ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2019
№
3
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
99
6.
Корягина
А
.
В
.
История
развития
понятия
доли
в
уставном
капитале
общества
с
ограниченной
ответ
-
ственностью
//
Предпринимательское
право
. 2012.
№
4.
–
С
.17-22.
7.
Ломакин
Д
.
В
.
Договоры
о
создании
и
реоргани
-
зации
юридических
лиц
/
Законодательство
. 2014.
№
2.
–
С
. 43-45.
8.
Мельникова
Т
.
В
.
Учредительный
договор
как
юридический
факт
//
Известия
РГПУ
им
.
А
.
И
.
Герцена
.
2008.
№
57. –
С
. 216-221.
9.
Молотников
А
.
Е
.
Слияния
и
поглощения
.
Россий
-
ский
опыт
. –
М
.:
Вершина
, 2016. –128
с
.
10.
Пахомова
Н
.
Н
.
Цивилистическая
теория
корпо
-
ративных
отношений
/
Н
.
Н
.
Пахомова
//
Налоги
и
фи
-
нансовое
право
. 2005. —
С
. 100-105.
11.
Степанов
Д
.
Особенности
договора
учредителей
о
создании
акционерного
общества
/
Д
.
Степанов
//
Хо
-
зяйство
и
право
. 2010.
№
2. —
С
. 45-48.
Б
.
М
.
Ҳамроқулов
,
ЖИДУ
ўқитувчиси
ю
.
ф
.
н
.
МДҲ
ДАВЛАТЛАРИ
ҚОНУНЧИЛИГИДА
МАЪНАВИЙ
ЗИЁННИ
ҚОПЛАШНИ
ТАРТИБГА
СОЛИНИШИ
Аннотация
:
ушбу
мақолада
МДҲ
давлатлари
қонунчилигида
маънавий
зиённи
қоплашни
назарла
тутувчи
нормалари
ўрганилган
,
қиёсий
таҳлил
қилинган
ва
мавжуд
айрим
камчиликларни
бартараф
этиш
учун
таклифлар
берилган
.
Таянч
сўзлар
:
МДҲ
;
зарар
;
маънавий
зиён
;
субъект
;
жисмоний
шахс
;
юридик
шахс
;
шаън
;
қадр
-
қиммат
,
ишчанлик
обрўйи
.
Аннотация
:
в
данной
статье
изучено
законода
-
тельство
стран
СНГ
регулирующее
возмещение
мо
-
рального
вреда
,
осуществлен
сравнительный
анализ
и
даны
предложения
по
устранению
имеющихся
опре
-
деленных
недостатков
в
этой
сфере
.
Ключевые
слова
:
СНГ
;
вред
,
моральный
вред
,
субъект
,
физическое
лицо
,
юридическое
лицо
,
честь
,
достоинство
,
деловая
репутация
.
Abstract:
this article examines the legislation of the
CIS countries regulating the compensation of moral harm,
carried out a comparative analysis and made proposals to
address the existing shortcomings in this area.
Key words
: CIS; harm, moral harm, subject, individu-
al, legal entity, honor, dignity, business reputation.
Мустақил
Давлатлар
Ҳамдўстлиги
(
МДҲ
)
ташкил
этилиши
тарихига
назар
ташлайдиган
бўлсак
,
дастлаб
1991
йил
8
декабрь
куни
Белорусияда
Россия
,
Украина
ва
Белорусия
давлатлари
раҳбарлари
томонидан
МДҲни
тузиш
тўғрисида
келишув
ва
1991
йил
21
декабрда
Қозоғистоннинг
Алма
-
Ата
шаҳрида
Арманистон
,
Белорусия
,
Озорбайжон
,
Қозоғистон
,
Қирғизистон
,
Молдавия
,
Россия
,
Тожикистон
ва
Ўзбекистон
раҳбарлари
томонидан
МДҲни
тузиш
тўғрисида
Декларация
имзолашлари
натижасида
талқил
қилинган
.
МДҲнинг
ҳозирги
кундаги
аъзолари
Арманистон
,
Белорусия
,
Озорбайжон
,
Қозоғистон
,
Қирғизистон
,
Молдавия
,
Россия
,
Тожикистон
,
Туркманистон
ва
Ўзбекистон
Республикалари
ҳисобланади
[11].
Собиқ
СССРда
фуқароларнинг
номулкий
ҳуқуқларига
етказилган
зарарни
баҳолаб
бўлмаслиги
асос
қилиниб
,
маънавий
зиённи
қоплаш
қонунларда
назарда
тутилмаган
эди
.
СССРнинг
1977
йил
7
октябрдаги
Конституциясининг
74-
моддасида
барча
СССР
таркибида
бўлган
давлатларнинг
қонунчилиги
бир
хил
бўлган
,
агар
номувофиқлик
юзага
келганда
СССР
қонунлари
қўлланилган
[12].
Шу
сабабли
ўша
вақтларда
МДҲ
таркибига
кирган
давлатларнинг
қонунларида
маънавий
зиённи
қоплашни
тартибга
солувчи
норма
ўз
ифодасини
топмаган
эди
.
Ушбу
давлатлар
ўз
мустақиллигини
эълон
қилганидан
кейин
қонунларини
демократиянинг
умуминсоний
принципларига
асосланган
ҳолда
шакллантира
бошлашди
.
Бу
ўз
навбатида
ушбу
давлатлар
қонунчилигида
турли
вақтларда
маънавий
зиённи
қоплашни
тартибга
солишга
қаратилган
нормалари
белгиланишига
олиб
келди
.
Қуйида
МДҲ
давлатлари
қонунчилигида
маънавий
зиённи
қоплаш
муносабатларини
тартибга
солинишини
кўриб
чиқамиз
.
Арманистон
Республикаси
МДҲ
давлатлари
ичида
маънавий
зиённи
қоплашни
назарда
тутувчи
нормани
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2019
№
3
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
100
Фуқаролик
кодексига
киритган
энг
сўнгги
давлат
ҳисобланади
. 2015
йил
21
декабрь
куни
Арманистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
162
ва
1087 –
моддаларига
ўзгартириш
киритилиб
,
унда
маънавий
зиённи
қоплашни
назарда
тутувчи
нормалар
ўз
ифодасини
топди
[7].
Арманистон
суд
амалиётида
Фуқаролик
кодексига
киритилган
ушбу
ўзгартиришларга
қадар
фуқароларга
етказилган
маънавий
зиённи
қоплаш
билан
боғлиқ
айрим
даъволар
қаноатлантирилса
,
айримлари
рад
этилган
.
Ундиришни
рад
этишга
асос
сифатида
Фуқаролик
кодексида
маънавий
зиённи
қоплашни
назарда
тутувчи
норма
белгиланмаганлиги
келтирилса
,
ундиришда
Фуқаролик
кодекси
17-
моддаси
2
қисми
кенг
шарҳланиши
ҳамда
Инсон
ҳуқуқлари
ва
асосий
эркинликларини
ҳимоя
қилиш
тўғрисидаги
Конвенция
талаблари
бўлган
.
Фуқаролик
кодекси
17-
моддаси
зарарни
қоплаш
деб
номланиб
,
унинг
2
бандида
зарар
тушунчаси
берилган
.
Арманистонда
маънавий
зиённи
Фуқаролик
кодекси
17-
моддаси
2
бандига
асосан
қопланиши
2013
йил
5
ноябрда
Арманистон
Республикаси
Конституциявий
суди
томонидан
1121 –
сонли
қарор
қабул
қилингунга
қадар
давом
этди
.
Конституциявий
суд
ушбу
кунда
фуқаро
Артур
Хачатряннинг
Фуқаролик
кодекси
17-
моддаси
2
банди
Арманистон
Конституциясига
мослиги
юзасидан
мурожаати
кўриб
чиқилган
.
Натижада
,
Арманистон
Республикаси
Конституциявий
суди
Фуқаролик
кодекси
17-
моддаси
2
банди
маънавий
зиённи
қоплаш
учун
асос
сифатида
қўлланиши
мумкин
эмас
деган
хулосага
келиб
қарор
қабул
қилган
[16].
Арманистон
қонун
чиқарувчи
органи
2015
йил
21
декабрь
куни
Арманистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
162
ва
1087 –
моддаларига
ўзгартириш
киритди
ва
уларда
маънавий
зиён
қопланишини
назарда
тутувчи
нормалар
ўз
аксини
топган
.
Бу
билан
Арманистон
қонун
чиқарувчи
органи
муаммони
тўлиқ
ҳал
этган
эмас
,
аксинча
бу
борада
янада
кўпроқ
тушунмовчиликларни
келтириб
чиқарди
.
Киритилган
ўзгартиришлар
фуқарога
давлат
,
маҳаллий
давлат
органи
ёки
мансабдор
шахс
томонидан
етказилган
маънавий
зиён
қопланиши
мумкинлигини
ва
сўмма
кейинчалик
айбдор
мансабдордан
регресс
тартибида
талаб
қилиб
олиш
шарти
билан
,
давлат
бюджетидан
тўланишини
белгилади
.
Фуқаронинг
ҳуқуқлари
ушбу
органлар
томонидан
бузилганлиги
суд
ёки
бошқа
ҳуқуқни
муҳофаза
қилувчи
орган
томонидан
исботланганидан
кейингина
бундай
ҳуқуқдан
фойдаланиши
мумкинлиги
мустаҳкамланди
.
Ҳозирги
кунда
Арманистон
Фуқаролик
кодексига
асосан
фуқаро
ва
/
ёки
нодавлат
юридик
шахс
томонидан
фуқарога
етказилган
маънавий
зиённи
қоплаш
масаласи
муаммоли
бўлиб
келмоқда
.
Фуқаролик
кодекси
161-
моддаси
2
бандида
фуқаронинг
қайси
ҳуқуқларининг
бузилиши
унга
маънавий
зиён
етказилишига
олиб
келиши
мумкинлиги
кўрсатилди
.
Буларга
яшашга
бўлган
ҳуқуқи
;
қийнаш
,
инсонга
хос
бўлмаган
усулларда
муомала
қилиш
,
шаъни
ва
қард
қимматини
камситиш
;
шахсий
дахлсизлик
ва
эркинликка
бўлган
ҳуқуқи
;
адолатли
суд
муҳокамасига
бўлган
ҳуқуқи
;
шахсий
ҳаётига
бўлган
ҳуқуқи
,
оилавий
ва
шахсий
ҳаётини
ҳурмат
қилишга
бўлган
ҳуқуқи
;
ўз
фикрини
эркин
айта
олиш
,
фикрлаш
,
дин
ва
эътиқод
эркинлигига
бўлган
ҳуқуқлари
;
йиғилишларга
ва
уюшмаларга
бирлашиш
ҳуқуқи
;
малакали
ҳуқуқий
ёрдам
олиш
ҳуқуқи
;
хусусий
мулкка
бўлган
ҳуқуқлари
киради
.
Арманистон
МДҲ
давлатлари
орасида
маънавий
зиённи
миқдори
қонун
даражасида
белгилаб
қўйган
ягона
давлат
ҳисобланади
.
Унинг
Фуқаролик
кодекси
1087-
моддасида
маънавий
зиённинг
энг
кам
миқдори
давлатда
белгиланган
энг
кам
ойлик
иш
ҳақидан
кам
бўлмаслиги
,
энг
кўп
миқдори
эса
3 000 000
Арманистон
дриами
ҳисобида
бўлиши
белгиланган
.
Шу
билан
бирга
ушбу
моддада
судларга
жабрланувчига
етказилган
маънавий
зиённинг
асослари
оғир
оқибатлар
бўлган
бўлса
,
миқдорни
белгилашда
эркинлик
берилиб
,
энг
юқори
сўммадан
ҳам
кўпроқ
ундириш
мумкинлиги
бергиланган
.
Маънавий
зиённи
қоплашни
талаб
қилиб
жабрланган
фуқаронинг
ўзи
ва
унинг
яқин
қариндошлари
чиқиши
мумкин
.
Бошқа
давлатлардан
фарқли
ўлароқ
судга
маънавий
зиённи
қоплашни
талаб
қилиб
,
жабрланувчи
ҳуқуқи
бузилганлигини
билган
ва
билиши
лозим
бўлган
кундан
бошлаб
бир
йил
ичида
мурожаат
қилиш
мумкин
.
Белорусия
Республикаси
қонунчилигида
маънавий
зиённи
қоплаш
масаласи
Конституция
даражасида
назарда
тутилган
.
Белорусия
Республикаси
Конституцияси
60-
моддаси
2
бандида
фуқаролар
ўз
ҳуқуқлари
,
эркинликлари
,
шаъни
ва
қадр
-
қимматини
ҳимоя
қилиш
мақсадида
қонунга
мувофиқ
суд
тартибда
мулкий
зарарни
,
шу
билан
бирга
маънавий
зиённи
моддий
қоплашни
талаб
қилишлари
мумкинлиги
белгиланган
[13].
Белорусиянинг
бир
нечта
норматив
-
ҳуқуқий
хужжатларида
маънавий
зиённи
қоплаш
масалалари
тартибга
солинган
.
Белорусия
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
152-
моддаси
маънавий
зиён
фуқаронинг
жисмоний
ёки
руҳий
сиқилиш
оқибатида
келиб
чиқиши
мумкинлиги
белгиланган
.
Белорусия
қонунчилигига
мувофиқ
маънавий
зиён
фуқароларнинг
шахсий
номулкий
ҳуқуқлари
ва
бошқа
номоддий
неъматларига
нисбатан
тажовуз
қилинса
юзага
келиши
мумкин
.
Жабрланувчининг
мулкий
ҳуқуқлари
бузилиши
оқибатида
етказилган
маънавий
зиён
фақат
норматив
-
ҳуқуқий
хужжатларда
назарда
тутилган
бўлсагина
қопланиши
мумкин
(
ФК
968-
модда
).
Белорусия
судлари
маънавий
зиённи
қоплаш
билан
боғлиқ
даъволарни
тўғри
ҳал
қилишлари
учун
низоли
ҳуқуқий
муносабатнинг
хусусиятига
,
улар
қайси
ҳуқуқий
нормалар
билан
тартибга
солиниши
,
маънавий
зиённи
қоплашни
назарда
тутувчи
норма
қачон
кучга
кирганлиги
ҳамда
маънавий
зиённи
қоплаш
учун
асос
бўладиган
қонунга
хилоф
ҳаракат
(
ҳаракатсизлик
)
қачон
содир
этганлигини
аниқлашади
.
Белорусия
қонучилигида
маънавий
зиённинг
миқдори
судлар
томонидан
мустақил
аниқланади
.
Белорусия
Фуқаролик
кодекси
970-
моддасида
судлар
маънавий
зиён
миқдорини
аниқлашда
эътиборга
олишлари
лозим
бўлган
талаблар
белгиланган
.
Маънавий
зиённи
қоплаш
бўйича
судларда
вояга
етмаганлар
,
муомала
лаёқати
чекланганларнинг
ҳуқуқлари
уларнинг
қонуний
вакиллари
томонидан
(
ота
-
онаси
,
фарзандликка
олганлар
,
ҳомий
,
васий
)
ҳимоя
қилинади
.
Белорусия
қонунчилигига
асосан
маънавий
зиённи
қоплаш
тўғрисидаги
талаб
шахсий
номулкий
ҳуқуқлари
ва
бошқа
номоддий
талабларидан
келиб
чиқадиган
бўлса
даъво
муддати
қўлланилмайди
.
Агар
маънавий
зиён
моддий
ҳуқуқлар
бузилиши
оқибатида
етказиладиган
бўлса
,
унда
бундай
муносабатларга
нисбатан
даъво
муддати
қўлланилади
(
ФК
209-
моддаси
).
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2019
№
3
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
101
Молдавия
Республикасида
маънавий
зиённи
қоплаш
билан
боғлиқ
нормалар
бир
қанча
норматив
-
ҳуқуқий
хужжатларда
назарда
тутилган
.
Улар
орасида
асосий
норматив
-
ҳуқуқий
хужжат
Молдавия
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
бўлиб
,
унинг
11, 16,
48
90
, 1398, 1404, 1422
ва
1423
моддаларида
[3]
маънавий
зиённи
қоплашни
назарда
тутувчи
нормалар
ўз
аксини
топган
.
МДҲнинг
бошқа
давлатлари
қонунлари
каби
Молдавия
давлати
қонунларида
ҳам
маънавий
зиён
фуқаронинг
шахсий
номулкий
ҳуқуқлари
ва
бошқа
номоддий
неъматларига
зарар
етказилиши
оқибатида
қопланиши
мумкин
.
Фуқароларнинг
моддий
ҳуқуқлари
бузилиши
оқибатида
етказилган
маънавий
зиён
фақат
қонунларда
назарда
тутилган
бўлсагина
қоплашниши
назарда
тутилган
[18].
Ушбу
давлатда
маънавий
зиён
фақат
пул
кўринишида
қопланади
ва
уни
миқдори
суд
томонидан
жабрланувчига
етказилган
руҳий
ёки
жисмоний
азобларнинг
оғирлик
даражаси
ва
хусусияти
,
ҳуқуқбузарнинг
айблилик
даражаси
ҳамда
ҳуқуқбузарнинг
моддий
ҳолатларини
ҳисобга
олган
ҳолда
белгиланади
(1422-
модда
).
Озорбайжон
Республикаси
маънавий
зиённи
қоплаш
масаласи
МДҲнинг
бошқа
давлатларига
нисбатан
ривожланишда
орқада
қолган
.
Ушбу
давлатнинг
Фуқаролик
кодексида
умуман
“
маънавий
зиён
”
жумласи
келтирилмаган
.
Бироқ
маънавий
зиён
Озорбайжоннинг
“
Маъмурий
жавобгарлик
тўғрсидаги
”
ги
,
Жиноят
,
Меҳнат
кодекларида
,
“
Истеъмолчилар
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш
тўғрисида
”
ги
Қонунида
,
“
Суриштурув
,
дастлабки
тергов
,
прокуратура
ва
суд
органларининг
ноқонуний
ҳракатлари
натижасида
жисмоний
шахсларга
етказилган
зарарни
қоплаш
тўғрисида
”
ги
Қонунида
назарда
тутилган
.
Озорбайжон
суд
амалиётида
2002
йил
31
майга
қадар
маънавий
зиён
Фуқаролик
кодексининг
21
ва
23-
моддаларида
келтирилган
“
зарар
”
сўзини
кенг
шарҳлаш
натижасида
қопланиб
келган
.
Озорбайжон
Конституциявий
суди
2002
йил
31
май
куни
Фуқаролик
кодексининг
21
ва
23-
моддаларига
расмий
шарҳ
берди
.
Конституциявий
суд
Фуқаролик
кодекси
21-
моддаси
ҳақиқий
зарар
ва
бой
берилган
фойдани
назарда
тутилиши
, 23-
моддада
назарда
тутилган
“
зарар
”
шаън
,
қадр
қиммат
ва
ишчанлик
обрўсига
путур
етказилиши
натижасида
етказилган
ҳам
моддий
ҳам
маънавий
(
жисмоний
ва
руҳий
азобланиш
)
зарарни
қоплашни
назарда
тутилишига
расмий
шарҳ
берди
[15].
Озорбайжон
суд
амалиётида
судларга
фуқаролар
асосан
меҳнат
муносабатларида
ва
истеъмолчилар
ҳуқуқлари
бузилиши
натижасида
етказилган
маънавий
зиённи
қоплашни
талаб
қилиб
мурожаат
қилишади
.
Озарбайжон
Республикаси
Меҳнат
кодексининг
195, 196, 199, 202, 288
ва
290-
моддаларида
[19]
маънавий
зиённи
қоплаш
назарда
тутилган
.
Меҳнат
кодексининг
195-
моддасига
асосан
иш
берувчи
ходим
билан
тузилган
меҳнат
шартномасида
ходимнинг
меҳнат
ҳуқуқларини
чеклашга
қаратилган
меҳнат
қонунчилигида
,
жамоа
шартномаси
ва
келишувларида
назарда
тутилмаган
қоидаларни
киритиши
,
ходим
билан
меҳнат
шартномаси
бекор
қилинганидан
кейин
,
ходимнинг
меҳнат
қобилияти
тўғрисида
ҳақиқатга
тўғри
келмайдиган
маълумотларни
тарқатиши
ва
бунинг
натижасида
ходим
бошқа
ишга
жойлаша
олмаганлиги
натижасида
етказилган
маънавий
зиённи
қоплаши
лозим
.
МДҲнинг
бошқа
давлатлари
меҳнат
қонунчилигидан
фарқли
равишда
Озорбайжон
Меҳнат
кодексининг
199-
моддасига
мувофиқ
ходим
иш
берувчини
ҳақорат
қилиши
ва
туҳмат
қилиши
,
иш
берувчининг
шахсиятига
путур
етказувчи
,
шаъни
,
қадр
-
қимматини
камситувчи
ҳақиқатга
тўғри
келмайдиган
ёлғон
хабарлар
тарқатиши
натижасида
етказилган
маънавий
зиённи
қоплаши
белгиланган
.
Маънавий
зиённи
қоплаш
масалалари
тартибга
солиниши
юзасидан
Россия
Федерацияси
қонунларига
назар
ташлайдиган
бўлсак
,
унда
МДҲнинг
бошқа
давлатларига
нисбатан
бу
борада
кўплаб
олимлар
томонидан
илмий
тадқиқот
ишлари
олиб
борилгани
ва
қонунчилик
нормалари
нисбатан
мукаммалроқ
эканлиги
гувоҳи
бўламиз
.
Россия
Федерацияси
қонунчилигида
маънавий
зиённи
қоплашни
назарда
тутган
дастлабки
норматив
-
ҳуқуқий
хужжат
бу
1990
йил
12
июнда
қабул
қилинган
“
Матбуот
ва
бошқа
оммавий
ахборот
воситалари
тўғрисида
”
ги
Қонуннинг
39-
моддаси
бўлди
[10].
Кейинчалик
Россияда
маънавий
зиённи
қоплаш
бир
қанча
норматив
-
ҳуқуқий
хужжатларда
назарда
тутилди
.
Ҳозирги
келиб
бундай
норматив
-
ҳуқуқий
хужжатларнинг
сони
20
дан
ортиқни
ташкил
қилади
.
Буларнинг
орасидаги
асосий
норматив
-
ҳуқуқий
хужжат
бу
Россия
Федерацияси
Фуқаролик
кодекси
ҳисобланади
.
Фуқаролик
кодексининг
151-
моддасида
фуқарога
қонунга
хилоф
харакат
(
харакатсизлик
)
натижасида
руҳий
ва
жисмоний
азоблар
етказилиши
маънавий
зиённи
келтириб
чиқариши
мумкинлиги
белгиланган
[4].
Маънавий
зиён
фуқаронинг
шахсий
номулкий
ҳуқуқлари
бузилиши
ёки
бошқа
номоддий
неъматларига
тажовуз
қилиниши
натижасида
ва
қонунда
назарда
тутилган
бошқа
ҳолатларда
етказилиши
мумкин
.
Россия
фуқароларининг
мулкий
ҳуқуқларига
бузилиши
натижасида
етказилган
маънавий
зиён
фақат
қонунларда
назарда
тутилган
ҳоллардагина
қопланади
(
ФК
1099-
модда
).
Россия
Федерацияси
қонунларида
ҳам
маънавий
зиён
миқдорини
белгилаб
берувчи
норма
мавжуд
эмас
.
Унинг
миқдори
фақат
суд
томонидан
жабрланувчига
етказилган
жисмоний
ва
маънавий
азобларнинг
хусусиятига
,
зарар
етказувчининг
айби
даражасига
қараб
аниқланади
(
ФК
1101-
моддаси
).
Россия
Федерацияси
Меҳнат
кодексининг
237-
моддасига
асосан
иш
берувчининг
қонунга
хилоф
ҳаракати
ёки
харакатсизлиги
оқибатида
ходимга
етказилган
маънавий
зиён
меҳнат
шартномаси
томонларининг
келишувига
асосан
пул
кўринишида
қопланади
.
Ходимнинг
ҳар
қанақа
меҳнат
ҳуқуқи
бузилиши
оқибатида
унга
маънавий
зиён
етказилилиши
мумкин
.
Тожикистон
Республикасида
маънавий
зиённи
қоплашни
назарда
тутувчи
нормалар
Фуқаролик
кодекси
,
Меҳнат
кодекси
,
Истеъмолчилар
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш
тўғрисидаги
қонуни
ва
бошқа
қонунлар
ва
қонуности
хужжатларида
назарда
тутилган
.
Фуқаролик
кодекси
171-
моддаси
маънавий
зиённи
қоплаш
деб
номланиб
,
унда
маънавий
зиён
жисмоний
ва
руҳий
азоблар
натижасида
келиб
чиқиши
мумкинлиги
белгиланган
.
Тожикистон
Республикаси
норматив
-
ҳуқуқий
хужжатларида
маънавий
зиённи
қоплашни
назарда
тутувчи
нормалари
Россия
Федерацияси
қонунчилигига
ўхшаш
.
Лекин
суд
амалиётини
ўрганишда
МДҲ
давлатлари
орасида
Тожикистонда
маънавий
зиён
миқдорини
аниқлашда
асосан
судлар
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2019
№
3
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
102
тиббий
психиатрия
экспертизаси
тайинлаётганликлари
гувоҳи
бўламиз
.
Тожикистон
амалдаги
қонунчилигига
асосан
судлар
маънавий
зиён
миқдорини
мустақил
белгиласаларда
(
ФК
1116-
моддаси
),
аксарият
ҳолатларда
маънавий
зиён
миқдорини
аниқлашда
экспертиза
тайинлаб
,
экспертлар
томонидан
аниқлаб
берилган
сумма
миқдорида
ундиришган
.
Бундай
суд
ишлардан
бири
бу
оддий
аскар
Шахбол
Мирзоевнинг
ишидир
. 23
ёшли
Шахбол
Мирзоев
Тожикистон
чегара
қўшинларида
хизмат
қилиши
жараёнида
хизматдоши
Усмон
Ғайратов
томонидан
тан
жараҳоти
етказилиши
оқибатида
ногирон
бўлиб
қолган
.
Усмон
Ғайратовга
қонунга
хилоф
харакати
оқибатида
9
йил
озодликдан
маҳрум
қилиш
жазоси
тайинланган
.
Шахбол
Мирзоев
Тожикистон
чегара
қўшинларини
судга
бериб
,
унга
етказилган
маънавий
зиённи
ундиришни
талаб
қилган
ва
суд
жараёнида
экспертиза
тайинланган
.
Экспертиза
Шахбол
Мирзоевга
етказилган
маънавий
зиён
миқдорини
180
минг
сомон
(30 000
АҚШ
доллари
)
деб
баҳолаган
[21].
Мустақил
Ўзбекистонимиз
қонунларига
назар
ташлайдиган
бўлсак
,
маънавий
зиённи
қоплашни
назарда
тутувчи
дастлабки
қонун
1991
йил
14
июнда
қабул
қилинган
Ўзбекистон
ССР
“
Оммавий
ахборот
воситалари
тўғрисида
”
ги
Қонун
бўлди
.
Қонуннинг
32-
моддасида
“
Оммавий
ахборот
воситаси
ҳақиқатга
тўғри
келмайдиган
,
фуқаронинг
шаъни
ва
қадр
-
қимматига
доғ
туширадиган
ёки
унга
мулк
билан
боғлиқ
бўлмаган
бошқача
зарар
етказадиган
маълумотни
тарқатиши
натижасида
фуқарога
етказилган
маънавий
(
мулк
билан
боғлиқ
бўлмаган
)
зиён
суд
қарорига
мувофиқ
қопланади
.
Маънавий
(
мулк
билан
боғлиқ
бўлмаган
)
зиённи
пул
билан
қоплаш
миқдорини
суд
белгилайди
.
Маънавий
зиённи
пул
билан
қоплаш
миқдори
10
минг
сўмдан
ошмаслиги
керак
.
Оммавий
ахборот
воситалари
орқали
кечирим
сўраш
,
хатони
ошкора
тан
олиш
орқали
ҳам
бундай
маънавий
зиённинг
ўрни
қопланиши
мумкин
”
лиги
[20]
белгиланган
.
Кейинчалик
республикамизнинг
Фуқаролик
кодекси
,
Меҳнат
кодекси
,
Истеъмолчилар
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш
тўғрисидаги
қонуни
,
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
Пленумининг
28.04.2000
йилдаги
"
Маънавий
зарарни
қоплаш
ҳақидаги
қонунларни
қўллашнинг
айрим
масалалари
тўғрисида
”
ги
7-
сонли
қарори
ва
бошқа
қонун
хужжатларида
назарда
тутилган
.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
11-
моддаси
маънавий
зиён
фуқароларнинг
бузилган
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш
усуслларидан
бири
сифатида
назарда
тутилган
.
Маънавий
зиённи
қоплашни
белгилаб
берувчи
асосий
норма
Кодекснинг
1021
ва
1022-
моддаларида
ифодаланган
.
Қонунчилигимизга
кўра
маънавий
зиён
пул
билан
қопланади
.
Маънавий
зиённи
қоплаш
миқдори
жабрланувчига
етказилган
жисмоний
ва
маънавий
азобларнинг
хусусиятига
,
шунингдек
айб
товон
тўлашга
асос
бўлган
ҳолларда
зарар
етказувчининг
айби
даражасига
қараб
суд
томонидан
аниқланади
.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
Пленумининг
28.04.2000
йилдаги
"
Маънавий
зарарни
қоплаш
ҳақидаги
қонунларни
қўллашнинг
айрим
масалалари
тўғрисида
”
ги
7-
сонли
қарорида
маънавий
зиён
фуқарога
маънавий
(
руҳий
)
ва
жисмоний
азоблар
етказилиши
натижасида
етказилиши
мумкинлиги
белгиланган
ҳамда
қарорда
фуқаронинг
шахсий
номулкий
ҳуқуқлари
ва
бошқа
номоддий
неъматлари
маънавий
зиённинг
объектларини
ташкил
қилиши
назарда
тутилган
.
Бироқ
Ўзбекистон
Республикаси
норматив
-
ҳуқуқий
хужжатларида
маънавий
зиён
тушунчасини
берувчи
ва
қандай
ҳуқуқлар
бузилиши
оқибатида
фуқарога
маънавий
зиён
етказилши
мумкинлигини
кўрсатувчи
норма
мавжуд
эмас
.
Бундай
нормалар
Россия
Федерацияси
Фуқаролик
кодекси
151-
моддасини
,
Белорусия
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
152-
моддаси
,
Қозиғистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
141-
моддасини
ва
Қирғизистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
16-
моддасида
белгиланган
.
Шу
сабабли
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексига
ҳам
маънавий
зиён
тушунчасини
берувчи
ва
у
қандай
ҳуқуқлар
бузилиши
оқибатида
етказилиши
мумкинлигини
белгиловчи
норма
киритилса
мақсадга
мувофиқ
бўларди
.
Ўзбекистон
Республикаси
Меҳнат
кодексининг
112-
моддасига
биноан
меҳнат
шартномаси
ғайриқонуний
равишда
бекор
қилинганда
ёки
ходимни
ғайриқонуний
равишда
бошқа
ишга
ўтказганлик
оқибатида
ходимга
етказилган
маънавий
зиёнларни
иш
берувчи
қоплаши
керак
.
Кодекснинг
187-
моддаси
талабига
кўра
маънавий
зиён
(
жисмоний
ёки
руҳий
азоблар
)
пул
шаклида
ёки
бошқа
моддий
шаклда
ҳамда
иш
берувчи
ва
ходим
ўртасидаги
келишувга
мувофиқ
равишда
,
ходим
меҳнат
вазифаларини
бажариш
билан
боғлиқ
ҳолда
вафот
этган
тақдирда
эса
иш
берувчи
ва
вафот
этган
ходимнинг
оила
аъзолари
ўртасидаги
келишувга
мувофиқ
равишда
белгиланган
миқдорда
қопланади
.
Қўшни
Қирғизистон
давлати
қонунчилигига
назар
ташлайдиган
бўлсак
,
унда
маънавий
зиённи
қоплашни
назарда
тутувчи
дастлабки
норма
1992
йил
2
июлда
қабул
қилинган
“
Оммавий
ахборот
воситалари
тўғрисида
”
ги
Қонунинг
27-
моддасида
назарда
тутилди
[6].
Ушбу
қонунда
оммавий
ахборот
воситаларида
ҳақиқатга
тўғри
келмайдиган
,
фуқаролар
ва
ташкилотларнинг
шаъни
,
қадр
-
қимматини
камситувчи
маълумотлар
тарқатилиши
оқибатида
фуқаролар
ва
ташкилотларга
етказилган
маънавий
(
номулкий
)
зарар
қонунда
белгиланган
тартибда
суд
орқали
қопланиши
ҳамда
унинг
миқдорини
суд
белгилаши
лозимлиги
белгиланган
.
Кейинчалик
Қирғизистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
қабул
қилиниб
,
кодекснинг
16, 18,
64, 1027
ва
1028–
моддаларида
маънавий
зиённи
қоплашни
тартибга
солувчи
норма
белгиланди
[1].
Кодекснинг
16-
моддасига
асосан
,
агар
фуқарога
тегишли
шахсий
номулкий
ҳуқуқлари
ва
бошқа
номоддий
неъматларига
тажовуз
қилиниши
натижасида
,
ҳамда
қонунда
назарда
тутилган
бошқа
ҳолатларда
фуқарога
маънавий
зиён
(
жисмоний
ва
руҳий
азобланиш
)
етказилса
,
суд
ҳуқуқбузарга
етказилган
маънавий
зиённи
пул
ёки
бошқа
моддий
кўринишда
қоплаш
мажбуриятини
юклаши
мумкин
.
Ушбу
модданинг
3
бандида
ушбу
кодекс
ва
бошқа
қонунларда
назарда
тутилган
ҳоллатларда
маънавий
зиён
юридик
шахсга
ҳам
қопланиши
мумкинлиги
тўғрисида
норма
белгиланган
.
Қирғизистонда
маънавий
зиённи
қоплашни
тартибга
солувчи
нормаларини
ўрганиш
натижасида
бизни
эътиборимизни
тортган
ҳолат
бу
маънавий
зиённи
юридик
шахсга
ҳам
қопланиши
ва
маънавий
зиённи
қоплаш
пулдан
бошқа
моддий
кўриниш
амалга
оширилиши
бўлди
.
Юридик
шахс
жисмоний
ёки
руҳий
азобларни
ўз
бошидан
ўтказмаслиги
сабабли
унга
нисбатан
маънавий
зиён
еткалиши
мумкин
эмаслиги
юзасидан
фикрларимизни
берганмиз
[14; 102–110-
б
].
Маънавий
зиённи
пулдан
бошқа
моддий
кўринишда
қоплаш
масаласида
Қирғизистон
Олий
суди
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2019
№
3
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
103
тушунтириш
бериб
ўтган
.
Қирғизистон
Республикаси
Олий
судининг
2004
йил
4
ноябрдаги
“
Маънавий
зазарни
қоплаш
тўғрисидаги
қонунларни
суд
амалиётида
қўллашнинг
айрим
масалалари
тўғрисида
”
ги
11-
сонли
қарорининг
10
бандида
судлар
маънавий
зиённи
қоплаш
тўғрисидаги
ишларни
кўришларида
фақат
пул
кўринишида
белгилаши
мумкинлиги
,
маънавий
зиённи
пулдан
бошқа
кўринишида
қопланиши
бу
томонларнинг
ҳуқуқлари
эканлиги
,
фақатгина
томонлар
маънавий
зиённи
қоплашда
пулдан
бошқа
усулда
,
бирор
бир
моддий
қийматга
эга
бўлган
мол
-
мулк
олишлари
мумкинлиги
кўрсатилган
[17].
Будан
кўриниб
турибдики
,
судлар
ишни
кўрганларида
маънавий
зиён
миқдорини
фақат
пул
кўринишида
белгимлашлари
мумкин
.
Қозоғистон
Республикаси
қонунчилигида
маънавий
зиённи
қоплаш
масаласини
тартибга
солувчи
нормалар
Фуқаролик
кодекси
,
“
Истеъмолчилар
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш
тўғрисида
”
ги
Қонуни
,
“
Оммавий
сиёсий
қатоғон
қурбонларини
реаблитация
қилиш
тўғрисида
”
ги
Қонуни
, “
Маънавий
зиённи
қоплаш
тўғрисидаги
қонунларни
судлар
томонидан
қўлланиши
тўғрисида
”
ги
Олий
суди
Пленуми
қарори
ва
бошқа
норматив
-
ҳуқуқий
хужжатларида
назарда
тутилган
.
Қозоғистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
9-
моддасида
маънавий
зиённи
қоплаш
фуқаролар
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш
усулларидан
бири
сифатида
назарда
тутилган
.
Кодекснинг
951-
моддасида
маънавий
зиёнга
тушунча
берилган
.
Унга
кўра
маънавий
зиён
бу
жисмоний
шахсларнинг
шахсий
номулкий
ҳуқуқлари
ва
неъматларининг
бузилиши
,
камситилиши
ёки
бекор
қилиниши
,
шу
жумладан
,
жабрланувчига
қарши
содир
этилган
қонунга
хилоф
харакат
натижасида
,
агар
жабрланувчи
бундай
қонунга
хилоф
харакат
натижасида
вафот
этган
тақдирда
унинг
яқин
қариндошлари
,
турмуш
ўртоғининг
ўз
бошидан
кечирган
маънавий
ёки
жисмоний
азобланиши
(
камситилиши
,
ғазабланиши
,
тушкунликка
тушуши
,
нафратланиши
,
уялиши
,
умидсизланиши
,
жисмоний
оғриқ
,
заифлашганлиги
,
ноқулайлик
ҳолатларга
тушуши
ва
ҳ
.
к
.) [2].
Қозоғистон
Республикаси
қонунчилиги
бўйича
маънавий
зиён
жисмоний
шахсларнинг
шахсий
номулкий
ҳуқуқлари
ва
бошқа
номоддий
неъматларига
етказилган
бўлсагина
қопланиши
назарда
тутилган
.
Фуқароларнинг
мулкий
ҳуқуқлари
бузилган
тақдирда
фақат
Қозоғистон
қонунларида
тўғридан
тўғри
назарда
тутилган
бўлсагина
қопланиши
белгиланган
(
ФК
951-
модда
4
банди
).
Қозоғистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
352-
моддаси
мажбуриятни
бажармаслик
оқибатида
етказилган
маънавий
зиённи
қоплаш
масаласи
тартибга
солинган
.
Ушбу
нормада
мажбуриятни
бажармаслик
оқибатида
етказилган
маънавий
зиён
,
ушбу
кодекснинг
350-
моддасина
белгиланган
зарардан
ташқари
қопланиши
белгиланган
.
Фуқаролик
кодекси
268-
моддасида
мажбурият
тушунчаси
берилиб
,
мажбурят
бир
шахснинг
(
қарздор
)
бошқа
шахснинг
фойдасига
(
кредитор
)
маълум
харакатларни
,
яъни
мол
-
мулкни
бериш
,
ишларни
бажариш
,
пул
маблағларини
тўлаш
ва
бошқа
ҳаракатларни
амалга
ошириши
ёки
маълум
характлардан
ўзини
тийиб
туриши
,
кредитор
эса
қарздордан
ўз
мажбуриятларини
бажаришни
талаб
қилиш
ҳуқуқига
эга
.
Бундан
кўриниб
турибди
мажбуриятни
бажармаслик
оқибатида
жисмоний
шахснинг
мулкий
ҳуқуқлари
ҳам
бузилиши
мумкин
.
Фикримизча
Қозоғистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
951-
моддаси
4
банди
ва
352 –
моддаси
талаблари
бир
бирига
зид
ҳисобланади
.
Қозоғистон
қонун
чиқарувчи
органи
Фуқаролик
кодекси
умумий
қисмига
мажбурятни
бузиш
оқибатида
фуқарога
етказилган
маънавий
зиённи
ундириш
мумкинлиги
тўғрисидаги
нормани
киритиши
билан
маънавий
зиён
барча
ҳолатларда
қопланиши
мумкинлигини
кўрсатган
.
2017
йил
27
февралда
Қозоғистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
маънавий
зиённи
қоплашни
назарда
тутувчи
нормаларига
ўзгартириш
ва
қўшимчалар
киритилган
.
Жумладан
,
амалиётда
бир
неча
йиллар
мобайнида
муаммоли
бўлиб
келган
юридик
шахсга
маънавий
зиён
етказилиши
мумкин
эмаслигини
ҳисобга
олган
ҳолда
Фуқаролик
кодексининг
9-
моддасида
маънавий
зиённи
қоплаш
талаби
юридик
шахсга
нисбатан
тадбиқ
этилмаслиги
тўғрисидаги
нормани
киритилган
.
Шу
ўзгартириш
билан
маънавий
зиён
тушунчасига
фуқаронинг
ўлими
натижасида
унинг
яқин
қариндошлари
ва
турмуш
ўртоғи
ўз
бошидан
кечирган
маънавий
азоблари
учун
маънавий
зиённи
қоплашни
талаб
қилиш
мумкинлиги
белгиланди
[8].
Қозоғистонда
ҳам
бошқа
давлатлар
сингари
маънавий
зиён
пул
кўринишида
ундирилади
.
Унинг
миқдори
суд
томонидан
белгиланади
.
Қозоғистон
Республикасида
маънавий
зиён
миқдорини
аниқ
белгилаб
қўйган
нормалари
ҳам
мавжуд
.
Жумладан
,
Қозоғистон
Республикасининг
1993
йил
14
апрель
кунидаги
“
Оммавий
сиёсий
қатағон
қурбонларини
реабилитация
қилиш
тўғрисида
”
ги
Қонуннинг
22-
моддасида
жабрланувчига
етказилган
маънавий
зиённинг
миқдори
2001
йил
1
январдан
бошлаб
жабрланувчига
тўланиши
лозим
бўлган
ҳар
бир
ойга
маънавий
зиён
миқдори
бир
ойлик
ҳисобот
кўрсаткичининг
тўртдан
уч
қисмидан
кам
бўлмаслиги
,
лекин
умумий
тўланадиган
маънавий
зиён
миқдори
100
ойлик
хисобот
кўрсаткичларидан
кўп
бўлмаслиги
белгиланган
[9].
Туркманистон
Республикасида
маънавий
зиённи
қоплаш
муносабатлари
Марказий
Осиё
давлатлари
орасида
нисбатан
кам
ривожланган
.
Туркманистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
атига
иккита
моддасида
маънавий
зиённи
қоплашни
назарда
тутувчи
норма
мавжуд
.
Булар
11-
модда
маънавий
зиённи
қоплаш
бузилган
ҳуқуқларни
ҳимоя
қилиш
усулларидан
бири
сифатида
ва
16-
модда
шаън
,
қадр
-
қиммат
ва
ишчанлик
обрўсини
ҳимоя
қилишда
назарда
тутилган
[5].
Туркманистонда
маънавий
зиён
тушунчаси
,
у
қандай
ҳуқуқлар
бузилиши
оқибатида
келиб
чиқиши
,
субъектлари
кимлар
бўлишлиги
масаласида
бирор
бир
норма
мавжуд
эмас
.
Агар
Туркманистон
Фуқаролик
кодексининг
16-
моддасида
белгиланган
нормага
назар
ташлайдиган
бўлсак
,
маънавий
зиён
фақат
фуқаронинг
шаъни
,
қадр
-
қиммати
ва
ишчанлик
обрўсини
ҳақоротловчи
маълумотлар
тарқатилиши
натижасида
келиб
чиқиши
мумкин
деган
хулоса
қилиш
мумкин
бўлади
.
Шу
билан
бирга
ушбу
модданинг
бешинчи
бандида
,
Қирғизистон
Фуқаролик
кодексида
белгиланганидек
,
юридик
шахслар
ҳам
маънавий
зиённи
қоплашни
талаб
қилиши
мумкинлиги
мустаҳкамланган
.
Туркманистон
Фуқаролик
кодексида
маънавий
зиён
тушунчасини
берувчи
норма
мавжуд
бўлмасада
,
423-
моддасида
номулкий
зарар
учун
пуллик
компенсация
фақат
қонунларда
аниқ
кўрсатилган
ҳоллардагина
талаб
қилиниши
мумкинлиги
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2019
№
3
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
104
белгиланган
.
Модданинг
иккинчи
бандида
тан
жарохати
,
соғлиғи
бузилганлиги
,
шунингдек
эркинлиги
чекланиши
натижасида
жабрланганлар
,
етказилган
номулкий
зарар
учун
пуллик
компенсацияни
оқилона
ва
адолатли
талаб
қилиши
мумкинлиги
кўрсатилган
.
Бундан
кўриниб
турибдики
Туркманистонда
маънавий
зиён
ҳар
қандай
ҳуқуқбузарлик
натижасида
эмас
,
балки
фақат
қонунларда
назарда
тутилган
ҳолатларда
қопланади
.
Туркманистоннинг
Фуқаролик
кодексидан
ташқари
Оммавий
ахборот
воситалари
тўғрисидаги
(56-
модда
),
Маъмурий
ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги
кодексида
(58-
модда
),
Меҳнат
кодексида
(13-
модда
),
Жиноят
процессуал
кодексларида
(37, 40-
моддаларда
)
ҳам
маънавий
зиённи
қоплашни
назарда
тутувчи
моддалар
мавжуд
.
Хулоса
ўрнида
айтиш
жоизки
МДҲ
давлатларининг
қонунчилигида
маънавий
зиённи
қоплаш
тартибга
солинган
.
Давлатлар
орасида
маънавий
зиённи
қоплашни
тартибга
солувчи
нормалар
мукаммалроқ
белгиланган
Россия
ва
Қозоғистон
бўлса
,
маънавий
зиённи
қоплашни
қонунларида
энг
охирги
назарда
тутган
давлат
Арманистон
давлатидир
.
Адабиётлар
рўйхати
:
1.
Гражданский
кодекс
Кыргызской
Республики
.
http://online.adviser.kg/Document/?doc_id=30212538&pa
ge=1
2.
Гражданский
кодекс
Республики
Казахстан
.
http://online.zakon.kz/Document/?doc_id=1006061#pos=0
;0
3.
Гражданский
кодекс
Республики
Молдова
. Nr.
1107
от
06.06.2002. http://lex.justice.md/ru/325085.
4.
Гражданский
Кодекс
Российской
Федерации
.
http://gkodeksrf.ru/ch-1/rzd-1/podrzd-3/gl-8/st-151-gk-rf
5.
Гражданский
кодекс
Туркменистана
. 17
июля
1998
года
№
294-I.
http://www.minjust.gov.tm/ru/mmerkezi/doc_book_det.php
?book_id=2
6.
Закон
Кыргызской
Республики
"
О
средствах
массовой
информации
"
от
2
июля
1992
года
,
№
938-XII. http://old.minjust.gov.kg/?page_id=1021.
7.
Закон
Республики
Армения
О
внесении
изменений
и
дополнений
в
Гражданский
кодекс
.
Принято
21.12.2015
г
.
http://parliament.am/legislation.php?sel=show&ID=1556&l
ang=arm
8.
Закон
Республики
Казахстан
от
14
апреля
1993
года
.
О
реабилитации
жертв
массовых
политических
репрессий
.
https://tengrinews.kz/zakon/parlament_respubliki_kazahst
an/ugolovnoe_pravo/id-Z930002200_/
9.
Закон
Республики
Казахстан
от
27
февраля
2017
года
№
49-VI «
О
внесении
изменений
и
дополне
-
ний
в
некоторые
законодательные
акты
Республики
Казахстан
по
вопросам
совершенствования
граждан
-
ского
,
банковского
законодательства
и
улучшения
условий
для
предпринимательской
деятельности
».
http://online.zakon.kz/Document/?doc_id=38516651#pos=
0;0
10.
Закон
СССР
“
О
печати
и
других
средствах
массовой
информации
”
от
12
июня
1990
года
N 1552-1.
http://www.libussr.ru/doc_ussr/usr_16715.htm
11.
История
создания
Содружества
Независимых
Государств
. http://www.aif.ru/infographic/1070531.
12.
Конституция
(
Основной
закон
)
Союза
Советских
Социалистических
Республик
.
(7.10.1977
г
.).
http://constitution.garant.ru/history/ussr-
rsfsr/1977/red_1977/5478732.
13.
Конституция
Республики
Беларусь
.
С
изменениями
и
дополнениями
,
принятыми
на
республиканских
референдумах
24
ноября
1996
г
.
и
17
октября
2004
г
.
14.
Маънавий
зарар
.
Ўқув
қўлланма
. –
Т
.: Baktria
Press, 2012. - 102-110
Б
.
15.
Постановление
Конституционного
суда
Азербайджанской
Республики
О
толковании
статей
21
и
23
Гражданского
Кодекса
Азербайджанской
Республики
от
31
мая
2002
год
.
https://courts.gov.az/ru/main/displayarticle/O-tolkovanii-
statej-21-i-23-Grazdanskogo-Kodeksa-Azerbajdzanskoj-
Respubliki_999.
16.
Постановление
Конституционного
суда
Республики
Армения
по
делу
об
определении
вопроса
соответствия
части
2
статьи
17
Гражданского
кодекса
РА
Конституции
Республики
Армения
на
основании
обращения
гражданина
Артура
Хачатряна
.
http://www.concourt.am/russian/decisions/common/resum
e/1121.pdf
17.
Постановление
Пленума
Верховного
суда
Кыргызской
Респ
ублики
“
О
некоторых
вопросах
судебной
практики
применения
законодательства
о
возмещении
морального
вреда
”
от
4
ноября
2004
года
N11.
http://pdf.knigi-x.ru/21raznoe/280201-1-
postanovlenie-plenuma-verhovnogo-suda-kirgizskoy-
respubliki-noyabrya-2004-goda-gbishkek-nekotorih-
vo.php.
18.
Постановление
Пленума
Верховного
суда
Приднестровской
Молдавской
Республики
от
17.12.2004
года
“
О
некоторых
вопросах
,
возникающих
при
применении
законодательства
о
компенсации
морального
вреда
”
за
№
4.
http://suddep.gospmr.org/view_post.php?id=24
19.
Трудовой
кодекс
Азербайджанской
Республики
.
http://www.caa.gov.az/index.php?option=com_k2&view=it
em&id=123:labour-code-of-the-republic-of-
azerbaijan&Itemid=173&lang=ru
20.
Ўзбекистон
Республикасининг
“
Оммавий
ахбо
-
рот
воситалари
тўғрисида
”
ги
14.06.1991
йилдаги
283-
XII –
сонли
Қонуни
.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Кенгашининг
Ахборотномаси
, 1991
й
., 8-
сон
, 180-
модда
;
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлисининг
Ахборотномаси
, 1995
й
., 6-
сон
, 118-
модда
.
21. http://catoday.org/centrasia/18769-v-tadzhikistane-
ekspertiza-ustanovila-razmer-moralnogo-uscherba-
postradavshego-soldata-shahbola-mirzoeva-v-30-tys.html
22. http://mir.pravo.by/library/section_1/constitution/cos
titutions/constitution_ru