Марказий осиёлик мутафаккирлар маънавий меросида ахлоқий қадриятлар талқини

CC BY f
191-195
6
2
Поделиться
Пулатова , Д. (2021). Марказий осиёлик мутафаккирлар маънавий меросида ахлоқий қадриятлар талқини . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 191–195. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22042
Д Пулатова , Ташкентский государственный университет востоковедения

кандидат философских наук, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча соҳаларида, хусусан илм-фан, маданият, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, кенг кўламли демократик ўзгаришлар орқали янгиланаётган Узбекистан, ўз олдига Учинчи Ренессанс - ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий юксалиш пойдеворини яратишни мақсад қилиб қўйди. Узбекистон Республикаси Президента Ш.М. Мирзиёев Уқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида Учинчи Ренессанснинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратиб: “Тарихга назар солсак, Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган она заминимиз азалдан юксак цивилизация ва маданият ўчоқларидан бири бўлганини кўрамиз. Халқимизнинг бой илмий-маданий мероси, тошга муҳрланган қадимий ёзувлар, бебаҳо меъморий обидалар, нодир қўлёзмалар, турли осори атиқалар давлатчилик тарихимизнинг уч минг йиллик теран илдизларидан далолат беради” [1], - деб таъкидлади. Шунингдек бой маънавий меросимизни тадқиқ этиш методологииясини ишлаб чиқиш ҳамда унинг мазмун моҳиятини халқимизга, айниқса ёшларга тушунарли тилда етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Похожие статьи


background image

191

Пулатова Д.А.

фалсафа фанлари номзоди, профессор

Тошкент давлат шарцшунослик университети

МАРКАЗИЙ ОСИЁЛИК МУТАФАККИРЛАР МАЪНАВИЙ МЕРОСИДА

АХЛОҚИЙ ҚАДРИЯТЛАР ТАЛҚИНИ

Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча соҳаларида, хусусан илм-фан, маданият, таълим

соҳасидаги ислоҳотлар, кенг кўламли демократик ўзгаришлар орқали янгиланаётган Узбекистан, ўз
олдига Учинчи Ренессанс - ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий юксалиш пойдеворини
яратишни мақсад қилиб қўйди. Узбекистон Республикаси Президента Ш.М. Мирзиёев Уқитувчи ва
мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида Учинчи Ренессанснинг мазмун-
моҳиятига эътибор қаратиб: “Тарихга назар солсак, Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган она
заминимиз азалдан юксак цивилизация ва маданият ўчоқларидан бири бўлганини кўрамиз.
Халқимизнинг бой илмий-маданий мероси, тошга муҳрланган қадимий ёзувлар, бебаҳо меъморий
обидалар, нодир қўлёзмалар, турли осори атиқалар давлатчилик тарихимизнинг уч минг йиллик теран
илдизларидан далолат беради” [1], - деб таъкидлади. Шунингдек бой маънавий меросимизни тадқиқ
этиш методологииясини ишлаб чиқиш ҳамда унинг мазмун-моҳиятини халқимизга, айниқса ёшларга
тушунарли тилда етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

“Ислом маданиятининг олтин асри” икки юксалиш даври деб эътироф этиладиган ўрта асрларда

она заминимиздан жаҳонга танилган Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон
Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий каби буюк энциклопедик олимлар, файласуф ва
шоирлар; Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Абул
Муъин Насафий каби улуғ уламолар етишиб чиқди. Уларнинг бой мероси ислом дини ва
фалсафасининг, диний ва ду нёвий илмларнинг ўзаро уйғун ҳолда ривожланганлиги билан
характерланади.

Бугунги кунга келиб, нафақат Шарқда, балки Гарб мамлакатларида ҳам Марказий Осиё

мутафаккирларининг маънавий меросини ўрганишга қизиқиш ортиб бормоқда. Негаки табиат ва
жамиятнинг ўзаро уйгунлиги, маънавий қадриятларнинг устуворлиги, шахе камолотига оид
масалалар айнан уларнинг асарларида ўзининг муфассал баёнини топган.

Маълумки, ўз даврида Шарқ фалсафаси қадриятлари Ғарқ фалсафаси ва маданиятининг йирик

намояндалари томонидан ҳам эътироф этилган. Масалан, «Қуёш Шарқдан чиқади» (яъни маърифат
нури) ғояси дастлаб Ф.В.Гегель (1770-1831), кейин И.В Гёте (1749-1832) томонидан илгари сурилган.
Форобий (873-950), Ибн-Сино(980-1037) борлиқ фалсафасидаги «Ваҳдат ул-вужуд» ва «Ваҳдатул
мавжуд» таълимотлари - Гегелнинг «Руҳ феноменологияси» асарида баён этилган онтологик
қарашларининг шаклланишига таъсир кўрсатган. Ибн-Сино (980-1037)нинг руҳнинг такомили
ҳақидаги қарашлари Данте (1265-1321) ижодига таъсир кўрсатган. [2.]

XX аернинг 30-40 йилларида Гарб тадқиқотчилари, хусусан россиялик шарқшунос олимлар

томонидан маънавий меросимизни ўрганишга қизиқиш катта бўлган. 70-йилларига келиб, Марказиё
Осиё мутафаккирларининг ижоди академик Иброҳим Мўминов бошчилигида ўзбекистонлик олимлар
томонидан тадқиқ этила бошланди. Лекин бу даврда мафкуравий босим кучли бўлганлиги учун
холисона илмий хулосаларни қилиш имконияти йўқ эди. Шунга

қарамасдан, Урта аср Муслмон

Шарқи мутафаккирларининг ижодини ўрганиш бўйича жуда катта илмий тадқиқот ишлари олиб
борилди. Шарқшунос-файласуф олимлар: академик Музаффар Хайруллаев, профессорлар Хайдар
Алиқулов, Расулжон Носиров, Ройиқ Баходиров; фалсафа фанлари номзодлари Анвар Шарипов,
Муҳаммаджон Қодиров каби шарқшунос- файласуф олимларнинг бу соҳадаги ишлари фанимизга
салмоқли ҳисса бўлиб қўшилди.

Мамлакатимиз миллий мустақилликка эришганидан сўнг бу соҳада ҳам жуда катта ўзгаришлар

юз берди, хусусан Шарқ фалсафасини холис ўрганиш учун имкониятлар вужудга келди,


background image

192

халқимизнинг маънавий-маданий меросини тиклаш, ёшларимизнинг маънавий камолоти масалалари
давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Жумладан, бу даврда Тошкент давлат шарқшунослик
университетида давлат грантлари доирасида Марказий Осиё мутафаккирлари, ҳинд, хитой, япон,
корейс фалсафасининг йирик мактаблари ва таълимотлари тадқиқ этилди, кўплаб илмий ишлар нашр
этилди. Мазкур тадқиқот ишлари асосида Шарқ фалсафасини ўқитиш бўйича ўқув адабиётлари чоп
этилди. Шарқ фалсафаси қадриятлари, уларнинг Узбекистан маънавий ҳаётидаги ўрни мавзусига
бағишланган бир қатор илмий анжуманлар ўтказилди. Шу билан бирга 2001 йилдан бошлаб Шарқ
фалсафаси тарихи бўйича бакалавр ва 2005 йилдан магистрлар тайёрлана бошланди.

Узбекистан Республикасининг Биринчи Президента Ислом Каримов 2014 йил 15- 16 май кунлари

Самарканд шаҳрида бўлиб ўтган “Урта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий
мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро
конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида Марказий Осиё мутафаккирларинг маънавий
меросини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб: “Бугун ҳеч бир муболағасиз айтиш
мумкин ва буни мен алоҳида қайд этмоқчиман, ўрта асрлар Шарқ даҳоларининг буюк
кашфиётларидан иборат илмий мероснинг чуқур қатламлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган ва ўз
тадқиқотчиларини кутмоқда”, деб таъкидлаган эди. [3.]

Ушбу халқаро анжуман ва унинг натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар шарқшунос-

олимлар, файласуфлар учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шарқ фалсафаси, хусусан Марказий
Осиё мутафаккирларининг бой маънавий меросини чуқур тадқиқ этиш, бу соҳада юқори малакали
мутахассисларни тайёрлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Унинг амалдаги салмоқли
натижаларидан бири Тошкент давлат шарқшунослик институтида «Шарқ фалсафа ва маданияти»
таълим йўналиши ва мутахассислигининг очилиши бўлди. 2016 йилдан бошлаб, Шарқ фалсафасини
янги форматда, хусусан, биринчидан, диний ва дунёвий илмларнинг ўзаро уйгунлигида, иккинчидан,
Шарқ фалсафаси ва маданияти қадриятларини Шарқ ва Ғарб цивилизациялараро мулоқоти
контекстида ўрганиш имконияти вужудга келди.

Янгиланаётган Узбекистонда Ислом дини, фалсафаси ва маданияти қадриятларини ўрганишга

жуда катта эътибор берилмоқда. Бу борада бошланган тарихий ишлардан бири Тошкентда Узбекистан
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият юритадиган Ислом цивилизацияси
Марказининг ташкил этилишидир. 2018 йилнинг 15 июнь куни Прези- дентимиз Шавкат Мирзиёев
унинг пойдеворига рамзий тамал тошини қўйди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-

тадқиқот мар казн, Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил
этилиши ҳам борада қилинган жуда катта ишлардандир. Ушбу марказларнинг асосий гояси
аждодларимизнинг ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссасини тадқиқ ва таргиб этиш орқали
жаҳолатга қарши маърифат билан курашишдир. Мазкур Марказларда Ватанимиздан етишиб чиққан
олим, мутафаккирлар, уламоларнинг илмий, фалсафий, маънавий меросининг тарихий ва замонавий
цивилизациядаги ўрнини, ислом фалсафасини тадқиқ этишга, уларнинг инсонпарварлик моҳиятини
очиб беришга, буюк аждодларимизнинг маънавий жасоратини таргиб этишга алоҳида эътибор
қаратилади. Ислом дини, жумладан, ҳадис илми, Исо Термизий ҳамда термизий алломалар, Имом
Бухорий мероси чуқур ўрганилади.

Улкан маънавий меросимизни ёш авлодга етказиш мақсадида халқимизга тушунарли тилда

китоблар чоп этиш; диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланишга қаратилган
дарслик ва ўқув қўлланмалар, оммабоп нашрлар, илмий-амалий тавсиялар тайёрлаш уларнинг олдида
турган муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Бугунги кунда ислом дини ва унинг инсонпарварик моҳиятини, ислом фалсафасини тадқиқ этиш

шарқшунос-олимлар олдида турган муҳим масалалардандир. Ислом фалсафаси Ислом цивилизацияси
доирасида ислом дини қадриятлари асосида шаклланган фалсафадир. Ғарб фалсафаси
таълимотларидан фарқли ўлароқ, Ислом фалсафасида моддий ва руҳий оламнинг, дунёвий ва диний


background image

193

қадриятларнинг, илм ва эътиқоднинг уйғун ҳолда намоён бўлганлигини, илмсизлик, жаҳолат барча
муаммоларнинг сабаби сифатида эътироф этилганлигини кузатишимиз мумкин. Ислом фалсафасида
инсон ва жамият учун хайрли ва нафи тегадиган илм ҳамиша улуғланган. Уз давригача мавжуд
маънавий қадриятларнинг инкори эмас, идрок этишга таянгани, уларни ижодий ривожлантирилгани;
рационализм: мантиқ илмининг ривожланиши, ақлни билим ҳақиқийлигининг мезони сифатида қабул
қилиниши; ақл ва ақлни эътиқодни мустаҳкамлашнинг муҳим омили сифатида қаралиши, натижада
дунёвий ва диний илмларни ўзаро қарама-қарши қўймаган ҳолда ривожланиши, диний ва дунёвий
илмларнинг уйғунлиги; эътиқоднинг гўзал хулқда намоён бўлиши, ахлоқий камолот инсон
истиқболини белгиловчи муҳим омил эканлиги ҳақидаги таълимот - ахлоқ фалсафасининг
ривожланиши; инсонпарварлик ва маърифатпарварлик моҳияти, уларнинг ўзаро уйғунлиги; шу
асосда адолатли жамият, давлат моделларининг яратилганлиги, буларнинг барчаси Ислом
фалсафасининг муҳим хусусиятларидир.

Ҳозирги даврда Ислом фалсафасининг айнан шу хусусиятлари - унинг ҳаётийлиги,

бардавомлигининг асосий омили бўлиб келмоқда. Шу билан бирга, “Ислом маданиятининг олтин
асри’да яшаб, ижод этган буюк олим, файласуф, мутафаккир ва уламоларнинг асарларини тадқиқ
этишда ислом дини ва фалсафасининг, дунёвий ва диний илмларнинг, илм ва ахлоқнинг
муштараклигини, уларни бир-биридан айри ҳолда тадқиқ этиб бўлмаслигини очиқ эътироф этиш
имконияти пайдо бўлди.

Ислом фалсафаси қадриятлари, оламни ахлоқий англаш, илм ва гўзал ҳулқ, Аллоҳ ва у яратган

бандаси - инсонга муҳаббат гояси буюк олим ва мутафаккирлар, ватандошларимиз Форобий, Ибн
Сино, Беруний, Алишер Навоий каби файласуф ва мутафаккирлар ижодининг МОҲИЯТИНИ ташкил
этади. Инсониятнинг ахлоқий идеаллари бўлмиш «эзгулик», «гурур», «муҳаббат», «адолат»,
«саховат» ва бошқа олий даражадаги қадриятлар, улар яратган шахснинг ахлоқий камолоти
концепциясининг асосига қўйилади.

«Камал» ёки «камалун» сўзи араб тилидан таржима қилинганда, «мукаммаллик», «комиллик»;

«ал-инсан ал-камил» - «ахлоқий комил инсон», «яхши хулқли инсон» деган маъноларни англатади.
Форобий, Ибн Сино «камалун» гоясини фозил (идеал) шаҳар бунёд этишнинг асосий тамойили деб
ҳисоблаганлар. Форобий таълимотига кўра, ёвузлик онгсизликнинг маҳсули бўлиб, соғлом
тафаккурга эга бўлишликнинг бирдан-бир йўли - маърифатдир. Эзгулик - энг улуғвор хатти-
ҳаракатлар ва амалларнинг мақсадини ташкил этувчи қадриятдир. [4]

Эзгуликнинг моҳияти ва унинг инсон ҳамда жамият учун аҳамияти масаласи буюк

ватандошларимизнинг «ал-инсан ал-камил» таълимотида ишлаб чиқилган. Форобий «камал»
муаммосини ақл, илм олиш билан боғлиқ ҳолда тушунган. Олий донишмандлик, Форобий фикрича, -
эзгу амалларни бажариш билан боғлиқ. Шунинг учун комил инсон, мутафаккир фикрича, бу эзгу
амаллар соҳиби бўлган шахсдир. У яхшиликни билим ва амал бирлиги сифатида тушунган, шунинг
учун яхшиликни билиш фақат мушоҳада шаклида қолиб кетмасдан, ахлоқий хатти-ҳаракатларда
рўёбга чиқиши керак. Шу билан бирга, камолот донишманликни севувчи инсоннинг абадий давом
этадиган такомиллик жараёнидир. Комиллик шахснинг донишмандликка эришишидан бошланади ва
ахлоқий камолотга эришишни ҳаётининг маъноси сифатида тушуниш билан якунланади. Форобий
фикрича ахлоқий комилликка эришиш учун инсонда қуйидаги фазилатлар шаклланган бўлиши зарур,
булар: ўткир зеҳн, ҳақиқатни ваҳақиқаттарафдорларини севиш, ёлғон ва ёлғончиларга нафрат билан
қараш; руҳнинг ғурури ва виждонини қадрлаш; дирҳам, динор ва шу каби турмуш буюмларига
жирканиш билан қараш; ўз табиати билан адолатни севиш ва адолатсизликка, жабр-зулм
ўтказувчиларга нафрат билан қарайдиган бўлиш; адолат олдида қайсарлик қилиб, ўзбилармонликка
берилмаслик, лекин ҳар қандай адолатсизлик, пасткашлик олдида лафзли бўлиш, ўзи зарур деб билган
нарсасини амалга оширишда қатъиятлик кўрсатиш, қўрқмас, жасур бўлишлик. [5]

Буюк аждодларимиз қомусий олимлар сифатида оламнинг «яхлит, бир бутунлиги», инсон ва

жамиятнинг уйғунлиги ҳақидаги ғояларни илгари сурганлар. Ялпи ўзаро уйғунлик уларнинг фикрича,
фақат донишмандлик, нарсалар моҳиятига чуқур кириб боришлик, инсон томонидан ўз ҳаёти


background image

194

маъносини тушуниш билангина эмас, балки унинг эзгу амаллари ва хатти-ҳаракатлари билан
белгиланади: «руҳ бахт-саодати унинг субстанцияси (яъни инсон маънавияти - П.Д.) мукаммаллигига
боғлиқ, бунга эса илм ва яхши хулқ билан эришиш мумкин»[6].

Абу Райҳон Беруний фанлар инсон ҳаёти учун зарур бўлган эҳтиёжлар асосида келиб

чиққанлигини эътироф этиб, машҳур «Ҳиндистон» асарида: «Фан соҳалари кўп, ҳаёт ривожланиб
борган сари инсон ақл-заковати илмга кўпроқ мурожаат этиши билан уларнинг сони янада ортади; бу
эса одамларнинг фанларга интилиши, фан ва унинг вакиллари (олимлар -П.Д.)га нисбатан ҳурмат,
эҳтиромида намоён бўлади»[7], деб ёзган. Буюк аждодларимиз инсоннинг уни ўраб турган ташқи
оламни билишга йўналтирилган фаоллиги унинг руҳий камолоти, ахлоқий етукликка эришиш
йўлидаги фаоллиги билан уйғун бўлиши, улар бир- бирини тақозо этишига алоҳида эътибор
қаратганлар.

Шундай қилиб, Марказий Осиё мутафаккирлари томонидан ишлаб чиқилган шахсни ахлоқий

комилликка эришиш концепциясининг таҳлили унинг қуйидаги асосий тамойилларини аниқлаш
имкониятини беради:

-

инсонпарварлик, “комил инсон” ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланиши;

-

ақл, билим ва эътиқоднинг уйгунлиги; танлаш эркинлигининг мавжудлиги, илм, эътиқод ва

хулқнинг ўзаро бириги;

-

инсонни эзгу амалларга етаклаб, унга куч берувчи; мазмуни «яхшилик», «муҳаббат»,

«виждон», «жасорат», «адолат», «масъулият»,«бахт», «ҳақиқат», «гурур», «бурч», «саховат», каби
тушунчаларда намоён бўладиган ахлоқийликнинг - энг юксак маънавий қадрият эканлиги;

-

инсоннинг халол меҳнатга асосланган ҳаётий фаолияти ахлоқий комилликнинг энг муҳим

мезони сифатида;

-

ўз-ўзини тарбиялаш, яъни шахсининг ўз руҳиятидаги нуқсонлари, зарарли одатлари билан

курашиши, «шаҳвоний нафсини» тийиш орқали маънавиятини мукаммаллаштириш;

-

шахснинг ахлоқий камолоти фозил жамият ва давлатни шакллантиришнинг, умумий

уйгунликка эришнинг асосий шарти эканлиги.

Марказий Осиёлик аллома ва мутафаккирлар томонидан комил инсон концепцияси доирасида

илгари сурилган ғоялар бугунги кунда ҳам ўз аҳамияти ва долзарблигини сақлаб қелмоқда. Негаки,
ҳозирги замон цивилизацияси тўқнашаётган муаммолар, энг аввало, маънавиятнинг ахлоқий
асосларидан ажралиб қолаётганлиги, маданий қадриятлар тизимида моддий турмуш ф аровонлига
етишишнинг маънавий юксалиш масалаларига нисбатан устуворлик қилаётганлиги, муайян сиёсий
манфаатларни кўзлаган кучлар томонидан диний мутаассибликка даъватларнинг кучайиши билан
боғлиқ бўлиб қолмоқда. Шундай экан, умуминсоний хусусиятга эга бўлган маънавий
қадриятларимизни ўзида мужассам этган бой фалсафий меросимизни, унинг янги Узбекистон
маънавий ҳаёти тараққиётига таъсирини ўрганиш, ҳозирги замон цивилизация тараққиётида Шарқ
фалсафаси ва унинг қадриятлари тутган ўрнига холисона баҳо бериш бугунги кунда фанимиз олдида
турган муҳим долзарб муаммо
бўлиб қолмоқда. Мазкур ахлоқий қадриятларнинг қарор топиши нафақат шахс камолотига, балки
оила ва жамият барқарорлигига ҳам хизмат қилади.

АДАБИЁТЛАР:

1.

https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning- ituv-30-09-2020.

2.

Комилов Н. Тафаккур Карвонлари. Шарқу Ғарбнинг цивилизациявий алоқалари. -Т.Шарқ.

2011.

3.

Каримов И..А. “Урта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси,

унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг
очилиш маросимидаги нутқи 2014-йил, 15-май. -Т.: Узбекистон. 2014.

4.

Абу Наср Форобий. Фазилат, бахт-саодат ва камолот ҳақида. -Т.,2002; шунингдек: Абу Наср

Форобий.Фозил одамлар шаҳри. -Т.,1993.


background image

195

5.

Абу Наср Форобий.Фозил одамлар шаҳри. -Т.,1993.

6.

Ибн Сина. Избранные философские произведения. -М., 1980.

7.

Абу Райхан Беруни. Избранные произведения. Т. II. Индия. М.,1963.

8.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." (2010).

9.

Абдуллаева, Н. (2023). Вопросы языкового и речевого этикета в произведении «Кутадгу

билиг», in Library, 22(4), 171-180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21752

10.

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "HUMAN ORIGINS AND NATIONAL FEATURES OF THE

UZBEK ETHNIC CULTURE."

Theoretical & Applied Science

9 (2015): 124-126.

Библиографические ссылки

https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning- ituv-30-09-2020.

Комилов H. Тафаккур Карвонлари. Шарку Гарбнинг цивилизациявий алокалари. -Т.Шарк. 2011.

Каримов И..А. “Урта асрлар Шарк алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мороси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва ахамияти” мавзусидаги халкаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутки 2014-йил, 15-май. -Т.: Узбекистон. 2014.

Абу Наср Форобий. Фазилат, бахт-саодат ва камолот хакида. -Т.,2002; шунингдек: Абу Наср Форобий.Фозил одамлар шахри -Т.,1993.

Абу Наср Форобий.Фозил одамлар шахри. -Т.,1993.

Ибн Сина. Избранные философские произведения. -М., 1980.

Абу Райхан Беруни. Избранные произведения. Т. II. Индия. М.,1963.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." (2010).

Абдуллаева, Н. (2023). Вопросы языкового и речевого этикета в произведении «Кутадгу билиг», in Library, 22(4), 17I-180. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/2I752

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. ’’HUMAN ORIGINS AND NATIONAL FEATURES OF THE UZBEK ETHNIC CULTURE.” Theoretical & Applied Science 9 (2015): 124-126.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов