Ижтимоий шерикчилик муносабатларида жамоатчилик назоратининг роли

CC BY f
299-303
3
Поделиться
Утамурадов , А. ., & Зоирова , М. (2021). Ижтимоий шерикчилик муносабатларида жамоатчилик назоратининг роли . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 299–303. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22111
Акбар Утамурадов , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

профессор

Малохат Зоирова , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Демократии ислоҳотларни янада чукурлаштириш, давлат ва жамият ўртасида таъсирчан ҳамда самарали мулокотни йўлга қўйиш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг мустаҳкам механизмларини ривожлантириш, улар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, фукаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш мақсадида “Ижтимоий шериклик” ва “Жамоатчилик назорати туғрисида”ги Узбекистон Республикаси қонунлари ҳамда уларни такомиллаштиришга оид кўшимча чора -тадбирлар туғрисида қатор Фармон, қарорлар кабул қилинди.

Похожие статьи


background image

299

Утамурадов Акбар

профессор

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университети

Зоирова Малоҳат

таянч докторант

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университети

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЧИЛИК МУНОСАБАТЛАРИДА

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИНГ РОЛИ

Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат ва жамият ўртасида таъсирчан ҳамда

самарали мулоқотни йўлга қўйиш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини
амалга оширишнинг мустаҳкам механизмларини ривожлантириш, улар фаолиятининг очиқлиги ва
шаффофлигини, фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш
мақсадида “Ижтимоий шериклик” ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Узбекистон Республикаси
қонунлари ҳамда уларни такомиллаштиришга оид қўшимча чора -тадбирлар тўғрисида қатор Фармон,
қарорлар қабул қилинди.

Сўнгги

йилларда

жамиятни

демократлаштириш,

ҳаётимизнинг барча

соҳаларида

либераллаштириш жараёнларини жадаллаштириш, давлат ва жамият ҳаётидаги муаммоларни ҳал
қилишда давлат - хусусий ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш, қонунлар
ижросини таъминлашда давлат ҳокимияти органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан
жамоатчилик

назоратини

кучайтиришга

алоҳида

эътибор

қаратилмоқда.

Айниқса,ижтимоийшерикликмуносабатларидажамоатчиликназоратиниамалгаоширишнинг
таъсирчан ва амалий механизмларини жорий этиш фуқаролик жамиятини қуришнинг муҳим шартига
айланди. “Жамоатчилик назорати - бу фақатгина давлат идоралари фаолияти устидан назорат эмас,
балки жамиятнинг ўзини ўзи бошқариш усули, бошқача айтганда, фуқаролик жамиятини тараққий
топтиришнинг муҳим омилларидан биридир. Жамоатчилик назорати, биринчи навбатда, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари, молия, банк, таълим, СОҒЛИҚНИ сақлаш, коммунал
хўжалик, энергетика ва транспорт соҳаларида жорий этилиши зарур. Шунингдек, бозорлар ва савдо
мажмуаларидаги маҳсулотлар ва хизмат кўрсатиш сифати каби масалалар ҳам доимо жамоатчилик
назоратида бўлиши даркор”[1].

Узбекистон Республикасининг УРҚ-474-сон “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни 4-

моддасида жамоатчилик назоратининг объекты кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, давлат органларининг
ва улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда,
шунингдек ривожланиш давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурларида жамоатчилик манфаатларини,
жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг
ижро этилишини таъминлаш, ўз зиммасига юклатилган, ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига
дахлдор бўлган вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматларини кўрсатиш ва ижтимоий
шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни
бажаришга доир фаолияти жамоатчилик назоратининг объектидир[2].

Жамоатчилик назорати бирлаштирилган ёки институционал кўринишда ҳам амалга оширилиб,

бу фуқаролик жамияти институтлари, биринчи навбатда оммавий ахборот воситалари томонидан
амалга оширилади. Бунда жамият ва давлатнинг ривожланиш муаммоларини аниқлаш ва ифодалаш,
уларнинг сабабларини аниқлаш ва давлат томонидан сиёсий ҳокимиятни амалга ошириш соҳасидаги
масъул шахсларни аниқлашни кўзда тутади ҳамда бу шахснинг, жамиятнинг қонуний манфаатларини
амалга ошириш имкониятни яратади.

Қатнашиш даражасига кўра жамоатчилик назоратини қуйидагиларга бўлиш мумкин: оммавий,

ижтимоий муносабатларнинг барча иштирокчилари амалга оширадиган; гуруҳ - алоҳида ташкилотлар
ва муассасалар томонидан; индивидуал - индивидуал фуқаро. Ҳуқуқий яхлитлик даражасига қараб,


background image

300

жамоат назорати амалга оширилади, улар миллий, институционал, тартибга солувчи ва норасмий
назоратни ажратиб туради. Жамоатчилик назорати одил судлов, давлат аппарати фаолияти, сайлов
жараёни, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш, экологик
хавфсизлик ва бошқа соҳаларда устидан амалга оширилади.

Жамоатчилик назорати - фуқаролик жамиятининг ажралмас белгиларидан бўлиб, фуқаролар,

фуқаролик жамияти институтлари, кенг жамоатчилик томонидан давлат ҲОКИМИЯТИ ва бошқарув
органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятини қонунга мувофиқлик нуқтаи назаридан
мунтазам кузатиш ва текширишни англатади. Мазкур назорат, одатда, давлат ҳокимияти ва бошқарув
органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятини таҳлил қилиш, бу борадаги жамоатчилик
фикрини ўрганиш, шакллантириш ва тегишлича баён қилиш орқали амалга ошади[3.5].

Жамоат назоратининг самарали ташкил этилиши ва олиб борилиши учуй мўътадил, мақбул

ҳуқуқий макон муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда “Жамоатчилик назорати тўғрисида” ги
қонуннинг қабул қилиниши бу борадаги жуда катта амалий қадам бўлди. Айни вақтда, бу қонун
асосида жамоатчилик назорати нафақат республика даражасида, балки маҳаллий ҳудудлар
даражасида ҳам фаол олиб борилмоқда. Бу ўринда маҳаллалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари, маҳаллий партия ташкилотлари ва гуруҳлари, жойлардаги жамоат ҳамда нодавлат
нотижорат ташкилотлар, ОАВ томонидан амалга оширилаётган жамоат назоратини янада
фаоллаштиришга эришилмоқда.

Мамлакатимизда сўнгги йиллард а нодавлат секторы учу и очиқ мулоқотлар платформалари

шаклана бошлади. Бутуй давлат фуқаролик форуми, жамият форуми ва бошқалар (экспертлар
фикрини алмашиш учуй платформа) яратила бошланди. Демократик давлат ва оқилона бошқарув
тамойилларини ривожлантиришнинг муҳим жиҳати - вазифаларни ва мажбуриятларни тақсимлашдан
иборат бўлиб, қабул қилинаётган сиёсий қарорларни тўлиқ марказлаштиришмасликни кўзда тутади.
Бу жараён “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунда қайд қилинган бўлиб, жамоатчилик
назорати субъектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органларининг очиқ ҳайъат
мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Давлат органлари ўзининг очиқ ҳайъат мажлисларида
жамоатчилик назорати субъектлари иштирок этиши учуй шароитлар яратади[4]. 2018 йил сентябрь
ойи ҳолатига кўра «Regulation.uz” порталига 378 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан, 36 та
қонун, 19 та Президент фармони, 54 та Президент Қарори, 41 та Ҳукумат Қарори, 2 Президент
фармойиши113 таВаазирлар Маҳкамаси қарори, 41 таҳокимият қарори ва 93 та идораларнинг буйруқ
ва қарорлари жойлаштирилган ва муҳокама қилинган. Ушбу лойиҳалар бўйича жамаотчиликдан жами
1318 та таклиф келиб тушганлиги ҳам мазкур жамаотчилик назорати шакли самарали фаолиият
кўрсатаётганини ангатади[5.52].

Ижтимоий институтлар сифатида оилалар, диний жамоалар ва бошқалар фуқароларнинг

ижтимоийлашу ви жараёнини сифат жиҳатид ан ўзгартиришга йўналтирилган бўладики, чу нки,
масалани маъмурий ҳал этиш соҳасида самарасиз экани маълум ҳақиқатдир. Шу маънода катта
салоҳиятга эга бўлган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ташкилотлари қаторига
кирмагани ҳолда маҳаллий даражада жамоат манфаатларининг агрегаторига айланиши мумкин. Уз
навбатида, ҳокимият томонидан қуйи жамоат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, давлат томонидан
устун бўлган характеристик хусусиятларга эга бўлган патерналистиклик эмас, балки томонларнинг
функционал имкониятлари ва амалга ошириш имкониятларида тенглиги, нодавлат бирлашмалари ва
умуман жамият билан муносабатларни ўрнатиш имконини беради. Бундай ҳамкорлик самарали ва
ижтимоий соҳада талабга эга бўлиши мумкин[6.37]. Уз навбатида фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари жамаотчилик назоратининг муҳим субъекты сифатида ҳам катта имкониятларга
эга. Хусу сан ушбу қонуннинг 14-моддасида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
томонидан давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботлари ва ахборотини эшитиш белгилаб
қўйилган. Унга кўра, фуқаролар йиғини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар,
туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари
фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини, ички ишлар органлари профилактика
инспекторларининг, жойлардаги таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини, тегишлича
оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарларининг ахборотини, тегишли
ҳудудда жойлашган ташкилотлар раҳбарларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг
санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалаларига доир ҳисоботларини


background image

301

эшитади[7].

Мамлакатимиздаги шаклланаётган жамоатчилик назорати аҳолининг давлат ҳокимияти

идоралари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти ва жамиятда ўрнатилган мезонлар, жамият
эҳтиёжлари ўртасида мувофиқликни таъминлаш ҳамда назорат чоғида аниқланган камчиликларни
ислоҳ қилиш бўйича мақсадга йўналтирилган фаолиятидан иборат. Мазкур фаолиятни ҳам фуқаролар,
ҳам фуқаролик жамияти институтини ташкил этувчи ва давлат ҳокимияти билан ўзаро ҳаракатга
кирувчи ижтимоий гуруҳлар, масалан жамоатчилик уюшмалари амалга оширади.

Шу боне биз, “жамоатчилик назорати” атамаси кенг маънода фуқаролик жамияти ва давлатнинг

ўзаро муносабатларининг барча шаклларини қамраб олади, деб ҳисоблаймиз. Айни вақтда мазкур
таърифни янада аниқроқ тушунтириш мумкин. Масалан, ҳуқуқ тизими доираларида жамоатчилик
назоратига бошқа интитуционал шаклланган ҳамда қонуний контитуциявий-ҳуқуқий мақомга эга
бўлган ташкилотлар, айтайлик, сиёсий йўналтирилган ташаббус гуруҳлари, фуқаролик
ташаббусларини амалга ошириш бўйича бирлашмалар, ОАВ, жамғармалар ва бошқа ташкилотлар
жалб қилинади. Давлат ҳокимияти фаолияти тўғрисидаги ахборотни жамлаш, тизимга солиш ва
тарқатиш бўйича ишлар буларнинг фаолияти асосини ташкил этади. Улар халқ олдига кўтариб чиққан
маълумотлар жамоатчилик томонидан баҳоланади, бу давлат ҳокимияти идоралари иши
самарадорлигини оширишга имкон яратади. Мазкур фаолият тор маънодаги жамоатчилик
назоратининг моҳиятини ташкил этади.

Жамоатчилик назорати давлат ва жамият бошқарувидаги муҳим жараён бўлиб, ушбу жараён

ижтимоий шериклик муносабатлари доирасида тартибга солинади.

Ижтимоий шериклик бу -

давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва

фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган
бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигидир.

Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа

институтлари ижтимоий шериклик субъектлари ҳисобланади.

Ижтимоий шерикликиииг асосий принциплари:

“қонунга бўйсуниш; тенг ҳуқуқлилик; очиқлик

ва шаффофлик; ҳаммабоплик; мустақиллик; холислик; ўзаро ҳурмат, манфаатларнинг
инобатгаолинишивамасъулият; мажбуриятлар қабул қилишнингихтиёрийлиги’дш/

иборат.

Ижтимоий шериклик муносабатлари қуйидаги соҳаларда амалга оширилади:
-

аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш;

-

бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерликни

ривожлантириш;

-

атроф муҳитни, аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини қарор

топтириш;

-

баркамол ва соғлом ёш авлодни шакллантириш, ёшларга билим бериш, уларни маънавий-

ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ва касбга йўналтириш;

-

оналик ва болаликни, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат

ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий ҳаётида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш,
соғлом оилани шакллантириш;

-

фан, таълим, ахборотлаштириш, маданият ва спортни ривожлантириш;

-

аҳолининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш,

фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлат асосларини мустаҳкамлаш;

-

миллатлараро, маданиятлараро ҳамда фуқаролар тотувлиги ғояларини мустаҳкамлаш, кўп

асрлик, анъанавий маънавий-ахлоқий ҳамда тарихий-маданий қадриятларни тиклаш ва сақлаш;

-

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.

Жамиятда коррупиияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш.

Юқоридаги йўналишларда давлат органлари томонидан маълум бир ишлар ва тадбирлар амалга

оширилади. Бироқ, бу тадбирларга жамоатчилик бошқаруви ва жамоатчилик назоратини жалб этиш
ижобий натижаларга эришишга замин яратади.

Маълумки, ўзаро муносабатларнинг махсус шакли “ижтимоий буюртма” бўлиб, бу ҳолда давлат


background image

302

ва ННТ ёки фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари шерик бўлиши мумкин. Утган йилда қабул
қилинган Президент қарори (ПҚ-4473; 04.10.19й)га кўра, Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва
фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга
давлат грантлари, субсидиялар ва ижтимоий буюртма шаклидаги маблағлар Қорақалпоғистон
Республикасининг республика бюджета, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг
шаҳар бюджета, шунингдек, туман ва шаҳарлар бюджетларининг харажатларига қўшиладиган бўлди.

Давлат ижтимоий буюртмаси - социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга

ошириш учун давлат органи ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида давлат
ижтимоий буюртмаси амалга ошириш шартномасини тузиш орқали ишларни бажариш ёки
тадбирлар ўтказишга царатилган давлат топшириги ҳисобланади.

Бунда давлат бошқаруви органларининг социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни

амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан
тегишли ҳудуд доирасида ижтимоий буюртма бериши мумкин.

Ижтимоий шерикчиликнинг амалга ошириш механизми қуйидаги тартибда олиб борилади:
-

давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари - давлат бошқаруви органларига

нодавлат нотижорат ташкилотларидан тушган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни
кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш мақсадида таклифлар киритади;

-

социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа голиби (ННТ) билан социал ва ижтимоий

фойдали мақсадларга эришишга қаратилган шартнома тузилади;

-

танлов голиби бўлган ННТ томонидан тегишли ҳудудда социал ва ижтимоий аҳамиятга молик

бўлган лойиҳа амалга оширилади.

Давлат ижтимоий буюртмаси қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилиши мумкин:

-таълим, илм-фан, маданият, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида муайян натижага эришиш;

-

аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;

-

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

-

ёшлар сиёсати ва болалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;

-

аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш;

-

болалар ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш;

-

аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш;

-

тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш.

Ижтимоий шериклик муносабатларининг самарадорлигига эришишнинг асосий омиллари бу -

фуқаролик жамияти иниститутларини моддий қўллаб қувватлаш учун давлат томонидан
ажратилаётган маблағлар миқдорини ошириш ва ундан самарали фойдаланишни мунтазам
мониторинг қилиб бориш, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, хориж тажрибасини ўрганиш
асосида шерикликнинг янги замонавий шаклларини жорий этиш, ёшларнинг ташаббуслари,
инновацион ёндошувларини қўллаб қувватлаш, рағбатлантириш тизимини реал механизимларини
жорий этиш кабилардир.

Ижтимоий муносабатлар доирасида ташкил қилинган жамоатчилик бошқарувида назорат ва

ижтимоий шерикликни амалга оширишдан ҳар икки тараф, яъни давлат органи ҳам, фуқаролик
жамияти инстутлари вакиллари ҳам бирдек манфаатдор бўлган ҳолда халқимиз манфаатларига боғлиқ
муаммоларнинг самарали ечимлари топилади. Президентимиз Ш.Мирзиёев мамлакатимизда
жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасидаги амалий жиҳатларга танқидий баҳо бериб “Кучли
фуқаролик жамиятини барпо этишда жамоатчилик назоратини тизимли йўлга қўйиш энг мақбул
йўлдир. Бу - жаҳон тажрибасида синовдан ўтган йўл. Давлат қачон ўз вазифасини муваффақиятли адо
этади? Қачонки давлат идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назорати ўрнатилган
бўлса. Афсуски, ҳозирги кунда жамоатчилик назоратининг таъсири амалда сезилмаяпти»[8.489] деб
таъкидлаган эди.

Жамиятида ижтимоий шериклик муносабатларида жамоатчилик назоратини самарали йўлга

қўйиш, фуқаролик жамияти институтларининг бу борадаги фаолиятини янада юксалтириш учун
қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши ўринли бўларди:

1.

Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш ва бу борада қуйидаги

масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим: ҳуқуқий асосларни яратишда “шахс- жамият-давлат”
манфаатлари уйғунлиги чегараларини аниқ белгилаш, фуқаролик жамияти институтлари иштирокини


background image

303

таъминлаш ва ривожланган мамлакатларнинг бу йўналишдаги тажрибаларидан самарали фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир;

2.

Жамоатчилик назоратининг илмий асосларини тадқиқ этиш ва бу борада қуйидаги

масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим: фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга
ошириладиган жамоатчилик назоратининг аниқ шакллари ва усуллари ишлаб чиқиш лозим;

3.

Жамоатчилик назоратини амалга оширишни самарали ташкил этиш учун давлат ва фуқаролик

жамияти институтлари ҳамкорлигининг, ижтимоий шерикчилигининг ҳуқуқий механизмларини
такомиллаштириш даркор;

4.

Жамоатчилик назоратини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш

ва улар орқали жамоатчилик назоратининг самарали натижаларини ифодалашга йўналтирилган
дастурлар тайёрлаш ҳамда уларни мунтазам ёритиб бориш керак.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Конституция ва қонун устуворлиги - ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг

энг муҳим мезонидир / Президент Шавкат Мирзиёевнинг Узбекистон Республикаси Конституцияси
қабул қилинганининг 27 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маърузаси. 07.12.2019.
http://uza.uz/

2.

Узбекистон Республикасининг ЎРҚ-474-сон “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни //

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й., 03/18/474/1062-сон

3.

Хакимов Р. Мамлакатни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда

жамоатчилик назоратини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари. // Фуқаролик жамияти, 2010,
№3, - Б.5.

4.

Узбекистон Республикасининг ЎРҚ-474-сон “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни //

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й., 03/18/474/1062-сон

5.

Холиқова Ш.Жамаотчилик назорати шакллари ва уларни янада такомиллаштириш

муаммолари // Ҳуқуқий тадқиқотлар журналы. -Тошкент, 2019 йил, 2-сон. -Б. 52.

6.

Мерсиянова И, В,, Якобсон Л,И, Сотрудничество государства и структур гражданского

общества в решении социальных проблем // Вопросы государственного и муниципального
управления-2011- № 2,

7.

Узбекистон Республикасининг УРҚ-474-сон “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни //

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й., 03/18/474/1062-сон

8.

Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга

кўтарамиз. - Тошкент: «Узбекистон» НМИУ, 2017. - Б. 489.

9.

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

10.

Namazova, Yulduz Muzapparovna. "MINISTRY OF PUBLIC EDUCATION AND

CONFESSIONAL (RELIGIOUS) SCHOOLS IN TURKESTAN." Scientific and Technical Journal of
Namangan Institute of Engineering and Technology 1.7 (2019): 135-139.

11.

Нишанова, О. (2023). Научно-теоретические концепции, направленные на изучение

этнокультуры,

in

Library,

7(1),

1-22.

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21924

Библиографические ссылки

Конституция ва қонун устуворлиги - ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир Президент Шавкат Мирзиёевнинг Узбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маърузаси. 07.12.2019. http://uza.uz/

Узбекистон Республикасининг ЎРҚ-474-сон “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й., 03/18/474/1062-сон

Хакимов Р. Мамлакатни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда жамоатчилик назоратини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари. // Фуқаролик жамияти, 2010, №3, - Б.5.

Узбекистон Республикасининг ЎРҚ-474-сон “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й., 03/18/474/1062-сон

Холиқова Ш.Жамаотчилик назорати шакллари ва уларни янада такомиллаштириш муаммолари // Ҳуқуқий тадқиқотлар журналы. -Тошкент, 2019 йил, 2-сон. -Б. 52.

Мерсиянова И, В,, Якобсон Л,И, Сотрудничество государства и структур гражданского общества в решении социальных проблем // Вопросы государственного и муниципального управления-2011- № 2,

Узбекистон Республикасининг УРҚ-474-сон “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й., 03/18/474/1062-сон

Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. - Тошкент: «Узбекистон» НМИУ, 2017. - Б. 489.

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

Namazova, Yulduz Muzapparovna. "MINISTRY OF PUBLIC EDUCATION AND CONFESSIONAL (RELIGIOUS) SCHOOLS IN TURKESTAN." Scientific and Technical Journal of Namangan Institute of Engineering and Technology 1.7 (2019): 135-139.

Нишанова, О. (2023). Научно-теоретические концепции, направленные на изучение этнокультуры, in Library, 7(1), 1-22. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21924

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов