Инсон тафаккури ўзгарувчанлигига таъсир қилувчи омиллар

CC BY f
18-22
1
3
Поделиться
Шермухамедова , Н., & Ахмедова , С. (2021). Инсон тафаккури ўзгарувчанлигига таъсир қилувчи омиллар . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 18–22. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/21971
Н Шермухамедова , Национальный университет Узбекистана

доктор философии, профессор

С Ахмедова , Ташкентский государственный университет востоковедения

кандидат философских наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

XX ва XXI асрлар чегарасида бутун дунёда юз берган оламшумул ижтимоий узгаришлар Уйгониш даврида вужудга келган цивилизация типидан инсоннинг кундалик хдётидан энг янги технологиялар, шу жумладан ахборот технологиялари кенг урин эгаллаши билан богликбулган янгича типдаги цивилизацияга утиш билан тавсифланади (бу ерда мухими шундаки, ахборот постиндустриал жамият коди булиб хизмат килади). 

Похожие статьи


background image

18

Шермухамедова Н.А.

фалсафа фанлари доктори., профессор

Узбекистан Миллий университети

Ахмедова С.Ж.

фалсафа фанлапри номзоди, доцент,

Ташкент давлат шарқшунослик университети

ИНСОН ТАФАККУРИ ЎЗГАРУВЧАНЛИГИГА

ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР

XX ва XXI асрлар чегарасида бутун дунёда юз берган оламшумул ижтимоий ўзгаришлар

Уйғониш даврида вужудга келган цивилизация типидан инсоннинг кундалик ҳаётидан энг янги
технологиялар, шу жумладан ахборот технологиялари кенг ўрин эгаллаши билан боғлиқ бўлган янгича
типдаги цивилизацияга ўтиш билан тавсифланади (бу ерда муҳими шундаки, ахборот постиндустриал
жамият коди бўлиб хизмат қилади). Илгари жамиятлар ва уларнинг аъзоларини бир-бири билан
боғлаган қадриятлар тизимлари кўз ўнгимизда вайрон бўлмоқда, эски, аксарият ҳолларда архаик
тусдаги социумларнинг баъзи бир унсурларини ўз ичига олган янги жамият вужудга келмоқда. Рим
клубининг энг сўнгги маърузаларидан бирини тайёрлаган А. Кинг ва В. Шнайдер бундай
ўзгаришларни «биринчи глобал инқилоб» сифатида тавсифлайдилар. Уларнинг фикрича, мазкур
инқилоб «геостратегик бўҳронлар, бирикуви номаълумлик сари элтувчи ижтимоий, технологик,
маданий ва бошқа хил омиллар таъсирида шаклланади».[1] Буларнинг барчаси инсон муаммосига
янада долзарброқ тус беради, зеро у жамиятнинг тизим ҳосил қилувчи омили ҳисобланади. Айнан
глобал инқилоб шароитида, цивилизация ҳаётида туб бурилиш юз бераётган босқичда инсон
феноменининг мазмун ва моҳияти, унинг асрлар оша диний, фалсафий, бадиий ва илмий изланишлар
диққат марказидан чиқмай келаётган мураккаб табиати намоён бўлади. Ж.Румийнинг “Инсон
гапирувчи ҳайвондир, унинг табиатида хайрга ва шаарга мойиллик бор” [2] деган фикри унинг
табиатидаги ўзгарувчанликни ва бу муайян маънода ижтимоий муносабатларга богликлигининг
ифодасидир.

Бугунги кунда инсоният тараққиётида туб бурилиш юз бермоқда ва буни давримизнинг

ижтимоий бўҳронларигина эмас, балки экологик ҳалокат, табиий ресурсларнинг камайиши,
гиёҳвандлик балоси ва ҳоказоларда ифодаланаётган глобал инқироз ҳам тасдиқлайди, деган фикр
ижтимоий онгдан янада мустаҳкам ўрин олмоқда. Одамлар ўртасидаги муносабатларнинг янгича
типини, янгича ижтимоий қурилиш шаклини, ижтимоий дунёда инсоннинг янгича мақомини топиш
йўлидаги изланишлар билан тавсифланаётган глобал инқилоб кишилик тараққиётида янги босқич
бошланганлигидан далолат беради. Уз даврида К.Ясперс «Тарихнинг маъноси ва вазифаси» асарида
тарих ва инсониятнинг ягоналигини исботлаш учуй «дунёвий вақт ўқи» концепциясидан самарали
фойдаланган. Ушбу концепция Хитой, Х,индистон ва гарбнинг жаҳон тарихида милоддан аввалги 800
ва 200 йиллар оралиғидаги алоҳида босқични ифодалайди. Унинг фикрича,«Бу даврда жуда кўп
гайриоддий воқеалар ва жараёнлар юз беради, Айни шу даврда Хитойда Конфуций ва Лаоцзи яшайди,
хитой фалсафасининг янги йўналишлари, Мо-цзи, Чжуан-цзи, Ле-цзи ва бошқаларнинг ғоялари пайдо
бўлади. Ҳиндистонда Упанишшадлар вужудга келади, Будда яшайди; фалсафада воқеликни фалсафий
нуқтаи назардан англаб етиш имкониятларининг барчаси (скептицизмдан бошлаб материализм,
софистика ва нигилизмгача) ўрганилади; Эронда Зардушт ёвузлик билан кураш бораётган дунё
ҳақидаги таълимотни яратади; Фаластинда пайгамбарлар - Илия, Исайя Иеремия ва Иккинчи Исайя
фаолият кўрсатади; Юнонистонда - бу Гомер, файласуфлар Парменид, Гераклит, Платон, Фукидид ва
Архимед даври. Ушбу исмлар билан боғлиқ бўлган гоялар ва асарларнинг барчаси Хитой, Ҳиндистон
ва гарбда оз сонли юз йилликлар мобайнида деярли бир вақтда бир-биридан қатъий назар пайдо
бўлган». [3] Дарҳақиқат, бир-биридан географик жиҳатдан фарқ қилувчи бу уч маданий дунёнинг у


background image

19

мумий жиҳатлари қуйидагилардир:

биринчидан, инсон борлиқни, ўз-ўзини ва ўз чегараларини англаб етиши натижасида вужудга

келган янги дунё умумий ҳисобланади; бундай англашнинг иккинчи қутби инсон мақсадлар ва
муаммоларни қўйиши, унинг эркинликка интилиши, дунёнинг мутлақлиги ва трансценденталлигини
тушуниб етишидир. Бу жараёнда экзистенция эркинлиги англаб етилади: экзистенция ва
трансценденция ўртасида фарқ пайдо бўлади, индивидуал онг шаклланади ва ривожланади;

иккинчидан, юқорида зикр этилган маданий дунёларни тарихда илк бор вужудга келган ўзликни

англаш, тафаккурнинг ўзи ҳақида мулоҳаза юритиш бирлаштиради;

учинчидан, универсал ақл ва дин даври келади. Бу даврда пайдо бўлган тафаккурнинг универсал,

фундаментал категориялари ва жаҳон динларининг асослари ҳанузгача амалда қўлланилади;

тўртинчидан, рефлексия, скептицизм, анъанага танқидий муносабат ва унинг ўзгаришлари даври

келди;

бешинчидан, «дунёвий вақт ўқи» даври асосий тамойилларнинг аниқ-равшанлиги ва

осойишталик руҳи билан суғорилган мифологик босқичнинг интиҳоси билан тавсифланади. Оқилона
тафаккур мифни ўрганади, уни оқилоналаштиради, унинг сабабларини аниқлайди, эски мифларга
мажозий тус бериш йўли билан янги мифлар яратади. Маънавият соҳасида политеизмга қарши исён,
монотеистик динга интилиш юз беради. Инсон ўз тажрибаси имкониятларининг чексизлигини англаб
етади, бироқ у қўйган муаммолар ўзининг узил- кесил ечимини топмайди. К.Ясперс ушбу ҳолга
универсал, маданиятлараро тус беради;

олтинчидан, «дунёвий вақт ўқи» даврида маънавий эркинлик, нарсалар ва ҳодисаларга масофадан

туриб ёндашиш қобилияти, одамлар, худо ва трансцендент дунёга қарши исёнкорлик руҳи билан
ажралиб турувчи атоқли файласуфлар пайдо бўлади.

Қаршимизда ўта теран мавҳумликларга қодир бўлган, бутун дунёда озодлик ва бахт- саодатни

барқарор этишга интилаётган, уларга гоя сари юксалиш, медитация, нирвана, Дао ёки Худо ёрдамида
эришишга ҳаракат қилаётган шахснинг янгича типи намоён бўлади, инсонда ёлғизлик ҳисси, дунёдан,
жамиятдан юз ўгириш қобилияти пайдо бўлади. Буюк зотлар (аутентик инсон) таъсирида халқ оммаси
ўзгаради ва пировард натижада инсон улкан сакрашни амалга оширади. «Дунёвий вақт ўқи»
концепцияси асосида К.Ясперс ушбу даврда синхрон тарзда вужудга келган қадриятлар фан
тарихининг ҳам, инсоният тарихининг ҳам ягоналигини белгиловчи фундаментал омил
ҳисобланишини, улар ҳосил қилган «идеал» ўқ атрофида инсониятнинг реал тарихи ҳанузгача
айланаётганини кўрсатиб беради. Ҳозир дунё миқёсида шундай вазият юзага келди - эски қадриятлар
тизимлари вайрон бўлмоқда, дунё (макон ва замон, сабабий боғланишлар ва ш.к.), инсон ва
жамиятнинг ўзаро нисбати, янги дунёвий тартиб ҳақида янгича тасаввурлар шаклланмоқда, инсон
фаолиятининг турли соҳаларида илгари силжишлар юз бермоқда. Янги технологияларнинг кенг
тарқалиши натижасида инсоният ўз ривожланишида улкан сакрашни амалга оширмоқда. Янги
«дунёвий вақт ўқи» даври янгиланаётган Узбекистон учун ҳам улкан аҳамиятга эга, зеро бугунги
кунда юртимизда Учинчи ренессанс ривожланиши учун замин яратилмоқда. Узбекистон жаҳон
цивилизацияси билан узвий алоқада бўлгани боне, бутун дунёда юз бераётган жараёнлар унга ҳам ўз
таъсирини кўрсатмоқда. Жаҳон цивилизациясининг ўзи эса, инсоннинг янгича типи шаклланиши
жараёнларига кўп жиҳатдан боғлиқ, зеро у кишилик жамиятининг ўзаги ҳисобланади. Уз-ўзидан
равшанки, бу ерда ўзини қуршаган муҳитда мўлжал олиш ва цивилизациянинг ривожланиш
йўлларини прогноз қилишга қодир бўлган инсон образи алоҳида эътиборга молик. Инсон табиатини
космик, биологик, психологик, ижтимоий ва маданий интеграл яхлитлик сифатида тушуниш инсон
экзистенциясининг воқелик билан муайян даражада мувофиқ келувчи образини яратиш ва XXI аср
бошида юз бераётган жараёнларни тушунтириш имконини беради.

Бизнинг фикримизча, тарихий тараққиёт жараёнида инсон моделлари мажмуини ўрганиш

асосида инсон экзистенциясининг инсон феномени хаос ва тартибнинг бир-бирига ўтишидир, инсон
шахси ўз моҳиятига кўра монада ҳисобланади, яъни инсон - бу Коннот голограммасидир, деган
умумий тасаввур шаклланади. Глографик тузилмалар сифатидаги мазкур ёндашув инсон ва Коинотни
синергик борлиқнинг ягона моделида бирлаштириш имконини беради. Бундан ўз-ўзидан инсоннинг


background image

20

корпускуляр-тўлқинли табиати ҳақидаги тасаввур келиб чиқади. Айни пайтда, ушбу ёндашув инсон
мияси фаолиятининг эҳтимол тутилган механизмини ўзига хос тарзда тушунтириш, яъни асосий
фикрлаш жараёнлари мияда эмас, балки ундан ташқарида, мияни қуршаган фаол автомат-ҳужайра
муҳитида содир бўлади, деб тасаввур қилиш имкониятини беради. Голографик моделда Коннот
эмпирик жиҳатдан инсониятда, ҳар бир айрим инсонда озми-кўпми тўлиқ гавдаланувчи Космик
Инсон, универсал инсон сифатида намоён бўлади. Айни шу сабабли ҳар бир инсон потенциал, виртуал
даражада бутун дунёни ўзида мужассамлаштиради. Инсонни монада сифатида тасаввур қилиш юз
бераётган ижтимоий жараёнларни тушунишда яхши самара беради. Айнан инсон социум
микрокосмоси сифатида жамият ривожланиш жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида
майдонга чиқади, зеро жамият инсоннинг жисмоний ва маънавий имкониятларини рўёбга чиқариш
учун шароит яратиши ёки бунга монелик қилишига қараб, ё фаол мувозанат ва ҳаракат ҳолатида
бўлади, ё инқирозга юз тутади ва ўз-ўзидан завол топади. Зотан инсон умумийлик, ижтимоийлик
омили эмас, балки монада бўлган шароитда индивидларнинг ўзаро алоқаси резонанс тамойилига
мувофиқ юз беради. Бу ҳолда айни шундай ёндашув экологик, иқтисодий, ахлоқий, мафкуравий ва
цивилизацион хусусиятга эга бўлган муаммоларнинг бутун бир мажмуини ечиш имкониятини беради.
XXI аср бошида инсон феномени энг аввало инсонпарвар шахе, инсонпарвар мафкура ва инсонпарвар
жамият мезонларига мувофиқ ўрганилади ва ёритилади.

Бизнинг назаримизда, “инсон ва коинот” ўзаро мутаносиблигининг голографик модели инсонга

бошқа мавжудотлар устидан ҳокимиятни берган индивиднинг эврилишлари феномени, индивид ва
ижтимоий гуруҳлар хулқ-атворида қўрқувнинг аҳамияти, «инсон - ўсимлик» квант алоқаси, яъни
ахборот молекулаларининг ички муҳитида юз бераётган ўта теран квант жараёнлари руҳий
ҳодисаларни фаол кодлаш имконини бериши каби ҳодисаларни янгича талқин қилиш учун имконият
яратади. Мазкур модель долзарб муаммо - индивидуализм ва коллективизмнинг ўзаро нисбати
муаммосини ечиш, бинобарин, социум ва маданиятнинг инқирозидан чиқиш йўлини топиш имконини
беради. Инсон мавжудлигининг мураккаб дунёси унинг фаолият ва ижод субъекти сифатидаги
виртуал борлиғи билан узвий боғлиқ бўлиб, у инсон табиати ҳақидаги янгича тасаввурни берувчи ва
инсон руҳиятининг космик асосларини намоён этувчи трансперсонал психология сари йўл очади.
Айнан субъектнинг виртуал борлиғи постиндустриал цивилизация сари ҳаракат йўлида виртуал
технологияларнинг инсон ҳаёт фаолиятидаги ўрни ва аҳамиятини тушунтириш имконини беради. Бу
инсон ўзлигининг полицентрик модели билан уйғун бўлиб, у ички диалогга, турли хил нуқтаи
назарларгаэгабўлган субъектни ту шунишга имконият яратади. У воқеликни амалда ҳар томонлама
қамраб олишга ҳаракат қилувчи методологик плюрализмнинг психологик асосини ташкил қилади.
Натижада кўп сонли ахборотга эга бўлган, ҳис-туйғуларининг бойлиги, мослашувчан фикрлаш
қобилияти, эмпатияга мойиллиги билан ажралиб турадиган, яъни, универсаллик ва инсонийликнинг
ортиқча «тени»га эга бўлган шахе пайдо бўлади.

Бизнинг фикримизча, ҳозирги вақтда жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ўзгартириш

жараёнлари бутун дунёда кузатилмоқда, уларнинг ижобий натижалари давлат ва дин муносабатлари
соҳасида ҳам намоён бўлмоқда. Бу ерда янгича сиёсий тафаккур ва у билан узвий боғлиқ бўлган
очиқлик ва ошкоралик, инсон онгида диний ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларига, ўзгача
фикрловчиларга, шу жумладан бошқа дин вакилларига нисбатан тоқатсизликка чек қўйишга алоҳитда
эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан ҳозирги замонда инсон тафаккурининг диний фанатизмга
ижтимоий-сиёсий баҳо бериш муаммоси юзага келади. Айни шу муаммонинг кескинлашуви айрим
ҳолларда бизнинг мамлакатимизда ҳам, чет элда ҳам хавфли вазиятлар юзага келишига сабаб
бўлмоқда. Учинчи минг йилликда диний фанатизм ва шахсга куч ишлатиш йўли билан тазйиқ ўтказиш
ҳоллари аввалгидек намоён бўлмоқда, уларнингхавфлилик даражаси беқарорлик даврларида,
инқирозли вазиятларда айниқса кучаймоқда.

Бутун дунёда динга муносабатнинг умумий манзарасига диннинг келажаги нуқтаи назаридан

ёндашиш, бизнингча, ўринли бўлади. Бугунги кунда бу муаммо социология, маданиятшунослик,
фалсафа, диншунослик ва теологияга оид адабиётларда тадқиқотлар ва мулоҳазалар предметига


background image

21

айланмоқда. Дин устқурма ҳодиса сифатида жамият ҳаётида муайян ижобий вазифаларни бажариши
теран англаб етилмоқда. Масалан, диний хизматчилар ижтимоий ҳаётнинг ичкиликбозлик ва
гиёҳвандлик, жиноятчилик ва ахлоқсизлик каби иллатларига қарши кураш олиб борадилар, жамиятни
янгилаш жараёнларида иштирок этадилар. Турли конфессиялар намояндаларининг ёрдамидан ёш
авлодни маънавий тарбиялашда фойдаланиш яхши самара бериши муқаррардир, зеро жаҳон
маданияти ривожланишининг минг йиллик анъаналарини ўзига сингдирган турли динларнинг
ақидаларида умуминсоний ахлоқ қоидалари умумлаштирилган.

Демак, дин инсон ҳаётида унинг руҳига таъсир этувчи бош омил сифатида амал қилади, айни

пайтда сиёсий амалиётда аксилинсоний мақсадларда ҳам фойдаланилиши мумкин. Айнан шундай
мақсадларга эришиш учун миллатчилар, сепаратистлар, экстремистлар ва диний ақидапарастлар
диндан ва диний фанатизмдан фойдаланадилар. Айни пайтда диний фанатизм, экстремизм ва диний
ақидапарастлик каби ҳодисалар бутун дунёда кузатилаётган ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ
беқарорлик, маданий инқироз ва сиёсий бўҳронлардан ҳам «баҳра» олади.

Маълумки, сўнгги йилларда турли «янги» динлар ва мазҳаблар сони сезиларли даражада кўпайди.

Ҳозирги илмий-техник цивилизациянинг маънавий ҳаётида қадимги шарқ мистицизми гояларининг
таъсири анча кучайди. Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқларининг диний урф-одатларига
қизиқиш кучаймоқда. Ноевропача маданиятларнинг диний унсурлари Европа маданиятига фаол кириб
келмоқда. [4] Бугунги кунда кўз ўнгимизда юз бераётган маданиятлар мулоқоти, аниқроқ айтганда
Шарқ ва Ғарб маданиятлари синтези нафақат ижобий, балки салбий оқибатларга ҳам олиб келмоқда.
Масалан, айрим эзотерик, диний-мистик ҳаракатлар ва ташкилотларга хос бўлган диний амалиёт
шакллари ва услублари ўз мухлисларида диний фанатизмнинг муайян унсурларини шакллантиради ва
мустаҳкамлайди, улар ялпи вайронкорлик ва нигилистик хусусиятга эга бўлган мўлжаллар билан
тавсифланади. Буни шу жумладан айрим гарб мамлакатларида мазкур «янги» динларнинг
мухлисларини асосан тиббий воситалар ёрдамида нормал ҳаётга қайтариш билан шуғулланувчи
махсус агентликлар пайдо бўлгани ҳам тасдиқлайди

1

.

Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида кузатилаётган диннинг сиёсийлашуви жараёни

ҳам диний фанатизм билан боғлиқ муаммоларнинг бутун бир мажмуи (у ижтимоий, тарихий, этник,
фалсафий, психологик, ахлоқий ва бошқа муаммоларни ўз ичига олади) долзарблашувига сабаб
бўлмоқда. Зиддиятли шароитларда ривожланаётган дунёда одамларни жипслаштирувчи, инсоннинг
қадр-қимматини юксалтирувчи мардлик, довюраклик, фидокорлик, некбинлик, дўстлик, меҳр-
мурувватлилик каби юксак ахлоқий фазилатлар билан бир қаторда, кишилар ўртасига нифоқ солувчи,
инсоннинг қадр-қимматини камситувчи шафқатсизлик, бағритошлик, риёкорлик, сотқинлик,
жоҳиллик, ақидапарастлик ҳам мавжуд. Буларнинг барчаси жамиятдаги муносабатларда кескинлик
пайдо бўлишига, инсон ўз қобиғига ўралишига, ижтимоий тартибнинг беқарорлашувига олиб келади.
Буига диний фанатизм ҳам ўз ҳиссасини қўшаётганлиги диний маьрифат соҳасида муайян бўшлиқлар
борлигидан далолат бермоқда.

Шундай қилиб, инсон онгида диний фанатизм феномени маданият тарихи, дин ва ҳурфикрлилик

тарихига оид кенг маълумотлардан, айрим гуманитар ва ижтимоий фанларнинг билимларидан
фойдаланган ҳолда комплекс таҳлил қилиниши мақсадга мувофиқ. Бизнинг фикримизча диний
фанатизм ижтимоий-маданий, ижтимоий-психологик ва биопсихологик асосларга эта эканлиги, XXI
аср бошида у ҳозирги дунёнинг ҳам Ғарбда, ҳам Шарқда кузатилаётган жамиятдаги ижтимоий,
маданий ва иқтисодий зиддиятлар таъсирида вужудга келган бир қатор муаммоларда намоён
бўлмоқда. Шу боис, бугунги кунда диний фанатизм мўлжалларини шакллантириш мақсадида инсон
онги ва хулқ-атворига таъсир кўрсатиш усуллари ва механизмларини ҳозирги замон фани нуқтаи
назаридан тушунтириш муҳим аҳамиятга эта.

Инсон моҳиятига таъсир этувчи турли омилларни таҳлил этиб шуни таъкидлаш лозимки, жаҳон

маданияти дурдоналарини ўзлаштириш асосида унда бағрикенглик, одамийликни тарбиялаш, юксак

1

Қаранг: Ткачева А.А. Индуистские мистические организации и диалог культур. - М., 1989. - 42-6.


background image

22

маданиятни шакллантириш ва ҳар қандай жаҳолатни бартараф этиш учун диний ва дунёвий маърифат
усулларини такомиллиштириш мақсадга мувофиқ.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Кинг А., Шнайдер В. Первая глобальная революция // Радикал. 1991. 18 дек. № 49-50. -З-б.

2.

Румий Ж. Ичиндаги ичиндадир. - Тошкент: Маънавият, 2006.

3.

Ясперс К. Смысл и назначение истории. - Москва: 1991. - 32-33-6.

4.

Масалан, қаранг: Ткачева А.А. Индуистские мистические организации и диалог культур. - М.,

1989; New Religions Movements and Rapid Social Change. - P, 1986.

5.

Қаранг:

Ткачева А.А. Индуистские мистические организации и

диалог культур. - М., 1989.-42-6.

6.

Zelenkov, M. Y., Laamarti, Y. A., Diaghilev, V. V., Vasilyeva, O. N., Zinkovsky, S., &

Shermukhamedova, N. (2021). The system of key risk factors contributing to religious terrorist activities in
the 21st century. European Journal of Science and Theology, 17(3), 91-101.

7.

Namozova, Y. "Socio-historical genesis of educational philosophy formulated in Turkestan." ISJ

Theoretical & Applied Science, 10 (78) (2019): 370-374.

8.

Абдуллаева, Н. (2023). Эффективные методы организации научной деятельности студентов.

In Library, 22(2), 113-125. Извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21747

9.

Shermuhamedova, N. A. "Stil nauchnogo myishleniya. Tashkent, Universitet." (2005).

10.

Zikirova, N., et al. "Interactive Strategies and Methods of Education." International Journal of Recent

Technology and Engineering (IJRTE) ISSN (2019): 2277-3878.

Библиографические ссылки

Кинг А., Шнайдер В. Первая глобальная революция И Радикал. 1991. 18 дек. № 49-50. -З-б.

Румий Ж. Ичиндаги ичиндадир. - Тошкент: Маънавият, 2006.

Ясперс К. Смысл и назначение истории. - Москва: 1991. - 32-33-6.

Масалан, каранг: Ткачева А.А. Индуистские мистические организации и диалог культур. - М., 1989; New Religions Movements and Rapid Social Change. - P, 1986.

Каранг: Ткачева A.A. Индуистские мистические организации и диалог культур. - М., 1989.-42-6.

Zelenkov, М. Y., Laamarti, Y. A., Diaghilev, V. V., Vasilyeva, О. N., Zinkovsky, S., & Shermukhamedova, N. (2021). The system of key risk factors contributing to religious terrorist activities in the 21st century. European Journal of Science and Theology, 17(3), 91-101.

Namozova, Y. "Socio-historical genesis of educational philosophy formulated in Turkestan." ISJ Theoretical & Applied Science, 10 (78) (2019): 370-374.

Абдуллаева, H. (2023). Эффективные методы организации научной деятельности студентов. In Library, 22(2), 113-125. Извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21747

Shermuhamedova, N. A. "Stil nauchnogo myishleniya. Tashkent, Universitet." (2005).

Zikirova, N., et al. "Interactive Strategies and Methods of Education." International Journal of Recent Technology and Engineering (IJRTE) ISSN (2019): 2277-3878.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов