Улучшение правовой базы для участия граждан в нормотворчестве

CC BY f
17-20
104
4
Поделиться
Боймуродов Б. (2020). Улучшение правовой базы для участия граждан в нормотворчестве. Обзор законодательства Узбекистана, (3), 17–20. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1826
Б Боймуродов, Ташкентский государственный юридический университет

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье анализируются пра­вовые основии участия граждан в нормотворчестве. На основании этого были сделаны выводы и предло­жения по совершенствованию соответствующих нормативно-правовых актов.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

17

Б.Боймуродов

ТДЮУ катта ўқитувчиси

НОРМА ИЖОДКОРЛИГИДА ФУҚАРОЛАР

ИШТИРОКИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Аннотация:

ушбу мақолада норма ижодкорлигида

фуқаролар иштирокининг ҳуқуқий асослари таҳлил
қилинган. Шу асосда тегишли норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан хулоса ва
таклифлари илгари сурилган.

Калит сўзлар:

норма ижодкорлигида фуқаролар

иштироки, умумхалқ муҳокамаси,

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар, ҳуқуқий экспертиза

.


Аннотация:

в данной статье анализируются пра-

вовые основии участия граждан в нормотворчестве.
На основании этого были сделаны выводы и предло-
жения по совершенствованию соответствующих
нормативно-правовых актов.

Ключевые слова:

участие граждан в нормотвор-

честве,

всенародная

обсуждения,

нормативно-

правовые акты, правовая экспертиза.


Annotation:

this article analyzes the legal acts for

citizen participation in law-making. On this basis, conclu-
sions and proposals on improving the relevant legal acts
were made.

Keywords:

citizen participation in the law-making,

popular discussion, legal documents, legal expertise.


Қабул

қилинаётган

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларнинг

самарадорлиги

ва

сифати

мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли
ислоҳотлар муваффаққиятининг бирламчи ва муҳим
омилларидан бири ҳисобланади. Бунда норма
ижодкорлиги фаолиятининг барча босқичларида юқори
сифатни таъминлаш имконини берувчи тизимли
ёндашув амалиётини жорий этиш керак бўлади.
Сифатсиз қонунлар жамият ва давлат фаровонлигига
салбий таъсир кўрсатади, фуқароларнинг ортиқча вақт
ҳамда

харажатларига

сабаб

бўлади,

давлат

бошқаруви жараёнларини янада мураккаблаштиради
ҳамда коррупция ҳолатларини келтириб чиқаради.
Шунингдек,

тадбиркорлик

фаолиятининг

ривожланишига тўсқинлик қилади.

Замонавий

демократик

давлатда,

шубҳасиз,

ҳуқуқий нормаларни ишлаб чиқишнинг асосий тури ва
усуллари бўлган давлат норма ижодкорлиги билан бир
қаторда, ҳокимиятнинг асосий манбаи бўлган халқнинг
ҳуқуқ ижодкорлиги муҳим ўрин тутади [1].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018

йил 8 августдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини
такомиллаштириш

концепциясини

тасдиқлаш

тўғрисида”ги Фармони норма ижодкорлиги фаолиятига
янги, инновацион ғоялар ва усулларни татбиқ этишни
назарда тутувчи, том маънодаги тарихий ҳужжат
бўлди.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда узоқ йиллар

давомида янги, инновацион усул ва принципларнинг
норма ижодкорлиги фаолиятига татбиқ этилмагани,
бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларни
тезкор ва самарали ҳуқуқий таъминлай оладиган
норматив-ҳуқуқий база шаклланишига ўзига хос тўсиқ
бўлди. Хусусан, идоравий ҳужжатларнинг салмоғи
ҳаддан зиёд ошиб кетди. 1992 йилда норматив-ҳуқуқий

ҳужжат қабул қилиш ваколатига эга субъектлар 7 тани
ташкил этган бўлса, бугунга келиб улар сони 50 тадан
ошди. Бу эса, жамиятдаги ижтимоий муносабатлар
кўпроқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан
тартибга солинишини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳар бир қабул қилинаётган

қонунчилик ҳужжати халқ иродасини ифода этиши,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний
манфаатларини кўзда тутиши керак. Бунинг учун эса
фуқаролар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул
қилингандан

кейин

эмас,

балки

улар

билан

лойиҳалигидаёқ танишиб чиқишлари, унинг мазмуни
шакллантирилишида бевосита иштирок этишлари
керак бўлади. Албатта, бу борада турли кўринишдаги
ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
лойиҳалари муҳокамаси (regulation.gov.uz), “Mening
fikrim” жамоавий мурожаатлар порталларини мисол
қилиб келтириш мумкин. Лекин таҳлил қилинаётган
ушбу масала аҳамияти жиҳатдан ниҳоятда долзарб ва
табиатига кўра мураккаб жараён бўлганлиги сабабли
унинг тизимли равишда ишлашга ихтисослашган, аниқ
механизмларини амалиётга жорий этиш ва ҳуқуқий
асосларини қонунчилик билан белгилаб бериш керак.

Бу борада мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев

ўзининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга
мурожаатномасида қуйидаги фикрларни билдириб
ўтган эди: “Барчамиз бир ҳақиқатни унутмаслигимиз
керак: қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том
маънода халқ бўлиши шарт. Ҳар бир қонун лойиҳаси
юзасидан

фикр

ва

таклифларни

қуйидан

фуқаролардан,

жойлардаги

халқ

депутатлари

Кенгашларидан олиш тартибини кенг жорий этиш
зарур. Қонунларни қабул қилиш жараёнида уларни
аҳоли ўртасида ҳар томонлама муҳокама қилиш
тизимидан самарали фойдаланишимиз керак.

Олий Мажлис раҳбарияти қонунлар муҳокамасига

кенг халқ оммасини жалб қилиш, бунинг учун
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини
жорий этиш, жумладан, Интернет тармоғида махсус
“майдон”лар яратиши зарур[2]”.

Кўриниб турибдики, эндиликда норма ижодкорлиги

фаолиятига фақат ваколатли субъектлар иши
сифатида қаралмаяпти. Норма ижодкорлиги маҳсули
бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нафақат давлат
органлари ва мансабдор шахслар, балки кенг халқ
оммасининг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилаб
беради, улар иштирокидаги ижтимоий муносабатларни
тартибга солади. Шу сабабдан мазкур жараёнга
фуқаролар

ва

фуқаролик

жамиятининг

бошқа

институтларини кенг жалб этиш табиий зарурият
ҳисобланади. Уларнинг иштироки билан қабул
қилинаётган қонун ҳужжатлари сифат жиҳатдан
юқорилаб, янада ҳаётий

хусусият касб этиб

бораверади.

Норма

ижодкорлиги

жараёнида

фуқаролар

иштирокининг ҳуқуқий асослари, аввало, Ўзбекистон
Республикасининг Конституциясига бориб тақалади.
Бош қомусимизнинг 9-моддасида жамият ва давлат
ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига
тақдим этилади, умумий овозга (референдумга)
қўйилади

мазмунидаги

норма

белгиланган[3].

Шубҳасиз, ушбу нормани халқаро ҳуқуқнинг умум
эътироф этилган қоидаларидан деб айтишимиз
мумкин. Зеро, ўз халқининг иродасини ифода этган
давлат ва ҳуқуққина барҳаёт бўлади. Шу жиҳатдан,
Ўзбекистон

Республикасининг

“Ўзбекистон


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

18

Республикасининг

референдуми

тўғрисида”ги

Қонунининг қабул қилинишини бу борадаги катта
қадам бўлган деб айтишимиз мумкин. Ушбу қонунда
референдум

ўтказиш

ташаббуси

субъектлари

сифатида фуқаролар ҳам белгиланган. Қонунга кўра
фуқаролар

референдум

ўтказиш

тўғрисидаги

ташаббусни кўрсатишда, референдумга қўйиладиган
қонун лойиҳасини ёки ўзга қарор лойиҳасини ишлаб
чиқишда, шунингдек масала таърифини (моҳиятининг
аниқ

ифодасини)

белгилашда

Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлиси ва Президенти билан
тенг ҳуқуқларга эга эканлиги баён этилган [4].

Асосий қонунимизнинг 35-модасида эса ҳар бир

шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда
ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки
халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан
мурожаат қилиш ҳуқуқи баён этилган. Гарчи ҳозирги
вақтда фуқаролар томонидан давлат органларига
қилинаётган мурожаатлар ичида таклифлар асосий
ўринда турмасада, ҳуқуқий онг ва маданиятнинг
юксалиб бориши натижасида бу кўрсаткичлар ошиши,
шубҳасиз.

Ушбу

конституциявий

нормаларнинг

мантиқий давомини қатор қонунчилик ҳужжатларида
учратишимиз мумкин. Хусусан, “Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига

кўра

Ўзбекистон

Республикасининг

қонунлари энг муҳим ва барқарор ижтимоий
муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон
Республикаси

Олий

Мажлиси

томонидан

ёки

референдум ўтказиш йўли билан қабул қилинади[5].

Қонундан кўриниб турибдики, юқоридаги ҳар икки

ҳолатда ҳам фуқаролар билвосита ёки бевосита қонун
ижодкорлиги жараёнида иштирок этади. “Қонунлар
лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш
тартиби

тўғрисида”ги

Ўзбекистон

Республикаси

Қонунига асосан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга
бўлмасада фуқаролар қонунлар лойиҳаларини ёки
янги қонун қабул қилиниши, қонунга ўзгартишлар,
қўшимчалар киритилиши, шунингдек амалдаги қонунни
ёки унинг бир қисмини ўз кучини йўқотган деб топиш
зарурлиги

тўғрисидаги

таклифларни

қонунчилик

ташаббуси ҳуқуқи субъекти кўриб чиқиши учун
киритиши мумкин. Бунда фуқаролар томонидан
киритилган қонунлар лойиҳаларини ёки таклифларни
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ўзи ишлаб
чиқаётган қонунлар лойиҳалари учун асос сифатида
қабул қилиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек,
қонун

лойиҳасини

тайёрлаш

учун

қонунчилик

ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан тузилган ишчи
гуруҳига фуқаролар ўзларининг хохишларига кўра
киришлари мумкин. Шу билан бирга, қонунчилик
ташаббуси ҳуқуқи субъекти фуқароларга шартнома
асосида қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича буюртма
бериши мумкин [6].

Юқоридагилар

билан

бирга,

Ўзбекистон

Республикасининг “Қонун лойиҳаларининг умумхалқ
муҳокамаси тўғрисида”ги Қонуни мавжуд бўлиб, ушбу
Қонун қабул қилинганига кўп вақт бўлганлиги сабабли
бугунги куннинг шиддатли ўзгаришларидан келиб
чиқиб, ундаги ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш
зарурияти юзага келган. Чунончи, ушбу қонунда қонун
лойиҳаларини интернет тармоғи орқали муҳокамасини
ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари
белгилаб берилиши керак [7].

Лекин юқорида келтирилган нормалар бу борадаги

принципиал жиҳатларни белгилаб берган бўлсада,

уларда асосан фуқароларнинг қонун лойиҳаларини
тайёрлаш ва қабул қилишдаги иштирокини белгилаб
берган холос. Ваҳоланки, Қонун норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг бир тури бўлиб, ундан ташқари бир қанча
қонун ости ҳужжатлари ҳам мавжуд бўлиб, уларда ҳам
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек
қонуний манфаатларига тегишли бўлган нормаларни
кўриш мумкин.

Фуқароларнинг норма ижодкорлиги фаолиятидаги

иштироки

масаласи

мамлакатимизни

устувор

йўналишлар

бўйича

2017

2021

йилларда

ривожлантиришга

қаратилган

Ҳаракатлар

стратегиясидан ҳам ўрин олди. Шуни таъкидлаш
керакки, мазкур ҳужжатнинг ўзи ҳам кенг жамоатчилик
муҳокамасидан ўтганидан кейингина қабул қилинди.
Стратегиянинг давлат ва жамият қурилиши тизимини
такомиллаштириш деб номланган устувор йўналишида
қабул қилинаётган қонунларнинг амалга оширилаётган
ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ
ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга
йўналтирган ҳолда қонун ижодкорлиги фаолияти
сифатини тубдан ошириш лозимлиги белгилаб
берилди [8].

Ушбу концептуал ҳужжатнинг ижроси юзасидан

қабул қилинаётган ҳар йилги Давлат дастурларида
норма ижодкорлиги фаолияти бўйича қатор вазифалар
белгиланиб, амалиётга татбиқ этиб келинмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
ҳаракатлар

стратегиясини

«фаол

тадбиркорлик,

инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-
қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат
дастури тўғрисида”ги Фармонида қонунчилик ва норма
ижодкорлигида янгича ёндашувни назарда тутадиган
қонунчилик

ижодкорлиги

фаолиятини

такомиллаштириш

концепциясини

ишлаб

чиқиш

белгиланди [9]. Бунинг натижаси ўлароқ 2018 йилнинг
8

август

куни

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг “Норма ижодкорлиги фаолиятини
такомиллаштириш

концепциясини

тасдиқлаш

тўғрисида”ги

Фармони

қабул

қилинди.

“Норма

ижодкорлиги

фаолиятини

такомиллаштириш

концепцияси”да норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб
чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари сифатини ошириш
йўналишида қилиниши керак бўлган ишлар қаторида
фуқаролар,

фуқаролик

жамияти

институтлари,

оммавий

ахборот

воситалари,

тадбиркорлик

субъектлари ва илм-фан вакилларини жалб этиш
ишларини самарали ташкил этиш орқали норма
ижодкорлиги

жараёнига

жамоатчилик

муҳокамаларининг

таъсир

даражасини

ошириш

вазифаси белгиланди [10].

Дарҳақиқат, “Норма ижодкорлиги фаолиятини

такомиллаштириш концепцияси” норма ижодкорлиги
фаолиятида туб бурилишларни белгилаб берди.
Эндиликда фуқаролар, хўжалик юритувчи субъектлар,
давлат органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат
устидан шикоят қилиш ва уни бекор қилишни талаб
қилиш

тартиб-таомилларини

аниқлаштириш,

маъмурий судларнинг ва Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий судининг мазкур жараёндаги ролини
белгилаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни
қабул қилиш оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини
қоплаш жараёнини аниқлаштириш ишлари амалга
оширилмоқда. Фуқароларнинг норма ижодкорлиги
фаолиятида кенг иштирок этиши, уларнинг бу каби


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

19

иштироки фақат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул
қилиш жараёни билан чекланиб қолмасдан, балки
уларни

бекор

қилиш

даражасида

белгилаб

берилаётганлиги фикримизни тасдиқлайди.

Жорий йилнинг 17 январь куни қабул қилинган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 —
2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
ҳаракатлар стратегиясини «фаол инвестициялар ва
ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид
давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида Қонун
ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилишнинг ҳуқуқий
асосларини

такомиллаштиришга

қаратилган

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунини янги таҳрирда қабул
қилиш вазифаси белгиланди. Ушбу Қонуннинг янги
таҳририда қонун ҳужжатларини қабул қилиш асоси ва
тартибга солиш предметини аниқ белгилаш, бунда
фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор
масалалар юзасидан идоравий норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар қабул қилишни чеклаш, вазирлик ва
идоралар

томонидан

тайёрланган

қонун

лойиҳаларининг тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун
талабларига мослиги, нормаларни амалга ошириш
механизмларига

эга

эканлиги

нуқтаи-назаридан

баҳолаш мажбуриятини Адлия вазирлигига юклаш,
қонун ҳужжатлари лойиҳаларини келишиш тартибини
такомиллаштириш, тўғридан-тўғри амалга ошириш
механизмига эга бўлмаган қонун лойиҳаларини
киритишни тақиқлаш, Норма ижодкорлиги фаолиятини
такомиллаштириш концепциясини амалга оширишга
қаратилган масалалар назарда тутилмоқда [11].

Юқорида таҳлил этганимиз, норма ижодкорлиги

фаолияти, жумладан фуқароларнинг ундаги иштироки
тўғрисидаги мавжуд қонунчилик ҳужжатларини ҳамда
амалга

оширилаётган

ислоҳотлар

қувонарли

натижалар

ҳисоблансада,

бироқ

соҳада

ҳали

қилиниши керак бўлган ишлар кўп эканлиги ҳам
ҳақиқатдир. Жумладан, 2018 йилги Давлат дастуридан
ўрин олган Олий Мажлис Қонунчилик палатасида
қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини
самарали ташкил этиш тўғрисидаги Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори қабул
қилинмасдан турибди. Ушбу ҳужжатда Олий Мажлис
Қонунчилик

палатаси

томонидан

қонун

лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини ташкил
этиш

тартиби,

шунингдек

қонун

лойиҳалари

муҳокамасига кенг оммани жалб қилишнинг замонавий
усуллари,

жумладан

ахборот-коммуникация

технологияларини

кенг

жорий

этиш

назарда

тутилмоқда. Умуман олганда, нафақат қонунларнинг,
балки норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар барча турларининг
ишлаб чиқилиши, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши
жараёнида фуқаролар иштирокининг аниқ ташкилий-
ҳуқуқий механизмлари ва уларнинг ҳуқуқий асослари
яратилмаганлиги боис норма ижодкорлигидаги мазкур
муҳим институт кутилган даражада ишламасдан
келаётганлигига олиб келмоқда.

Шу жиҳатдан, фуқароларнинг норма ижодкорлиги

фаолиятига кенг жалб қилиш ва уларнинг иштирокини
самарали таъминлаш мақсадида қуйидаги таклифлар
ишлаб чиқилди:

1.

Идоралар ва ҳукумат даражасида ишлаб

чиқилаётган ҳамда қабул қилинаётган норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг аксарияти жамиятнинг турли
қатламлари манфаатларига таъсир кўрсатиши боис,
уларни ишлаб чиқиш жараёнида муайян ҳужжатни

қўллаш натидасида у ёки бу гуруҳ шахслар учун юзага
келиши мумкин бўлган оқибатларини инобатга олиш
зарур. Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини
ишлаб чиқиш босқичида аксарият юзага келиши
мумкин бўлган таъсир турларини олдиндан кўриш ва
аниқлаш қийинчилик туғдиради. Шу боис, “Норматив-
ҳуқуқий

ҳужжатлар

тўғрсида”ги

Ўзбекистон

Республикаси Қонунига алоҳида боб киритилиб, унда
барча турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб
чиқишда фуқаролар иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий
механизмлари қонун даражасида баён этилиши керак.

2.

Маълумки,

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларнинг

ҳуқуқий экспертизаси давомида норматив-ҳуқуқий
ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори
юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига
мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар
қўлланилишининг

асослилиги

ҳамда

мақсадга

мувофиқлиги текширилади. Юқоридагиларга қўшимча
тарзда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни
ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш мезонларидан бири
қилиб ушбу ҳужжат таъсирида фуқароларга нисбатан
қандай оқибатлар юзага келиши мумкинлиги фактини
белгилаш.

3. Шубҳасиз, фуқароларнинг норма ижодкорлиги

фаолиятида фаол ва кенг миқёсда иштирок этиши
қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
сифат жиҳатдан янада такомиллашувининг гарови
ҳисобланади. Бироқ, махсус ҳуқуқий билимларга эга
бўлмаган фуқароларнинг бу жараёнда иштирокини
уларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтирмасдан
туриб таъминлаб бўлмайди. Шу жиҳатдан, ҳуқуқий
тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошираётганда,
нафақат фуқароларнинг мавжуд ҳуқуқ ва эркинликлари
ҳақида, балки шу каби ҳуқуқий нормаларнинг қабул
қилиниши, ўзгартирилиши ва бекор қилинишида
қатнашиш борасидаги ҳуқуқлари ҳақида ҳуқуқий
маълумотлар бериш мақсадга мувофиқ. Ҳуқуқий онг ва
маданиятни юксалтиришга қаратилган турли хил
оммавий кўрик-танловлар ўтказишда масаланинг шу
жиҳатларига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

Бу каби ўзгаришлар ҳуқуқий амалиёт учун жуда

катта натижалар бериши аниқ. Сабаби бугунги кунда
учраб турган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
бузувчи

ҳужжатлар

қабул

қилинишининг

олди

олинишига ҳамда бу каби ҳужжатлар билан боғлиқ
низоларнинг камайишига олиб келади. Шу билан
бирга, амалдаги ҳар бир қонун ҳужжати халққа яқин
бўлиб, амалиётда тўғридан тўғри ишлашига сабаб
бўлади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Комиссарова Е.Л. Формы участия граждан в

правотворчестве

современной

России.

Вестник

Кемеровского государственного университета 2015 №
4 (64) Т.2

2.

www.president.uz

3.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси,06.03.2019 й., 03/19/527/2706-сон, 05.09.2019
й., 03/19/563/3685-сон

4.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 10.01.2018
й., 03/18/459/0536-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-
сон, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон

5.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 10.01.2018


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

20

й., 03/18/459/0536-сон; 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-
сон

6.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон

7.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон

8.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 23.01.2018 й., 06/18/5308/0610-сон; 25.05.2018
й., 06/18/5447/1269-сон

9.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 08.08.2018 й., 06/18/5505/1639-сон

10.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 18.01.2019 й., 06/19/5635/2502-сон, 08.03.2019
й., 06/19/5687/2723-сон, 21.05.2019 й., 06/19/5722/3154-
сон

11.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон

Н.Имомов

ТДЮУ кафедра мудири,

юридик фанлар доктори, профессор

ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИДА ҲОЛАТЛАР (ВАЗИЯТЛАР)

ЮЗАСИДАН КАФОЛАТЛАР (WARRANTY)НИНГ

ҚЎЛЛАНИЛИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Аннотация:

шартнома

тузиш

босқичида

тарафларнинг ҳалол ҳаракат қилишлари, шартнома
тузишга ундовчи ва асос бўлувчи маълумотларни
тақдим этишда суиистеъмоллик йўл қўйилмаслиги
муҳим ўринга эга. Бу аввало ғирромлик ва ноинсофлик
билан

ҳаракат

қилиниши

чеклаш

ҳамда

контрагентларнинг

шартномавий

алоқалар

бошланишиданоқ

бир-бирларига

билан

ҳалол

муносабатлар ўрнатишни таъминлайди. Амалдаги
фуқаролик қонунчилигида белгиланган фуқаролик
муомаласи иштирокчиларининг ҳалол ва оқилона
ҳаракат қилишларига оид умумий қоида бугунги
ижтимоий

муносабатларнинг

ривожланиш

ва

глобаллашув даражасида шартнома тузиш истагида
бўлган шахсларни ҳуқуқий муносабатга киришишга
ундовчи

ва

қизиқтирувчи

ҳаққоний

ва

тўғри

маълумотларни тўлиқ олиш имкониятини таъминлай
олмайди. Шу сабабли шартнома тузишга ундовчи
ҳолат (вазият)лар ҳақида маълумот берувчининг ўзи
тақдим этган маълумотларнинг тўғри ва ишончлилигиг
кафолатловчи

механизмларнинг

қонунчилик

белгиланиши орқали ушбу бўшлиқни бартараф этиш
мумкин. Ҳолатлар (вазиятлар) юзасидан кафолатлар
(

warranty) институти умумий ҳуқуқ оиласига мансуб

давлат қонунчилигида кенг амал қилади ва кейинги
йилларда мазкур институтни қитъа ҳуқуқ тизимига
кирувчи

мамлакатлар

қонунчилигида

ифодалаш

анъанаси кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида, варранти
(warranty)

институти

Ўзбекистон

фуқаролик

қонунчилигида ҳам ифодалаш заруратини кўрсатади.

Калит сўзлар:

фуқаролик ҳуқуқи, кредитор,

қарздор, шартнома, битим, кафолат, варранти,
қонунчилик, инглиз ҳуқуқи


Аннотация

: важное значение имеют честные

действия сторон на этапе заключения договора и
недопущение злоупотреблений при предоставлении
информации, которая мотивирует и подкрепляет
договор. Это, в первую очередь, ограничивает
нечестные и подлые действия и гарантирует, что
контрагенты устанавливают честные отношения друг с
другом с самого начала договорных отношений.
Общее правило справедливого и разумного поведения
участников гражданского оборота, установленное
действующим гражданским законодательством, не
обеспечивает полный доступ к достоверной и
правдивой информации, которая побуждает и
мотивирует желающих вступить в правоотношения при
сегодняшнем уровне развития и глобализации
общественных отношений. По этой причине этот
пробел может быть восполнен путем принятия
законодательства,

регулирующее

механизм

гарантированности

точности

и

надежности

информации,

предоставляемой

стороной

об

обстоятельствах (ситуациях), которые стимулируют
заключение договора. Институт гарантий (warranty)
широко применяется в законодательстве государств,
относящихся к семье общего права, и в последние
годы прослеживается традиция выражения данного

Библиографические ссылки

Комиссарова Е.Л. Формы участия граждан в правотворчестве современной России. Вестник Кемеровского государственного университета 2015 No 4 (64) Т.2

www.president.uz

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,06.03.2019 й., 03/19/527/2706-сон, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087- сон, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон; 11.05.2019 й., 03/19/536/3114- сон

Қонун ҳужжатлари маълумотлари базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон

Қонун ҳужжатлари маълумотлари базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 06/18/5308/0610-сон; 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон

Қонун ҳужжатлари маълумотлари базаси, 08.08.2018 й., 06/18/5505/1639-сон

-Конун ^ужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2019 й., 06/19/5635/2502-сон, 08.03.2019 й., 06/19/5687/2723-сон, 21.05.2019 й., 06/19/5722/3154-сон

^онун ^ужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов