117
Дилфуза Жуманиёзова
фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктору (PhD), доцент
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институту
ИСЛОМ ДИНИДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ МУАММОЛАРИ
Сир эмас, бугунги бизнинг жамиятимизда эр-хотин ёки гендер муносабатларини мустаҳкамлаш
долзарб масалалардан биридир.«Ажрашишлар сони кўпайган, фарзандларнинг «тирик етим» қолиш
ҳолатлари ҳамон оз эмас. Хонадонлар файзи, фарзандлар тарбиясига масъул, оила чароғбони бўлган
аёллар бозор иқтисоди сабаб кўчага чиқиб, тижорат билан шуғуллана бошладилар. Бири
муҳтожликдан шунга мажбур бўлса, бошқа бири ўткинчи ҳой-ҳаваслар, қаноатсизлик боне бу йўлга
кираётгани аниқ. Бу борада эркакларнинг аҳамиятсизлиги ҳам катта сабаблардан биридир». Қандай
фаолият тури билан шуғулланиш ҳар бир кишининг ҳуқуқидир. Тўғри, аёллар тижоратда иштирок
этса буни қоралашга бизда асос йўқ. Лекин, бугун аёлларнинг хорижга кетиб ишлаши кўпаймоқда.
Аёлнинг, онанинг, рафиқанинг оиладан узоқлашиши, фарзандлар тарбияси ва маънавиятига, оилавий
муносабатларга, фарзандлар тарбиясига акс таъсир этаётганлиги ташвишли ҳолатдир. Шу ўринда яна
бир таъсири кучли, аммо оқибати жуда ёмон бўлган бошқа бир сабабни ҳам юзага келтирмоқда. У ҳам
бўлса Аллоҳ таолога итоатсизлик, илмсизликдир. Эр ҳам, хотин ҳам ўзининг шаръий вазифаларини
билмаслиги, адо этмаслиги билан боғлиқ. Оқибатда фарзандлар тарбияси чала-ярим, қусурли бўлиб
қолишига, уларнинг бемеҳр, оқибатсиз бўлиб улғаяшига сабаб бўлмоқда.
Ислом динида аёллар мавзуси алоҳида мавзу. Исломда эркак ва аёлларга тенглик масаласи ҳам
мавжуд. Ислом шариатида эркак ва аёл ҳақ-ҳуқуқларда бирини бошқасидан устун қўйилмаган. Фақат
аёлларга нисбатан имтиёз мавжуд. У “ҳимоя” деб аталади. Ҳимоя эса турли жабҳаларда, турли
шаклларда намоён бўлади. Хусусан, аёлларнинг шаъни, уларга тааллуқли бўлган барча нарса ислом
динида ҳимоя этилади. Шу сабабдан ҳам Қуръони карим ва ҳадисларда аёлларга оид ҳақ-ҳуқуқлар
алоҳида эътибор билан келтирилади. Аёлнинг қиз, рафиқа ва она сифатида умр кечириши ва уларнинг
ҳаёт босқичларида борасида ва ҳимоясини кўзда тутган оят ва ҳадислар кўплаб келган. Бу оят ва
хадислар ислом динида гендер тенгилигини таъминлашга хизмат қилади.
Ислом дини аёлларнинг шаънини кўтаришга, уларнинг турмуш тарзини яхшилашга алоҳида урғу
беради. Пайғамбар Муҳаммад (солаллоҳу алайҳи васаллам) аёлларга ўз эрларига итоат қилишни,
эркакларга эса жуфти ҳалолларига меҳрибонлик қилишни буюрганлар. Қизларни мажбурлаб эрга
бериш, уларнинг молларини ейишни ман қилганлар. Чунки жоҳилият даврида аёллар мерос ололмас,
агар бирор кишига қиз фарзанд кўрганининг хабари берилса, ғазабланганидан юзлари қорайиб,
бўзариб кетар эди дейилади. Бу ҳақда Қуръони каримда уларнинг бу ҳолатини бундай баён қилинади:
“Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади. У
(қиз)ни камситган ҳолда, олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига
хушхабар берилган нарсанинг «ёмон»лигидан (орият қилиб) одамлардан яшириниб олади. Огоҳ
бўлингизки, уларнинг бу ҳукмлари жуда ёмондир (“Наҳл” сураси, 58-59 оятлар). Бу оятнинг
туширилиши билан қиз фарзандлар ҳаёти сақлаб қолина бошланади. Уларнинг ҳимояси шариатда
белгилаб борилади.
Шунингдек, ҳадисларда эр ва хотин, эркак ва аёл муносабатлари ҳам тилга олинади. Чунки икки
жинс ўртасида муносабатлар ҳам гендер масалаларини асосий қисми саналади. Бу масалалар охир
натижада халқ, миллат, давлат ҳаётига, истиқбол масалаларига бориб тақалади. Бу масалани ислом
дини яхши билади ва шунинг учун уларни илоҳий талаблар, тартибларга мувофиқ келишини
таъминлашни мақсад қилган. Шу билан бирга биламизки, жамиятда патриархал муносабатлар
мавжудлигини, гоҳо уларга зўравонлик, куч ишлатиш, эркак шовинизми сабаб бўлишини ҳам
унутмайди. Бу масалада Имом Ғаззолий ёзади «Хотинларнинг эрларида ҳақлари жуда кўп. Эркаклар
уларга
нисбатан
гоят
яхши
феъл
-
атворли
бўлишлари:хотинларнингяратилишижиҳатиданэркакларганисбатанзаифроқлигини назарда тутиб,
марҳамат қилиб, уларнинг берган азобларига чидашлари шундай ҳақлар жумласидандир. Аллоҳ
буюради: - Эй мўминлар, хотинларга зўрлик билан ворис бўлишингиз ҳалол эмас. Агар очиқ бузуқлик
қилган бўлмасалар берган маҳрларингизнинг бир қисмини қўлга киритиш учуй уларни эзманг. Уларга
118
яхши муомала қилинглар. Агар уларни ёмон кўрсангиз ҳам сабр қилинг, сизлар ёмон кўрган нарсада
Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин». Бу ўринда ҳам исломдаги “ҳимоя”
имтиёзини кўришимиз мумкин. Яъни аёлни сабр-тоқатга ундаш, эрга бўйсиниш ёмонликлардан
асровчи ҳимоя майдони эканлиги уқтирилади.
Яна бир муҳим масала ҳадисларда шариат қонунларига риоя қилиш ҳам алоҳида аҳамиятга эга
масаладир. Унда аёлларнинг бурчлари, вазифалари фиқҳий нуқтаи назардан очиб берилади. Уларни
ўрганиш кўрсатадики, аёллар онлайн бошқаришда, мулккаэга бўлиш, никоҳга кириши каби кўплаб
мавзуларни ҳал этишда эркаклар билан тенг ҳуқуқлидир. Энг муҳими шундаки, ислом ва ҳадислар
онлайн мустаҳкамлаш тарафдоридир. Шунинг учун ислом эр ва хотин муносабатлари, уларнинг бир-
бирлари олдидаги нафақат ҳуқуқий, худди шунингдек инсоний ва илоҳий бурчларини ҳам белгилаб
беради. Масалан, саҳиҳ (ишончли) никоҳда эрнинг хотини олдидаги бурчлари:
а) маҳр: никоҳ аҳди пайти маҳрни тайин этиш эсдан чиқса ҳам, аёл унга ҳақли бўлавермайди;
б) нафақа: хотиннинг асосий эҳтиёжларини қондиришга эрни бурчли қилади;
в) бошқа хотинлари ҳам бўлса, ўрталарида адолат қилиш;
г) тинч-тотув яшаш, яхши муомалада бўлиш.
Тўғри, ислом бир неча хотинликка йўл қўяди ва унинг объектив сабаблари борлигини кўрсатади.
Бу сабаблар ўз даврида жамиятда бева аёлларни ҳимоя қилиш, етим фарзандлар бошини силашдан
иборатдир. Мусулмон аёлнинг мусулмон бўлмаган эркакка турмушга чиқишини ман қилади. Аммо,
фиқҳий нуқтаи назардан аёлнинг эркакка тобелиги ҳам эътироф этилади. Масалан, хотиннинг эри
олдидаги вазифаларига мувофиқ:
а) турмушга чиққан хотин эридан бошқага ҳаромдир, бошқа билан никоҳдан ўтмайди;
б) хотин эридан шартлашган маҳрни олса, унинг уйига боради ва унга бўйсуниб, тобе бўлади;
в) Ислом жоиз кўрган ҳолатлардан бошқасида ташқарига фақат эр изни билан чиқиши мумкин;
г) эрининг Исломга зид бўлмаган истакларини адо этади;
д) эрининг Ислом доирасидаги тарбия ҳаққини қабул қилади».
Бу ўринда аёлнинг вазифалари эрига, оиласига, фарзандларига хизмат қилиш билан боғлиқлиги
яққол намоён бўлмоқда. Айнан шундай ёндашиш аёл билан эркак ўртасидаги муносабатларни оила ва
фарзандлар орқали бекаму кўст, тўлиқ ва исломий (илоҳий) қилган.
Демак исломда гендер тенглиги маслаларини ўрганиш бугунги жамиятимиз учун муҳим
вазифалардан биридир. Умуман гендер тенглиги масаласини дунё тажрибасини ўрганган ҳолда олиб
бориш мақсадга мувофиқдир.
АДАБИЁТЛАР:
1.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ҳадис ва ҳаёт. 11-жуз. -Тошкент: Sharq. 2011.
2.
Вебер М. Религия и социальный статус / Религия и общество. - Москва: Аспект-Пресс, 2010.
3.
Каримов Иброҳим. Имон ва имонлилик шартларининг фалсафий идроки / Ислом:
багрикенглик ва мутаассиблик. - Тошкент: 1998.
4.
Аёлларга оид зарур фиқҳий масалалар. 1-китоб. - Тошкент: Мовароунахр, 2004.
Абу Ҳомид Ғаззолий. Мукошафат - ул қулуб. Қалблар кашиёти. 2 - китоб. - Тошкент: Минҳож
2004. - 260 б.
Zelenkov, M. Y., Laamarti, Y. A., Diaghilev, V. V., Vasilyeva, O. N., Zinkovsky, S., &
Shermukhamedova, N. (2021). The system of key risk factors contributing to religious terrorist activities in
the 21st century. European Journal of Science and Theology, 17(3), 91-101.
Namozova, Y. "Socio-historical genesis of educational philosophy formulated in Turkestan." ISJ
Theoretical & Applied Science, 10 (78) (2019): 370-374.