ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2016
№
2
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
54
терговчининг
илгари
судья
сифатида
иштирок
этганлиги
ҳолати
юзасидан
ҳам
билдириш
мумкин
.
Шундан
келиб
чиқиб
,
ЖПКнинг
76-
моддасини
«
Агар
давлат
айбловчиси
,
шунингдек
қўшимча
тергов
юритилаётган
жиноят
ишининг
назоратини
олиб
бораётган
прокурор
илгари
шу
иш
бўйича
судья
сифатида
иштирок
этган
бўлса
,
рад
қилиниши
лозим
»
мазмунидаги
янги
8-
қисм
билан
тўлдириш
мақсадга
мувофиқдир
.
Мана
шунда
прокурорнинг
жиноят
ишини
кўрилишида
иштирок
этишига
монелик
қиладиган
ҳолатларнинг
таркиби
тўлароқ
кўриниш
олиб
,
амалиётда
учраб
турадиган
ҳолатларни
самарали
ҳал
қилиш
имконини
оширади
.
Адабиётлар
рўйхати
:
1.
Матжанов
И
.
А
.
Личные
интересы
участников
уголовного
процесса
. –
Т
., 2010. –
С
. 326
2.
Мухитдинов
Ф
.
М
.
Жиноят
процесси
:
моҳият
,
мазмун
,
шакл
. –
Т
. 2002. –
Б
.137.
3.
Мамедова
Х
.
А
.
Институт
отводов
в
советском
уголовном
судопроизводстве
. –
М
., 1984. –
Б
.87.
4.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2012
йил
29
декабрдаги
Фармойиши
билан
тасдиқланган
«
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Судьяларни
танлаш
ва
лавозимларга
тавсия
этиш
бўйича
олий
малака
комиссияси
тўғрисида
»
ги
Низомнинг
5-
банди
.
А
.
Матмуротов
,
ТДЮУ
“
Жиноят
-
процессуал
ҳуқуқи
”
кафедраси
ўқитувчиси
ТЕЗКОР
-
ҚИДИРУВ
ФАОЛИЯТИ
НАТИЖАЛАРИДАН
ОЛИНГАН
ДАЛИЛЛАРНИНГ
ЕТАРЛИЛИГИ
ВА
МАҚБУЛЛИГИ
БОРАСИДА
МИЛЛИЙ
ВА
ХОРИЖ
ТАЖРИБАСИ
Аннотация
:
мазкур
мақолада
Ўзбекистон
Республикасида
амалга
оширилаётган
ислоҳотларнинг
моҳиятини
тўғри
тушуниш
,
қабул
қилинаётган
қонунлар
мазмунини
баҳолаш
ва
уларнинг
бошқа
ҳуқуқий
нормаларга
бўлган
таъсири
,
шунингдек
,
тезкор
-
қидирув
фаолияти
билан
боғлиқ
масалалар
тадқиқ
этилган
.
Муаллиф
томонидан
қонунчиликни
қиёсий
таҳлил
этиш
,
Ўзбекистон
Республикасидаги
жиноий
иш
юритишни
ислоҳ
қилиш
жараёнини
илмий
тадқиқ
этиш
,
унинг
асосий
йўналишларини
белгилаш
ва
унинг
истиқболдаги
ривожланиш
йўлларини
прогнозлаштириш
амалга
оширилади
.
Калит
сўзлар
:
суд
-
ҳуқуқ
ислоҳотлари
,
тезкор
-
қидирув
фаолияти
,
далиллар
,
исбот
қилиш
.
Аннотация
:
в
данной
статье
исследуются
вопросы
правильного
понимания
сущности
реформ
,
осуществ
-
ляемых
в
Республике
Узбекистан
,
оценки
содержания
принимаемых
законов
и
их
влияния
на
другие
право
-
вые
нормы
,
а
также
,
об
совершенствовании
оперативно
-
розыскной
деятельности
.
Автор
проводит
сравнительный
анализ
законода
-
тельства
,
научное
изучение
процесса
реформирова
-
ния
уголовного
судопроизводства
в
Республике
Узбе
-
кистан
,
выделение
его
основных
направлений
и
про
-
гнозирование
путей
его
дальнейшего
развития
.
Ключевые
слова
:
судебно
-
правовые
реформы
,
оперативно
-
розыскная
деятельность
,
доказательства
,
доказывание
.
Annotation:
the article explores the issues of correct
understanding of the reforms implemented in Uzbekistan,
evaluation of the content of laws and their impact on other
legal provisions, as well as the strengthening of operative-
ly-search activity.
The author carries out a comparative analysis of the
legislation, the scientific study of the process of reforming
the criminal justice system in Uzbekistan, highlighting its
basic directions and ways to predict its further develop-
ment.
Key words
: judicial-legal reforms, operatively-search
activity, evidance, proof
Муҳтарам
Президентимиз
Ислом
Каримовнинг
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
қабул
қилинганининг
23
йиллигига
бағишланган
“
Асосий
вазифамиз
—
жамиятимизни
ислоҳ
этиш
ва
демократлаштириш
,
мамлакатимизни
модернизация
қилиш
жараёнларини
янги
босқичга
кўтаришдан
иборат
”
номли
тантанали
маросимдаги
маърузасида
“....
Қадимги
дунёнинг
буюк
донишмандлари
“
Нимаики
қонуний
бўлса
,
у
–
адолатлидир
”,
деб
таъкидлаганлари
бежиз
эмас
.
Улар
шу
тариқа
айнан
қонун
адолат
манбаи
ва
мезони
эканини
уқтирганлар
,
десак
,
ҳар
томонлама
ўринли
бўлади
.
Ва
аксинча
,
агар
қонун
бажарилмаса
,
қонунда
бир
нарса
ёзилиб
,
ҳаётда
ҳаммаси
бошқача
бўлса
,
одамларнинг
Конституциямиз
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2016
№
2
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
55
ва
қонунларимизда
муҳрлаб
қўйилган
адолат
ва
демократия
нормаларига
нисбатан
ҳар
қандай
ишончи
йўқолади
.
Бундай
ҳолат
барчамизга
аён
.
Қонун
ва
қонун
устуворлиги
бўлмаган
жойда
аввало
унинг
ўрнини
коррупция
деган
бало
эгаллайди
.......”
[1, 1-
бет
]
деб
таъкидлаб
ўтди
.
Сўзни
жиноят
процессининг
бошланишидан
ибтидо
қилиш
-
содир
этилган
жиноятни
фош
этишда
тезкор
қидирув
фаолияти
натижаларининг
далилий
аҳамияти
билан
боғлиқдир
.
Жиноят
процесси
назарияси
ва
амалиётида
эса
муайян
жиноят
иши
бўйича
иш
юритишнинг
шунингдек
,
дастлабки
(
судга
қадар
)
терговнинг
бошланиши
жиноят
тўғрисидаги
маълумотларнинг
етиб
келиши
ва
уни
рўйхатга
олиниши
биланоқ
юз
беради
,
деб
ҳисобланади
.
Рус
адабиётларида
уни
қамоққа
олиш
билан
судга
мурожаат
қилиш
ёки
уй
-
жойни
тинтув
килиш
ҳаракатлари
ўтказилишига
ёхуд
жиноят
ҳақида
маълумот
олиниб
,
қайд
қилинишига
боғлашади
.
Америка
юристлари
эса
жиноят
процесси
бошланиши
ҳақида
бир
фикрда
эмаслар
ва
уларни
4
гуруҳга
бўлиш
мумкин
:
1.
Жиноят
процесси
қамоққа
олиш
тўғрисидаги
буйруқ
берилиши
билан
бошланишига
эътибор
берадилар
.
Масалан
,
профессор
Э
.
Путткаммер
шундай
ёзади
,
хронологик
кетма
кетликдаги
юридик
қадамларнинг
жиноят
процессига
оид
қисми
бўйича
,
биринчи
қадам
қамоққа
олиш
тўрисидаги
буйруқ
ва
кетидан
иккинчи
қадам
бу
қамоқнинг
ўзидир
[2, 9-
бет
].
2.
Ишнинг
ташкилий
ҳолатидаги
бир
қилинган
ҳаракатга
урғу
берилади
.
Масалан
,
профессор
Э
.
Баррет
процесс
одатда
жиноят
содир
этилганми
ёки
жиноят
ким
томонидан
содир
этилганини
аниқлаш
мақсадидаги
таъқиб
билан
бошланади
деб
фикр
билдиради
[3, 91-
бет
].
3.
Юқоридаги
икки
фикрни
қўшиб
,
уни
тўлдиради
.
Масалан
,
профессор
Р
.
Морелэнд
эса
Қоидаларга
бўйсиниб
,
ЖПнинг
биринчи
қадами
жиноятчи
деб
топилган
шахс
олдинда
турган
суд
муҳокамасига
олиб
қолинишини
таъминлаш
ҳисобланади
.
Лекин
бу
шарт
эмас
.
Қатъий
айтганда
,
жиноий
иш
ушбу
икки
асос
бўйича
бошланиши
мумкин
.
У
гувоҳ
ва
гувоҳларни
сўроқ
қилиниши
билан
,
бундан
ташқари
бошқа
тезкор
қидирув
фаолияти
ва
ундан
кейин
қамоққа
олиш
тўғрисидаги
буйруқ
берилиши
билан
бошланиши
мумкин
.
Бошқача
ёндашилса
,
бу
фараз
қилинган
жиноятчини
ваколатли
ва
хусусий
шахслар
томонидан
буйруқсиз
қамоққа
олиниши
билан
бошланиши
мумкин
дея
таъкидлаб
ўтган
[4, 1-
бет
].
4.
Биринчи
инстансияда
судгача
содир
этилган
ЖП
ҳаракатини
ўз
ичига
олиб
,
жиноят
иши
бўйича
тергов
бошланишини
таъкидлаб
,
мавжуд
ҳолатларни
тайинлаш
ҳаракатларига
боғлайди
.
Бунақа
тарздаги
аниқлаш
Вискон
университети
профессори
Д
.
Феллмэнга
тегишли
бўлиб
,
америка
судларининг
кўпчилиги
унинг
фикрига
таянади
.
У
қуйидагича
таъкидлайди
,
ЖП
ўз
ичига
коронер
терговини
,
катта
жюри
томонидан
кўриб
чиқилиши
ва
магистратнинг
дастлабки
тарзда
кўришини
киритмайди
[5, 123-
бет
].
Умуман
олганда
,
жиноий
таъқибни
қўзғатиш
бўйича
тергов
масаласи
Англо
-
саксон
модели
судгача
тергов
босқичида
қуйидаги
хулосалар
келтиришга
олиб
келади
:
1.
Судгача
тергов
Англо
-
саксон
модели
жиноят
ишини
қўзғатиш
босқичини
муайян
шаклда
билмайди
ва
у
содир
бўлган
жойнинг
судловига
тегишлидир
.
Барча
манбалардан
келиб
чиқиб
,
жиноий
таъқибни
қўзғатувчи
бўлиб
,
расман
қамоққа
олиб
тергов
қилиш
ва
тинтув
қилиш
учун
ордер
,
суд
магистрати
томонидан
судга
чақиртириш
тўғрисидаги
буйруқ
каби
процессуал
ҳужжатлар
ҳисобланади
.
2.
Англияда
жиноий
таъқибни
қўзғатувчи
субектлар
:
а
)
Шахсий
характерга
эга
бўлган
жиноят
натижасида
зарар
кўрган
шахс
б
)
Барча
жисмоний
ва
юридик
шахслар
(
қонунчилик
томонидан
берилган
рўйхатда
бу
ҳуқуққа
эга
бўлганлар
)
в
)
Давлат
ҳокимияти
ваколатли
органлари
АҚШда
жиноий
таъқибни
қўзғатиш
бўйича
асосий
ўринда
атторней
хизмати
туради
ва
унинг
қабул
қилган
қарори
2
омилга
таъсир
қилади
.
1)
Йиғилган
маълумотлар
,
материаллардан
далил
асосида
бўлажак
ишда
ютиб
чиқиш
.
2)
Атторней
хизмати
манфаатлари
бўлиб
,
ижтимоий
хавфли
жиноят
ва
уни
содир
этган
шахслар
билан
ҳисоб
даражасига
жавоб
берадиган
жиноят
ишини
юритиш
ҳисобланади
.
3.
Жиноий
таъқибни
қўзғатиш
ёки
рад
қилиш
ёхуд
уни
тўхтатиш
масалалари
АҚШ
Бош
Атторнейи
ва
округ
атторнейларининг
алоҳида
ваколатидир
.
Америка
ЖП
атторнейининг
мансаб
ваколатидан
четга
чиқишдан
ҳимояланиш
учун
судга
мурожат
этиш
(
шикоят
қилиш
)
тартиби
ўрнатилган
.
4.
Жиноий
таъқибни
қўзғатиш
бўйича
процессуал
контроль
АҚШда
белгиланган
.
А
)
Дастлабки
терговда
тезкор
қидирув
фаолияти
натижасида
олинган
органларнинг
йиғилган
далилла
-
рига
мақбуллик
юзасидан
баҳо
берадилар
.
Б
)
Асослар
етарлилиги
бўйича
талабни
тасдиқлов
-
чи
ордер
судья
магистрат
томонидан
қўлланилиб
,
у
қонунийлик
,
обективлик
ва
беғаразлик
принсипларига
асосланади
.
АҚШда
жиноят
белгиларини
акс
эттирган
қилмиш
ёки
ҳодисани
рўйхатга
олишдан
бошлаб
,
жиноятчилик
ва
унга
қарши
кураш
тўғрисида
статистика
ҳисоботларидаги
“
полицияга
хабар
қилинган
жиноятлар
”,
“
рўйхатга
олинган
жиноятлар
”
деб
аталувчи
жиноятлар
гуруҳи
шакллана
боради
.
Содир
этган
шахси
аниқланган
жиноятлар
эса
,
“
очилган
жиноятлар
”
гуруҳига
киритилади
. “
Рўйхатга
олинган
жиноятлар
”
ва
очилган
жиноятлар
”
нинг
таққосланишидан
жиноятчиликнинг
аҳволи
ва
унга
қарши
курашувчи
орган
ва
мансабдор
шахслар
фаолиятининг
самарадорлиги
аниқланади
.
АҚШ
конституциясига
киритилган
4-
ўзгартиришда
шахс
,
унинг
турар
жойи
,
қоғозлари
ва
мулки
асоссиз
равишда
тинтув
қилиниши
ва
қамоққа
олинишидан
ҳимояланишга
бўлган
халқ
ҳуқуқи
бузилмаслиги
кераклиги
тўғрисида
;
тинтув
қилиш
ёки
қамоққа
олиш
тўғрисидаги
ордер
етарли
асосларсиз
берилмаслиги
,
шунингдек
ордерда
тинтув
жойи
,
қамоққа
олинаётган
шахс
ва
хатланаётган
мулклар
кўрсатилиши
кераклиги
белгиланган
.
Мазкур
қоида
ўзининг
икки
асрдан
узоқ
тарихи
давомида
америка
судлари
,
жумладан
,
АҚШ
Олий
суди
томонидан
кўп
бора
шарҳланган
ва
ҳозирги
кунда
жуда
кенг
маъно
касб
этади
.
Жиноят
ишини
тергов
қилиш
билан
шуғулланадиган
орган
ва
мансабдор
шахслар
турар
жойга
турар
жой
эгасининг
розилигисиз
кирадиган
ҳар
қандай
ҳолатларга
,
электрон
кузатиш
(
телефон
ва
радио
орқали
амалга
ошириладиган
суҳбатларни
эшитиши
,
электрон
узатиш
ускуналари
орқали
узатиладиган
ҳар
қандай
маълумотларни
олиш
,
овоз
ва
видеоёзув
ускуналарини
яширинча
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2016
№
2
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
56
қўллаш
)
ни
амалга
оширишга
ҳам
татбиқ
қилинади
.
Бироқ
,
уни
талқин
қилишнинг
кўп
йиллик
тарихи
истисно
қиладиган
ҳолатларни
белгилашни
ҳам
таъминлайди
.
Тезкор
-
қидирув
фаолияти
натижаларидан
олинган
далилларнинг
мақбуллиги
борасидаги
хориж
тажрибаси
шундан
далолат
берадики
,
бу
ҳар
бир
давлатда
содир
этиладиган
жиноятнинг
тури
,
уни
содир
этиш
усул
ҳамда
воситалари
,
жиноятни
содир
этган
субъектларнинг
жиноий
тажрибаси
ва
бошқа
қатор
шарт
шароитларга
боғлиқ
бўлади
.
Чунки
,
бу
ўринда
яъни
,
содир
этилган
жиноятни
фош
этиш
,
айбдорларни
аниқлаш
,
етказилган
зарарнинг
қопланишини
таъминлашга
қаратилган
ҳаракатларни
амалга
оширишда
қўлланиладиган
тезкор
қидирув
фаолияти
муайян
бир
ҳолатлардан
келиб
чиқади
.
Бироқ
,
ушбу
ҳолатда
шунга
алоҳида
эътибор
қаратиш
лозим
бўладики
,
жиноятни
очишга
қаратилган
ҳар
қандай
тезкор
қидирув
фаолияти
ҳар
бир
давлатнинг
амалдаги
қонунчилигида
белгиланган
тартиб
таомилларга
тўлиқ
мос
бўлиши
,
шунингдек
унинг
натижалари
қонунларда
белгиланган
тартибда
расмийлаштирилган
бўлиши
керак
.
Бугунги
кунда
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлиси
Қонунчилик
палатаси
томонидан
2016
йил
30
мартда
қабул
қилинган
Сенат
томонидан
2016
йил
31
мартда
маъқулланган
Ўзбекистон
Республикасининг
айрим
қонун
ҳужжатларига
ўзгартиш
ва
қўшимчалар
киритиш
тўғрисида
Ўзбекистон
Республикасининг
Қонунида
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят
-
процессуал
кодексига
қуйидаги
81-
модда
қуйидаги
мазмундаги
учинчи
қисмига
«
Қонунда
белгиланган
талабларга
риоя
этилган
ҳолда
ўтказилган
тезкор
-
қидирув
тадбирларининг
натижалари
ушбу
Кодекс
нормаларига
мувофиқ
текширилганидан
ва
баҳоланганидан
сўнг
жиноят
иши
бўйича
далиллар
деб
эътироф
этилиши
мумкин
»
каби
ўзгартириш
ва
қўшимча
киритилганлиги
ушбу
мавзунинг
бугунги
кундаги
қанчалик
долзарблигининг
исботидир
.
Тезкор
қидирув
фаолияти
аниқ
ҳуқуқий
асосларга
таяниши
,
у
доимий
равишда
қонун
ва
бошқа
норматив
ҳуқуқий
ҳужжатлар
билан
тартибга
солинган
бўлиши
шарт
.
Акс
ҳолда
буни
амалга
оширишга
ваколатли
бўлган
давлат
органлари
ва
мансабдор
шахсларнинг
суиеъстемолликларига
имконият
яратилади
.
Шу
сабабдан
ҳам
бу
ўринда
суриштирув
ва
дастлабки
терговда
қонунлар
ижроси
устидан
прокурор
назорати
масаласи
кун
тартибига
чиқади
.
Бироқ
,
тезкор
қидирув
фаолияти
устидан
прокурор
назорати
тўғридан
тўғри
амалга
оширилмайди
,
у
фақат
муайян
бир
жиноят
иши
бўйича
ёхуд
у
ёки
бу
ҳолат
юзасидан
мурожаатларнинг
мавжудлиги
билан
белгиланади
.
Адабиётлар
рўйхати
:
1.
Каримов
И
. “
Асосий
вазифамиз
—
жамиятимизни
ислоҳ
этиш
ва
демократлаштириш
,
мамлакатимизни
модернизация
қилиш
жараёнларини
янги
босқичга
кўтаришдан
иборат
” // ”
Халқ
сўзи
”
гезетаси
, 2015
йил
7
декабрь
.
2. Puttkammer E. Adminstration of Criminal Law. –
Chicago, 1965. 9-page
3. Barret E.Criminal Justice: Problem of MassProduc-
tion.”The Courts,the publicand the Law Explosion”-Ed.by
Jones H.W.Englewood Cliffs.-N.J.,1965.91-page
4.
More/and
R.Modern
Criminal
Procedure.-
Indianapolis, 1959. 1-page
5. Fellman D.The Defandant’s Rights.-N.Y.,1958.123-
page.