Тўй маросимининг локал аҳамият касб этиши хусусида айрим мулоҳазалар

CC BY f
419-422
8
4
Поделиться
Касимова, З. (2022). Тўй маросимининг локал аҳамият касб этиши хусусида айрим мулоҳазалар. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 419–422. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13672
З Касимова, Андижанский государственный университет

исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Локаллик тушунчаси ўзига хос хусусиятларга эга. Маълум бир халқ фольклор маданияти турли хил ўзига хос кўринишларида чегараланади

Похожие статьи


background image

419

ТЎЙ МАРОСИМИНИНГ ЛОКАЛ АҲАМИЯТ КАСБ ЭТИШИ

ХУСУСИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

Касимова З. Ф.

АДУ тадқиқотчиси

Локаллик тушунчаси ўзига хос хусусиятларга эга. Маълум бир халқ

фольклор маданияти турли хил ўзига хос кўринишларида чегараланади.
Муайян фольклор анъасининг тарқалиши, маълум ҳудуд фольклоридагина
учровчи жанр, сюжет, мотивларнинг тарқалиш ареали унинг чегарасини
белгилаб беради. Фольклордаги локал хусусиятлар борасида сўз юритган
Б.Н.Путилов: “фольклорнинг минтақавий ўзига хослигини (ва унинг
характерини), биринчи навбатда, экстрафольклор омиллар билан изоҳлаш
тенденцияси мавжуд”лиги борасида ёзади [5.C.148]. Рус фольклорининг
минтақавий

фарқланиши

учун

фольклоршунос

В.М.Шуров

тадқиқотларида қуйидаги “ташқи” белгилари кўрсатиб ўтилади: а) табиий
муҳитдаги фарқ (чўл ва ўрмон, совуқ шимол ва иссиқ жануб, тоғлар ва
очиқ майдон); б) турли тарихий шароитлар (миграция жараёнларининг
табиати, айрим ҳудудларнинг этник изоляцияси ва жонли алоқалар,
бошқаларда миллатлараро таъсирлар); в) иқтисодий ва маиший турмуш
тарзи (яъни, иқтисодий ва маданий типологиядаги фарқлар); г) ижодий
фаолият билан боғлиқ омиллар [8.C.21-22]. Мусиқа фольклоридаги локал
белгилар санаб ўтилган омиллар орқалигина аниқланиши мумкинлиги
тушунтиради.

Латвиянинг баъзи ҳудудларида руслар маданияти ва уларнинг

тарқалишини шунга ўхшаш сабаб билан изоҳлаган И.Д.Фридрихнинг
фикрича, деҳқонлар ўз уйларини ташлаб, даромад олиш мақсадида бошқа
ерларга боришга мажбур бўлишади. халқ қўшиқларининг мазмунини, халқ
менталитети билан семантик алоқаларининг мустаҳкамлигини аниқлашда
кўчманчи деҳқонлар фольклори репертуарининг ягона фактларини эмас,
балки унинг йўналишини тушунтиришга уринишда баъзи эмпирик
маълумотларга асосланиш тўғри эмас. Тарихий тартиб омиллари орасида
ушбу минтақа аҳолисига хос бўлган тарихий, этник узлуксизлик алоҳида
ўрин тутади. Умуман олганда, минтақавий ўзига хослик этник тарихнинг
дастлабки далиллари билан боғлиқ қадимий фазилатларни сақлаш ва давом
эттириш натижасида кўриб чиқилиши мумкин. Фольклордаги маҳаллий
ҳодисаларнинг замонавий тасвири собиқ славян қабила бирлашмаларининг
қадимий изларини акс эттиради” [6.C.171]. Демак, бизнинг ўзбек
фольклоридаги материалларни таҳлил қилишимизда ҳам ҳудудий
характердаги фольклор материали мазмунида этник тарих, қадимий урф-
одатлар, қадриятларнинг бадиий ифодаланиши масалаларига ҳам этибор
қаратишимиз мақсадга мувофиқ келар экан.


background image

420

М.Г.Китайник Урал фольклорини инқилобий лириклик ва исёнчи

мафкуранинг устунлигида, шунингдек, кон ишчиларининг ҳаёти ва
маънавий дунёсини акс эттирувчи мотивлар билан ўзига хос локаллик касб
этишини кўриб чиқади [7.C.12-14].

В.В.Митрофанова ва Л.В.Федорова Шимолий Двинанинг фольклор

анъаналарини ўрганиш муносабати билан турли ҳудудлар ўртасида
фольклор бойликларининг нотекис тақсимланиши ҳақида саволномалар
тайёрлашадилар. Эпик анъаналарнинг ўчоқларига яқин бўлишига қарамай,
улар текширган ҳудудда эпик анъаналарни аниқлай олмаганлар. Тўғри,
халқ қўшиқлари қадрланмайдиган оилалар ва бутун қишлоқлар бор.
Шунингдек, фольклор материаллари сақланиб қолган ва жуда бой
фольклорга эга жойлар ҳам бор, бу ҳақиқат. Аммо турли маконларнинг
халқ ижодини сақлаганлиги ёки ундан бебаҳра яшаш тарзи фольклор
ўчоқларининг яқинлиги ёки узоқлиги билан бевосита боғлиқ эмас. Бундай
қишлоқларда халқ қўшиқлари репертуари ва маросим қўшиқларининг
нисбатан қашшоқлиги қайд этилади [4.C.12-14]. Ўзбекистоннинг ҳам
урбанизациялашган ҳудудларида худди шундай ҳодисалар кузатилади.
Хусусан, замонавий шаҳарларда миллий фольклор анъаналари у қадар
қадрланмаган, ҳар ҳолда мамлакатимиз миллий истиқлолни қўлга
киритгунга қадар шундай ҳол кузатилган. Миллий фольклор
маданиятининг ривожланиши асосан, миллий истиқлол шарофати билан
амалга ошди. Хусусан, “Наврўз” байрамининг тикланиши, халқимиз оғзаки
ижоди жанрларининг ижрочилигига қайта ҳаёт бағишлади. Миллий
ўзликни англаш ва миллий қадриятларни тиклаш Ўзбекистон ҳукумати
сиёсатига айландики, бу сай-ҳаракатлар аждодларимиздан мерос бўлиб
бизгача етиб келган қадриятлар, урф-одатлар, удумлар, расм-русумлар ва
улар билан боғлиқ халқ айтимларига янги ҳаёт бағишлади. “Наврўз”
умумхалқ байрамини нишонлаш фонида ҳудудларнинг ўзига хос
фольклори янгича тамойиллар асосида ўрганила бошланди. Локал аҳмият
касб этувчи қадимий фольклор асарлари фольклор этнографик жамоалари
томонидан саҳнавий талқинда ижро этилиши кузатилди [9].

Т.А.Бернштамнинг кузатувларидан шу нарса аён бўладики, фольклор

тарқалган ҳудудлар ва маҳаллий ўчоқларнинг фольклор репертуари ўзига
хос доминантликка эга бўлмаслиги мумкин, аммо оддийлиги билан
ажралиб туради. Бунда фольклорнинг локаллик белгиси, баъзи жанрлар ва
адабий турларининг мавжудлиги ёки йўқлиги, сюжет цикллари ва
сюжетлари, маҳаллий вариантларнинг табиати, яшовчанлик хусусиятлари
билан ифодаланади. Бунга мусиқий шакллар ва оҳангдорлик
элементларининг ўзига хослиги ҳам киради. Эҳтимол, фольклор
асарларининг локаллигини ўрганишга бағишланган тадқиқотларнинг
асосий мақсади маълум бир доминантни топишда эмас, одатий
хусусиятлар тўпламидан тушадиган ғайриоддий нарса (гарчи бу томонга


background image

421

жуда катта эътибор берилиши керак), аммо машҳур ва кенг тарқалган
хусусиятларни таҳлил қилишда намоён бўлаётганидир [1.С.13].

Уралорти халқларининг топонимик ривоятларининг регионал

хусусиятларини тадқиқ этган О.Д.Грибанова эса, Уралорти этник
қавмларининг фольклорида учровчи топонимик ривоятларнинг матн
мазмунидан унинг ҳудудий белгиларини аниқлаш мумкинлигини
тушунтиради. Унинг фикрича, ҳарқандай фольклор матнида ўша ерлик
аҳолининг маиший турмуш тарзи ва дунёқараши, этник белгилари акс
этади [2.C.16].

Ўзбек халқ достончилиги анъаналарининг йирик тадқиқотчиси

академик Тўра Мирзаев тўғри таъкидлаганидек, халқ бахшичилик санъати
ва достончилик анъаналари, ҳудудлардаги фольклор жамоаларининг
фаолиятида ижобий ўзгаришларни қўлга киритиши ва халқ маънавий
ҳаётининг ифодаланишида муҳим аҳамият касб этган [3.C.11.12]. ХХ
асрнинг сўнгги чорагигача бахшичилик анъаналари давом этиб келди.
Бироқ, мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар фольклор
анъаналарини давом этишига бир қадар тўсқинлик қилди. Халқимиз
миллий мустақилликни қўлга киритгандан кейинги сиёсий жараёнда
фольклор анъаналарини давом эттириш имкони яратилди. Бироқ, бу даврга
келиб донгдор халқ бахшилари оламдан ўтиб кетган эди. Аммо уларнинг
шогирдлари ва издошлари томонидан эпик ижрочилик турли ҳудудларда
ўзига хос тарзда яна қайта жонланди. Бу борада Хоразм, Жанубий
Ўзбекистон достончилик мактаблари анъаналари сақланиб қолди. Қўрғон,
Булунғур достончилик мактаби деярли сўнди. Қадимий анъаналарга
таянган ҳолда жойларда фольклор этнографик жамоалар шаклланди ва
фольклор анъаналарини саҳнавий талқинда давом эттиришга ҳаракат
қилиб келмоқдалар.

Адабиётлар:

1.

Бернштам Т.А. Свадебный плач в обрядовой культуре восточных

славян (XIX-начало XX в.) // Русский Север.; Проблемы этнокультурной
истории, этнографии, фольклористики. - Л., 1986. ‒ С.13.

2.

Грибанова

О.Д.

Региональное

своеобразие

зауральских

топонимических преданий. Автореф. дисс. канд. Филол. наук. - Курган,
2006. – С. 16.

3.

Мирзаев Т. Эпос и сказитель. - Ташкент, Фан. 2008. – С. 11-12.

4.

Морозов И.А. Об опыте картографирования фольклорных текстов

(на материале восточнославянских народных игр) // Ареальные
исследования в языкознании и этнографии: Тез. Пятой конф. на тему
«Проблемы атласной картографии». - Уфа, 1985. – С. 12-14.

5.

Путилов Б.Н. Региональное/локальное начало в фольклоре... –

С.148.

6.

Русский фольклор в Латвии: Песни, обряды и детский фольклор /

Сост. И.Д.Фридрих. - Рига, 1972. – С. 171.


background image

422

7.

Уральский фольклор // Под ред. М.Г.Китайника. - Свердловск, 1949.

‒ С. 12-14.

8.

Шуров В.М. О региональных традициях в русском народном

музыкальном творчестве // Музыкальная фольклористика. - М., 1986. Вып.
3. ‒ С. 21-22.

9.

Muminov, A. G., et al. "Leading tendencies in the development of

cultural and spiritual identity of the peoples of Uzbekistan."

International

Journal of Psychosocial Rehabilitation

24.8 (2020): 5525-5538.

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Хушвақтов Ҳ.О.

т.ф.ф.д (PhD), доцент,

Тошкент давлат аграр университети

Бугунги кунда Республикамизда миллий ахборат-комуникация

соҳасининг ривожланиши ҳисобига юртимизда юқори ва замонавий
технологияларни жорий этишга эришилмоқда, бу эса, ўз навбатида барча
соҳаларни янада юксалтириш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш
имконини

бермоқда.

Шу

билан

бирга,

таълим

тизимини

замонавийлаштириш ва янги-янги таълимнинг шаклларини ҳаётга жалб
этиш борасида ҳам улкан ишлар амалга оширилмоқда. Шу боис, “рақамли
таълим”, “масофавий таълим” ва шу каби тушунчалар ва уларнинг
таркибий қисмлари ҳаётимизга узил-кесил кириб келди. Уларнинг
кундалик ҳаётда турмушимизни чечоғли осонлаштириши, харажатларни
камайтириши,

муаммоларни

ҳал

қилишини

кўпчилигимиз

ўз

тажрибамиздан билиб олишга улгурдик ва тараққиётдаги аҳамиятини
ҳисобга олиб, мамлакатимизда халқ хўжалигининг барча соҳаларини янги
форматга ўтказиш барча соҳалар учун устивор вазифа қилиб белгиланди.

Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари, Интернет

тизимини кенг ривожлантирмасдан туриб, мамлакатимизни модернизация
қилиш ва янгилаш, барқарор тараққиётга эришиш ҳақида сўз юритиш
мумкин эмас. Ҳаётимизнинг энг муҳим жабҳалари учун юксак
технологиялар, илмий ишланмалар яратиш, малакали мутахассислар
тайёрлаш, жаҳон ахборот технологиялари бозорида муносиб ўрин эгаллаш
масаласига устувор аҳамиятга эга вазифа сифатида қарашимиз зарур [1].
Шу боис бугунги кунда барча соҳа сингари илм-фанни ривожлантириш,
ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган кадрларни тайёрлаш ва қайта
тайёрлаш борасида таълим муассасаларига катта вазифалар топширилган.

Ҳаммамизга маълумки, дунё тажрибасидан ўтган ва синовларнинг

оқибатлари гувоҳлик беришича, ҳар бир замонда таълим ва тарбияга
эътибор ва давлатнинг таълимга ажратган маблағлари, манашундай

Библиографические ссылки

Бсрнштам Т.А. Свадебный плач в обрядовой культуре восточных славян (XIX-начало XX в.) // Русский Север.; Проблемы этнокультурной истории, этнографии, фольклористики. - Л., 1986. - С. 13.

Грибанова О.Д. Региональное своеобразие зауральских топонимических преданий. Авторсф. дисс. канд. Филол. наук. - Курган, 2006.-С. 16.

Мирзаев Т. Эпос и сказитель. - Ташкент, Фан. 2008. - С. 11-12.

Морозов И.А. Об опыте картографирования фольклорных текстов (на материале восточнославянских народных игр) // Ареальные исследования в языкознании и этнографии: Тез. Пятой конф, на тему «Проблемы атласной картографии». - Уфа, 1985. - С. 12-14.

Путилов Б.Н. Рсгиональное/локальное начало в фольклоре... -С. 148.

Русский фольклор в Латвии: Песни, обряды и детский фольклор / Сост. И.Д.Фридрих. - Рига, 1972. - С. 171.

Уральский фольклор // Под ред. М.Г.Китайника. - Свердловск, 1949. -С. 12-14.

Шуров В.М. О региональных традициях в русском народном музыкальном творчестве // Музыкальная фольклористика. - М., 1986. Вып. 3,-С. 21-22.

Muminov, A. G., et al. "Leading tendencies in the development of cultural and spiritual identity of the peoples of Uzbekistan." International Journal of Psychosocial Rehabilitation 24.8 (2020): 5525-5538.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов