М. М., Абдуназаров О. А. Значение

манипуляции

как

воздействия

информационно

-

психологической

безопасности личности //Научный аспект. –

2015.

№. 1

-1.

С. 97

-100.

13.

Худайбердиев А. К., Одилова Д. Б. Процессы глобальной и

информационной базы //Научный аспект. –

2016.

№. 1. –

С. 76

-79.

14.

Худайбердиев А. К. Глобаллашув шароитида Ўзбекистонда

ёшларга оид давлат сиёсатининг ижтимоий

-

ҳуқуқий жиҳатлари

//Міжнародний науковий журнал Інтернаука. –

2017.

№. 2 (2). –

С. 181

-183.

15.

Худайбердиев А. К. УЗБЕКИСТАН: ПРОБЛЕМЫ ЗАЩИТЫ

МОЛОДЕЖИ ОТ ВРЕДНОЙ ИНФОРМАЦИИ В УСЛОВИЯХ ГЛОБАЛИЗАЦИИ

(Социально

-

философский

анализ) //Россия и мусульманский мир. –

2019.

№. 3. –

С. 36

-41.

16.

Худайбердиев А. ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАРГА ОИД

ДАВЛАТ СИЁСАТИ ҚАТЪИЯТ БИЛАН ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА //Eurasian

Journal of Academic Research.

2022.

Т. 2. –

№. 12. –

С. 912

-918.

17.

Rasulovich, T. S., Kurbankulovich, K. A., Jamoliddinovna, K. M.,

Samadovich, T. K., & Tulkinovich, S. K. (2022). Forms and Characteristics of Virtual

Spiritual Threats. Telematique, 7146-7155.

18.

Шойимова Ш.С., Исаходжаева С.Д. Касбий –

педагогик мулоқотнинг

ўзига хос хусусиятлари. Интернаука №7

-

2 (89), часть 2, 2019 г. С 82

-83.


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

205

19.

Шойимова Ш.С., Усманова С.Х. Касб танлашга таъсир этувчи асосий

омиллар. Интернаука №7 (89), часть 2, 2019 г. С 84

-85.

20.

Шойимова Ш.С., Файзиева М.Д. Меҳнат жараёнида субъектнинг

касбий шаклланиш муаммоси. Интернаука №23

-

4 (105), часть 4, 2019 г. С 48

-49.

21.

Шойимова Ш.С. Мутахассис шахсининг касбий камолоти

масалалари. Интернаука №19 (195), часть 6, 2021 г. С 19

-21.

22.

Умаров Б.М., Шойимова Ш.С. Касбий психология. Дарслик. «LESSON

PRESS» Тошкент, 2018.

23.

Шойимова Ш.С. Мутахассис шахсининг касбий камолоти

масалалари. Интернаука №19 (195), часть 6, 2021 г. С 19

-21.

24.

Шойимова Ш.С., Шойимова Ш.С. Бўлажак мутахассисларни

психологияга оид билимлар билан қуроллантириш масалалари.

Интернаука.

Научный журнал № 10(233) Март 2022 г. Часть 5. С 20

-22.

25.

Шойимова Ш.С., Шорустамова М.М. Типологические особенности

личности в контексте личностно –

ориентированного обучения.

Интернаука. Научный журнал № 35(258), 2022 г. С 42

-44.

26.

Шойимова Ш.С. Тиббиёт ОТМ

педагогларининг касбий сўниш

даражасини

ўрганиш.

PSIXOLOGIYA

Учредители:

Бухарский

государственный университет, (1), 130

-139.

27.

Гафурова, Нодира Мирхасиловна. "ИННОВАЦИОННЫЕ ПОДХОДЫ К

ПРОЦЕССУ СОЗДАНИЯ СЕМЬИ С УЧАСТИЕМ МАХАЛЛИ." Наука и

образование сегодня

1 (60) (2021): 65-66.

28.

Абдусатторов, С. Ш., Ахмедова, М. А., & Алимова, М. М. (2016).

Социальная защита пожилых людей в Узбекистане. Научный аспект, (1), 62

-67.

29.

Шойимова, Шохиста Санакуловна, and Сохиба Халбаевна Усманова.

"Касб танлашга таъсир этувчи асосий омиллар." Интернаука 7

-2 (2019): 84-85.

Библиографические ссылки

Утегенова Ж. Ж. “Интернет ва информацион технологиялари таъсирида кириб келаётган асосий ҳавфлар” мавзусидаги социологик сўровнома хулосалари. Нукус, 2022.

https://nargis.uz/p=2595.

http://auz.uz/news/soglom-etikodga-takhdid.

http://auz.uz/news/soglom-etikodga-takhdid.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси. 20.12.2022// https://president.uz/uz/lists/view/5774.

Рустамбаев, М. Х., Мухаммадиев, Н. Е., & Абдухаликов, С. (2019). Миллий гвардия хизматчилари (ходимлари) нинг касб этикаси. Тошкент, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти.

Худайбердиев А. К. Духовно-нравственные факторы охватывают безопасность в условиях глобализации //Молодой ученый. – 2014. – №. 6. – С. 875-879.

Нурматова, М. А., Жабборова, Ю. Д., Умарова, Н. Х., Худайбердиев А. К. (2014). Некоторые особенности духовно нравственного воспитания студентов средних вузов. Молодой ученый , (6), 868-870.

Худайбердиев А. К., Алимова М. М., Абдуназаров О. А. Значение манипуляций как угрозы информационно психологической безопасности личности //Научный аспект. – 2015. – №. 1-1. – С. 97-100.

Хайтматова Г. А., Худайбердиев А. К., Каримова М. Ж. Генезис ревкомов как уполномоченных органов советской власти в Туркестане //Молодой ученый. – 2015. – №. 8. – С. 790-793.

Умарова Н. Х., Каримова М. Ж., Худайбердиев А. К. Взаимосвязь духовного развития личности студентов выпускников вузов с успехом их развития профессиональной деятельности //Научный аспект. – 2015. – №.1-2. – С. 134-137.

Худайбердиев А. К., Алимова М. М., Абдуназаров О. А. Значение манипуляции как воздействия информационно психологической безопасности личности //Научный аспект. – 2015. – №. 1-1. – С. 97-100.

Худайбердиев А. К., Одилова Д. Б. Процессы глобальной и информационной базы //Научный аспект. – 2016. – №. 1. – С. 76-79.

Худайбердиев А. К. Глобаллашув шароитида Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатлари //Міжнародний науковий журнал Інтернаука. – 2017. – №. 2 (2). – С. 181-183.

Худайбердиев А. К. УЗБЕКИСТАН: ПРОБЛЕМЫ ЗАЩИТЫ МОЛОДЕЖИ ОТ ВРЕДНОЙ ИНФОРМАЦИИ В УСЛОВИЯХ ГЛОБАЛИЗАЦИИ (Социально-философский анализ) //Россия и мусульманский мир. – 2019. – №. 3. – С. 36-41.

Худайбердиев А. ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ ҚАТЪИЯТ БИЛАН ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА //Eurasian Journal of Academic Research. – 2022. – Т. 2. – №. 12. – С. 912-918.

Rasulovich, T. S., Kurbankulovich, K. A., Jamoliddinovna, K. M., Samadovich, T. K., & Tulkinovich, S. K. (2022). Forms and Characteristics of Virtual Spiritual Threats. Telematique, 7146-7155.

Шойимова Ш.С., Исаходжаева С.Д. Касбий – педагогик мулоқотнинг ўзига хос хусусиятлари. Интернаука №7-2 (89), часть 2, 2019 г. С 82-83.

Шойимова Ш.С., Усманова С.Х. Касб танлашга таъсир этувчи асосий омиллар. Интернаука №7 (89), часть 2, 2019 г. С 84-85.

Шойимова Ш.С., Файзиева М.Д. Меҳнат жараёнида субъектнинг касбий шаклланиш муаммоси. Интернаука №23-4 (105), часть 4, 2019 г. С 48-49.

Шойимова Ш.С. Мутахассис шахсининг касбий камолоти масалалари. Интернаука №19 (195), часть 6, 2021 г. С 19-21.

Умаров Б.М., Шойимова Ш.С. Касбий психология. Дарслик. «LESSON PRESS» Тошкент, 2018.

Шойимова Ш.С. Мутахассис шахсининг касбий камолоти масалалари. Интернаука №19 (195), часть 6, 2021 г. С 19-21.

Шойимова Ш.С., Шойимова Ш.С. Бўлажак мутахассисларни психологияга оид билимлар билан қуроллантириш масалалари. Интернаука. Научный журнал № 10(233) Март 2022 г. Часть 5. С 20-22.

Шойимова Ш.С., Шорустамова М.М. Типологические особенности личности в контексте личностно –ориентированного обучения. Интернаука. Научный журнал № 35(258), 2022 г. С 42-44.

Шойимова Ш.С. Тиббиёт ОТМ педагогларининг касбий сўниш даражасини ўрганиш. PSIXOLOGIYA Учредители: Бухарский государственный университет, (1), 130-139.

Гафурова, Нодира Мирхасиловна. "ИННОВАЦИОННЫЕ ПОДХОДЫ К ПРОЦЕССУ СОЗДАНИЯ СЕМЬИ С УЧАСТИЕМ МАХАЛЛИ." Наука и образование сегодня 1 (60) (2021): 65-66.

Абдусатторов, С. Ш., Ахмедова, М. А., & Алимова, М. М. (2016). Социальная защита пожилых людей в Узбекистане. Научный аспект, (1), 62-67.

Шойимова, Шохиста Санакуловна, and Сохиба Халбаевна Усманова. "Касб танлашга таъсир этувчи асосий омиллар." Интернаука 7-2 (2019): 84-85.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов