Ўзбек мифологиясида соғломлаштириш масалалари ва миллий анъаналардаги ўрни

CC BY f
145-148
1
0
Поделиться
Каракаева , Г. (2021). Ўзбек мифологиясида соғломлаштириш масалалари ва миллий анъаналардаги ўрни . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 145–148. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22029
Гавхар Каракаева , Самаркандский государственный университет

преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳар қандай миллатнинг миллий анъаналари озуқланадиган, куч оладиган афсоналари, достонлари, халқ оғзаки ижоди бўладики, уларсиз миллий анъаналар ва миллий маънавият ўзининг мазмунини ва гўзаллигини тўлалигича намоён қила олмайди. Бугунги кунда дунё маданий меросининг бой ва ажралмас қисми ҳисобланадиган Миер, Юнон, Хинд, Хитой, Рим мифологичен нафақат ўша миллатларнинг, балки бутун инсониятнинг маънавий бойлиги ҳисобланади. Узбек халқи ҳам кўп минг йиллик тарихга эга бўлган асотирлари, афсоналари ва достонлари, халқ оғзаки ижоди, буларнинг барчасини ўзида мужассамлаштирган, ўз мифологиясига эга..

Похожие статьи


background image

145

Каракаева Гавҳар Лукмоновна

ўцшпувчи

Самарканд Давлат Университети

ЎЗБЕК МИФОЛОГИЯСИДА СОҒЛОМЛАШТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ ВА МИЛЛИЙ АНЪАНАЛАРДАГИ ЎРНИ

Ҳар қандай миллатнинг миллий анъаналари озуқланадиган, куч оладиган афсоналари,

достонлари, халқ оғзаки ижоди бўладики, уларсиз миллий анъаналар ва миллий маънавият ўзининг
мазмунини ва гўзаллигини тўлалигича намоён қила олмайди. Бугунги кунда дунё маданий
меросининг бой ва ажралмас қисми ҳисобланадиган Миер, Юнон, Хинд, Хитой, Рим мифологичен
нафақат ўша миллатларнинг, балки бутун инсониятнинг маънавий бойлиги ҳисобланади. Узбек халқи
ҳам кўп минг йиллик тарихга эга бўлган асотирлари, афсоналари ва достонлари, халқ оғзаки ижоди,
буларнинг барчасини ўзида мужассамлаштирган, ўз мифологиясига эга.

Маънавий меросимизнинг илдизлари ҳисобланган мифологиямизда шахснинг жисмоний ва

маънавий соғломлаштириш, маънавий тарбия масалалари қайтариқа талқин қилинганлиги, қадимги
аждодларимизнинг соғлом тарбия ҳусусидаги тушунчаларини фалсафий эстетик таҳлил қилишга
ҳаракат қиламиз. Зеро, ўзбек халқининг турмуш тарзи, урф одатлари, маросимлари, ёш авлодни
соғлом қилиб тарбиялашдаги тажрибаси акс етган афсоналар, достонлар, илк диний тасаввурлар
ҳисобланадиган “Зардўштийлик”, “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Широқ”, “Тўмарис”, каби маънавий
меросимизнинг ўлмас намуналарининг етарлича ўрганилмаганлиги айни ҳақиқатдир. Уларнинг бой
маънавий мазмуни эса бугунги ёш авлодни соғлом қилиб тарбиялашда ниҳоятда муҳим аҳамият касб
этади.

Инсоният тараққиёти ва ижтимоий ҳаётининг турли даврларида кишиларнинг жисмоний ва

ақлий ривожланишида, уларнинг соғлом тарбияси ва соғлом турмуш тарзини ташкиллаштиришда
турли жисмоний ва ақлий ўйинлар муҳим ўрин тутган. Улар ёрдамида кишиларнинг онги тафаккури
ўсган, улғайган, танаси чиниққан, жисмонан камолотга эришиб, бақувват бўлган, ақлан, руҳан
ривожланган, маънавий жиҳатдан етуклашиб борган. Бунинг қуйидаги ўзига хос сабаблари бўлган:

ўйинлар инсонда табиий эҳтиёж бўлиб, у кишилар ҳаётидаги бўшлиқни тўлдирган, инсон

танидаги ортиқча кучни сарфлашга, етишмаган кучни эса тўплашга ёрдам берган;

ўйинлар халқ тарихининг, маънавияти ва урф одатларининг ажралмас қисми, инъинокосидир.

Уйинларда инсоннинг турмуши, меҳнати, тажрибаси, ташвиши, кураши, ютуқлари ўз аксини топади.
Уйинлар орқали биз инсоният тарихи, турмуш тарзи, асосий машғулотлари, муаммолари, ниятларини
ўрганишимиз мумкин;

ўйин инсон маданиятининг энг қадимги кўриниши, кўпгина маънавий соҳалар, рақс, томоша-

театр, мусиқа, спорт, маросим кабиларнинг ибтидоси сифатида ҳам намоён бўлади;

ўйинлар аждодларимизни соғломлаштирувчи энг муҳим воситалардан бири ҳисобланган.

қадимги аждодларимиз халқ ўйинлари ва мусобақалари ёрдамида ақлан расо, руҳан тетик,

жисмонан бақувват бўлишда унумли фойдаланишган. Соғлом авлодларни тарбиялашда ўйинлар
асосий омилга айланган.

ўйинлар энг самарали тарбия воситаси бўлиб, болалар ўйинлар орқали катта ҳаётга

тайёргарлик кўришган, турмушдаги қийинчиликларни енгишни машқ қилган, ишда ва курашда ғалаба
қилишни ўрганишган;

ўйинлар аждодларимизнинг тажрибасини ўзида уйғунлаштирувчи маданий мерос ва

замондошларимизни, айниқса ёш авлодни ақлий, руҳий ва жисмоний баркамол бўлишга хизмат
қилувчи бебаҳо манбаадир.

Уйинлар - халқнинг табиий ва тарихий эҳтиёжи асосида шаклланган, аждодлар турмуши,

меҳнати, тажрибаси, кураши, ютуқларини ўзига хос енгил шаклда акс эттирадиган, инсон
маданиятининг энг кўҳна шакллари, кўпгина маънавий соҳаларнинг асоси, соғлом авлодни
шакллантирувчи тарбия воситаси ва келажагимиз эгалари ҳисобланган фарзандларимизнинг
жисмоний, руҳий, ақлий ривожланишига хизмат қилувчи муҳим омилдир. Маданий меросимизнинг


background image

146

узвий ва ажралмас қисми бўлган, аждодларимизга асрлар мобайнида соғлом руҳ, соглом тана ва
соғлом ақл ато этиб келган халқ ўйинларини ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш - миллий
қиёфамиз, маънавиятимиз ва қадриятимизни юксалтиришда бебаҳо манбаа ҳисобланади.
Уйинларнинг бундай жиҳат ва хусусиятга эгалигини қадимги аждодларимиз ҳам яхши билишган ва
кундалик турмуш ишларида улардан самарали фойдаланишган. Кураш, от ўйинлари билан
шуғулланишган, камондан ўқ отиб, найза санчиб, калтак, тош ва бошқа мосламаларни улоқтириб ов
қилишган, ерга ишлов беришда, ёмғир чақириш, инс жинсларни ҳайдаш ва яхши хосил сўрашда ўзига
хос ўйинлар ва маросимлардан фойдаланишган. Ижтимоий муносабатларнинг ўзгариб бориши
натижасида турли ўйинларнинг мазмуни ва мақсади ҳам ўзгариб борган. Тузумлар алмашиши ва
ривожланиши, иқтисодий формацияларнинг алмашиши натижасида турмуш шароити ҳам ўзгарган.
Меҳнат қилиш, оилада болаларни тарбиялаш, ов қилиш, душманларга қарши жанг қилишга киришиш
ва бошқа жуда кўп сабабларга кўра ҳаракатли ўйинлар ва турли жисмоний машқлардан кенг ва
унумли фойдаланишган. Жисмоний тарбия ва жисмоний маданиятнинг ибтидоий жамоа даврида
пайдо бўлиши ҳақидаги илмий ишларида рус тадқиқотчиси Н.И.Пономаревнинг таъкидланишича,
“Қадимги кишилар яшаш, меҳнат қилиш учун табиат билан рўбарў келишган. Осиё ва Европа
қитъаларида яшаган одамлар асосан ов билан шугулланиб, бунинг натижасида турли хил ҳаракатли
ўйинларни кашф этганлар. Бунда ҳаракатлар турли ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатлари, табиатдаги
турли ўзгаришларга қиёс қилинган”.[1] “Ёввойи-йиртқич ҳайвонлардан сақланиш, ов қилиш
жараёнларида епчиллик, кучлилик, чидамлилик каби жисмоний сифатлар лозимлигини тушунган
қабила, уруғ бошлиқлари қабиладаги болаларни тарбиялашда уларни катта ҳаётга тайёрлашда катта
аҳамият бсрганлар. Бунда жисмонан бақувват, эпчил қабила вакилларини тарбиячиликка ўргатиб, ўз
навбатида улардан болаларни тарбиялашда фойдаланганлар”.

У рта Осиё халқлари ҳаётид а, турмуш тарзида, жисмоний соғломлашишида отларнинг ҳам ўрни

катта бўлганлигини айтиб ўтиш лозим. Умуман олганда барча қадимий халқлар қатори Урта Осиё
халқларининг ҳаётини ҳам усиз тасаввур қилиш қийин. Чунки бу ҳудудда яшаган халқларнинг урф-
одатлари, тўй томошалари, ўйин-кулгусининг бош ёрдамчиларидан бири от ҳисобланган. Отда юриб
ов қилиш, от устида туриб камон тортиш, қиличбозлик, найзабозлик қилиш, от устида кураш тушиш,
от пойгаси, улоқ ва бошқа жуда кўп жисмоний машқ турлари бунга ёрқин мисол бўла олади. Халқ
оғзаки ижодиётидаги “Алпомиш ва Барчиной”, “Гўрўғли”, “Қирққиз”, “Кунтуғмиш” ва бошқа
достонларда от асосий қаҳрамондан кейин иккинчи ўринда тўлақонли таъриф этилган”. [2] Масалан,
ажойиб чавандоз, моҳир мерган, кучли паҳлавон деган таърифлар от билан боғлиқ бўлган ўйинларда
асосий қахрамонларга нисбатан ишлатилган.

Марказий Осиё ва Эрон халқларининг тарихи, турмуш тарзи, диний тасаввурлари ва асосий

машғулотларидан ҳикоя қилувчи энг қадимий ёзма манба, бундан уч минг йил аввал яратилган
“Авесто” китобида ёшлар ва кексаларинг саломатлигини яхшилаш, уларни соғломлаштириш, узоқ
умр кўришни таъминлаш мақсадида турли воситалар ҳамда усуллардан фойдаланилганлиги ҳақида
маълумотлар ёзиб қолдирилган. Бунда, ’’тозаликка эътибор бериш, тўғри овқатланиш, дам олиш, уйқу
каби ҳаётий эҳтиёжларга алоҳида эътибор берилган. Шунингдек, соф ҳавода сайр қилиш, терлаб
меҳнат қилиш, тана (гавда) аъзоларини ҳаракатлантирувчи ва чиниқтирувчи амаллар (машқлар,
ўйинлар)ни мунтазам равишда бажариб бориш кўрсатилган” [3] Агар эътибор қаратадиган бўлсак,
зардўштийларда соглом турмуш тарзининг асоси ҳисобланган барча зарурий шартлар замонавий ҳаёт
тарзида ҳам жисмоний саломатликка эришишнинг асосий шарти ҳисобланади. Шахсий гигиенага
амал қилиш, ўзи яшайдиган ижтимоий маконнинг тозалигига эътибор бериш, бугунги кунда
ҳам соғлом ҳаётнинг асоси ҳисобланади. Бундан ташқари аждодларимиз эътибор қаратган яна бир
муҳим омил, тўғри овқатланишдир. Аждодларимизнинг кундалик овқатланиш рациони тўғрисида
қадимий байрамларимиз орқали ҳам маълумот олишимиз мумкин. Бунда аждодоларимиз таомнинг
хилма хил бўлишига алоҳида эътибор қаратганлар. Ҳам бошоқли экинлар, ҳам мева сабзавотлар, ҳам
сут ва гўшт махсулотлари уларнинг кундалик д астурхонидан ўрин олганлиги, аждодларимизнинг
тўғри ва тўлақонли овқатланиш тўғрисид а чуқур билимга эга бўлганликларини билдиради.
Таомларни танлашда мавсумий шароитдан келиб чиқилганлиги, бахорда кўкатлардан турли таомлар


background image

147

тайёрланиб, организмни қишдан кейинги толиқишлардан сўнг куч тўплашига ҳаракат қилинганлиги,
қишга тайёргарлик кўрилганда қуруқ мевалар ва дуккакларни заҳира қилинганлиги фикримизнинг
исботи бўла олади. Терлаб меҳнат қилиш ва тана аъзоларини чиниқтирувчи машқлар ва ҳаракатли
ўйинлар, кураш, чиллак, оқ теракми кўк терак, хўрозлар жанги, улоқ каби халқ ўйинларининг
кишилар турмуш тарзига чуқур сингиб кетганлиги, аждодларимизнинг жисмоний ҳаракатни
соғломлаштиришнинг асоси сифатида ўз турмуш тарзига чуқур сингдирганлигидан далолат беради.

Мамлакатимизда инсон маънавий олами, унинг маънавий камолоти, ёшлар тарбиясида миллий

анъаналаримиздан имкон қадар кўпроқ ва самаралироқ фойдаланиш масаласи давлат сиёсатининг
устувор масаласи сифатида кун тартибига қўйилган. Зеро, «оммавий маданият кўринишида кириб
келаётган турли таҳдидлар, гиёҳвандлик, диний экстремизм ва миссионерлик каби бало қазолардан
ёшларимизни асраш» энг муҳим вазифадир.[4] Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида юз бераётган
буюк ўзгаришлар жамиятнинг ҳар бир аъзосига, ҳар бир фуқаросига бўлган талабни ўзгартирмоқда.
Миллий урф - одат ва маросимларнинг инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган ана шу
хусусиятидан талаба- ёшларни шахе сифатида шакллантириш ва камол топтиришда фойдаланиш
узлуксиз таълим тизими олдида турган асосий вазифалардан биридир. Соғломлаштиришнинг асосини
соғлом турмуш тарзи ташкил этади. Соғлом турмуш тарзи талабларига риоя етган ҳолдагина инсон
ўзини ҳам жисмонан, ҳам руҳан-маънан, ҳам ақлан соғломлаштириши мумкин. Соғлом турмуш тарзи
-умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида маънавий тарбия олиш, зарарли одатлардан ўзини тия
билиш, ўз танасини чиниқтириш ва соғломлаштириш асосида руҳий- маънавий соғломлашиш
учунзаминтайёрлашни назардатутади. Соғлом турмуш тарзи, мухит, эркинлик, ижодий тафаккур бир-
биридан ажралмас яхлит жараённинг турли томонлари бўлиб, улар ўртасида ўзаро алоқадорлик ва
ўзаро таъсир доимий равишда ушбу жараённинг мавжудлигини ва бир бутунлигини таъминлаб
беради. Соғлом турмуш тарзи - инсоннинг маънавий, ақлий, руҳий ва жисмоний жиҳатдан юксак
хусусиятларга эга бўлишга ҳаракат қилишдир. Ҳар қандай жамиятнинг энг муҳим вазифаси эса
ёшларга, келажак авлодга жисмоний тарбия ва спорт билан шугулланиш соглом турмуш тарзининг
асоси эканлиги тўғри ва етарлича тушунтириш орқали уларда спорт билан ҳамнафас яшаш
кўникмаларини шакллантириш саналади. “Соглом авлодгина соглом миллат - соглом давлат қура
олади ва согломтурмуш тарзигаэриша олади”. [5]. Одамларнингтурмуш тарзи муайян мухитдаташкил
топиб, уларнинг тафаккури асосида шакл ва мазмун ҳосил қилади, баркарорлашиб, ўзига хос йуналиш
ва мазмун касб этади. Бу таъсирлар ўзаро уйғунлашиб бир-бирини тўлдирганда, маънавий асосларга
эга бўлгандагина турмуш тарзининг согломлик даражаси янада ошади ва сифатий жиҳатдан
юксакликка кўтарилади. Аммо бу жараён зиддиятли бўлиб, турмуш тарзини шакллантирувчи ўзаро
таъсирлар нисбати турлича, масалан, баъзан мухитнинг турмуш тарзига таъсири нооқилона бўлиши
ҳам мумкин. Бундай ҳолатларда соглом турмуш тарзининг асослари бузилади ва ўз-ўзидан маълумки
жараёндаги согломлаштириш даражаси ўз моҳиятини намоён қила олмайди. Оқилоналик асосида
инсон тафаккури ётади. Инсон тафаккури юксак ривожланган бўлса, у муҳитнинг салбий таъсирини
ўз вақтида англай олади ва ушбу таъсирни бартараф эта олади. Шу билан турмуш тарзининг
ривожланишини таъминлаб туради.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга

кўтарамиз. - Тошкент: Узбекистон, 2017. -89 бет.

2.

Имомов К., Мирзаев Т, Саримсоқов Б., Сафаров О. Узбек халқ огзаки поэтик ижоди. - Т.:

Ўқитувчи, 1990. - Б. 84.

3.

Жўраев М., Шомусаров Ш. Узбек мифологияси. Т.: Фан, 2001. Б.87.

4.

Ядгаров Б. Соглом турмуш тарзи-баркамол авлод тарбиясининг асоси. Тошкент. ЎзДЖТИ

2005,200 б.

5.

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

6.

Абдуллаева, Н. (2023). Вопросы языкового и речевого этикета в произведении «Кутадгу

билиг», in Library, 22(4), 171-180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21752


background image

148

7.

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-

165.извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21843

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараккиёт йулимизни катъият билан давом эттириб, янги боскичга кутарамиз. - Тошкент: Узбекистон, 2017. -89 бет.

Имомов К., Мирзаев Т, Саримсоков Б., Сафаров О. Узбек халк огзаки поэтик ижоди. - Т.: Укитувчи, 1990. - Б. 84.

Жураев М., Шомусаров Ш. Узбек мифологияси. Т.: Фан, 2001. Б.87.

Ядгаров Б. Соглом турмуш тарзи-баркамол авлод тарбиясипинг асоси. Тошкент. УзДЖТИ 2005,200 б.

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

Абдуллаева, H. (2023). Вопросы языкового и речевого этикета в произведении «Кутадгу билиг», in Library, 22(4), 171-180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21752

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-165.извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21843

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов