Ижтимоий ҳаёт барқарорлигида маьнавий-маьрифий тарбиянинг ўрни

CC BY f
271-275
1
1
Поделиться
Маматкобилов , Т. . (2021). Ижтимоий ҳаёт барқарорлигида маьнавий-маьрифий тарбиянинг ўрни . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 271–275. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22075
Турсунмурод Маматкобилов , Академия вооружённых сил Республики Узбекистан

кандидат политических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугунги давр ривожланган давлатлар қаторига қўшилиш, мамлакатимизда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, ижтимоий хизматларнинг кенг тизимини яратиш, меҳнат бозорини ривожлантириш ва аҳоли турмуш д аражасини кўтариш имконини беру вчи ҳуқуқий асосларини мукаммаллаштириш зарурлиги билан изоҳланади. Утган қарийб 30 йиллик истиқлол даврида инсон, унинг ҳаёти, орзуси, дарду ташвишларини кун тартибига қўйишни ва бу борадаги ишлар кўлами самарадорлигини оширишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. AMMO ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар жамиятни асосий бўғинини ташкил этувчи оилаларнинг кундалик ташвишлари билан ҳам боғлиқ эканлигини замоннинг ўзи намоён этмоқда.

Похожие статьи


background image

271

Маматқобилов Турсунмурод Дониёрович

сиёсий фанлар номзоди, доцент

Узбекистан Республикаси Куролли Кучлар Академияси

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ БАРҚАРОРЛИГИДА МАЬНАВИЙ-МАЬРИФИЙ

ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ

Бугунги давр ривожланган давлатлар қаторига қўшилиш, мамлакатимизда бозор ислоҳотларини

чуқурлаштириш, жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш,
ижтимоий хизматларнинг кенг тизимини яратиш, меҳнат бозорини ривожлантириш ва аҳоли турму ш
д аражасини кўтариш имконини беру вчи ҳу қу қий асосларини мукаммаллаштириш зарурлиги билан
изоҳланади. Утган қарийб 30 йиллик истиқлол даврида инсон, унинг ҳаёти, орзуси, дарду
ташвишларини кун тартибига қўйишни ва бу борадаги ишлар кўлами самарадорлигини оширишни
ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. A

MMO

ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар жамиятни асосий бўғинини

ташкил этувчи оилаларнинг кундалик ташвишлари билан ҳам боғлиқ эканлигини замоннинг ўзи
намоён этмоқда.

Буюк ва бебаҳо неъмат - мустақилликнинг миллий тараққиётимизда муҳим ўрин

эгаллаётганлигига урғу берар экан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев, 2017-2021 йилларда
УзбекистонРеспубликасиниривожлантиришнингбештаустуворйўналишибўйичаҲаракатлар
стратегияси

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”

Давлат

дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиқиб, бешта асосий ғоя ва тамойилларни ўзида мужассам
этади. Мамлакатимизда “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани
ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Президент Қарори ҳам Ҳаракатлар
стратегиясининг муҳим жиҳатларидан биридир. Айнан шу орқали ватанимиз тақдири ва келажаги
учун дахлдорлик ҳиссини юртдошларимиз фаолияти билан амалга ошириш бугунги куннинг
талабидир. Узлуксиз маънавий тарбиянинг аҳамияти шундаки, боғча, мактаб, лицей, техникум ва
олий таълим муассасаларидаги маърифий тарбия оиладаги маънавий тарбия билан уйғунлашади. Бу
Узбекистонда амалга оширилаётган Ҳаракатлар стратегиясининг қамровидаги энг муҳим вазифа
ҳисобланади.

Эндиликда барча олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳам профессионал офицер кадрларни

тайёрлаш ва тарбиялаш жараёнида уларни ватанпарварлик руҳида фаолият юритишига назарий
жиҳатдан дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Узбек модели, қонун устуворлиги, ҳуқуқий маданият, адолат, маърифат, иқтисодий ва ижтимоий

соҳалар мавзусидаги илмий-тадқиқотларни ўрганар эканмиз, бу мавзуга оид миллий манбалар
истиқлол билан бевосита боғлиқ эканлигига гувоҳ бўламиз. Бу масала бўйича кўплаб диссертациялар,
монографиялар, рисолалар, тадқиқот ишлари муаллифлар томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинмоқда.
Бу ишлар кўламини бугун самарали ташкил этишимиз давр талабига айланмоқда. Шунинг учун ҳам
узлуксиз маънавий тарбия орқали нафақат мактабгача ва ундан кейинги ўрта таълимда, балки ҳарбий
ва олий таълим муассасаларининг номутахассислик йўналишларида таҳсил олаётган талабаларга
қонун устуворлиги, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг концептуал асослари мавзусини ўқитишда
мавзуга оид фалсафа, ҳуқуқ, сиёсатшунослик, жамиятшунослик, маданиятшунослик фанлари
доирасидаги ёндашувларни умумлаштириб, муайян илмий натижага эришиш мумкинлигини
таъкидлаб ўтиш жоиз.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли Қарори асосида олий таълим
тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор
вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро
стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар
яратилишини таъминлаш масалалари ҳам айнан асосий эътиборни амалиётга йўналтирилганлик ва
натижадорликка қаратилган стратегия эканлигини кўриш мумкин.


background image

272

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Узбекистон Республикаси

олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-
5847-сонли Фармонига кўра, Узбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг
устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга,
мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илгор таълим технологияларига асосланган
ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсади ҳам албатта - миллий
юксалиш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

Ҳақиқат шундан иборатки, Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

4947-сонли “Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилинганлиги мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга
кўтариш заруратини яна бир бор кўрсатди.

“Барчамизга яхши аёнки, инсон манфаатларини юрт тинчлиги, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат,

меҳр - оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитидан ажратган ҳолда тасаввур этолмаймиз. Буларнинг барчаси
бизнинг бебаҳо бойлигимиз ва уни кўз қорачиғидай сақлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир”,
дея таъкидлайди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.

Амалга ошириладиган барча ишларимизнинг замирида шу халқнинг яшаш тарзи, турмуши ва

маънавий оламини яхшилаш, ҳар бир соҳа фаолиятида барқарорлик, изчиллик ва сифат омилларини
асосий даражага қўйиш асосий мақсад қилиб қўйилган. Жамиятда яшовчи инсонларда аввало аниқ
мақсад ва унга олиб борувчи йўл бўлмоғи лозим. Инсон доимий ҳаракатда бўлиши, изланиши, янги
имкониятларни кашф қилиши ва орқали нафақат ўзига балки ён атрофидагиларга ҳам яхши яшаш
шароитини яратиб, жамият ва давлатнинг юксалиб боришига ўз ҳиссасини қўшиб бориши лозим.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал
ривожланиши учун қулай шарт- шароитлар яратилаётганлиги, мамлакатимиз тараққиётининг юқори
даражага кўтарилиши ва жаҳон ҳамжамияти билан барқарор рақобат қилишини таъминлашга
қаратилгандир. Шунинг учун ҳам ҳаётга татбиқ этилган Ҳаракатлар стратегияси истиқболдаги юз
йилликларни қамраб оладиган улкан фундаментал тараққиётимиз калитидир. Айнан инсон ва
ҳокимият, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларда қонунийликни, адолатни
таъминлайдиган бутун бошли ҳаракатлар замирида кўп миллатли халқимизнинг осойишта яшаш
ҳуқуқи турибди. Шунингдек, карантин даврида амалга оширилаётган “Саховат ва кўмак” хайрия
ишларининг йўлга қўйилиши инсонийлик тамойилининг энг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади.
Демак, мамлакатимизда яшовчи ҳар бир фуқаро жамиятга эътиқод руҳияти билан яшамоғи лозим.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар замирида ижтимоий- сиёсий,

маънавий-маърифий ва савдо-иқтисодий масалалар муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун ҳам
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Узбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни тобора юксалиб
боришида тинчлик, барқарорлик ва инсонпарварлик тамойилига таянган ҳолда юртимизда яшаётган
ҳар бир инсоннинг ҳаёти, орзуси, дарду - армонларини эътиборимиз марказига қўйишни ва бу
борадаги вазифалар самарадорлигини оширишни энг муҳим масала сифатида кун тартибига
қўймоқда. Айни ижтимоий сиёсат нуқтаи назаридан жойларда иш ўринларини ташкил этиш,
тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имконият очиб бериш, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар
ва ногиронларга ғамхўрлик кўрсатиш, муҳтож инсонларга эътибор қаратиш масалалари қабул
қилинаётган давлат дастурларида ўз аксини топмоқда. Мустақилликнинг 29 йиллиги муносабати
билан қабул қилинган “Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Узбекистоним!” деган гоя
негизида улкан тарихий тажрибалар турибди. Шунингдек, истиқболдаги режаларимизга мувофиқ
Узбекистон миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил илгарилаб бормоқда.

Ҳарбий таълим муассаларида ҳам таълим-тарбияни белгиланган қонун-қоидаларга мувофиқ

тараққиётини таъминлаш учун мамлакатимизда стратегик ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан,
Узбекистон Республикаси Қуролли Кучлари олий бош Қўмондони, Президентимиз Шавкат
Мирзиёевнинг “Узбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-


background image

273

маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 4 августдаги
ПҚ-3898-сонли қарори ва шу асосда жорий этилган Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий
ишлар самародорлигини ошириш концепциясига мувофиқ “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш
шарафли бурчдир!” гояси илгари сурилди. Шунингдек, Қуролли Кучлар тизимида ҳафтанинг ҳар
жума куни “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” этиб белгиланганлиги замирида эса ҳарбий
хизматчиларнинг маънавий-руҳий тайёргарлигини рагбатлантириб бориш лозимлиги белгиланган.
Мақсад мамлакатимиз суверенлигини, ҳудудий яхлитлигини, халқимиз тинчлигини садоқат билан
ҳимоя қилиш энг олий вазифа сифатида эътироф этилади.

Юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва

манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майондаги
обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Демак, 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий
ривожланиш Йили” давлат дастури, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила тадбиркор”,
“Ёшлар-келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб
борилаётган ислоҳотларнинг маъно -мазмунидан келиб чиқиб, мазкур қарорнинг асосий гоявий
тамойилларида инсон омили юқори ўринга қўйилган.

Биз Президентимиз раҳбарлигида эркин бозор иктисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик

давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлидан бораётган Узбекистан сиёсатида
бутуй эътибор жамият тараққиётига қаратилганлигига амин бўлдик. Давлат бошқарувини
эркинлаштириш, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган кенг қамровли
ислоҳотларнинг амалга оширилишида жамоат ташкилотлари, сиёсий институтлар ва оммавий ахборот
воситаларининг фаолияти бугунги жараёнлар билан ҳамоҳанг бўлмоқда. Давлат, унинг сиёсати фақат
халқ манфаатига, мамлакат фуқаролари осойишталиги ва барқарор турмушини таъминлашга
қаратилаётганлиги қабул қилинаётган қонунларда, Президент фармонлари ва қарорларида ўз
ифодасини топмокда ҳамда ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бу эса жамиятнинг моддий-маданий қиёфасини
белгилаш билан бирга мамлакат фукаролариниг маънавий-маърифий, ахлоқий тафаккур ва
дунёқарашига, руҳий кечинмаларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ана шунинг ўзи давлат билан
фуқаро, ҳокимият билан аҳоли ўртасидаги муносабатларни адолатга таянган ҳолда уйғунлашиб кетиш
имкониятини яратади. Юртбошимиз раҳбарлигида халқимиз тинч-осойишта ҳаёт кечирмоқда,
мамлакатимизда қадам-бақадам ижобий иқтисодий ўзгаришлар содир булмоқда. Тадбиркор,
билимдон, меҳнатсевар кишилар учун янги имкониятларга йўл очилмоқда.

Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак, деган

тамойил ҳаётга кенг татбиқ этиляпти. Суд-ҳуқуқ тизимида адолатга эришиш, фуқароларнинг эртанги
кунга бўлган ишончини таъминлаш масаласи ҳамда давлат органлари фаолиятига холис баҳо бериш
орқали инсон омилини юксалтириш лозимлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Қабул қилинган қонунларнинг ҳаётийлиги ва ижроси таъминланиши жамиятда устуворлик касб

этиши керак. Эндиликда давлат ва нодавлат секторда ҳамда бутун ишлаб чиқаришда мутахассис
ходимлар, иқтисодий ислоҳотларга тезда аралашиб кетувчи хизматчилар, бозор муносабатлари
талаблари билан ҳозирги илғор жаҳон технологияси талабларига жавоб берувчи кадрлар зарур.
Шунинг учун ҳам умумий ишлаб чиқаришдан илғор технологияларга асосланган ишлаб чикаришга
ўтиш, маҳсулотлар экспорта ҳажмини кўпайтириш ва бугунги бозор шароитида янгича фикрлайдиган
ходимларни тайёрлаш муҳим вазифа ҳисобланади.

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни, деб эьлон қилинганлиги ҳамда сайёр суд мажлисларининг
ўтказилаётганлиги, халқ билан очиш ва самарали мулоқот олиб бориш тизимининг йўлга
қўйилаётганлиги демократик принципларнинг амалда намоён бўлаётганлигидан далолат.

Т аркибий ислоҳотлар кўламларини янад а чу қурлаштириш ва кенгайтириш, иқтисодиётни


background image

274

модернизациялаш, барқарор ва мутаносиблаштирилган макроиқтисодий кўрсаткичларни таъминлаш,
инвестиция киритиш, эркин иктисодий зоналарни ривожлантириш, хусусий
мулкчилик секторини мустаҳкамлаш ва бизнес учун қулай муҳитни янада яхшилаш, аҳоли
даромадлари ва турмуш даражасининг муҳим шарти сифатида аҳолининг иш билан бандлигини
таъминлаш, экспортни ҳар томонлама рағбатлантириш борасида давлатимиз раҳбари томонидан
амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиётини белгиловчи муҳим омил
сифатида эътироф этилмоқда.

Эндиликда, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар ойнинг

охирги ўн кунлигида ўз сайловчилари билан учрашиб, аҳолини қийнаётган муаммоларни қонуний ҳал
этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқаётганлиги, ҳокимият вакиллари фуқароларнинг мурожаатларига
бефарк бўлмаётганлиги ҳам жамиятда юз бераётган ўзгаришларга инсонларнинг дахлдорлик ҳисси
билан яшашига замин яратмоқда. Айни пайтда пухта ўйланган қатъий пул-кредит сиёсатини изчил
давом эттириш, янги иш ўринларини яратишга муҳим масала сифатида қаралмоқда.

Бу тунги дунё ахборотхуружини бошидан кечирмокда. Шу сабаблиҳам аҳолитафаккурида

ахборотни ўзлаштириш энг долзарб масалалардан бири бўлиб бормоқда. Энди барча шахс ва
ижтимоий гуруҳларнинг қизиқиши, кайфияти, ижтимоий ҳолати таҳлил этилар экан, ишсиз қатламни
иш ўринлари билан таъминлаш муҳим масала бўлиб қолаверади. Бунда нодавлат секторни тараққий
эттириш ҳам энг муҳим самарали воситалардан биридир. Чунки фуқаролик жамияти шаклланишида
нодавлат сектор бошланғич бўғин сифатида баҳоланади. Айни шу жараёнларда инсон ўзининг
ижтимоий муаммоларини ҳал этишда жамиятнинг субъекти сифатида намоён бўлади. Бизнинг
беғамлигимиз, лоқайдлигимиз ва ишимиздаги баъзи камчиликларимиз туфайли айрим ёшлар жиноий
гуруҳлар, экстремистлар ва ёт, бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолганлигини тан олишимиз керак.

Бутун юртимиз бўйлаб улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Шаҳару

қишлоқларимиз қиёфаси кун сайин гўзаллашиб, аҳоли учун намунали лойиҳалар асосида арзон уй-
жойлар ва инфратузилма тармоқлари барпо этилмоқда. Қайта тикланувчи электр манбалари, тоза
ичимлик суви ва табиий газ таъминоти яхшиланяпти. Бозорлардаги дўконлардаги мўл-кўлчилик,
дастурхонларимиз

тўкин-сочинлигини

айтмайсизми.

Буларнинг

барчаси,

авваламбор,

мустақиллигимиз, қолаверса, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик- осойишталик шарофатидан. Бу
барчамизни фидойиликка ундамоқда.

Мамлакатимизда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш

давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланди. Юртимизда истиқомат қилаётган 130 дан
ортиқ миллат ва элат вакиллари 138 та миллий-маданий марказга бирлашиб, “Узбекистон-умумий
уйимиз” шиори остида катта бир оиланинг фарзандларидек тинч-тотув яшаяпти. Бунинг замирида
улкан инсонпарварлик сиёсати турибди. Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 19
майдаги фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий
мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад эса
жамиятимизда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган давлат
сиёсатини изчил давом эттиришдан иборат.

Дунёда глобализация жараёни кучайган, жаҳон миқёсида рақобат, ўзаро қарама- қаршилик

тобора авж олаётган, радикализм, терроризм, экстремизм, прозелитизм ва “оммавий маданият” каби
таҳдидлар кенгайиб бораётган ҳозирги замонда доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз керак.

“Уз

уйингни ўзинг асра”, “Уз болангни ўзинг асра”

ғоялари орқали сафарбарлигимизни янада

оширишимизни ҳаётнинг ўзи тақозо этмокда. Мамлакат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш,
Қуролли Кучларимизнинг жанговор салоҳиятини кучайтириш навқирон йигит-қизларимизни том
маънода ватанпарварлик руҳида тарбиялашимиз дар кор.

Шунингдек, бугунги пандемия даврида ижтимоий-сиёсат марказида давлатимизнинг ўзи

турганлиги ва бунга ҳамкор сифатида халқимизнинг фидойи инсонлари томонидан саховат ва кўмак
тадбирларининг ташкил этилаётганлиги мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар тамойилида
инсонпарварлик ҳислатларини намоён этади.


background image

275

Айнан, Қуролли Кучлар тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси ўлароқ,

буюк аждодларимиз - Широқ, Тўмарис, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро,
Амир Темур, Бобур каби миллий қаҳрамонларимизнинг кўрсатган жасоратини ҳарбий
хизматчиларимизга доимо ўрнак сифатида кўрсатишдан биз доимо фахрланамиз. Ҳозирги кунда
Қуролли Кучларимиз ташкилий ва таркибий жиҳатдан анча такомиллашди. Тузилмаларнинг
ҳаракатчанлиги, жанговор қобилияти, ҳарбийларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлиги ошди.
Қисм ва бўлинмалар замонавий қурол-яроғ ва жанговор техника билан таъминланган. Қуролли
Кучларнинг юксак жанговорлик қобилияти иқтисодий, сиёсий, стратегик ҳамда ҳарбий - техникавий
ва илмий куч- қудратини ривожлантириш орқали Узбекистон халқининг жипслиги ва ҳар бир
фуқарони ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг энг муҳим принципи ҳисобланади. Демак, ҳарбий
соҳадаги кенг кўламда амалга оширилаётган ишлар туфайли қатъий интизом, маънавий- маърифий
тафаккур юксалади.

Мухтасар қилиб айтганда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда

амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак.
Зеро, юксак фуқаролик масъулиятининг жамиятга дахлдорлик туйғуси билан уйғунлашуви буюк
мақсадларимизнинг амалга ошишида мустаҳкам пойдевор бўлмоқда.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Узбекистон Республикаси Конституцияси. - Т: Узбекистон, 2019.

2.

Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир

раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак’.Т.: Узбекистон. 2017.

3.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сонли “Узбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Халқ
сўзи газетаси, 8 февраль, 2017 йил.

4.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини

янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Халқ сўзи газетаси, 21 апрель, 2017
йил.

5.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий- маърифий

ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги
Қарори, Халқ сўзи газетаси, 29 июль, 2017 йил.

6.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Узбекистон Республикаси

олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги
Фармони, Халқ сўзи газетаси, 9 октябрь, 2019 йил.

7.

Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси. Янги Узбекистон газетаси, 25 январь 2020 йил.

8.

Каримов И.А.Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз. 8-жилд. - Т.:

Узбекистон, 2000.

9.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." (2010).

10.Namazova, Yulduz Muzapparovna. "PROBLEMS OF EDUCATIONAL TRAINING AND

GENDER IN THE" NEW METHODICAL SCHOOL" OF TURKISTAN." Scientific Bulletin of Namangan
State University 1.12 (2019): 121-125.

11.Абдуллаева, Н., & Шермухамедова, Н. (2023). Духовно-просветительское значение наследия
12.Махмудходжи

Бехбуди

.

in

Library,

7(1).

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738

13.Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "HUMAN ORIGINS AND NATIONAL FEATURES OF

THE UZBEK ETHNIC CULTURE." Theoretical & Applied Science 9 (2015): 124-126.

14.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Конституцияси. - Т: Узбекистон, 2019.

Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак’.Т.: Узбекистон. 2017.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947-сонли “Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Халқ сўзи газетаси, 8 февраль, 2017 йил.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Халқ сўзи газетаси, 21 апрель, 2017 йил.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори, Халқ сўзи газетаси, 29 июль, 2017 йил.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Узбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони, Халқ сўзи газетаси, 9 октябрь, 2019 йил.

Узбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Янги Узбекистон газетаси, 25 январь 2020 йил.

Каримов И.А.Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз. 8-жилд. - Т.: Узбекистон, 2000.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." (2010).

Namazova, Yulduz Muzapparovna. "PROBLEMS OF EDUCATIONAL TRAINING AND GENDER IN THE" NEW METHODICAL SCHOOL" OF TURKISTAN." Scientific Bulletin of Namangan State University 1.12 (2019): 121-125.

Абдуллаева, Н., & Шермухамедова, Н. (2023). Духовно-просветительское значение наследия

Махмудходжи Бехбуди . in Library, 7(1). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21738

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "HUMAN ORIGINS AND NATIONAL FEATURES OF THE UZBEK ETHNIC CULTURE." Theoretical & Applied Science 9 (2015): 124-126.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов